Home icon Бош саҳифа»Кутубхона»Мақолалар»Фурқат ижоди муаммолари - 1
Facebook
Фурқат ижоди муаммолари - 1 PDF Босма E-mail
Материал индекси
Фурқат ижоди муаммолари
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
Ҳамма саҳифа

Фурқат ижодини “Мулоқот” тренингги асосида ўрганиш (М.Қодирова)

 

Ўзбек маoрифатчилик адабиётининг етук вакилларидан бири саналган Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат ижодини ўрганишга академик лицей дастурларида 3 соат ажратилган: Ўқитувчи уч соат мобайнида Фурқат ижодини ўрганишни шундай усул билан олиб бориши керакки, бу жараёнда Фурқат ҳаёти ва ижоди, унинг лирикасидаги асосий йўналишлар, хасби ҳол, анъанавийлик, маърифий фикрлаш ва қарашларнинг нечоғлик акс этганлиги борасида муайян тасаввурларга эга бўлмоқлари даркор. Шоир ижодини ўрганишда анъанавий методлар ҳам ўзини оқлаган. Бироқ ўқитишдаги янгича қараш ва янги ёндашувлар Фурқат маърифатчилигини шаклланиб бораётган янги педагогик технологиялар асосида ўргатишни тақозо этмоқда. Шунга кўра, биз шоир ижодини ўрганишни “Мулоқот” тренингги асосида ташкил этишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Мазкур тренинг ўқувчиларга дарс жараёнида мустақил фикрлашга, ўз фикрларини эркин ҳолда баён эта олишга ҳамда уларда баҳслашиш маданиятини тарбиялашга қаратилган бўлиб, одатда бу методда дарслар аудиторияни кичик гуруҳларга бўлган ҳолда ўтказилса, кутилган самарани беради.
Дарсдан кутилган мақсад эса танланган мавзу, муаммо асосида тенгливчиларнинг диққатларини ҳамда ушбу мавзуга бўлган муносабатларини аниқлаш, мутақил ҳoлда умумий фикрларга келишларига аниқ хулосалар чиқаришларига кўмаклашиш, эркин ҳoлда баҳслашишларига ёрдам беришдан иборатдир.
Ўқитувчи “Мулоқот” тренинггини ўтгазишдан бир ёки икки ҳафта аввал ўқувчиларни мулоқот мавзуси, мулоқот ва баҳс-мунозара ўтказиш тартиби, уларга қўйиладиган талаблар, қоидалар билан таништиради, сўнгра ушбу тренинг босқичма-босқич ўтказилишини тушунтиради. Ана шу босқичма-босқич ўтказиш уч соат мобайнида маърифатпарвар шоир ижодини атрофлича ўрганиш имконини беради.
Тренингнинг 1 босқичида ўқувчиларга бир неча топшириқлар берилади. Улар дарс ўтадиган топшириқларни тўлиқ бажарган бўлишлари шарт. Бу топшириқлар ўқитувчи томонидан назорат қилиб борилади. Дарс бошлангунга қадар мавзу ва режа доскага ёзиб қўйилади. Хонанинг кўзга кўринарли жойига Фурқат ҳаёти ва ижодига доир кўргазма, деворий газета, ўқувчиларнинг шоир ҳаёти ва ижодига бағишлаб тайёрлаган ижодий ишларидан бурчак ташкил қилинади. Шу ўринда Фурқатнинг ҳаёт йўлини ифодаловчи хронологик жадвал, шоир портрети, асарлари, у ҳақида ёзилган китоблар, рисола ва мақолалар ҳам шу бурчакда жой олиши лозим. Айни чоғда, ўқувчилар ушбу кўргазмалар билан олдиндан танишган бўлсалар ёки вақт топиб ўқитувчи булар борасида ўқувчиларга қисман бўлса-да маълумот берган бўлса, тренингнинг жонлилиги ва самарадорлиги ортади. Хронологик жадвал қуйидагича тузилиши мумкин:
1859-1870йиллар - Фурқат Қўқон шаҳрида савдогар оиласида таваллуд топди.                                                                                  Дастлабки таълимни  маҳалласидаги  мактабдор Муҳаммад Олимдан олган. 6 ойда “Ҳафтияк”ни тамом қилди. “Чор китоб”ни ўтиб, “андак фурсатда” уни ҳам тамом қиладию 8 ёшида Фаридиддин Атторнинг “Мантиқ ут-тайр” достонини ёд олади. Сўнг Навоий асарларини ўрганишга киришади. Навоий бошлиқ улуғ шоирлар (Низомий, Жомий, Аттор в. б.) унинг тушига кириб, “Чор девон” (Навоий)дан имтиҳон қабул қиладилар ва Фурқатга “шеър машқига рухсат” берадилар. Ўн ёшида Фузулийни севиб ўқиган.
1870 йил                 -  Ашур Муҳаммад қоридан қироатини ўрганди.
1870-1871 йиллар   – Мударрис Пошшохўжа эшондан араб тилини ўрганиб, мадараса таълимига  тайёргарлик кўради.
1873 йил              -     Ўн тўрт ёшида мадрасага киради. Бироқ барча мадрасалар ёпилгани сабабли, Фурқат мадрасани тамомлай олмайди.
1879 йил  -                Янги Марғилон (ҳозирги Фарғона)да савдогарчилик билан шуғилланади. Хусусий муаллимдан сабоқ олади. Сал кейинроқ ўзи бошқаларга дарс беради.                            
Изоҳ: Шоирнинг “Фурқат” (айрилиқ) тахаллусини танлаши борасида уч ҳил қараш бор. Бири – унинг Қўқондан узоқда – Янги Марғилонда яшаганлиги, бири эса, ҳаётининг юрт, дўстлар дийдоридан йироқда ўтгазганида деб ҳисобланади. Аслида, “Фурқат” сўзи “Мантиқ ут-тайр” моҳияти таъсирида, Аллоҳ дийдоридан жудоликни назарда тутган ҳолда таҳаллус сифатида танлангани ҳақиқатга яқинроқ.
1880-1886 йиллар -  Қўқонга қайтади. Ижод билан шуғилланади: шеърлари муҳлислар орасида кенг  ёйилади. 21-22 ёшида “Девон” тузади. Фурқат ўзбек адабиётида энг ёш соҳҳиби девон бўлган.“Ҳаммоми ҳаёл” рисоласини ёзади, “Нуҳ манзар”, “Чор дарвеш”ни форсийдан таржима қилади.
1886-1887 йиллар -  Марғилонда яшайди
1888 йил -   Тошкент сафарига отланади. Хўжандга келганда, қон-томир касаллиги билан бетобланади.
1889 йил -   Тошкентга келади. Ҳожи Аъзам ёрдамида Кўкалдош мадрассасида яшайди.
1990 йил -   Тошкентда     “Туркистон вилоятининг газети” муҳаррири, Тошкент эрлар гимназиясининг директори Н. Остроумов билан танишади. Март ойида Н. Остроумов уни Тошкентнинг Янги шаҳар қисмига олиб боради, уни рус амалдорлари, руслар хизматида  ўзбеклар, хатто генерал-губернатор билан таништиради. Ушбу юришлар натижасида “Гимназия”, “Илм хосияти”, “Акт мажлиси хусусида”, “Наьма базми хусусида”, “Виставка хусусида”, “Суворов” каби шеърлари “ТВГ”да босилади.
1890-1891йиллар-  “ТВГ”га таржимон бўлиб ишга киради. Газетада “Саргузаштнома”, “Фурқатнома” номлари билан танилган насрий мемуари – “Хўқандлик шоир Зокиржон Фурқатнинг авлоди. Ўзи ёзғони” давомли босилади.
1891 йил 14 май-  Зиёли савдогар ва этнограф олим Мирзо Бухорий таклифи билан Самарқандга йўл олди.
1891 йил июл     Бухорога боради Когондан поездга ўтириб, Марв, Ашхобод, Боку,                               Ботум орқали Истамбулга йўл олади. Истамбулда Султонтепа деган такяга қўнади. 280 мисралик “Сабоға хитоб” маснавийси ана шу ерда ёзилган.
1891-1893 йиллар  Туркиядан Юнонистон ва Булғория саёҳат қилади. Миср ва Шом сафарида бўлади. Макка ва Мадинани зиёрат қилади. Сўнг Ҳиндистонга юзланади. 1892 йил сентябрда Бомбайга етиб келади. Ҳожи Аҳмад деган юртдошининг ўйида 6  ой яшаган, Кашмир томон юради. Тибет ва Хўтан орқали октябр ойида (1893)        Ёркентга етиб келиб, умрининг охиригача шу ерда қолиб кетади.
Шоир Қашқардаги Русия идорасида котиб бўлиб ишлаган. 1906 йилгача Туркистон “ТВГ” билан алоқасини узмаган. 
Шоир“Донгдор”қабристонигақўйилган.Адабиётшунос   Н.Абдулҳакимнинг аниқлашича, 1958 йилда зилзила туфайли кўчирилганда, Фурқат жасадининг бош қисми тириклигидаги ҳолда турган. Бу унинг ўзига хос шахс бўлганлигига ишорадир.
Дарс мусиқали дақиқа билан бошланади. Бундан хофиз Т.Қодиров ижро этган “Сайдинг қўябер сайёд”, “Фасли навбаоор ўлди...” қўшиқларидан парчалар эшиттирилса, мақсадга мувофиқ бўлади.Ўқитувчи тренинг умумий режасини қуйидаги тарзда доскага ёзиб қўяди:
1.    Фурқатнинг таржимаи ооли.
2.    Фурқатнинг лирик шеорлари.
3.    Фурқатнинг маорифий руодаги шеорлари.
4.    Фурқатнинг “Саргузаштнома”асари.  
Мазкур режа шоир ижодига ажратилган 3 соат давомида ўқувчилар гуруҳларга ажратилган ҳолда, баҳсу мунозараларга ўрин берилган тарзда тшкил этилади. Ушбу жараёнда ўқитувчининг роли алоҳида бўлиши лозим. Аввало, юқорида келтирилган жадвал асосида ўқитувчи Зокиржон Фурқат шахси, унинг ҳаётидаги муҳим нуқталар борасида маълумот беради ва шоирнинг маорифатчилик адабиётидаги ўрнига урғу қилади. Таҳлиллар олдидан шоирнинг салафлари Навоий, Фузулий, Лутфий ижодидан баҳраманд бўлгани уларнинг тажрибаларига суянган ҳолда ўзбек лирикасининг ифода имкониятларини  кенгайтира олишга эришгани ҳақида маълумот берилади. Айниқса, Фурқатнинг “Қосидо, айғил ўшал  дилдорға” деб бошланадиган  ғазали лирикасининг табиати, ундаги етакчи йўналишларни белгилашда муҳим ўрин тутганига ўқувчилар эътиборини қаратади. Мазкур ғазал зоҳиран дунёвий, ботинан эса тасаввуфий характер касб этганини  ўқувчилар онгига етказиш ҳам эътибордан четда қолмаслиги лозим. Шунингдек, шоирнинг Фузулий ғазалига тазмин қилиб ёзилган ва шартли равишда “Келинчак”деб номланган шеъри таҳлилида ҳам ҳаётийлик ва маърифийлик уйғунлигига ўқувчилар диққатини тортиш лозим. Айниқса, шу ғазалнинг:
Сурмадин кўзлар қаро,қўллар хинодин лоларанг,
Ғозадин юзларда тобу, ўсмадин қошлар таранг,-
Сатрларига эътиборни қаратиш, таҳлил жараёнида шоирнинг эстетик идеалини аниқлашга ҳаракат қилиш, тренингнинг кейинги босқичларида баҳс-мунозаранинг жонли чиқишини таъминлаб беради.
Фурқатнинг “Бормасмиз” радифли ғазалида ўз шахсиятини, умр баёнига даолдор жиоатлар кўпроқ кўзга ташланишини эътиборда тутиб, ўқувчига тушинтириш, тренинг сифатини оширади. Дарҳақиқат, мазкур ғазалда маърифатли инсон тақдири борасида сўз кетади. Шеърда комиллик йўлига кирган ориф шахс ҳаётий  қарашлари баён этилади. Ғазалнинг қаҳрамони ўз қадрини биладиган, инсонлик ғурурини бойлик ва манфаатдан устун қўя оладиган шахс:
Биз истиғноғли қичқирмаган маъвога бормасмиз,
Агарчандики, хирмон айласа дунёга бормасмиз.
Шоирнинг асосий шиори- малоллик келтирмай яшаш. У нафақат жамиятнинг, балки табиатнинг малолатига ҳам сабабчи бўлишни истамайди:
Агар лабташна қолсак, филмасал, саоройи оламда,
Малолат зоҳир этса, мавж урар дарёға бормасмиз.
Шоир эотиқодида собит. У бу ёлғон дунёдан кетгунча қарашларини ўзгартирмоқчи эмас. Шу тариқа шеърда ўз қадрини билган, эзгуликка интилган, ҳақиқатга астойдил етишмоқчи бўлган солик туйғулари самимий ифода этилган:
Эмасдур онча асбоби жаҳонга фикримиз, Фурқат,
Вале, кетгунча юз андишаи фардоға бормасмиз.
Бу ва бундан ташқари кўзда тутилган Фурқат шеърлари таҳлил қилинганда, улардаги тимсолларга ҳам алоҳида эътибор берилади. Дунёвий ва тасаввуфий тимсолларни моҳияти очиб берилади, булар ғазал мавзусидан ва фикрлар талқинидан келиб чиқилган ҳолда таҳлилга тортилади.
Шоир руҳиятидаги тўлғанишлар, пўртаналар билан табиатнинг уйғунлиги пейзаж лирикасининг гўзал намунаси “Фасли навбаҳор ўлди” ғазалида акс этганини уқтириш ҳам аҳамиятлидир.Зеро, унда кўклам келиши билан табиатда рўй бераётган гўзал ўзгаришларни ғоят синчиклаб кузатган шоирнинг қалб кечинмалари акс этган. Ўзбек тилининг ифода имкониятларидан маоорат билан фойдаланган шоир ўқувчига ахборот бериб қолмай, унда кучли ҳис-туйғу уйғотади:
Субҳидам тушиб шабнам, бўлди сабзалар хуррам,
Гул уза томиб кам-кам, ёғди абрў найсонлар.
Фурқат кўклам манзарасини ўз ҳолича тасвирламайди, уни жонлантиради. У атрофдаги ҳар бир унсурни дилга яқин кишига муносабати нуқтаи назаридан тасвирлайди. Уларда “ёронлар”, яъни ёр-жўраларга интизорлик, интиқлик кўради. Киши кўзини қувонтираётган баҳорий кўкатлар шунчаки гўзал эмас, балки яқинларни кутиб олишга ҳозирлик кўраётгинлиги сабаб гўзалдир:
Настарин ювиб юзни, ёсуман тузиб ўзни, 
Наргис очубон кўзни интизори ёронлар.
Қисқаси, шеърда шоирнинг табиат ҳақидаги қарашлари жамият ва инсон ҳақидаги қарашлари билан уйғунлашиб, шоирнинг лирик “мен”ини   ҳаётий шахс, ўзгалар тақдирини ўз қисмати билан бир кўрган маърифатли шахс қиёфасида кўришга имкон беради.
Фурқат маърифатчилик адабиётига ўз лирик шеърлари билан катта ҳисса қўшганини доимий таъкидлаб бориш ҳам ўқитувчининг зиммасига тушади. Зеро, шоирнинг дастлабки шеърларидан тортиб, умрининг сўнгига қадар яратган битикларида кишиларни маърифатга чорлаш, илмнинг аҳамиятини тарғиб қилиш устувордур. Фикрни янгиламай туриб ҳаётни янгилаш ҳам, яхшилаш ҳам мумкин эмаслигини англаб етган шоир “Илм хосияти”, “Гимназия”, “Виставка хусусида” ва бошқа бир қатор маснавийларида ҳамда кўплаб ғазалларида маърифатчилик қарашларини олдинга суради, илмнинг аҳамиятини уқтириб, кишиларни илм ўрганишга чақиришдан чарчамайди:
Дейин сўзни илмнинг хосиятидин,
Баён айлаб, анигнг моҳиятидин.
Бу сўзни гўши бор одам эшитсин,
Ўзида  хуши бор одам эшитсин.
Фурқат бу шеърида илмнинг аҳамияти, Искандардай жаҳонгир илм туфайли ўз номини тарихга битгани, Афлотун ҳам илми орқали “Муаллими аввал” рутбасига эришгани, илм ҳамма учун сув ва ҳаводек зарур эканини уқтиради. Ҳамма нарса илм орқали чиқишига ўқувчини ишонтиради:
Жаҳон басту кушоди илм бирлан,
Надур кушоди дилни муроди илм бирлан.
Шоирнинг “Фурқатнома” насрий мемуар асарида ҳам илмнинг инсон ҳаётидаги ўрнига катта эътибор билан қаралган. Айниқса, унинг ети ёшидан мактабга боргани, саккизда “Мантиқ ут-тайр”га ошно бўлгани, тўққиздан ҳазрати Навоий асарини ўқий бошлагани, ўн бир ёшида Қурҳони каримни ҳатм қилгани, устозлари ҳақидаги қимматли маълумотлар, рус илм-фани, маданияти ҳақидаги хабарлари алоҳида эътиборга лойиқ бўлиб, шоирнинг маърифатпарварлик қарашларига баҳо беришда булар анчагина қўл келади. Айниқса, Тошкентда кўрган босмахона, гимназия, музей, кўргазма, театр каби тушунчаларнинг яхшилаш мумкинлагига кишини ишонтиради.
Шоирнинг “Адашганман” ғазали ва шу радифдаги мухаммасида ички кечинмалар маҳорат билан очиб берилган бўлиб, унда ватан ёрқин бўёқларда кўрсатилган.
Хуллас, ўқитувчи ана шу мухтасар маълумотлар орқали Фурқат ижодига экскурсия қилади ва трснинг учун замин ҳозирлайди. Гуруҳларга бўлинган ўқувчилар танланган мавзулари бўйича иш бошлайдилар.
Тренингни ташкил қилишда гуруҳларни қуйидагича муаммолар билан банд қилиш зарурга ўхшайди:
1.    Фурқатнинг ўзбек маърифатчилак адабиётидаги ўрни. Ҳаёт йўли. Ижодининг йўналишлари.
Асос: “Саргузаштнома”. Фурқатнинг шеърий тўпламлари. Хронологик                    жадвал
2.    Фурқат – лирик шоир. Лирик шеърларида маърифатли шахс тимсоли. Шоир маҳорати муаммоси.
Асос: Фурқатнинг шеърий тўпламлари. Шоир ҳақидаги рисола ва мақолалар.
3.   Фурқат – Маърифатпарвар шоир. Соф маърифий шеърларида маърифатли шахс қайғуси.                                             
Асос: Фурқатнинг шеърий тўпламлари. Шоир ижоди ҳақидаги рисола ва мақолалар.

Навбатдаги бисқичда ҳар бир гуруҳдаги ўқувчилар ўз мавзулари бўйича керакли далиллар, мисоллар, аниқ фикрлар, ўз фикрларини тасдиқловчи кўргазмали материлалар, имкони бўлса, аудио-видео техника, мақолалар тайёрлайдилар. Гурухдан бир кишини ҳимоя учун танлайдилар, қолганлари эса ўз фикрларини қўшимча қилишлари мумкин. Ана шу жараёнда Фурқатнинг маърифатга интилишларига кўпроқ урғу бериш керак. Юқорида ўқитувчи томонидан баёнда келтирилган фактларга, шунингдек “Саргузаштнома ”га кўпроқ суяниш зарурлиги ўқитувчи томонидан уқтирилиши лозим. Айни чоғда, Фурқатнинг Тошкентдаги фаолияти, “ТВГ”да ишлаган пайтдаги кўрган-кечирганлари асосида ўқитувчи берган топшириқни ёритсалар мақсадга мувофиқ бўлади.  Шунингдек,Фурқатнинг қайси сабабга кўра Тошкентдан чиқиб кетганлиги, нима учун чет элларда қолиб кетганлигини баҳсу мунозарага айлантирилса, тренингнинг бу босқичи аҳамияти янада ошади.
Шу билан бирга, ўқитувчи бошқа гуруҳларга ҳам тайёргарлик кўришни шу гуруҳ тайёрланаётган вақтга нисбатан белгилаши лозим. Ҳимоя учун сўз берилган вақтда, бошқа гуруҳдагилар пассив тингловчига айланишлари лозим. Фаол тингловчи мақомида ҳимояланаётган гуруҳ аъзоларигина қоладилар.
Тренингнинг 3- 4-босқичида қолган гуруҳлар ўз мавзуси бўйича ҳимоя қилади. Ҳимоялар тугагач, ўқитувчи машғулотнинг кейинги босқичига ўтади. Ҳар бир гуруҳнинг ҳимояси вақтида  ўқитувчи иложи борича уларга халақит бермасликка, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмасликка, савол бермасликка ҳаракат қилади, ҳеч қайси гуруҳга ён босмаган ҳолда мулоқотни бошқаради, гуруҳлар ҳимояси вақтида тартиб сақланишига ва мулоқатни ўтказишга қўйилган талаб, қоидаларни тўлиқ бажаришига эришишга ҳаракат қилади. Бу босқичда, асосан, ҳар учала гуруҳ эркин, мустақил фаолият кўрсатишлари талаб қилинади.
Кўриниб турибдики, Фурқат ижодини ўрганишга бағишланган дарснинг дастлабки соати ўқитувчининг тренингга тайёргарлиги, шоир ҳаёти ва ижоди ҳақидаги маърузаси, ўқувчиларни гуруҳларга ажратиш, уларнинг вазифаларини белгилаш билан ўтади. Гуруҳдошлар биринчи ва иккинчи соат оралиғида ҳимояга тайёргарлик кўрадилар. Демак, иккинчи соат ҳимояга сарф этилади. Учинчи соат тренингнинг бешинчи ва олтинчи босқичлари ҳисобланади.  Бунда гуруҳлар бир-бирларига савол беришни бошлайдилар. Гуруҳлар томонидан бериладиган саволлар улар ҳимояси вақтида айтилган далиллар, мисоллар, фикрларни янада ойдинлаштириш мақсадида шунингдек, оз гуруҳларининг фикрларини янада таъкидлаб, исботлаб, қолганларнинг ҳам шу фикрга қўшилишларини даъват қилиш учун берилиши мумкин. Чунончи:
1-гуруҳ саволлари намунаси:
1. Зокиржон Фурқатнинг болалик даврига хос хусусиятлар нималардан иборат деб ўйлайсиз?
2. Унинг болалигидаги кечмишлари унинг салафлари– Навоий, Бобур, Машраб, Огаҳий болалигидан қайси жиҳатидан фарқ қилади?
3.  Фурқат болалик ва ёшлик йиллари замондошлари Муқимий, Завқий, Аваз Ўтар ўғли ҳаётидан қайси томонлари билан фарқ қилади?
4. Фурқатнинг ҳаёт йўли билан ижоди орасида қандай боғлиқликни кўриш мумкин?
5.  Шоир саёҳатларининг дунёқарашига, дунёқарашининг эса ижодига кўрсатган таъсирлари нимадан иборат?

2-гуруҳ саволлари намунаси:
1. Фурқатнинг лирик шеърларининг мавзу йўналишлари нималардан иборат деб ўйлайсиз?
2. Фурқат шеърларидаги дунёвий ва сўфиёна белгиларнинг манбалари қайсилар?
3. Фурқатнинг лирик шеърлари қаҳрамонини “Маърифатли шахс” дейиш учун қандай тамойилларга таяниш мумкин?
4. Шоир шеърларининг бадиий хусусиятлари асосан, қайси тасвирий-таъсирий белгилар билан ўлчанади?
5. “На бўлди, нигоро”ва “Фасли навбаҳор ўлди” ғазалларидаги таъсирчанлик манбалари ғазалларнинг қайси ўринларида намоён бўлади?

3-гуруҳ саволлари намунаси:
1. Фурқатнинг маърифатчилик адабиёти ривожидаги ўрни қайси шеърлари мисолида белгиланади?
2.  Шоирнинг “Илм хосияти”маснавийсидаги:
Дариғо, Фурқати беилм қолдим,
Ўзимни жаҳл зиндониға солдим,-
мақтаси мутафаккирларнинг қайси ҳикматли сўзларини эслатади?
3.    Фурқат маърифатчилиги сўфийликдаги маърифатга чақиришдан қандай фарқланади?
4.    Фурқатнинг рус илм-фани, маданияти ютуқларига муносабатини қандай изоҳлаш мумкин?
5.    Фурқат ўз маърифий  ғояларини бериш учун қандай мақсадни кўзлаб айнан маснавий шаклини танлаган ва бу орқали шоирнинг бадиий маҳорати қай тариқа намоён бўлади?
Саволларга жавоб берган ўқувчилар эркин ҳолда ўзларининг чиқишлари билан  барчага таъсир кўрсатишга, ўз фикрларини маъқуллашга интилишлари лозим. Ўқитувчи бундай ҳолатда шароит, имконият яратади, бахс-мунозарани самимийлик билан бошқариши керак.
Тренингнинг сўнгги олтинчи босқичида ўқитувчи учала томоннинг ҳам бир-бирларига саволлари, айтадиган фикрлари, маъқуллайдиган сўзлари тугагач, бу фикрларни умумлаштиради ва ўзининг мазкур масала ҳақидаги фикр ва мулоҳазаларини  баён этади ва гуруҳ ўқувчилари томонидан тушган саволларга керакли жавобни беришга ҳаракат қилади.
Машғулот охирида ўқитувчи ҳар иккала гуруҳнинг машғулоти жараёнидаги фаолиятларини таҳлил этиб, уларга миннатдорчилик билдиради ва машғулотни якунлайди.