Home icon Бош саҳифа»Кутубхона
Facebook
Кутубхона
  • Китоблар   ( 12 Материаллар )
  • Назм   ( 93 Материаллар )
  • Наср   ( 87 Материаллар )
  • Мақолалар   ( 93 Материаллар )
  • Сирожул-муслимин   ( 29 Материаллар )

    «Сирожул-муслимин»
    (Насрий баёни ва қисқача изоҳи билан)

    Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар, Расулимиз Муҳаммад Мустафога беадад дуруду салавотлар бўлсин!
    Юртимиз уламоларининг турли исломий илмлар, хусусан, фиқҳ илмининг ривожига қўшган ҳиссалари беқиёс. Уларнинг бу борада ёзган асарларини санаб адоғига етиш қийин. Эътиборлиси, бу муборак илмнинг тараққиёти ва таълимида нафақат фақиҳларимиз, балки адибу шоирларимиз ҳам ўз меҳнатларини аямаганлар. Зеро, фиқҳий китоблар кўп бўлса-да, бу борадаги шеърий-назмий асарнинг ўзига хос қиймати бор. Бу эса айни вақтда, улуғ шоирларимизнинг муқаддас динимиз – Ислом шариатига бўлган ихлосу эъзозлари, ҳурмату садоқатларининг рамзи ҳисобаланади. Ҳозир биз ўрганмоқчи бўлиб турган рисола ҳам ана шундай юксак аҳамиятга эга...

    Нашрга тайёрловчилар, таржима ва изоҳ муаллифлари:
    Ҳасанхон ЯҲЁ АБДУЛМАЖИД,
    Ҳусайнхон ЯҲЁ АБДУЛМАЖИД

  • Фарҳод ва Ширин   ( 1 элемент )

  • Антология   ( 108 Материаллар )
  • Таржима   ( 1 элемент )
  • Ҳар-хил   ( 41 Материаллар )
  • Бадиалар   ( 3 Материаллар )
  • Халқ оғзаки ижоди   ( 22 Материаллар )
  • Лисон ут-тайр   ( 76 Материаллар )

    Ваҳоб РАҲМОНОВ
    Таҳрир ҳайъати: Азиз Қаюмов Абдуқодир Ҳайитметов Нажмиддин Комилов Абдурашид Абдуғафииров Ваҳоб Раҳмонов

    Насрий баён:
    Шарафиддин Шариповники
    Нашрга тайёрловчи: Ваҳоб Раҳмонов

    Илмий-танқидий матн:
    Шарафиддин Эшонхўжаев томонидан тайёрланган.

  • Абай. Қора сўз   ( 23 Материаллар )

    Абай – кўпқиррали қобилият эгаси. У қозоқ ёзма адабиётининг асосчиси ва буюк шоиргина эмас, балки олам ҳодисаларини теран изоҳлайдиган ўйчил, исломнинг сирти эмас, балки асл моҳияти нималигини англатган уламо, Яратганни фақат ақл билан эмас, балки буюк севги, ишқ билан таниш мумкинлигини тушуниб етган сўфий, оддий тирикчиликни қай йўсинда ўнглаш мумкинлигини кўрсатувчи иш одами, ҳаётдаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор ва унинг яхши жиҳатларини турмушга сингдиришга тайёр новатор, одам тирикчилигини қандай йўлга қўйса, бахтли яшаши мумкинлигини кўрсатувчи амалиётчи, турли этносларга хос бўлган асл жиҳатларни бехато кўра олгувчи социолог ҳамдир. Буюк Абай миназидаги ана шу қирраларнинг барчаси ижодкорнинг “Қора сўз” асарида ёрқин кўринади.
    Энциклопедик алломанинг теран қарашлари акс этган ушбу саҳифа мангулик қадар эскирмасдир. Умид қиламизки, Сиз ҳам ундан ўз ақлингиз, кўнглингиз ҳамда туйғуларингиз бойишига хизмат қиладиган маъниларни топа оласиз.

  • Насойим ул-муҳаббат   ( 260 Материаллар )

    Жалолиддин Румий «Қуёшнинг далили қуёшдир фақат», деганларидек, Навоийнинг миллат ва тарих олдидаги хизматларини бошқа бирор ижодкорнинг фаолиятига таққослаб бўлмайди. Навоийни фақат Навоийга қиёслаш мумкин. Худди шу каби, бу «назири йўқ киши» (Мирзо Бобур таъбири)нинг асарларини ҳам беназир маънавий обидалар, десак, ҳеч қандай муболаға қилмаган бўламиз. Ана шундай бебаҳо асарлардан бири, тасаввуф тарихига оид «Насойим ул-муҳаббат» тазкирасидир...

    Насрий табдил муаллифи: Олимжон Давлатов

     

  • Макорим ул-ахлоқ   ( 13 Материаллар )

    Ғиёсиддин Хондамирнинг «Макорим ул-ахлоқ» («Олижаноб хулқлар») асари буюк ўзбек шоири ва мутафаккири, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг ҳаёти, адабий, илмий ва ижтимоий-сиёсий фаолияти тўғрисидаги қимматли манба ҳисобланади.

    Ушбу асар Алишер Навоийнинг сермаҳсул адабий ва илмий фаолияти билан биргаликда, унинг мамлакатнинг сиёсий барқарорлиги, ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳамда илм-фан, маданият, адабиёт ва санъатнинг тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси, олижаноб хулқлари, юксак инсоний фазилатлари тўғрисида маълумотлар беради.

    "Макорим ул-ахлоқ"нинг тўлиқ нашрини 1981 йилда Абдуғаффор Баёний амалга оширган

    Форс тилидан Комилжон Роҳимов таржимаси
    Нашр учун маъсул Суйима Ғаниева, профессор

  • Маҳбуб ул-қулуб   ( 141 Материаллар )

    Бу асар улуғ мутафаккир ва буюк шоир Алишер Навоийнинг умри охирида 906 (1500—1501) йилда ёзилган йирик насрий асаридир. У муаллифнинг ғоят мазмунли ва сермашаққат ҳаёти давомида тўплаган бой тажрибаси ва хулосаларининг йиғиндисидир.

    Насрий баён муаллифи
    Иноят Махсумов

    Масъул муҳаррир Суйима Ғаниева

  • Ҳайрат ул-аброр   ( 20 Материаллар )

  • Лайли ва Мажнун   ( 1 элемент )

  • Сабъаи сайёр   ( 8 Материаллар )

  • Садди Искандарий   ( 12 Материаллар )

  • Меҳробдан чаён   ( 58 Материаллар )

    ( Худоёрхон ва муншийлари ҳаётидан тарихий рўмон)

    Рўмоннинг мавзуъи тўғрисида

    Туркистон феодалларининг кейинги вакили бўлған Худоёрнинг ўз хоҳиши йўлида деҳқон оммаси ва майда ҳунарманд — косиб синфини қурбон қилиши, мамлакат хотин-қизларини истаганча тасарруф этиши, бунга қарши келгучилар тиласа ким бўлмасин, раҳмсиз жазо бериши рўмоннинг мавзуъидир. Худоёрнинг бу йўлдағи биринчи истинодгоҳи бўлған уламолар, уларнинг ички-ташқи аҳволи, ахлоқи, мадраса ва оила ҳаёти, уламода инсоний ҳис битканлиги ва қолғани ҳам хабосат1 пардаси остида сезилмас даражага етканлиги мундарижа сиғдирған қадар баён қилинадир. Булар рўмоннинг номарғуб — манфий қаҳрамонлари. Иккинчи тарафда мазкур қора кучларга қарши "тубан" синф — камбағаллар, уларнинг хонлиқ тузилишига, қора куч — уламо алайҳига чиқиши. Меҳнаткаш камбағалларнинг ахлоқи, сажияси, оиласи, турмиши ва бир-бирига алоқаси, самимияти.
    Албатта, мен бу сўнғи марғуб қаҳрамонларни ўзбек тарихининг ҳазми кўтарган қадар ўз ҳолича олишқа тиришдим. Уларнинг хон ва уламога қарши исёни табиъий — шаръийдир. Чунки шундан ортиғо сохта бўлиши устига китобнинг қадрини ҳам тушурар эди. Шу икки синф курашини тасвир қилиш воситасида хон ҳарами, хотинлари, қирқ қизлар, тарихий ва этнўғрафий лавҳалар, ўзбек ҳаёти, қизиқчилиғи, танқидчилиғи, ўзбек хотин-қизлари орасидағи истеъдод, шоиралар, азкиячилик ва бошқа яна кўб нуқталарни қамраб олинди.
    Рўмонда яна бундан бошқа кўб жиҳатлар бор. Уларни бу ерда санаб ўлтуриш ҳожат эмас, улар муҳтарам ўқуғучининг назаридан қочиб қутилмас.

    Абдулла Қодирий (Жулқунбой)

  • Ўткан кунлар   ( 56 Материаллар )

    Ёзғучидан

    Модомики, биз янги даврга оёқ қўйдик, бас, биз ҳар бир йўсунда ҳам шу янги даврнинг янгиликлари кетидан эргашамиз ва шунга ўхшаш достончилиқ, рўмончилиқ ва ҳикоячилиқларда ҳам янгаришға, халқимизни шу замоннинг «Тоҳир-Зуҳра»лари, «Чор дарвеш»лари, «Фарҳод-Ширин» ва «Баҳромгўр»лари билан танишдиришка ўзимизда мажбурият ҳис этамиз.

    Ёзмоққа ниятланганим ушбу — «Ўткан кунлар», янги замон рўмончилиғи билан танишиш йўлида кичкина бир тажриба, яна тўғриси, бир ҳавасдир. Маълумки, ҳар бир ишнинг ҳам янги — ибтидоий даврида талай камчилик-лар билан майдонға чиқиши, аҳлларининг етишмаклари ила секин-секин тузалиб, такомулга юз тутиши табиий бир ҳолдир. Мана шунинг далдасида ҳавасимда жасорат этдим, ҳаваскорлик орқасида кечатурган қусур ва хатолардан чўчиб турмадим.

    Мозийға қайтиб иш кўриш хайрлик, дейдилар. Шунга кўра мавзуъни мозийдан, яқин ўткан кунлардан, тари-химизнинг энг кирлик, қора кунлари бўлған кейинги «хон замонлари»дан белгуладим.

    Абдулла Қодирий (Жулқунбой)