Масжидқа неча аҳли риёдек етайин... |
Масжидқа неча аҳли риёдек етайин, Маълумки, ҳар бир мусулмон учун масжид муқаддас даргоҳ ва муборак саждагоҳдир. Масжидга қатнаб намоз ўқиш, наинки онгу ахлоқда, балки қалб ва руҳониятда ҳам фавқулодда холислик ҳамда покизаликни талаб қилади. Ле-кин масжидга катнашнинг ўзи ҳали дилдаги ниятнинг тозали-гига кафолат бўла оладими? Йўқ, албатта. Ёлғончи, ҳийлагар, гумроҳ ва риёкор кимсалар намозхонлар орасида ҳам учраши сир эмас. Навоийга кўра, аҳли риё уларнинг энг хавфлисидир. Шу боисдан улуғ шоир рубоийни риё ва риёкорлик ҳолини очишга бағишлаган. Бундоқ қаралганда, шеърда аҳли риё тўғридан-тўғри қораланаётгани йўқ. Уларнинг ҳолига бир ўхшашлик сезилгани учун шоир ўзини айблаётир: Масжидқа неча аҳли риёдек етайин. Бу - ботиндаги ҳийла ва риёни сезиб-сезмай, қачонгача масжидга бориб келайин, дегани бўлади. Одатда, ҳолат зиддияти ҳам одамни йўл излашга ундайди Иккинчи бир ният шундан туғилган: Ё ринд киби азимати дайр этайин. Ринд - дунёни севадиган, ҳаёт завқ-шавқига кўнгил боғлаган киши. Қалбдаги "бўшлиқ"ни у май ва шароб билан тўлдиришни истайди. Дайр - калисо, бутхона демак. Бу сўз мажозан "майхона" ўрнида қўлланилган. Аммо зинҳор-базинҳор риндни ароқхўр, дайрни ароқхона деб ўйламаслик керак. Чунки Навоий бундай нарсани хаёлга ҳам келтирган эмас. Дайрдан мурод - ҳақ ошиқларининг кўнгли. Риндлар қониб-қониб ичадиган "май" эса илоҳий ишқ. Рубоий қаҳрамони бир жамоадан ажралиб, иккинчи тоифа - маъно аҳли сафига қўшилмоқчи. Шу тарзда асл мақсадга эришилса-ку, яхши. Эришилмаса-чи? Унда нима бўлади? Бу саволларга очиқ-ойдин жавоб беришнинг иложсизлиги сўнгги мисраларчи ўқиганда равшанлашади: Мақсуд топилса яхши, йўқса нетайин, Инсон қисматига дахлдор шундоқ чигаллик ва мушкулотлар борки, на дин, на тариқат, на илм-фан уларни тўла-тўкис ҳал этиб бера олади. Айниқса, фикр одами ўзини ўзи чуқур англашга киришганда, иккиланиш, изтироб, ўз шахсидан қаноатланмасликдан бўлак бир қаноат тополмайди. Бинобарин, "Бошимни олиб қай сари... кетайин", деган мазмундаги бир туйғу унинг қалбида ҳамиша қалқиб туради. Фикр турғунлиги ва маҳдудлигидан қутулишга уринишнинг битта асосий чораси ҳам мана шу. Иброҳим Ҳаққул |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Ишқни оловлантирган сув ёхуд “Қаро кўзим”Бир донишмандцан: дунёда энг кучли лаззат нима? — деб сўраганла... |
Илм ва олимлар ҳақидаОламнинг иши халқ билан душманлик экан, олим хор-у, жоқил (били... |
Қўрқутма мени тамуғдинҚўрқутма мени тамуғдин, эй зоҳиди ях, Жаннат манга бўлғуси дебо... |
Навоийнинг ваҳдат тушунчаси ва пантеизмШарқ мумтоз шеърияти, аслини олганда, тавҳид, яъни бирликка асо... |
«Аввалгиларга ўхшамас»Бу – ҳазрат Алишер Навоийнинг тушунилиши анча осон, луғатталаб ... |
Масжидқа неча аҳли риёдек етайин...Масжидқа неча аҳли риёдек етайин, Ё ринд киби азимати дайр этай... |
Бобом сўзин тушунгим келар...Мақоламиз қаҳрамони бир катта шаҳарда ҳоким бўлган, улкан мамла... |
Риёкoр шaйxлaр xусусидaXирқa кийгaн риёкoр шaйxлaр xусусидaким, улaрнинг oлдидa хaқиқи... |
МАҲБУБ УЛ—ҚУЛУББИСМИЛЛОҲИР—РАҲМОНИР—РАҲИМ Ҳамд ангаким, зотиға ҳамд ончаким, ... |
“Лисон ут-тайр” достонида келган тўрт халифа ҳақидаги ҳикоятларҲазрат Навоий бошқа достонларидан фарқли ўлароқ “Лисонут тайр” ... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Чўлпоннинг «тонг сирлари» шеърий тўпламига сўзбошиБаъзи бир ўртоқлар Чўлпонни йиғлоқ, деб айбситадирлар. Балки ҳа... |
Калвак махзумданБухоройи Шариф билодида фақирнинг ота қадрдон бир ошнамиз бўлур... |
Биз ким ва нималардан қўрқамиз?Ҳар кимнинг ўзига яраша қўрқатурған нарсаси бўладир. «Иштонсизн... |
Самарқандда асари нажотЎтган замонларда Самарқандда мадрасалар дорул-улум(Илмлар уйи.)... |
ШаллақиХалқда бир мақол бор: «Ўғри кулиб енггар, ғар йиғлаб.» Шунга ўх... |
Шомий домланинг оқ салла ташвиқотчилари(Абдулла Қодирий)Саҳар ноғорасини қоқиш олдидан сурнай «Наво»ни эзиб бошлаған эд... |
Ай, Худай урғанлар (Абдулла Қодирий)— Бачимаъни ер ислоҳот?(Чиғанмоқ — тисланмоқ, қўрқмоқ.) — деб м... |
Эски шаҳар «чека»си атрофиндаИкки йил энди ярим ёрти ҳукумат ишлари ўз қўлимизга берилиб кел... |
Хонларга хитобБир-икки сўзда давлатли хонларга сўйламоқ истаймиз, афу буюрсин... |
Шодмарг. Абдулла ҚодирийМулла Карим ҳожининг ёши етмиш ёшларда эди. Ёшликда бошигакўб ж... |