Home icon Бош саҳифа»Ўзбек адабиёти»Мумтоз адабиёт»Навоийхонлик»Алишер Навоий. ЛИСОН УТ-ТАЙР (Наср) - 18
Facebook
Алишер Навоий. ЛИСОН УТ-ТАЙР (Наср) - 18 PDF Босма E-mail
Материал индекси
Алишер Навоий. ЛИСОН УТ-ТАЙР (Наср)
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
4
16
17
18
19
20
Ҳамма саҳифа

180
Тамсил

Бир солик шоҳ олдидан ўтиб бормоқда эди. Шоҳ бу огоҳ кишига қараб: "Кел, ёнимда бир нафас ўтир, нимаики орзу қилсанг, муҳайё этай!"- дея илтимос қилди. Солик унга шундай деди:
—    Аллоҳни таниганимдан буён ундан бошқа ҳамма нарсага маъюс кўз билан қарайман. Бу ўткинчи дунёда уни тилаб топишдан бошқа яна бир нарса борми ўзи? Агар керакли бирон нарса сўрасам, уни ҳам менга Ҳақ беради. Бу соҳада мен сенга муҳтож эмасман!
Ё Раб! Ўша соликда қандай сифат мавжуд бўлса, Фонийга ҳам ўшандай маърифатни насиб эт! Унинг додига етиб, нодонлик, жабр ва зулмдан қутқар! Уни ҳам ўзига, ҳам ўзингга ориф эт!

181
Истиғно йўли адосида муножот

Эй даргоҳинг юз фалакдан ҳам кенгроқ бўлган! Остонанг минг Зуҳалдан1 ҳам юксакроқ турган! Осмон ва юлдузлар сенинг олдингда қандай вужудга эга боисин? Уларнинг борлиги йўқлик билан тенгдир! Оламни йўқ қилиш ёки бор қилиш сен учун хамирдан қил суғуигандек гап. Аллоҳ-Аллоҳ! Бу не қадар улуғ мартаба, бу не эҳтиёжсизликдир. сенинг ҳузурингда бир чўлоқ чумоли ва ўрмон шери бўлса ҳам, бўлмаса ҳам бирдек ҳисоб! Мен ўрмон шери эмас, балки чўлоқ чумолиман. Шунчалик ожизманки, ҳатто у чумоли ҳам мендан юз марта ор қилади. Бошқаларга мен зорни эҳтиёжсиз эт! Фарёдимга етиб, кишиларга мени муҳтож этма!

182
Тамсил

Намруд Аллоҳ таоло Халилини ўтда куйдириш учун ўз палақмонини созлади. Тоғ-тоғ қилиб тахланган ўтинга олов ёқишиб, унинг алангасини кўкка еткардилар. Ишқ кўчасида Аллоҳ далили ҳисобланган Халилиллоҳни бу ўт томон палақмонга солиб отишди.
Шу пайт юқоридан ҳукм бўлиб, унинг олдига Жабраил етиб келди. Халил ўтга етишган чоғида Жабраил унга шундай деди:
—    Эй Халил! Сен бу пайт ўзингда нимага эҳтиёж сезяпсан? Қандай лутф-еҳсон кўрсатилишини хоҳлайсан? Сен нима десанг, ўшани муҳайё қилай, нимани истасанг, шуни амалга оширай.
Халил унга шундай деди:
—    Менга ўтни қисмат этган эҳтиёжим нима эканлигини ҳам ўзи билади. Ҳозир сенга илтимос қиладиган ҳеч қандай эҳтиёжим йўқ!
Барча ҳолатда ҳам ўзингга муҳтож эт! Менинг насибамни кишиларга эҳтиёжсиз қил!

183
Ҳайрат йўли адосида муножот

Эй даргоҳингда ақл ҳайрон қолиб, ҳайрат водийсида саргардон бўлган! Нимаики сендан ўтган бўлса, у сенга ҳайрон, ҳайратобод ичра волаю саргардон. Сенинг зотинг бобида баркамол ақл ҳам ҳайратга тушади. Зотинггина эмас, балки ҳар бир сифатларинг бобида у лол қолади. Дастгоҳингдаги ҳар бир эшилган ип ақлнинг бўйнига ҳайрат арқони бўлиб боғланади. Илм ва ақл эгалари яратувчилик қудратингга лол, улардан ҳар бирининг ҳар дам ҳайрати ортади.
Ушбу ҳайрат маслагида қўлимдан тутиб, бу ҳайратланиш ичра йўлимни кўргазгил! Ҳайрат ичра мени саргардон қўймасдан, осонгина ўз васлинг сари тортгил!

184
Тамсил

Бир камтар ва хоксор ошиқ бор эди. У бир тошмеҳр ишқига мубтато бўлди. Бу ғамда қанчалик ўртанмасин, унга дийдор кўришмоқ давлати насиб этмас эди. Ўз вақтини ҳижрон ғамида васл ёдидан кўп армон чекиш билан ўтказар эди. Унинг ранж тортиши ва зорлиги ҳаддан ошиб, жисмига беморлик юзланди. Чунки унинг кўнгли энди севимли ёридан бутунлай умидини узган, шу туфайли жонида қайғу ўти маҳкам ўрнашиб олган эди. У ўзига ўзи шундай дер эди:
—    Ё Раб! Менинг муродим шуки, навниҳол ҳурсифатли сарвим қошимга келсаю мен унинг юзини бир кўрсам, унга кўнглимдаги ғамимдан бир-икки оғиз сўз айтсам!
Халқнинг ошиқ ҳолига раҳми келар, кишилар унинг меҳрсиз дилбарини зулм қилмасликка чорлаб, кўп насиҳат қилишар эди.
Ниҳоят маъшуқани ғамгин ошиқ ёнига келтирдилар, бу билан гўё унинг ҳузурига умрини бошлаб келгандек бўлдилар. Нозанин ошиқ кўнглини талон-торож қилганча кириб келди ва хастанинг ҳожатини чиқармоқчи бўлиб:
—    Кўнглингда қандай гапинг бўлса, айтгин,— деди.
Ошиқ унинг юзига ҳайрат билан кўз тикканча қолди. Унинг тилл ҳайронликдан лол бўлиб, тани заифликдан беҳолликка юзланди. Ҳайрат унинг ҳушини бошидан учириб юборди. Ўз дардини айтмоқчи бўлган ошиқ шу тарзда гунг бўлиб, хомуш қолди. Ҳушига келганда ёри аллақачон кетиб бўлган эди. Бундан ошиқнинг касалманд танига мушкил ҳолат юзланди. Ҳайратдан бу нотавон заиф бир сўз айта олмасдан жонини топширди.

185
Тавҳид йўли адосида муножот

Эй зотингга пок бирлик мусаллам бўлган! Ваҳдат аҳли сенинг отингни завқ билан тилга оладилар. Ҳар кишини азалдан якка қилиб яратдинг, ажралиш ва ёлғизланишни бунга бўлс қилдинг.
Кимки агар ўзлигидан буткул қутулган бўлса, ўз олдингда ўшанинг тавҳидини яхши санадинг. Кимгаким тавҳидм очиб берган бўлсанг, уни мадҳ этиб, ҳатто куфр билан ҳам дўстлаштирдинг. Кимни ваҳдат сари бошлаган бўлсанг, унда фақат сен қолиб "у" ва "бу"ларни инкор қилдинг.
Ё Раб! "сен" ва "ўзлик" ширкатини мендан йўқот ва мени соф бирлигинг сари еткар! Менда "мcнлик"дан нишон қўйма, мени ҳамма нарсадан этак силкитиб, ўзлигмгда йўқотиб юбор!..

186
Тамсил

Бир кеча чинъошиқ шоҳ Маҳмуд ўрнждан туриб, Аёз(хос маҳрами ва қули, сўнг надими - Абу Нажм (1057-й.в.е.)нинг нима билан машғул эканлигини билмоқчи бўлди, Гарчи бу фурсатда Аёз уйғоқ бўлса-да, кўзларини юмуб, ҳийла билан ўзини ухлаганга солиб, тахт пойига ёстиқ қўйиб ётар эди. Шоҳ Маҳмуд унинг бошига етиб келди. У бир дам унинг ҳуснига назар ташлаб, ўзидаги шавқ ўтига чора топмоқчи бўлди. У беҳад завқ-шавқ билан унга боқди, ишқ уни бошқача тусга киритди. Шоҳ маҳвашииинг оёқларига ўзини ташлаб, шавққа тўлган ҳолда кўзларини Аёзнинг товонига сурта бошлади. Аёз эса узрхоҳлик билан оёғини тортиб олмас эди. Шоҳ нозанин уйғоқ эканлигини билди. Унга шундай деди:
—    Эй Аёз, сендан жонимда доғ ҳосил бўлмоқда! Мендаги сенга бўлган шундай муҳтожликни кўриб, нега бунчалик беандоза ноз қилдинг? Нега оёғингни йиғиб, ўрнингдан туриб ўтирмадинг? Бизга меҳр изҳор айлаб, бирон сўз демадинг?
Шунда гулюзли Аёз деди:
—    Эй соҳибназар шоҳ! Менда у дам "менлик"дан асар бормиди? Менда у дам "менлик" батамом ё қолган бўлиб, бирон кишига узр айтиш учун мажол ҳам қолмаган эди. У дам Аёз йўқ эди, фақат шоҳ бор эди, ҳам унга ошиқ, ҳам унга суюкли эди.(
Ваҳдат кимга бундай ғавғо солса, унда султондан Аёзнинг фарқи бўлмайди. У бирлик оламидан хабар топади. "Менлик" ва "сенлик"дан унда асар ҳам қолмайди.

187
Фақру фано йўли адосида муножот

Эй фано аҳли сенинг васлингга эришган болиб, улар васл ишратгоҳига дахлдорлар! Кимки сендан абадийликка эришмоқчи бўлса, у ўзини фоний қилса, бунга етишади. Ҳар бир киши ўзлигини йўқ қилмасдан туриб, бу фанонинг фаносини билмайди. Бундай киши висолинг мақсадига имкон топа олмай, бу фанолардан бақо ниҳоясига эриша олмайди.
Ё Раб! Фонийга шундай йўқликни насиб этки, бундан у абадият хазинасидан ўзига тегишли бойлик топсин! Аввал унинг борлиғини ўзингда йўқот, сўнгра бу йўқлик ичра борлиқ ярат. Бу борлиқда унинг иши тамом бўлиб, сенинг висолингни топсин, вассалом!

188
Тамсил

Бир комил киши ҳожатини чиқармоқни сўраб, Аллоҳга шундай муножот қилди:
—    АИлоҳ, пок зотингга шундай борлиқ мужассам бўлганки, унга фанони кўриш имкони йўқдек. Сенинг зотингга эришмоқ йўлида вужудимни йўқликка чиқарсанг. Унда вужудлик ранги сира йўл топмасдан, сенинг васлингни мушоҳада этишдан ўзга ҳеч нарса қолмасин! Менинг бу фоний вужудимдан асар истаган уни боқий вужудидан топа олсин. "Менлик" ва "сенлик" орамиздан кетиб, орадан "мен" йўқолиб, фақат "сен" қолгин. Ўзаро "сен"-"мен" деб нисбат бериш йўқ бўлгач, мен сендан висол топайин!

189
Бу китобни назмга солишда ўз муносабатини билдириш

Бу ҳодиса ҳамон ёдимдан кўтарилмайди: болалик чоғимда мактабга қатнаб юрган кезларим эди. Болалар ерга мук тушганларича, ҳар тарафдан бир сабоқни эгаллаш учун ун чекар эдилар. Улар сабоқ оғирлигидан қийналар, "Каломуллоҳ"ни такрорлашдан озор тортар эдилар. Устод хотирани мустаҳкамлаш зеҳнни ўткирлаш ва саводимиз равон боисин учун шеър ўқитар эди. Баъзан насрдан "Гулистон"ни мутолаа қилсак, гоҳо "Бўстон" каби шеърий асарларни ўқир эдик.
Бу пайтда менинг қизиқувчан таъбим Фаридиддин Атторнинг "Мантиқ ут-тайр" достонига кўнгил қўйган эди. Мен бу асарни такрор-такрор ўқир, ёш кўнглим ундан баҳра топмоқда эди. Таъб унда ёзилган сўзларга ошно бўлгач, бошқа асарларни ўқишга майл кўрсатмади. Ундаги ажойиб ҳикоятларга ўрганиб қолдим, қуш тилидан айтилган киноя ва мажозий фикрлар менга ошно бўлиб қолди. У ердаги бирон фикрга зеҳним қизиқиб, унинг нима мақсадда айтилганини билишга ҳаракат этар эдим. Бундан оладиган завқ мени кўп хушҳол этиб, бу сўзларнинг шарҳлари мени лол этар эди. Шу аҳволда кўп вақт у билан машғул бўлиб, бу китобга эътиқодим тобора ортар эди.
Шундан сўнг мен кишилар билан улфат бўлишдан қочдим. Бу китоб хилватдагж энг қадрдон сирдошим бўлиб қолди. Натижада кишиларнинг яшаш тарзлари ва ҳаракатлари таъбимга малол кела бошлади. Оқибат бу китобга*ўлган ишқим мени шу хил шайдолик сари етаклади. Бй савдо мени девона бир ҳолга солиб, мен, узлат эшигини очай ва бу оламнинг бемаъни элидан қочай, дедим.
Болалар мендаги бу ҳолатни англагач, ғавғо-тўполон кўтарганча уни ота-онамга етказишди. Ота-онам менинг бу ҳолатимдан ваҳимага тушдилар. Улар: "Бу оташин сўзни унинг ёш, хом табъи кўтара олмайди. Бу асар унга оғирлик қилиб, у жинни бўлиб қолиши мумкин. Кейин уни тузатиб бўлмайди", деган хаёлга бордилар. Улар бу китобни қўлимдан тортиб олиб, уни бир жойга яширдилар ва кўнглимни у билан машғул бўлишдан маҳрум этдилар. Менга уни ўқишни қатъий манъ қилишиб, "Мантиқ ут-тайр" устида фикрлашни тақиқлаб қўйдилар. Ота-онам, шояд тез фурсатда ўғлимиз бу аҳволдан қутулиб, ўзига келиб қолар, деган умидда эдилар.
Лекин бу асар менга ёд бўлиб қолган эди. Уни доимо яширинча такрорлаб юрар эдим. Кўнглим қуш тили билан сирдош бўлиб, ундан бошқа сўзга майлим оз эди.
Мен турк шеъриятида байроқ кўтариб, бу мамлакатни бир қалам остида бирлаштирдим. Тўрт девон билан "Панж ганж" ҳеч бир қийинчиликсиз, ғам ва машаққат чекмаган ҳолда қўлга кирди. Агар тахмин этувчи котиб назм ва насримдаги шеъриятимни чамалаб кўрса, уни юз минг байт атрофида қиёс этар эди.
Шеърият соҳасида шунчалик муваффақиятларни қўлга киритган бўлсам-да, лекин бир хаёл сира ёдимдан кўтарилмас эди. Яъни Ҳақ мадад берса-ю, мен таржима йўли билан асар ёзсам. Бироқ бу асарни ёзиш жуда қийин бўлиб, бу ишни бажаришдан ожиз эдим. Қаламни равон юргизишга қўлим бормас эди. Оқибат кўрдимки, умрим тез ўтиб кетмоқда. Мен ўлиб, бу китоб ёзилмай қоладиганга ўхшайди. Бундан мен у дунёга армбн билан кетиб, бу армон ўти қалбимда умидсизлик доғини қолдирадими, деб ўйладим.
Шундан сўнг бу ишга киришиб, унга бирмунча вақтимни сарф этдим. Олтмиш ёшга қадам қўйганимда қуш тилини шарҳлаш учун қаламим учини йўндим. Бу ишда Шайх руҳидан мадад сўрадим, у менга ёрдам қўлини чўзди. Кечалари бу руҳ менга ёр бўлиб, таъбим бу маънога машғул бўлган пайтда доимо қўллаб турди. Қаламимни тез югуртириб, ҳар ярим кечага қадар қирқ-еллик байтни ёзмагунча тўхтамас, ажиб бир илҳом билан бетиним ишлар эдим. Шайх руҳидан кўп шижоат етиб, асаримни оз фурсатда тугалладим. Ўз-ўзимни қанчалик қийнамайин, бу асарни ёзиш мен учун оғир бўлиб, ундаги маъно кўздан яширинган эди. Аммо Шайх руҳидан мушкилим осон бўлиб, мендек бир номурод ўз муродига эришди.
Агар бир ғаввос кўп машаққат чекиб, ўзини бу денгизга ошно қилса, унинг қўлига гарчи дурлар илинмаса ҳам, бу денгиз мавжларида сузиб юрган хас-хашакларни йиғиб олса, сўнгра уларни қуритиб, ўтин қилса ва бу ўтиндан унинг вайрона кулбаси бир зум тутунсиз ёриса, деган умидим бор.
Мен бу денгиз ичра пок дурларни топа олмай, хас-хашакларни йиғиб олдим. Нима қилай, қўлимдан фақат шу ишгина келди, холос! Ҳижронда қолган таъбим шу билан ҳам қаноатланади! Олий мартабали шеър битувчи олам аҳлига ўз денгизидаги кондан нақд гавҳарлар сочган бўлса менинг ундан оширишга ҳаддим сиғармиди! Ундан олган эҳсонларни васф қилсам ҳам менга кифоя қилади.
Умидим шуки, ҳар ким бу китобга кўз солиб ўқиса ва ундаги сўзлардан кўнглига ҳарорат етса, уни Шайх нафасидан деб билсин ва бу асардан файз топиб, ўз муроди мақсадига эришсин. Бунда бизни ҳам у билан бир қаторда кўриб, кўнгли иккилик сари майл қилмасин.