Home icon Бош саҳифа»Ўзбек адабиёти»Мумтоз адабиёт»Навоийхонлик»Алишер Навоий. ЛИСОН УТ-ТАЙР (Наср) - 19
Facebook
Алишер Навоий. ЛИСОН УТ-ТАЙР (Наср) - 19 PDF Босма E-mail
Материал индекси
Алишер Навоий. ЛИСОН УТ-ТАЙР (Наср)
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
4
16
17
18
19
20
Ҳамма саҳифа

190
Тамсил

Бир толиб киши кўнглига иштиёқ тушган ҳолда қийналиб, шаҳар оралаб кетиб бормоқда эди. Кўчада йиқилиб ётган деворни кўрди. Унинг атрофида кишилар тўпланиб, можаро қилмоқда эдилар. Чунки одамлар бу катта кўчадан ўтиб қайтишар, бугун эса девор йиқилиб, улар ўтадиган йўлни беркитиб қўйган эди. Одамлар:
-    Ё Раб! Энди қайси томондан ўтамиз? Э воҳ, буни энди ким иморат қилади? Ким бу деворни қайтадан уришга киришади?! - дейишарди.
Шу тариқа бирмунча муддат йўл тамоман бекилиб қолиб, барча кишилар йўлдан ўта олмай, ожиз қолишди.
Ел ичида ана шу хил изтироб ва чорасизлик бўлиб турган пайтда улар қошига умидвор толиб етиб келди. Бу ҳолатни кўргач, кўнглига хуш ёқиб, фарёд чекканча, ҳаяжон билан ўзидан кетди. Эл унинг бу ҳолатидан таажжубга тушиб: "У бекордан-бекорга, асоссиз равишда чинқириб, ўзидан кетди",- дедилар. У ҳушига келгач, истак ва мақсад даштида овора бўлган бу бечорадан ҳол-аҳвол сўрадилар. У шундай деди:
—    Мен бу ерда тўпланиб турган кишилами кўрдим, аммо уларнинг нима учун йиғилганликларини билмадим. Лекин авваллари бу томондан ўтаётганимда деворга бир назар ташлаб ўтар эдим. У доим бу томонга қийшайиб борар эди. Мана бугун у йиқилиб ҳам тушибди. Бу оддий жонсиз тупроқ бу хил сифат кўрсатиб, оқибатда ўзи истаган томонга йиқилиб тушибди. Мен эса ўзимдан ноумид бир ҳолдаман, истаган мақсадимдаҳ ҳам беҳад йироқдаман. Девор менга бу рамзни ошкор этгач, мен умидсизга ҳам умид юзланди: ҳақ мени қаёққа бошласа, ўша ёққа мутлақ йўлласин! Менинг асосий муродим фақру фанога эришмоқ эди, бу мушкилни менга Ҳақнинг ўзи осон қилди.
Бугун менга шундай бахт ёр бўлиб, беихтиёр шу ҳолатга тушдим.

191
Бу китобда тахаллус ўзгартиришнинг узрини айтиш

Кичик ёшлигимданоқ менга шеър ёзиш соҳасида ажиб хаёлларга берилиш насиб этган. Шеърнинг қайси бир турида асар ёзган бўлсам, улар туркий тилда ниҳоясига етар эди.
Ҳар бир киши бирон иш қилган бўлса, у бажарган баъзи ишларда ўзининг бир белгиси бўлади. Қўйиладиган шу белги ё муҳр, ё ёрлиқ, ёки тамға шаклида бўлиши мумкин. Саҳифаларни зийнатловчилар ёки шеър ёзувчилар учун тахаллус қўйиш ёзувчининг тамғаси вазифасини ўтайди. Сир аҳҳ қайси вараққа шеър битган бўлса, у ўша нишон (тахаллус) билан имтиёз топади. Ўқиган кишилар уларни бир-биридан ажратиб, бу Саъдийники ёки Низомий қаламига мансуб ва ё буни Хусрав Деҳлавий ёзган, бу Жомий асаридир, дейишади.
Мен эса турк тилида асар ёзишга киришиб, шу тилда истеъдодим ва қаламим туфайли шеърлар бунёд этдим. Истеъдодим булути ўзидан дурлар сочганида шеърларимда "Навоий" тахаллусини қўлладим. Жаҳон бўстонида ўз мақсадимга эришдим, бахтиёр кишилар шеъриятимдан куй, наво топиб, баҳраманд болишди. Форсий шеъриятда ҳам қалам суриб, назмнинг турли навъларида асарлар ёздим. У маънолардан менга файз етгач, шеъриятим, "Фоний" тахаллуси билан белги топди.
Мана энди "Лисон ут-тайр"ни яратиб, унда ҳар хил қушлар билан биргаликда парвоз қилдим. Бунда шундай наво туздимки, уни ҳам "Навоий" тахаллуси билан тугатсам, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Чунки наво қилиш қушлар тилининг сайрашига хосдир. Бу уларнинг дилкаш афғони ва ҳазин достонларидир. Яна, бу достон ҳам туркий услубда эди, шу сабабли унда "Навоий" тахаллуси қўлланса, ўринли бўлар эди.
Бу асарда нима учун "Фоний" тахаллуси қўллаганимни билмоқчи бўлганлар учун сабабини айтаман: менинг бу асарни ёзишдан кўзлаган мақсадим асл манбага қайтиб боришни тасвирлашдан иборат эди. Бунда эса фоний бўлмасдан туриб, иш ниҳоясига етмайди, шу сабабли ушбу асарим ҳам "Фоний" тахаллуси билан тугалланди.
Иккинчи сабаб шуки, маънолар эгаси бўлган Шайх қушлар тилидан достон айтиб, қушларни сайр эттирди ва уларга етти водийдан учиб ўтишни белгилаб берди. Ўз асарида қушларга кўп азоб-уқубат чектиртириб, уларни энг сўнгги — Фано водийсига қўндирди.
Мен келтирган бу икки таносиб бир-бирига мос бўлиб, шеъримда бу тахаллусни қўллаганимнинг сабаби ҳам шундандир. Агар бунда "Фоний" тахаллусини қўйган бўлсам, юқоридаги таносиблар асосида иш кўрдим. Агар биров сабаб истаб, сўрагудек бўлса, шарҳ қилган сўзларим унга жавоб учун етарлидир. Бундай ишларни ният қилган киши учун замона дориломон бўлмоғи керак. Замон Дороси адолати жорий бўлмаса, замон тинч бўлади, деб хаёлингга ҳам келтирма.
Кимки бундай ишларни амалга оширмоқни ният қилса, замона тинчимас экан, ўз мақсадига эриша олмайди. Сен замон Доросининг адолати барқарор бўлгандагина замона тинч бўлиши мумкин деб гумон қил.

192
Ислом подшосининг дуоси ва кечирим сўраш адоси

У шундай бир кишики, унинг борлиғидан замонага тинчлик ёғилиб туради. Халқ доимо унинг саховат ва эҳсонига шукр айтиб келган. Бифъкиши шарқ ва ғарбнинг ҳукмдори шоҳ Абулғозжй Султон Ҳусайндир, унинг эҳсони абадий боисин!
Мен унинг сифатларини, хулқини ва марҳаматини, адолат ва инсофини қандай қилиб мақтай оламан! Агар мен каби юз минг шеър ёзувчи минг йил давомида қоғоз саҳифаларини унинг сифатлари билан тўлдирса, шунда ҳам унинг васфининг мингдан бири айтилмаган, балки юз мингдан бири айтилмаган, балки юз мингдан бири ёзилмаган бўлади.
Унинг мадҳияси ва дуосини шу билан тамомлаб, қолган гапларимни қуш тили билан давом этайин. У даврон боғидаги шундай бир қушки, унинг ҳамроҳи доимо саодат бўлсин! У салтанатнинг юксак осмонида сайр қилиб юрсин ва бахт боғида ўзига ошён қурсин! Бу бахт, иззат ва давлат унинг боши узра доимо ҳашаматли соябон бўлиб турсин! Унинг адолатли бўстонида юз туман қуш ҳеч қачон зулм тошидан озор чекмасин! Ҳукми то абад даврон аро барқарор боисин! Барча инсонлар ва жонлар унинг амрига бўйсунсин! Давлатининг душманлари унга тобеъ бўлишсин! У ҳамманинг гуноҳидан ўтиб, халққа ҳимоячи боисин!

193
Бу назм тарихини айтиш ва тавба қилиб, кечирим сўраш

Мен хилват бир жойда қаламимни йўниб, ўзимнинг бу дилкаш ёзувларимни нақш қилдим. Пайғамбарлар бошлиғи Батҳо тарафдан Ясрибга томон йўлга тушгандан сўнг тўққиз юз тўрт йил ўтганда улуснинг кўнглига ўт солувчи ушбу асар майдонга келди.
Мен бу достонни худди шу йил бошлаб, шу йил ниҳоясига етказдим. Тўғрироғи, бир-икки ой бу иш билан яхшироқ шуғулланиб, юқоридаги шарҳни вужудга келтирдим.

Кечалари турли машғулотлардан бўшаган пайтларимда бир-икки соат вақтимни бу асарни ёзишга бағишладим. Доим шу тарзда ғайрат билан иш тутиб, бошлаганларимни тугаллашга муваффақ бўлдим.
Ё Раб! Ушбу ажойиб, дилни сеҳрловчи шўхнинг васлини менга насиб этдинг! Энди уни ҳам эл кўзига севимли қил, барча кўнгилларга ёқимли эт! Гарчи унда ифода этилган мақсадни билиб олиш қийин бўлса-да, лекин қуш тилини эл кўнглига аён қилгил! Кимки ундан муддао ҳосил қилиб, марҳамат юзасидан Фонийни ҳам дуо қилса, унинг дуосини ҳам инобатга олгин ва иккаламиз ўртамизда турган пардани олиб ташлагил!
Агар табъимга бир оз хато ёки нуқсон юзланган бўлса ва ундан қаламимга саҳв ёки халал етган бўлса, ё Раб, ўзинг мурувват кўрсатиб, барчасининг гуноҳидан ўт, ёмон ёзувларим учун ўзинг ёрлақагин! Эй карам эгаси! Қандай паришон сўз айтган бўлсам, барчаси учун тавба қилиб, сендан улуғ эзгулик тилайман.