08. САККИЗИНЧИ СЎЗ PDF Босма E-mail

Шу замонда ақлни ким ўрганади, насиҳатни ким тинглайди?
Бирови – бўлис, бирови – бий. Уларнинг ақл ўрганайин, насиҳат тинглайин деган ўйи бўлса, бу амалга сайланиб-да юрмас эди. Улар ўзимиз тенги йўқ атоқли одамлармиз, ўзимиз бировларга ўрнак бўлиб ақл берадиганмиз, деб сайланди. Уларнинг фикрича, ўзлари тузалиб бўлган, энди элни тузатишгина қолган. Улар қандай қилиб насиҳат тингласин ва тинглайин деса, қўли тегадими ўзи? Унинг бошида ўзига етарли юмуши бор: улуғимиз олдида айбдор бўлмаймизми, элдаги қилмишларимиз ошкор бўлиб қолмасмикин, ё бўлмаса, халқимизнинг ўзини яшириб қўйсакми, ёки ўзимиз чиқимга тушиб, чиқимни қоплай олмай қо- лаверамизми, деб бировни етилтирай, бировни қутултирай деган ташвишнинг бари бошида, сира қўли тегмайди.
Бойлар ҳам бошига бир кун бўлса-да, дав- лат қўниб, дунёнинг ярмини эгаллагандай маст. Юпун-йўқни моли билан сотиб олади.
Кўнгиллари кўкда, кўзлари осмонда, адоллик, одамлик, ақл, илм, билим – ҳеч нарсани мол- дан қиммат демайди. Мол бўлса, Худо таоло- ни ҳам пора билан қўлга олса бўлади, дейди.
Унинг дини, Худоси, халқи, юрти, билими, уяти, ори, яқини – бари мол. Сўзни қандай уқсин, уқайин деса, қўли тегармиди? У – мол- ни суғармоқ, тўйдирмоқ; савдосини йўлга қўймоқ, кузаттирмоқ, боқтирмоқ, ўғри, бўри, қиш, совуқ кабилардан сақлайдиган киши топмоқ билан овора. Буларнинг барини жой-жойига қўйиб, бош-оёғини ўринлаштир- гунча қанча вақт кетади? Қўли тегмайди.
Энди ўғри, золим, шум, юзсизлар-ку ўзла- риёқ насиҳат тингламайди.
Унча-мунча пўстакбош бева-бечоралар ку- ниниям кўролмай юрибди. Ановилар ўшан- дай бўлиб турганда, булар билим, илм, ақл- ни нима қилсин? Яна билим, илм камбағалга сира кераги йўқдай: “Бизга нима дейсан, ана, сўзни уқадиганларга айт!”- дейди. Унинг ўзга билан иши йўқ, анови олдиндаги учовидай бўлган жоннинг ўйида ҳеч бир қайғуси, мунги бўлмаса керак.

1891