Home icon Бош саҳифа»Ўзбек адабиёти»Мумтоз адабиёт»Навоийхонлик»Алишер Навоий. ЛИСОН УТ-ТАЙР (Наср) - 16
Facebook
Алишер Навоий. ЛИСОН УТ-ТАЙР (Наср) - 16 PDF Босма E-mail
Материал индекси
Алишер Навоий. ЛИСОН УТ-ТАЙР (Наср)
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
4
16
17
18
19
20
Ҳамма саҳифа

160
Ҳикоят

Жаҳонни забт этган бир подшо бор эди. Унинг даргоҳида юзлаб султонлар бош эгиб турарди. Мамлакати чексиз бўлиб, барча унинг ҳукмига бўйсунарди.
Унинг ҳаммадан яшириб юрадиган бир гавҳари бор эди. Бу гўзалнинг ҳусни олдида ҳур ва парилар ҳам шарманда бўлиб қоларди. У гўзаллик бўстонида бир нозикниҳол, бир нозикниҳолгина эмас, сарфароз этилган сарв эди. У жон ётоғидаги дилга хуш келувчи шам, йўқ, шам эмас, балки ёруғ қуёш машъали каби эди. Ноз чашмасидаги унинг кўзлари жонга бало келтирар, даврон ундай балоли кўзни ҳанузгача кўрмаган эди. Зулфи ва ҳоли фитнанинг анбар ҳидларини таратиб турар, бу фитнага дуч келган киши омон қолмас эди. Унинг оразида лаъли лаби жойлашган бўлиб, бениҳоя фасиҳ нафас эгаси эди. Буларни қуёш билан Масиҳга қиёс қилса бўлади. Унинг васли умидида неча давлатманд кишилар, балки тахт эгалари бўлган олий шоҳлар юрар, аммо бу мурод ҳеч кимга муяссар бўлмай, ҳеч бир кўнгил ҳали унинг васлидан шод бўлмаган эди. Бу гўзалъ қизнинг ўзи ҳам элга яқин бўлишни хоҳламасди. Иккала томон ҳам бундан ўзини тортар эди: яъни даврон ичра тоқ бўлган шундай гўзал қизга ким ҳам жуфт бўла оларди? У шу хил хислат эгаси бўлгач, эл унга харидор бўла олармиди?
Иттифоқо, бу гўзал қиз бир кеча туш кўрди. Тушида бир гўзал йигит унинг кўнглига ғулғула солди. Унинг турган-битгани руҳдан мужассам бўлгандек покиза ва тоза эди. Ҳусн осмонида у гўё шарқ қуёшининг ўзгинаси эди. Ҳусни саҳифасига мушк ҳидли бир хат битилган, ундаги хол эса ўша хат устидаги нуқтага ўхшарди. Унинг шўхлиги ва раънолиги сарвнинг ўзгинаси, нозиклиги ва зеболиги эса гулни эслатарди. Бу йигит агар қуёш чироғи бўлса, у қиз ёғду сочиб турган тўлин ой эди. Иккаласи бир тахт устида ўтириб, дам-бадам висол жомини ичишар, бир-бирларининг васлидан баҳраманд болишар эди.
Гул юзли бу уйқудан кўз очиб, ўрнидан турди. Кўнгил мулкидан қарори йўқолган эди. Бундан унинг ҳар дамда шайдолиги орта бориб, бу аҳволда расво бўлишлиги аён бўлиб қолди. У ҳар доим бу тушни қайта кўришни орзу қилар, лекин кўзидаги бу уйқуни кўз ёши олиб кетган эди. Унинг кўнглида осойиш қолмаган, тинчлиги бузилган, кечасию кундузи ором нималигини билмас эди.
Кунлардан бир кун у ҳажр дарди малол келиб, ўзининг олий қасри узра ошуфтаҳол чиқди. Кўнглига таскин бериш учун ҳар томонга қарар, сабр ва тўзимли бўлишни истар эди. Ногаҳон ўтли оҳ тортганча, шоҳ базм қурган томонга кўз ташлади. Бу ерда тушда кўрган кишига кўзи тушди ва оҳ уриб, ўзидан кетди. У кўрган киши шоҳ хизматкорлари ичидаги ёш бир навжувон йигит бўлиб, дунёга фитна солувчилардан эди.
Йигит ҳам худди шу пайт қиз томонга кўз солди ва шу заҳотиёқ кўнгли ишқ ўқига нишон бўлди. Унинг зорли жонига ҳаяжон тушиб, бу ҳаяжон унинг мажруҳ танига ҳам таъсир қилди. Кўнгил мулки ичра қўзғолон тушиб, жонига қасд қила бошлади. Унда на ҳуш қолди ва на сабр, ўзи ҳам улар билан бирга кетди.
Оқшомгача аҳвол шу тариқа давом этди. У ўзининг на ўлик, на тирик эканлигини биларди. Тун қоронғулиги ерга ўз пардасини қоплагандан сўнг ундан юз минг нола чиқа бошларди. Тонгга қадар аҳволи афғон чекмоқлик билан ўтар, тўккан оҳли кўз ёшлари худди тўфонга ўхшар эди. Тонг қуши саҳар сирини фош қилгач, йигит яна эртадан кечгача ўз вақтини кўксига тош уриш билан ўтказарди.
Ишқ икки томонга ҳам ана шу хил савдо солган, гўё ишқ икки мамлакатда ғавғо қилмоқда эди.
Гарчи йигит қиз ишқида ўзини зор сезса-да, лекин ўзини кўп сеҳр билан сақлаб турар эди. Аммо ой юзли беқарор бир ҳолга тушиб, ишқдан беҳад зор бўлганча бўшашиб борар эди. Кўрдики, унинг қўлидан ихтиёри кетиб, иши расволик билан тугайдиганга ўхшайди. Ана бу бечоралик билан қийин аҳвол юз бергач, у бунинг чорасини топишга киришди. Чунки унинг ишқи яшириб бўлмайдиган даражага етган эди, шунинг учун ўзига ўзи бирон тадбир топмасдан бошқа иложи йўқ эди.
Унинг икки яқин маҳрами бўлиб, шодлик ва ғамли онларида доимий ҳамдами эди. Улар ҳар бир ишнинг чорасини топишга уста, ҳар иккаласи ҳам қизиқ ҳунарлар кўрсатувчи ажойиб санъаткор ва сеҳргар қизлар эди. Улар макр ва афсунни пухта эгаллаб, уни ниҳоясига етказган, ҳатто пашша билан филни бир-бирига жуфтлай оладиган даражада моҳир эдилар. Уларбу ишни шундай бажарар эдиларки, бунда пашша ўзини кичик деб билмас, фил ҳам ўзини йирик жуссалик деб ҳисобламас эди. Улардан ҳар бири ана шу хил ҳийла, афсун ва фириб эгаси бўлиб, ҳатто ишқ билан жанг қилишга ҳам ярар эдилар.
Улардан бири хушнағма руд асбобининг моҳир чалувчиси, иккинчиси эса қўшиқ айтувчи эди.Улар соз ва куйни моҳирлик билан ижро этганларида, чалган куйлари Зуҳра буржи томон ўзига маскан топиш учун кўкка кўтарилар эди. Агар улардан бири соз куйи билан кишининг жонини олса, иккинчиси ўзи чалган нағма билан ўлган баданга жон соларди. Буниси соз чаҳб, униси қўшиқ айтса, буни эшитган ақлли кишилар ҳам ўз ҳушидан ажралар эдилар.
Ой юзлига ишқ шиддати ортгач, ана шу икки канизагини хилватга чорлади. Аччиқ-аччиқ йиғлаган ҳолда уларга ўз ҳолини баён этди ва ишқ қандай қаттиқ аҳволга солганини билдирди. Тушда кўрган йигити уни маҳзун қилганини ҳам, ўнгида кўрганлиги эса девона этганини ҳам, у йигит ишқидан зор бўлиб, волаю беихтиёр бўлганини ҳам бирма-бир айтиб бергач, шундай деди:
— Сиз менинг севимли дугоналаримсиз. Мени бу аҳволдан қутқаришда ёрдам беринг. Акс ҳолда бу сирим тикани халқ ўртасида гул бўлиб очилади. Бу ишқ ўти эса танимни кулга айлантиради. Аммо бу куйиб-ёнишдан ҳеч ғам чекмайман, агар ўлиб кетсам ҳам аламзада бўлмайман. Бироқ мен шу вақтга қадар тақвода лоф уриб келдим, энди бу сиримни элга ошкор этсам, номусдан ўламан-ку! Отамнинг ҳам бундан номусга қолишидан кўп ғам чекаман, буни ҳатто шарҳ қилишга ҳам ожизман. Чунки у фалакнинг шоҳидек бир киши шарафига бу иш катта ор бўлиб тушади. Ахир отам учун мендайлардан юзтаси ўлса ҳам ҳеч нарса эмас, худди дарёда бир хас чўкканчалик гап. Шундай улуғ шоҳнинг беномус бўлишига тоқат қила олмайман, шу туфайли ғамим тобора зўрайиб бормоқда.
Мен сизга ўз ҳолимни баён этдим, энди ўзингиз биласиз: хоҳланг ўлдиринг, хоҳланг бу ишнинг иложини қилинг! Илгари асов бўлган бўлсам, энди ишқ қўлида хорман, илгари шаддот бўлган бўлсам, энди ожиз бўлиб қолдим. Ғамли аҳволимга раҳмингиз келсин, нолаю фарёдимга шафқат қилинглар!
У иккаласи бу нидони эшитгач, малика олдида жон фидо айлаб, шундай дедилар:
— Шундай бир чора топайликки, у нозанин йигит сенинг энг яқин улфатингга айлансин! Биз қилган бу ишни ҳеч бир одам билмай қолсин. Қайси бир одам, ҳатто ўша гўзал йигитнинг ўзи ҳам сезмай қолсин. Аммо сен бир неча кун сабр-тоқат қилгин, ҳар дам оҳу нола билан ун тортаверма! Чунки сенинг мақсадинг ишни яширин тарзда амалга оширмоқдир, биз ҳам шу тарзда иш тутмоқчимиз.
Ой юзли васлга умид пайдо қилиб, сабр ва чидамли бўлишга аҳд этди.
Икки доно канизак бу орада диққат билан чуқур ўйлаб, ишга киришиб кетдилар ва йигит билан бориш-келишни йўлга қўйдилар. Улар йигитни ўзларига ошно қилиб, унинг кўнглида ҳам шундай ҳис борлигини билдилар. Унга шунчалик макр ва фириб ишлатдиларки, оқибатда бу бечора ғариб йигит уларнинг тузоғига илинди. Улардан бири унга она, иккинчиси эса сингил тутинди. Йигитга: "Чорангни биз топиб берамиз. Сен бизга ўз аҳволингни аён қилмасанг ҳам, биз сенинг нимадан нотавон эканлигингни билиб олдик. Агар унинг ишқи кўнглинг мулкини поймол этган бўлса, ҳажрингга биздан висол умиди етади!"- дейишди.
Йигит бу сўзлардан хурсанд бўлиб, жон-дили билан уларга муҳтож бўлди. Иккаласи унга нима деб фармон қилса, у бунга жон-жон деб итоат этар эди. Ишбилармонлар ҳийла ва алдов бозорини ана шу тарзда қизитиб, бу турфа қушни шундай ов қилдилар. Улар бизнинг манзилга юр, деб йигитни ўз уйларига таклиф қилдилар. У нотавон уларникига шод бўлиб борди. У ерда дилга хуш ёқувчи бир шоҳона базм туздилар. Ишқ асири бўлган йигит май ича бошлади. Қадаҳ таъсир этиб, у маст бўлиб қолгач, ўз аҳволидан турли ҳикоялар айта бошлади. У ишқ ва ошиқликнинг ўти ва дуди, васл ва ҳижроннинг фойдаси ва зиёни ҳақида сўзлар, канизаклар эса уни қизиқтирадиган сирлар айтиб, унга кўп нарсаларни шарҳлаб берардилар. У бу сўзларни эшитиб, худди мақсад жомини ичгандек, номурод киши ўз муродига етгандек бўлар эди.
Май ичиш ва суҳбатлардан сўнг у ёш йигит ишқ аро шундай бир нотавон ҳолга тушдики, бундан унга гунгу лоллик юзланиб, зум ўтмай ўз ҳолидан беҳол бўла бошлади. Шундан сўнг улар ҳуш олувчи хушнағма рудни қўлга олиб, бир дилкаш қўшиқни бошлаб юбордилар. Нотавон бу қўшиқни эшитиб, ҳушидан кетди. Гўё у ҳушни кеткизувчи май ичган эди.
Тун беҳад қоронғу эди. Ҳушидан кетган йигит канизаклар қаршисида ётар, икки зийрак қиз ўз мақсадларига эришган эдилар. Улар ишда сусткашликка йўл қўймай, ғайрат билан ажиб бир кажава ҳозирладилар. Йигжтни кажава ичига солиб, тезлик билан бу ендан олиб кетдилар ва ой юзли базмига еткардилар. Бу ерда шодлик қилиш учун керак бўлган барча асбоблар муҳайё бўлиб, ширин лабли ойжамол уларни хилватда кутмоқда эди. Икки чоратопар канизак кажавада бир оқ баданли сарвни унинг ҳузурига еткардилар. Уни маҳваш тахти томон олиб бориб, ойни хуршидга топширдилар.
Ой юзли васлда ўз мақсадига эришгач, йигит юзига гулоб сепишни буюрди. Атир ҳидлари ҳушсизга етиб боргаеҳ, у кўзини очди ва жаннатмисол бир жойни кўрди. Ёнида ҳур ва парилажга ўхшаш бир гўзал қиз — ўша кўнглини зор айлаган ой юзли жонона турар эди. У шу заҳотиёқ ўмидан сакраб туриб, ажиб бир ҳолатда яна қайта ерга ўтирди. Теварак-атрофига ҳайронлик билан боқа бошлади. Остида катта бир шоҳона тахтни, ёнида бахтиёр ҳолда кулиб турган бир дилбарни кўрди.
Шунда у ўзига ўзи: "Ё Раб! Не ҳои экан бу ҳои? Тушимми, ўнгимми ва ёки хаёл?!"— деди.
Ой юзли унга ширин сўзлар билан таскин берди ва висол расмини бажо келтириб: "Эй ҳушидан ажралган, бу туш эмас, шукр этиб, энди васл жомини ичгин!"—деди. Шу сўзларни айтгач, пари қўлига бир жоин тутиб, уни ўзи ичди ва яна қадаҳ тўлдириб, ундаги майни йигитга узатди.
Нафис либос кийган Узро каби гўзал чеҳрали соқий ҳушини йўқотган йигитга қўша-қўша қадаҳ ичирар эди. Май жоми уят ўтига сув сепиб ўчиргач, улар бир-бирларига пардасиз сўзлар айта бошладилар. Шу тарзда ғамли ошиқ ва мунгли маъшуқ ишрат уйида бирга бўлдилар. Улар шундай бирликка эришдиларки, ўртадан иккилик деган нарса кўтарилди. Ҳавас имкон берадиган ҳар қандай кўнгил очишни бу икки ҳамнафас бир-бирларидан топдилар. Улар шундай адабсиз ишлар қилдиларки, буларни шарҳлаб ўтириш одобдан эмас. Ҳам йигит муштоқ, ҳам қиз муҳтож бўлиб, улар юзга юз, оғизга оғиз қўйган эдилар. Қолган ишларни ҳам шунга қиёс этса бўлади. Охири нима билан тугаганини ҳам шундан билиб олиш мумкин. Саҳарга қадар улар шу хил айшу ишрат қуриб, икки томонлама адабсиз ишларга йўл қўйишди.
Субҳидам тун сирини тош қилиб, ер устидаги мушкдек қоронғулик устига оппоқ кофур сепа бошлади. Тонг оқаришиб келмоқда эди. Май ҳам уларга кучли таъсир қилиб, базм қилувчиларнинг ҳушини олиб қўйган эди. Бундан безовта бўлган икки канизак парда орқасидан туриб, куй чалишни бошлаб юборди. Улар базм қилувчиларнинг ақлини ўғирлаб, йигитни яна беҳуш ҳолга келтирдилар. Хасталик унга таъсир қилиб, у беҳол бўлганча ерга йиқилди ва идрокни йўқотди.
Тадбиркор канизаклар бунга эришгандан сўнг, ошиқни тағин кажавага солиб, оёғидан маҳкам боғладилар. Уни ўзлари олиб келган ўша аввалги кошонага олиб бориб қўйдилар. Ғам тиканидан озор чекувчи ошиқни яна ўз ғамхонасига етказдилар.
Йигит мастлик уйқусидан халос бўлгач, димоғига тонг ели келиб урилди. У кўз очиб, мулоҳаза юрита бошлади. Бўлиб ўтган аҳвол, юз берган ҳодисалар бирма-бир унинг хаёлида гавдаланар эди. Маҳбубасини эслаб, ичидан мунгли бир оҳ отилиб чиқди, аъзойи баданини тошга уриб, соғ жойини қолдирмади. Ўз-ўзи билан кўп можаролар қилиб, бу ёруғ олам кўзига қоронғу кўриниб кетди. Кўзларидан юлдузлар каби ёшларини шашқатор тўкиб, оҳу дард чcкар, атрофга ғавғо солар эди. Васл базмини хаёлига келтириб, жиннилардек нола қиларди. У ўз-ўзига шундай дер эди:
—    Ё Раб! Не тадбир айлайин?! Кимга ўз ҳолимни баён қилайин! Агар буни бировга айтмай, хомуш турай десам, тоқатим етадими?! Ўзимни ушлаб туришга қувват топа оламанми?! Ҳолатимни яширин тутишни ёки ошкор этишни ҳам, сўз дейишимни ёки тек туришимни ҳам билмайман. Бу дардимни айтган билан адо қилиб бўлармиди! Менда унинг мингдан бирини гапиришга ҳам имкон йўқ. Агар уни махфий тутишни хаёл қилсам, унда жон тарк этишим мумкин...
У шу тарзда ғавғою нола чекар, на танида руҳ, на бошида ҳуш қолган эди. Унинг бу хил ҳайратланиши ҳар лаҳза жонга таъсир қилар, эл ҳам унинг бу ҳолига ҳайрон бўлар эди. Ҳар киши унинг бу аҳволини сўраса, у жавоб бермай, фақат шундай дер эди:
—    Мендан, буларни сўрамангиз, куйганим басдир, яна куйдирмангиз! Ҳолатимни шарҳ этиб бўлмайди, бунга эришмаган киши уни ҳис эта олмайди.
Ё Раб! Ўша иқбол билан васл базмида истиқболга эришган киши мен эдимми?! Агар мен уни шарҳ қилмоқчи бўлсам, бошқа киши бунга ишона оладими?! Ҳайратим жонимни ўртар — найлайин?! Жисми вайронимни ўртар - найлайин?!
Аввал васл бирлиги ичра мақсадга эришиб, маъшуқ билан қовушдим. Сўнгра ҳижрондан бу хил машаққатга дуч келиб, ҳайрат ичра ҳайратга чўммоқдаман.
Ё Раббий! Шундай ажиб чексиз бир ҳолатга тушиб қолдимки, уни ҳеч кимсага насиб этмагин!

161
Фақру Фано водийсининг со ъзи Ҳайрат водийсидан ўтсанг, Фақру Фано водийсига дуч келасан. Бу водийда хомуш, гунг, кар ва беҳуш бўлишдан ўзга нарса йўқдир. Чунки бу чуқур денгиз тўфон гирдобида бўлиб, унда юз туман олам ғарқ бўлади. Кучли бўрон ўзининг юксак тўлқинлари билан минг хил нақшлар пайдо қилади. Дам-бадам бу нақшлар йўқолиб, яна минг хил турли янги мавжлар пайдо бўлади.
Агар сен бу ҳодисага яхши назар солсанг, мавжда вужуд йўқ эканлигини кўрасан, чунки денгиздан ўзга барчаси нобуд бўлувчидир.
Ҳақ вужуди ана шу чексиз денгиздир, унинг юзидаги мавжлар эса бу оламдаги турли-туман нарсалардир. Маъно аҳллари эътибор қилувчи ушбу ўн саккиз минг олам ичида нимаики нарса бўлса, улар шакл жиҳатидангина мавжуд бўлиб, шаклда кўринувчанлик хусусиятига эгадир.
Ер сатҳи узра юзлаб ажойиб шакллар мавжуд, ҳар бир шаклнинг ўзи яна ранг-баранг товланишларга эга. Фараз қил: теварак-атрофда денгизлар ёки маъданҳ конлар, ёки дашт-саҳролар, ёки гулшанлар, ёки тўрғай ва булбуллафни ўзига ром этиб, уларни ҳалок қила оладиган даражадаги ранго-ранг нафис гул ва лолалар, турли иқлимлар ва мамлакатлар, дарёлар, булоқлар ва тоғлар ҳамда уларни ўраб олган ўт ва ҳаво, балки ўт ва ҳаводан бошқа яна бир қанча нарсалар мавжуд.
Булар атрофида яна тўққиз қаватли осмон, собиту сайёра ва малаклар тўдаси бор. Улар сон-саноқсиз, балки миқдор ичра чексиз кўпдир. Ундаги кўзга кўринмас даражадаги эътиборсиз юлдузлар ер жисмига ўхшаб кетади.
Тўрт унсур, етти кўк ва олти томон - булар коинотнинг нодир ва энг олий асосини ташкил этади. Коинотдаги барча нарсалар ичида ҳаммадан энг улуғи Инсон бўлиб, унинг камолоти олдида ақл ҳайрон қолади.
Бунда сен хаёл қилиб турган вақтингда ёхуд авом деб гумон қил ёки у олий табақага мансуб боисин, ёки қудрат соҳиби бўлган султонлар, ёки ихтиёр эгалари бўлган хоқонлар, агар файласуфлар, олимлар, ёки диний қоидаларни ўзгартириб, янги мазҳаблар тузувчи кишилар боисин, ёки уюшмаган қавм, ёки иттифоқли жамоа боисин, халқ орасида етук саналган валилар, ёки фараз қилки, Аллоҳдан элчи бўлиб келган пайғамбар боисин -буларнинг барчасини ҳақ зоти денгизининг майжи деб бил ҳамда ўша вужуднинг мавжи деб англагил! Аммо уларнинг барчаси вақтинчаликка нақш этилган бўлиб, ўткинчилик хислатига эга, боқийлик улар учун хос сифат эмас.
Денгизнинг чайқалиши ана шу хил турли мавжларни ҳосил қилган ва ҳар ёқда турли-туман нақшларни вужудга келтирган. Бу тўлқинли денгиз бир зум таскин топса, у мавжлардан асар ҳам қолмайди.
Агар ҳар бир кишида ақл мавжуд бўлса, шуни билгилки, азалдан то абад бу оламдаги мавжуд барча нарсалар борлиққа эга эмас, фақат шакл кўринишига эга. Қудратли ҳақдан бошқа ҳамма нарса фоний - ўткинчидир, фақат ёлғиз угина мутлақ боқийдир. Унга вужуд тартиби маҳкамланган бўлиб, борлиқ расми инкор этилмасдан маъқуллангандир. Ҳақдан ўзга ҳар қандай зот, фараз қилайлик, оби ҳаёт ичган бўлса ҳам, бу оламда мутлақ ўткинчи ҳисобланади. Агар сен боқийлик истамоқчи бўлсанг, ўзингни фоний қилмоғинг зарур.

162
Ҳикоят

Шайх Абул Аббос Қассоб Омилий (Шайх Аҳмад бин Муҳаммад бин Абдулкарим, 921-в.е.) қассобликка мансуб бўлиб, ўз замонасининг забардаст пешволаридан бири эди. У фано водийсига қадам қўйиб, ўз вужудини унда йўқотди.
Бии кун у хонақоҳда ўтирар, теварагида эса суҳбатдошлари йиғилган эдилар. Бу маҳалда бир ғалати девона беадаблик билан хонақоҳ саҳнига кириб келди. Кирган заҳотиёқ, минбарга чиқиб:
—    Эй, ҳонақоҳда турувчилар! Менга қулоқ бериб, сўзларимни яхшилаб тинглангиз! Мен учун ҳозир сув тўла обдастани ҳозирланг! Мен ўзимни поклаб олганимдан сўнг таҳорат қилмоқчиман,— деди.
Олий қадрли шайх бу сўзни эшитгач, унга обдаста элтиб беринглар, деди. Хcнақоҳтлаги бир дарвиш катта бир чиройли обдастани сув билан тўлатиб олиб келди. У зоти паст бу обдастани синдириб, яна битта идиш олиб келишни буюрди. Дарвиш яна бир обдаста олиб келди. У шу заҳотиёқ бу идтшни ҳам уриб синдирди. Дарвиш сбайхга бу ҳолни маълум қилгач, шайх боринг, у нечта идишни синдирса ҳам олиб бориб бераверинг, деди.
Унга нечта обдаста олиб келган бўлсалар, у ҳаммаларини бирма-бир тош билан уриб синдирди. Ниҳоят, ундан узр сўраб, бу ердаги идишланииииг барчасини уриб синдирдинг, хонақоҳда яна сенга келтириб беигудек биронта ҳам идиш қолмади, деб айтдилар.
Шунда н деди:
—    Агар идиш бўлмаса, орқангигизга қайтинг ва бориб бу сўзларни шайхингизга айтингки, энди у ўз соқолини бу ерга олиб келсин, токи мен буюрилган фарздан қутулайин!
Шайх бу наёсиз сўзларни эшитгач, ўрнидан сакраб туриб, у томонга қараб юрди. У шундай дер эди: "Еҳ: қандай хуш соату бахтиёр ҳолат! Қаранғки, бир қассоб ўғлига соқол битсаю йиллар давомида у соқолига оро бериб, ювиб тараса ва вақти келиб унинг бу соқоли шундай бир ишга яраб қолса! Унга бир дарвиш илтифот кўрсатиб, ўзини қайғудан қутқарса!".
Шайхнинг бежирим оппоқ соқоли бор эди. Уни ҳовучига тутамлаганча бояги кишимнг олдига йўналди.
Бу одани ғофил ва ҳаёсиз, балки идроки йўқ телба бир киши эди. У шайхдан бу хилИ фано хислатиуи кўргач, энди ортиқча алжираш учун ўзида қувват топмади. Шайх оёғи остида ўзини тупроғ этиб, ерга бош қўйганча ҳушидан кетди.
Фонийликка эришган солик унга назар солиб, ундаги ўзликдан асар ҳам қолдирмади. (гумроҳни шу тарзда камолга етказиб, мисни олтинга айлантирди. Ҳар бир киши ранг, нақш ва бўёқдан — ўзлигидан чиқмай туриб, бундай ишни қилиши мумкин эмас.
Эй Фоний, сен ҳам ҳақдан ана шундай йўқлик тила! Бу хил йўқ бўлиш билан абадий борлиқни қўлга киритасан!

163
Комил Фанога эришмоқ ҳақида Ҳожа Баҳоуддин Нақшбанд сўзлари

Олий сифатлар эгаси ва мўтабар зот, ҳақ равшанлигининг шоҳи ва тўғри йўлнинг гул солувчиси бўлган Хожа Баҳоуддин Нақшбанд бу иқлим узра тахт қургач, йўқлик мулкда ҳам подшо бўлди. Бу ҳақни билувчи киши пок сайр қилиш пайтларида ўз вужудини турли нарсаларга қиёс этар эди. Аммо ҳамма нарсадан ўзини кам кўриб, ўзини сарву гул олдидаги хору хас каби тутар эди.
Бир кун унинг кўзига тозаликдан йироқ бўлган бир қўтир ит кўринди. Шайх уни ўзи билан тенглаштиртб, кўзига ёш олганча нола чека бошлади. У шундай дер эди:
—    Бу ит вафо қилувчилар тоифасидандир, мен эса ундай эмасман. Ўзимни у билан тенг деб айта олмайман. У Аллоҳга вафодан ўзга нарсани билмайди, мен эса унга фақат жафо қиламан, холос!
Назар эгаси бўлган шайх шундай дегач, ит унинг олдидан йўл солиб, ўтиб кетди. Тупроқ устидаги ит қолcиирган изларни кўрган Шайх яна нисбат қилишда давом этиб, шундай деди:
—    Мен ортиқманми ёки бу из? Яна ўзига ўзи деди:
— Эй инсофсиз киши! Бу из вафо аҳли оёнъидан нишонадир, сен эса вафосизлик сари этак судрайсан!
У шу мазмунда сўзини тугаллагач, ер ўпиб, ит изларига кўзларини сурта бошлади.
Ҳақ аҳли ўз вужудини ана шу хил инкор қилади, борлиғини шу йўл билан йўққа чиқаради. Шу тарзда уларда ўзликдан асарқолмагач, фано жомини сипқорадилар. Улар ҳақ вужудидан бақо топмай, бирлик жомида унинг юзини кўролмаганларидан сўнг йўқлик аҳлига қўшилиб, мутлақ борлиққа восил бўладилар.

164
Парвоналар тодаси ҳақиқий шам шарҳида

Бир кеча парвоналар жам бўлиб, шамга етишмоққа ҳаракат қилишди. Қанотларини ўтда ёқишга ҳозирлаб, "Биз изловчилармиз, шам нуридан нишон излаймиз. Агар ундан нимаики топсак, уни изҳор қилайлик. Шарҳ этиб, асл зотининг нимадан иборат эканлигини аниқлайлик",- дедилар.
Бу сўз айтилгач, парвоналардан бири қанотларини қоқиб, шам ҳақиқатини билиш учун борди. У юқоридан қоронғу кечада тўда бўлиб турган парвоналар гуруҳини кўрди, ўртада шам ёқиғлиқ турар эди. Парвона шам нуридан кўзини мунаввар қилиб ёна туриб, шам ҳақидаги сўзларини оламга ёйди. У шам ҳақида сўз юритар, лекин бошқалар бундан хабардор бўлмас, унинг сўзлари бошқа парвоналар қалбига етиб бормас эди. Парвона ҳар қанча равшан ёниб сўзламасин, эшитувчилар бундан ҳеч наф топмадилар. У айтган сўзлар фойда келтирмагач, яна бошқа бир парвона шамга қараб парвоз қилди. У шам базмига кириб бориб, нурига диққат билан назар солди. У ҳам боягж парвонадек ёниб қанчалик сўз айтмасин, парвоналар тўдасига мақсад аён бўлмади.
Яна бошқа парвона ҳам бу ишга уриниб, шам боши атрофида кўп айланди. Ундан ҳам мурод ҳосил бўлмади, мушкил очилмади.
Бундан ўзгаларга ҳам изтироб тушиб, улар мақсадсари шитоб билан интилдилар. Шам теварагида кўп қанот қоқиб, ҳар бириқанот-қуйруқларини куйдирдилар. Ҳар бири куйганча, ўзи истаган мақсадга эришди, аммо буни шарҳлаш қийин иш бўлиб, нақл қилиш эса ҳаром ҳисобланарди. Чунки киши шуълани тил билан шарҳ эта олмайди, куймасдан туриб, унинг моҳиятини била олмайди.
Парвона бу иш ҳақиқатидан хабар топгач, аъзойи бадани кул бўлиб, ундан асар ҳам қолмади. У қўрқмасдан ўзини шуълага ургач, аъзосига ўт тушиб, пок бўлди ва ўзи ҳам шуълага айланди. Чунки истаган мақсади унга аён бўлиб, бундан ортиғини баён қилишга ҳожат қолмади. Чунки у мақсад ичра нобуд бўлди ва бу фанода айни муддаонинг ўзига эришди. У ҳақиқатдан хабар топди, шунинг ўзи унга етарли бўлиб, бошқа сўз айтишга ўрин йўқ эди.
Агар кишилар парвоналарнинг бу ҳолига диққат қилса, уларнинг кўнглида иккита фикр кашф бўлади. Биринчиси шуки, куймасдан туриб, унинг мушкили очилмайди; шам билан бирликка эришмасдан туриб, муродига ета олмайди. Токи фано ўтига ўз вужудини солиб, бу шуълада бору йўғини ўртамас экан, мақсад нури унинг қўлига кирмайди, тилаган висоли унга юз кўрсатмайди. Иккинчидан, бу хил чақмоқ уни оташ денгизига ғарқ қилгач, унда сўз айтиш имкони қолмайди, бу иш сирини сўз билан баён этиш унинг учун амримаҳол ҳисобланади. Бунда куймасдан туриб, элга иш очилмайди, кимки куйса, ўзгалар унинг ҳолини билмайди.
Эй Фоний! Фано ҳақида лоф уришни бас қил! Васлга эришмоқчи бўлсанг, яхшиси, фано ўтида куй! Шам ўтига айланган парвона каби ўзингни шуълага девонавор ур! Вужудингдан асар, борлиғинг ўриш-арқоғидан нишон қолмагач, мақсад ичра тилаганингга етасан! Бу можарони эл билмаса билмай қўя қолсин!

165
Шайх Суфён Сурийнинг фанодан сўнгра бақога эришмоқ ҳақида айтган сўзи

Шайх Суфён Сурийки(Абу Абдулло бинни Саид, 783-й.в.е.), у дин ҳамсуҳбатларининг пешвоси эди, Аллоҳ унинг жойини абадул-абад нурли қилсин. У маърифат ҳақида сўз юритаётган пайтда бир шогирди сўради:
-    Агар бир киши Аллоҳга етишмоқчи бўлса, бу мақсадга қай йўсинда эришади? У шундай жавоб берди:
—    Бунинг масофасини минг манзилдан иборат, деб бил. Уларнинг ҳар бирида дард ва офатлар бор. Бу ўт ва нур ўртасидаги ети денгиздан ташкил топган бўлиб, улардан ҳар биннинг кенглиги чексиздир. Бу денгизлардан ўтмоқчи бўлсанг, қаршингда домига тортувчи улкан балиқ намоён бўлади. У шундай даҳшатли балиқки, бир дам тортса, икки оламни бус-бутунича барча халқи (яратилган нарсалари) билан бирга қўшиб ютиб юборади. У истиғно денгизида мақом тутиб, унинг атрофида сузиб юради.

166
Қушларнинг фано водийси сўнгида бақо мулкидан нишон топганлари

Сўз юзига шундайин яхши ниқоб тортилиб, савол ва жавоблар тугади. Бу сўзларни эшитган қушлар ақл шарҳлаб бўлмас даражада қийин ҳолга тушдилар. Улар бу ишнинг ниҳоятда мушкиллигини, бу жамоанинг уни бажаришга қодир эмаслигини фаҳмлаб етдилар. Шу туфайли улар ўзларидан умид узиб, туганмас қайғуга мубтало бо лдилар. Улар Ҳудҳуддан бир хил ҳалок қилувчи сўзларни эшитгач, барчасининг қалбидан фиғон дуди кўтарилди. Балки улар бу иш сиридан воқиф бўлиб, бундан чексиз ваҳимага тушдилар. Бу ваҳима шу оннинг ўзидаёқ уламинг бир қанчасини ҳалок қилди. Жон ваҳимасига дучор бўлганлари йўқликка кетгач, қолган қушлар ҳайратга чўмганча йўлга тушдилар. Улар йиллар тиним билмай қанот қоқиб, олдиларига дуч келган балодан қўрқмадилар. Шу тарзда улар ўзликларидан чиққунга қадар пасту баланд кўп йўлларни босиб ўтдилар. Бу вўлда улар шунчалик кўп қийинчиликларга дуч келишдики, уларни ҳатто юз туман тил билан ҳам шарҳ этиб бўлмайди. Агар сенинг олдингга ҳам бу йўл рўпара бўлиб, уни босиб ўтсанг, ундаги қийинчиликларни мушоҳада эта олишинг мумкин. Уларнинг бу йўлда қанчалик қонлар ютганини ўшанда биласан.
Пировардида бу зор қушлар гуруҳидан ранж топган ушбу мажруҳ тўдадан озчилик қисм танлари ниҳоятда қийналган ва жонлари ўртанган ҳолда мақсадга етиб келишди. Чунки йўл чексиз ва узоқ бўлиб, унда офат кўп, дард, ранж ва шиддат эса бениҳоя эди. Шунинг учун бу қушлардан баъ.ъ.илари йўлда жон таслим қилдилар, баъзилари оғир хасталикка дучор бўлиб, ярим йўлда адашиб қолдилар. Қушлар олдидан азоб-уқубатнинг аччиқ шамоли эсиб,бу мусофирларнинг умр ипларини кесар эди. Йўлда уларни балога дучор қилувчи ҳодисалар ҳадсиз-поёнсиз эди, шу сабабли улар имконият даражасигача кўп нобуд бўлишди.
Оқибатда юз туман минг қушдан фақат юз минглаб машаққатга дучор бўлган ўттиз қушгина омон қолиб, охирги манзилга етиб келди. Улар шунчалик ҳориб-чарчаган эдиларки, танларида ҳатто ҳаёт нишонасидан асар йўқдек эди. Жисмларида бирорта ҳам бутун парлари қолмаган, патлари худди тараша ўтинга ўхшаш парча-парча бўлиб тўзиб кетган эди. Танлари йўл ранжидан мадорсизланган, жонлари дард ва машаққат чекишдан хароб бўлган эди.
Улар келган манзилда олий даражадаги бир жойни кўрдилар. Бу ер шундай бир жой эдики, ақл унинг кенглигини идрок қилишга ожизлик қиларди. Бутун осмон ҳатто у ердаги оддий бир хасдан ҳам кичикроқдир. У ерда эҳтиёжсизлик булутидан жала ёғар; момақалдироқ даҳшатли гумбурлаб, тез-тез чақмоқ чақилиб турарди. Гўё оламга бало тўфони ёғилиб, осмонни офат чақмоғи кул қиҳб юборгандек эди. Бу ерда етти кўк бир ҳовуч тупроқча, жаннатда ўсадиган сидра ва тўби каби дарахтлар эса хас каби қадрсиз эди.
Қушларнинг барчаси ўз ҳолига ҳайрон қолишиб, ожизликдан зору паришон бўлдилар. Улар бу ерда юзта ёрқин қуёш ҳам зарранинг юздан бирича қадрсиз туришини кўрдилар. Бундан уларнинг қанот-қууриқларига от туташиб, ўз ҳолларига чексиз надомат билан "во ҳасрато" аута бошладилар.
-    Биз ўттизта хомхаёл қуш кўнглиниизга бўлиши мумкин бўлмаган иш савдоси тушиб, жонимизга ҳар доим ўлим ваҳимасидан қўрқув ёпишиб, бу ёлни босиб ўтиш учун улкан машаққатларни бошдан кечирдик. Умримизни ўтказиб, оҳ, шу мақсадга эришдикмиъъ Бу дарсоҳ шундай азим ва қўрқинчли эканки, бу ерда бизпа на сон бор экан, на салмоқ!
Улар шу сўзларни айтиб, бошларидан дуд чиқаза бошлашди. Бу ҳол сарсонликда овора бўлган қушларнинг кўнглини бузиб, ҳар дамда янги бир умидсизҳкка юз бурдирар эди.
Хуллас, овора ва саргашта қушлар ўз ғамларига чора топа олмай, учиш уcлуън қнвватлари, оғир дард туфайли қўниш учун тоқатлари қcимаган бир пайтда ногоҳ парда орқасидан иззат элчиси гўё давлат қуши каби уларнинг олдига етиб келди. У бу юз бало ипи билан боғланган ва ҳайратда қолган хаста қушлар тўдасини кўриб, уларнинг ҳолини сўрашга майл кўрсатди ва шундай деди:
-    Ҳой, бу тўда қандай жамоатдир?! Бу минг балога мубтало бўлиб, балодан бўлак баҳра тонмаганлар ким экан? Бу паришонҳол ва саргардон, қадру қийматда тупроқ билан тенг бўлганлар ким бўлди? Бу хил таҳқирларга маҳкум бўлиб, бу ҳақоратдан кўзига ҳеч нарса кнъринмаганлар ким?!
Қушлар унга шундай дедилар:
-    Биз хор ва зор бўлган, беҳуда иш қилувчи ожиз ва бееътибор бир гуруҳрниз. Шелл истаб чиқдик ва бу йўлда жонимизни турли азобларга гирифтор қилдик. Шунчалик кўп машаққат тортиб, унинг датгоҳига етишни орзу этгандик. Биз шоҳи бўлмаган бир қўшин эдик. Агар қўшинда шоҳ бўлмаса, у қандай қўшин бўлади? Умр бўйи йўлда машаққат тортиб, юз туман турли хорликлар кўриб, ана шу тарзда неча юз минг бу йўлга мансуб бўлган тўда (улар шунчалик кўп эдики, бундан инсон ақли ожиз қоларди) шу йўлга кириб, ҳалок бўлишди. Бу даргоҳга фақат биз ўттизта қушгина етиб келдик. лстагимиз Симурғ бизга шоҳ бўлиб, барча яхши-ёмонимиздан хабардор боисин эди. Агар бизнинг бу таклифимиз шоҳга маъқул тушса, биздек бир неча зору асир унинг қуллигини бажонидил қабул этар эдик!
Елчи қушларнинг бу сўзларини эшитиб, уларга шундай деди:
-    Эй гумроҳ тўда! Сизлар ақлсизликка ошно бўлиб қолибсиз! Сизлар ошуфтаҳолликка тушиб, димоғингизга пуч хаёлларни келтирмоқдасиз. Шу аҳволда қайси тилингиз билан шоҳнинг номини зикр қилмоқдасиз? Нечук бу фикр кўнглингизга йўл топа қолди?
Сизлар ҳеч нарсага арзимайдиган, балки ундан ҳам паст турадиган бир гуруҳсиз. Шоҳ эса сизларнинг бу пойма-пой андишангиздан юксакда туради. Ўзингиз ҳеч нарсага арзимайсиз-у, яна қизишиб, бекордан-бекорга ҳовлиқасиз! Гўё ўзингизни майжудман деб тасаввур қиласиз! Сизда аслида на сон бор, на ҳисоб бор ва на вужуд! Борман деб туҳмат қиласиз, аммо йўқсиз! Кўнглингиз хомхаёл билан тўла, муддаоин-гизнинг барчаси амримаҳолдир!
Бу ер шундай муаззам жойдирки, ҳатто бунда юз минг қуёш ҳам кичик бир зарра каби нур соча олмайди. Бу ерда юз минг қутурган фил бир ўлик пашшадек гап!
Шундай бир жойда сиз на борсиз, на йўқсиз, балки борлигингиз йўқлигингиздан ҳам камдир!
Бундай беҳуда сўзларни айтмасдан, тезда орқангизга қайтинглар. Агар яна бирор гапингиз бўлса, қайтаётган пайтда айтиб кетинглар!
Бу сўзларни эшитгач, қушларнинг ҳуши бошларидан учиб, уларга ожизлик юзланди, ҳатто тиллари гапга айланмай қолди. Ҳаммалари бир-бирларининг пинжига кириб, умидсизлик ўтида ёна бошладилар. Улар ўзларига ўзлари шундай дер эдилар:
-    Е воҳ! Зое кетган меҳнатларимизга минг афсус! Тортган шунча шиддатларимизга минг афсус!
Агар шоҳ шундай олий даргоҳга эга бўлса, биз каби бир неча хароблар унинг олдида қандай кўриниш беради? У биздек фақирларни назарига илармиди? Ҳайф шунча умид билан ҳаракат қилганларимиз! Ҳайф абадий давлатга эришамиз деб қилган орзуларимиз!
Қушларнинг барчаси чуқур қайғуга, чексиз ҳасрат ва армонга гирифтор бўлдилар. Улар:
-    Биз каби ғамли, орзу ва умидларидан йироқ тушган бир гуруҳ бор эканми?! - дея хитоб қилишди.

167
Қушларнинг фанога эришишдан умидсизликка тушиб турганларида, Ҳидҳуднинг тўғри йўл кўрсатганлиги туфайли уларда қувват ҳосил бўлгани

Шунда Ҳудҳуд уларга деди:
-    Эй бечора, хонумону мулкидан овора бўлган тўда!
Шоҳ марҳаматидан ноумид бўлманг, чунки унинг сифатларидан биттаси карам кўрсатишдир. Агар унинг висолига эришиш қийин бўлса, ишқида ўлмоқ ҳам яхши ишдир.
Биз бу иқболни қўлга киритиб, бугун унинг даргоҳига етиб келдик. Шу саодатнинг ўзи ҳам биз учун олий мартабадир. Энди унинг ишқида барчамиз ҳалок бўлсак ҳам майли.
Бу сўзларни эшитган қушларнинг барчаси юраксизлик изҳор қилиб, Ҳудҳудга шундай дейишди:
-    Эй ҳикматшиор! Биз ўз олдимизга дуч келган барча балоларга сабр-тоқат кўрсатиб, сенинг ҳамма буйруғингни қабул этдик! Сен қаерда қанот урган бўлсанг, биз сендан айрилмадик. Нимаики амр этган бўлсанг, қаршилик кўрсатмадик. Аммо васл чоғи бизга айрилиқ ғами юзланди. Бу сен айтган сўзларга тўғри келмайди-ку!
Ҳудҳуд уларга шундай деди:
-    Сиз тушкунликка тушманг ва бундан асло озор чекиб, ранжу уқубат тортманг! Биз бу йўлга қадам қўйиб, юз хил бало-қазони чекишга жазм этган маҳалимизда бизнинг бундан мақсадимиз шоҳга эришмоқ ва унинг даргоҳига етишмоқ эди. Эндики биз бу мақсадга етиб, унинг даргоҳига йўл топган эканмиз, ўзингизни асл мақсаддан йироқда деб гумон қилманг.
Агар ошиқ ўз ишқида ҳақиқий каинолотга эришган бўлса, унинг учун ҳижрон ҳам, висол ҳам тенг ҳисобланади. Чунки ёрнинг хоҳиши ошиқ учун орзу этилган нарса бўлиб, у нимани истаса, ўша маъқул саналади. Ёр васлини қўлга киритмаган бўлсангиз сиз учун унинг ёди билан яшаш етарли эмасми?! Ҳар бир киши ёр ёди билан жон берса, унинг бу ўлими мангу ҳаёт билан тенгдир.

168
Ҳикоят

Мажнунни даштда бир киши учратиб қолди. У ўзи билан ўзи сўзлашмоқда эди. У киши Мажнундан сўради:
Сен ким билан сўзлашмоқдасан?
Эй бахтли одам, мен Лайли билан сўзлашмоқдаман,— деб жавоб берди Мажнун.
Ахир у сендан жуда узоқда-ку!
—    Эй ғофил, у менинг жонимдан ўрин олган! Уни ёдга олиш жонимга озиқ бағишласа, йўл йироқлиги учун уни унута оламанми?
Кимки ишқда камолот касб этса, унинг вужудида маъшуқ ёди мужассамлашган бўИади. Агар сиз ҳам ишқ борасида лоф урмоқчи бўлсаиигиз, ундан сизга дард келса ҳам шодлик ўрнида қабул этинг!

169
Қушларнинг олий фанога эришиб, бақо васлига етгани

Бу мусофирлар кўпгина денгиз ва қуруқликларни босиб ўтиб, кўзлаган манзилга етиб келган эдилар. Улар туну кун йўл юришдан сира ҳормасдан олдиларига ҳар қандай бало келса ҳам юз қайтармасдан ўз истакларига эришганларида, бу мағлуб тўдага жамолни кўришга тўсқинлик қиладиган парда тутилди. У қушларга ўз улуғворлигини кўрсатиб, қаршилик кўрсатса ҳам, бенаво қушлар ўз фикрларидан қайтмадилар. Гарчи улардан баъзилари кўнгилсизлик кўрсатган бўлсалар-да, Ҳудҳуд тўғри йўлга бошловчи сўзлари билан уларнинг тушкунлик ва кўнгилсизликка тушишига йўл қўймай, бу борада анча ваъзлар айтди. Ҳудҳуд айтган сўзлардан уларга жон кириб, мушкил ишлари янада осонлашди. Чунки уларга содиқлик ва ихлос қўйиш ёр бўлди, ёрни исташда эса бу икки ҳолатнинг фойдаси кўпдир. Гарчи улар улуғлик олдида тубан, хор бўлган бўлсалар-да, Ҳудҳуд уларни ғам емасликка чорлаб, кўпгина далиллар келтирди. Уларда мардоналик мавжуд бўлиб, комил йўлбошчиси ҳам оқил ва доно эди.
Шундай қилиб, бу содиқлик ва ихлосликдаги иккинчи фаногаъ эришиш ёрни уларга ошно қилди. Васл боғидан марҳамат кўрсатиш шабадаси эсиб ёки Масиҳнифжг покиза нафаси келиб, улар олдида ниқоб бўлиб турган барча пардаларни бирма-бир олиб ташлади. Нур ва зулматдан иборат бўлган ҳамма пардалар бартараф қилинди. Васл боғида шодлик ва мақсад гули очилиб, унинг муаттар бўйидан кўнгуллар яйради. Қушларнинг дилларидаги шикасталик йўқолиб, васл ичра бу хил мақсад ва шодликка эришдилар.
Бу гулшанда ҳар бир гул гўё бир кўзгу каби эди. Қушлар қаёққа қарасалар, ўзлари намоён бўлар эдилар. Бу ерда булардан бошқа яна нур ва соллик, ошкора ва яширин нарсаларнинг ҳаммаси бор эди. Бу гўё кишиларнинг кўзгуга қарагани ёки тиниқ, покиза сувга боққани каби эди. Ҳамма нарса бошдан-оёқ кўзга ташланиб, кўзгу ёки сувнинг киши аксини кўрсатганига ўхшар эди.
Бу ўттизта қушнинг шунча кўп машаққат ва ранж чекиб, бу ерга етиб келганларидан мақсад уларга Симурғ ўз юзини кўрсатиб, бу фанолардан ана шундай бақога эришмоқ эди. Аммо улар қаёққа қарасалар ўзларини кўрдилар.
Аллоҳ-Аллоҳ! Бу қандай ажойиб сўзки, Симурғни орзу қилган ўттизта қуш ўзларини ўша Симурғ сифатида кўрдилар!
Бунда худди садаф гавҳарга айлангани каби "ман араф" сири зоҳир бўлди.
Эй кўнгил! Бу нозик маъноли сўзлар қушлар тилидир, балки рамзу имо мулкидан хабардор бўлган кишилар тилидир. Гарчи бу сўзларни тушуниш қийин бўлиб, муаммоли бўлса-да, у риёзат чекиш билан равшанлашади. Чунки риёзат инсондаги ҳайвоний сифатларни йўқ қилади. Киши шу хилда ўз нафсониятини инкор эта олса, унда руҳий покликдан бошқа ҳеч нарса қолрнайди. Сен бу маънига хилофлик қилма!
Инсон зотида шундай шараф мужассам этилганки, агар у ўзидаги ёмон ахлоқни бартараф этиб, фиръавнликка тақлид этмаса, унда Мусога ўхшаш энг яхши суатлардан ўзга сифат қолрнайди. Ёки шараф ганжига эгалик қилиб, ўзидаги Абу Жаҳллик хислатини йўқотса, Ҳабибуллоҳдек юксак шарафга эришади ҳамда борлик ва йўқликдан огоҳ бўИади. Ваҳдат меърожига чиқиб, поклик сиридан унга хабар етади. Кўзи васл нуридан шундай ёришиб кетадики, бу пайтда орадан "менлик" ва "сенлик" йўқолади.
Ҳақ вужуди денгиз майжларини юзага келтиради. Майж нақшидан денгизга не зиён етади? Денгиз, хоҳ у мавжли боисин, хоҳ майжсиз, ўзидаги сув билан денгиз саналади. Сувсиз майж ҳосил бўлмайди. Мавжнинг бору йўқлиги денгизга боғлиқдир.
Агар сен буни чуқур ўйлаб кўрсанг ёки ишқ сирларини диққат билан мулоҳаза қилсанг, Аллоҳ сифати билан бирлашиб кетганингда, огоҳ хотиринг билан шу сўзларни айтишга журъат этасан: яъни, яратилган ҳамма нарсадан асосий мақсад сенинг ўзингсан! Сендан ташқарида ҳеч нарса майжуд эмас! Сен ўзинг зотнинг мухтасар тафсилисан ҳамда борлиқ мушкилларини тушуниб етувчисан! Шунинг учун ўз вужудингга тафаккур қилиб, нимани истамоқчи бўлсанг, фақат ўзингдан истагил!
Сен жаннат боғчасидаги ажиб бир гўзал қушсан ва шараф бўстонида покдомонсан. Лекин Симурғ истаган у қушлар галаси сулук ичра риёзат билан сайр қилиб, бу йўлда ўзларини қобил этдилар ва бу талабдан васл ҳосил қилдилар. Сенда ҳам у имконият тарзида майжуд бўлиб, агар ёмон феълингни тузатсанг, мақсадга эришасан! Агар бу йўлда ўзингни қобил этмай, пасту баланд сўз айтсанг, дорга осилишинг турган гап.
Кимки бу маънидан огоҳ бўлса, билгилки, бундай сўзларни айтишга тил қисқалик қилади. Бундаги сўз ўзгача-ю маъно ўзгачадир. Сўз билан машғул киши ундаги маънони англамайди.
Менга қандай маъно аён бўлган бўлса, уни қуш тилл билан баён қилдим. Айтган сўзларим фақат ўз зоҳирий маъносида тушунилмасин, ундаги чуқур маъноларнинг юзлари ёпилмасин. Бу сўзларимни фақат қуш тилини билганларгина фаҳмлай оладилар. Фаҳмлагач, ундаги мазмундан қаттиқ ваҳимага тушадилар.
Аммо зийрак қуш бу сўз тагида нималар борлигини дарҳол англайди. Бу сўз барча сўзлар ичида энг мушкилидир, у тилсиз кишиларнинг тилидир. Шарт шуки, уни англаган киши мабодо ўзгаларга шарҳ қилиб ўтирмасин, чунки тилидан бошига бирор офат етиши мумкин.
Эй АИлоҳ! Мен бу сўзларни айтиб, сенга тавба қиламан. Айтиб бўлмас сўзларим учун сенинг ўзингдан паноҳ истайман. Бу фикрларни ўзимча режаламадим, балки Аттор сўзларини шарҳ қилиб бердим. Сўзимга офат тушишидан ўзинг асра, кимга пайравлик қилаётганимни назарга ол. Агар мен хатога йўл қўйсам, у нуқсонсиздир, чунки у камол варақларига кўп хатлар ёзган. Сўзда агар табъим ғалат айтишга мойиллик кўрсатган бўлса, уни комил бошлиқ сўзлари туфайли деб бил. Мен унга издошлик қилиб, сен ҳақингда сўзлар айтдим, узримни қувватлаб, гуноҳимдан ўт.