Алишер Навоий ҳақида (Анвар қори) |
|
|
|
04.08.2013 03:46 |
«...ОСИЁДАН НАРИ ОСИЁ»
Бир замонлар, дейлик, 1500 йилларда рўйи заминда Сариосиё деган манзил бўлганми, йўқми, биз огоҳ эмасмиз. Ундан юз йил кейинги тарих учун ҳам ушбу сўз бамисоли коинот қаъридаги кўринмас юлдуздай гап. Бироқ, 1880 йилда Санкт-Петербургдаги Рус императорлиги Бош штабига қарашли Ҳарбий Топографик Бўлимнинг хариталар заводида босилган харитада қайд этилган ном, мана, орадан салкам 120 йил ўтгандан сўнг ҳам мавжудлигини инобатга олиб, тусмолласак, демак у 100-120 йиллар аввал ҳам бу кўҳна фалак остида пайдо эканини тахмин қилишимиз мумкин. Шоир Хуршид Даврон Сариосиёни қадимий Бақтрия мамлакатининг пойтахти Зари Асп деган сўзга уйқашлиги йўқмикин, деб фараз қилади, яна бир тарихшунос шоир бу номни Зараустра, Зараутсой сўзларининг чеварасининг чевараси деб атайди. Нима бўлганда ҳам, Сариосиёнинг Қоровултепасидан топилган сопол идишлар бу ерда эрамизнинг I-III асрларида ҳам маданий-маиший ҳаёт мавжуд бўлганидан гувоҳлик беради. Телпакчинордаги Оқ Остона бобо мақбараси эса Х аср охири, XI асрнинг бошларида бунёд этилгани тарихий манбалардан маълум. Япон халқининг фидойи қадимшуноси жаноб Като бобонинг бир неча бор мазкур қадамжога келиб, қизиқиб, иштиёқ билан кўҳна ғиштлару тепаликларни синчиклаб ўрганиб кетгани ҳам, ушбу тупроқнинг тамаддун тамирлари япон, демакким, умумжаҳоний маданиятга бориб тақалишидан гувоҳлик беради. Бир замонлар бу манзилга биттагина кўприк, яъни Искандар Зулқарнайн кўприги (маҳаллий халқ тилида Македон кўприги)дан ўтиб келинган. Ушбу кўприк, ривоятларга қараганда, Абдуллахон (1557-1598) замонида қурилган. Ҳозир эса Термиздан Сариосиёга келгунча ўнлаб кўприклар, кўприкчалардан ўтмоқ лозим бўлади. Бир замонлар бу ерлар у ёғи Боботоғ этакларигача, бу ёғи Дашнобод (юқоридаги китобда келтирилишича Даштиноввот) қирларигача тустовуқлар, қирғовуллару какликлар сайраб юрган қуюқ тўқайзор бўлган дейишади. Бир замонлар тожик халқининг улуғ шоири, Ғафур Ғулом муаллимнинг яқин дўсти Мирзо Турсунзода Тошкентга ўқишга кетаётиб, Ҳасан аравакашнинг аравасида толиқиб қолганда, Тўполондарё бўйларида дам олиб, ажиб ўй-хаёлларга ошно бўлган хушҳаво макон. Бир замонлар бу тоғларнинг ҳозиржавоб бахшиси Ваҳоб шоир ўз фарзандининг ортидан зору нолон қолиб, унинг изидан фироқ чекиб, одамларга қараб бундоқ деган экан:
Кўринганлар тоғу тузим, Туман бўлди манинг юзим. Ўйилибди икки кўзим, Қўйимдан айрилган қўзим, Ёлғон эмас айтган сўзим: Сафарим бор Тошкангача.
— Ўҳ-ҳў! — деган экан халойиқ. — Тошканга қандоқ борасан, оламжаҳон йўл бўлса? Бир замонлар нуктадон шоиримиз Султон Акбарий мактаб ишлари билан енг шимариб бу манзил сари йўлга отланганда, темир уловнинг шалақлигию йўлнинг носозлигидан чарчабми, шеърий мутойиба қилган экан: «Сариосиё, Сариосиё, Осиёдан нари Осиё.» Мумтоз шеъриятимизда чархи фалакни Осиё, яъни тегирмонга ҳам ўхшатишган. Номнинг рамзийлиги, замонларнинг эврилишини қарангки, бугунги кунда Сариосиё, Узун ҳудудларида тегирмонлар кўпайиб кетган. Бу — яхшилик аломати, дон-буғдой сероблиги белигиси. Бир замонлар бу мулкда Жума Пирназаров, Гулат Хидиров, Сафар Кассиров, Бобомурод Омонов сингари донгдор раислар ўтган. Бу жафокаш зотлар фақат бир нарсани — меҳнат қилишни, ўз элига ён босишни билган, уволу савоблари ўзлари яшаган тузум бўйнида. Булар бари бир замонлар бўлган гаплар. Ҳозир эса ...
ПАХТАНИ ЎЗБЕКЧА ГАПИРТИРГАНЛАР
Ҳозирги кунда Сариосиё — мустақил Ўзбекистонимизнинг Сурхондарё вилоятидаги йирик туманларидан биттаси, 130 мингдан зиёд аҳолиси, тўрт минг квадрат километр ер майдони мавжуд. Туман халқ хўжалиги асосан пахтачилик, ғаллачиликдан иборат, чорвачилик, саноат, кичик корхоналар тизими, тадбиркорлик ҳам кенг ривожланган. Устозимиз Абдулла ака «Мабодо ўсимликка забон битса, албатта, Пахта нави энг аввал ўзбекча гапирарди» деганларидай, сариосиёлик деҳқонлар пахтани ана шундай ўз тилларида сўзлата олган, яйратиб сайрата олган ерпарвар инсонлар. Вилоятдаги энг ёш раислардан бири Бахтиёр Раҳмонов бошчилигидаги «Сариосиё» ширкат хўжалигидан тортиб Искандар Диёров номидаги ширкат хўжалигининг тажрибали раиси Султонмурод Сатторовгача, Дашнободу Сафар Кассиров, Сўфиён, Бобур номидаги хўжаликларнинг серғайрат, беҳаловат, тупроқнинг ўзидай хоксор раҳбарларию деҳқонларига қадар — барча каттаю кичикнинг чеккан заҳматлари бесамар кетмади. «Ернинг тилини билиш керак. Ер ҳам гапиради. Ерни тушуниш керак. Ернинг ҳам жони бор.» Бу — мамлакат Президентининг воҳа деҳқонлари билан бўлган гурунгда айтган гаплари. Мана, энди икки деҳқоннинг суҳбатини эшитинг: — Э, Бобоназарбой, мен ерсиз, даласиз туролмайман. Кечаси ҳам шу ерларни қучоқлаб ётсам дейман. — Шошманг, Рўзибой шошманг! Қучоқлаб ётишга ҳали улгурасиз. Ҳозирча ерда ишлаш керак. Ерни боқиш керак. Қани, сувди очинг... Буни болалигимда далада ўт юлиб юрган пайтда эшитганман. Ер ҳали ҳам ўша-ўша. Ерга меҳр ҳам, ернинг меҳри ҳам ўзгаргани йўқ. Фақат эгаси ўзгарди, аниқроғи, ер ўз эгасига, яъни ўзимизга қайтди. Пахта ҳам ўша пахта. Фақат меҳнатни биз қилардигу, пахтамиз тайёр бўлгандан кейин эса бошқа тилда гапириб кетарди. Ўзбекча сўйлай оладиган буғдойларимиз борлигини ҳам шу замонларга келиб билдик. Дарвоқе, сариосиёлик деҳқонлар бу йил ҳар йилгидан кўпроқ ғалла етиштирдилар. Шартномавий режа мамлакатда биринчи бўлиб бажарилди. Яхши меҳнат қилган деҳқонларнинг уйлари буғдойга тўлди. Бир ярим тоннадан саккиз ярим, ҳатто ўн тоннагача оилавий фойда олиб, яйраб юрганлар бор. Янгалар акаю тоғаларнинг атрофида гирдикапалак, тиллари ҳар қачонгидан ширин. Келинлар тандирларни тўлдириб нон ёпганда, энди иккитадан эмас, бемалол тўртадан иссиқ нонни дастурхонга ўраб оналарига юборишади. Шамол эсганда эса уларнинг зулфларидан нон иси келади.
УЙҒОҚ ОДАМЛАР
Вақт алламаҳал, ярим кечаси ҳовлимиздаги отамерос сўрида уйқум қочиб, баланд, сершох толнинг қуюқ барглари аро ярқираб кўринаётган кумуш юлдузларга қараб ўйланиб ётибман. Тоғлардан эсган кучсизгина бир эпкин тол барглари ичидан чиқолмай қолгандай, барглар уни қўйворгиси келмаётгандек. Ёзнинг илиқ, сокин бир кечаси. Чигирткаларнинг тунги “концерти” ҳам охирлаб қолган. Бир маҳал кутилмаганда қишлоқнинг қоқ ўртасидан машинанинг ваҳимали узун-узун “бибиб”лагани тун сукунатини бузиб юборди. Онам ҳам ухламаётган эканлар, овоз бердилар: — Эшитяпсанми, болам, ана шу ҳоким бўлади, ҳокимнинг мошини. Раисни уйғотяпти. Уйғотмагунча қўймайди. — Раисни нега уйғотади? — дебман мен ҳам ҳеч нарсага тушунмай. Онам яна давом этдилар: — Ажаб беҳаловат ҳоким экан бу. Раисдан тортиб биргаду сувчиларгача уйқу бермайди. Ҳаммасининг ковушига чўғ тайлаган. Қани ишламасин-чи! Секин болишим ёнидаги рақамлари “ёнарқурт” соатимга қарайман: ўнта ками уч. Ярим соатдан сўнг тонг отади. Ғимирлаб қолганимни илғаб руҳланган онам деҳқончилигу ғалла, одамларнинг турмушу рўзғори, даромадию кайфияти ҳақида “ахборот” берадилар: — Шундай қилгани учун ҳам буғдой кўпайди-да. Аввало Худоку-я, лекин Мелиқул борку, дўхтир жўрангни акаси, ана шу ўғли билан беш гектар ердан 27 тонна буғдой олди, қирқ тўрт сентирдан. Олти тўннасини ҳоким ўзига берди. Ярим кечаси отамерос сўрида мен бир зум ичида катта хўжаликнинг бори иқтисодий аҳволи тўғрисида ҳамма маълумотни онамдан билиб оламан. Кейин тонг отади. — Мен сигиримни соғай, болам, сен ухла, дамингни ол, — дейдилар онам. Бу бир қизиқ кеча бўлди. Мен кейин ухлолмадим. Болалигим кечган шу қишлоқ кўчаларини, онам, опа-сингилларим кетмон чопган, пахта терган, ўзим қўю сигирларимга ўтлар ташиганим дашту далаларни, ётиблар сувлар ичганим ариқ-жилғаларни ўйладим, яна шоирона хаёлларга берилдим, қай бир гўзал шоирнинг “Саҳар туриб соққан сутинг ҳам қуйилади менинг шеъримга”, деган ажиб сатрларини эсладим. Кўнглим ёришиб, ўрнимдан турдим. ... Бу қишлоқ, бу далаларнинг тарихи ўтган асрнинг 30-40 йилларига бориб тақалади. Яхлит тўқайзорлару қамишзорлардан иборат ерлар халқнинг меҳнати билан обод хўжаликка айланган, унинг тараққиёт паллаларию қолоқ, хароб даврлари ҳам кўп бўлган. — Мен урушдан келганимда Муҳиддин амакинг бўлажак уйига иккинчи пахсани ураётган эди, — дея эслардилар раҳматли отам. Кассиров бобо, ҳайбатию шоп мўйловларидан от ҳам ҳуркийдиган раисни кексалар ҳали-ҳамон гапириб юришади. У кишининг тарихи узоқ, анча йиллар шу хўжаликда раислик қилган. Меҳнату заҳматлари синггани, донғи кетган инсон бўлгани учун ҳам мустақилликнинг илк йилларидаёқ хўжаликка у кишининг номи берилди. Кун ёришгач элу хешларни, ёру дўстларни кўраман, деб кўчага чиқдим. Қайси гўша, қай хонадонда бўлмайин — шу гурунг. Бу одамларга тилло берсанг ҳам кўнглига сингишмаган, элга қайишмаган нобоп, нопок кимсани ҳеч қачон мақтамайди. Муҳтарам элбошимиз халқ ва адолат ҳақида гапирганида, раҳбар деган адолат мезонини энг аввало ўзи, ўз мисолида кўрсата билмоғини ҳам назарда тутган эдилар. Халқнинг кўнглини кўтарадиган, эртанги кунига, ҳаётига ишонч ва умид уйғота оладиган, оғирини енгил қила биладиган раҳбарларга эл, одамлар сўрамасангиз ҳам таҳсин-тасанносини айтаверади, дуойи жонини қилади. Мен — онамни кўргани келган, бор-йўғи уч-тўрт кунлик меҳмон, эрта-индин жўнаб кетадиган бир йўловчи, лекин бу одамлар, бу инсонлар. Буларнинг дарду ҳасратини, қувончу ташвишини ёддан биламан. Қай бири қандай рўзғор кечиришини ҳам айтиб беришим мумкин. Гап бунда эмас. Гап шуларнинг кайфиятида. Анчадан бери ҳамқишлоқларимни бундай кўтаринки кайфиятда кўрмаган эдим. Ҳаммасининг димоғи чоғ, кўнгиллари ёришган. Чунки, меҳнат қилган, меҳнатининг натижасини кўрган, рағбат олган, рўзғори тўлган. — Эҳ-ҳе, — дейдилар онам, — буғдой пишганидан буён тегирмонлар ҳали тингани йўқ.
«МЕН ҒЎЗАНИ СЎРАСАМ, БУ ШЕЪРИНИ КЎРСАТАДИ»
Сафар Кассиров номидаги ширкат хўжалигида бир ажабтовур инсон бор. Аҳтамқул, Аҳтамқул Карим. Хўжаликда ҳосилот бўлиб ишлайди. Камтар, камгап. Доим жим юради. Кўп китоб ўқиган, саводи баланд. Бир пайтлар журналистикага кираман деб киролмай қолган. Оилавий шароити йўл қўймаган кейин. Ўзи яхши, самимий шоир. Шеърлари дарров ёдда қолади. «Бодомгинам» деган шеърий китоби сабаб, кўпчилик унга «бодомгинам» дея ҳазиллашади. Кўп меҳнаткаш йигит, саҳар туришни, далаларни кезишни яхши кўради. Унга ярим шоирона, ярим мухбирона савол берамиз: — Қани, Аҳтамқулбой, шоир бўлсангиз, бу тонг еллари, пахтазор шамоллари ҳақида фикрингиз қандай? У саволимизни жиддий қабул қилади, бир қизариниб олиб, қимтиниб, кейин жиддий жавоб беради: — Сариосиё шамоллари ўзи бўлакча-да. Тўполондарёдан эсадими, Хўжапирях чўққиларидан келадими, ишқилиб, одам мазза қилади-да. Ҳосилот шоиримиз ҳақиқатан ҳам самимий, худди ўзидай, ўзининг феълу атворидай тўғри жавоб қилди. У даласини, ерини, юртини сидқидилдан суйгани, бу момо тупроққа меҳри баланд бўлгани учун ҳам саҳар туришни, далаларни айланишни, тонг шамоллари билан суҳбатлашиб юришни яхши кўради.
Булбул, отам боғларида наво қилиб куйлайвергин, Болам, Ватан тупроғида сен югуриб ўйнайвергин. Қалам, менинг дардларим кўп, билсанг, ёниб адо бўлдим, Қоғозларга дардларимни ҳар кун ёзиб йиғлайвергин. Мен умримнинг йўлларини эгатларга ўхшатаман, Агар сенга керак бўлсам, эгатлардан излайвергин.
Бир куни сув танқислиги пайти туман ҳокими хўжаликларни айланиб юрганда, иссиқда даланинг қоқ ўртасида у ёқдан бу ёққа ивирсинаётган кишини кўриб, йўл бўйида машинасини тўхтатади-да, пахтазор оралаб ёнига боради. Далага сув келмаган, ғўзалар қовжирай бошлаган. Ҳосилотни кўриб, ҳоким жаҳл қилгандай бўлади: «Пахта бу аҳволда, сув қани, нима қиляпсиз?» деса, Аҳтамқулбой ҳеч важ-карсон кўрсатолмай, охири чўнтагидан букланган қоғоз чиқаради-да, шундоқ дейди: — Ҳоким бува, шу... бугун эрталаб бир тўртлик ёзувдим, шуни бир эшитиб кўрасизми? Ҳоким шарақлаб кулади-да, «Сувга ҳам қаранг!» деб жўнаб қолади. Даладаги бу «шеърий лаҳза» кейин кўп йиғинларда ҳаётий мисол сифатида тилга олинади. «Мен бундан ғўзани сўрасам, бу менга шеърини кўрсатади» дея ҳоким бува мажлисларга «шеърий руҳ» бағишлайди. Аҳтамқул аруздаги машқлари — ғазалларига «Аҳтамқули» деган тахаллус танлаган. Буни бир овоздан қўллаб-қувватладик. «Махтумқули бобо ҳам энди ёлғизланиб қолмайди» дея қофия қилдик. Хўжалик ишларига қайтадиган бўлсак, бу йил ҳисобидан олинган даромад 597 миллион сўмни ташкил этди. Бу — айтишга осон. Рақамларнинг ортида минглаб одамлар — ҳосилотдан тортиб сувчилару фермерлар, мактаб ўқувчисидан то механизаторлару қиз-жувонларгача — кексаю ёшнинг заҳматларию пешона тери ётибди. Хўжаликнинг ғайратчан раиси Нурмуҳаммад Каримов ўзи брезент этик кийиб, далада тонглар оттирди. Ишга келганига эндигина икки йил тўлган бўлса-да, бу ерда анча-мунча янгиликлар қилинди. Галабутта қишлоғига уч километрлик газ қувурлари ўтказилди. Тўртта дала шийпони қурилди, Деҳқонобод қишлоғининг бир қисмига асфальт ётқизилиб, хўжаликнинг дам олиш маскани деярли қайтадан барпо этилди, яна 70 миллион сўмга янги трактор олинди. Катта дамариққа оқизилиб, ундан кучли насосларда йўғон қувурлар орқали чиқарилган Тўполондарёнинг суви икки-уч қишлоқ аҳолисининг эҳтиёжини қондираётганига қарамай, ичимлик сув муаммоси ҳамон кун тартибида турибди. Бир мўъжазгина хўжаликда бир йил, ярим йил ичида шунчалар ўзгариш. «Одам билан гўзалдир макон» деганлари шу бўлса керак-да.
МАКТАБДАГИ «РОБИНЗОН КРУЗО»
45-ўрта мактаб — тумандаги катта илм масканларидан. Не-не камтарин муаллимлар, хоксор ҳам фақирпеша қанча устоз-мураббийлар дарс бермаган бу даргоҳда. Неча-неча авлодларнинг орзу-умидларини вояга еткизиб, катта ҳаётга парвоз эттирган қутлуғ, табаррук макон. Мактаб ҳар қандай ҳолатда ҳам обод, озода ва саришта бўлиши керак. Лекин бу мактаб анча йиллардан буён таъмир нима, тоза бўёқнинг ҳиди қандай бўлади — билмай келди. Бу ерда чин маънодаги ғимир-ғимир шу йилнинг баҳоридан бошланди. Авваламбор, ҳокимликнинг жиддий эътибори, сўнгра узоқ йиллар шу мактабда адабиёт ўқитувчиси бўлиб ишлаган, эски муаллим — янги директорнинг мактаб аҳлини ҳам, ота-оналарни ҳам ҳайратга солган ногаҳоний ғайритабиий ғайратию шахсий ташаббускорлиги узоқ кутилган таъмир ишларининг алал-охир бошланиб кетишига сабаб бўлди. Директор ишни тартиб-интизомдан бошлади. Дарслар тўлиқ ўқитилиши, бирорта дарс бўш қолмаслиги керак. Кейин ўтириб олиб, шу мактабда ўқиб кетган, ҳозирги кунда сармоядор бўлиб қолган тадбиркорлар, амалдорларга «қурблари етгунча таъмирга ёрдам беришларини» сўраб расмий хат билан мурожаат қилди. Ўн етти кишидан бор-йўғи биттагина «садо» келди. Сариосиё савдо акциядорлик жамиятининг раисаси Раҳима Бобоева дарров 200 минг сўм ёрдам пули ўтказди. Бу гап-сўзлардан хабар топган қўшни «Сариосиё» ширкат хўжалиги раиси Бахтиёр Раҳмонов, ўзи бу ерда ўқимаган бўлса ҳам, «Адабиёт синфи» билан ўқитувчилар хонасини тўлиқ таъмирлаб беришни ўз зиммасига олди. Яна бир «бегона» раис Нурмуҳаммад Каримов «Ҳорманг, ҳорманг!» деб хабар олиб турди. Энди яна бир хайрихоҳ зот — қўшни Денов туманидаги «Лочин» фермер хўжалиги раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев ҳам бу хайрли ишларга ўз улушини қўшмоқчи. Директор адабиётчи эмасми, бу беминнат мададкорларга «Маърифатпарвар раислар бор бўлсин!» деб жуда чиройли ибора билан раҳматнома билдирди. — Бу йил ёзги каникулга чиқмаймиз, — деди у ўқитувчиларни йиғиб, — мактаб таъмирини ўзимиз қиламиз. Ва ўзи ҳам коржома кийиб, почаларини қайириб, енгларини шимарибон ишга киришиб кетди. Янги ўқув йилига яқин ҳоким иштирокида Тошкентдан вазирликнинг нуфузли комиссияси мактабга келганда ҳамма қизғин иш билан машғул эди. Комиссия раҳбари узаласига ётиб олиб, дарвоза панжарасини пайванд қилаётган киши билан саломлашгандан сўнг, «Директор қаерда?» деб сўраса, у киши чанг қўлларини эгнига артиб, «Директор мен бўламан, келинглар, хуш кўрдик» деганида ҳамма ҳангу манг бўлиб қолганди. Муаллимлар байрами куни туман марказидаги мактаб директорларидан бири «Қани домла, ҳеч кўринмайсиз-ку?» деб саволга тутганда жуда қизиқ ва жўяли жавоб берган: — Етти ойдан буён ҳеч қаерга чиқмай Робинзон Крузодай мактабда ётиб юрибман! Таъмирни тугатдик. Энди бизнинг мактабни кўргани келсангиз бўлади. ...Мактаб остонаси бирор замонда ҳам бунчалар гулга кўмилмаган эди. Ранг-баранг, анвойи гуллар. Кўкламда экилган эди, мана энди кўчани ҳам, мактабни ҳам рангу ифорларга тўлдириб, чаман-чаман очилиб ётибди. Исларидан сармаст бўласиз. Шамол эсганда уч-тўрт чақирим узоқда бўлсангиз ҳам, димоғингизга урилади. «Иброҳим муаллимнинг гуллари, — дейсиз меҳмонингизга. — Ҳозир кўрасиз.» Мумтоз адабиётнинг билимдони, Самарқанд Давлат университетида таълим олган, Мир Алишер Навоийни пир деб биладиган адабиёт муаллими Иброҳим Сафаров ҳазрат ёшида бўлса-да, ҳафсаласи қирқ яшар Бобур Мирзонинг ғайратидай. — Яхши ўқисанг яхши инсон бўласан, Ватанингга чин фарзанд, ҳақиқий мададкор бўласан, ўқимасанг агар ўзингга хизматкор, рўзғорингга мардикорчилик қилиб умринг ўтади, — дейди муаллим дангасароқ ўқувчиларга. — Шунинг учун эсингни йиғиб, каллангни жойига қўйиб ўқи! Ҳозир мактаб стадиони, спорт залини жиҳозлаштириш ишлари давом этаётир. Каратэ тўгарагига ўқувчилар катта иштиёқ билан қатнашмоқдалар. Директорнинг беғараз фодойилиги, жонкуярлиги қатор рағбатларга сабаб бўлди. Ҳокимлик компьютерлар совға қилди. Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов дил сўзлари битилган китобларини, «Тасвирий ойина» республика ижодий уюшмаси эса мустақиллигимиз, конституция, ҳарбий ватанпарварликнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб берувчи кўргазмавий суратларнинг катта мажмуини туҳфа этди. Гуллар эса... гуллар қулф уриб очилиб ётибди. Бу ерда билим олаётган ўғил-қизлар ҳам гулга ўхшайди. Ҳаёту тирикликнинг, орзу ва умиднинг тирик ва тоза гуллари.
БРАТИСЛАВАЛИК МЕҲМОН
Машинамиз сал «хархаша» қилгани учун йўл-йўлакай бир устаникига кирдик. Остонақул уста. Не кўз билан кўрайки, бизга мактабда инглиз тилидан дарс берган домламиз Остонақул Турдиев. Қизиқ учрашув бўлди. Домла мошин қолиб, сўрига тортди, дастурхон келтиришни буюрди. — Яхши келдингизлар-да, — деди Останақул ака, — пойқадам-да, кеча Братиславадан меҳмон келувди, бугун сизлар — Тошкентдан, насибани қаранг, қўй сўювдик, энди бафуржа ўтирасизлар. Братислава қаердаю Сариосиё қаерда, биз дунёнинг бу чеккасидаги кичкина қишлоққа, оддий бир муаллимнинг уйига дунёнинг у чеккасидаги узоқ мамлакатдан қанақа меҳмон келишини билолмай гаранг эдик. Остонақул ака тушунтириб берди: — Ҳайрон бўлманглар, меҳмон ўзимиздан, ўзимизнинг ўғлимиз. Братиславадаги Жаҳон иқтисодиёт университетининг талабаси. Халқаро алоқа ва дипломатия факультетида ўқийди. Иккинчи курсга ўтди. Каникулга кепти. Яхши гап яхши-да! Яхши, ўқимишли, одобли ўғил, ўз келажагини ўйлаб интиладиган, ҳаракат қиладиган фарзанд ҳаммасидан яхши! Хусрав Турдиев эндигина йигирма тўртга кирибди. Термиз Давлат Университетини битиргандан кейин, Ўзбекистон Миллий Университетига ўқишни давом эттириш хоҳиши борлигини билдирса, отаси: «Болам, менинг пулим йўқ, ғайратингга ишонсанг, ўзинг биласан» деган экан. Буни қарангки, бир сўзли ўғил ўша йили ўз кучи билан имтиҳонларни муваффақиятли топшириб, Братислава университетининг яккаю ягона гранти соҳиби бўлибди. Биз кейин Шарғун шаҳридаги иқтидорли болалар мактаб-интернатида бўлган учрашув чоғида ҳам Хусравга ўхшаган билимли, мақсаднинг ёқасидан маҳкам ушлаган қатъий ниятли ўғил-қизларимиз билан танишдик. Бу билим даргоҳининг тўрт нафар талабаси Америка Қўшма Штатларининг турли дорилфунунларига кириб ўқишга муваффақ бўлган. Мактабнинг икки нафар муаллими ҳам хорижий университетларда амалиёт сафарида бўлиб қайтган. Мен кишини қувонтирадиган, ҳавасини келтирадиган бу ҳолатларга ташбеҳ изладим. Шамол пайти эпкинлар баргларни кўтариб, серҳосил дарахтнинг мевалари ярқираб кўрингани янглиғ, бу ўғил-қизлар эркин, озод Ватанимизнинг асл мевалари. Ҳуррият шамоллари ҳаёт япроқларини эркалаб, энди уларни бутун жаҳонга кўрсатаётир. Шундай пайт муҳтарам Юртбошимизнинг ёш авлодга қарата айтган сўзлари нақадар ғурурбахш жаранглайди: «Эзгу мақсадлар билан қўйган қадамларингиз қутлуғ бўлсин!»
* * *
Бутун мамлакат қандай эзгу ташвишлар билан яшаётган бўлса, бугунги кунда Сариосиёда ҳам ҳар бир соҳада шу ҳолатлар намоён. Ҳамма-ҳаммаси яхшилик учун, ёш авлод тарбиясию эл-юрт равнақи учун қилинган, қилинаётган эзгу амаллардир. Биргина Тўпаланг сув омбори ва ГЭС қурилишларида сарфланаётган миллиардлаб маблағлар яқин келажакда бутун воҳанинг ободонлиги учун катта самаралар беради. ГЭС ишга тушгандан кейин Сурхондарё Ўзбекистонимизнинг энг мунаввар ва чароғон воҳаларидан бирига айланади. Қурувчилар бунёд этган «Чароғон» қишлоғининг рамзий маъноси ҳам шунда. Бу ердаги болалар спорт мажмуасининг «ТўпалангсувГЭСқурилиш» ташкилоти қошидаги «Тўпаланг» футбол клуби жамоаси муваффақиятлари ҳам қурилиш суръатларига яраша бўлмоқда. Жамоа мамлакат Олий лигасига чиқишни қатъий мақсад қилиб қўйган. Шағал саралаш заводининг «Метин» болалар футбол жамоаси ўйинлари ҳам катта умидлар уйғотади. Чет эл сармоялари асосида ишлаб чиқарилаётган «Мифтоҳ», «Обижўй» ичимлик сувлари ҳар қандай ҳориб келган йўловчининг чанқоғини қондириб, баҳри дилини яйратади. Икки юздан зиёд фермер хўжаликлари кечаю кундуз меҳнат, изланиш, даромад олиш, одамларнинг турмуш шароитларини яхшилаш ташвишлари билан банд. Экология, ҳаво мусаффолиги — сариосиёликлар учун бор муаммо. Боғ-роғлар, дарахтзорларни кўпайтириш бу муаммони анчайин камайтиради. Шунинг учун бир боғ ҳақида айтилмаса бўлмас. Тоқчи қишлоғидаги фермер хўжалигининг кекса раиси Носирхон ота Тўрақуловнинг машаққатли меҳнатлар эвазига адирлик, лалми ерларда яратган 200 гектарлик олмазор боғининг довруғи бугун тилларда овоза. Саховатпеша боғбон ўз даромади ҳисобидан қишлоққа янги мактаб, маҳалла гузарини қуриб берди, истеъдодли ёшларга ҳомийлик қилди. Ва бу нашъу намолар, ўзгаришларнинг барчаси тиниб-тинчимас муҳаррир Абдураҳим Рахмонов бошчилигида қайтадан янгиланган, ўзгача мақом касб этган 12 саҳифали «Сариосиё» газетаси саҳифаларида худди кўзгудагидек ўз аксини топмоқда. Шамоллар эса тинмай эсаверадилар. Улар боғлардан, тоғлардан келадилар. Тонг насимлари, саҳар еллари. Улар қадрдон ҳам азиз, улардан нон иси, гиёҳлару гулларнинг иси, бешиклар ҳидию яшамоқ завқи, тириклик севинчларининг бўйлари келади. Уларда она юртнинг барча ифорлари жо бўлган.
Мангу сўлмас Термизийлар ўтқазиб кетган чинор, Руҳлари осмонларимда мангу посбоним менинг. Ору номусдан келар бунда азалдан ҳар юрак, Гул бўлар, бўстон бўлар бу кўҳна қўрғоним менинг.
2004 й. сентябр-октябр Сирожиддин Саййид |
|
12.01.2018 19:24 |
СУҲБАТ КОМПОЗИЦИЯСИ (тузилиши)
I. Кириш
Кефал деган одам томонидан анча илгари машҳур Элияликлар – Парменид ва Зеноннинг ўша пайтлар ҳали жуда ёш бўлган Суқрот билан бўлиб ўтган сўзлашувнинг келтирилган баёнини ифодалайдиган мазкур суҳбат билан боғлиқ шахслар ҳақида ҳикоя.
II. Элея асосий тезиси
Ҳамма нарса ягона ва кўпликда ҳеч нарса йўқ. Агар мавжуд барча нарсалар, мулоҳаза юритади Зенон, кўпликда бўлса, бунда уларнинг ҳар бири ундан фарқ қиладиган бошқа нарсалар билан ҳам бир хил бўлиб чиқади. Зенон бу фикри билан Пармениддан умуман фарқ қилмайди, чунки Парменидда ҳамма нарса ягона, Зенонда эса – кўпликда эмас.
III. Ғоя ва нарса дуализми танқиди
1. Ғоялар турлича, ҳар хил, яъни кўпликдадир. Айтиб ўтилган элей далиллари биринчи навбатда нарсани унинг ғояси билан танқидий бўлмаган аралаштиришга асосланади. Ҳар қандай нарса ҳақиқатда кўплаб турли хусусиятларни бирлаштириши ёки турли қисмлардан иборат бўлиши мумкин: ахир инсон, масалан, ўнг қўлга ва чап қўлга эга бўлиши ва шу билан бир пайтда ўзи бўлиб қолавериши, яъни нимадир ягона бир нарса бўлиб қолавериши мумкин. Лекин бу хусусиятларнинг ғоялари энди ҳеч қанақасига ягона (умумий) ёки айнан ўхшаш бўла олмайди, чунки ўнг қўл бу фақат ўнг қўл, чап қўл эмас, чап қўл эса – фақат чап қўл, ҳеч қанақасига ўнг қўл эмас. Шундай қилиб, ҳар ҳолда ғоялар ҳар ихл, яъни кўп сонли бўлади ва уларнинг айнан ўхшашлигини элеяликлар ҳали исботлаб бермаган, деб ўйлайди Афлотун. 2. Ғояларни нарсалар билан реал аралаштириш. Ғоялар, кўпчилик улар ҳақида ўйлаганидек, нарсалардан у қадар ҳам узоқ эмас. Монанд нарсалар монандликка алоқадор ва усиз асло монанд бўла олмайди. Ҳатто энг қуйи тартибдаги нарсалар (соч, ифлослик, ахлат) борасида ҳам улар ҳеч қандай мазмунга эга эмас, яъни ҳеч қандай ғояларга алоқадор эмас деб ўйлаш қийин. Шу сабабли, турли хил ноаниқикларга қарамай, Суқротда барча бўлиши мумкин бўлган нарсалар учун умуман ғоя мавжуд эмасми деган фикр вужудга келади. Ҳар қандай нарса у ёки бу тарзда қандайдир ғояга алоқадор бўлади. 3. Нарсанинг ўз ғоясига алоқадорлиги, гарчи қайсидир маънода бу ғояни майда қисмларга ажратсада, лекин шунга қарамай, уни моҳиятан бўлинмас қилиб қолдиради. Бир куннинг ўзи турли жойларда мавжуд бўлади, лекин шунга қарамай, у майда қисмларга бўлинмайди ва ўзидан ажратилмайди. Умуман олганда, ғоя тушунчасига нисбатан ҳеч қандай буюмга оид ёки макон ва замонга оид тафовутлар қўлланмайди. 4. Нарса ғояга монанд; лекин бу улар монанд бўлган нарса нарса ва ғоянинг ўзидан ташқари учинчи бир нарса эканлигини англатмайди. Ва бу биз ғояни фақат нимадир ҳақида фикр ёки нарсанинг ўз моҳиятидаги обхъектив намуна деб ҳисоблашимиздан қатъи назар шундай бўлади. Нарсанинг ғоя билан монандлигини бегилаб, биз уларга мувофиқ нарса ўз ғоясига ўхшатиладиган монандликлар чексизлигига қараб кетмаймиз. 5. Худди шу тарзда ғоя билиб (идрок қилиб) бўлмайдиган нимадир эмас, чунки ғоялар фақат бир-бирини тавсифлаш ва ўзаро муносабатлардагина мавжуд бўлади. Агар мазкур ғоя мутлақо алоҳида равишда мавжуд бўлганида эди, уни ҳеч нарса билан таққослаш имкони бўлмасди ва шундай экан, у биз учун ҳеч нарса бўлмасди, яъни билиб (идрок қилиб) бўладиган нарса ҳисобланмасди. Лекин унинг мавжуд эканлигини тан олиш учун уни унинг нарса (буюм) ҳолидаги монандликлари билан таққослаш етарли эмас (биз Афлотуннинг фикрини тўлдирган ҳолда, ғоянинг монандлиги нимадир идеал бир нарсадан иборат ва шу асосда ушбу ҳолатда битта нарсани фақат ўзи билан таққослашга тўғри келарди, деб айтган бўлардик). Бундан ташқари, ғоялар монандлиги ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда уларни ғоялар билан таққослашда эмас, уларни бошқа ғоялар билан таққослашда аниқланади. Бинобарин, агар ғоялар нарсалардан мутлақо алоҳида ажратилган бўлса, на уларнинг ўзи, на уларнинг образлари ва нарсалардаги монандликлари билиш (идрок қилиш) мумкин эмас бўлиб чиқади, чунки акс ҳолда барча ғояларни мутлақ билиш зарур бўларди, бунинг эса асло имкони йўқ. Бироқ ҳаттоки мутлақ билимга эга бўлган мавжудот, чунончи, Худо мавжуд бўлса ҳам, у ғояларнинг бошқалардан ажралиб турган ҳолда мавжудлиги шартларида ҳеч нарсани билиб олмаган ва ҳеч нарса устидан ҳукмронлик қилмаган бўларди, чунки ҳатто бу ҳолатда ҳам бошқалардан ажралиб турган ҳолда мавжуд бўлган ғоялар нарсаларга ҳеч қандай алоқаси бўлмасди, ғоялардан алоҳида ажратилган нарсалар эса ғояларга ҳеч қандай алоқаси бўлмасди. Бу ғояларнинг бошқалардан ажралиб турган ҳолда мавжуд бўлишига йўл қўймаслик ҳақидаги мулоҳазалар якуни.
IV. Битта (ягона) нарса ва бошқа нарса диалектикаси
1. Кириш. Метафизик дуализмда чалкашиб кетган ва мумкин бўлмаган хулосаларга келган ҳолда, суҳбат иштирокчилари янги тадқиқот йўлига, чунончи, энг умумий тоифалар ва энг аввало, битта нарса ва бошқа нарса диалектикаси йўлига ўтадилар. Шу ернинг ўзида тадқиқот режаси ҳам белгиланиб, бунда ўзи учун ҳам, битта нарса учун ҳам унинг мазмунида кўп нарсани тадқиқ этиш ҳамда ўзи учун ҳам, кўп нарса учун ҳам унинг мазмунида битта нарсани тадқиқ этиш зарурлиги ҳақида гапирилади. Ушбу режа энг умумий шаклда белгиланади, чунки битта нарса ва бошқа нарсанинг кейинги диалектикаси бошқа тартибда ва анча юқори даражадаги аниқлик билан ўтказилади. 2. Битта нарса ва бошқа нарса диалектикасининг амалдаги режаси . I. Битта нарсани фараз қилиш. A. Битта нарса учун хулосалар: a) битта нарсани мутлақ фараз қилишда b) битта нарсани нисбий фараз қилишда. B. Бошқа нарса учун хулосалар: a) битта нарсани мутлақ фараз қилишда b) битта нарсани нисбий фараз қилишда. II. Битта нарсани инкор қилиш. A. Битта нарса учун хулосалар: a) битта нарсани нисбий инкор қилишда b) битта нарсани мутлақ инкор қилишда. B. Бошқа нарса учун хулосалар: a) битта нарсани нисбий инкор қилишда b) битта нарсани мутлақ инкор қилишда. Ушбу диалектикани алоҳида бандлар бўйича батафсилроқ кўриб чиқамиз. 3. Битта нарсани ушбу битта нарса учун хулосалар билан мутлақ ва нисбий фараз қилиш. Битта нарсани унинг ўзи учун хулосалар билан мутлақ фараз қилиш шуни кўзда тутадики, у мутлақ экан, ундан бошқа умуман ҳеч нарса мавжуд эмас, яъни ҳеч қанадй бошқа нарса йўқ. Бироқ бундай ҳолатда уни ҳеч нарса билан таққослаб бўлмйди, яъни, унга уни бошқа нарса билан таққослаш натижасида вужудга келадиган қандайдир аломатлар ва хусусиятларни умуман нисбат бериш мумкин эмас. Бу ҳолатда мутлақо ҳеч қандай тоифа уни, на унинг сифатини, на сонини ва бошқаларни тавсифламайди, у мутлақо билиб (идрок қилиб) бўлмайдиган қилинади ва шундай экан, биз учун ўз ҳолича бўлмай қўяди, йўқ бўлиб кетади. Қисқаси: агар фақат битта нарса мавжуд ва бошқа ҳеч нарса мавжуд бўлмаса, шу битта нарса ҳам мавжуд эмас. Битта нарса оддий битта нарса эмас, мавжуд (ёки ҳақиқий, чинакам) битта нарса сифатида талқин қилинадиган битта нарсани нсибий фараз қилиш бошқа гап. Ушбу ҳолатда биз у айнан «мавжуд» деб айтар эканмиз, битта нарса борлиқдан нима биландир фарқ қилади. Бинобарин, унга фарқ қилиш тофиаси хосдир. Лекин нимадандир фарқ қиладиагн нарса, ҳар ҳолда ўзи бўлиб қолаверади, яъни битта нарсага айнан ўхшашлик хос, у айнан ўхшашликнинг ўзиганисидир. Лекин у бошқа нарсадан фарқ қилганда бу шуни англатадики, у бошқа нарса билан унинг ўзига ҳам, бошқа нарсага ҳам бир хилда тааллуқли бўлган чегарага эга. Бинобарин, чегара тушунчасида битта нарса ва бошқа нарса мос келади. Шу сабабли агар битта нарса бошқа нарсадан фарқ қиладиган бўлса, бу фақат уларнинг айнан ўхшашлик фурсати мавжудлиги шартида ўринга эга бўлиши мумкин. Худди шу тарзда бошқа барча мантиқий тоифалар ҳам чиқарилади, яъни уларнинг барчаси ўзаро фарқ қилади ва айнан ўхшаш ҳисобланади. Қисқа қилиб айтганда: агар нимадир бир нарса ҳақиқатда мавжуд бўлса, демак барча нарса мавжуд. Бунда диалектик лаҳза, ёки лаҳза (exaiphnes — «бирдан») жуда муҳим тушунчаси илгари сурилади, чунки битта тоифанинг бошқа тоифа билан айнан ўхшашлиги ва фарқ қилиши ҳар қандай замон ва макондан ташқарида, ҳар қандай оралиқсиз ёки тадрижийликсиз, лекин фақат бирданига ва бир вақтда: биз битта нарса ва бошқа нарса ўртасида таофвут ўтказган пайтда вужудга келади – худди шу пайтда биз уларнинг айнан ўхшашлигини ҳам қайд қилганмиз. 4. Битта нарсани унинг ўзи учун эмас, бошқа нарса учун хулослар билан нисбий ва мутлақ фараз қилиш. Битта нарса бошқа нарсадан нима биландир фарқ қилиши лозим бўлган ҳолатда уни нисбий фараз қилишда шу нарса аниқ бўладики, бу бошқа нарса нима бўлганда ҳам мавжуд, чунки акс ҳолда битта нарсани ҳеч нарса билан таққослаб ҳам бўлмасди. Лекин ушбу бошқа нарса мавжуд экан, унинг борлиғидан бошқа барча тоифалар ҳа келиб чиқади. Бинобарин, битта нарсани нисбий фараз қилишда барча бошқа нарсалар ҳам мавжуд, яъни бошқа нарса исталган тарзда бўлиши мумкин. қисқа қилиб айтганда: агар битта нарса ҳақиқатда мавжуд бўлса, бу битта нарсадан бошқа ҳамма нарса ҳам мавжуд. Биз битта нарсани мутлақ фараз қилишда тавсифлайдиган бошқа нарса умуман бошқача тасаввурни ифодалайди. Ахир агар битта нарса бу фақат битта нарса ва бошқа ҳеч қандай нарса мавжуд бўлмаса, бошқа нарса, нима бўлганда ҳам, борлиқ аломатларидан маҳрум бўлади. Унда ҳеч қандай борлиқ йўқ экан, демак, унда умуман ҳеч нарса йўқ, яъни шунингдек, унинг ўзи ҳам йўқ. Шу сабабли битта нарсани мутлақ фараз қилишда бу битта нарса йўқ бўлиб кетади, лекин бундай вазиятда бошқа барча нарсалар ҳам йўқ бўлади. Қисқа қилиб айтганда: агар битта нарса мавжуд ва у фақат битта нарса бўлса ва ундан бошқа нарса бўлмаса, демак, ушбу битта нарсадан бошқа ҳеч нарса йўқ. 5. Битта нарсани ушбу битта нарса учун хулосалар билан нисбий ва мутлақ инкор қилиш. Энди битта нарсани фарз қилиш ўрнига битта нарсани фарз қилиш диалектикасида ҳам илгари сурилган асосий диалектик позициялар кетма-кетлигидаги каби симметрик риоя қилишда уни инкор қилиш кўриб чиқилади. Дастлаб битта нарса нисбий маънода инкор қилинади, яъни агар битта нарса мавжуд бўлмаса, нима ҳосил бўлиши масаласи қўйилади. Маълумки, агар битта нарса мавжуд бўлмаса, шу тариқа биз қандайдир фарқни белгилаймиз ва бунда ниманингдир бошқа нарсадан фарқи биз инкор қиладиган битта нарсадан бошқа нарса фарқ қилиши белгиланади. Лекин, фарқ қилиш тоифасини белгилаб, шу тариқа биз бизнинг битта нарсага у ёки бу хусусиятларни, яъни сифат, сон ва ҳ.к.ни белгилаб берамиз. Бинобарин, агар битта нарса нисбий маънода мавжуд бўлмаса, унда бошқа барча нарса, яъни умуман барча тоифалар ҳам мавжуд. Қисқа қилиб айтганда: агар битта нарса мавжуд бўлмаса, лекин умуман эмас, қанадйдир ўзига хос маънода, бунда битта нарса ҳамма нарса ҳисобланади. Лекин бизнинг «агар битта нарса мавжуд бўлмаса» ифодамизни мутлақ маънода ҳам тушуниш мумкин. Бу битта нарса у ҳам эмас, бу ҳам эмас, учинчи ҳам эмас ва умуман ҳеч нарса эмас демакдир. Бинобарин, бундай диалектик позицияда ҳеч қандай битта нарса умуман бўлмайди. Қисқа қилиб айтганда: агар битта нарса мутлақ инкор қилинадиган бўлса, унда бўлиши мумкин бўлган ҳамма нарса ҳам инкор қилинади. 6. Битта нарсани бошқа нарса учун хулосалар билан нисбий ёки мутлақ инкор қилиш. Битта нарсани инкор қилишда бошқа нарса билан нима бўлади? Бу ерда ҳам, юқорида кўрганимиздек, битта нарсани нисбий ва мутлақ инкор қилиш ўртасида фарқ кузатилади. Дастлаб фараз қилайлик, биз битта нарсани нисбий инкор қиламиз. Бу битта нарсадан ташқари бошқа нарсани ҳам бўлиши мумкин деб биламиз демакдир. Бошқа нарсага диққат билан қараган ҳолда шуни кўрамизки, унда исталган нарса бор, чунки у қарши қўйилган битта нарса мутлақ эмас, нисбий олинган, яъни у бошқа нарсанинг бўлишига халал бермайди. Қисқа қилиб айтганда: агар битта нарса фақат қайсидир ўзига хос маънода инкор қилинадиган бўлса, ушбу битта нарсадан ташқари қолган барча нарса мавжуд бўлади. Битта нарсани мутлақ инкор қилишда яна бир бор қарама-қарши тасаввурга эга бўламиз. Агар битта нарса бутунлай мавжуд бўлмаса, бундай битта нарса учун қандай бошқа нарса ҳақида гап бориши мумкин? Агар битта нарса ҳақиқатда мавжуд бўлмаса, бошқа ҳеч қандай нарса ҳам мавжуд бўлмайди, чунки у фақат битта нарсага бирон нарсани қарши қўйиш натижасида вужудга келади. Шу сабабли унга бирон нарсани белгилаб қўйиш ҳам, яъни унда қандайдир тоифаларни топиш ҳам маъносиз. Қисқа қилиб айтганда: агар биттан нарса тўлалигича инкор қилинадиган бўлса, унда бўлиши мумкин бўлган ҳамма нарса ҳам инкор қилинади.
СУҲБАТ БЎЙИЧА ТАНҚИДИЙ ФИКРЛАР
1) Нафақат римликлар ва юнонликларга оид, балки жаҳон диалектикасининг ҳам энг муҳим асарларидан бири бўлган «Парменид» мавзудан кўп сонли ва хилма-хил четлашишлар, мантиқ учун кераксиз бўлган ҳикоя элементлари билан ажралиб туради. Суҳбатда кўплик (множественность) мумкин эмаслиги ҳақида эелеяликларнинг асосий тезиси инкор қилинади. Бу инкорни фақат диққат билан ва синчковлик билан тадқиқ этишдан сўнггина мантиқий бир кўринишга келтириш мумкин бўлган. Бу ерда ноаниқликлар ҳар қадамда учрайди ва фикрлар ўртасидаги боғлиқлик тез-тез узилиб туради. Суҳбатда ғояларни бошқалардан алоҳида ажратлиган моҳиятлар сифатида тушунишнинг тўлиқ инкор қилиниши (рад этилиши) берилган. Лекин платонизмни (аниқ бир мақсаднинг йўқлиги, мавҳумликни) дуалистик қабул қилишга кўникиб қолган европалик ўқувчилар дуализмнинг барча танқидлари анча батафсилроқ ва анча ишончлироқ ўтказилиши лозим эди, чунки акс ҳолда кўпчиликда барибир турли шубҳалар ва нотўғри гаплар вужудга келади. Суҳбатда қолган қисмларга қараганда уч баравар кўп жой эгаллаган битта нарса ва бошқа нарса диалектикаси диалектика учун имкон қадар бўлган аниқлик, тадрижийлик ва тизимлилик билан берилган. Лекин битта нарса ва бошқа нарса диалектикасининг бундан олдинги барча нарсаларга, энг аввало, бошқалардан алдоҳида ажратилган ғоялар танқидига муносабати қандай эканлиги муман номаълум. Дарҳақиқат, бу диалектиканинг барчаси, Афлотун ўзи айтишга мойил бўлгани каби, фақат мантиқий фикрлашда машқ қилиш мақсадида берилган эканига ишониб бўлмайди. Қолаверса, фанда бутун платонизм учун энг муҳим аҳамиятга эга бўлган битта нарса ва бошқа нарса диалектикасининг аҳамияти асло қандайдир предметли концепцияларда эмас, лекин бу битта нарса ва бошқа нарса диалектикаси ва у фақат мантиқ борасида машқ қилиш учун жорий қилинган деган фикр бир неча марта билдирилган. Бироқ бундай деб ўйлаш – Афлотундан кўп сонли бундай фикр-мулоҳазаларни чиқариб ташлаш ва борган сари биринчи ўринга айнан битта нарса ва бошқа нарса диалектикасини қўйиб келган бутун платонизм тарихини бузиб кўрсатиш демакдир. Ниҳоят, ушбу битта нарса ва бошқа нарса ажойиб диалектикаси ҳеч қандай умумий хулосалардан иборат эмас ва суҳбатда ҳеч қандай умумлаштирувччи якунлар келтирилмаган. Бир сўз билан айтганда, мазмуни бўйича ўзига хослигига қарамай, ўз услуби ва структураси бўйича «Парменид» Афлотуннинг бошқа суҳбатларидан ҳеч нарсаси билан фарқ қилмайди. 2) Шубҳасизки, «Парменид»нинг асосий қисмлари ғоялар ва нарсалар метафизик дуализмини танқид қилиш ҳамда битта нарса ва бошқа нарса диалектикаси ҳисобланади. Бу қисмларнинг биринчисига келадиган бўлсак, ундан Афлотуннинг объектив идеализми анъанавий маънода дуализм эмас, ҳақиқий монизм эканлиги маълум бўлади. Ўқувчи бу фикрга келиши лозим, чунки «Парменид»ни ўқиш давомида у учинчи қўлдан олинган турли хабарлардан фойдаланмайди, асл манбага мурожаат қилади, асл манба эса айнан Афлотунда ҳар қандай қўпол метафизик дуализм йўқлигидан адлолат беради. Бундан ташқари, агар ўқувчи Афлотуннинг бундан олдинги суҳбатлари билан эътибор бериб танишиб чиққан бўлса, ушбу дуализм танқиди ва ушбу монизмни у бир неча марта бошқа жойларда ҳам учратган. Бутун бошли «Пир» тўғридан-тўғри моддий қашшоқлик ва идеал тўлиқликнинг диалектик бирлашуви (қўшилиши) сифатида Эротнинг монистик диалектикасига асосан тузилган. «Федр» эса маъбудларда «абадул абад» тана ва руҳнинг бирлашувини ва одамларда бу бирлашувнинг даврий айланиб туришини тарғиб қилади. «Софист» ҳам идеал ақлнинг фавқулодда ҳаракатсизлигини инкор қилади ва бунинг ўрнига ягона нарса ва кўп нарса, ҳаракатсиз тинч ҳолат ва ҳаракат, идеал ва моддий диалектикани таклиф қилади. Ҳатто энг «дуалистик» «Федон»да ҳам идеал ва моддий жиҳатлар бирлиги ҳақида таълимотни топдик, чунки у ерда тана ва руҳнинг мутлақ узилиши эмас, руҳнинг бир танадан бошқа танага кўчиб ўтишигина тарғиб қилинади. Бироқ ушбу суҳбатларнинг барчасида Афлотун ҳали ўткир диалектик усул билан қуролланмаган эди, шундай экан, «Парменид»даги янгилик фақат шундан иборатки, унда ғоялар ва материя диалектикаси тизимли кўринишда келтирилган. 3) Ғоя ва материя бирлиги, ҳали узил-кесил бўлмасада, айнан суҳбатнинг кўрсатилган иккита асосий қисмининг биринчисида таърифланади. Афлотуннинг далиллари бу ерда асосан шунга бориб тақаладики, агар нарсалар ғоялари ҳақиқатда нарсаларнинг ўзидан алоҳида ажратилган бўлса, бу ҳолда нарса, ўзида ўзининг ҳеч қандай гоясига эга бўлмаган ҳолда, ҳар қандай белги ва хусусиятлардан маҳрум бўлади, яъни ўз ҳолича бўмай қўяди; бу эса бундай шартларда у ҳам билиб (идрок қилиб) бўлмайдиган бўлиб қолишини англатади. Аслини олганда, бу ҳам Афлотуннинг эски бир далилидир. Бироқ «Парменид»да ушбу далил жуда ишончли тарзда келтирилган. Бу ерда ушбу далиллар ва Арастунинг ғоялар танқиди ўртасидаги муносабат масаласи юзага келади. 4) Бу ерда масаланинг уч хил ечими бўлиши мумкин. Ёки Афлотун «Парменид» да ўзининг ғоялар ҳақида таълимотини эмас, бошқа бир таълимотни танқид қилади. Афлотун даврида ғоялар ҳақида бундай, ҳақиқатда дуалистик таълимот Суқротнинг шогирларидан бири – Эвклид раҳбарлик қилган Мегар мактабида мавжуд бўлган. Суқротнинг бошқа шогирдлари, киниклар ва киреналиклар, ушбу бир тарафламаликлардан қочишга уста бўлган Суқрот фалсафасининг у ёки бу тамойилига бир тарафлама қизиқишга эга бўлгани каби, Эвклид ҳам, шубҳасизки, ғоя тамойилига бир тарафлама қизиққан. Ёки Арасту ғояларга қарши ўз далилларини Афлотуннинг ўзидан олган, ёки, ниҳоят, «Парменид» Афлотуннинг эмас, Арастунинг қаламига мансуб. Масаланинг иккинчи ечими бўлиши эҳтимоли катта, чунки Афлотундан ўзлаштирмалар Арасту томонидан бошқа муаммоларни талқин қилишда ҳам кўзга ташланади. Лекин масаланинг ечими учинчи кўринишда асло бўлиши мумкин эмас, чунки Арасту ўз метафизикасини қарама-қаршилик қонуни (Метафизика IV 7, 1011b 23; тоифалар 4, 2а 7 сл.), яъни расмий мантиққа асосан барпо этади, Афлотуннинг «Парменид»и эса қарама-қаршиликлар бирлигини қаттиқ туриб илгари суришдир. Масаланинг биринчи ечимини эҳтимоли энг юқори деб санаш лозим, чунки Афлотун бу ерда мегарларнинг ғоялар ҳақидаги таълимотини танқид қилади. 5) «Парменид»нинг ажойиб бўлган иккинчи асосий қисмига, чунончи, ягона нарса ва бошқа нарса диалектикасига келадиган бўлсак, юқорида айтиб ўтилганидек, Афлотун, унда кўп марта кузатилгани каби, диалектиканинг бундан олдинги дуализм танқидига муносабатининг ўзини ифодалашга умуман бепарво муносабатда бўлади. Шарҳловчи бу ерда Афлотун фикрларини, айниқса, «Филеб» ва «Тимей» суҳбатларига таянган ҳолда фикрларни ўзи мустақил охирига ўйлаб етишига тўғри келади. Ғоя ва материя бирлиги борасида ўз фикрида Афлотун ғояларнинг мустақил равишда мавжуд бўлиши ва уларнинг ҳеч қанадй тарзда моддий қисмларга ажратилишга мойил эмаслигини қаттиқ туриб ҳимоя қилиши тахмини эҳтимоли энг юқори бўлади. Қуйидаги қарама-қаршилик вужудга келади: ғоялар ҳамма жойда мавжуд ва ҳеч қаерда мавжуд эмас; улар майда қисмларга бўлинади ва бўлинмайди; улар мутлақ ягона нарсани ифодалайди ва шу билан бир пайтда кўплик ҳисобланади. буларнинг барчаси Афлотун томонидан биз айтиб ўтган дуализм танқидида сўзма-сўз ифодаланган. Лекин агар шундай бўлса, бу ердан суҳбатнинг иккинчи, асосий қисми бағишланган ва унда ғоя тамойили нафақат ўта сезгир ягона нарса эмас, умуман ҳар қандай битта нарса сифатида, материя тамойили эса – нафақат моддий ҳис қилиб бўладиган олам, балки битта нарса билан таққослаганда ҳар қандай бошқа нарса сифатида кўриб чиқиладиган ягона нарса ва бошқа нарса диалектикасига қўл узатса етадиган жой қолади. Шундай қилиб, суҳбатнинг иккинчи қисмида таклиф қилинадиган ягона нарса ва бошқа нарса диалектикаси Афлотуннинг якуний ва имкон борича умумлаштирилган ғоя ва материя диалектикасидир. 6) Суҳбатнинг иккинчи қисми мазмунини таҳлил қилиш Афлотун нуқтаи назаридан 8 та диалектик позициянинг ҳар бири, ёки, унинг айтишича, бу ерда Афлотун томонидан фойдаланилган гипотезалар бир хилда зарур эканлигини ва ўзининг бутун бир мураккабилиги ва кенг тармоқли эканлиги билан турли жиҳатларда берилган бутун бир яхлитлик ҳолатидаги ягона нарсани ифодалашини тан олишга мажбур қилади. Мутлақ билиб (идрок қилиб) бўлмайдиган ва ўта юқори борлиқ бўлган ягона нарса Афлотун учун шубҳасизки, гарчи алоҳида нуқтаи назардан бўлсада, ҳақиқатда мавжуд. нисбий, яъни алоҳида фараз қилинадиган ягона нарса ҳам мавжуд, фақат бу ҳам ўзига хос нуқтаи назардан. Ва ҳ.к. ва ҳ.к. Бу ҳолатда ушбу барча диалектик зиддиятларнинг туб моҳияти нимадан иборат? У Афлотуннинг ҳар қандай ягона нарса албатта ўзининг структурасини ҳам, у қарама-қарши қўйилган ва у билан таққосланадиган барча бошқа нарсалар структурасини ҳам келтириб чиқаришига сўзсиз ишонишидан иборат. Суҳбатнинг бутун иккинчи қисми айнан диалектик оқибатлар ҳақида таълимотдан бошқа нарса эмас. Натуралистик оқибатлар ҳақида илгари бутун юнон натур-фалсафаси гапирарди. Афлотун эса энди натуризмни тоифалардан бирини бошқасидан диалектик чиқариш билан алмаштиришни истаб қолди. Буни у илгари «Софиста»да қилишга ҳаракат қилиб кўрган эди. Бироқ у ерда борлиқ ва йўқлик диалектикаси энг юксак умумлаштириш даражасига етказилмаганди; ўзининг беш тоифали структурасини барпо этгач, у барибир единораздельного??? борлиқ доирасида қоларди ва ҳар қандай алоҳидаликдан юқори бўлган соф борлиққа аниқ етиб келмаганди. 7) Лекин агар моддий нарсалар алоҳидалиги, Афлотунга кўра, уларнинг ғоялари оқибатлари билан боғлиқ бўлган бўлса, ғояларнинг ўзини ўрганиш шундан далолат берардики, улар ҳам алоҳида бўлган ва, шундай экан, ўзи учун қандайдир олий бир тамойил талаб қилган. Барча мавжуд нарсалар, ҳам идеал, ҳам моддий нарсалар гўёки битта нуқтада марказлашган ушбу олий тамойил Афлотун энг бошида гапириб ўтган олий борлиқ ягона нарсадир. Бусиз ғоя келтириб чиқарувчи модель бўла олмаган ва Афлотуннинг объектив идеализми ўзининг онтологик-диалектик якунига эга бўлмаган бўларди. Шундай қилиб, агар ягона нарса ва бошқа нарса диалектикасини ўйлаб охирига еткизадиган бўлсак, айтиш жоизки, унинг мазмуни янада юқорироқ тамойилга эга бўлган моделни келтириб чиқариш ҳақида ва у моделлаштирадиган моделни келтириб чиқариш ҳақида қоидадан иборат. «Филеб» моделли оқибатлар ҳақида ушбу таълимотни аниқлаштиради, холос. Тадқиқотчилар орасида «Парменид» суҳбати бўлиб ўтган сана ҳақида якдил бир фикр йўқ. Суқротнинг «Теэтет» даги ёшлик пайтларида қария Парменид билан учрашуви ҳақидаги сўзлари айрим ўқувчиларни «Парменид»ни Афлотуннинг илк асарларидан бири деб ҳисоблашга мажбур қилади; бошқалар эса, Суқротнинг суҳбатлари мавзуларини ички ривожлантиришга асосланган ҳолда уни кечки ва етук асарлардан бири деб ҳисоблайдилар. Ўз структурасига кўра, «Парменид» муқаддима ва уч қисмдан иборат бўлиб, бунда иккинчи ва учинчи қисм ўртасида ўзига хос интермедия бор. Парменид, Зенон, Суқрот ва Арасту ўртасидаги суҳбат Кеваль деган одам томонидан ўз дўстларига ҳикоя қилиб берилади, шу сабабдан ҳам суҳбат «ҳикоя қилиб берилган» деб номланади; бироқ, Афлотунда ҳар доим бўлгани каби, ҳикоячи сояда қолиб кетди ва бир нечта файласуф ўртасида жонли сўзлашув тўлиқ иллюзияси пайдо бўлади. Муқаддима қисмида Клазоменлик Кефал (унинг «Давлат»да келтирилган, нотиқ Лисийнинг отаси Кефал билан ҳеч қандай алоқаси йўқ) ўз ҳамсуҳбатларига дўстлари билан Афинага дўстлри билан бирга келгани ҳамда Адимант ва Главкон билан учрашуви ҳақида сўзлаб беради. Клазоменликлар Антифонт (Главкон, Адимант ва Афлотуннинг бир онадан туғилган акаси; қ.: т. 1, Хармид, изоҳ 17) Зеноннинг дўсти Пифодор билан яқин эканлигини ва узоқ йиллар аввал (449 й.) ундан Парменид, Суқрот ва Зеноннинг Афинадаги учрашуви ҳақида билишини эшитгандилар. Шунда клазоменликлар ва афиналиклар Антифонтнинг уйига борадилар ва у ўтмишда бўлиб ўтган, эндиликда Кефал томонидан учинчи қўллар орқали ўз тингловичларига баён қилинаётган суҳбатни Зеноннинг сўзларидан ҳикоя қилиб берган. Суҳбатнинг марказидан файласуф Парменид ўрин олган (қ.: Теэтет, изоҳ 48 ва Софист, изоҳ 19). Бирични қисмда – Суқрот ва Зенон (қ.: т. 1, Алкивиад I, изоҳ 28) ўртасидаги суҳбат берилган. Зенон бу ерда Пармениднинг йўқлигида Суқрот ва унинг дўстлари Пифодорнинг уйига тинглаш учун келган ўз асарини ишонч билан ўқийдиган, шуҳрат чўққисида бўлган, гулдай очилган қирқ ёшлардаги эркак сифатида тавсифланган. Иккинчи қисмда – Суқрот ва Пармениднинг суҳбати келтирилган. Суқрот бу ерда жуда ёш – эндигина 16 ёки 20 га кирганди. Парменид эса 65 ёшлардаги салобатли қария сифатида акс эттирилган (агар унинг таваллуд топган йили 514 йил атрофида, Кефал ҳикоя қилиб берган суҳбат бўлиб ўтган вақт эса 449 йил деб ҳисоблайдиган бўлсак; қ.: Теэтет, изоҳ 50). Учинчи қисмда Парменид ва Арасту ўртасидаги суҳбат келтирилган. Бу ерда Арасту – Суқротдан ҳам ёшроқ бўлган ўсмирдир. У ҳам, худди Теэтет ёки Антифонт каби, фалсафа ва диалектикага кўнгил берганди. «Парменид» матнида у кейинчалик 404 йил Афинада олигархлар тўнтаришидан сўнг ўттизта тирандан (Юнонистонда ҳокимиятни зўрлик билан тортиб олган шахс) бири бўлгани кўрсатилган. Эҳтимол, Ксенофонт «Юнонистон тарихи»да Лисандр томонидан Лакедемонга Ферамен билан музокаралар ўтказиш учун юборилган «афиналик бадарға қилинган одам» деганда айнан уни ёдга олиб ўтгандир (112, 18; қ. шунингдек: т. 1, Менексен, изоҳ 37). Эҳтимол, Диоген Лаэрцийнинг сўзларига кўра, «давлат ишлари билан машғул бўлган», «суддаги нафис нутқлар» муаллифи бўлган Арастудир (V 35). Диоген ушбу Арастуни бу номга эга бўлган саккиз киши қаторида айтиб ўтади. Диогеннинг рўйхатида биринчи бўлиб Афлотуннинг машҳур шогирди ва танқидчиси, иккинчи бўлиб – давлат арбоби, учинчи ўринда – «Илиада» шарҳловчиси, тўртинчи ўринда – Суқротнинг Панегирикига жавоб ёзган Сицилиялик нотиқ, бешинчи ўринда – Сократик Эсхининг шогирди, олтинчи ўринда – назм бўйича киренлик трактат муаллифи, еттинчи ўринда – жисмоний машқлар бўйича ёшларнинг машҳур мураббийси, саккизинчи ўринда эса – унчалик эътиборли бўлмаган грамматика мутахассиси туради. Бу рўйхатнинг ичида Афлотун суҳбатининг энг ишончли қатнашчиси иккинчи Арасту ҳисобланади, чунки Стагиритнинг ўзи 384 йил, яъни «Парменид» ҳаракатлари бўлиб ўтган вақтдан 65 йил ўтгач туғилган, Афлотун суҳбатни ёзиб олиш вақтида у атиги 16 ёш бўлган, гарчи қизиқарсиз бўлмасада, «Парменидда» ғоянинг мустақил равишда мавжуд бўлишига қарши эътирозлардан кейинчалик Афлотунни ва Суқротнинг шогирдлари бўлган мегарликларни ўхшаш позициялар учун танқид қилган файласуф Арасту ҳам фойдаланган (қ.: Метафизика I 9, 990а 33 — 991а 8, 991а 20 — 22, XIII 4, 1078b 32 — 1079b 10). Пифодор, Исолохнинг ўғли (Алкивиадда ёдга олиб ўтилган, I 119а), — Афиналик бадавлат одамлардан бири, фалсафа ишқивози, Зенондан сабоқ олган ва унга олинган дарслар учун жуда катта пул — 100 мин. тўлаган. Худди бошқа бир бадавлат одам Каллийнинг (қ.: т. 1, Апология Сократа, изоҳ 11) уйида бўлгани каби, унинг уйида ҳам софистлар (софизм тарафдорлари) ва умуман, фалсафа ихлосмандлари йиғилиб турарди. Афлотуннинг ўгай акаси Антифонт ўзининг фалсафага бўлган қизиқишларини тарк этган ҳамда отлар билимдони ва от пойгаси устаси сифатида шуҳрат қозонган.
Китобни тўлиқ кўчириб олиш
|
«ҚОБУСНОМА»дан. Шоирлик ҳақида |
|
|
|
24.10.2013 19:04 |
К А Й К О В У С (1021-1099)
Унсуру-л-Маолий Кайковус Каспий денгизининг жанубий қирғоғидаги Гилон қабиласидан бўлиб, унинг отаси машҳур шоҳ Шамсу-л-Маъолий Қобуснинг ўғлидир. Қобус ўз даврида таназзулга юз тутган самавийлар хонадонини тиклашга уринди, бироқ бунга эришиш учун Маҳмуд ёрдами билан Табаристонни забт этиб, пойтахт қилган (унинг ҳузурида маълум муддат Беруний ҳам яшаган). Қобуснинг набираси ўз замонасининг илмли ҳукмдорларидан бўлиб, ўғли Гилоншоҳга бағишлаб "Насиҳатномаи Кайковус" асарини ёзди. Асарни машҳур шоҳ бобосининг номи билан "Қобуснома" деб атади. Муаллифнинг бундан бошқа асарлари борлиги маълум эмас. "Қобуснома" 1083 йили Журжонда ёзилган бўлиб, 44 бобдан иборат. Асар бобларининг мундарижасидан маълум бўлишича, муаллиф замонасининг фозил ва зукко кишиларидан бўлган. Нафақат подшоҳлик мансаби ва масалаларида, билим ва маданий-ахлоқий ишларда ҳам намуна бўла олган. Шунинг учун бўлса керак, "Қобуснома" 1432 ва 1705 йиллари турк тилига, 1786-87 йили уйғур, 1881 йили эса татар тилига таржима қилинган. Оврўпада 1886 йилги русча ва французча, 1811 йилги немисча таржималари мазкур бўлган. Ушбу мажмуага 1860 йилда Огаҳий томонидан амалга оширилган таржима асос бўлди. "Қобуснома" фақатгина ахлоқий насиҳатнома бўлмай, унда бадиий ижод билан боғлиқ масалалар ҳам акс этганки, шу жиҳатдан у ХI асрнинг адабий-назарий манбаси сифатида эътибор уйғотади.
«ҚОБУСНОМА»дан. Шоирлик ҳақида
Эй фарзанд, шоир бўлишни истасанг, ҳаракат қилки, сўзинг осон ва фойдали бўлсин, англашилмайдиган, қийин сўзларни ишлатмагил, ўзинггина билиб, бошқалар унинг шарҳига муҳтож бўлгудек сўзни айтмагил, чунки шеърни халқ учун ёзиш керак ва ўзи учун ёзмайди. Бир хил вазн ва қофияга қаноат қилмагил, санъатсиз, тартибсиз шеър айтмагил. Шеър зарб ва шаклда алъал1 бўлса, яъни вазни тўла бўлса, яхши бўлади. Шоирлик қоидасига кўра (шеър ёзишда) санъатдан ғофил бўлмагил. Масалан, шоирларнинг зарур усуллари шулар: мужонис (ўхшаш), музмар (яширин), мутобиқ (уйғун), мушокил (шаклдош), мулавван (бўялган), муташобиҳ (аллегорик), мукаррар (такрор), мувассал (уланган), мураддаф (радифли), мусаммат (шеърнинг бир бандидаги қофия ва бошқа мисралардаги қофиядан фарқ қилади), муқаттаъ (кесик), мусажжаъ (қофиядош), мутазод (қарама-қарши), мувашшаҳ (безатилган), мустаар (кўчма маъноли), мухаллаъ (бўртмоқ), мустахиёт (ўзгариш), муставий (равон), муздаваж (жуфт), муваана (параллел), зулқофиятайн ражаз мақлуб (қўш қофияли мақтов шеъри) ва шунга ўхшашлар2. Аммо сўзнинг юксак (ва таъсирчан) бўлишини истасанг, киноя, истеҳзоли гапни (кўп) сўзлама, мумкин қадар истиораларни ишлатгил. Мадҳда истиорани ишлатгил. Агар ғазал ёзмоқчи бўлсанг осон, равон ва латиф сўзлар билан ёзғил ва машҳур қофиялар билан зийнатлагил, совуқ ва ёқимсиз қофияларни ишлатмагил, oшиқона ўз аҳволингни ва гўзал (ёқимли) сўзларингни қўлдан бермагил ва яхши масалларни ҳам қўлдан бермагил, шундай ёзсанг, юқори табақа ҳамда оддий халққа маълум бўлади ва сенинг шеъринг шуҳрат топади. Оғир вазнда ва арузда3 шеър ёзмагил, чунки аруз ва оғир вазн ёқимсиз қилиқли, совуқ (табиатли), латиф ва нозик маънилардан маҳрум бўлган одамлар учун яхшидир. Агар бирор киши шундай шеърни талаб қилса, ёзсанг бўлади. Аммо аруз, шоирлик, тахаллус4 илмини ўрганиш билан шеър (ёзишни) ўргангил. Агар шоирлар орасида мунозара бўлса, ё бир киши сен билан кашфиёт ҳақида баҳслашиб қолса ёки сени имтиҳон қилиб кўрса, енгилиб қолмагил, аруз доираларини5, уларнинг отларини, доиралардан пайдо бўладиган баҳрларнинг отларини билгил. Масалан, ҳазаж, рамал, ҳазажи макфуф, ҳазажи ахраб, ражази матвий, рамали мажнун ва мансуҳ, ҳафиф, музореи ахраб, муқтазаб, мутақориб, қариби ахраб, мансуҳи кабири басит, мадид, комил ва вофир. Буларнинг монандини ва бу баҳрларнинг барча аруз ва зарбларини билиб олгил. Мадҳия, ғазал ё ҳажв ёки марсия ёзмоқчи бўлсанг, сўзни мукаммал ишлатгил, сўзни нотамом ишлатмагил. Насрда ишлатилган сўзни назмда ишлатма, негаки наср - раият, назм подшо мартабасидадир. Агар бир нарса раиятга лойиқ бўлмаса, подшога ҳам лойиқ эмас. Ғазални гўзал ва равшан ёзғил, мадҳ ёзишда бақувват ва баландҳиммат бўл. Ҳар бир одамга лойиқ сўзни айтгил ва ҳар бир кишининг қадрига қараб шеърни билиб ёзғил. Агар одамда қаҳрамонлик бўлмаса, уни шижоатли, баҳодир деб мақтамагил. Агар одам белига пичоқ тақмаган бўлса, унга, қилич билан шерни ўлдирасан, найза билан Бесутун6 тоғни тешасан, ўқни чумолининг кўзидан ўтказасан, демагил. Ҳар одамки, отга минмаган бўлса, унга сенинг отинг Дулдулга7, Рахшга8, Буроққа9 ўхшайди, демагил. Ҳар бир одамга муносиб сўзни айтгил. Аммо шоир мадҳ қилинувчининг табиатини ва унга қандай сўз маъқул бўлишини билиши лозим. Унинг хоҳишига лойиқ мадҳ қилгил. Шундан кейин унинг инъомидан кўнглинг хоҳлаганча кўз тутгил ва ҳимматингни паст тутмагил, ҳар бир масалада ўзингни банда ва ўзгани ходим деб кўп айтмагил, агар мақтаган кишинг шу сўзга лойиқ бўлса, айтгил. Ҳажв10 қилишни одат қилмагилки, ёмон бўлади. Агар шеърда ёлғон ва муболағани яхши десалар ҳам, ёлғонни ҳаддан ошириб юбормагил, дўстларнинг ва халқнинг баланд мартабали эканини айтишни зарур деб билгил. Аммо ғазал ва марсияни бир хил услубда, ҳажв ва мадҳни ҳам бир хил услубда ёзмагил. Агар ҳажв ёзишни билмасанг, мадҳнинг тескарисини ёзгилки, бу ҳажв бўлади, марсия ва ғазални ҳам шундай қил. Ҳар хил нарса ёзмоқчи бўлсанг, ўз фикринг билан ёзгил, бошқаларнинг сўзини такрорлама, агар бошқаларнинг сўзини такрорласанг, кўнглинг очилмайди, шеър майдони сенга кенг бўлмас ва дастлабки шеър ёзган даражангда қолаверасан. Табиатинг очилиб, шоирликка қодир ва моҳир бўлганингдан сўнг, агар бирор ердан бирор ажойиб маънили сўз эшитсанг, сен шу сўзни маъқул кўрсанг, бу сўзни бошқа ўринда ишлатишни истасанг (шундай сўзни ишлатдим деб), такаббур бўлиб кетмагил, лекин бу сўзни ишлатмагил, агар шундай сўзлар мадҳда ишлатилган бўлса, сен ҳажвда ишлатсанг (маъқул бўлади), ғазалда бўлса, марсияда ишлатгил, чунки киши бу сўзни қаерда ишлатилганини билмасин. Агар мақтовчини талаб қилсанг ёки бозор ишини қилсанг, қовоғинг солиқ, кийиминг ифлос бўлмасин, ҳамма вақт чеҳранг очиқ бўлсин, кулиб тургин. Нодир ҳикояларни, кулгили сўзларни ёд ол, чунки мақтовчининг олдида шоирнинг бундан бошқа чораси йўқдир.
|
|