Home icon Бош саҳифа»Ўзбек адабиёти»Мумтоз адабиёт»Навоийхонлик»Алишер Навоий. ЛИСОН УТ-ТАЙР (Наср) - 11
Facebook
Алишер Навоий. ЛИСОН УТ-ТАЙР (Наср) - 11 PDF Босма E-mail
Материал индекси
Алишер Навоий. ЛИСОН УТ-ТАЙР (Наср)
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
4
16
17
18
19
20
Ҳамма саҳифа

110
Ҳикоят

Арастунинг бир шогирди болиб, устозининг ҳар бир дарсида ҳозир бўлар эди. Донишманд файласуф унга алоҳида эҳтиром кўрсатиб, барча шогирдларидан ортиқ ҳурматлар эди. Ёшлик чоғидан ёнида улғайтириб, унга ўзида бор махфий илмларни ўргатган эди. У олимнинг тўрт юз йирик донишманди орасида барчасидан ортиқ болиб, фақат Арастудан кам эди.
Донишманд ўзича мазкур шогирдини келажакда Искандарга яқин мулозим этишни хаёл қижарди. Ўзим бир ёққа кетсам, у лскандар ҳузурида фарзандим каби ўрнимни босади, деб ўйларди. Хуллас, бу шогирд ҳикмат бобида юксакликка эришиб, ҳатто йиғинларда Афлотун билан ҳам баҳслашадиган даражага етди.
Кунлардан бир куни у кўчадан ўтиб кетаётган эди, ногаҳон бировнинг ишқи унинг кўнгли томон йўл топди. Кофирлар ибодатхонасидан чиққан бу гўзал ой юзли ва кумушбадан, тошюрак кофирлар каби золим болиб, ноз билан юз динни талон-торож этувчи ва ҳикмат аҳлини зору шайдо қилгудек ниҳоятда чиройли қиз эди.
Файласуф шогирд унинг домига гирифтор бўлганидан сўнг, кўнгли унга ошиқи зор бўлди. Васлига етишмоққа бел боғлаб, орага кишилар қўйди. Ва ниҳоят, кўп молу маблағ сарфлаб, у дилрабони ўзига мойил қилди ҳамда ўз никоҳига олди. Бу бут (қиз) васли қўлига киргач, худди кофирлар каби бутпараст бўлди, яъни у гўзал қиз олдидан нари кетмади. Кечаю кундуз кўзини ундан олмасдан, унга мафтун бўлиб, китобга қарамай қўйди. У гўзал маҳвашга шу қадар мубтало бўлдики, ҳаттоки устозидан сабоқ олишни ҳам эсидан чиқарди.
Устоз унинг бу ҳолга тушганини кўриб, насиҳат йўли билан чорасини топмоқ истади. Кўп панд-насиҳатлар қилди, аммо бу насиҳатлар балонинг олдини олишда ёрдам бермади. Устоз қараса, илму ҳикматлари зоеъ бўлиб, неча йиллик чеккан заҳматлари бекор кетмоқда. Беназир файласуф ҳар қанча ўйлаб кўрмасин, бу дардни даволашнинг иложини топа олмади. Охири махфий чора қўллаб, у гўзалга кучли бир дори берди. Гўзал дорини ичгач, оҳу фиғон тортганча йиқилди, аҳволи вақт ўтган сайин тобора ёмонлаша бошлади.
Йигит уни тузатиш учун турли чоралар қўллаб кўрди, аммо улар ҳеч бир фойда бермади, санам касалликдан тузалмади. Бу мушкилотга мубтало бўлган йигит чора топмоққа ожиз қолгач, устози ҳузурига ғамгин бир ҳолда кириб борди. У бошини маломат билан қуйи солганча, кўп ҳижолат чекиб, ўз ҳолини баён қилди. Устоз шогирдининг бу хил эҳтиёжмандлигини кўриб, даволаш учун бемор қошига келди. У шогирдига деди:
— Тур, сен бугун хизматга бор. Искандарга қуллигингни бажо келтир. Мен беморингни даволаб, париваш ёрингни, тузатаман.
Шогирд устоз сўзларини қабул қилиб, йўлга равона бўлди.
Устоз касални даволашга киришди. У меъдани тозалайдиган беҳад кучли бир дори тайёрлаб, касалга берди. Хаста бу дорини ичди. Устод ўз маҳрамларига, касалнинг ҳолидан воқиф бўҳб, тоғора ушлаб, эшик тагида туринглар; у нимаики қайт қилса, тўкиб юбормасдан, бир хумчада асранглар, деб буюрди. У шу сўзларни айтиб, ташқарига чиққани замон дори ўз кучини кўрсатди. Қиз ичидан касаллик келтириб чиқарган балғамларни суриб чиқарди. Қиз узлуксиз қайт қила бошлади. Бу пайтда устоз ташқарида эди. Хастанинг на бир мадори, на жисмида бир қатра қони қолди. Ундаги балғам, сафро, савдо ва қон даф бўлгач, суманбар мажолсиз бир ҳолга тушди.
Кечқурун йигит уйига қайтди. Донишманд унга: "Кириб, ёрингга боқ!"- деди. Шогирд уйга кириб, ўзининг аввалги шўх ва дилкаш ёрини кўрмоқ истади. Аммо қараса, маҳбубаси ўрнида буришиб кетган бир нохуш жисм ётибди. Йигит уни таний олмай: "Менинг ёрим қани? Сарв бўйли лоларухсорим қани? - деб сўради. Ҳамма нарсани чуқур билувчи донишманд олим буни эшитиб: "Мен берган идишни келтиринглар, нозанинни ошиқига еткаринглар",- деди. Бу сўзни эшитганлар идишни олиб келдилар. Унинг ичи турли ахлат, макруҳ қусиқлар билан тўла бўлиб, сассиқ ҳид бурқсиб турарди. Шунда устоз шогирдига қараб:
-    Ма, ол, сенинг паризодинг шудир! Гул юзли сарвиқоматинг ҳам шу! Сен мубтало бўлган шундан бўлак нарса эмас, сен шунга ошиқ ва мафтун бўлган эдинг,— деди.
Бу сўзларни эшитган йигит устоди олдида ҳижолатда қолди. Устоз уни бу қийин аҳволда кўриб, шундай деди:
-    Эй фарзанд, эҳтиёж туфайли унга эмас, аслида сенга илож топдим. Сен яна ошиқсану у маҳбубангдир, у яна сени шайдо айлаган ёринг бўлиб қолади. Аммо бу хил ошиқлик, эй тушкунликка учраган киши, пок ишқ аҳли олдида уятлидир!

111
Яна бирқушнинг Ҳудҳуддан саволи Яна бир савол берувчи фиғон тортиб, деди:
-    Эй яширин сирларни билувчи! Мен бу йўлда ўлиб қолишдан қўрқмоқдаман. Манзилга етиб бормасдан бурун жон таслим этишим мумкин. Бу хил улкан хавф қаршисида қандай бардош бера оламан?

112
Ҳудҳуднинг жавоби

Ҳудҳуд унга деди:
-    Эй хаста дилли ожиз! Ўйлаб кўр, бу оламда абадул-абад қола олмайсан-ку. Кимки бу дунёга келган бўлса, оқибат этак силкиб кетади, кўкси ажал тиғидан ёрилади. Маърифат аҳли шуни исботлаганки, бу жонли ҳаёт охир ўлим билан тугайди. Фақат ориф бўлмаган беақл кишиларгина ҳар бир киши бошида муқаррар содир бўлувчи бу воқеадан бехабардир. Агар жаҳонда минг йил яшасанг ёки бир зум умр кўрсанг, барибир ажал сенга омонлик бермайди. Авлиё ҳам бу гирдобдан қочиб қутулмайди, пайғамбар ҳам бу айланишдан халос бўлмайди. Киши қанчалик ваҳимага тушмасин, қанчалик қайғурмасин, бан бир озод бўла олмайди. Унга чап бериб қутулиш йўқ; пора бериб ҳам халос бўла олмайсан, ажал тиғи ўз жаллодлигини қилади. Йиғласанг ҳам, ёлворсанг ҳам бу йўлдан бормасликдан ўзга иложинг йўқдир. Зоҳид ва ярамас киши ҳам, шоҳу гадо ҳам бу йўлни адо этади. Шунинг учун ундан қўрқиш кишига ҳеч бир фойда келтирмайди, балки ортиқча ташвиш чеккани қолади. Ўлмоқликдан бошқа илож йўқ экан, унинг фармонига қулоқ солмоқ яхшироқдир.

113
Ҳикоят

Нақл қиладиларки, юксаклик чўққисининг юлдузи, улуғ элчи Сулаймон пайғамбар кунлардан бир кун тахт устида дам олиб ўтирар эди. Дев ва парилар унинг фармонига мунтазир бўлиб туришар, оламдаги барча махлуқот: инсонлар, ёввойи ҳайвонлар ва қушлар унинг хизматида қўл қовуштириб турарди. Буларнинг барига унинг фармони нуфузли бўлиб, барчаси унинг эҳсонидан умидвор эдилар.
Олдида бир оқил одам хомуш жим турарди. Шундай ҳолатда пайғамбар қошига бир малак учиб келди. У осмон жаллоди - жон олувчи Азроил эди. У пайғамбарга таъзим ва салом бажо келтиргач, шундай арз қилди:
-    Эй карамли кишилар фахри! Илоҳиёт ҳикмати ниҳоятда махфий бўлиб, ундан ақл ҳайратга тушади. Олдингда турган мана бу азиз киши ўлишга ҳукм этилган. Умрининг ажал паймонаси тўлиб, юқоридан ҳукм келди, мен унинг ёнига шу соат қатл тиғини санчиб, Ҳинд иқлимида унинг жонини олишим керак. Ушбу ишдан бағоятда ҳайратдаман ҳам
дам-бадам ўзимдан ваҳимага тушмоқдаман.
Азроил шу сўзларни айтаверсин, пайғамбар олдида турган бояги нотавон киши келиб, ер ўпди ва кўз ёш тўккан ҳолда шундай деди:
-    Эй улуғ пайғамбар! Бугун ўз ҳолимга беҳад ҳайронман, ўлим ваҳимасидан бениҳоя паришонман.
Шундай бир чора қилки, мен бу мамлакатда бўлмайин, чунки кўзим ваҳимадан қоронғулашиб кетмоқда.
Шунда Сулаймон шамолга: "Уни ҳавас қилган жойига олиб бор! Қаерда тўхташни истаса, ўша ерга қўй ва кўнглидан хижилликни даф қил!" деб буюрди. Шамол уни барча аъзойи баданига ғавғо солганча тез учириб олиб кетди. Бояги киши шамолга Ҳиндистон томонга учишни ишорат қилди ва шу ерга етгач, ундан нарига ўтмади. Ва шундай деди: "Шу ерда менга дам бер, чунки бу эр менга ёқиб қолди". Шу сўзларни айтиб, сувори пастга тушди, унинг тез учувчи оти - шамол ўз йўлида давом этди. Шу пайт бу ерга Азроил этиб келди ва Аллоҳ қудратига кўп офаринлар айтиб, уни марҳумларга яқин қилди. Кимдаким шамол билан бирга елиб-югурса ҳам жонини олиш Азроилнинг ишидир.

114
Яна бир қушнинг Ҳудҳудга саволи Яна бир савол берувчи сўради:
-    Эй зоти пок! Мен умрим борича тиришдим, аммо мақсадимга ета олмадим. Кўрган-кечирганим ғамдан иборат бўлди. Бу йўлдан борувчи дунё машаққатларини кам тортган хуррамдил одам бўлиши керак. Аммо мени тирикчилик ташвишлари ғамгин қилиб қўйган. Жоним ҳар доим бир ғам билан жароҳатланади. Қайси кўнгилхушлигим билан бу йўлни босиб ўтай, ахир? Кўнгли хушлар борадиган жойга мен бора оламанми?

115
Ҳудҳуднинг жавоби

Ҳудҳуд унга деди:
-    Эй ғамгин табиатли! Қисмат сенинг зотингга ғамни баҳона қилиб кўрсатишни ёзибди. Бу водийни босиб ўтиш учун, шубҳасиз, ҳақиқий эрлар ғамга йўл озиғи сифатида қарайдилар.
Йўл ғамини чекиш мард кишиларнинг ишидир. Йўлда ғамсиз кишини киши деб атамайдилар. Мардлар ғамгинликдан шод бўлади, бу хил тутқунлик улар учун озодлик билан тенг. Машаққат остида ётган бу жаҳон бошдан-оёқ ғам манзилидир, унда ҳар бир тоифадаги киши бирон-бир ғамга мубталодир. Олам аҳли кўнглида ғами бўлса, муҳими одамлар ғамидир. Аммо аҳли яқинлар йўл ғамидан доимо ҳазир бўладилар. Агар кишиларга аввалги ғам, яъни олам ғами манъ этилган бўлса, одамийлик учун кейинги ғам - одам ғамини ейиш мақсадга мувофиқдир. Бордию сен бурунги ғам қўлида хору зорлик тортган бўлсанг, эй ғамгин, бу йўлга кириб, ўзингни хурсанд қил. Сўнггисидан ғамгин бўлсанг, шод бўл, чунки кўнгил ундан обод бўлади. Муҳаббат аҳли ғамдан шод бўлади, негаки номурод бўлмоқлик улар учун айни муроднинг ўзидир. Мақсад муродга етишмоқ учун йўл ғамини чекиш керак, фақат шу ғамгина кўнгилга нажот бағишлайди. Кимда бу ғам йўқ экан, у эр киши эмасдир. Чунки ғам озуқаси билангина бу йўлни босиб ўтиш мумкин.

116
Ҳикоят

Мисрда бир олий ҳимматли киши бўлиб, у маъно оламининг соҳиб давлати эди. Унда айш-ишрат қиҳш учун жаъмики нарса тайёр эди. Бу борада нимани ўйлаган бўлсанг, унда бундан юз марта ортиқ бор эди. У жаннатмакон қаср ичида манзил тутган бўлиб. ҳурлар каби эўзал бир маҳбуба билан улфат эди. Лекин у олий сифатли пок зот буларнинг барчасига беилтифот қарарди. Ҳажр зиндонида қолган Юсуф каби унга ҳам доимо дард ва ғам чекиш ёр эди.
Ундан сўрадилар:
—    Эй кўнгли қайғуга шерик бўлган пок зот. Бизга бу яширин сирингни равшан эт! Сенда шунча кўнгил очувчи шодлик асбоблари муҳайё бўла туриб, нечун хотиринг хуррам эмас? Нечун ғамдан ўзга нарсани кўнглинг ҳамдам этмайди.
У шундай деди:
—    Йўл аҳли учун бу жаҳон зиндондир, чунки унинг истагани кўздан яширинган. Асосий иш шуки, инсон кўнгил истаганига етишга қадар барча йўлни босиб ўтиши лозлм. Зиндонда ҳам киши хуррам бўладими?! Киши ғамхонада беғам ўтира оладими? Мен ҳақиқий ёримдан айрилиқда армон чекаман, шунинг учун гарчанд Эрам боғида бўлсам-да, ўзимни зиндонда деб ҳисоблайман. Унинг васли гулзорига етишмагунимча ғам ташвишидан халос бўла олмайман.

117
Яна бир қушнинг Ҳудҳудга саволи Яна бир савол берувчи сўради:
—    Эй беназир! Мен ҳақ амрини бажо келтирувчиман. Мен унинг фармонига доимо мунтазирман, бундан у қаҳр қиладими, эҳсон кўрсатадими, мен учун бан бир. У ҳар қандай иш буюрса, мен уни адо қиламан, рад этса ҳам, қабул қилса ҳам унинг ўзи билади. У нима буюрса, ёзу қиш ўшани бажараман, рад ёки қабул қилиши билан менинг ишим йўқ. Менинг одатим амрига итоат этиш бўлиб, уни адо қилсам, ўзимни бахтли деб биламан.

118
Ҳудҳуднинг жавоби
Ҳудҳуд унга деди:
—    Бу сўзларинг яхши, аммо бу ҳақда сенинг ўзинг айтмай, балки сен ҳақингда бошқалар сўзлаганида янада яхшироқ бўлар эди. Чунки доимо барҳаёт ҳақ кишилар учун бу йўлда камолотга эришмоқни насиб этган. Кимки унинг фармонига итоат қилиб, уни бажарса, бу йўлда унинг мартабаси улуғ бўлади. Кимки унинг амридан бўйин товласа, у рад этилиб, унинг иззатли қасридан узоқлаштирилади. Унинг фармонини бажарувчи эса келажаги қутлуғ, мақбул киши саналади. У амрига итоат қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди ва бусиз бир сония ҳам ором бўлмайди.
Бироқ ҳар қанча итоат қилиб, унинг амру ҳукми билан тоат-ибодат қилса ва ўзининг бу иши билан фахрланиб мақтанса ҳамда кибру ҳавога берилса, бундан жонига офат етади. Унинг эртаю кеч қилган озу кўп барча тоат-ибодати, борию йўғи — ҳаммаси ҳеч бўлади.
Кимки ўзининг қилган ишларини рўкач қилмасдан, унинг олдида бору йўғини тенг тутса ва манманликка берилмаса ҳамда қилган тоатларини бир қора чақадек деб билса, у киши бахт-саодат кўчасига киради ва ўз тақво ҳамда ибодатларидан наф топади. Бундай киши ўз тоат ва тақводорлиги мевасини тотиб, бу иш маъносидан баҳраманд бўлади.


119
Ҳикоят

Аллоҳ Одамни яратмасдан илгари, унинг танасига руҳ шамини киритмасдан бурун барча малоикалар тоат ва тақвога мжуъ қилиб, унинг одоб ва русумларини бажо келтиришар эди. Уларнинг барчасига Азозил(Иблиснинг жаннатдан қувилмасдан аввалги исми) бошлиқ эди. У буларнинг мушкулларини осон қилувчи муршид эди. У ҳақ амрига итоат қилиб, неча минг йил тоат-ибодат билан машғул бўлди. Унинг бу борада қилган ишларини тавсифлашда нутқ лол қолади, ҳатто ақл билан тасаввур қилиш ҳам амримаҳол. Нақл қилишларича, бутун ер юзаси ва коинотдаги тўққизта олий фалакда у нотавонлик билан сажда қилиб юз қўймаган бирорта бўш жой қолтнаган эмиш.
Аллоҳ Одамни яратди ва уни ўзига маъшуқ этиб, ўзи унга ошиқ бўлди. Барча инсонлар ичида энг яхшиси ҳисобланган Одамга ҳамма малоикалар сажда қилсин деб буюрди. Малоикаларга шундай амр этилгач, улар ҳазрати Инсонга сажда қилдилар.
Бироқ неча минг йил ибодат қилиб, унинг амри билан тақво ва тоат айлаган Азозил ғурурланиб, Одамни писанд этмади ва унга сажда қилишдан бош тортди. Шу бўлсдан Аллоҳ малоикалар тўдаси ичидан уни рад этди. Кўнглидан ибодат завқини чиқариб олиб, бўйнига лаънат тасмасини боғлади. Унинг неча минг йил қилган ибодати зоеъ бўлиб, ўзи ҳақ даргоҳидан қувилди.
Шуни яхши англагилки, илоҳ бу йўлда фақат ўзини ўйлаб, манманликка берилишдан ҳам ортиқроқ гуноҳ йўқ деб ҳисоблайди. Ўзни кўрмоқ - тоатни кўрмўқ билан тенг бўлиб, қилган ишларини кўнглига келтириш - миннат қилиш демакдир.