Home icon Бош саҳифа»Ўзбек адабиёти»Мумтоз адабиёт»Навоийхонлик»Алишер Навоий. ЛИСОН УТ-ТАЙР (Наср)
Facebook
Алишер Навоий. ЛИСОН УТ-ТАЙР (Наср) PDF Босма E-mail
Материал индекси
Алишер Навоий. ЛИСОН УТ-ТАЙР (Наср)
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
4
16
17
18
19
20
Ҳамма саҳифа

Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳнинг номи билан

Жон қуши ўз сирларини баён қилишга киришар экан, уни Аллоҳга мадҳия ўқиш билан бошлайди. Чунки Аллоҳ барча мавжудотларнинг яратувчисидир. У мангу барҳаёт бўлиб, ундан бошқа ҳамма нарсалар ўткинчидир.

 

Яратувчи қудратли қалам билан оламни аниқ бир режа остида бунёд қилди. У тўққиз фалакни айланувчи қилиб яратди ва бунинг сирини тушунишда идрокни ожиз этди. Кўкни тун ва кун билан ярқиратиб, уни қуёш ва юлдузлар билан безади. Унда ой гўё осмон тирноғига ўхшаш бўлиб, янги ой эса ўша тирноғдан олинган бир бўлакни эслатади.
Осмонни бетиним ҳаракат қилишга бўйсундирди, Ерни эса унинг бўшлиғида туиғун қилиб яратди. Ер юзини ёмғир билан ювди, натижада чанг ва чирклар ундан тозаланди. Қуруқликни денгиз юзидаги кемага монанд қилиб яратди. Тоғлардан бу кемага унинг мувозанатини сақлаб турадиган лангарлар ясади. Қуёш ўтидан сув қайнаб кетмасин, деган мақсадда денгиз юзига буғлардан парда тортди. Сувда майжуд бўлган қурт ва қушлар ғамини ейишда адолат оламини кўрсатди. Найсон ёмғирига катта шараф ато этди, унинг эҳсони туфайли садаф ичида гавҳар ҳосил бўлди. Дурга у жуда катта қиймат билан ривож берди, оқибатда у тахт аҳлининг тожи учун зебу зийнатга айланди.
Ҳамал ойи билан баҳорни бошлаб берди, унинг ўлчовида кеча ва кундуз тенг болди. Тонг насимини лсо нафасидек эстириб, боғлардаги барча жонсиз нарсаларга жон бағишлади. Боғаро хилма-хил раъно чечакларни ёйиб, чаман гўзалликларини жилвалантирди. Елга ҳузурбахш ҳид ато этди, унинг туфайли дарахтларга қайтадан жон кирди. Тонгни оппоқ ранг билан ёритди, шомни мушкин қора либосга ўради. Қуёшни кундузи порлатиб, ойни кечанинг шамига айлантирди.
Агар у қуруқлик юзасида ҳар хил ғаройиботларни ёйган бўлса, денгизда эса улар бундан ҳам ортиқроқдир. У даштларда қанча жониворларни яратган бўлса, сувдаги сузувчилари бундан юз баравар кўпдир. Қуюнни дашт аро айлантирган бўлса, сув юзида ҳам гирдобни тўлғантирди.
Сувни оловга душман қилиб яратди, шамолни эса тупроққа зид қилди. Яратувчининг қудрати билан ана шу бир-бирига зид тўрт нарса инсон вужудида бир бутун ҳолда бирлашди.
Бутун оламни яратишдан мақсад лнсон бўлиб, у ҳамма мавжудот ичида тенги йўқдир. Инсон кўнглини турли билимлар хазинаси қилди ва бу тилсим ичида Аллоҳ ўзини яширди. лнсоннинг ажойиб жисми бир махфий сир хазинаси ўлароқ ўзида ана шу ганж тилсимини сақлайди. Бу тилсим жон болиб, у ўша хазинада туради ва унга посбонлик қилади. Эй жон! Сени бу хилда яратилишингга чексиз офарин!..
Чунки У ўз сирининг хазинасини очмоқчи бўлганида, уни на само, на ер қабул қилди. Инсондан ўзга нарсалар жаҳолатга ботиб, унинг хитобини англамади ва бу сирни қабул этмади. Шунинг туфайли инсон бошқа барча нарсалардан мумтоз қилиб яратилди ва "Кунту канзан..." сиридан хабардор этилди. Унинг бошига тўғри йўлдан бориш тожи қўйилди, шараф меърожига cлииқиш эса унинг қисмати бўлиб қолди.
Ҳатто олам ичра бутун малакларга пешво бўлиб, уларга саждагоҳ бўлган ҳамда уларни ўзига бўйсундирган, дунёдаги барча жинлар ва малоикалар бошлиғи вазифасини бажарган шайтон, гарчи у бутун оламга эгалик қилиб, неча минг йил зуҳду тоат билан
Аллоҳ амрига итоат айлаган бўлса ҳам; ва ҳатто ер юзида ва мовий осмонда у сажда қилиб бош урмаган бирон қарич бўш жой қолмаган бўлса ҳам; у шундай юксак саодатга эришиб, ҳақ ёдидан ўзга бирор нафас олмаган бўлса ҳам, ўз хизматлари ва Аллоҳга яқинлигига суюниб кетди ҳамда бундан унда ғурур пайдо бўлди.
Натижада у бу ажойиб Инсонни кўзга илмади, унга бошқа малоикалар каби сажда қилмади. Яратувчининг бу амрига бўйин эгмай, таъна кўзи билан қараганидан унинг бўйнига шу он лаънат ҳалқаси солинди. Зероки, унинг кўнгли итликни ҳавас қилган эди, шу сабабли ҳам бўйнига итлар каби лаънат тасмаси боғланди. Шунинг учун ҳам у Инсон зотига доимий рақиб бўлиб, унинг имонини йўлдан урувчи ашаддий душманга айланди. У қиёматга қадар ана шу хил иснодга дучор бўлиб, дўзах олови, макр ва адоват қўзғатувчи номини олди. Хуллас, у шунчалик катта шараф билан малоикалар бошлиғи бўлса ҳам, такаббурлиги учун абадий рад қилиниб, малъунликка гирифтор бўлди. Унинг бу қисмати бутун осмон ва ер юзидагиларга ибрат бўлиб қолди.
Шундай қилиб, (Аллоҳ) Инсон жисмини бир ҳовуч тупроқдан чиройли қилиб яратди, унга одамийликнинг ажойиб шаклини берди. Ҳам уни ўз сиридан хабардор қилди, ҳам халифалик билан сарфароз этди.
Агар шайтон бош тортиш билан офатга гирифтор бўлган бўлса, инсон ўзини тупроқдек паст олиш билан эътиборга лойиқ бўлди. лнсоннинг саждагоҳ болишини таъминлаган ҳам, шайтоннинг ҳайдалиши ва рад этилишини муносиб кўрган ҳам унинг Ўзи! Шайтонни нуқсонли айлаган ҳам, инсонни суюкли айлаган ҳам - Ўша! У нима қилган, бу нима қилган бўлса — Унинг ўзи билади, ўзга бу ишни қила олмайди, ҳар не қилса — У қилади. Унинг ҳикматларидан киши воқиф эмасдир, зероки, бу иш кишининг қўлидан келмайди. Ҳамма ишни унинг ўзи қилади ва унинг ўзи билади — бутун ҳикмат ана шундадир! У ўхшаши йўқ бир Подшоҳдирким, унинг на шериги, на тенги, на вазири бордир.
Эй Яратувчи, қудратингга юз офарин! Сендан ўзга йўқдир, бор десалар ҳам, у — Сенсан! Фақат Сен мавжудсан ва борлиқ кўркисан. Ҳам бирлик, ҳам қадр этувчилик арзандасисан. Бирлик ҳам, борлиқ ҳам Сенда; тириклик, қодирлик ва шафқатлилик ҳам сенинг Ўзингда!
Агар шафқат денгизингда мавж кўтарилса, у ҳар қандай катта гуноҳнинг ҳам баҳридан ўта олади.

2
Ўз камчиликларидан шарманда бўлиб, бу уятдан боши тубанлик тупроғига эгилганлиги юзасидан барча ҳожатларни амалга оширувчи ҳакам олдида муножот

Ё Раббий! Ўз ҳолимга ниҳоятда ҳайронман, ўта гуноҳкор ва масту паришон ҳолга тушган бир кимсаман! Чунки нафсим туфайли кибру ҳавога мағлуб бўлдим, тўғриликни номақбул билиб, покликдан узоқлашдим. Жонимга исён майидан мастлик пайдо бўлди, кўнглим фисқ аҳлига ҳамдамлик қилди. Шум нафсим бошимга ҳар хил ҳавойи кайфиятлар солди, шайтон галалари ҳар ёндан менга ҳужум бошладилар. Бу тўдадан мен воқиф бўлгунимга қадар, улар кўнглим мамлакатини остин-устун қилиб юборишмоқда.
Бир зулм қилувчи кўзимга чиройли кўриниб, ўзимни унга ошиқ, уни эса ўзимга маҳбуба деган эдим. Бу ёмон феълли маъшуқадан менга ҳар хил ситамлар етарди. У кўзимга кўрингач, ҳатто оҳ уриб, ўзимдан кетиб қолган пайтларим ҳам бўлар эди.
Унинг оловли лабларидан жонимга ўт тушди, гажаги ва холидан рўзгорим қорайиб кетди. У сўзлаганида — тилим лол қолар, нозли жилваси эса ақлимни олар эди. Унинг васлига етишмоқни ўзим учун ҳаёт, ҳажрини эса ўлим деб ҳисоблардим. Уларнинг биридан жоним осойиш топса, иккинчисидан жабр тортар эди.
Ҳажрнинг ғамида май ичар эдим. Агар васл жоми қўлга киргудек бўлса, жондан кечишга ҳам тайёр эдим. Усиз тирикликни ўлим деб англардим, ҳажридан доим жоним юз турли офат чекар эди.
Уни ҳаётимнинг мақсади, деб билардим, ундан бошқа кўнглимга келмас эди.
Ундан айрилиқда юрган чоғларимда бошқа ҳамма нарсалар ёдимдан кўтариларди. Чунки сен ўзинг воқифсан, мен ҳам чин сўзни айтайин: ҳажридан кўнглимга шунчалик кўп жабру зулм етардики, ҳатто фақат унинг васлини исташ учунгина сени ёд этар эдим...
Аллоҳ-Аллоҳ! Ўзимнинг бундай бандалигимни эсласам, шармисорлик ўлдиради. Жаҳлда шунчалик юзиқароликка йўл қўйдимки, булар кўзимга оламни қаро қилиб кўрсатмоқда.
Эй ҳеч нарсага эҳтиёжи йўқ Аллоҳ! Умримда бирон бир ракъат намозни ўтинчсиз қилмадим. Ҳаргиз кераклик тош бўлмаса, тупроққа бош қўймадим. Ўзимни карам соҳиби кўрмагунимча гадога бирон бир чақа тутқазмадим. Донолик билан эмас, балки қўлимда юз доналик тасбеҳ ушламагунимча номингни тилга олмадим. Бирор ишни ўз фойдамни кўзламай қилмадим; ўзимни мунофиқликдан ҳоли деб билмадим. Шу сабабли мен каби инсон, инсонгина эмас, деву шайтон ҳам бўлмасин! Ўзимнинг бу янглиғ феъл-атворимдан жуда азиятдаман, булар учун ҳар доим кўнглум тушкунликка тушади, дилим мудом ғаш. Бу хил ҳижолатликлардан мен учун ҳаёт йўқ, чунки ҳар дам уят ўлдириб ташлаяпти.
Бу иллатларки, айтиб ўтдим, ўзим уларнинг ҳеч бир иложини қила олмаяпман. Шунчалик мусибатга дучор бўлганманки, агар Сендан қазо етса, кейин нима бўлишини билмайман. Гарчи бу дардлар мен учун давосиз бўлса-да, лекин уларнинг дармони сенга осондир. Дардимга дармон иноят қилгин, комил тавбага эришмоқ йўлини кўрсат. Адолат ва эҳсонингга мени сазовор қил ва золим нафсдан мени халос эт! Жонимда шавқинг шуъласини майжуд қил, ундан ўзга ҳамма нарсани кўнглимдан чиқариб ташла!
Гарчи руҳ бадан ичра тутқун бўлса ҳам уни мушоҳада этиладиган кун қўйиб юбор. Токи бу қуш сафарга мойил бўлиб, асл гулшан томон парвоз қила олсин. Чунки қуш учмоқ сари интилгани, тупроқ эса тупроққа қўшилгани маъқул.
Қилган ишларим сўроқ қилиб, хитоб этган чоғингда Сен берган саволларга жавоб топа олмай қолсам, мени ҳазин аҳволга қўймай, тезда ўшани қошимга етгургилки, уни сен гуноҳкорларнинг ҳимоячиси деб атагансан.

3
Бу достонга бахтиёрлар пайғамбари васфи билан сарлавҳа қўймоқ ва гуноҳкорлар ҳомийси мадҳи билан зийнат бермоқ

У набилар сарвари ва пайғамбарлар султони бўлиб, унинг туфайли улуғ ва майда нарсалар яратилгандир. У Одам Атодан ҳам илгари майжуд бўлиб, ҳам наби, ҳам сирлар огоҳи эди.
У олти кунда яратилган оламдан бурун ҳам нур ҳолида бор эди. Бу шундай нурки, у юз иззат ва шараф эгасидир. У — маъшуқ, Яратувчи — ишқивоз эди. Аллоҳ Булбашарни яратгунига қадар, бу нур узоқ йиллар Ҳақ назаридан баҳраманд эди. Булбашар вужуди яратилганда, унинг юзи шу юлдуз нуридан камол топди. Бу нур ҳавога ўтганида, унинг манглайи порлоқлигидан Қуёш ҳижолат чекарди.
Шиш пайғамбар вужуди шаклланганида, бу қуёш унинг манглайида балқиди. Сўнг бу нур унинг суюкли маҳбубасига ва ундан фарзандига ўтди. У бу шарафли нурни жуфти ҳалолига етгизгач, шундай гавҳарга у ўз вужудини садаф қилди.
Ана шу қабилда бу нурни бир-бирларига ўтказар эдилар. Ниҳоят бу нур Абдуллоҳга етиб келди. У ҳам шу йўсинда нурни узатганида, хонадони шу нур билан ёриди. Ниҳоят шу уйда қуёш балқиб, у фарзанд чеҳрасида пайғамбарлик нури зоҳир бўлди.
Бу нур эмас, Ҳақ Таоллонинг ўз сояси бўлиб, унинг мартабаси Қуёшдан ҳам юксалди. Дин байроғи офтобдек кўтарилгач, куфр зулмати ундан бартараф бўлди. Бу қуёш Байт ул-ҳарамдан чиқиб, фалакдан ҳам олийроқ мартабага эришди. Бу юлдуз нури Маккада кўрингач, барча бутлар тупроққа бош қўйдилар. Кофирлардан ким бўлса, юз тубан тушди. Дин байроғи фалакдан юқори юксалди, шариат тиғи қиличдан ҳам кескирроқ бўлди.
Унинг таъби пайғамбарликка қатъий майл қўйгач, дини бошқа барча динларни бекор қилди. Раъйи мўжиза шамини кўрсатганда, унинг ёлқинидан коинот равшан бўлди.
Лотнинг ўз нуқсонига яраша ҳоли хароб бўлди. Кофирларга Аллоҳдан бошқа Аллоҳ йўқлиги маълум бўлди. Шундан бошлаб халққа Аллоҳдан бошқа Аллоҳ йўқлигирии фасоҳатли тили билан баён этди. "Аллоҳдан бошқа Аллоҳ йўқ" деган гапни атроф-теваракка юборган Аллоҳ пайғамбарининг ўзидир.
Зоти олам қутичасидаги тоза дурдир, балки у ҳақдан оламга юборилган Аллоҳ раҳматидир. Унинг ўзи пок, хотинлари пок, авлодлари покдир: зоти пок, суҳбатдош-издошлари пок ва яқинлари покдир. Олам аҳлидан то Қиёмат кунигача унга, пок авлоди ва издошларига, сўнгра хизматчилари ва дўстларига ҳам ҳар лаҳза юз мақтов ва минг саломлар боисин!

4
У пайғамбарлик офтобининг анқо қушининг баландпарвозлиги ва ҳақиқий маҳбуб висолига етиб қуш тили билан сўзлашгани ва сирлашгани

Мартабаси фалакка етадиган шоҳни Ҳақ кўк сари жавлон қилишини истаганида, у тубан фалак ташвишларидан фориғ бўлиб, ўз ҳужрасида яхши кайфиятда ўтирарди. Унинг олдига руҳлар амини келиб, олам Аллоҳининг хабарини етказди. Фариштанинг бир қўлида яшиндай тез учадиган буроқ бўлиб, бу улов билан яшин ҳам баҳслаша олмасди. У деди: "Эй Аллоҳга жонинг билан яқин зот! Суюкли бўлганинг учун вужудинг билан ҳам Аллоҳга яқинлашгин. Буроқ келтирдим, сувори бўлгин, токи бу феруза осмон гумбази йўИинг гарди боисин".
Шоҳ отга минди. Чунки у ҳукмнинг кимдан эканини яхши биларди. Қутли улови ҳаволанганида, унинг қадамидан фалак эли баҳраманд бўлдилар. Бу сувори шарафи туфайли янги ой тўлин ойга айланди. Иккинчи осмонга байроқ санчганида, Аторуд қаламидан дурлар сочила бошлади. Унинг зотидан учинчи майдон - осмон шараф топгач, Зуҳра мусиқачилик қилиб куйлай бошлади. У тўртинчи самога от сурганида, юлдузлар шоҳи -Қуёш ундан ўзига нур олди. Буроқини бешинчи кўкка сурганида, Наҳси Асғар шу заҳоти Саъди Акбар бўлди. Саъди Акбар томон йўли тушганида, унинг назаридан саодат нури йўналди. Бешинчи кўкка ўтганида, бечора ҳинди "Аллоҳ нури!" деб юборди. Яна икки водийни сайр этгач, саккизинчи осмон қибласи кўринди. Суворий нури таъсиридан Саврга Асад (шер) хусусияти юқди. Жавзо унинг хизматига шайланди. Саратон эса тўғрилик мевасини берди. Арслон ит каби унинг оёғи остига ўзини ташлади, бошоқ уруглари жавоҳирга айланаёзди. Тарози ўз ўлчовлигини кўрсатди, Чаён эса ўз заҳрини заҳарни кесувчи дорига айлантирди. Ёйни қоши ишораси ҳилол қилди. Қадами хосиятидан Жадй — тоғ эчкиси заррин кийикка айланди.
Далв унинг сўзларидан жон суви топди. Ҳут (балиқ) унинг нутқидан обиҳаёт топди. Йўлда учраганларга шунчалик шарафлар етказиб, уловини барчасидан юқори сурди.
У Аршу Курсига табаррук байроғини еткизганида, Лавҳу Қалам ундан муҳтарам бўлди. Ломакон майдонида жавлон қилиб, ундан ажойиб бир майдонга йўл олди.
Бунда хабарчи билан улови сайрдан тўхтади: гўё қушдан икки пар тушиб қолгандай бўлди. Таркибий унсурлар азобидан қутилиб, жаҳон ташвишларидан озод бўлиб, эгнидан манманлик тўнини ташлаб, оловдан одамлик учқунини айириб, ўзни ўзлик асоратидан қутқариб, ўздан ўзгаликка айланди. Ел, тупроқ, ўт ва сувдан тозаланиб, мен, сен, у ва буликдан тозаланиб, яқинлик даргоҳида ўрин топиб, ҳатто ундан ҳам яқинроқ бўлишга ҳаракат қилди. Етмиш минг пардани бартараф этди, орада парда қолмади. Орадаги бор-йўқ тўсиқлар бартараф бўлиб, у дўст олдида суюкли бўлиб қад кўтарди.
ЛимаАллоҳ бўсағасига ястанди, худди икки ёйдек бир-бирига яқинлашди. Ман этиш ва монеликлар барҳам топиб, рухсат бўлгач, монелик бўлмайди демакдир. Кўзларини мислсиз ўткир нур билан ёритди. Соялик мулоҳазаси бартараф бўлди.
Ҳеч бир киши топа олмайдиган мартабани топди: бу иш кишилик қўлидан келадиган иш эмас эди.
Бу дамда ўзи ва ўзлигидан хабари йўқ, балки ўз ва ўзлигидан асар ҳам йўқ эди. Ётликдан нишон қолмай, ҳатто ўзлик ҳам орадан кетиб, фақат жонон қолди. У жонон жамолини кўз билан кўриб, унинг висолидан сўз орқали баҳра топди. Ҳар лаҳзада юз минг ҳурмат кўрсатиб, тўқсон минг сўзни идрок этди. Гуноҳкор умматнинг гуноҳини сўради, барча оғир аҳволига чора истади. У ниманики истаган бўлса, мутлақ тирик — Аллоҳдан топди: Ҳақ тилади, Ҳақдан тилади ва Ҳақдан топди.
Ўз орзуси имкони даражасида мурод ҳосил қилиб, кўкдан жуда масрур ва шод бўлиб қайтди. Юксак даргоҳ ҳам унинг висолидан масрур бўлди: амридан бу қабулхона ажойиб тарз жиҳоз топган эди. У кўкка отланганида, қимматбаҳо дур эди, у ердан жўшқин дарё бўлиб қайтди.
Бир киприк қоқилган муддатда англаб билгани шуки, ажойиби ҳам шундаки, шу вақт ичида у ерга бориб, келди. Бошқа оламдан ерга қайтиб келгач, ушбу олам ишига тартиб жорий этди. Биз ҳар қанча гуноҳкор ва гумроҳ бўлсак ҳам, бу воқеадан воқифлигимиз учун ҳадиксирамасак бўлади. Чунки тонг-ла Қиёматда шундай ҳомий ва қўлловчи киши гуноҳларимизни Аллоҳдан тилайди.
Эй Аллоҳим, пайғамбар орага тушган куни, у кимнинг гуноҳини тиласа, сен унинг истагини қабул қиласан. Юз минглаб гуноҳ ва туғён аҳли илоҳий фазли билан унинг раҳматига сазовор бўладилар. Ўша гуруҳда Фоний ҳам болади, уни ҳам зора ноумид қилмасанг.

5
Мўминлар амири Абу Бакр Сиддиқ (Аллоҳ унинг руҳидан рози бўлсин) таърифида

У пайғамбарлар султонининг дўстидир. Мушкулот ғоридаги иккинчи одам шу эди. Унинг сидқи дилдан содиқи ва ҳамрози, ҳар яхши — ёмонда ҳамдамидир. У олам элига йўлбошчи эди. Чунки ҳаммадан илгари келганлардан ҳам илгари бор эди. Ҳақиқатпарастлар гуруҳининг бошлиғи удир ва собиқ ислом аҳлига содиқ удир. Ғорда у ёрига жонини фидо қилишга шай турган, шунинг учун дўсти уни "ғордаги дўстим" дегандир. Хазина ғорда яширинганида, у аждаҳодек унга соқчилик қилган.
У ғор зулматида азоб чеккани учун у ердан обиҳаёт ва хазина топди. Бу шундай хазинаки, илоҳий ғазнаси билан қўшилган болиб жаҳон вайронасида яширингандир. Агар у обиҳаёт топмаган бўлса, жаҳон боқий экан, нега унинг номи тирик қолади? Унинг оёғини илон чаққанида, обиҳаёт ичиб унинг зарарини даф этди.
Пайғамбар уни ўз ўрнига имом қилиб қолдирди: ой қуёш ўрнида қолди. Офтоб ботишга келганида, дин уйи унинг нуридан ёриди.
Эй Аллоҳ, ушбу ой шамъи то ҳисоб-китоб кунигача ислом уйидан ўз нурини ва жилвасини олиб кетмагай.

6
Ҳикоят

Мустафодан кейин Абу Бакир Сиддиқ халифалик тахтига ўтирганида, диндан қайтган бир гуруҳ кишилар дин йўлида адоват қилиб, жанжал бошладилар. Улар ислом сутунларини қулатиш учун закотни бекор қилишни талаб қилдилар. Халифа ғазаб билан шундай хитоб қилди: "Пайғамбар қонунида бирор ип миқдорича нарсани ҳам ўзгартириш мумкин эмас. Кимки бунга қарши бош кўтарса, уларга жавоб қилич ва ўқ бўлади!"
Шариат ишига шунчалик қатъийлиги учун ҳам унинг номи то бу замонгача етиб келгандир. Бундай қатъийликни ким қила олади? Фақат ғорда пайғамбарга дўстлашган Абу Бакр!

7
Мўминлар амири Умари Фориқ (Аллоҳ унинг руҳидан рози бўлсин) васфида

Пайғамбар ҳамдамларидан бири буюк Форуқ эди. У ҳақни хатодан фарқ қила олган ва адолати билан ғарбу шарқни равшан этолган кишидир. Бу жаҳонда бундан ўзгаси, бунга тенг келадигани йўқ эди. Шариат ишида у пайғамбарлар шоҳининг издоши бўлиб, у адолат ва дин асосини кучайтирди. Унинг саҳовати дастурхонидан жаҳон аҳли насиба олиб, тўяр, ўзи эса, ўзини тўйдириш учун қорнига ғишт қўйиб боғлар эди.
Ер юзининг инсоният яшайдиган қисми унинг адолати меъморчилиги олдида паст бўлиб, жаҳонни бир ғишт сифатида қиёслаш мумкин эди.
У тоза заҳар ичиб нафсини ўлдирган ва дин назоратида ўғлини ўлдирган одилдир.
Унинг динидан меҳробу минбар ва адолатидан мамлакат ва олка ривожу равнақ топди. Қиличининг дамидан шариат бўстони яшнаб, кофирларнинг мамлакат ва ибодатгоҳлари вайрон бўлди. Унинг қаҳри Кисролар бошидан тожини олди ва ҳайбати Қайсарларга хирож юкини солди. Унинг даврида Ажам мамлакати эгалланиб, унинг шаҳарларида араб байроқлари ҳилпиради.
Унинг ёрдамчилари шоҳлар мамлакатларини олдилар, динпарварлари эса куфр уйини буздилар.

8

Унинг кишилари Мадойин шаҳрини эгаллаб олиб, мол-мулк ва хазиналарини тортиб олдилар. Бир неча юз йиллар давомида султонлар қийналиб йиққан хазиналарни юклаб йўлга тушдилар. Бу катта хазиналар томошасига ақл ҳам лол эди. Ҳазрати Умар келтирилган бу мол-дунё ва хазиналарга кўз қирини ҳам ташламай, давлат хазинасига топширишни буюрди: булар ғазотга чиқувчилар учун етганича бўлиб берилади.
Бундай қонунни йўлга қўйган Умардан бошқа кимнинг қўлидан бу иш келарди!


9
Мўминлар амири Усмон Зуннурайн (Аллоҳ унинг руҳидан рози бўлгай) шонида

У ҳаё кони ва кўзлар нури эди. У икки кўз каби Зуннурайн деб аталди. У сидқ кони ва мурувват хазинаси, мулойимлик денгизи-ю олижаноблик кони эди. Ҳам Мадина аҳлига шайху имом, асл шайхининг муносиб ўринбосари бўлди. Аллоҳ уни Қуръонни йиғувчи қилди, халқ Усмон бинни Аффон деб атади. Каломуллоҳни Жабраил олам аҳли гуноҳкорлари ҳомийсига олиб келганидан бери, у бекиклик зиндонида сақланарди. Ҳар бир араб бир неча оятларни йиғиб юрарди. Қуръонни жамлаш ва тартибга солишга у сабабчи бўлди. Ҳар бир сура ўрнини белгилаб, бир ажойиб девонни тартиб берди.
Бу шараф унга кифоядирки: ҳозиргача у умматламинг энг шарафлиси ҳисобланади. Афв этувчи Аллоҳ кулбасига икки нур солган яна бирорта киши бормиди?!