Home icon Бош саҳифа»Кутубхона»Мақолалар»Фурқат ижоди муаммолари - 23
Facebook
Фурқат ижоди муаммолари - 23 PDF Босма E-mail
Материал индекси
Фурқат ижоди муаммолари
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
Ҳамма саҳифа


ФУРҚАТНИНГ «ИЛМ ХОСИЯТИ» ШЕЪРИНИ ЎРГАНИШ (Р.Саидова)

«Илм хосияти» шеъри қуйидаги режа асосида ўрганилади:
1. Кирши (ўқитувчининг кисқача сўзи).
2. Шеърни ифодали ўқиш.
3. Шеърда учраган қийин сўз ва ибораларга изоҳ бериш.
4. Шеърни суҳбат методи билан ўрганиш.
5.  Темани мустаҳкамлаш ва якунлаш.
Ўқитувчи «Илм хосияти» шеърини ўтмасдан илгари юқоридаги режа асосида мазкур асар ҳақида кириш машғулоти ўтказади. Бу машғулот маъруза методи билан олиб борилади.
Дастлаб ўқитувчи «Илм хосияти» шеъри юзасидан кириш машғулоти олиб борганда шоирнинг таржимаи ҳолига мурожаат қилади, яъни Фурқатнинг Тошкент шаҳрида бўлгани, Тошкентдаги янги илм ўчоқлари, техника ва маданият билан танишгани, натижада шоирда янги-янги илғор фикрлар туғилгани ҳақида, бу таассуротни «Гимназия», «Илм хосияти», «Суворов ҳақида», «Виставка хусусида» каби шеърларида ифода этгани ҳақида маълумот беради. Бу маълумот «Илм хосияти» шеърини ўрганиш ва пухта тушуниш учун замин ҳозирлайди, кейин ўқитувчи шеърни ифодали ўқийди. Бунинг учун ўқитувчи шеърнинг вазнига алоҳида диққат қилади. Шеърнинг вазни қуйидагича:
Мафоилун—мафоилун—фаулун
Дейин сўз ил—м нинг хоси—ятидин.
Баён айлаб—анинг моҳи—ятидин.
Ўқитувчи олдин баҳрни (мафоилун—мафоилун—фаулун) ўқишни, кейин шу баҳрнинг ўқилишига мослаб шеърни ўқишни ўргатади. Шундай метод билан иш олиб борилганда, шеърни ўқиш осонлашади. Бир неча ўкувчи шеърни ифодали ўқийди ва мазмунини сўзлаб беради. Шундан сўнг шеърдаги тушунилмаган сўзлар ўрганилади. Ўқитувчи тушунилмаган сўзларни уч группага бўлиб тушунча беради: 1) айрим шахслар, олимларнинг номлари, 2)илм-фан терминлари, 3) изоҳ талаб қиладиган сўзлар. Бу сўзларнинг ўзи ва изоҳини алоҳида картонга ёзиб, синфга илиб қўйилади.

Фурқатнинг "Илм хосияти" шеъридаги тушунилмаган сўзлар изоҳи
Айрим шахслар-нинг исмлари    Изоҳи    Илм-фан термин-Лари    Изоҳи    Аирим сўзларнинг изоҳи    Айрим сўзларнинг изоҳи (давоми)
Фалотун ёки Афлотун
Арасму (Аристотель)
Луқмон    Эрамиздан     илгари 427 йилда туғилиб, 343    йилда    вафот этган юнон олими.
Буюк юнон олими, эрамиздан     илгари 384 йилда туғилди, 322    йилда    вафот этди.   Александр Македонскийнинг устози
Араб     афсоналари-даги  машҳур   олим (табиб)     ҳикмат
анжуман
дониш
донишманд
улум
соҳиби ҳунар
фунун     билимдонлик,    фал-сафа, физика
мажлис, йиғин
билим, маълумот
билимдон,        ўқимишли
илмлар
ҳунар эгаси
билимлар,    илмлар, ҳунарлар     зиҳи — яхши
гўш — қулоқ
фархунда             — бахтли, қувончли фатонат   —   зий-раклик
адад — сон, саноқ
акмал     —     етук, етишган
мағриб — ғарб сокин — тинч, бир жойда турувчи сипоҳийлик иши — амалдорлик,       ҳу-кумат иши
маҳз   —   бутунлай
басту    кушод    — боғлиқни        очиш (ҳал          бўлмаган масалаларни ечиш)
сурур — шодлик дариғо   —    афсус, аттанг     хосият — махсус си-фат
моҳият   —   ҳақиқат, ҳар нарсагшнг асли
сипехр — осмон, ос-мон гумбази
хиргоҳ — чодир
офоқ  —  дунё   (уфқ-нинг кўплиги)
баҳр — денгиз
бар — қуруқлик
мусаххар — забт қи-линган
заковат    —    нозик-фаҳмлик
хирад — ақл, хуш
афзун — ортиқ, зиёда
ойин   —   расм,   одат, қилиқ
жаҳонбин — жаҳонии кўрсатувчи
таманно — тилак, ис-так, орзу
назора — қараш,   назар ташлаш
нафъ — фойда
суд — фойда

Бундай машғулотдан кейин ўқувчилар «Илм хосияти» шеърининг мазмунини яхши тушуниб оладилар, сўнгра ўқитувчи раҳбарлигида асар таҳлил қилинади. Бу ўринда ўқитувчи мусоҳаба методидан фойдаланади. Қуйида ушбу суҳбатнинг мазмунини келтирамиз:
Ўқитувчи. Шоир «Илм хосияти» шеърида Искандар замонасидаги илм-маърифатни қандай тасвирлайди?
Ўқувчи. Фурқат Искандарни жаҳон подшоси, бутун дунёни — қуруқлик ва денгизни эгаллаган шахс деб тасвирлайди. Шоир Искандарнинг қарамоғида 4000 олим бўлиб, улар илм соҳасида Арастудан юқори туради деб кўрсатади. Хусусан, Фалотун ҳамма илмни эгаллаган, ҳатто ажалга ҳам чора топган эди, у қанча илмларни ижод қилди ва шу билан оламни обод қилди. Фалотун Искандарнинг буйруғи билан шундай ойна ясадики, бу ойнага қараган киши бутун дунёни кўрарди. Аммо ойнада кўринган одамлар билан сўзлашиш мумкин эмасди. Искандарнинг олимлари уларни сўзлатиш чораларини топа олмадилар. Ўша вақтдаги олимлар одамларнинг хатларини бир мамлакатдан иккинчи мамлакатга тезроқ етказиш ва тезроқ жавоб олиш йўлларини ҳам кашф қила олмадилар.
Ўқитувчи. Фурқат фан ва техникани ривожлантиришда Россиянинг ролини қандай ифода этади?
Ўқувчи. Фан ва техникани тараққий эттиришда Россия шоирнинг диққат марказида турди. Фурқат илм-фанни тараққий эттиришда Россия олимлари зўр ғайрат кўрсатганлигини, уларнинг Афлотундан ҳам устун эканлигини эҳтирос билан тасвирлади. Сўнгра шоир рус олимларининг почта-телеграф ихтиро этганларини, техниканинг бу шахобчаси ҳалқ ва ҳукумат ишини енгиллаштирганини бирма-бир баён қилади.
Ўқитувчи. Шоир ўз шеърини нима билан тугатади?
Ўқувчи. Шоир ўз шеърини ҳалқни илм-фан ва техникани эгаллашга чақириш билан якунлайди.
Ўқувчилар билан ўтказилган юқоридаги суҳбат охирида ўқитувчи уларнинг берган жавобларини тўлдиради, якунлайди, ҳар қайси илмнинг заминида меҳнат ётишини ўқувчиларга ўқтиради, замонамизнинг маданиятли ва ўқимишли кишиси бўлиб етишиш учун меҳнат ва илмга муҳаббат билан қараш лозимлигини айтади. Шундан сўнг ўқитувчи ўқувчиларни икки группага бўлади, биринчи группага шеърни яна бир марта кўриб чиқиб, шеърда келишик қўшимчалари қандай ишлатилганини кузатишни, иккинчи группага эса бор дурур, бирла, олғайлар, аларға, туруб, бўлсун каби сўзларнинг ҳозир қандай ёзилишини айтиб беришни топширади.
Уйга қуйидаги мақоллардан хоҳлаганини танлаб иншо ёзиб келиш вазифа қилиб топширилади:

1. Билим — бахт келтирар.
2. Билим—давлатдан қиммат.
3. Билим — кучда, куч — билимда.
4. Илм—ақл чироғи.
5. Илм, билим—ерга эмас, элга.