Home icon Бош саҳифа»Ўзбек адабиёти»Миллий уйғониш даври»Чўлпоннинг «тонг сирлари» шеърий тўпламига сўзбоши
Facebook
Чўлпоннинг «тонг сирлари» шеърий тўпламига сўзбоши PDF Босма E-mail

Баъзи бир ўртоқлар Чўлпонни йиғлоқ, деб айбситадирлар. Балки ҳақлари ҳам бордир. Чунки, унинг:
Чечаклар ўскуси кўз ёшларимдан
Бўғинлар унгуси ўйлашларимдан... —
деб ҳасратланиши бизнинг кўз ўнгимизда «йиғлоқ» бир шоирни гавдаландирадир. Бироқ, шоир шу тўккан кўз ёшларидан чечаклар ўсдирмоқчи бўлмаса эди, биз ҳам унинг муътаризлари қаториға кирган бўлар эдик.
Анқов таъначилар шоирни ранжитишда мудовамат қиладирлар, ҳатто: «Сен кўк шоири!» дегучилар ҳам бўлиб, чорасиз шоир уларга ўз ҳолидан очиқ жавоб беришка мажбур қоладир:
Сиз дейсизким, мен кўкларни ўйлаймен, Ер бетига сира назар солмаймен. Янглишасиз: мен кўкларга беркинган Ер қизидан хаёлимни олмаймен!..
Ўктабр ўзгариши қора тунимизнинг тонгини отдирди эса-да, бу мудҳиш кечнинг баднамо кўлагалари ҳамон шоирнинг юрагини титратдилар ва ул чор-ночор йиғлади... Шу йиғи орасида барқ уриб кўринган эрк қуёши бу кўз ёшларидан «чечаклар унгуси»ни сўзлади...
Менимча, «Тонг сирлари»да кўрилган кўз ёшларининг сири шудир. Шу қисқа жумлада ўқуғучини бу кунги Чўлпон билан танишдира олған бўлсам ўзимни бахтлик санар эдим.

Жулкунбой,
Тошканд, 1925 йил, 6 сентябр.
Абдулла Қодирийдан