Ҳазрати расул алайҳиссалом ва-т-таҳийят шариати арконларига риоя қилиш ҳақида PDF Босма E-mail
18.06.2024 16:38

Билимдон кишиларнинг кўнгиллари лавҳига шу нарса нақш каби битиб кўйилганки, яккаю ягона бўлган Зот боргоҳига таяниш ҳамда ҳеч кимга эҳтиёжи бўлмаган, бирок барча унга эҳтиёжманд бўлган Зотнинг даргоҳига яқинлашиш ислом арконларига бўйсунмасдан ва риоя қилмасдан туриб амалга ошмайди. Икки дунё саодатига эришиш ҳамда дунё ва охират моҳиятини англаб етиш Ҳазрати Хайр ул-аном («Одамларнинг яхшиси») алайҳис-салавот ва-с-саломнинг айтганларига эргашмасдан ва бўйсунмасдан туриб юз бермайди. Зухд ва ибодат аҳлининг кўрар кўзлари аниқ ва тушунарли бўлган шариат нурлари ёруғидан равшан, илм ва фазилат эгаларининг фойда улашувчи ўқув ва илмий йиғинлари ёруғлик уммати йўлидан таралаётган ёғду билан безанган, тенги ва назири йўқ султонларнинг иқбол ниҳоли файз таратувчи дин булутларидан ёғадиган ёмғирлардан яшнаган, ўхшаши ва мисли йўқ хонларнинг тинчлик, осойишталик ва орзу-умид байроқлари эса (27б) қоронғу жиҳатларни ёритувчи шариатнинг мустаҳкам ва пишиқ арқонидан маҳкам тутиб олганликлари туфайли юксакликларга кўтарилгандир.
Назм:

Бутун олам бўлди шариатга бўйсунувчи,
Кўнгилу кўз билан шариатни ҳимоя қилувчи.
Тезда етишибди ҳақ мақсадига
Кимки шариат йўлидан юрган бўлса.

Беш маҳал намозни адо қилиш баланд мартабали уммат учун олти томондан иқбол ва саодат эшикларини очади. Шу сабабдан ҳам Хотам ул-анбиёнинг (унга салавотларнинг энг яхшиси бўлсин) мўъжизалар баён этувчи тилидан чиққан охирги гап ҳам шундай бўлди: «Намозда бардавом ва қўл остингиздаги хизматкорларга нисбатан [эътиборли] бўлинглар».
Закотнинг адо этилиши улуғ ва саховатли Худонинг инъомига ҳамда [закот тўловчи банданинг] мол-дунёсининг кўпайишига сабаб бўлади. Аллоҳ таоло бу тўғрида шундай буюради: «Кимки [бир] ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар [кўпайтириб ёзилур]».
Рамазон ойида тутиладиган рўза ўз бандаларига ёрдам берувчи Зотнинг даргоҳига яқинлашиш ҳамда пок Тангри бу тўғрида: «Рўза Мен учун [тутилади] ва унинг мукофотини Мен Ўзим бераман», деб буюрганидек, бандаларига яхшиликлар қилувчи ва неъматлар ато этувчи барча нарсадан хабардор Зотнинг совғаларига эришиш воситаси ҳисобланади.
Ислом хажини адо этиш ва Байтуллоҳ ул-ҳаромни тавоф этиш, [бандадаги] тўғри дин ва эътиқоднинг мукаммаллашишига ҳамда икки дунё эгасининг унга ато қиладиган неъматларининг янада кўпайишига сабаб бўлиб, улуғ Тангри: «Бугун, динингизни камолига етказдим, неъматимни тамомила бердим», деб буюрганидек, мусулмонларга йўл кўрсатувчи чироқ
қилганлар.
Бандалар ва ибодат қилувчиларнинг пушти паноҳи бўлган бу зотнинг жума ва жамоат намозларини ўқишни ташкиллаштиришдаги саъй-ҳаракатлари ва ғайратлари шу даражада эдики, Марғаний боғи ичида ўта чиройли безаклар билан зийнатланган бир масжид қуриб, ўз замонаси қориларининг сараси бўлган Хожа Ҳофиз Муҳаммад Султоншоҳни ушбу масжид имомлигига тайинлагандилар ва ўзлари ҳам бу ерда беш маҳал жамоат билан ўқиладиган намозларнинг барчасида қатнашардилар.
Шунингдек, [ул Ҳазрат] ҳидоят ошёни бўлган сарой хизматчиларини намозни (28а) ўташга рағбатлантириш, борди-ю улардан бирортаси шариат аҳкомларига зид иш қиладиган бўлса, уни шариат қонун-қоидалари асосида жазога тортиш учун бир муҳтасиб ҳам тайинлаган эдилар.
Бундан ташқари [ул Ҳазрат] Марғаний боғи қаршисида ўта чиройли ва ҳашаматли бир жоме масжиди ҳам қурган бўлиб, ҳақиқатда ушбу бинонинг кўнгилни яйратувчи муҳити уни қурган киши муборак қалбининг мусаффолигидан дарак беради ҳамда ушбу файзли маконнинг баҳри дилни очадиган ҳавоси абадий жаннатнинг ёқимли шабадаларини эсга солади.
Назм:

Унинг масжиди илоҳий файз маконидир,
Унинг хутбасининг овози ойгача етади.
Мовий осмондан унга тушган
Файз бир Қуръон ўқиш билан кўпайди.
Гумбаз остидаги тасбеҳ овози
Тўққиз баланд гунбаздан ҳам баландга кетмиш.
Баланд тоқи фалак билан жуфтлашибди,
Фалак пинҳона уни тутиб тургувчи бўлибди.
Саодат унга йўл кўрсатувчи бўлган ҳар бир киши
Унинг даргоҳи томон йўл олади.

Эзгулик биноларини қурувчи ушбу зот томонидан қайтадан қурилган масжидлардан яна бири Ҳирот жоме масжиди бўлиб, ҳақиқатан ҳам бу жой илоҳий файзларни ўзида тўпловчи ва барча нопокликларни аритувчи бир макондир.
Ушбу қутлуғ маконни Султон Абулфатҳ Ғиёсиддин Муҳаммад ибн Сом ўз ҳукмронлик даврининг охирларида қура бошлаган, бироқ муаттар кўнгли ушбу улуғвор бинонинг қуриб битказилишидан хотиржам бўлмасидан олдинроқ Яратгувчининг мағфират даргоҳига равона бўлган эди. Шундан сўнг унинг ўрнига ҳукумат тепасига келган укаси Султон Шаҳобиддин масжиднинг қурилишини давом эттирди. Унинг ўғли Султон Ғиёсиддин Маҳмуд подшолик тахтига ўтирганидан кейин ушбу табаррук маконнинг қурилишини охирига етказди. Шу ҳолатда бир қанча вақт ўтгач (28б), Чингизхон истилоси ва [унинг натижасида] Хуросон [мамлакати] вилоятларининг харобага айланганидан сўнг олий даражали ушбу макон ҳам вайронликка юз тутди. [Ушбу масжидни] қайтадан қуриш ва таъмирлаш иши эзгу ниятли подшох Малик Ғиёсиддин Куртнинг ҳиссасига тушди. Унинг вафотидан сўнг ўғли Малик Муиззиддин Ҳусайн масжид биносига берилган безакларни янада кўпайтирди. Ҳазрати хоқон Саъид Мирзо замонида Амир Жалолиддин Ферузшоҳ [ушбу масжидни] таъмирлади.
Назм:
Кимки келса янги иморат қурди, У кетди-ю иморат бошқасига тегди. Яна бир бошқаси шундай ҳавасни қилди, Аммо бу иморатни ҳеч ким охирига етказмади.
Соҳибқирон Султон ва Жаҳонгир Хоқоннинг ҳукмронлиги пайтида ва салтанати даврида [ушбу масжид] меҳробининг айвони жиддий шикастланиб, чиройли қилиб қурилган гумбазининг шифти бузила бошлади. [Ушбу айвоннинг] юксак дид билан қурилган деворлари рукуга борган намозхонларнинг белидек букчайиб, улуғвор устунлари саждага борган намозхонлардек ерга юз қўйди. Баланд қилиб қурилган шифтидаги ганч қоплами кўчиб тушди ва муборак тўшамаси остида қора нам тупроқ тўпланиб қолди.
Бу ҳолат илоҳий илҳомлар тушадиган макон бўлмиш ул ҳазратнинг нурли назарига тушгач, бутун куч-ғайратини ушбу меҳроб айвони пойдевори ва асосларини қайтадан қуриш ва мустаҳкамлашга сарфлади. Ислом подшоҳидан ижозат ва улуғ машойихлар арвоҳларидан мадад сўраб, (ҳижрий-камарий) 903 йилнинг шаъбон (мил. 1498 йил, март-апрель) ойида гумбаз ва меҳроб айвонининг кўчиб тушган токини очишга буйруқ берди. Шундан сўнг тажрибали меъморлар (29а) ва моҳир муҳандисларнинг маслаҳати ва тасдикдаши билан ушбу бинони ундан-да мустаҳкам қилиш мумкин бўлмаган даражада қайта қуришга кўрсатма берди.
Меҳробнинг икки томонида иккита ҳашаматли айвон бунёд этиб, шу орқали катта тоққа юқори даражадаги пишиқлик ва мустаҳкамлик бағишлади. Эзгулик асосларини қўйгувчи ул зот ушбу қурилишни тугаллашга қаратилган саъй-ҳаракати ва ғайратининг зўрлигидан ҳар куни муборак жисми билан (шахсан, шахсан ўзи) ўша қутлуғ маконга ташриф буюрар, аксар ҳолларда этагини қайириб бошқа ишчилар қаторида ишларди. Ҳар неча кунда бир марта у ерда ишлаётган меъморлар ва усталардан тортиб ҳунармандларгача бўлган кишиларга қимматбаҳо кийимлар кийгизар, катта диққат-эътибор бериш ва кўплаб мукофотлар тақдим этиш орқали уларнинг кўнгилларини шод ва дилларини обод қиларди.
Шундай қилиб, Худонинг марҳамати ҳамда подшоҳнинг чексиз диққат-эътибори ва ёрдами билан уч-тўрт йил чўзилиши мумкин бўлган бу иш олти-етти ойда поёнига етди. Меҳроб айвонининг баландлиги эзгулик ва саховат денгизи бўлмиш Амирнинг саъй-ҳаракатлари билан олдинги ҳолатидан олти-етти заръга ошди.
Асосий иш поёнига етиб, бинонинг пойдеворлари ва асослари худди ҳарамлар бинолари каби мустаҳкамликка эришгач, [ул Ҳазратнинг] муаттар кўнглига [ушбу бинога] зеб-зийнатлар бериш ҳамда унга муҳташамлик ва ташқи кўркамлик бағишлаш фикри келди. Ул зотнинг кўрсатмасига биноан иши баракали бўлган муҳандислар, қўли гул кошинкорлар, наққош санъаткорлар ва сангтарош усталар катта куч-ғайрат билан ўзидан файз таратувчи ушбу масжидни пардозлаш ва зеб-зийнатлар билан безатишга киришишди ва тахминларга кўра беш йилга яқин (29б) муддат давом этиши керак бўлган бу ишни бир йил ичида битказишди.
[Ушбу бино] тоқлари ва равоқларининг юзалари ислимий ва хитойча нақшлар билан безатилди. Ёруғ ва покиза супалари ғаройиб ва дабдабали безакларининг кўплиги ҳамда ажойиб ва янгича зийнатларининг мўллиги билан бошқа ибодатхоналардан ажралиб турарди. Баланд гумбазларининг шифти яхши амаллар қилган бандаларнинг номаи аъмоллари каби оқлик ва ёрқинлик касб этган бўлиб, улуғвор айвонлари деворларининг пастки қисми қизил тошлар билан сўз билан таърифлаб бўлмас даражада гўзаллик ва мустаҳкамликка эга бўлди.

Назм:
Еридан шифтигача нақшларга тўла,
Муҳандиснинг ўй-фикри унга қаратилган.
Олий даражадаги хоналарини ёмон кўздан асрасин,
Ёйсимон тоқлари ҳурнинг кошига ўхшайди.

Ёнғоқ дарахти ёғочидан ясалган эски минбар синиб кетганлиги сабабли соф ниятли Амирнинг чексиз саъй-ҳаракати ва ғайрати мармартошдан бир минбар қуришни тақозо этди. Шаъни улуғ сарой мулозимлари [ушбу минбарни қуриш учун керак бўлган ашёни] излашга киришишди ва Хавоф вилоятидан бир мармартош топиб, уни эгасидан тўлиқ нархида сотиб олдилар ва ушбу муборак маконга олиб келдилар. Шундан сўнг сангтарош уста Шамсиддин ўша минбарни қуришга киришди.
Натижада олий насабли Амирнинг саъй-ҳаракатлари билан шундай бир минбар қурилдики, оламни безагувчи қуёш ҳар тонгда хатиб каби мовий осмон минбарига чиққанда унинг бошқа ўхшаши ва тенгини тополмайди. Жума ва жамоат намозини ўташ каби гўзал анъана ҳазрати пайғамбарнинг (30а) уммати орасида жорий бўлган замондан .буён ҳеч бир намозхоннинг қулоғи унга ўхшашини эшитмаган. Шариат ҳомийси ва замона фозилларининг сараси бўлган Саййид Ихтиёриддин Ҳасан ушбу олиймақом минбарнинг қуриб битказилган йили борасида қуйидаги қитъани назм риштасига терибди.
Қитъа:
Катта саъй-ҳаракат туфайли мукаммал бир минбар қурилди. Ўта баландлигидан аршга бўй чўзган эди. Ҳалигача ҳеч ким мармардан ясалган минбарни кўрмаганди. Унинг қурилган йили ҳам ҳалигача ҳеч ким кўрмаган ўша нарса бўлди.
Шундай қилиб, бу жаннатмонанд масжидни пардозлаш ва зеб-зийнатлар билан безаш ишлари ниҳоясига етганидан сўнг (ҳижрий-камарий) 905 йил шаъбон ойининг ўн тўртинчисида, чоршанба куни (мил. 1500 йил, 15 март) Яратганнинг мададига эришган ва оқиллик билан чора-тадбирлар кўриш даражасига етишган [ул Ҳазрат] катта бир зиёфат уюштириб, ош берди.

Байт:
Бир тўй берди ўта дабдабали, соз Уни таърифласак, қисса чўзилар.

[Ул Ҳазрат ушбу масжиднинг] хатиби, имоми, воизлари, қорилари, мутаваллиси, ходимлари ҳамда ушбу иморатни қуришда қатнашган қурувчиларни мазкур зиёфат дастурхонига чорлаб, зиёфат шартларини адо этди. Шундан сўнг юзга яқин зиёфат меҳмонларининг муносиб қоматларини қимматбаҳо пўстинлар, олий навли жундан тўқилган чакмонлар, пахталик тўнлар ва бошқа хил қимматли кийимлар билан зийнатлади.
Шундан сўнг [масжид биносининг] пишиқлиги ва мустаҳкамлигини ошириш мақсадида ушбу табаррук маконнинг томини ёпишни буюрди. Иморатни қуришда ишлаётган ишчилар қурилиш ашёларини тайёрлаб, етказиб беришга, қурувчи усталар эса уларни ишга солишга киришишди. Қисқа муддат ичида ушбу муборак (306) бинонинг [умумий майдони] тахминан ўн тўрт жариб келадиган томларини икки қатлам қилиб ёпиб, унинг устини сомонли лой билан сувадилар ва шу билан бу ишдан кўнгилни хотиржам қилдилар.
Шундан сўнг ҳидоятга паноҳ бўлган Амир олдингиданда каттароқ бўлган яна бир тўй маросими учун керакли нарсалар тайёрлашни буюрди. Хизматчилар ушбу буйруқни бажаришга киришиб, эллик бош қўй ва тўққиз бош отни ушбу меҳмондорчилик маросимини ўтказишга сарфладилар. [Тўйнинг] қолган тафсилотларини ана шунинг ўзидан билиб олаверса бўлади.
Маснавий:
Жаннатдек бир туй дастурхони ёзибди,
Унда кўнгил истаган барча нарса муҳайё.
Бунда бир дунё дастурхон ёзиб,
[Уни] беҳад ширинликлар билан тўлдирган.

Шундай қилиб, (ҳижрий-камарий) 906 йил жумоди ул-аввал ойининг биринчисида, душанба куни (мил. 1500 йил, 23 ноябрь) машойихлар, саййидлар, қозилар, олимлар, фозиллар, амирлар, вазирлар, зодагонлар ҳамда салтанат пойтахти Ҳиротдаги сарой аъёнлари, айримлари ҳидоят нишонли Амирнинг таклифига биноан, бошқа баъзилари эса ўз қизиқиш ва муҳаббатларига кўра, ўзидан файз-барака сочувчи ушбу масжидда тўпланишди ва бу ерда ғоятда катта бир йиғин барпо бўлди. Турли-туман таомлар ва ширинликлар тортилиб бўлгандан сўнг улуғ мартабали Амирнинг денгизларни бахшида эта оладиган даражадаги саховатли қўллари [ушбу масжид] биносининг қурилишида ишлаган ишчилар ва усталарнинг устларига қимматбаҳо кийимлар кийдирди. Шундан сўнг [ул Ҳазрат масжид биносини қуришда иштирок этган кишиларни] такдирлаш ва [бу иш чоғида уларга етказилган айрим заҳматлар учун] кечирим сўраш маросимини ўтказди.
Тўғрисини айтганда, агар эзгулик ва саховат денгизи бўлган бу Амирнинг бинолар ва иморатлар қуришга бўлган ғайрати ва ҳиммати маҳсули сифатида бунёд этилган масжидларнинг барчаси тўғрисида батафсил сўз юритадиган бўлсак, ушбу қисқача рисоламиз чўзилиб кетади. Шу сабабдан қолган масжидларнинг (31°) номларини ёзиб (санаб) ўтиш билан чекланамиз:
Инжил кўприги ёнидаги масжид, Талли Қутиён масжиди, Улуғ ота кўчасидаги масжид, Амир Ислом Барлос кўчасидаги масжид, Мирзо Алоуддавла чорраҳасидаги масжид, Кўшки Жаҳоннамой атрофларида қурилган масжид, Қаландарон маҳалласидаги масжид, «Боғи зоғон» яқинида қурилган масжид, Тархониён маҳалласидаги масжид, Миродил маҳалласидаги масжид, Пули Кортаҳ жоме масжиди, Пулидарқаро жоме масжиди, Зиёратгоҳ [маҳалласидаги] ийдгоҳ, Пуҳра қишлоғидаги масжид, Исфизор жоме масжиди, Ғурда қурилган масжид, Фушанж қасабасидаги масжид, Жом ийдгоҳи, Сарахс масжиди, Куроти Туршиз жоме масжиди, Астробод жоме масжиди.
[Ул Ҳазрат] булардан ташкари ўзлари қурган барча мадрасалар, хонақохдар ва работларда ҳам масжидлар бино этганлар. Аллох таоло унинг қилган бу хайрли ишларини ўз даргохида қабул қилсин.
Ислом арконларини мустаҳкамлагувчи бўлган бу зот [одамлар томонидан] намознинг адо этилиши [билан боғлиқ ишларни ташкиллаштириш ва бунинг учун керакли шарт-шароитларни яратиш]га саъй-ҳаракатлар қилиш билан биргаликда закот ва садақалар бериш борасида ҳам катта ғайрат кўрсатди. [Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки,] ушбу сўзларни ёзувчининг фикрича, ул ҳазратнинг хазинасида бирор йили ҳам закот тўлашга вожиб бўладиган даражадаги олтин йиғилмас эди. Чунки [ул Ҳазратнинг] мулозимлари қўлига келиб тушган ҳар қандай даромад тез орада турли табақалар ва гуруҳлар вакиллари бўлган кишиларга инъом сифатида сарфланарди ёки [масжид, мадраса, хонақоҳ ва шу каби] масканлар қуриш ишига хайрия қилинар эди.
Мисра:
Тақводорлар қўлида турмас мол-дунё.
Ҳар доим эзгулик ва саховат денгизи бўлган бу Амир билан учрашиш шарафига муяссар бўлган улуғлар [ул Ҳазратга] муҳтож кишиларнинг номларини айтардилар (31б), ул ҳазрат ҳам [ўша муҳтож кишиларнинг] эҳтиёжи даражасидан келиб чиққан ҳолда ўз инъом дастурхонидан уларни баҳраманд этардилар.
Шунингдек, [ул Ҳазрат] отлиқ ҳолда бирор жойга бораётган чоғларида бирор муҳтож кишига кўзлари тушиб қолганда унга эҳсон қилишлари учун ҳар доим ўзларининг ишончли мулозимларидан бирига каттагина микдордаги пулни бериб қўярдилар.
Саховат денгизи бўлган улуғ мартабали бу Амир, [Аллоҳ таоло буюрганидек] «Рамазон ойи Қуръон нозил қилинган ойдир», яъни Қуръон нозил қилинган ой бўлмиш муборак Рамазон ойида қиладиган садақалари ва хайр-эҳсонларини кўпайМ тиришга ҳаракат қилардилар. [Бу ойда ул Ҳазратнинг] одатдаги зиёфат дастурхонларига тортиладиган таомлар рўйхатига бир неча бош кўй ва шунга яраша маҳсулот ва масаллиқлар кўшиларди. Ҳар кечаси улуғ саййидлар, замона олимлари, олий насабли амирлар ва юкори мартабали вазирлар улуғвор Амир ҳузурида ифторлик қилардилар. Ул ҳазратнинг шахсан ўзлари меҳмонларга мулозамат қилиб, ўз қўллари билан уларга таом тортардилар ва шундан сўнггина ўзлари егуликка қўл чўзардилар. Шунингдек, [мулозимларидан] бир неча кишини ташқарида туриб, ушбу зиёфат дастурхони атрофидан жой топа олмаган кишиларга зиёфат беришларини буюрардилар, шунинг билан биргаликда ўз олдиларидаги таомлардан бир қисмини ҳам ўша кишиларнинг тановул қилишлари учун бериб юборардилар.
Шунингдек, [ул Ҳазрат] узоқ ва яқиндаги фозиллар, шоирлар, қашшоқлар, ногиронлар ва етимларни пул ва кийим-кечаклар инъом қилиш билан сийлардилар, юқори ва қуйи табақаларга мансуб кишиларни ўзларининг бепоён хайр-эҳсон дастурхонларидан баҳраманд этардилар.
Байт:
Агар унинг эҳсонидан бир томчисини тупроққа тўксалар, Ҳар зарра тупроқдан лола ўрнига Жоми жам униб чиқади.
Шунингдек, «Йўлга қодир бўлган одамлар зиммасида Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш [фарзи] бордир»(Қуръони карим, «Оли Имрон» сураси, 97-оят.) оятига мувофиқ, ёшлик даврларининг бошларидан то умрларининг охирларигача бўлган даврда (32а) ул ҳазратнинг кўнгилларида ислом ҳажини адо этиш ва ўй-фикрларида Хайр ул-аном алайҳис-салавот ва-с-саломнинг муборак равзаларини тавоф этиш нияти бор эди. Ҳамиша имкониятлари борича ушбу орзуларини амалга оширишга уринардилар ва ҳар доим тилда ва дилда қуйидаги байтнинг мазмунини амалга оширардилар.

Назм:
Ё Раб, Ясрибу Батҳога қачон ҳам бораркинман,
Гох. Маккада бир қўниб, гоҳ Мадинада тураркинман?
Замзам булоғи бўйида дилдан қилиб бир хиргойи
Қон оқар икки кўзимдан ул булокни денгиз қиларкинман?

Бир неча бор ушбу сафарни амалга ошириш учун муборак оёқларини узангига қўйиб, ўша муборак макон сари йўл олар, бироқ ҳар сафар чексиз куч-қудрат эгаси бўлган Соҳибқироннинг илтимоси билан орқаларига қайтиб, ушбу орзуни амалга оширишга бўлган уринишларини тўхтатардилар.
[Ҳижрий-қамарий] 904 йили Соҳибқирон Султон мамлакатнинг баъзи манфаатлари тақозоси билан Марв шаҳри ташқарисида чодир тикиб, кароргоҳ барпо этган ва вақтинчалик ўша қароргоҳда истиқомат қилиб турган бир пайтда ушбу муборак сафарни амалга ошириш иштиёқи пок табиатли Амирнинг қалбида ғолиб келиб, Мавлоно Низомиддин Абдулҳай Табибни [Ҳаж сафарига кетишга] рухсат сўраш учун ўша муборак қароргоҳга жўнатдилар ҳамда шахсан ўзлари
Байт:

Юз минглаб кеча бу савдода бугунга айланди,
Энди эса бугунни эртага айлантиришга тоқатим йўқ.

байти мазмунини тилга олиб, саодат нишонли олимлар ва фозиллардан бир гуруҳи ҳамда кўплаб мулозимлар билан биргаликда муқаддас Машҳад шаҳри томон йўлга тушдилар. Ул жанобнинг ўша диёрга етишига яқин қолганида Мавлоно Абдулҳай буюк тахт этагидан (Ҳусайн Бойқаро қароргоҳидан) бу ерга етиб келди (32б) ва зафар байроғига эга бўлган Соҳибқирон шу хусусда олижаноб Амирга ёзган мактубини [ул Ҳазратнинг қўлларига] етказди. Мазкур мактубнинг матни қуйидагича:
«Салтанат устуни, мамлакат таянчи, дин ва давлат арбобларининг сараси, ҳукумат ва халқ эгаларининг раҳнамоси, хайрли ишлар асосчиси, эзгу ишлар бошловчиси, хоқон ҳукуматининг мададкори, ҳазрати султоннинг яқин кишиси, халқ, дунё ва дин ишларини тартибга солувчи Амир Алишер [Аллох, унга берадиган қутлуғ мададларини янада кўпайтирсин] жаноблакм рига кўпдан-кўп лутф-илтифотга йўғрилган дуолар ва шавкуиштиёк уйғотувчи саломлар йўллаган ҳолда, маълум қилинадики, [ул жаноб билан] ўзидан файзу баракалар сочувчи учрашув ва дийдорга етишиш орзуси қай даражада эканлиги баён ва изоҳ имкониятидан ташқари бир нарсадир.
Энди эса мунаввар кўнгилга маълум ва равшан бўлсинки, ражаб ойининг ўн биринчисида, жума куни (мил. 1499 йил, 22 февраль) мавлонолар буюги Мавлоно Абдулҳай келиб, [ул жанобнинг] муборак аҳволлари ва соғликдарининг яхшилиги ва мустаҳкамлиги тўғрисидаги хабарни етказди. Бу хабар бениҳоя қувончга сабаб бўлди. [Албатта] у келмасидан олдин ҳам у мунаввар кўнгилдан жой олган Ҳижоз юртига сафар қилиш нияти тўғрисидаги хабар оғиздан-оғизга ва тилдан-тилга ўтиб [турли кишилар орқали] етиб келган эди. Аммо [бу тўғрида] ишончли кишилардан эшитилмагани сабабли [шу чоққача уларга] ишончли хабар сифатида қаралмаган эди. Эслатиб ўтилган ўша киши билан учрашувда салтанат ва халифалик асосларини буюк тартибга солувчиси Хожа Афзалиддин Муҳаммадга ёзилган мактубдан маълум бўлдики, шу кунларда ўша истак қайтадан уйғониб, қатьийлашган ва ўша сафарни амалга ошириш хаёли жазмга айланган.
Айтмоқчи бўлган гапимиз шундан иборатки, ул жаноб билан гўдаклик чоғларидан то шу кунгача (33а) бўлган бирдамлик ва ҳамжиҳатлик муносабати ҳамда биргалик ва ҳамнафаслик алоқасини қай тарзда амалга ошириб келганимиз ва амалга ошираётганимиз, ҳар доим ва ҳар қандай ҳолатда ул жанобнинг муборак кўнгли розилигини олишни ўзимизнинг барчамақсадларимиз ва истакларимиздан устун қўйиб, бу ҳолатни [ул жанобда] ўхшаши ва тенги йўқ қобилият ва иқтидорнинг мавжудлигига далил сифатида баҳолаб келганимиз ва баҳолаётганимиз барча-барчага, бутун олам ва олам аҳлига маълум қилинади. Тўғрисини айтганда, буларнинг барчасига жавобан, ул жаноб томонидан ҳам [бизга нисбатан фақатгина] яхшилик тилаш ва холис ният билдириш, тарафдорлик ва дўстлик белгилари зоҳир бўлиб, [буларнинг барчаси] кундай равшан эканлиги сабабли бу тўғрида батафсил сўз юритиб ўтиришнинг ҳожати йўқ.
Ўзлари биладиларки, ҳеч қачон ўртада сохталик ёки келишмовчилик бўлмаган. Ҳар доим [ўртадаги] суҳбат шундай ўтардики, ул салтанат устуни хайрхоҳлик ва маслаҳат тариқасида нимаики кўнгилларига келса, ўша гапни тўққиз мартагача [такрор ва такрор] айтишга рухсат этилган эдилар. Биз ҳам ҳамиша кўнглимизга нимаики келса, меҳрибонлик билан маълум қилар эдик. Ҳозир эса [ул жаноб] шу чоғда амалга оширишга жазм қилган савоб сафари нияти бир жиҳатдан тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада кўнгилга оғир ботганлигига қарамасдан, у кишининг розиликларини ўзимизнинг манфаатимиздан устун қўйганлигимиз сабабли ҳар қандай ҳолатда ҳам рухсат ва ижозат беришдан бош тортмаймиз. Бироқ кўнгилга келган гапни ҳам айтиш керак.
[Сизга] маълум қилинадики, бу сафарни амалга оширишда йўлнинг хавфсизлиги [ушбу сафарни эсон-омон амалга оширишнинг муҳим] шартларидан бири ҳисобланади. Сизга маълум бўлганидек, шу кунларда [ушбу сафарга боришда] ўтиш йўлида жойлашган Ироқ ва Бағдоддаги вазият анчагина нотинч ва беқарор бўлиб, Миср ва Шом чегараларида ҳам турли бошбошдоқликлар юз бераётганлиги тўғрисида хабарлар келмокда. (ЗЗ6) Бу гапдан хулоса шуки, агар [Ҳаж сафарига бориш] йўлидаги хавфсизликнинг аҳволи бир киши ҳеч бир сабабсиз бошқа бир кишига хуруж қила оладиган даражада бўлса, [бу сафарга] бориб ўтириш шарт эмас. Шундай бир шароитда йўлдаги хавф-хатарлардан хавотир олмаслик тўғри иш бўлмайди. Ўзлари айтганларидек, йўллардаги хавф-хатарлар сабабли «филурий» деган бир нарса жорий этилган бўлиб, зарурат бўлганида ва хавф-хатар мавжуд бўлган жойга яқинлашилганда мулозимлардан хар бирида ўшандан бир оз бўлмоғи лозим.
Бундан ташкари, ушбу сафарнинг анча вақтга чўзилиши маълум эканлиги, умрга эса ишончнинг йўкдигидан келиб чиккан холда, яна бир марта учрашиб, хайрлашиш русуми адо этилса яхши бўлар эди. Аммо буларнинг ҳар иккаласига қара масдан, мабодо юқорида айтилган ушбу гаплардан [ул жанобнинг] муборак кўнглига хиралик етиб, ушбу гаплардан мақсад ул ҳазратнинг [Ҳаж сафарига] жўнашларига тўсқинлик қилиш экан, деган бир ўй келмасмикин, деган хавотир ҳам бор.
Ҳар доим хайрхоҳлик юзасидан кўнгилларига нимаики келса такаллуфсиз [тўғридан-тўғри] айтаверар эдилар. Бу нарса бизни ҳам бу борада нимаики кўнглимизга келса маълум қилмоқлигимизни лозим қилиб қўйди. Бу ёғига [ул жанобнинг] савоб йўлини кўрсатувчи акдларининг ихтиёри ўзида бўлиб, ниманики икки дунё фойдасига мувофиқ деб билсалар, қилишлари мумкин. Икки дунё саодати ёр бўлсин. Вассалом».
Бу сатрлардан [Соҳибқирон Султоннинг] улуғ ва муборак кўнгли яна бир марта икки томон ўртасида учрашув амалга ошишини жудаям истаёттанлиги аниқ кўриниб турганлиги сабабли, ул ҳазрат [Ҳаж сафарига] жўнашни кейинга қолдириб, йўналиш байроғини Марв томон кўтардилар. (34а) Бироқ Сарахс атрофларида қўнган пайтлари саодатли [Соҳибқирон Султон ва унга ҳамроҳ] мулозимлар ва қўшинлар карвони ҳам [Марвдан] ўша ерга етиб келиб, [ул Ҳазрат] шаъни улуғ Соҳибқироннинг хизматига етишдилар. Ҳеч қандай муболағасиз, бу саодатли подшоҳ ҳидоят йўлидан юрувчи ушбу Амир билан учрашиш шарафига муяссар бўлганидан шу даражада қувонч ва шодлик изҳор этдики, агар унинг мингдан бирини ва кўпидан бир озгинасини баён этсак, лоф-қоф деб ўйлашлари мумкин.
Улуғ мартабали Амир оламкезар бу ўрдугоҳда уч кун турди. Шу кунлари [ул Ҳазрат] тезюрар отлар, юккўтарар туялар, нодир ва камёб буюмлар ҳамда катта миқдордаги пуллардан иборат бўлган шоҳона совғалар ва подшоҳона ҳадяларни Жамшиддек хусравга, баланд мартабали шаҳзодаларга ва покизалик чодирида кўздан яширин тургувчиларга (яъни, ҳарам аҳлига) тортиқ қилди. Амирлар, вазирлар, садрлар ва ичкилардан тортиб салтанат ошёни бўлган сарой хизматчиларигача бўлган кишилардан кўпчилигининг орзу-умид бисотларини ўз инъом ва эҳсон хазиналари ҳисобидан тўлдирдилар.
[Ушбу учрашувда ул Ҳазрат] султон ҳазрати олийларига шундай арз қилдилар:
Бир сафар сизнинг Худо кўнглингизга солган нарсаларни сўзловчи тилингиздан: «Қачонки жаҳондорлик каби ўта масъулиятли бу ишдан зериксам, авлиёларнинг сараси бўлган Шайх Нажмиддин Кубронинг ўзидан нурлар таратувчи мақбарасида истиқомат қилувчи ёки улуғ Тангрининг яқини бўлган Хожа Абдуллоҳ Ансорийнинг (Аллох буларнинг қабрларини табаррук қилсин) табаррук мақбараси остонасини супурувчи бўламан», деган гап чиққан эди. Бироқ энди сизнинг бу орзуйингиз ушалмайдиган бўлди, менга эса тўла хоҳиш ва рағбат билан Ҳижоз сафарига боришимга рухсат бермайдилар. [Шунга кўра сизнинг] қутлуғ шахсингиз ваколати билан (34б) қолган умримни Ансориянинг табаррук мақбараси остонасини супурувчилик билан ўтказишимга ва [сарой] мулозимлиги ишидан бутунлай бўшашимга рухсат берсангиз. Чунки кексалик заифлиги вужудимга таъсир кўрсатиб, қувватим кетган ва танамда куч қолмаган.
Назм:
Қулни озод қилгувчи хожалар Одатда кекса қулни озод қиларлар.
Ҳазрати Соҳибқирон бениҳоя лутф ва меҳрибонлик билан бу илтимосни инобатга олиб, ўзидан гавҳарлар сочувчи тили билан шундай деди:
Сиз Хуросонда истиқомат қилиб турар экансиз, нимаики илтимос қилсангиз, [бундай илтимос] ижобат қилиниш шарафига муяссар бўлар. Чунки аниқ биламанки, бу мамлакат сизнинг муборак вужудингиздан холи бўлса, юқори ва қуйи табақаларга мансуб бўлган кишиларнинг барча тоифалари ва гуруҳларининг ҳаётида нотинчлик ва беқарорлик юз беради.
Шундан сўнг пок ниятли Амирнинг муносиб қоматини олтин тугмалар қадалган ва авраси зарбофт қилиб тўқилган қора қундузи пўстин ва мартабасига муносиб бўлган бошқа қимматбаҳо кийимлар билан безатдилар. Шундан сўнг салтанат
пойтахти Ҳиротга қайтишга рухсат берилди.
Ул Ҳазрат ўша йили шаъбон ойининг ўрталарида яна бир бор шавкатли шаҳарни қутлуғ қуёшининг ёрқин нурлари билан нурга тўлдирди. Шаҳарнинг машойихлар, саййидлар, олимлардан тортиб оддий халк ва қуйи табақаларгача бўлган қатламлари ва тоифалари вакилларидан иборат бўлган аҳолиси ушбу ташрифдан бағоят шод ва хурсанд бўлиб, шукр саждасини адо қилиш ва назрлар беришга киришишди.
Шу аснода ҳидоят нишонли Амирнинг муаттар кўнгли табаррук Ансория мақбарасида катта бир зиёфат маросими ўтказиб, унга (35а) шавкатли Ҳирот шаҳрининг улуғлари ва зодагонларини чақириш ҳамда улардан фотиҳа олишни тусаб қолди. Шунга кўра ушбу зиёфат маросими учун керак бўлган нарсаларни тайёрлашни буюрди. Мулозимлар ниҳоятда дабдабали бўлган бир зиёфат дастурхонини тайёрлашга киришишди. [Бу зиёфатда] етмиш бош қўй ва йигирма бош от [гўшти] ва ўттиз ман қанд сарфланди. [Зиёфатнинг] қолган тафсилотларини ана шунинг ўзидан билиб олаверса бўлади.
Шундай қилиб, ўша йили шаъбон ойининг йигирма иккинчисида, пайшанба куни (мил. 1499 йил, 4 апрель) султонлардан Мирзо Султон Аҳмад, Мирзо Муҳаммад Қосим ва Саййид Абдуллоҳ Мирзо, машойихлардан Мавлоно Шамсиддин Муҳаммад Руҳий, Шайх Жалолиддин Абусаид Пуроний, Хожа Абу Аҳмад, миллат ва диннинг бахти бўлган Мавлоно Саъдиддин ал-Кошғарийнинг ўғли Хожа Калон, Хожа Зиёуддин Юсуф ва Мавлоно Ҳамидиддин Табодгоний, саййидлар ва нақиблардан Амир Жамолиддин Атоуллоҳ Асилий, Амир Низомиддин Абдулқодир, Амир Иброҳим Мушаъшаъ, Амир Бурҳониддин Атоуллоҳ, Амир Иброҳим Машҳадий ва Амир Садриддин Юнусий, қозилар ва олимлардан Қози Қутбиддин Аҳмад ал-Имомий,
Мавлоно Низомиддин Абдулҳай, Мавлоно Камолиддин Масъуд Ширвоний, Мавлоно Каримиддин Даштбаёзий, Хожа Аҳмад, Қози Хожа Калоннинг авлодидан Хожа Абдураҳмон ҳамда номларининг тўлиқ рўйхатини келтириш мавзунинг чўзилиб кетишига олиб келадиган бошқа акобирлар ва аъёнлар ушбу муборак мақбарада йиғилдилар. Донгдор амирлардан бўлган Амир Камолиддин Шох, Ҳусайн, Амир Жунайд Сорбон, Амир Муқаммад Кўкалтош, Амир Ҳожи Пир, (35б) Амир Саййид Ғиёсиддин Муҳаммад Боғбоннинг фарзандлари ушбу маросимда оёқда туриб, [бу ерга йиғилган] улуғларнинг хизматида туришди. Қисқача қилиб айтганда, шундай бир зиёфат маросими уюштирилдики, осмонни кезувчи қуёш чексиз коинотда айланиб юрар экан, шу чоққача бунақанги йиғинга кўз нурлари тушмаган, турғун ва сайёр жисмлардан ташкил топган кўҳна фалак юз минг кўзи билан олам ва ундаги нарсаларга тикилиб турган экан, шу чоққача унинг кўзи бундай йиғинга тушмаган.
Назм:
Ииғин эмас, шоҳона бир базмдир, Минглаб ноз-неъматлар қўйилгандир. Ранг-баранг дастурхонлар ёзилган, Турли неъматларла безатилган.
Таомлар тортилиб, ўта билимдон бўлган Зот каломидан қироат қилинганидан сўнг инсонларнинг таянчи ва пушти паноҳи бўлган ул ҳазрат улуғ машойихлардан файз-барака бағишловчи бир фотиҳа беришларини илтимос қилиб, шу орқали унга мадад беришларини сўради.
[Улуғ Амир] ўша йили аксарият вақт Гозургоҳда истиқомат қилиб, муборак Ансория мақбарасининг шарқий томонида бир хонақоҳ бино қилдилар. Қўлларидан келганича ушбу муқаддас мақбарадаги ишларнинг ривожи ва равнақига ҳисса қўшдилар.
Буларнинг барчасига қарамасдан, ҳажга бориш ўйи ва Хотам ул-анбиё саллаллоҳу алайҳи васалламнинг равзаларини тавоф қилиш фикри ушбу саодатли Амир кўнглини тарк этмади. Натижада (ҳижрий-қамарий) 905 йили (мил. 1500 йил) тўғридан-тўғри ва бошқалар орқали олий даражали Соҳибқирондан рухсат сўрадилар. Ул зот ҳар сафар розилик бошини қимирлатардилар, аммо кейин яна пушаймон бўлиб, пок кўнгилли Амирнинг уйига ташриф буюриб, шошмай туришларини илтимос қилардилар.
Ниҳоят (36а) [ул Сокибқирон] ўзларининг муборак кўнгилу лари истагидан воз кечиб, [улуғ мартабали Амирнинг ҳажга боришига] шарафли рухсатларини бердилар ва [ул Ҳазратнинг мазкур сафарлари тўғрисида] бир йўл фармони чиқардилар.
Ушбу йўл фармонининг матни қуйидагича:
«Яхшиликка йўлловчи Зотнинг буюк қудрати ва баъзи кимсаларни баъзи кимсалар устидан даражасини кўтарувчи Зотнинг буюк, мукаммал қудрати билан. Абулғозий Султон Ҳусайн Баҳодир сўзимиз.
Ўткирбилимвазаковаткўзиэгаларинингкўзларгакўринмас нарсаларни кўрингувчи қилувчи кўнгиллари кўзлари, шунингдек [яратгувчи Зотга бўлган] эҳтиёжмандлик майдонининг раҳнамолари ҳамда ҳақиқат ва мажоз мулкининг подшолари бўлган билимдонлик ва ишонч эгаларининг пок юракларидаги қора нуқталарига яширин ва махфий қолмасинки, борлиқ олам ҳайрат водийсидаги тавфиқ (илоҳий мадад) ва тавҳид (яккахудолик) манзилларига элтувчи карвон сарбони ҳидоят йўли ва Аллоҳнингбуюрганларини улуғлаш йўриғини бошлар ҳамда [Аллоҳни] улуғлаш ва мақташ ишига ёрдам берувчилар томонидан амалга оширилган таҳқиқ (ҳақни излаш) ва таъйид (рағбатлантириш) босқичларининг нурли ўтмиши булутлар қоронғулигига «Бас, қайси тарафга юзингизни қаратсангиз, ўша томонда Аллоҳнинг «юзи» мавжуддир»  [ояти] нурлари нишоналарини бағишлар экан, бир бахтиёрнинг ақл қулоғига «Мендан сўраган борми? Мендан мағфират сўраган борми?» (Ҳадис) нидоси эшитилади. Бу эса [ғайбдан] абадий тургувчи давлатнинг кўнглига келган ўй ҳамда [ғайбдан] кўнгилга келган ва бардавом бўлгувчи иноятдан хабар берадиган фикрга кўра, руҳлар ва жинлар томонидан «Лаббай Сенга, Аллоҳим, лаббай» деб тил билан айтишга жавоб бўла олади.
Бу сўзларни айтишдан мақсад ва бу гапларни баён этишдан кўзда тутилган нарса шуки, ушбу сулола ҳукмронлиги ёруғ замонининг қуёши бош кўтарган ва ушбу қудратли ва шавкатли хонадон халифалиги дарахтининг униб-ўса бошлаган (36б)
даврининг бошларидан ушбу улуғвор йўлда бўлган, фаришталар сифатларига ва авлиёлик белгиларига эга бўлган табиатлари муборак жисмлари билан зоҳирий ва ботиний бирликка эга бўлган, хар доим абадийликка монанд суҳбатлари ва жану натни безагувчи учрашувларига катта эҳтиёж бўлган хайрли ишлар асосчиси, эзгу ишлар бошловчиси, хокон ҳукуматининг мададкори, Ҳазрати султоннинг яқин кишиси, қудратли салтанат устуни, тинч ва фаровон мамлакат таянчи, ҳақ, ҳақиқат ва дин ишларини тартибга солувчи олий насабли, ҳидояг нишонли олижаноб Низомиддин Амир Алишер (Аллоҳ таоло ундан ёғиладиган баракаларни доимий қилсин) ҳозирги кунларда асослари мустаҳкам бўлган динимиз раҳнамосининг келтирган далиллари ҳамда «[Аллоҳ] хоҳлаган кишини тўғри йўлга ҳидоят этади»1 далилининг тўғри йўл кўрсатиши туфайли бахтиёрлар қаторидан жой олиб, аниқ ишонса бўладиган саодатдан башорат қилувчи «[Намозда] юзингизни Масжиди Ҳаром [Каъба] томонга ўгиринг!» аниқ-равшан хитоби ҳамда жаҳонни безагувчи «Каъба, яъни Байт ул-Ҳаромни Аллоҳ одамлар учун [муҳим] мақом килиб қўйди»  чақириғи эшитилиб турган бир чоғда ўша муқаддас заминни тавоф этишга рухсат ва Иброҳим (алайҳиссалом) тўғрисидаги барча нарсаларни аниқ-равшан баён қилиб бергувчи оятларда сифатлари баён этилган ва мақтовлари келтирилган ўша муқаддас водийга боришга ижозат олиб, давлатнинг бардавом ҳамда унинг қудрати ва улуғлигининг абадий бўлишини дуо қилиш шарти билан, ўша илоҳий совғанинг қадрига етиш йўлида қадам ташлашни илтимос қилибдилар. Гарчи шу чоққача бир неча бор шу ниятни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйган ва шу ишга рухсат берилишини илтимос қилган, бироқ ҳар сафар буюк Яратгувчининг яратганлари ва омонатлари бўлган бандалар нинг манфаатларини кўзда тутиш билан боғлиқ бўлган маълум  сабабларга кўра ушбу илтимосни ижобат қилиш имконияти бўлмаган бўлса-да, бу сафар [ул жанобнинг биз учун] ҳамиша ҳурматли ва азиз бўлган файзли кўнгиллари розилигини олиш максадида, у кишининг илтимосларини бажо келтиришга карор қилдик ва (37а) бажарилиши барча учун мажбурий бўлган қуйидаги жаҳоншумул ва қуёшсифат фармон (Аллоҳ уни ер куррасининг шарқида ва ғарбида кучга эга қилсин) чиқарилиш ва кучга кириш шарафига муяссар бўлди:
Ул жаноби олий Ҳижоз томон йўлга тушганликларини назарда тутган ҳолда, [ул зот] бу йўлда жойлашган мамлакатлардан қай бирига борсалар ҳам, [у ердаги] ҳокимлар, аъёнлар, аҳоли ва йўл хавфсизлиги қўрикчилари у кишига нисбатан ҳурмат-эҳтиром ва иззат-икром кўрсатиб, бир дақиқа ҳам [ул Ҳазратга] хизмат кўрсатишни тўхтатиб қўймасинлар, [ўзларига тегишли бўлган ҳудуддан] у киши ва у кишига ҳамроҳ бўлган кишилар ва мулозимларнинг барчасини соғ-саломат ва эсон-омон ўтказиб, хавф-хатар мавжуд бўлган жойлардан ўтишларида қуролли қўриқчилар билан таъминласинлар, [ул Ҳазратнинг] қутлуғ қадамларини азиз ва муҳтарам билиб, [ул зот томонидан билдирилган ҳар қандай] миннатдорчилик ва шикоятни [қонуний] кучга эга деб билсинлар.
Подшоҳни тахтга чиқарган биродарлар, зафар йўлдоши бўлган Соҳибқироннинг фарзандлари, кудрат фалакининг давлат тузувчи амирлари, доруғалар, зодагонлар, аъёнлар, турли аҳоли яшаш манзилларида яшовчи барча кишилар ҳамда турли табақалар ва тоифалар вакиллари эътиборига шу маълум қилинадики, бажарилиши мажбурий бўлган [ушбу] фармон асосида иш тутсинлар, [ушбу] қутлуғ фармон мазмуни ва қоидаларидан четга чиқиш ҳолатларига йўл қўймасинлар ва [ушбу фармон] улуғ зотнинг муборак имзоси билан безатилган, зийнатланган ва чикарилганлиги сабабли унга ишонч билдирсинлар.
Пайғамбар ҳижратининг 905 йили зулқаъда ойининг бешинчи куни (мил. 1500 йил, 2 июнь) олий зот (Аллоҳ таоло
унинг мартабасини баланд, нуфузини абадий ва ҳукмронлигини бардавом қилсин) амри билан ёзилди».
Аммо ушбу фармон чиққан пайтида қуёш жавзо буржининг охирларидан жой олган (яъни, жавзо ойининг охирлари келиб қолган) бўлиб, ҳаво ҳароратининг жудаям кўтарилиб кетганлиги сабабли кўзда тутилган сафарни амалга ошириш катта қийинчилик туғдириши мумкин эканлигидан келиб чиққан ҳолда, сунбула ойининг бошларида муқаддас харам эҳромини кийишга ва тилни (37б) «Лаббай Сенга, Аллоҳим, лаббай» дейишга очиб, йўлга тушишга қарор қилинди.
Шу вақтда зафар байроқли Соҳибқирон жаҳон аҳли шаҳзодаси Муҳаммад Ҳусайн Мирзонинг бош кўтарганлиги сабабли Астробод томон йўл олди, ҳидоят нишонли Амирнинг мулозимлари эса катта ғайрат билан Ҳижоз сафари тайёргарлигини бошлашди.
Байт:
Такдир наққошининг парда ортида Нақшлар чизганидан бехабар ҳолда.
Шундай қилиб, оламни кезувчи қуёш ўзининг ёрқин нурлари билан Аторуд уйини мунаввар этиб, ҳавонинг ҳарорати мўътадиллашгач, ул олий Ҳазрат [ҳижрий-қамарий] 906 йил муҳаррам ойининг охирги куни, чоршанбада (милодий 1500 йилнинг 26 августи) рағбат отига миниб йўлга тушдилар. Ўша сафарда Айн ул-ҳаёт деган жойда қўниш қилдилар ва жума намозидан сўнг Муқаддас Машҳадга етиб олиш ва у орқали ўша муқаддас водийга етиб бориш учун йўлга тушдилар. Бироқ йўлда тан соғлигига зарар етказадиган ҳолатларга йўлиққанликлари сабабли, «Аллоҳ унинг шанбаси ва пайшанбасига барака берсин» ҳадисига асосланган ҳолда, нужум илми вакилларининг айтишларича қутлуғ ва муносиб вақт бўлган сафар ойининг саккизинчи кунида (милодий 1500 йилнинг 3 сентябри) ушбу сафарни бошлашни режалаштириб, муборак уйларига қайтдилар.
Бироқ ана шу ойнинг иккинчисида, жума куни намоз адо этилганидан сўнг машойихлар, олимлар ва иршод аҳлидан Шайх Жалолиддин Абусаид Пуроний, миллат ва диннинг қиличи бўлган шайхулислом Сайфиддин Аҳмад ат-Тафтазоний, Шайх Али, Мавлоно Муиниддин ал-Фароҳий, Мавлоно Камолиддин Ҳусайн (38“) ал-Кошифий, Мавлоно Камолиддин ат-Табодгоний ва Хожа Имодиддин Абдулазиз Абҳарий, саййидлар ва нақиблардан Амир Қавомиддин Ҳусайн Мозандароний, Амир Жамолиддин Атоуллоҳ Асилий, Амир Низомиддин Абдулқодир, Амир Шамсиддин Муҳаммад ибн Амир Юсуф Розий ҳамда Ҳирот шаҳри ва унинг атрофидаги жойларнинг зодагонлари, аъёнлари, раҳбарлари ва бошқа улуғлари ул Ҳазратнинг ҳузурларига келиб, шундай арз қилдилар:
- Сизнинг баракалар ёғилиб турган шахсингиз Хуросон мамлакати вилоятларидаги тинчлик ҳамда аҳолининг турли табақа ва гуруҳларига мансуб кишилар ўртасидаги осойишталикка сабаб бўлиб турибди. Ҳозир бу диёр Соҳибқирон Султоннинг саховатли вужудидан холи бўлиб, агар сизнинг ўзидан нурлар сочгувчи вужудингиз қуёшидан ҳам холи қолса, фитналар юз бериши, уларни бостириш эса имконият доирасидан ташқарида бўлиб қолиши мумкин. Айниқса [ҳозирги пайтда] ўзбек подшоси Мовароуннаҳрга ҳужум қилган ва Амударёдан [жанубга] ўтишни мўлжаллаб турган, Ироқ ва Шомдаги вазият ҳам ўта нотинч, йўллар эса ўта хатарли бўлган бир чоғда, улуғ шариат қонунларига кўра ҳам бундай вазиятда ҳажга бориш вожиб ҳисобланмайди. Бу фақирларнинг [сиздан қилмоқчи бўлган] илтимоси шуки, яна бир марта хуросонликларнинг жонига оро кириб, бу йил ушбу сафарни амалга ошириш фикридан қайтсалар ва ушбу эзгу ишнинг савобини пиёда амалга оширилган етмиш ҳажнинг савобидан ортиқ кўрсалар.
Ул олий Ҳазрат [бунга жавобан] чиройли сўзлар баён қилувчи тиллари билан қуйидагиларни айтдилар:
- Барчангизга, қолаверса, (386) бутун оламга ва унинг аҳлига маълум ва равшанки, узоқ вақтдан ва анчагина муддатдан буён ушбу сафарни амалга ошириш борасидаги шу ўй миядан ва ушбу фикр кўнгилдан жой олган эди. Ҳар сафар имкониятга қараб ўша томонга йўл олишга ният қилинганида тенгсиз Соҳибқирон монелик қилардилар. Ҳозир ҳам ўта чиройли бир тарзда [ҳажга боришимга] рухсат берган, [бу борада] муборак йўл фармони ҳам чиқариб, [ушбу сафар учун] керакли нарсаларни тайёрлаш ва мулозимларнинг харажатларини таъминлаш учун катта микдордаги маблағ сарфланган бўлса-да, ҳозир ўзимизнинг истагимизни сизнинг илтимосингиздан устун кўришнинг ўрни эмас. Қолаверса, «Мўминлар қалбига хурсандчилик киритиш бутун одамлар ва жинларнинг қилган ибодатидан яхширокдир» (Ҳадис), деган қадисга асосланиб, сизнинг илтимосингизни ижобат этишга лойиқ деб топдик ва ь бандаларнинг манфаатини кўзлаб, бу сафар ҳам ушбу истагимиздан қайтдик.
Бу сўзларни эшитгач, барчанинг кўнгли ғоятда ийиб кетиб, қувонч ва шодлик билан уйларига қайтдилар, кайтадан шаъни улуғ Амирга бўлган ихлос камарини жон белига боғлаб, тилларига [ул Ҳазрат ҳаққига айтиладиган] дуолар ва мадҳу саноларни келтирдилар.
Қисқача қилиб айтганда, юқорида айтиб ўтилган сабабларга кўра ул ҳазратга Маккаи мукаррама ва Мадинаи таййибага бориш бахти насиб этмаган бўлса-да, бир неча марталаб ишончли кишиларга тўлиқ харажатларини бериб, ул ҳазрат учун ҳам ҳаж зиёратини адо этишлари учун ҳажга жўнатдилар. Бу борада ўша улуғ мақомдаги улуғларнинг номлари қайд этилган шаҳодат ҳужжатлари (39а) келтирилган.
Аллоҳнинг узлуксиз берган неъматларига шукроналар бўлсин.

Ғиёсиддин Хондамирнинг
"Макорим ул-ахлоқ" китобидан