Home icon Бош саҳифа»Ўзбек адабиёти»Мумтоз адабиёт»Навоийхонлик»Алишер Навоий. ЛИСОН УТ-ТАЙР (Наср) - 17
Facebook
Алишер Навоий. ЛИСОН УТ-ТАЙР (Наср) - 17 PDF Босма E-mail
Материал индекси
Алишер Навоий. ЛИСОН УТ-ТАЙР (Наср)
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
4
16
17
18
19
20
Ҳамма саҳифа

170
Ўз мулоҳазаси қусури узрига тамсил

Бир паришон табиатли девона бўлар эди. У биров савдосидан кўп зор аҳволга тушган эди. У кўнгил қўйган жонона давронга офат солувчи, балки ишваси билан барча жонлуарга қирон келтирувчи эди. Ҳусн бобида ҳур ва парилар ҳам унга таслим бўлган, ой ва қуёш ҳам унинг олдида чиройли кўринмас эди. Оламни унинг ҳусни ғавғоси тутган, турли шаҳарлар ва мамлакатларга унинг шов-шуви тарқалган эди. Ҳуснининг латофати гарчи чексиз бўлса-да, ва лекин у икки иш билан машҳур эди. Биринчиси, у билимдонлик ва зукколикда камолот соҳибаси бўлса, иккинчиси, шиддат билан жафо кўрсатишга ҳам уста эди.
Бир кун ишқда мажнунтабиат бўлиб қолган ошиқ маъшуқасини ёдга олиб, унинг юзини гулга, қаддини сарвга, кўринишини товусга, юришини қирғовулга қиёс қилди. Девона ўзига хуш ёққан бу сўзларни айтиб турганида, унинг олдига ой юзҳ дилбар етиб келиб, у айтган сўзларни пана жойдан туриб эшитди. Сўнгра юриб унинг қошига келди ва шундай деди:
-    Сен айтган бу таърифлар мен учун киноядан бешқа нарсалар эмас. Мен улардан ниҳоятда ор қиламан. Қоматимни сарв деб айтдинг, аммо сарв менинг қаддим каби хиром эта оладими?! Юзимни гул дединг, лекин қайси гулда мен каби юз балолик кўз ва қош бўлади! Кўринишимни товусга қиёс қилдинг, қачон товус элнинг ақлу ҳушини олибди?! Юришимни қирғовулга ўхшатдинг, аммо қай бир қирғовул кишилар қатлига сабаб бўла олган?!
Ой юзли гўзал ғазаб билан бу сўзларни айтиб, унга хитоб этди. Ошиқ унга жавоб қайтаришдан ожиз бир ҳолга тушди:
-    Мен хато қилиб қўйдим, бундан ниҳоятда шармандаман, шундай бўлса-да, сени васф этувчи бир гуноҳкор бандаман!
Ой кўринишли бу сўзларни эшитиб, шу заҳотиёқ:
-    Жаҳондан вужудингни йўқ қилиб юбораман!— дея унга ғазаб қилди. Девона ўзини ерга ташлаганча зор ёлвориб, шундай деди:
-    Эй ҳусни билан парилар ва ҳурларга орият келтирган. Мен сен тўғрингда нима сўз айтган бўлсам, уларнинг барчаси сенга бўлган муҳаббатим туфайлидир, ихлосим ва дўстлигим туфайлидир. Уларда ҳеч қандай шикоят, ўринсиз таъна-дашномлар ва киноялардан асар ҳам йўқ.
Аммо сени мақтаб, васф этишда камчиликка йўЖ. қўйибман: буни тан оламан. Энди ўзинг марҳамат кўрсатмасанг, ҳолим хароб бўлади. Мен айтган бу сўзларни нодонликка йўйсанг, уларнинг барчасини жаҳолат ва билмасликдан деб ҳисобласанг. Чунки уят мен телбани ҳалок қилмоқда, агар сен ҳам ўлдирмоқчи бўлсанг, бу энди менга оғир заҳмат бўлиб тушади!
Телба ўз нуқсонини бўйнига олиб, узрхоҳлик қилгач, париваш ҳам лутф кўргазиб, унинг қонидан кечди.

171
Ҳикоят

Бу йўл аҳлига етакчилик қилганлардан бири Хожа Абдуллоҳ Ансорий шундай деган эди:
-    Киши созини руд оҳангига мослаб, бу оҳанг ичра бир ёқимли қўшиқ айтса, бироқ бу куйи ва қўшиғидан мақсад Аллоҳни ёдга олиш бўлса, эй, пок эътиқодли, билгУки, унинг бу иши ғафлат оҳангж билан Қур он тиловат қилишдан яхшироқдир.
Агар қўшиқ ва нағмада огоҳлик мавжуд бўлса, бу тоат вақтидаги гумроҳликдан яхшироқ саналади.

172
Ўз камчиликларини афв этишни ёлвориб сўрамоқ ва гуноҳларидан ўтишни илтимос етмоқ

Эй ғойибдан барчага ҳукмдор сахий Ҳақ! Барча саховат аҳлининг мавжудлиги сен туфайлидир. Сенинг лутф ва эҳсонингга поёну ҳад йўқ, мурувват ва инъомларинг сон-саноқсизджр. Сени васф этиб ҳар неки ёзган бўлсам, гарчи улар жозибали бўлмаса-да, сендан кечирим сўрайман. Фақат мен эмас, балки неча буюк алломалар васфинг ҳақида йиллар давомида қалам суисалар, улар ҳам инсоф билан ўз ожизликларини бўйинларига олишлари лозим бўлади.
Мендек бир ошуфтаҳол девона Фоний агар сен ҳақингда бир неча сўз айтган бўлса, унинг хато ва нуқсонларини карам юзасидан авф қил, ёзган яхши-ёмон ёзувлари учун кечир. Мен нима ҳақида қалам сурган бўлсам, сендан ёздим, сендан ўзга ҳақида сўз юритмадим, менга шунинг ўзи етарлидир. Ортиқ ёки кам деган бўлсам ҳам сендан дедим, чин ёки ёлғон айтган бўлсам ҳам сендан айтдим.
Сенинг сирларинг менга қанчалик аён бўлган бўлса, уларни қуш тили билан баён қилиб бердим.
Бу дам худди чала сўйилган қушдек ўзимни йўқотиб, қуш тили билан сенга ёлвормоқдаман. Чунки барча қуш ҳам ширин сўз айтиш, нозик маъно ва чечанликка эга бўлавермайди. Агар булбул лутф билан ажойиб достонлар айтса, қарға ёқимсиз куйларни ҳаддан оширади. Бас, шундай экан, барча қушнинг куйлаши дилга хуш келавермайди, барча қушнинг нағмаси дилкаш бўлавермайди.
Мен улар тилидан сўз айтдим, албатта, барча қушнинг сайраслии бир мақомда бўлмаган. Тўти ва шорик(майна) одамга ўхшаш гапира олсалар-да, ҳар бирининг нутқи ўзгачадир. Улар сайрашида тафовут мавжуд бўлиб, бири ҳақ ҳақида сўз айтса, иккинчиси бут ҳақида сўз дейди. Бирида шак бўлса, яна бирида дин мавжуд.
Аммо Фонийнинг куфру дин билан иши йўқ. Чунки у ҳар нима айтган бўлса, сен туфайли айтди! Сен унинг хатоларига пардапўшлик қилгин, токи у ҳам фано базмида бир қултум май ича олсин! Унга фано жомини насиб этганингда, бақо иқболини бермоқликни ҳам унутма!

173
Шайхнинг васфи ва ўзининг унга пайравлик қилгани тавсифи

Эй Фоний! Яна бир гўзал асар ёзиб, қушлар тилини ажойиб йўсинда шарҳлаб бердинг.
Қушлар тилига йўл топганлардан бири Сулаймон пайғамбар эди. Кейин вазири Осаф ундан таълим олиб, қушлар тилини ўрганди, аммо бу тилдан у ҳеч кимни хабардор этмади. Бу иккаласидан ўзга киши бунинг уддасидан чиқмади, бошқа одамлар қуш тилини билмаганликлари учун унинг фаҳмига етмас эдилар.
Тез айланувчи фалак шитоб билан орадан бир неча минг йилни ўтказиб юборди. Шундан сўнг чаққон сайр этувчи, чечан нутқ айтувчи ва ўткир ақлли омади юришган бир қуш майдонга чиқди. Уни қуш дема, балки фано Қофининг анқоси де, барча қушлар тилининг доноси де! У бу йўлнинг бошловчиси ва авлиёлар қибласи бўлиб, кўнгҳ тўғри йўл кўрсатиш учун зиёлангандир. У ҳақиқат сирларини кашф этишда фарид1— ягона ва тенги йўқдир, нутқидан ҳақиқат аҳли баҳраманд бўлади. Бу киши ирфон аҳлининг йўл кўрсатувчиси, маърифат бозорининг Атторидир.
У бу гулшан ичра пайдо бўлганида гўё қушлар ҳам нутқни ундан ўргангандек бўлдилар. Унинг қуш тили билан гапириши Осафдан ҳам, ҳатто Сулаймондан ҳам ортиқроқ эди. Чунки улар қуш тилини билган бўлсалар-да, лекин бундан элга бирон-бир наф етмади. Ҳақ Аттор тилини бийрон қилгани учун "Мантиқ ут-тайр" достони ошкор бўлди. Бу тил изоҳини тўла-тўкис баён этиб, илоҳий сирларни шарҳлаб берди. Бошланиш ва тугалланиш ҳақида чиройли сўзлар хазинасидан кўплаб гавҳарлар сочди. Бу гавҳарлар билан замона чўнтагини тўлдирди, барча кишилар ундан баҳраманд бўлдилар. Хазинадаги тилсим очилгач, ҳар гадога бу гавҳарлардан муайян улуш тегди. Асарини кўпчиликка қуёш каби ошкор этиб, сўзларидан Жамшид жоми каби садо чиқарди. Кимки лабташна бўлса, бу майдан унга ичирди. Ўзгалар бу ҳақда сўз айтишдан ожиз қолдилар. Қуш тили билан шундай калом сурдики, унинг бу сўзлари худди тўтийи гўё сўзлари каби барчага манзур ва маъқул бўлди.
У ёзган асарни форсий тилни билувчи халқлар фаҳм этиб, ундаги барча яширин нозикликлардан хабардор бўлдилар. Аммо содда, бечора турклар бу тилни етарли даражада билмаганликлари сабабли қуш тили билан форсча ёзилган бу асарни тушуниш иқболидан маҳрум қолдилар. Улардан кўпчилигининг қўли қушдан ҳоли бўлмаса-да, лекин уларга қуш тили тушунарли эмас эди.
Мен ёзу қиш Аттор дўконидан қанд ва шакар олиш билан шуғулландим, балки бу дўконда тўти янглиғ макон тутиб, шакар ушатар эдим. У қуш тили билан менга неки хитоб қилган бўлса, мен унга худди тўти каби жавоб қайтарар эдим. Йўқ, балки унинг пок руҳининг гапга чечан қуши Арш боғидан келиб, менинг кўнглимга ўрнашиб олгандек эди. У менга қуш тили мушкилларини ҳал этиб, бу такаллумда устодлик қилар эди. Шу тариқа мен у калом ичра камолотга эришиб, мазкур асаримни туркий тилда ёздим. Гўё мастлигидан ёқимли сайраётган қуш каби кўп куйларимни туркона созга ҳамоҳанг қилдим. Қайси бир қуш, балки минг хил дост он куйловчи булбул деб айтгин, унинг ҳар бир достонида янги бир оҳанг мавжуддии. Лекин унинг бу достонлари гул шавқидан битилган бўлиб, ундаги нолаю афғонлар ҳам шуни васф этишга бағишланган эди. Мен ўша минг хил нола чекувчи булбулдурнан. Ҳар бир фиғонимни бир достонимда жо қилганман. Ушбу гулшан ичра мастонавор қадани қўйиб, куйларимни баланд пардаиарда ижро этдим. Менинг бу куйларимни эшитган ҳар қандай сайроқи қуш ҳам улардан қусур топа олмас эди. Шайх руҳидан менга мадад етишиб, бу булбул сайраши чексиз бўлди. Ҳар бир киски бу мутаносибликка кўз ташласа, унга Қақнус қушини ўхшжктган бўлар эди.

174
Ўзининг шайх руҳи мададидан унга ўхшатма қилганлигига Қақнус тамсили

Қақнус деган бир ажойиб қуш бор эмиш. У Ҳиндистон мулкида мақом тутган бўлиб, ўша ерда сайр қилар экан. Бу қушнинг шакли келишган, гавдаси ҳам бақувватдир. Унинг ҳар бир парида ўзгача нақшлар ва ранглар жилва қилади. У шундай ажойиб кўриниши билан бирга, ажиб бир тумшуққа ҳам эга. Тумшуғида бир талай тешиклар бор. Агар у жонга ҳузур бахш этувчи дилкаш бир наво тузмоқчи бўлса, тумшуғидаги ҳар бир тешикдан янги бир куй таралади. Агар у бирор куй чалса, бу куйни эшитган киши ҳушидан ажралади. У жуфтсиз ҳолда ўзи танҳо яшайди. Ҳеч бир қуш унга тенг кела олмайди. У кишилар оёғи етмайдиган олис бир ўрмонда маскан тутиб, бир дарахт бошида ўтиради. Бир кун Фисоғурс ўша ердан ўтаётганида, унинг унлари қулоғига чалинибди. У бу куйдаги турли садоларни эшитиб, улами ажратган ҳолда мусиқа фанини кашф этибди.
Қақнус ўрмонда жуда узоқ йиллар ҳаёт кечириб, умрини ўтин йиғиш билан ўтказади. Бу ўтинлардан, улар хоҳ ҳўл, хоҳ қуруқ боисин, беҳад улкан бир хирмон ҳосил бўлади. Умри поёнига етгач, у неча йиллардан буён жамланган хирмони устига чиқиб, бир хушнаво куй тортади, ниҳоятда ҳазин оҳангда дилкаш бир наво билан сайрайди. Бу куйни эшитган ўрмондаги барча қушлар ва ваҳший ҳайвонлар унинг атрофида йиғиладилар. Унинг мунгли ноласи уларга қаттиқ таъсир этиб, кўпчилиги хастаҳол бўлганча ҳалок бўлади. Унинг бу куйлари ниҳоясига етгач, охирида бир ажиб ўтли наво тортади. Бу наводан ўзи йиққан улкан хирмонга ўт туташиб, у турган манзил ва маскан олов ичида қолади. Бу ўт фалакка байроқ тортганча осмону фалакка кўтарилиб, хирмон гўё хашакка чақмоқ тушгандек ловиллаб ёна бошлайди. Бу ўтинлар ёнган сари Қақнуснинг ўзи ҳам улар билан бирга ёниб, парлари худди япроқлардек ўртанади. Ниҳоят, унинг ҳам ўзи, ҳам йиққан ўтинлари кулга айланади. Бу ёнғиндан юз туман зарра бир бутун бўлиб бирлашади.
Бу куллар бир тоғ бўлиб уюлгач, унинг ичида бир қақнусбачча — Қақнус боласи бекиниб ётади. У аста-секин қимирлаб кул ичидан бош кўтаради, кейинчалик турли-туман зийнатларга эга бўлган қанотлар чиқаради. Ҳавога кўтарилиб, атрофга назар ташлайди ва ўрмонни кўради ҳамда ўтин йиға бошлашга киришади. У ҳам умри давомида ўтин тўплаб, бу иш охирида бир дилкаш ун тортади. Унинг ёши поёнига етгач, у ҳам ўз отаси нима иш қилган бўлса, ўша ишни қайтаради.
Шайх гўё ўша аввалги қушга ўхшайди. У ҳам умрини куй айтиш билан ўтказади. У шундай ажойиб дилкаш наво билан сайрадики, унинг куйи барча ваҳший ҳайвонлар ва қушларни ўзига рнафтун этди. Барча унинг бу офат етказувчи навосидан нобуд бўлиб, хирмон ва унинг эгаси каби кулга айланди. Аммо ўша кул ичидан чўғдек ялтираб, балки чўғ ичидан самандар каби чиқиб келган бир қуш боласи бор эди. Аввалги қуш қандай ҳолатда кун кечирган бўлса, бунда ҳам ўша ҳолат зоҳир бўлди. Бу ҳам яна ўшанча хирмон жам этди ва унинг ҳам умри ниҳоясига етди. Гулшан ва даврондаги ҳар хил қушлар, фақатгина қушлар эмас, балки ваҳший ҳайвонларни ҳам ўз атрофида йиғди. Тумшуғидан юз хил наво чиқарди, бу наволарнинг барчаси ҳақнинг яширин сирлари ҳақида эди. У ҳам ўзига, ҳам хирмонга ўт солиб, ўзини ва ўзгаларни куйдирди.
Мен уни ота, ўзимни ўғил деб атамай, у бир олий сифат шоҳ бўлса, мен унинг бандаси, қулиман.
Чунки аввал у бу оловда куйиб, барча оламга ўт солди. Сўнгра бу ўтдан биронта кимса менчалик куйиб-ёнмади, оламни ўртовчи ва дунёни ёритувчи шуъла бўлиб порламади.
Қуш тили воситасида шуълалар пайдо қилиб, ҳам ўзимни, ҳам элнинг кул бўлишини билдим. Бу дунё отамдан нимаики кўрган бўлса, менга ҳам у насиб бўлди. Олам элини ҳам, ўзимни ҳам ўртадим. Сўзни ҳам қуш тилидан ўзгача қилмадим. Умидим шуки, бу фано ёлқини барча куйганларга абадийлик ато этсин.

175
Талаб йўли борасида муножот

Ё Аллоҳ! Барча мавжудот сенга интилади, сен уларга матлубсан ҳам муҳаббат аҳлига маҳбубсан! Икки оламдаги барча мавжудот сени ахтаради, сенга мойил бўлганлар бошқа нарсага хоҳиш қилишдан ўзларини четга тортадилар. Сендан ўзга, гарчи у малак ёки пари бўлса-да, толиб бўлиб излашга арзимайди. Жаннат ва кавсар булоғини ҳам, жаннатдаги тўби дарахтию ҳуриарни ҳам сенсиз исташ қусурлидир.
Жону кўнглимни ўзингга толиб эт! Дард ила ишқингга шавқимни ғолиб эт! Ҳам менга талаб завқини восил қил! Ҳам яна тилаб топмоқни ҳосил қил! Ўзингдан бошқани кўнглимдан чиқариб ташла! Унда сени эслашни қалбим ҳузурига айлантир!

176
Тамсил

Бир толиб мурид Каъбани зиёрат қилиш учун йўлга чиқди. Бистом шаҳрида уни Боязид учратди. У шайх билан учрашувга мушарраф бўлди. У ердан ўтиб, яна Каъба томон йўл олди.
Бу хом кишига ҳаж қилиш муяссар бўлгач, у орқасига қайтди ва яна Бистом шаҳрига етиб келди. Ғофил солик салом бажо келтириб, пир хизматига сарфароз бўлди. Шайх уни кўргач, шундай деди:
—    Эй йўловчи! Васл истаб қанча водий ва даргоҳларни босиб ўтдинг. Аллоҳнинг уйи ҳақида бизга бирон нишона аюб бер!
Огоҳ муршид шу сўзларни айтгач, у:
—    Кўрган уй ниҳоятда олий бўлса-да, аммо уй эгасидан ҳоли эди! — деб жавоб қайтарди.
Шунда хабардор шайх ҳожига деди:
—    Эй талабдан асло хабар топмаган киши! Ахир уй эгаси йўлда сенинг ҳамроҳинг, ҳар қадам қўйган йўлингда огоҳинг эди-ку! Сени ўз уйига етказган ҳам — ўша! Олиб борган ва қайтариб келган ҳам унинг ўзи! Сенда буни фаҳмлаш учун фаросат етишмас эди. Шунинг учун гарчи толиб бўлсанг ҳам, сенинг бу ҳаракатинг нуқсонлидир.
Ё Раб! Мени бу талабда комил этгил! Матлубимдан сира ғофил қилмагил! Интилишимда Ммки ҳамроҳлик қилса, у ҳамроҳдан менга огоҳлик бергил!

177
Ишқ йўли ҳақида муножот

Эй кўнгилни ишқидан равшан қилиб, ҳажр тиканзорини гулшан этган! Ишқинг ўтидан ой ва қуёшга ёруғлик етишади, шунинг учун ҳам улардан туну кун нур ёғилиб туради. Ишқинг чақмоғи жонларга ўт солади, шуъласидан ободу вайронларга ўт тушади. Ишқинг жонни ўртагувчи бир оташин юлдуз бўлса, унинг сири пок бир гавҳардир. Жонимга ўша юлдуздан нур етказ! Кўнглимни ишқинг бодаси билан маст қил: бундан мен худди майпараст каби маст бўлай! Бу май билан мени беҳуш айла! Ақлим ўртадан кўтарилгач, мени фаслингга восил эт!

178
Ҳикоят

Омир қабиласидаги Қайсни ишқ мағлуб этгач, унинг ақли ҳуши ишқ аро жинниликка юз тутди. У Лайли ишқида шунчалик мағлуб эдики, гўё истовчи ую, бу эса исталгандек эди. У бу ишққа шунчалик қоришиб кетган эдики, бунда у худди мутлақ Лайлининг ўзгинаси эди, яъни ишқда Лайли билан бир бутунликка эришган эди.
Кунлардан бир кун биров ундан: "Отинг нима?" - деб сўради. У: "Лайли",- деб жавоб қилди.
—    Буни қандай исбот қиласан?- дебди бояги киши.
—    Кимнингки зоти Лайли бўлса, буни исботлаб ўтиришга ҳожат йўқ! Гарчи бу сенга шак бўлиб туюлса ҳам, менга аниқдир!- деб жавоб берди у.
Бундай ошиқликка юз минг офарин боисин!
Мени ҳам ишқ ўтига ёндиргил! Ишқ ягоналиги ичра мени ҳам маъшуқ этгил! Унда ишққа чўмишни менга қисмат этки, ўзлигимга бўлган муносабатим буткул узилсин! Ишқ аро Фонийни нобуд айлагил, сўнгра ишқинг бирла мавжуд айлагил!

179
Маърифат йўли борасида муножот

Эй инсонни маърифат кони қилиб, унинг кўнглини маъ рифат жаҳони айлаган! Маърифатни ҳар кимга тақсимлаб, жаҳонда унга ориф -билувчи дея исм қўйдинг. Кимларни маърифатга муяссар этган бўлсанг, уларнинг ҳолатини турлича қилдинг. Бунда ҳар бир кишининг сайр этишини ўз камолига мослаштирдимг. Ҳар бир кишининг яқинлигини унинг турмушига яраша қилиб бердинг. Бу биёбон йўлини беҳисоб этдинг, улар йўловчи учун чекланмагандир.
Ё Раб! Бу йўллардан қайси бирига солик маърифат истаб кирса, у сенга олиб боради! Овора Фонийни ҳам шу йўлга сол! Йўлни босиб ўтгач, висол насиб этгил.