Home icon Бош саҳифа»Адабиётшунослик»Адабиётда композиция
Facebook
Адабиётда композиция PDF Босма E-mail

Адабиётда композиция — бу бадиий асарнинг тузилиши, яъни асар қисмларининг муайян тартибда жойлашуви. Асарнинг композитив қурилиши ўқувчини асар мазмунига чуқурроқ шўнғитишга ёрдам беради ва асар таъсирчанлигини оширади.

Композиция — бу матннинг ички ташкилоти бўлиб, унинг мазмуни ва ёзувчининг мақсадидан келиб чиққан ҳолда шаклланади. Бу асарнинг асосий босқичлари ва тузилиш элементлари орқали ривожланади.

Композициянинг асосий босқичлари:

1. Пролог — Асарга кириш бўлиб, асосий воқеаларга тайёрловчи қисм ҳисобланади. Бу қисм бадиий дунёга "эшиклар" ролини бажаради ва оқимга янгича мазмун беради.
2. Экспозиция — Асарнинг бошланғич воқеалари ва қаҳрамонлар ҳақида маълумотлар келтириладиган қисм. Бу қисмда қаҳрамонларнинг характерлари, турмуш тарзи ва уларнинг ҳолатлари тушунтирилади. Экспозиция тўғридан тўғри (асар бошида) ёки кечиктирилган тарзда келтирилиши мумкин.
3. Завязка — Асосий ҳаракатни бошловчи воқеа бўлиб, асосий муаммони юзага чиқаради. Масалан, "Евгений Онегин"даги дўстининг ўлими ёки Гарри Поттернинг мактуб олиши каби.
4. Ривожланиш — Завязкадан кейинги воқеаларни ўз ичига олади ва кулминацияга йўналтирилган ҳаракатларни қамраб олади.
5. Кулминация — Асарнинг энг шиддатли нуқтаси, яъни асосий зиддият энг юқори даражага кўтарилади. Масалан, "Уч мушкетёр"да Констанциянинг ўлдирилиши ёки "Гарри Поттер"да Волдеморт билан тўқнашув.
6. Ҳал этилиши — Асардаги зиддиятнинг ҳал қилиниши ва тўлиқ маълумотни тўлдирувчи қисм. Ҳар қандай асардаги ҳал этилиш қизиқарли ва кучли нуқтада бўлади.
7. Эпилог — Асарнинг якуний қисми бўлиб, асосий қаҳрамонлар келгусида қандай ҳаёт кечиришлари ҳақида маълумот беради.
8. Лирик чекинишлар — Асар сюжетидан четга чиқиш бўлиб, ёзувчи ўзига хос фикрларни ифода этади. Бу бадиий асардаги ички фалсафий мулоҳазаларни билдириш воситасидир.

Адабиётда Композиция Турлари

Традицион классификация

1. Тўғри (Линей) композиция – Воқеалар хронологик изчилликда тасвирланади. Масалан, Грибоедовнинг "Ақл ғами" ёки Толстойнинг "Уруш ва тинчлик" асарлари.
2. Ҳалқасимон (Кольцевая) композиция – Асар бошланиши ва охири ўзаро чамбарчас боғланиб, кўпинча бир-бирига мос келади. Масалан, "Евгений Онегин"да Онегин бошида Татьянага рад жавобини беради, лекин охирида Татьяна уни рад этади.
3. Ойна (Зеркальная) композиция – Бошланғич ва якуний образлар бир-бирига тескари тарзда такрорланади. Толстойнинг "Анна Каренина" асарида, масалан, бош қаҳрамон темир йўлда ҳаётини якунлайди.
4. Ҳикоя ичидаги ҳикоя – Асарнинг асосий ҳикояси қаҳрамонлардан бири орқали сўзланади. Масалан, М.Горькийнинг "Изергиль момо" ҳикояси шундай тузилган.

А.Б. Есин классификацияси

1. Линей (Хронологик) композиция – Воқеалар изчил тартибда тасвирланади.
2. Ойна (Зеркальная) композиция – Бошланиш ва охирги образлар ва ҳаракатлар бир-бирига тескари тарзда акс этади.
3. Ҳалқасимон (Кольцевая) композиция – Асар боши ва охири ўзаро боғлиқ, ўхшаш мотивлар, образлар ёки воқеалар билан тўлдирилган.
4. Ретроспекция (Ўтмишга қайтиш) – Ёзувчи ҳикоя жараёнида ўтмишга "чегинмалар" қилади. Масалан, Набоковнинг "Машенька" асарида қаҳрамон ўзининг собиқ севгилиси билан боғлиқ хотираларини эслайди.
5. Сукунат (Умолчание) – Асарнинг энг муҳими охирида ошкор этилади. Масалан, Пушкиннинг "Бўрон" асарида оқибатлари сўнггида аён бўлади.
6. Эркин композиция – Аралаш ҳаракатлар, турли композиция усуллари мавжуд. Бу тартибда ёзилган асарда айни пайтда ойна композиция, сукунат, ретроспекция ва бошқа усуллар мавжуд бўлиши мумкин.

Абу Муслим тайёрлади