Home icon Бош саҳифа»Ўзбек адабиёти»Мумтоз адабиёт»Навоийхонлик»Алишер Навоий. ЛИСОН УТ-ТАЙР (Наср) - 12
Facebook
Алишер Навоий. ЛИСОН УТ-ТАЙР (Наср) - 12 PDF Босма E-mail
Материал индекси
Алишер Навоий. ЛИСОН УТ-ТАЙР (Наср)
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
4
16
17
18
19
20
Ҳамма саҳифа

120
Яна бир қушнинг Ҳудҳудга саволи Яна бир савол берувчи шундай деди:
-    Эй сарафроз! Кимки ҳақ йўлида пок ошиқ бўлса, унинг фойдаси нимадан иборат бўлади. Бу менга яширин қолмоқда, шуни шарҳ этиб берсанг. Чунки мен бу йўлда покликка эришдим. Ожизона сиғиниб, шунга муяссар бўлдим.

121
Ҳудҳуднинг жавоби

Ҳудҳуд деди:
-    Бу иш мушкул бўлиб, Аллоҳ кимнинг ёри бўлса, ўшанинг иши осон кўчади. Ҳар бир олий табиатли киши бу давлатни қўлга киритса, бу йўл учун ундан ортиқроқ озуқ йўқ. Яъни бу йўлнинг озуқаси беозуқаликдир. Киши ҳар қандай озуққа банди бўлишдан озод бўлмоғи лозим.
Лекин унинг шарти шуки, агар бу йўлга кирган киши бошдан-оёқ тоат ва зуҳдини, фойда ва зиёнини, бона йўғини - ҳамма-ҳаммасини жамъ этиб, ҳақ йўлида фано ўтида покласин ва ўзи завқ билан уларни куйдириб, кулга айлантирсин. Бу кулни бошдан-оёқ ҳавога совуриб, улардан ҳеч асар қолдирмасин.
Сўнгра кўнгилга афғон шамоли, балки бу чаман сари найсон шамолини эсдириб, қилган барча ишларини мутлақо кўнглидан чиқариб ташласин. Нимаики иш қилган бўлса, ҳаммаси кўнглидан чиқиб кетсин. У ўз вужудини шу тариқа йўқ қила олса, бу йўлга қадам қўйса бўлади.
Айтадиларки, агар у яхши воқиф бўлса, бу йўл бир қадам-дан иборатдир. Бу қадам йўқу борини ҳеч бир асар қолдирмасдан ёқиб юбориш демакдир. Бу қадам қўйилгач, у матлубга етишади, ҳижрон ўртадан кўтарилиб, маҳбубга қовушади.

122
Ҳикоят

Шоҳ Иброҳим ибн Адҳам (балхлик шоҳликдан воз кеҳcган шайх, 777-й.в.е.) деган киши бор эди. Унинг иши бу йўлда таслим бўлишдан иборат эди. У ҳақ йўлида дин муршиди бўлиб, садоқатли ошиқ ва покиза инсон эди. Бу йўлда у мулки, тахти ва мамлакатини тикиб, бошидаги тожини тарк этди. Юз минг илтижо билан эгнига жанда кийди.
Ҳалол ошиқ бўлган бу ринд сафарга чиқди. Балхдан Нишопур томон йўл олиб, у ерни вайрон, бу ерни обод айлади. Бу гавҳар ўша конда мақом тутиб, етти йил бир тоғни ўзига макон этди. Бу ерда у кундуз кунлари рўза тутар ва шомдан то азонгача ибодат қиларди. Кундузлари водийдаги ўтин ва хасларни бир қучоқ қилиб боғлар эди. Уларни елкалаб, бозорга олиб бориб сотар ва тушган пулга шом учун ифторлик олар эди. Шу тарзда кўп риёзат чекиш оқибатида, жисми қилтириқдай бир ҳолга келган эди.
Кунлардан бир кун у ўтин орқалаб, азоб-уқубат чек-канча шаҳарга бораётган пайтда бир гуруҳ руҳонийлар унинг сулукда нимага эришганини имтиҳон қилиш учун йўлини тўсдилар. Улардан бири уни бир мушт урди. Шунда фақирлик ва йўқлик йўлига кирган уларга шундай деди:
—    Сиз истаган нарса Балхдан бу ёққа йўл тутганрнгда ўша томонда қолиб кетди! Имтиҳон қилувчилар: "Ҳали у етилмаган экан, бу ўтин остида ҳануз хом экан. Чунки
Балх ҳали ҳам унинг ёдидан чиқмабди. У яна бир неча йил шундай машаққат чекиши зарур, шояд мулки ёди унинг хаёлидан кўтарилгай",— дейишди.
Орадан бир йил ўтди. Яна ўша икки-уч киши уни синамоқчи бўлиб, йўИда кетаётган ҳолда учратди. Улар имтиҳон шартини бажо келтириб, унга бир мушт туширдилар. Аммо бу сафар султондан ҳеч бир садо чиқмади.
Бу ҳолни кўрган имтиҳон қилувчилар унинг додига етиб "У энди ўз мақсадига эришибди, энди ўз мазҳабида камолга етибди", дедилар. Шукрлар изҳор қилиб, ўзларини султонга таништирдилар. Кейин улар бир-бирларига ҳамдаму ҳамкор бўлиб, Каъбани зиёрат қилишга жўнадилар. Шундан сўнг шоҳга чин шоҳлик етишди, йўловчилар ҳам бундан огоҳ бўлдилар. Унинг кўнглида ғайр (бошқа) ёди мавжуд бўлганда, илоҳий сирларни билишга парда тортиларди. Ғайр ёди кўнглидан батамом йўқолгач, парда кўтарилди, у уйнинг тўрига йўл топди. Кимки, ана шу хил йўқликка эришса, эй енгил-елпи ҳавас эгаси, билгилки, уни чин ошиқ деб атайдилар!

123
Яна бир қушнинг Ҳудҳудга саволи Яна бир савол берувчи сўради:
-    Эй ҳушёр! Мен беҳад баланд ҳиммат эгасирриан. Агар юқори ҳимматли бўлишликнинг кишиларга нафи бор экан, унда менга ҳам бирор фойда ошкор бўлмоғи керак. Мен ўзим заифману, аммо ҳимматим ниҳоятда улкан. Маъноларнинг мағзини чақувчи бу маънида қандай сўз айтади?

124
Ҳудҳуднинг жавоби

Ҳудҳуд унга шундай жавоб берди:
—    Агар бу даъвоинг чиндан ҳам рост бўлса, ундан ушбу йўИда кўп наф топасан. Агар камбағал кишиларнинг ҳиммати баланд бўлса, шунга яраша иззат ва мартабалик бўлади.
Агар ҳиммат бир гавҳар бўлса, инсонни садаф деб ҳисобла, бу садафга асл шараф ўша гавҳар туфайлидир. Агар кишида ҳиммат бор бўлса, унга тахт ва амалнинг кераги йўқдир, мулк ва мол-дунё ҳам унинг кўнглига ёқимли туюлмайди. Кимнинг нақд молу мулки бўлмаса ҳам, ҳиммати бўлса бас, шунинг ўзи унинг учун катта давлатдир. Зеро, ҳиммати баланд киши, ҳар қандай ишни бажара олади. Ҳиммат ҳақиқий эр кишини эътиборли қилади, бунга мансаб, мулк ва хазинанинг ҳеч бир дахли йўқ. Агар инсонда мол-дунё бўлса-ю, ҳиммат бўИмаса, у ақлли кишилар наздида ҳеч қандай обрў-еътибор топа олмайди. Кимки, олий ҳиммат эгаси бўлса, бу хислати унга иқбол ато этади. Агар шоҳга Аллоҳ паст ҳиммат ато қилган бўлса, ундай шоҳдан олий ҳимматли гадо яхшироқдир. Агар шоҳ ҳиммат бобида паст бўлса, у ҳимматли гадодан мағлуб бўлади.
Инсонлардаги гўзаллик ҳиммат туфайлидир, ёмон нафснинг жазоси ҳам ҳимматдандир.
Паст ҳимматли баланд бахт топса ҳам, у тоғлик толеъи паст кишидек қадрли бўла олмайди. Ёлланма чўпон мингта қўйни боққани учун маълум ҳақ олиб, қўйларга посбонлик қилади. Агар бўридан бу қўйларга хавф-хатар етишса, бундай ҳолда у чўпондан бир ит яхшироқдир! Хазинаси бона ҳиммати йўқ кишига ана шу чўпон ва қўй ҳодисаси мисол бўла олади. Унинг хазина қоровули ва қўйга қўйилган чўпондан фарқи йўқдир. Оқибатда бир ринд табиатли ҳимматли киши бу бойликни қоига киритиб, уларни бир гадога ҳадя қилиб юборади. Агар ринд ҳақиқий ҳиммат ва карам эгаси бўлса, унинг учун бутун бир хазинани ҳадя этиш бир пулни харж этишдек оддий бир ишдир.

125
Ҳикоят

Ҳикоят айтувчилар ўз асарларида ҳимматли кишилар ҳақида шундай нақл ёзиб қолдирганлар: қиёмат куни ҳар ким ўз қабридан бош кўтариб чиқар экан. Зоҳид ҳам, фосиқ ҳам, гадо ҳам, бой ҳам Маҳшар томон йўл олар экан.
Бунда олий мақоми муршид бўлган Жом Шайхи маст Зинда Пили Аҳмади Жом (форс-тожик мутасаввуф шоири (вафоти 1141-й.)) каби қадам ташлаб, дўзахда ётган кишиларга ибрат кўзи билан бир-бир назар солибди. Қараса, одамлар турли қийноқ ва азобларга дучор этилган экан, бундан унинг ҳиммат денгизига изтироб тушибди. У Аллоҳга кишиларни бу хил машаққатдан халос қилмоқ учун шундай муножот қилган экан:
-    Эй Аллоҳ! Барча дўзах аҳлини: хоҳ у кексаю ёш, хоҳ у юқори ёки қуйи табақа вакили боисин - барчанинг қилган гуноҳидан ўтгил! Уларни ёрлақаб, марҳамат кўрсат ва ҳаммасини дўзахдан озод қил! Бу ишни қилиш сен учун осон, уларнинг бору йўқлиги сенга барибир..
Бунга рози бўлмасанг, менга шундай жисм ато этгилки, у билан бутун дўзахни тўлдириб юборай. Агар мақсадинг одамларга азоб бериш бўлса, у ҳолда бу нотавонлар ўрнини, майли, мен эгаллай!
Юксак ҳиммат эгаси бўлган олижаноб ринд шафоат кунида ҳаққа шундай хитоб қилар экан.
Кимки бундай ҳиммат эгаси бўлса, унга бунинг эвазига шунга лойиқ мукофот ҳадя этилади. Ҳиммат ҳумойи ўз қанотларини ёйгач, ундан юз туман минг халқ нажот топади.

126
Яна бир қушнинг Ҳудҳудга саволи Яна бир савол берувчи сўради:
-    Эй пок сайр этувчи, кишида инсоф бор бўлса, бунинг эҳсони нимадан иборат бўлади? Ҳақ менга инсофли бўлишни қисмат этиб, жонимга ана шундай неърҳатни озуқа қилди. Агар кишида шу хил сифат бўлса, у Аллоҳ ҳузурига етиша оладими?

127
Ҳудҳуднинг жавоби

Ҳудҳуд шундай деди:
—    Бу яхши гап. Бу одат ҳамма кишилар олдида эъзозланади. Одам учун яхши сифатлар кўп, аммо улар ичида энг шарафлиси инсофдир. Кимнингки инсофи йўқ экан, у инсон саналмайди. Кишининг феъ1-атворида инсофсизликдан ортиқ нуқсон бўлмайди. Бу сифат ҳақиқий
мардларнинг ишидир, ҳар қандай киши ҳам унга етавермайди. Ноинсоф киши — одам эмас. Одам инсоф истамайди, аммо беради. Ҳақиқат аҳли кишилардан инсоф талаб қилмайди, чунки уларнинг ўзи инсоф эгасидир. Агар кимки ўзи инсофли бўлмасдан, ўзгадан инсоф талаб қилса, у ҳақиқий ноинсофнинг ўзгинасидир.

128
Ҳикоят

Хўжа Муҳаммад Порсо(Баҳоуддин Нақшбанд шогирди. Вафоти - 1419-й.) исмли олий насабли динпарвар Хожа Маккани зиёрат қилмоқ учун ислом Каъбаси томон йўлга чиқди. Хожа Абу Наср(вафоти - 1460-й.) унинг хизматкори, ходими, фарзанди ва энг яқин кишиси эди. Улар мақсадга мушарраф бўлгач, бунинг учун маъбудга шукрона билдирдилар. Ҳар нимаки фарз бўлса, ўшани адо этдилар, мақсад - халқнинг ҳажини дуо орқали қабул эттириш эди. Халқ ҳамжиҳатлик билан бу ишни қабул этишни Хожага топширишган эди. Олти юз минг ҳақни изловчи йўловчилар Хожага бу илтимосни тайин қилишди.
"Қудсия" ва "Фаслул-хитоб" каби асарларнинг соҳиби бўл-ган Хожа жамоатга қараб шундай жавоб берди:
—    Менга бу ишни бажаришни топшииган экансиз, мен айтганларингиздан ташқарига чиқмайман. Аммо бу ишни бажарувчи киши ҳеч шубҳасиз фазлу камолда юксак ва инсоф оламида яккаю ягона бўҳши керак, шунинг учун бу вазифа менга эмас, балки Абу Насрга муносибдир. Яхшиси, аср кишилари ҳақига у дуо қила қолсин.
Хожа Абу Насрни шу янглиғ таъриф билан элнинг дуосини ўқишни унга таклиф қилди. У кўрсатган бу инсоф ва эҳсонни кишилар бошдан-оёқ сидқидиллик билан қабул этишди.
Хожа Абу Наср минбарга чиқиб, эл ҳақига дуо ўқиди. Халқ ҳожатини чиқариш учун Аллоҳ олдида муножотлар қилди. Хожа эса минбар ёнида чин дилдан узлуксиз равишда "омин" деб турди.
Дуо охирига етгач, минбар устидаги киши шундай деди:
—    Эй қудратли Аллоҳ! Агар менинг дуоларим мустажоб бўлмаса, пастда турганнинг "омин"ини зоеъ қилмагил!
Бу сўзлами эшитган олти юз минг киши фарёд чекиб, каттаю кичик зор-зор йиғлади. Одамлар уларга офоринлар айтиб, ҳам отаси, ҳам ўғли инсофига қойил қолишди.
Шундай қилиб, инсон учун инсофдан яхшироқ сифат бўлмайди, буни фақат маърифатсиз кишиларгина англамайди.

129
Яна бир қушнинг Ҳудҳудга саволи Яна бир савол берувчи сўради:
—    Йиғин орасида бандасига адабсизлик қилиш жоизми? Сидра дарахти устида ўтирган юксак мартабали қушга оддий бир қуш адабсизлик кўргизса ва бу хатти-ҳаракати билан бургут журъатини намоён этса, натижаси қандай бўлади? Йўқса, бу такаббурлик деб ҳисобланадими?