Home icon Бош саҳифа»Ўзбек адабиёти»Мумтоз адабиёт»Навоийхонлик»Алишер Навоий. ЛИСОН УТ-ТАЙР (Наср) - 5
Facebook
Алишер Навоий. ЛИСОН УТ-ТАЙР (Наср) - 5 PDF Босма E-mail
Материал индекси
Алишер Навоий. ЛИСОН УТ-ТАЙР (Наср)
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
4
16
17
18
19
20
Ҳамма саҳифа

50
Ҳикоят

Бир улуснинг толеи паст қаллоб кишиси бор эди. У бир шаҳарга бориб, ўзига "жавҳарий -қимматбаҳо тошларни ажратувчи" деб от қўйиб олди. Ўзи эса эшак мунчоқни фирузадан ажрата олмасди. Нафсини қуюшқондан ташқари cлииқаргунча сохта гавҳарлар ясаб, ўзини гадоликдан халос этди. Шишага ҳар хил ранглар суртиб, уларни лаъл ва ёқут деб қалбакилик қилди. Халқ унинг сохта ишларини чин деб ўйиарди. Бир куни ўша қаллоб шу тарзда ҳунар кўрсатиб, бир бойга оддий парча тошни хушранг қилиб (бўяб), жуда катта пулга сотди. Кўп ўтмай у бу пулни ишлатиб юборди.
Гавҳар олган киши қалбаки ишдан воқиф бўлди: ўша муттаҳам бир тиллалик лаъл биллурни юз минг тиллага сотган экан. Гавҳар эгаси савдодан айниб, сохта гавҳарфлирушни ушлади ва пулини қайтариб беришни талаб қилди. Гавҳарфурушнинг тўлашга ҳеч вақоси йўқ эди. Шунинг учун у муттаҳам қаллобни қийнаб ўлдирдилар.

51
Тазарв узри Яна гулюзли Тазарв шундай арз этди:
-    Эй тўғри йўл кўрсатишда ном чиқарган! Мен ҳусн ва чиройга эга бир қушман. Гулшан иcлиида кўринишим ниҳоятда гўзалдир. Аллоҳ азалдан менга беқиёс ҳусну зеболик ва лутфу раънолик насиб этган. Бениҳоя жамол ва гўзаллик мени кишилар наздида севимли қилди. Суюкли кишининг иши нозу истиғно қилиш эмасми?! Зероки, чиройли кишилар учун одамлар ранж чекишни раво кўрмайдилар.

52
Ҳудҳуднинг Тазарвга жавоби

Ҳудҳуд деди:
—    Эй хаёли, хулқи ва сўзлари ажабтовур қуш! Ҳеч ким ўз ҳусну жамоли ҳақида сенчалик лоф урмаган эди. Бу сўзларни ҳатто жиннилар ҳам, барча гўл ва содда кишилару ҳаттоки ёш гўдаклар ҳам айтмайди. Ҳар хил ранг-баранг кўйлаклар билан ясан-тусан қилиб юрувчи суюқоёқ хотинлар ҳам сенинг бу сўзларингдан номус қиладилар. Ҳеч бир кимса бу хил беҳуда даъвони сўзламаган, эр кишилар у ёқда турсин, ҳатто хунасалар ҳам бу хил даъво қилишмаган! Бу каби ўз камолотини васф этувчи фикри ожиз кишининг ушбу сафарга чиққамдан чиқмагани яхшироқдир. Сен ўзига бино қўйган хотинлар кабисан, бундан эрлик номингга иснод етади. Эр киши ҳиммат билангина эр саналади, зийнат билан фахрланувчи эр — эр эмас. Эрнинг ҳақиқий гўзаллиги унинг яхши феъл-атворидир. Бундай кишилар учун янги зарбоф либос эски шол билан баб-баравар туради.

53
Ҳикоят

Бир йўл аро икки ўртоқ кетиб борарди. Улардан бири йўлсиз, иккинчиси эса тариқат билимдони эди. Бири нуқсонли, иккинчиси эса комил сифатлар эгаси бўлиб, унисининг оти Мудбир(бахтсиз), бунисининг оти эса Муқбил(иқболли) эди. Улардан ҳар бирининг исми жисмига муносиб бўлганидек, жисми ҳам исмига мос эди. Муқбил илоҳ аҳллари ҳақида, диндаги комил ва огоҳ кишилар тўғрисида сўз айтса, Мудбир эса бутни васф этувчи кофирларга ўхшаб фақат нуқсон аҳли ҳақида сўз юритарди. Униси дарду ўртанишлардан гапирса, буниси ялтироқ ташқи кўринишлар ҳақида валдирар эди. Шу тариқа улар бир-бирларидан ҳеч баҳра топмай, йўлда давом этишарди. Улар қаршисида бир гўзал шаҳар намоён бўлди. Ҳамроҳлар уни ғанимат билиб. тезда бир-бирларидан ажралиб кетдилар. Муқбил фақрлар турадигун кўчага, Мудбир эса кўнгилочар уй - фоҳишахонага йўл олди.
Мамлакат шоҳи Муқбилга юз ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиб, уни кўргани келди. Шоҳ у билан суҳбатлашиб турганида ёмон хулқли Мудбирни бир гуруҳ одамлар судраб келишди ва унинг қилмишидан арз этишди. Айтишларича, бу кеча бир тўда безорилар ичиб, айшу ишрат қуришибди. Улардан бири Мудбирга "Сен бадбашарасан" деган экан, шу сўзи учун бу аблаҳ ўша одамга ханжар уриб, ҳалок қилибди.
Шоҳ буни эшитгач. одиллик кўрсатиб, Мудбирдан қасос олиш ҳақида ҳукм чиқарди.
Камтар киши (Муқбил) ана шу тарзда шоҳ суҳбатига мушарраф бўлиб, олий мартабага эришди. Худбири(Мудбир) эса шу янглиғ жазосини топди. Дарҳақиқат, учқун юксак осмон сари кўтарилади. ялтироқ чивин бўлса ахлат устида қолади.

54
Қарчиғай узри

Қарчиғай ўз чангали ва тумшуғини кўрсатиб, шундай деди:
—    Мен бошқа қушларга ўхшамайман, балки барча қушлар эгаси ҳисобланаман. Шу пайтгача сенга сўз айтиб, узр билдирган қушларнинг ҳаммаси мениинг овқатимдирлар. Мен шоҳлар қўлида ором оламан, улар ҳар кун менга овқат бериб туришади. Қайси бир қуш қасдида қанот ёзсам, у менга ўлжа бўлади. Ҳатто насри тойир -қирғий бўлса ҳам мендан қутулиши маҳолдир. Шоҳлар олдида шунчалик эътибор топдим; шавкатим амалда шубҳасиз. Симурғникидан кам эмас. Шоҳ қўли - менинг тахтиму бошимда тож бўлгач, Симурғ сари боришимга менда эҳтиёж йўқ!

55
Ҳудҳуднинг Қарчиғайга жавоби

Ҳудҳуд шундай деди:
—    Эй ғурур қўлида паст бўлиб, жаҳл ва ғафлат аро тубан кетган. Шуни билки, шоҳ тугул оддий бир овчи ҳам сенинг оёғингга тушов солиб, ўз ҳузурида тутади. Очлик ва уйқусизликдан шу даражага етгансанки, ҳатто этинг суягингга бориб ёпишган. Олдингга бир луқма эт ташлагунга қадар тоқатсизлик билан фарёд қилиб, одамлар қулоғини қоматга келтирасан. Зоти паст одамларга муҳтож болиб, хор-зорликда кун кечириб, Аллоҳ ажратган насибангни еб юрасан. Сен қайси бир овни қўлга киритсанг, ўлжангни ушлаган заҳотиёқ овчи ноғора чалиб, сени қувлаб юборади. Сен ўзингдан кучсизроқ бир ўлжага ҳамла қилиб, очофатлик билан уни ов қиласан. Ушлаган овингни эгангга топшириб, унга итоат этасан. Қушчи берганига қаноат қилиб кун кечирасан. Шундай аянчли аҳволда бўла туриб, ёлғон сўзлар билан лоф уришдан уялмайсанми?! Агар сенда заррача виждон ёки уят бўлганда эди, бу шармандали ҳаётдан кўра ўлганим яхшироқ, деб ўйлардинг! Аммо сенда нодонлик ғолиб келиб, нафсинг сени алжирашга мойил қилиб қўйган!

56
Ҳикоят

Бир тоғлик одам тоғдан айиқ тутиб олди ва уни кўп азият чекиб, қўлга ўргатди. Илгари саёқ юрган айиқ эгасига ром бўлгунга қадар кунда икки марта ўлгунча таёқ ер эди. Очлик азоби ва еган беҳисоб таёғи ичи ва ташини эзиб ташлаган эди. Шу сабабли эгаси унга бир ёғоч кўрсатса, айиқ ювошлик билан унга бўйин эгарди. Шу тарзда айиқ кўча-кўйларда ўйинчилик қилиб юрар, эгасининг уйига ўтин ташиб келтирар эди. Хўжаси унга ҳаддан кўп юк ортар, айиқ юк ташийверганидан эгнида ҳатто тук қолмаган эди. Хуллас, у бу дунёда қанча жабру жафо бўлса, ҳаммасини татиб кўрган эди. Аммо жаҳолати туфайли нафсида такаббурлик ортиб кетди. Гоҳ макру ҳийла ва хусумат тоши билан қоплон бошини янчиб ташлайман, деб хаёл қилар, гоҳ даҳшатли слиер йўлиқса ҳам, таом учун унинг қорнини дадил ёриб юбораман. деб ўйларди. У шу сифат ҳар хил хом хаёлларга берилиб юрди. Охир-оқибатда унинг ўзи бир кун итларга ем бўлди.
Шундай беҳуда алжирашинг билан халқ орасида сен ҳам худди ўша айиқнинг ҳолига тушгансан.

57
Шунқор узри

Шунқор шундай деди:
—    Эй амрига ҳатто огоҳлар ҳам тобеъ бўлган тўда раҳбари! Ҳақ менга марҳамат кўрсатиб, барча қушлардан қудратлироқ қилиб яратди. Барча шоҳлар мен билан фахрланади. Менинг номимни қушлар подшоҳи деб атайдилар. Чунки менга тож насиб этган, бошимда олтин тумоға — зар тожим бор. Менинг барча аҳволимни: қушлар орасида зотимни ҳам, отимни ҳам яхши биласан. Бир шоҳнинг бошида тожи бўла туриб, ўзга шоҳни исташи яхши эмас-ку! Ўзим шоҳ бўла туриб, нечун ўзга шоҳга тобеъ бўлишим керак?!

58
Ҳудҳуднинг Шунқорга жавоби

Ҳудҳуд унга шундай деди:
—    Эй бечора калтафаҳм! Сенинг бу хаёлинг зотингга қўрқувни орттиради. Сен ўзингни шоҳ деб ҳовлиқтириб кетяпсан, бу беҳуда хаёлдан ўзга нарса эмас! Кўпгина зангилар аслида қоп-қора бўлгани ҳолда халқ орасида улар "кофур" (оқ) деб аталадилар. Дарвоқе, номлар орасида "султон" ва "шоҳ" тушунчалари кенг тарқалган, уларни ҳатто паст, тубан кишилар ҳам ўзларига нисбатан қўллайдилар. Аммо ҳар бир киши ўзини эр дегани билан эр бўлаверадими?! Қоиидан келмайдиган ишни бажараман дея оладими? Нодон кишиларгина сени шоҳ деб атайди, холос. Бу бутни ёки оловни илоҳ деб аташга ўхшаш бир нарса. Сенга шахмат шоҳини қиёс қилса ҳам бўлади. У шундай бир шоҳки, уни ҳар бир разил ва пасткаш одам истаган пайтда ҳавога кўтариб, ерга ура олади.
У шоҳ (Симурғ) билан сенинг шоҳлигинг ўртасида ер билан осмонча фарқ бор. Сенга ўхшаб шоҳлик даъво қилгандан гадолик минг марта яхшироқдир.

59
Ҳикоят

Бир подшо кўнгил ёзиш ниятида бутун мамлакатга катта тўй берди. Унда зийнат ҳар қанча гумон қилинганидан ҳам ортиқ даражада эди. Бутун мамлакат ва шаҳарлардаги аҳоли бошдан-оёқ ясаниб, кўчага чиқа бошлашди. Бу тўйда санъат аҳли жуда юксак маҳорат кўрсатиб, осмон қуёши каби порлоқ гумбазли юзта тўрт бурчакли чодир қурдилар. Ҳунар аҳлининг барчаси уларни шунчалик безашдики, натижада бу чодирлар бутун мамлакатнинг кўркига айланди. Кўп ажойиботлар кашф этилдики, ҳаёт ўз сеҳрига ўзи ром бўлиб қолди. Ҳар бир киши ўйин-кулги деб найрангбозлик қилди, ғам-ҳасратни доғда қолдириш учун айшу нашъу намосини оширди.
Шу одамлар орасида бир беҳаё разил киши ўзини бўйра шоҳи деб эълон қилди. Унинг устидаги кийими бошдан оёқ бўйрадан бўлиб, садоқ, қалқон ва байроғи ҳам бўйрадан ясалган эди. У бир неча нокас масхарабоз дўстларини ҳам ўзига ўхшаш ясантирди. Шу тарзда улар базм майдони томон йўл олдилар. Йўл-йўлакай ҳар хил бузуқ, бидъат ўйинлар кўрсатдилар. Уларнинг бошлиғи эса ўзини гўё мамлакат шоҳи ҳисоблар, ҳар нимаики қилган ҳазил ишларини чин деб билар эди.
Ниҳоят, шодлик айёми ниҳоясига етиб, у аблаҳ ўзига таъзия тутди. Уни ушлаб олиб, соябони ва тожини бошига урдилар, бўйра тўнини эса бузиб, куйдириб юбордилар. Бу ҳангомадан сўнг билдики, шоҳлиги масхара бўлишдан бошқа нарса эмас экан.