Home icon Бош саҳифа»Ўзбек адабиёти»Мумтоз адабиёт»Навоийхонлик»Алишер Навоий. ЛИСОН УТ-ТАЙР (Наср) - 8
Facebook
Алишер Навоий. ЛИСОН УТ-ТАЙР (Наср) - 8 PDF Босма E-mail
Материал индекси
Алишер Навоий. ЛИСОН УТ-ТАЙР (Наср)
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
4
16
17
18
19
20
Ҳамма саҳифа

80
Қушларнинг пешволикка қуръа ташлаганлари ва қуръа Ҳудҳуд номига тушгани

Қушлар бу ажиб сўзларни эшитгач, ҳаётдаги барча ҳориб-чарчашлари ёдларидан кўтарилди. Ишқ уларнинг қўлларидан ихтиёрларини тортиб олиб, барчаси шавқ ўтидан беқарор бўлдилар. Улар яшин каби тезлик бииан йўлни босиб ўтишар эди. Ғарбдан Шарққа бориш улар учун ҳеч гап эмас эди. Барча ошиқиб, шошилинч равишда ҳаракат қилар, уларга ҳар дамда бир хавфли водий рўпара келарди.
Аммо улардан баъзилари бу қаттиқ йўлни босиб ўтишга қодир бўлсалар, баъзилари зор ва заиф, ожиз эдилар. Бундайлари пўдадан айрилиб, йўлда қолжб кетар, баъзилари эса адашиб, ўзларини турли томонга уришарди.
Қавм орасида сардор бўлмоғи шарт. У қавм ҳолидан хабардор бўлиб туради. Агар бундай бошлиқ бўлмаса, қавмнинг ҳоли паришон бўлиб, барча ўз ҳолига ҳайрон қолиши турган гап. Агар чўпон қўйни ўт ва сувга йўллаб турмаса, бу сурувни ҳалок бўлди деб гумон қилавер. Ҳар бир жамоатда пешво йўқ экан, унинг йўлга қадам қўймоғи мумкин эмасдир.
Йўл ниҳоятда оғир ва йироқ бўлгани сабабли қушларнинг ҳаммаси иттифоқлик билан шундай дедилар:
—    Бизга бир ақлли, ҳушли бошлиқ керак. У барча қушлар ҳокими боисин. Чунки биз заифмиз, йўл эса жуда машаққатлидир. Тўдага ҳам раҳбар, ҳам ҳамроҳ бўладиган бир бошлиқ лозим.
Сайрга чиққан қушларнинг паст ва олий табақаси бир овоздан бу ишни Ҳудҳудга юклади. Уни бу вазифани бажаришга ундадилар, аммо унинг табъи амалдор бўлишдан ибо қилиб, қушларга шундай деди:
—    Майли, мен тўдани йўлга бошқариб, қавмни ўз билганимча олиб борайин. Бундан ўзга таклиф этсангиз, қабул этардим, аммо бу ишни ўз бўйнимга ололмайман. Агар бажара олмасам, орамизга фироқ тушади деб қўрқаман.
Шундай деб Ҳудҳуд бу ишни қабул қилмади. Ундан ўзга қушларнинг барчаси эса жоҳилдилар.
Қушлар кўрдиларки, барча иш расво бўлмоқда. Шунда қуръа ташлаш муқаррар бўлиб қолди. Улар ҳар бир қуш зотига қуръа ташладилар. Қуръа Ҳудҳуд отига тушди. Шундан сўнг унга энди узр айтиш учун уйдирма тўқиш, йўқ демоқликка баҳона топиш учун ҳеч бир асос қолмади. Чунки унинг илми ҳамма қушларникидан кўп эди. Унинг бошлиқ эканлиги ва унга бўйсунишликка аҳду паймон қилиб барчаси қўл ташлашди. Ҳудҳуд пешволикни қабул қилгач, қушларнинг ҳаммаси ўз муддаосига эришиб, шундай дейишди:
—    Биз энди сенга тобемиз: сен бизнинг бошлиғимизсан. Қандай мақсадинг бўлса, биз уни раво қилайлик. Сен бизга бош қўмондонсан, бизлар эса сенга қўшинмиз. Сен бизни қаерга бошласанг, ўша ёққа орқангдан эргашиб борамиз.

81
Бир водий бошига келиб қушларни ҳайрат лол этгани ва бир қушнинг Ҳудҳудга савол бергани

Шундай қилиб, Ҳудҳуд уларга бошлиқ бўлгач, улар йўлни босиб ўтиш учун осмонга кўтарилишди. Улар бир неча кун қанот қоқиб, бир ерга етиб келишди. Олдинда бир ниҳоясиз водий пайдо бўлди. Уни кўргач, қушлар жонларидан умидларини узишди. Бу водийда кулфат бениҳоя чексиз бўлиб, ўзи ҳажр шоми каби чексиз узун эди. Ҳатто унга қарашнинг ўзиёқ умр ва жонга офат етказар, аммо қушларнинг уни босиб ўтмоқликдан ўзга чораси йўқ эди. Ундаги ҳайбатли, қўрқинчли кўриниш сўз билан ифодалаб бўлмас даражада уқубатли бўлиб, қушлар бундан қўрқиб кетишди. Бу ер ҳали ҳеч ким бориб етмаган ва ҳеч бир қуш учиб ўтмаган номаълум бир водий эди. Буни кўрган қушларнинг жисми сусайиб, қанот-қуйруқлари шалпайиб қолди. Шунда бир қуш Ҳудҳудга савол берди:
Оё, бу йўл нима учун бўм-бўшдиф? Ҳудҳуд бир оз фикр юритиб, шундай жавоб қайтарди:
Бу йўл улус ғавғосидан ҳоли бўлиб, шоҳнинг иззати, мартабаси ва эҳтиёжсизлигини кўрсатиб туради.

82
Ҳикоят

Боязид бир тун ўз хилватидан чиқди. У вумшоқ табиатли киши эди. Ойдин бир кеча. Ҳаммаёқ ой нуридан равшан. Осмон юлдузлар чаманидан гулшан ясаган. Кўм-кўк денгиз каби мовий осмонда порлоқ юлдузлар чарақлар, уларнинг ҳар бири нур сочишда гўё пок инжуни эслатарди. Етти қават осмон бир олий қасрга ўхшар, коинот ўзининг бутун юксаклиги ва кенглигини унда намойиш қиларди. Унинг сайр этиб кезиб юриши ва бир ерда ором топиб туришига ҳам, тузилиши ва чиройига ҳам ақл ожизлик қилар эди.
Шундай олий даргоҳ ичида огоҳ пир биронта махлуқ жинсидан асар кўрмади. У қанча ҳаракат қилиб қидирмасин, шаҳар, тоғ ва дашт аро кезиб юрмасин, бирон-бир кимсанинг мутлақо нишонасини топмади, ўзидан ўзга нотавон кишини учратмади. У шундай деди: "Ё Аллоҳ! Нима учун бу манзил дард ва шавқ аҳлидан ҳолидир?"
Шунда унинг кўнглидан ҳушини элтувчи бу сирдан шундай воқиф этди: "Бу ер иззат ва улуғлик даргоҳи бўлиб, унга ҳар қандай кишининг йўл топиш эҳтимоли йўқ. Шоҳга аталган махсус жой иззати поёнсиз бўлиб, ҳар гадонинг унга маҳрам бўлиш имкони йўқ. Талаб аҳли бу йўлда умрлар мобайнида жон чекса-да, улардан биттасининг бу давлатга етмоғи амримаҳолдир".

83
Водий қийинчиликлари ҳақида қушларнинг Ҳудҳудга саволлар бергани ва унинг жавоб айтгани

Йўл билувчи бу хил сўзларни айтгач, саёҳатчи қушларни қўрқув босди. Улар чексиз балога йўлиқиб, ниҳояси йўқ оғир дардга мубтало бўлишди. Олдинда йўл кўриниб турар, аммо унинг поёни йўқ эди. Бу йўлнинг дарди ҳаддан ортиқ эдию, аммо дармон топилмас эди. Ранж ўти кўкка туғ чекарди, алангасидан арш ҳам, унинг курсиси ҳам куйиб кетгудек эди. Бу водийда истиғно ели шундай рақсга тушар эдики, бундан ҳатто юксак осмоннинг бели синиб кетгудек бўлар эди.
Бундай оғир йўлни жисм билан жонлари ғамга мубтало бўлган бечора қушлар қандай ҳам босиб ўта олар эди? Бундай бўлишини ҳатто хаёл қилиш ҳам маҳолдир. Қўр-қувдан уларда жондан асар ҳам қолмади. Бу қийин аҳволга таслим бўлган қушлар бир ерга йиғилиб, Ҳудҳудга кўпдан-кўп ожизлик ва ёлвориш изҳор этган ҳолда шундай дедилар.
—    Эй бошлиқ ва ҳаммадан улуғвор зот! Ҳақ сени бизга раҳбар этиб тайинлади. Бизнинг ожизлигимизни тингламоғинг сен учун фарздир. Чунки сен бу йўлдан яхши хабардорсан ва биз каби йўлсизларни йўлга бошловчисан.
Биз бу йўлда кўп мушкулларга дучор бўлмоқдамиз, улардан сени хабардор қилмоқчимиз. Ҳар биримиз сенга ўз сўзларимизни айтиб, ранжу қайғудан ўзимизни халос этишни хоҳлаймиз. Сен ҳаммамизнинг мушкулимизни ҳал этиб, уларни муфассал шарҳлаб бермоғинг керак. Ҳар бир сўзнинг тафсилоти боисин ва хотирда ўрнашиб қолсин. Улар хотиримиздаги шубҳаларни қувлаб, кўнглимиздаги чигалликларни ёзсин. Ҳаммамизнинг кўнглимиздаги ишкалликларни тугатиб, ҳар хил мушкул ҳолатлардан қутқарсин. Дилимизда қил учичалик иккиланишга ўрин қолмасин. Йўлни босиб ўтувчининг кўнгли тинч бўлмоғи лозим. Бирмунча вақт бир манзилга қўниб, гала кўнглини ҳар хил хатарлардан тинчлантир. Ҳар ким сенга ўз мушкули ҳақида гапирса, уни ҳал этмоқ учун жавоб айт. Кўнгилларда ҳеч бир хатар, хотирларда хавотирдан ҳеч бир асар қолмагандан сўнг тинчланиб йўлга тушайлик ва бу улуғ мақсадни амалга ошириш учун жазм этайлик. Акс ҳолда йўл бир кун-икки кунлик эмас, балки киши унинг поёнига етиши қийин. Бундай йўлни босиб ўтиш учун койнгил жам бўлмоғи лозим. Бу хил йўлга шубҳа билан кириш мушкулдир.
Бу гап пешвога маъқул тушиб, у: "Ҳамма савол берувчилар шу ерда жам болсин",-деди. Шу тарзда у галанинг илтимосини қабул қилиб, бир кенг манзилни топиб, унга қўнди. Бошқа қушларнинг ҳаммаси у билан бирга қўндилар. Билим паноҳи бўлган муршид улардан савол сўради.

84
Бир қушнинг саволи

Ҳудҳуд: "Кимда қандай мушкул бўлса, сўрасин", дегандан сўнг бир савол берувчи қуш шундай деди:
—    Эй қушлар ичида азиз бўлган! Сен ва биз барчамниз бир жинсданмиз. Ҳаммамизнинг қаноту патимиз бир-биримизникига тенгдир. Аммо, айт-чи, сен нима учун яширин сирлардан хабардорсан, биз эса бехабар қолганмиз. Ўртамиздаги бу тафовутни бошдан-оёқ шарҳ қилиб бер. Бунинг сабаби нимадан иборат эканлигини бизга тушунтир.

85
Ҳудҳуднинг жавоби

Ўз қаршисида турганларга Ҳудҳуд жавоби шундай бўлди:
—    Чунки менга Сулаймоннинг кўзи тушган. Ҳақ таоло унга назар солиб, уни ҳам пайғамбар, ҳам тож эгаси этган, унга лужф кўрсатиб, оламдаги барча жинлар, инсонлар, ёввойи ҳайвонлар ва қушларга шоҳ этиб тайинлаган эди. Шунчалик давлат соҳиби ва тахт эгасининг илтифотига мен каби бир ҳақиру фақир сазовор бўлган эдим. Мендаги бу қадар юксак иззат, бошим устидаги баланд мартабалик тожи ана шу туфайлидир. Зероки, пок юракли кишилар кимгаким назар ташлар экан, бу назар тупроқни кимёга айлантиради.

86
Шайх Нажмиддин Кубронинг сўзи ва итга тушган кўзи ҳақида

Шайх Нажмиддин Кубро ўз замонасининг пешвоси ҳисобланар эди. Агар у бирон кишига ўз назаридин баҳра еткариб қараса, кўзи валилик нури билан ёришиб кетар ва шу ондаёқ ўзлигидан айрилар эди. Бу сифатда унинг иши шу даражага етдики, агар унинг кўзи кимга тушса, ўша киши вали бўлар эди.
Бир куни сукр вақтида унинг назари бир итга тушди. У ошнолик мазасини татиб кўргач, итлик сийратидан воз кечди. Шайх олдига ўз бошини қўйиб, умидворлик билдирди ва шу тариқа итлар орасида сарфароз бўлди. Бу ит шаҳарнинг қайси томонига қадам қўймасин, бошқа итлар унинг атрофини тўда-тўда бўлиб ўраб олишади. У қаерда ўтирса, итларга шоҳ бўлар, итлар эса унинг теварагида худди сипоҳлардек ҳалқа тортиб турардилар.
Кунлардан бир кун қазодан итнинг бошига ажал етиб, у вафот этди. Уни Шайх эшиги яқинида гўр қазиб, ўша ерга дафн қилдилар ва қабрини худди инсонларники каби белгилаб қўйдилар.
Итлар унинг мотамида кўп фиғон тортиб, қабри атрофида макон туттилар. Ҳозир ҳам унинг қабрига сиғинувчилар юз қўйиб, сидқ юзасидан ниёзмандлик қилишади. Унинг қабри шу кунларда ҳам ҳокими бахтиёр ҳисобланадиган Хоразм мамлакатида мавжуд.
Оламда бундан ҳам қизиқроқ сўз эшитилганми? Яъни саодат аҳли итга кўз ташласаю бу назар итга яхши натижа етказиб, унинг зотига кишилик асарини берса! Бу иноят унга фақат кишиликдан нишон берибгина қолмай, валилик нури нашъасидан ҳам дарак берган боисин!
Агар валидан итга шундай тарбият етган бўлса, қушга ҳам пайғамбардан шундай тарбият ета олишига ажабланмаса ҳам бўлади. Агар қушга ҳам пайғамбар лутф кўргузса, оламдаги барча қушлар унга тобеъ бўлса не ажаб?! Шу қабилдаги қисса қадимдан ҳам мавжуд, бунга "Ашоби каҳфъъ("Ғордаги биродарлар") воқеаси далил бўла олади. Чунки Аллоҳ иноят этса, бу иноят ит ёки қушга насиб этса нимаси ажабланарли, ахир!

87
Яна бир қушнинг Ҳудҳудга саволи

Яна бир савол берувчи фарёд билан шундай деди:
—    Эй барча қушларга етакчи ва амир! Йўл қаттиқ, мен эса заиф ва нотавонман. Пашша анқо томон йўлга равона бўла олмайди-ку. Ҳар нафас бу йўлда юз хил қайғу дучор бўлмоқда, ҳар дам унда юз туман азобу уқубат зоҳир бўлмоқда. Унда бало тоғидан сўқмоқлар бор. Йўлдаги гардлар кўзга ажал тупроғини сепади. Ундаги тоғ узра увиллаган шамоллар тошларни тупроқ каби совуради. Шер ҳам бу йўл азмига журъат эта олмайди-ю, заиф ва хаста бир чумоли бу йўлни қандай уддалай олсин?

88
Ҳудҳуднинг жавоби

Ҳудҳуд унга деди:
— Эй заиф ва муҳтож! Сенда ҳиммат пасту ўзинг разил ва хор экансан! Тана қанчалик мажруҳ ва заиф бўлмасин, ҳиммат юқори бўлса, бундан нега ғам чекиш керак?! Чунки бу иш бешак ишқ ишидир: кимки ошиқ бўлмаса, у инсон саналмайди. Бунда асосий нарса ишқ бўлиб, уни амалга ошириш ҳар қандай ҳавасманднинг қўлидан келавермайди. Нотавонлик, ошиқларнинг ишқдан бехонумонликлари ошиқлар учун далилдир. Ошиқ элга нотавонлик касби кор бўлиб, жонини тарк этиш унинг доимий фикридир. У бору йўқдан ўзини фориғ билиб, фақат ёр ишқини ўзига тириклик деб ўйламоғи шарт. Ҳар кишига ишқ ва ҳиммат ёр бўлса, унга тан соғлиғи ёки хасталикнинг нима дахли бор? У фақат ишқ ичра жон беришни ўзига мақсад қилиши керак, чунки ишқ туфайли барча мушкуллар ечилади. Агар унинг ишқда ўлмоқлик мақсади бўлса, жонига офат етишидан у наф кўради. Кимда ким бу дунёга кўнгил қўйса, бу хаёл билан дили хаста бўлган бўлса, у киши учун бу касаллик яхши эмас. Ишқ аҳли бу хил заифликни маъқулламайди. Агар ҳар бир кишига ишқ туфайли касаллик ва ожизлик этса, бу уни ўз муродига етказиш воситаси ҳисобланади. Чунки ишқдан асосий мурод ўлиш бўлар экан, касаллик ҳам ўлимга яқин бир ҳолат саналади. Зеро, касаллик кишининг жон тарк этишига сабаб бўлиб, ундан чекиниш ажабланарли бир ҳолдир. Ишқ аро жон тарк этиш талаб этилгач, унга нима бўис бўлса, ёқимлидир. Агар касалликнинг ниҳояси жон тарк этиш бўлса, бу хил ўлишгажону жаҳонни фидо қилса ҳам арзийди. Агар сен жаҳон мулкида минг йил умр кўрсанг ҳам охир-оқибатда бир кун дарду ҳасрат билан ўлиб кетасан. Демак, ўлимдан қочиб қутула олмас экансан, бира тўла бу истак билан ўлганинг яхшироқ эмасми?! Агар умид ёр йўлида ўлиш бўлса, шуни билгилки, бу абадий ҳаётнинг нақ ўзидир!

89
Шайх Абу Сайид Абулхайр ҳикояти

Бу йўлда сайр қилувчи меҳналик шайх Абу Сайид Абулхайр(хуросонлик шайх, 1408 й.в.е.), ёр васлидан хайрли насибага эришди.
Аввалида у ишққа жуда зор бўлиб, юз хил бало тиғидан азобда эди. Шу тарзда унга касаллик юзланиб: бутун вужудини қамраб олди. Бу касалликдан у доимо бетиним оҳу воҳ чекарди. Ишқ чақмоғидан унинг жонига ўт тушиб, унинг алангаси вайрон жисмини чирмаб олган эди. Тунлари у уйқу билмас, кундуз кунлари ҳам ором топмас, ишқ қайғусидан ўзга дарди йўқ эди. Кундуз унинг фикру зикри ёрда бўлар, ҳажрида ҳаддан зиёд зору фиғон тортишни одат қилган эди. Кечалари, шаҳар ва боғларда бўлмай, ўзини дашт ва тоғлар томонга урарди.
Бир ташландиқ жойда вайрона бор бўлиб, у худди бойқушлар қасридек бузуқ кулба эди. Унда беҳад чуқур бир қудуқ бўлиб, сувига хурсандчилик кишиси ғарқ бўлган эди. Шайх ана шу қудуқ ичида бошини паст томонга осилтириб ётар, ишқ туғёнидан зору афгор бўларди. Шу тахлитда кўзларидан қатра-қатра қон томгунча тонгга қадар иши оҳу фиғондан иборат эди. У ишқда ўлмоқни истар, аммо уни топа олмас, шундай бўлса-да, бу иштиёқдан кўз юммай, ўз аҳдидан воз кечмасди. Бу азоб унинг жисмини қилтириқ қилиб, нолалари эса жонини ёмон ҳолатга тушириб қўйган эди. У ҳижрон ичида бир неча йил шу ҳолатда кун кечирди ва ниҳоят унинг оғзига висол жоми етишди.
Ишқ аро ўзини эр деб санаганларнинг иши ана шундай бўлади. Киши оимай туриб, бу давлатни топа олмайди.