Home icon Бош саҳифа»Кутубхона»Мақолалар»Фурқат ижоди муаммолари - 26
Facebook
Фурқат ижоди муаммолари - 26 PDF Босма E-mail
Материал индекси
Фурқат ижоди муаммолари
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
Ҳамма саҳифа


Фурқат маънавияти ёшларга ўрнак (Р. Зокиров)

Ўзбек адабиётида маърифатпарварлик ғоясини тарғиб этган ижодкорлар қаторида Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат ҳам ўз ўрнига эга. Фурқат ўзидан бой адабий мерос қолдирди. Шоир шеърлари, асарлари ўзбек халқининг маънавий бойлиги ҳисобланади.
Мустақиллик шарофати туфайли Фурқат шахсига, унинг ижодига янгича муносабат пайдо бўлди. Шоир фаолиятига бўлган илмий қарашлар янгича ёндашув асосида таҳлил этила бошланди. Унинг  шеърларидаги миллий руҳ энди ҳақиқий ўз ифодасини топди, десак муболаға бўлмайди. Шоирнинг биргина “Келинчак” ғазалиннинг ўзидаёқ ўзбек халқининг миллий маънавияти ўз аксини топганлиги фикримизнинг ёрқин далилидир. Зеро, шоир ўзбек келинчагининг миллатимизга хос бўлган назокатини моҳир санъаткорлик билан тасвирлаган. Ғазалдаги ўзбек келинчагининг ҳаё ва ибоси, садоқат ва вафоси, миллий либос ҳамда зеб-зийнатлар билан безаниши бугунги кун ўзбек қизлари учун ҳам намуна бўла олиши шак-шубҳасиздир.
Фурқатнинг ижодий мероси, адибнинг ҳаёт йўли ёшларимизни миллий руҳда тарбиялашда, уларга ватанпарварлик туйғуларини сингдиришда дастуриламал бўлиб хизмат қилади.  
Ҳукуматимиз томонидан шоир шахсига, унинг ижодига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўрисида”ги №451-сонли қарорига асосан вилоят ҳокимлигининг 2009 йил 27 октябрда №201 сонли “Атоқли шоир ва ўзбек адабиёти намояндаси Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқатнинг 150 йиллигига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида” ги қарори ҳам фикримизга асос бўла олади.