Home icon Бош саҳифа»Кутубхона»Мақолалар»Фурқат ижоди муаммолари - 6
Facebook
Фурқат ижоди муаммолари - 6 PDF Босма E-mail
Материал индекси
Фурқат ижоди муаммолари
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
Ҳамма саҳифа


ФУРҚАТ ҒАЗАЛИГА ШУҲРАТ МУХАММАСИ

Бир париваш қоматин кўргач, бўлубман ҳангу манг,
Лол ақлим, ҳуш учуб, таҳсинида бошлар гаранг,
Шарҳ қилсам васфидин, аҳбоблар, манга қаранг:
Сурмадин кўзлар қаро, қўллар ҳинодин лоларанг,
Ғозадин юзларда тобу вўсмадин қошлар таранг.

Билмадим, ким? Насли одам ё фаришта ёки ҳур,
Турфаким, бошдин аёғи дилрабонинг ғарқи нур,
Қомати ул шўхшангнинг мунча ҳам зебандадур,
Заъфароний кўйлак узра арғавоний камзуҳур,
Рўймол оғушидан пешонанинг аҳволи танг.

Боғи ҳусн ичра киши кўргон эмас мундоғ ниҳол,
Қаддидин сарве хижолат, кўз қаросидин ғазол,
Лола бағрин доғ этиб лаб ости, ораз узра хол,
Бори нозук панжалар олтин узукдин зеби нол,
Қўл биларзукдин музайян, нуқрадин оғизда чанг.

Топса жон, не тонг, ўлук, қилса такаллум, нўшханд,
Ҳури жаннат ҳуснининг олдида эрмасдур писанд,
Зебу оройиш юзида, деса бўлмас чуну чанд,
Гавҳар осқон ҳалқалар сийми баногўшида банд,
Кўринур зулфи тунида субҳи содиқдек аранг.

Нимнигаҳ бирла неча ошиқни бетийғ ўлдурур,
Ноз бирла йиғлатиб, лутфи-ла гоҳи кулдурур,
Ўт солиб оламга юздин гоҳ, яксар куйдурур,
Ғамза бирла ўлтурур, гаҳ жилвалар бирла юрур,
Турфа бир нозофарин, пуришва, таннозу сатанг.

Кимга дерман ҳасратимни ул ситамгар дастидин,
Бош олиб кетмоққа йўл топмай баланду пастидин,
Жон берурдин ўзга чора йўқки дабби шастидин,
Йўқ қутулмоғлиқ манго ул офати жон қасдидин,
Қасдима қошлар камон, пайваста мижгонлар хаданг.

Соқиё, махмурман, таъхирсиз бергил аёғ,
Кўз боқардин, қўл тутар, рафтордин қолди аёғ,
Нўш этай то ўзни билмай, қуртулай ғамдин бу чоғ,
Ул париваш ишқидин гаҳ телбадурман, гоҳи соғ,
Чунки бордур ўртамизда гоҳи сулҳу гоҳ жанг.

Зулму бедодеки, Шуҳрат, манга бадхў айлади,
Қилгонин ул рахнагарнинг қайси ҳинду айлади,
Лутфи хўбин борҳо бадмеҳр ҳар сў айлади,
Жаврларким, Фурқат, ул шўхи жафожў айлади,
Мунча бедоду ситам қилмас мусулмонга фаранг.