Home icon Бош саҳифа»Кутубхона»Мақолалар»Фурқат ижоди муаммолари - 21
Facebook
Фурқат ижоди муаммолари - 21 PDF Босма E-mail
Материал индекси
Фурқат ижоди муаммолари
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
Ҳамма саҳифа


Навоийни устоз билиб... (Ҳ.Отажонов)

Адабиётимиз тарихидан маълумки устоз Алишер Навоий ғазалларига мухаммас боглаш, назиралар битиш анъана бўлиб келган. Ҳамшаҳар шоиримиз Фурқат ҳам замондошлари Муқимий, Завқий, Мухсиний каби бу борада муваффақиятли қалам тебратган. Бу бежиз эмас албатта. Шоир ўзининг “Фурқатнома” асарида Навоий асарларини ёшлигида қизиқиш билан ўқигани, хатто тушида устоз билан учрашганини айтади: “Яъни бир кечаким – ул жумъа кечаси эрди – туш кўрдим. Бир чорбоғ  эмишдурким эрам гулшани андин нишон бўлғай. Сабзалар ва хуб тоза гуллар ҳавз яқосида суфаи дилнишин гуногун бисотлар бирла ороста эрди. Ман ул жаннатсаро гулистонда ҳар тарафга танҳо кезар эмишман...
Ногоҳ, бир зебосурат йигит... пайдо бўлиб пайғом еткурди. Дедиким: “Бир жамоат уламолар сизни суҳбатларига таклиф қилурлар... Ул азиз ишорати бирла бир киши мени олдимга бир китоб ёзиб қўйди. Ул китоб Амир Алишер Навоийнинг “Чордевон”лари эрмиш. Андин менинг қўлимга қалам ва қоғоз бериб ҳар қайсилари бир мисрадин байт айтдилар, мен ёзиб тамом қилдим, эрса ҳаммалари қўл очиб ҳақимда дуо қилдилар ва шеър машқига рухсат бердилар”.
Фурқатшунос олимлардар Х.Расул, А.Абдуғафуров ва бошқаларнинг махсус илмий тадқиқотларида ҳам Фурқат бадиий маҳорати шаклланишида, юксалишида ҳазрат Навоий асарлари таъсири катта бўлгани, Фурқат устоз асарларига ҳамоҳанг ижод қилгани алоҳида таъкидланган.
Ўзбек адабиётида эски ўзбек ёзуви харфлари маълум маънода маъшуқани тасвирлашда хизмат қилган. Ҳарф кўринишлари маъшуқага қиёс қилинганда “алиф” унинг тик қоматини, “ёй” қошини, “син” унинг тишини, “лом” сочини таърифлашга хизмат қилган. Бу борада Навоий алоҳида устунликка эга бўлган. Шоир нафақат харф кўринишларини, балки ёзилган сўзлар ҳақида ҳам моҳирлик билан байтлар битган: “Бармоғи ҳайрат била ким лаъли хандон ичрадур, Ул алиф янглиғ дурурким фил масал жон ичрадур”. Бунда шоир жон сўзини акс эттирмоқда.
Музейимиз намойишгоҳида Фурқат ҳаёти ижодига оид кўплаб экспонатлар қўйилган. Бўлимдаги қўлёзма, турли тошбосма экспонатлар билан бирга шоирнинг ғазалига ишланган “Кашмир гўзали” ҳам бор. У шоирнинг ватандан узоқда эканлигини тарғиб этади деб тушунтириш берилар эди:
Айди: “Эй бечора қилдинг на учун тарки ватан?”,
Ман дедим: “ Ғурбатда Фурқат бор экан такдирда.”
Бу суратда лаби устида холи бор қиз тасвир этилган. Ҳазрат Алишер Навоий лаб ҳақида шундай ёзганлар:
“Нуқта чун остин бўлур ҳар қайдаким ёзилса лаб,
Нуқтаи холинг нечун болдин ширин лабинг устидадур”.
Байтдан маълумки ёр холи лабнинг устида.
Фурқат ҳам Навоийдан илҳомланиб лаб ҳақида ажойиб сўз ўйини қилган:
“Нуқта лаб устида бежодур” дедим. Айди кулиб:
“Сахв қилмиш котиби қудрат магар таҳрирда.”
Бу байтни ўқувчиларга етмай қолишига байтдаги “котиби қудрат” сабаб қилиб кўрсатилиши мумкин. Мустақиллигимиз туфайли биз энди музей томошабинларига ёр лабига нуқта қўйган “котиби қудрат” ким эканлигини тушунтириб беряпмиз.
Келгусида Фурқатнинг ана шундай халқдан пинҳон тутилган асарлари ўқувчилар қўлига етиб боришида изланишлар давом эттирилади. Зероки, 2010-йил БАРКАМОЛ АВЛОД ЙИЛИ биздан шуни талаб қилади.