Home icon Бош саҳифа»Ўзбек адабиёти»Мумтоз адабиёт»Навоийхонлик»Алишер Навоий. ЛИСОН УТ-ТАЙР (Наср) - 3
Facebook
Алишер Навоий. ЛИСОН УТ-ТАЙР (Наср) - 3 PDF Босма E-mail
Материал индекси
Алишер Навоий. ЛИСОН УТ-ТАЙР (Наср)
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
4
16
17
18
19
20
Ҳамма саҳифа

30
Шоҳбоз ҳусну истиғноси васфида Ҳудҳуднинг раҳнамолиги

—    Нақадар гўзалсан, эй шоҳларга ўхшаш Шоҳбоз! Сенинг кўринишинг ҳам, жамолинг ҳам жуда чиройли. Ҳақ қушлар орасида сени сарафроз этди, сен гўзаллик борасида қолган барча қушларга сабоқ ўргатасан. Сенинг масканинг доимо шоҳ қўли бўлиб қолган. У сенга доимо овқат топиб едирган. У қўли билан сенинг қанотларингни силаган, тумшуғ ва чангалингни ушлаб кўрган. Шу орада чарх орангизга нифоқ солиб, сени шоҳдан жудо қилди.
Ҳижрон тузоғига мубтало бўлгач, табиатинг фироқ кунларига ўрганиб қолди. Энди яна шоҳга кўнгил қўйиб, унинг қўлини ўпиш билан баланд мартабага эриш!

31
Шунқорнинг шоҳларга ўхшашлиги таърифида Ҳудҳуднинг мадҳ айтгани

—    Эй баланд осмонни ва шоҳ қўлини ўзига макон қилган Шунқор, марҳабо! Сен қушлар орасида худди шоҳлар каби тожга эгадирсан. Шоҳ бошингга олтин тожни лойиқ кўрган. Сен тожли қушларга бошлиқсан. Шу сабабли шоҳнинг сен билан суҳбат қуришга майли бор. Шоҳ базмида сенга энг олий жой, бениҳоят эҳтиром ва эътибор кўрсатилади. Чунки сенда ўзгаларнинг ўнтасидаги журъат бор, шунга кўра шоҳ сенга ўзгалардан ўн баробар ортиқ яхслии қисматни раво кўрган. Қўли билан бўйнингни силаб-сийпаб эркалайди, бўйнингни дур ва гавҳарлар билан безайди. Сен эса асл шоҳингдан кўп йироқ тушдинг. Энди бу ҳижронни унутиб, шоҳ қўлига қўн ва у ерни ўзингга Ватан қил!

32
Қушларнинг йўлга чиққанлари ва машаққат шиддатидан баъзиларининг сафарига путур етгани

Ҳудҳуд қушларга шу тарзда ишқ сирларидан гап очди, қуш тили билан тараннум қилиб, васл ва ҳижрон ҳақида сўз юритди. Қушларга ўзларининг ҳижронда эканликлари малол келиб, васл ҳақида юз турли ширин хаёлларга боришди. Уларнинг ҳар бирининг ёдига ҳажр пайтидаги қаттиқ аҳвол тушди, васл давронини унутганликлари, ҳажр қийноғида қолганликлари таъсир қилди.
Ҳудҳуд сўзлари эса улами ажойиб сирлардан, ишқ аро бу хил яширин рамз-ишоралардан воқиф этди. Улар ўзларининг қандай саодатдан йироқ тушганликлари ва қандайин тўғри йўлдан четга чиқиб кетганликларини ҳис қилдилар. Ҳудҳуд сўзлари уларни огоҳлик сари бошлаб, уларнинг нечоғлик жаҳолат ва гумроҳликда қолганини англатди. Улар ўзларининг ишқ йўлидан йироқ эканликлари ва фироқ гирдобида қолганликларини чуқур ҳис этишди. Бундан уларнинг вужуди куйиб-ўртанди, ҳар биннинг жонидан аламли дуд чиқиб кетди. Ҳар бири чексиз уятга қолиб, ўз ҳаёт шамларини ўчириш даражасига етдилар. Ўз қилмишларидан шарманда бўлишиб, ўз гуруҳлари феълидан тушкунликка юз тутдилар.
Улар гарчи кўп ҳайрат хуноби ютган боллсалар-да, ўтган ишга салавот айтиб, энди ўзларининг токи ҳаётиари бор экан, туну кун ўша шоҳ йўлида қанот уришга аҳд этдилар. Улар бу йўлда бошларига минг турли бало келса ҳам, гарчи бу балоламинг ҳар бирида юз минг азоб-уқубатлар бор бўлса-да, ўзлари ихтиёр этган бу талаб водийсидан воз кечмасликка ва у тарафга боришдан асло қайтмасликка қарор қилишди.
Барча қушлар шу тарзда иттифоқ тузиб, гапни бир жойга қўйишди, давронга фироқ оҳанги чекдилар. Улар бу соҳада Ҳудҳудга бошдан-оёқ издошлик қилдилар. Қушлар тўдаси йўлга чиқувчию Ҳудҳуд уларга йўл бошловчи бўлди. Васл умидида кўп хурсандчилик билан йўлга тушиб, кўкка парвоз қилдилар.
Шу тарзда бир неча кун йўл юриб, бир биёбондан учиб ўтишди. Аммо йўл давомида уларга жуда кўп қийинчиликлар, ранжу аламлар, шиддату ғаму ситамлар юзланди. Бу масофани босиб ўтгунча ушбу нотавонларга ҳар хил офатлар дучор бўлди. Чунки улар авваллари бўстонларда ноз ила кун кечирар, иссиқ ёз маҳали соя-салқин дарахтлар орасида мазза қилишарди.
Йўл машаққати уларни қийин бир аҳволга солиб қўйди, ҳар бирида юз хил малолликларни келтириб чиқарди. Улар ўзларининг аввалги тинч, осуда ҳаётларини соғиниб, боғу бўстонлар ва гулзорлар қўйнидаги сокин уяларини қўмсадилар. У ерлардаги дилхушлик, бахтиёр дамлар, фароғатли гўшалар ва айшу ишрат гулшанлари уларнинг ёдига тушди.
Бу йўлда қушлардан айримларининг сафарига путур етиб, улар сафардан бўйин товлай бошладилар. Нотавонлик билан Ҳудҳуддан кечирим сўраб, улардан ҳар бири бир узрни изҳор қила кетди. Бу узрлар уларга маъқул кўринди ва улар сафардан четга юз бурдилар. Уларнинг ҳаммаси Ҳудҳудга шундай илтимос қилишди:
—    Эй йўлбошловчи, бирпас тўхтагил! Биздан баъзилар жуда ночор аҳволга тушди; бу йўлни кезишдан баъзиларининг жони хаста бўлиб қолди. Баъзилар олдида ҳар хил мушкулот пайдо
бўлди, бунинг учун улар сендан нажот истайдилар. Баъзиларнинг сенга айтмоқчи бўлган гаплари бор, бу гаплар азоб-уқубат оҳанглари билан тўла. Уларни сенга баён қилмоқ зарур, акс ҳолда сафарни давом эттиришга путур етади.
Ҳудҳуд улардаги бу ожизликларни кўргач, барчасини бир ерга тўплаб, бир водий устига қўнди ва уларнинг дарди ҳолини эшитмоқ мақсадида: "Қани, кимнинг қандай гапи бор, айтинглар", деди.
Шундай қилиб, Ҳудҳуд қушлар арзини тингламоқ учун ерга қўнди.

33
Тўтининг узри

Ҳаммадан аввал Тўти узр айтишни бошлаб, ўз ожизлиги ҳақида шундай деди:
—    Мен иссиқ ўлкаларда, чунончи, Ҳиндистонда сайр қилиб юрган қушман. Фасоҳатли, чиройли сўз айтиш билан шуҳратим эл орасида ёйилган. Ўз сўзларим билан ғамгин элни овутаман. Бахтиёр, давлатманд кишилар қафасни менга манзилгоҳ қилиб, ҳар қандай қийинчиликлардан авайлаб-асрайдилар. Нозанинлар қўлидан емиш ейман, улар мени қанд ва шакарлар билан парвариш қиладилар. Рўпарамда гоҳ бир кўзгу, гоҳ бир кўзгу чеҳрали ойжамол туради. Умримда шоду хуррамликдан ўзга ҳеч нарса кўрмаганман; нутқим элга юз турли шодлик бахш этади. То ўзимни билгандан буён қаттиқлик нимаю ранж заҳридан аччиқлик нима эканини татиб кўрмаганман. Сен айтган жой шундай бир даргоҳдирки, у даргоҳда бургут пашшага тенгдир. У ерга биздек пашшадан ҳам ожизроқ эл қандай бора оларди? У томон қандай боришни сира била олмайман! Ўзга қушлардек бу йўлни босиб ўтишга ҳеч бир ақлим етмайди! Шундай бир аҳволда сенга ҳамроҳлик қила олишим мумкинми?! Менинг бу ҳолатимни ўзинг бир ўйлаб кўр!

34
Ҳудҳуднинг Тўтига жавоби

Ҳудҳуд унга шундай жавоб қилди:
—    Сенинг барча сўзларинг ёлғон бўлиб, хато ва норозиликдан иборатдир. Сен ўзингнинг бемаъни алжирашларингни фасоҳат деб биласан, тубан гапларингни эса балоғат деб ҳисоблайсан. Сен ўзингни мақтаб, хилма-хил зид гапларни айтдинг. Барча айтганларинг уйдирма, ёлғон ва лофдан бошқа нарсалар эмас. Сен ўзингни ўйлагувчи худбинсан, бу билан тубанликка мансубсан.
Ўз нутқинг ва қаршингда турган кўзгу билан фахрландинг, аслида сенинг бу гапларинг масхаралаб кулишга муносибдир. Ҳақиқий кўзгу шу нарсаки, у юз бало машаққатига чидаб, замиринг лавҳига жило бера олсин!
Ҳар ҳинду менинг назаримда шоҳ деб айтдинг, бу сўзларинг ҳам ёлғондир. Аслида сенинг шоҳинг... сен йўлидан қайтаётганинг ўша шоҳдир. Сен эса йўлдан адашиб, ҳар хил бемаъни сўзлар айтмоқдасан. Узр айтиш учун келтирган барча далилларинг, хаёлларинг нотўғри. Сенга ғафлат ва гумроҳлик монелик қилиб, кўнглингга огоҳлик етишмаяпти. Бу ҳолатдан уйғониб, кўз очсанг, ўз ҳолингнинг ниҳоятда ёмон эканлигини тушунасан. Аммо у дамдаги пушаймонлигинг сенга ҳеч фойда бермайди. Қилган ишларинг ва айтган сўзларингдан юз ҳижолат ва афсус чекосан. Сенинг нақдина деганинг сийқа тангалардир. Нафс туфайли зотинг шайтонга масхара бўлган.

35
Далиллаш учун ҳикоят

Бутун вужуди ярамас нафсига қарам бўлган бир ғофил киши бозор томон қадам қўйди. У ҳийла билан эгнига Хизрникига ўхшаш яшил чакмон ташлаб олган болиб, ўз нафсини ана шу яшил ранг билан хурсанд қилиб юрарди.
У бозор ичида кета туриб, дўконларда турли не*матларнинг беҳисоб эканлигини кўрди ва ўзини тутиб тура олмади. Бузуқ нафси эгри йўлга бослилаб, ҳар хил куйга сола бошлади. У моҳирлик билан ўзини гадо сифатида кўрсатиб, халқ ичида ози ҳақида ҳар хил сўзлар айта кетди. У гоҳо ўзининг камолотга эришганини изҳор этар, гоҳо каромат эгаси эканлигидан афсона сўзлар, гоҳида эса шариат ва ақлда мумтозлигини кўрсатар эди. Хуллас, шу хил юз афсун ва макру ҳийла билан одамлардан егулик овқат ёки бирон-бир танга ундириб олар эди. Шу тарзда у ўзини ва ўзгаларни алдаб, шум нафси буюрган нарсалами териб юрар эди. Еган банги ҳар лаҳза уни юз хил бузуқ хаёлларга етаклар, кўнглига ҳар хил бўлмағур фикрларни солар эди.
Шу пайт ногаҳон унинг олдига кўп манзилларни кезиб ўтган жаҳонгашта бир соҳибдил комил киши етиб келди. Ҳийлагар киши уни кўрган заҳотиёқ ўзининг ёмон ҳолатини ўзгар-тирди. У киши деди:
— Пирнинг олдида қўлга киритган нарсаларингни кўрсат. Қани, кўрайлик-чи, нималарга эришибсан?
Бояги очкўз зийрак кишига тўрвасини очиб кўрсатди. Унинг ичи заҳар-заққумлар билан тола эди. У ўзи йиққан нарсаларнинг бари нажосат ва ифлосликлар билан тўла эканлигини кўргач, бундан жисмига ўт тушиб, кўнгли ўртанди. Пир унга ердан бир ҳовуч тупроқ ва тош олиб бериб, "Уларга қараъ,— деди. У қараса, қўлидаги тупроқ эмас, олтин, тошлар эса лаъл ва қимматбаҳо дурларга айланган эди. Алдоқчи киши бу ҳолатни кўрган замоноқ комил пир унинг олдидан ғойиб бўлди. У халқ ўртасида шармандайи шармисорликдан ҳижолатда қолди. Аммо энди бу ҳижолатпазлик ва оҳу войни кўкка етказмоқдан нима фойда?!
Эй Тўти, сен ҳам ўзинг ҳақингда шундай сўзларни айтдингки, бу сўзларинг худди ўша яшил чакмон кийган кишининг аҳволини эслатади.

36
Товус узри

Сўнгра Товус ўз узрини бошлаб, шундай деди: — Эй барчамизнинг бошлиғимиз! Мен қаср ва гулшанларга зийнат берувчи қушман. Менинг нақш ва рангларимдан олам аҳли ҳайратга тушади. Агар суратим гулшанга оройиш берса, юришим кўрган кишига осойиш бағишлайди. Боғлар мен туфайли хазон пайтларида бўстонга, ўрмонлар мен туфайли қиш фасли гулистонга айланади. Агар жилва айлаб, ранг-баранг қанотларимни ёзсам, гўё бошдан-оёқ лскандар ойинаси намоён бўлгандек бўлади. Улус ҳуснимни томоша қилиб, яратганнинг қудратига офарин айтсин учун Аллоҳ менга беқиёс ҳусну зеболик, ҳаддан ортиқ зебу раънолик бахш этган. Чунки ҳақ ҳар бир кишини бир иш учун яратган: биров асал тотиш учун яратилган бўлса, биров ниш ейди. Ана шу тарзда донолик билан иш кўрилиб, ҳар кирн бошига тушганини, "ё насиб", деб кўраверади. Аллоҳ амри билан пари дилга ёқимли бўлса, шайтон бадбахтликка маҳкумдир. Ҳар бир киши ўзига буюрилган ишдан четга чиқа олмайди, ундан ўзга таклифга эса тоқат қилиб бўлмайди!

37
Ҳудҳуднинг Товусга жувоби

Ҳудҳуд унга жавоб бериш учун нафасини ростлаб, шундай деди:
—    Эй жаҳолат аҳли каби ҳар нарсани ҳавас қилувчи! Сен шундай ҳолатларни баён этдингки, бу иш фақат девоналар ва ёш болалар қолидангина кела олади, холос! Одам деган ташқи гўзаллик ҳақида сўз айтмайди. Кимки, ундан фахр этар экан, уни одам қаторига қўшиб бўлмайди! Ноз ва ҳусн фақат дилбар қизларгагина ярашади. Эр киши эса дард ва машаққат чекиши билан яхшидир. Барча шакл аҳли учун энг шарафли иш ана шудирки, у шаклдан маъно томон олиб боради. Сен ўз шаклингга бино қўйдинг, бунинг учун кишилар томонидан масхара этилишга лойиқсан. Чунки инсон ўз ташқи гўзаллиги билан фахрланмайди, агар фахрланса, у масхаралашга сазовордир!

38
Ҳикоят

Бир ҳинду ўзини турли мақомга солиб, кўп қизиқ ишлар ошкор этди. Бу масхарабоз ўз бошига кунгурали тож қўйди. Тож ва кийимларига тиллага ўхшаш сариқ ярқироқ модда — кимсон билан зарҳал берди. Унинг ёнида ноғора чалувчи ва қўшиқ айтиб ўйин тушувчи бир тўда ҳиндлар бор эди. Улар қўли ва бошларини ҳиндларга хос бир йўсинда тебратиб, рақс тушар эдилар. Кўринишлари гўё бўстонга оройиш бергудек гўзал, жилвалари эса худди Ҳиндистон товусидек эди.
Ана шу тарзда бу масхарабоз майдонда зўр ҳангома кўрсатди. Унинг атрофи бир гала бебошлар тўдасининг ғала-ғовури билан тоиди. Шу маҳал тартиб-интизомни назорат этувчи муҳтасиблар етиб келиб, бу даврадагилар ҳар ёққа қараб қочиб кетди. Ўша давранинг фирибгар ва мақтанчоғи бўлган ҳиндуни тутиб олишди. Унинг ноғораси билан тожини уриб синдиришди ва баданини яланғочлаб, дарра билан роса савалашди. Шу тарзда унинг "санъати кишиларга ибрат болиб, ана шу хил қисмат унинг тожи учун "зийнат" бўлди.

39
Булбул узри

Булбул шундай деди:
—    Эй бу йиғинга далиллик берувчи зот! Мен гул ёнидан узоқлашдим. Ундан айрилиқда ошиқу девона бир ҳолатга тушдим; ақлу ҳушу сабр мендан бегона бўлди. Усиз менда на сабр бор ва на тоқат! Мен шундай бир ҳолатда, эй биродар, унинг фироқига қандай чидай оламан! Негаки, гул бўстонда жилва қилган чоғда мен минг хил наво билан унга ўз сирларимни шарҳ қиламан. Ишқидан ҳар лаҳза шиддатим ортиб боради, ҳуснидан дам¬бадам ҳайратга тушаман! У боғдан кетгач, гунгу лол бўлиб қоламан, тараннум қилиб сайрашга бир елчалик ҳам мажолим қолмайди. Унинг ёди билан боғ ичида сокинман, ҳажиига йўлиқсам, юз дард ила доғ ичра қоламан. Кўнглимда ҳам, жонимда ҳам, ўнгимда ҳам, пайдою птнҳонимда ҳам — ёлғиз у!
Шоҳга комил юз билан боқиш лозим. Мендек гулга ошиққа бу иш йўл боисин!