Home icon Бош саҳифа»Кутубхона»Мақолалар»Фурқат ижоди муаммолари - 14
Facebook
Фурқат ижоди муаммолари - 14 PDF Босма E-mail
Материал индекси
Фурқат ижоди муаммолари
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
Ҳамма саҳифа


Фурқат ҳаёти ва ижодини мулоқот дарси усулида ўрганиш (М.Саидаҳмедова)

Мулоқот дарсини ўқитишдан бир ҳафта аввал ўқувчиларга бир неча топшириқ берилади. Улар дарс ўтиладиган кунгача топширикларни бажариб деворий газета ва бошқа кўргазмали қуролларни тайёрлашади. Дарс бошлангунга қадар мавзу ва режани доскага ёзиб қўйилади. Хонанинг бир бурчагига синф деворий газетаси – “Истиқлол”нинг Фурқат ижодига бағишланган сонини, ўқувчиларнинг шоир ижоди юзасидан ёзган ишларини Фурқатнинг ҳаёт йўлини ифодаловчи хронологик жадвал, Фурқат портрети, шоирнинг асарлари, у ҳақида рўзнома ва ойномаларда чиққан мақолаларни кўргазма сифатида осиб қўйилди. Дарс қуйидаги режа асосида ташкил этилади:
1. Мусиқали дақиқа.
2. Кириш сўзи.
3. Фурқатнинг ёшлик йиллари.
4. Фурқат янги Марғилонда.
5. Фурқат Тошкентда.
6. Фурқат чет элларда.
7. Фурқат ва унинг қўқонлик замондошлари Муқимий, Завқий ва Дилшод Барнолар билан мушоираси.
8. Мустақиллик мушоираси.
Мусиқали дақиқада Фурқатнинг “Сайдинг қўя Бер, сайёд” қўшиғи ёзилган пластинка эшиттирилади. Кейин Фурқатнинг ўзбек демократик адабиётида тутган ўрин ҳаида сўзлаб, фикр қуйидагича якунланади.
Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат ижодининг Айни гуллаган даврида рус генерал губернатори ва маҳаллий амалдорларнинг тазйиқи остида Ватанни тарк этишга мажбур бўлди. У киндик қони тўкилган она тупроғи меҳрига зор бўлиб, ўзга элларда армон билан кўз юмди. Энди сизлар билан Фурқатнинг ҳаёт йўли ҳақида фикрлашиб олайлик, деб қуйидаги саволларни ўртага ташланади.
1. Фурқатнинг ёшлик йиллари ҳақида нималарни биласиз?
2. Шоирнинг мактабда ёзган биринчи шеърини ёд айта оласизми?
3. Фурқат ёшлигида кимларнинг асарларини мутолаа қилди ва нималарга қизиқди?
4. Шоир қайси мадрасада ўқиди?
5. Фурқатнинг Муқимий билан муносабати қандай эди?
6. Унинг чет мамлакатларга кетишига нима сабаб бўлди?
7. Фурқат Ёркентда қандай ҳаёт кечирди?
8. Фурқат яшаган чет эллар билан мустақил Узбекистоннинг ҳозирги кунда алоқаси қандай?
Болалар саволларга дарслик ва синфдан ташқари ўқиган асарлари юзасидан жавоб беришади. Шундан сўнг Фурқат ва унга замондош бўлган қўқонлик шоирлар Муқимий, Завқий, Дилшод Барнолар қиёфасидаги ўқувчиларга навбат берилади. Улар бир-бирларига илтифот кўрсатиб, тахта ёнига чиқадилар ва диёдор кўришаётганликларидан шод эканликларини изҳор этадилар. Шундан сўнг Фурқат қиёфасидаги ўқувчи Абдулла Ориповнинг “Фурқат нидоси” шеърини ифодали ёд айтди.
Мен Ватандан кетмаганман
Айрим тушганман холос,
Ажрагандек сув кечганда
Бир нафас жондин либос.
Юрт у ёнда, мен бу ёнда
Ўртада ҳижрон сели,
Анча кўприк ташламакка
Байтларим бўлди асос.
Ўксиб-ўксиб йиғладим мен
Мисли тил билмас гўдак,
Онаизор кўкрагидан
Айрилиб қолган бехос.
Мен Ватанда Холмуҳаммад
Ўғли Зокиржон эдим,
Фурқатий деб ном қозондим,
Бунга ҳижрон иқтибос.
Шоирингни ёд этарда ўзбегим,
Сендан ўтинч:
Бир-бирингга қил мурувват,
Бир-биринг бағрингга бос!
Сўнгра ўқувчиларга: “Азиз болажонлар, сиз бугун севимли шоирииз Фурқат ва унинг замондошлари билан юзма-юз мулоқотда бўласиз” – дейди ўқитувчи. Мулоқот ўқувчиларнинг саволлари билан бошланади.
- Фурқат бобо, сиз хорижда яшаганингизда нима ишлар билан шуғулландингиз?
- Ҳиндистоннинг Бомбей шаҳрига борганимда Мавлавий Икромиддин деган бир саёҳ билан танишиб дўстлашдим ва иккаламиз Ҳиндистон вилоятларини кезиб чиқдик. Кашмирда бўлганимда Туркистон вилоятининг газетасига хат ёздим ва ватандошларимга шеърий мактуб йўлладим. Қашқар халқлари ўртасида маданият, маънавият, маърифат гулшанини барпо этишга интилдим.
- Нима учун шеърларингизда айрилиқ ва ҳижрон туйғулари катта ҳажмни эгаллайди?
- Мен 18 йил Ватанимдан жудо бўлиб, ғарибона ҳаёт кечирдим. Минг афсуски, Ватанимга қайта олмадим. Мусофирчиликнинг изтиробларини ғурбатнинг аччиқ заҳматини, дарбадарлик ва ёлғизликнинг оғир мусибатларини тортдим: Ичим қон бўлди, равон ғуссасидин. Бу даврон ичра ҳижрон ғуссасидин. – Нима учун Фурқат тахаллусини танландингиз?
- Бу тахаллусда менинг ҳаётим, юрак дардларим мужассамлашган. Фурқат – айрилиқ, фироқ демакдир, азиз набираларим.
- Сизнинг бизга қандай тилакларингиз бор?
- Ушбу дамда менинг ғариб руҳимни шод айлаб турган азиз набираларим сизга ягона тилагим шуки, сиз Ватандан айри тушманг, ғарблик кулфатларини кўрманг Ватанни шунчали кўзимизга тўтиё айланг. Бахтингизга Ўзбекистон мустақил бўлди. Бу сизга худонинг инояти Мустақилликни абадий асранг, азизларим. Хоки-пойи узоқларда қолган мендек ғариб бобонгизни ҳолин йўқлаб туринг.
- Мавлоно Муқимий, сиз Фурқат билан мулоқотда бўлганмисиз?
- Ҳа, албатта. Фурқат менинг энг яқин дўстим эди. Зокиржон дўстларининг қадрини баланд тутар эди. Тошкентдан, чет эллардан кўп мактублар ёзган эди.
- Мавлоно Муқимий, шу мактублардан бирортасини эслай оласизми?
- Ҳа, у мактубларни эсдан чиқариб бўлмайди.
Салом. Эй менга ёру ошонлар,
Қадронлар замин нурзиёлар...
Биҳамдиллоҳки, мандин сўрасангиз ҳол
Юрубдурман қилиб завқи сафолар
Салом ибоғидин тўртта Муқимо,
Мени сўрғонларга айтинг дуолар.
- Завқий бобо! Фурқат бобомиз билан сиз ҳам яқин дўст бўлган экансиз.
-Ҳа, яқин эдик. Зокиржан чет элга кетганида мактублар ёзиб, бир-биримизни йўқлар Эдик. Ёркент шаҳридан ёзган мактуби ҳамон эсимда:
Тилар эрдим саҳар тавфн чаман эсган саболардин.
Саломим еткуриб келтур хабар деб ошонлардин.
Олиб ёдига, сўрмас кимса Зокиржон Фурқатни
Агарчи айтадур доим дуо боди саболардин.
- Муҳтарам Дилшод Барно! Сиз шоир Фурқат ҳақида нималарни биласиз?
- Мен Фурқатни ғойибона таниганман, афсуски уни кўриш бахтига муяссар бўла олмадим, бунинг иложи йўқ эди. Лекин унинг ғазалларини жону дилим билан севиб ўқиганман.
Фасли навбаҳор ўлди кетибсан зимистонлар,
Дўстлар ғаниматдир сайр этинг гулистонлар.
Фурқат ва унинг замондошлари билан бўлган мулоқотдан сўнг дарс якунида мустақиллик мушоираси ўтказилади.
Шундан сўнг дарс якунланиб, ўқувчилар билими баҳоланади.