Facebook
Самарқандда асари нажот PDF Босма E-mail

Ўтган замонларда Самарқандда мадрасалар дорул-улум(Илмлар уйи.) мақомида бўлганлиги гўзал, буюк ва ғоят музайян(Безатилган.) лисони ҳолиндан маълумдир.
Улуғбек каби маорифманд шоҳзода, Али Қушчи каби ҳаким ва мутафаттин(Зеҳнли.), Тафтазоний каби аллома, Навоий каби шоир ва адиб ҳам турк, ҳам Самарқанд ўғиллари бўлганликлари тарих ўқиганларга маълум.
Бир неча асрдан бери таназзулга юз тутган, шоҳ саройларига мушобиҳ(Ўхшаш.) мадрасалар хароб, вайрона. Уламо ва ҳукамо(Донишмандлар.) ўрнига бесавод дарвешон, беғайрат бечорагон ила тўлган Самарқанд обидалари нажот қидирмокда. Ноаҳил бу ёдгорликларни кўрмас, кўрсада аҳамият ва даражасини идрок қила олмас...
Бир асари хуш... Бир умидбахш белги... Юзларча китоблар таълиф қилинган Самарқандда беш юз саналик бир таназзул давридан сўнгра такрор таълифот(Асарлар, китоблар.) ва фикр бош кўтармоқца. Бир неча йилдан бери дорул-қазо муфтиларидан Абу Масъуд ал-ҳож Маҳмудхўжа жаноблари бир неча расоил(Рисолалар.) таълиф ва нашр қилган эди. Бу сафар яна «Китоби мунтахаби жуғрофияйи умумий» нашр қилгани идорамизга юборилган нусхасидан маълум бўлди. Гўзал тартиб ва гўзал турк тили ила ёзилмишдир... Туркистонли жумла ўқувчиларимизга бу китобни ўқишни тавсия қиламиз. Ҳожи Маҳмудхўжа бир қанча таълифлар ҳам ёзмоқда эмиш. Табриклаймиз. Нажоти фикрия нажоти соира муқаддимасидир.

Исмоилбек Гаспиринскийнинг
"Ҳаёт ва мамот масаласи" китобидан