Сирожул-муслимин

«Сирожул-муслимин»
(Насрий баёни ва қисқача изоҳи билан)

Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар, Расулимиз Муҳаммад Мустафога беадад дуруду салавотлар бўлсин!
Юртимиз уламоларининг турли исломий илмлар, хусусан, фиқҳ илмининг ривожига қўшган ҳиссалари беқиёс. Уларнинг бу борада ёзган асарларини санаб адоғига етиш қийин. Эътиборлиси, бу муборак илмнинг тараққиёти ва таълимида нафақат фақиҳларимиз, балки адибу шоирларимиз ҳам ўз меҳнатларини аямаганлар. Зеро, фиқҳий китоблар кўп бўлса-да, бу борадаги шеърий-назмий асарнинг ўзига хос қиймати бор. Бу эса айни вақтда, улуғ шоирларимизнинг муқаддас динимиз – Ислом шариатига бўлган ихлосу эъзозлари, ҳурмату садоқатларининг рамзи ҳисобаланади. Ҳозир биз ўрганмоқчи бўлиб турган рисола ҳам ана шундай юксак аҳамиятга эга...

Нашрга тайёрловчилар, таржима ва изоҳ муаллифлари:
Ҳасанхон ЯҲЁ АБДУЛМАЖИД,
Ҳусайнхон ЯҲЁ АБДУЛМАЖИД

1 Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
2 Китоб назмининг сабаби
3 Шариатда аҳком шарҳи ва ақойид қавоидининг адоси
4 Иймон қоидасининг ижмоли
5 Мўъман биҳиларнинг тафсили
6 Секкиз сифотуллоҳким, ақойид дохилидур
7 Неча ишким ҳақ билмаки ақийдадиндур
8 Ислом аркони шарҳи
9 Таҳорат фаройизининг адоси
10 Таҳорат суннатлари шарҳи
11 Вузуъ мустаҳаблари
12 Вузуъ ноқизлари
13 Ғуслға мужиб нималар
14 Ғуслнинг фаройизи
15 Ғуслнинг суннатлари
16 Таяммум фарзлари
17 Таяммум навоқизи
18 Намоз фаройизи ва олти хориж фарзнинг шарҳи
19 Намозда олти дохил фарзининг баёни
20 Намознинг вожиблари шарҳи
21 Намознинг суннатлари ва ўн қавлийси адоси
22 Намоз суннатларидин ўн феълийси баёни
23 Намозлар фаройизи ракаъоти адади
24 Намоз суннатлари ракаъоти адади
25 Исломнинг учунчи рукниким, закотдур, баён қилмоқ
26 Исломнинг тўртунчи рукниким, рўзадур – шарҳ этмак
27 Фавт бўлған рўза эвази ё каффорати
28 Исломнинг бешинчи рукниким, ҳаждур, баён қилмоқ
29 Хотима ва китоб туганчисининг тақриби