Facebook
Бўзахонада PDF Босма E-mail

Тунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға косани узатиб айтар эдики:
— Иччи, шуни ич! Замонангни шундан бошқа нимаси қолди, ахир?.. Қорнинг ёрилса ҳам ич, ука!
— Маним олдимда унга-бунга тил тегиздинг, деб таъбинг олинмасин, ука! Агар сўзимнинг тариқча гидирини топсанг, худойға сол! — Ич ука, ич. Шу замонангга тушинсам пирингни арвойи. Ман на фуқарангга қойил ва на ҳукуматингга, худой ҳаққи миям қотди! — бу нима, ўзи, лўттими (Лўтти — найранг.), майнавозлиқми?

«Бир одил пошшо бўлса,
Ҳар ким суйганин олса...»

— Машойихинг нимага айткан ахир бу ғазални? — Ёнингда бир миринг бўлмағандан кейин, ишлашка ишинг — ётишка касалинг бўлмағандан кейин суйғанинг у ёққа турсин, жониворнинг талисига(Тали — ёрғоқ (муал.). — таллиғ, ҳайвоннинг суяксиз эти.) ҳам қўлинг етса сатгор! Нима, қассобчилиғингдан қолма дейсанми, томингни тешавер дейсанми? Шу топгачаку хомчўт қилиб кўрсанг, ўн бир кали-магўйнинг бошини олибман, иккита ўрусвойингни саранжом қилибман; армани билан пирсиёнингдан(Пирсиён — инглизча першиан (форслар, эронлар) ўзбек тилида бузилиб пирсиён дейилади.) ҳазрати Баҳоваддин(Сўфи Оллоёрнинг «Сабот ул-ожизин» асарига илоҳиётчи олим Тожиддин Ёлчуғилнинг «Рисолаи Азиза» деб ёзган шарҳ китобида айтилишича, ҳожа Баҳовуддин кимхоб тикиб, тириклик қилар экан. Ҳожа бир кун телпак тикиб ҳар нина санчганида «Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур расувлуллоҳ» деб етмиш мартаба айтар экан. Телпакни етти йилда тикиб битириб, кимки бу телпакни сотиб олса баҳоси етти жаннатдир, дебти. Бир куни Оллоҳ таоло бир фариштани зангги суратига киргизиб: «Бориб Баҳовуддиннинг телпагини сотиб ол» дебти. Фаришта бориб нархини сўраб Ҳақ ҳузурига қайтибти, ҳожанинг сўраган баҳосини айтибти. Оллоҳ таоло: «Бориб олти жаннатга сотиб ол, зеро мен ҳожанинг тилагини биламан», дебди. Фаришта бориб савдолашиб, охири ҳожа олти жаннатга телпакни сотибди. Оллоҳ таолонинг унинг тилагини билгани шу эканки, «Олмоқчи бўлган бу олти жаннат унинг ўз мулки, қачонки қиёмат куни бўлса олти дўзахга Муҳаммад умматини киргизмай, ўз мулки бўлган олти жаннатга раво кўрур». Оллоҳ таоло ҳожанинг бу ишидан мамнун бўлиб, лекин қаҳримдан омонда қолмасинлар деб, еттинчи жаннатни бермаган экан.
Ҳазрати Баҳовуддин етти рақамини табаррук деб билган экан. Шундан бўлса керак Баҳовуддин йўлига тангадан ёки нондан еттита ҳадя қилиб келинади. Бозорда ҳозир ҳам «нархини Баҳовуддин пиримга топширдим», «пирим пиширади», «пирим айтканлари бўлади» деб савдолашадилар. «Қўйнинг нархи қанча бўлди?» деб сўрасалар, «Баҳовуддин бўлди» деб жавоб қиладилар, яъни бу жавоб шароитга қараб нархи 7 сўм, ёки 70 сўм, ёки 700 сўм бўлганлигини билдиради. Бу ерда Тошкўлат калимагўйнинг сони еттита бўлди, демоқчи.) бўлибдир. Тузук, касби кор қилиб манак-манак(Манак — сопол кўвача (муал.).) бебилискасини(Бебилиска — машаққатсиз, меҳнатсиз.) ҳам топдим. Топдим-топишка эши бузуғингни; пичоғимнинг қонини ювмасдан туриб ёнимда тўртта ўзимга ўхшаған дабба... Биттаси — «қорним оч, беш оқ та бер», дейди. Биттаси — «галавам айнади, битта араққа узатуб тур», дейди. Нима қилай, ёнимда бўлатуриб хумсалик(Хумса — хунаса, ярамас.) қилайми, одамгарчилик қўймайди, ахир. Ма, дейман — ма, дейман, бўйнини экканни оғзиға пул билан ураман. Чойхонада битта кўкчойни шопириб ўлтурсам бир кампир: болам оч, — дейди, — қизим касал, эрим ўлган, — дейди. Йиғисиғи, худой ҳақи юрагинг ачийди. Ўзинг одам фарзандимисан! Нариги бурчакда муртини қанжиқ думи қилиб бураб ўлтурган силлиқ тўн хумсанг бўлса, — худой берсин,— дейди... Бери кел, она дейман, ма, дейман, обор, дейман, дуо қил она, дейман... шундоғ қилиб бир ҳафтани жўнатиб, мандан ҳисобингни олсанг, ўзимдан бошқа ҳеч ким йўқ! — Ҳа-ҳа-ҳа, тавба.... Хайри-худойингга қойилман Тошггўлад!
— Санга ёлғон, худоға чин, Жулқин читр!(Читр — тиканаклик бир хил қовушмаған ўт (муал.).) Етти марта турмасига кириб чикдим. Овахтисида ёта-ёта ёнбошлар тешилиб кетди, ука! Муни қара, муни: пгу чандиқларингни(Чандик, — жароҳат ўрни (муал.).) ҳаммаси турмачасиники! Вой адолатчангга айтай Мекалай! Нима қил дейсан энди? Худой ҳаққи бебарака ўғирлиғинг ҳам жонга тегди; қиморингга ҳам ганак(Ганак — тикиб қимор ўйнайтурған оқча ёки бошқа нарса. (Муал.).) йўқ. Нима, энди ота касбингни қил, дейсанми, бўзингни тўқи, дейсанми? Вой ўша сўзингни тузидан акаси Жулқинчаси! Ўрусвойингни читини қара — серсун-найини(Серсунний — шерстенной (муал.).) қара; олмагул читчаси турганда бўз матингни ким кийсин? Пирингни арвойи, галавам айнади...
— Бодроғи нима ўзи айт-чи, манга. Жоҳорининг бодроғими(Бодрок, — батрак (муал.).) ё рўста(Русто — қишлоқ.) бодроқми-а? Анув Матиқулни танийсан-ку, жанобинг! Ана шу хумсанг ҳам бўзчиликдан синипти, пирингни арвойи. Тунов куни кўрибман: ҳа, ҳорма Матиқул, моккингни отиб турибсанми, хумса! — дейман. Бозорни мазаси кетти, Тошпўлад: бўзчилиғинг ҳам қия бўлди ука,— деди. Энди бодроққа қўшилиб кетмакчиман, — дейди. — Бодроғи нима у, а? Сабитисканг(Сабитиска — Совет ҳукумати.) ҳам тоза ҳижжани(Ҳижжа — янги тўқилған сўз демакчи (муал.) термин.) кўпайтириб юборди-ку, ҳумса.
— Ҳали деҳқон бўламан дейди, дегин, пошшоликдан ер оламан, дейди, дегин. Ростини айтайми, Матиқулингга пошшолиғинг ер берса паққос куйди, худой ҳаққи куйди. Матиқулинг жоҳори экса азбаройи худо итқовун унади. Ман санга айтсам, деҳқончилиғи учун самарска мужукка сира тўғри келадигани бўлмайдир. Бодроққа ер берадирган пошшолиғингни ҳам эсхонаси бутундир-ку. Ит эмганларинг ҳам тоза тўлиб борадида.(1925 йилдан совет ҳукумати Матиқул сингари хусусий мулк эгалари бўлган косиб-ҳунарманддарга катта-катта солиқлар солиб, уларнинг касбини синдирди. Ва улар батраклик қилишга мажбур бўлиб, давлатдан ер олиб, деҳқончилик тилини билмай бу касбда ҳам «куйдилар», ишсизлик кўпайди... яъни маълум даражада саноат ва қишлоқ хўжалигига зарар етказилди. 1921— 1922 йилларда Туркистонда ўтказилган «Ер-сув ислоҳоти» баҳонаси билан маҳаллий ер эгаларининг мусодара қилинган унумдор ерларидан катта қисми «самарский мужикларвга ҳам бўлиб берилиб маҳаллий халқнинг миллий манфаатлари топталган эди. Муаллиф шулардан киноя қиляпти.)
— Ичсанг-чи, ич, шу-чи: пошшоликка хизмат қилиб юрган бесоқолларинг(Бесокол — илгари бесоқоллар эгасига хизмат қилиб, ҳадялар олиб юрганлар, бу ерда ёшлар, комсомоллар назарда тутиляпти.) ҳам тоза чарвилаптида. Билсанг тунов кун чиройлик пивасига кириб эдим; ўша лапка(Лапка — папка.) кўтарган хумсаларингдан тўрттаси... усталчанинг теги оқ бутилкага тўлипти, ишонсанг ҳар бир чақирғанда бир жужнасини(Жужна — дюжина.) заказнай қилади — мушкилларинг. Ваҳмам кепти. Ман иккитасини ичиб чикдим.
— Ҳоким ит эмганинг ҳам сабитискага хизмат қилиб тоза ҳам бойипти-да!(Бу киши Ҳоким сутчи номи билан таниқли бўлиб, НКВД ташкилотида фаол хизмат қилганлардан, Тошкентда Арпапоя маҳалласидан.) Хумсангни солмача қилған иморатчасини кўрдингми? Ёпқан томчасини кўриб вой исириқ осипча дейман, вой ўша худоға ёққан бир қилиғингни хиналай, дейман. Ўзига оёғим тегиб кетса азбаройи худо оёғимни уч қайта ювиб ташлайман; худой ҳаққи бетаҳорат қилади, ит эмганинг ўзи партийнай экан-а, хумса.
— Анув, Ҳошим ҳезалакни танийсанми. Ана ўша лапка кўтарган саки бедуминг(Сакибедум — калта дум ит, 1920-йилларда кийимни калта кийиш расм бўла бошлаганда хунук кўриниб калта дум дейишган.) ҳам тўртта гўдаги билан хотунини қўйипти, ит эмган, энди бир татарскасига ўйланар эмиш — ҳезалак! Хумсангни қўйған хотуни тегармикин, манга? Нима, жувон бўлса ҳам бир ўйланиб қўймай-ми, ўладирган дунёнгда! Шу замонангда ўйланмаган ҳам дуруст, ука, дард устига чипқонинг нимаси-а?
Калвак тоғанг ҳам очлиқдан ит ғажиган ошикдек бўлипти-да шу кунда; саллангни сот, тасбиҳингни кўзмунчоқ қилиб атторликдан дўкон оч, дейдирган битта мард йўқ, пирингни арвойи. Тунов куни кўриб, худо ҳаққи, раҳмим келди!
— Иччи шуни, ич! Ундан кейин узатчи бўзангни мирисини. Ёнимда тўққуз пулим бўлса худойға сол!..
Албатта Тошпўлад акамнинг сўзида бирмунча ғайри адабий гаплар бор. Таассуфки, истиноғрафияга олишда буларни чикрриб ташлаш мумкин бўлмади. Ўкуғучиларимиздан афу сўралур.

Ж.
«Қизил Ўзбекистон» — 1925 йил, 23 июн.
Абдулла Қодирийдан