Ғиёсиддин Хондамирнинг «Макорим ул-ахлоқ» («Олижаноб хулқлар») асари буюк ўзбек шоири ва мутафаккири, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг ҳаёти, адабий, илмий ва ижтимоий-сиёсий фаолияти тўғрисидаги қимматли манба ҳисобланади.
Ушбу асар Алишер Навоийнинг сермаҳсул адабий ва илмий фаолияти билан биргаликда, унинг мамлакатнинг сиёсий барқарорлиги, ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳамда илм-фан, маданият, адабиёт ва санъатнинг тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси, олижаноб хулқлари, юксак инсоний фазилатлари тўғрисида маълумотлар беради.
"Макорим ул-ахлоқ"нинг тўлиқ нашрини 1981 йилда Абдуғаффор Баёний амалга оширган
Форс тилидан Комилжон Роҳимов таржимаси Нашр учун маъсул Суйима Ғаниева, профессор |