Home icon Бош саҳифа»Кутубхона»Мақолалар»Фурқат ижоди муаммолари - 2
Facebook
Фурқат ижоди муаммолари - 2 PDF Босма E-mail
Материал индекси
Фурқат ижоди муаммолари
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
Ҳамма саҳифа

Фурқатнинг “Келинчак” ғазалини ўрганиш (Б. Абдураҳмонова)

Мактаб адабий таълимида адабий-назарий тушунчалар беришга алоҳида аҳамият берилган. 5-9-синфлар учун чиқарилган адабиёт дарсликларида қирқ олтита  назарий маълумотлар бериш режалаштирилган. Жумладан, 5-синфда ҳадис ҳақида, масал тўғрисида, ривоят ва афсона, шеър ҳақида, рубоий жанри тўғрисида, 6-синф адабиёт дарслигига эса қисса жанри, саргузашт асар, бадиий асар тили ҳақида маълумот бериш киритилган. Адабиёт  дастури талабига кўра ўқувчилар бадиий асар тили ҳақидаги илк маълумотга умумтаълим мактабларининг 6-синфида эга бўладилар. Абдулла Қаҳҳорнинг “Бемор” ҳикояси ўрганилгач, дастур талабига кўра бадиий асар тили тўғрисида тушунча бериш кўзда тутилган. Ўқитувчи болалардаги ана шу билимга таянган ҳолда юқори синфларда ҳам бунга эътибор қаратади. 9-синфда Фурқат  ҳаёти ва ижодини ўрганишга уч соат вақт ажратилган. Ўқитувчи шоир лирикасини ўргатиш жараёнида ғазалларининг тилини ўрганишга алоҳида аҳамият беради.
Дарс аввалида шоир ғазаллари ўқилади, сўнгра, ғазал таҳлилига ўтилади. Таҳлил жараёнида Фурқат шеърлари тилининг ўзига хослиги таъкидланади. Шоирнинг шеърларидаги сўзларнинг ҳозирги ўзбек тилига муносабати тўғрисида гапириб, орадан 150 йил ўтганлиги,  ундаги сўзларнинг айримлари бугунги кун ўқувчиси учун тушунарсиз бўлиб қолгани, баъзилари эса истеъмолдан чиққани ёки фонетик ўзгаришлар орқали бизга қадар етиб келгани тўғрисида маълумот берилади. Бироқ шунга қарамай шоир шеърлари мавзу ва ғоя жиҳатдан пухталиги билан бугунги кунда ҳам ўз мавқеини йўқотмагани айтилади.
9-синф адабиёт дарслигида Фурқатнинг “Тортадур”, “Бормасмиз” радифли ҳамда “Келинчак” ғазаллари ўқиш учун берилган. Шоирнинг “Келинчак” ғазали катта ахлоқий-таълимий аҳамиятга эга бўлиб, унда ўзбек келинчагининг маънавияти ва характер хусусиятлари очиб берилган.
Дарсда “Келинчак” ғазалини ўқитувчи ўзи ифодали ўқиб бергани ёки синфдаги иқтидорли ўқувчилардан бирига ўқитгани маъқул. Дарсни мустаҳкамлаш қисмида ўқилган шеърнинг таҳлили мукаммал бўлиши, уни  ўрганиш учун ғазалдаги сўзларни уч қисмга ажратиш мақсадга мувофиқдир. Ўқувчиларнинг адабиёт дафтарига қуйидаги жадвал чиздирилиб, уни тўлдириш вазифаси топширилади. Хуллас, матн устида ишланади. Ўқитувчи ғазал байтларидаги сўзларни жадвалга жойлаштиришларини топшириқ қилиб беради. Ўқувчилар топшириқни таҳминан қуйидагича бажаришлари мумкин:
Истеъмолдан чиққан сўзлар    Бироз ўзгариш билан қўлланадиган сўзлар    Ҳозир ҳам ҳеч ўзгаришсиз ишлатиладиган сўзлар
Ғоза, арғувон, нуқра.    Тоб, рўймол.    Сурма, ўсма, хино, билакузук.
Матн мазмунини тўла ва аниқ тасаввур этишлари учун дарсликда  берилган  “Ўзбек келинчаги Фурқат тасвирида” деб номланган 5-топшириқни ўқувчилар мустақил бажаришлари учун берилади.
Бунда қуйидаги жадвалнинг ҳар бир хонасини ғазалдаги уларнинг мазмунига мос келадиган тушунча ва номлар билан изоҳлаб, уларни гуруҳлаштириш топшириғи берилади.
Миллий оройиш ашёлари ва зеб-зийнатлар    Ташқи кўриниш ва кийимлари    Маънавияти ва характер хусусияти
Сурма, хино, ўсма, олтин узук, билакузук,  гавҳар    Қора кўз, юзларда тоб, қошлар таранг, заъфароний кўйлак, нозик панжа    Жилвалар билан юрур, таннозу сатанг, паритек силкинур, шўхи-шанг, жафожў
Бу усул ўқувчиларни матнга яқинлаштиради, ғазал мазмунини чуқур англашларига ёрдам беради, матндаги сўзларни гуруҳлаш эса Фурқат асарларининг тилини ўрганишларига хизмат қилади.  Дарсни бундай шаклда ташкил этиш ўқувчиларда мавзуни узоқ вақтга қадар ёдда сақлашларига имкон яратади.