Умрзоқ Холбой ўғли Ҳайрат (1845—1915) илғор фикрли маърифатпарвар шоир ва нозиктаъб хаттот. У Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги Ёртепада камбағал деҳқон оиласида дунёга келди. У дастлаб қишлоқ мактабида, сўнг Тўрақўрғон марказидаги Ғойибназар мадрасасида таҳсил кўрди. У таҳсил давридаёқ бадиий ижодга қизиқди, ўзбек ва форс-тожик классиклари асарларини қунт билан мутолаа қилди. Хаттотлик санъатининг кўплаб сирларини ўрганди. Мадрасани тугатгач, Тўрақўрғон мингбошисига мирза бўлиб ишлади, кўп вақтини котиблик билан ўтказиб қишлоқ деҳқонларига ариза, мактуб ва мероснома, китоб кўчириб бериш ҳисобига фақирона ҳаёт кечирган. Янги усул мактаблари очила бошлагач, бу мактабларда ўқиш учун қишлоқдан талабалар кела бошлади. Дунёвий билимлар ўқитилаётгани учун шоир ўз қишлоғидаги болаларни ўқишга даъват қилади. Ҳайрат дўсти Фурқат ва бошқа маърифат тарқатувчилар сингари илм-маориф, фан ва маданиятни кўплаб шеърларида тарғиб-ташвиқ қилади.
ҒАЗАЛЛАР
* * *
Шукрким, бўлди муяссар васли жонон бу кеча, Ғунчаи матлаб очилмоқ бирла хандон бу кеча.
Боргоҳи кибриёга арзи ҳожат айладим, Ҳосил ўлдиким менга инъоми яздон бу кеча.
Толеим Хизри бўлиб раҳбар мени гумроҳга, Зулмати ҳажр ичра тофтим оби ҳайвон бу кеча.
Васл жомин дилбарим соқий бўлиб тутди менга, Нўш этиб якбора бўлдим масту ҳайрон бу кеча.
Жону дил бир-бирга берди, муждаи феруз асар, Шодликдин топди қувват нури имон бу кеча.
Неча муддатдин бери чекдим агарчанди алам, Маҳв бўлди, лавҳи дилдин доғи армон бу кеча.
Тиғи фурқатдин кўнгул мажруҳ эрди, во ажаб, Марҳами қурбат етишди дарда дармон бу кеча.
Ул жафоларким фироқи ёрдин чекмиш эдим, Ғам ҳужумин боди васл этди паришон бу кеча.
Андалиби жон ўлуб, маҳбус тан зиндонида, Сабр-ором олмайин айларди афғон бу кеча.
Шишаи дил санги кулфатдин эди доим шикаст, Мўмиёи марҳаматдин топди имкон бу кеча.
Дер эдим, бўлмас магар ул дилрабо васли насиб, Лутфи ҳақ ёри бўлиб бу мушкул осон бу кеча.
Солди чун боли ҳумо бошимга шафқат соясин, Маснади васл узра чиқдим уйла султон бу кеча.
Жону дилга васл чоғи тушди беҳад изтироб, Булбули дил шавқ ила бўлди хуш илҳон бу кеча.-
Мутлақо қолмай ҳушим ўзни фаромуш айладим, Мақдамига нақди жоним бўлса қурбон бу кеча.
Дил дуогў, жон ризожў, ақлу ҳушим хайрихоҳ, Жисм аро ҳар устихонимдур санохон бу кеча.
Ёрким, мен нотавон афтодага раҳм айлади, Ҳақ таоло давлатин қилсун фаровон бу кеча.
Маснади иззатда бўлсин комрони пойдор, Етмасун ранжу алам даҳр ичра бир он бу кеча,
Ҳосил ўлсун ҳар муродиким дилида бор эса, Бўлса хоҳи ошкоро, хоҳ пинҳон бу кеча.
Субҳи мақсуди баравжидин тулу этсин нишот, Кавкаби бахти бўлиб чун моҳи тобон бу кеча.
Нури тавфиқи саодат шўъласи бирла дили, Кўзгуси топсун жило ҳам илму ирфон бу кеча.
Ҳайрато, бордир агар жонинг тан ичра барқарор, Айлагил доим дуойи хайри жонон бу кеча.
* * *
Сабо, еткур саломимни нигори гулузоримға, Таҳийёти каломимни пари-пайкар нигоримға.
Сабо, арзим баён айлаб, неча элдин ниҳон айлаб, Равон ашкимни қон айлаб фироқи ёриғоримға.
Сабо, субҳи малоҳатдин кетур бўйи латофатдин, Дамодам атри роҳатдин димоғи мушкборимға.
Сабо, ман санга айтурман, сўзимни ёра айтурсан, Юзи гул, орази гулшан малоҳат ошкоримға,
Сабо, сенга сўзум шулдур, дегил: «Бечора бир қулдур», Ажойиб кори мушкулдур, тағофил пеша ёримға.
Сабо, ул яхши дилбардин, жамоли меҳри ховардин, Лаби ёқути аҳмардин хабар вер табъи зоримға.
Сабо, бир кун мани холим кўрарсан таври афъолим, Етургил арзи аҳволим амири комкоримға.
Сабо, раҳм айла ман зора етур арзимни дилдора, Хуморим бора тобора зиёд ўяди хуморимға.
Сабо, девонадур Ҳайрат анинг-чун тортадур кулфат, Нечукдур сўрмағил ҳолат, етур номамни ёримға.
* * *
Туштим, нигоро, бир турфа ҳола, Ҳажру ғамингдин ранжу малола.
Рўзу шабона оҳу фиғоним, Тўлди фалакка овози нола.
Йўқтур жаҳонда жононлар ичра Сиздек парирў ширин мақола.
Афтода қуллар нетсунки келмас, Кўз-кўзга тушмай асло хаёла.
Маҳжурлиқда умри кўзимдин, Жоридур ашким монанди жола.
Ёлғон тааззур кўрганда айтиб, Бермай жавобим қилган савола.
Ёраб, рақиби ношустарўлар Юрсин йироқдин доим мўрола.
Ошиқларига ноз ила боқмай, Мастура қизлар янглиғ уёла.
Расми жавонлиғ комеҳрибонлиғ, Айб этса бўлмас, ҳар хурд сола.
* * *
Фурқатда куйиб бўлдим сўзона тонг отқунча, Жисм ичра бўлиб жоним бирёна тонг отқунча.
Васлинг ила шод эрди маҳзун дилим, эй маҳваш, Ҳуснингни чароғига парвона тонг отқунча.
Хуноба тўкуб кўздин, йиғлаб сани ёд этдим, Хилватда тутиб узлат пинҳона тонг отқунча.
Дардоки, фалак айлаб бизларни жудо сандин, Ҳамхона қилиб қўйди ҳижрона тонг отқунча.
Аҳсан сани кирдору атворингга пинҳони, Қилдинг манга шафқатлар шоҳона тонг отқунча.
Лайли каби ёд айлаб бу ошиқи Мажнунинг, Этдинг ўзингга ул кун ҳамхона тонг отқунча.
Эй шўхи сухандоним билмай сани қадрингни, Суҳбатни еткурмасдин поёна тонг отқунча.
Навмиди висол ўлгач Ҳайратда мани ҳайрон, Билмай ўзими бўлдим девона тонг отқунча.
* * *
Найлайин ҳайрона бўлмай, ёри жоним соғиниб, Дилбари маҳбублиғда маҳ нишоним соғиниб.
Васлидин уммиди роҳат жону кўнгулда мудом, Талх ҳажрида тақи кому забоним соғиниб.
Раҳм этиб бир йўл хиром этгайму ул симин узор„ Иштиёқидин ҳазин жисмимда жоним соғиниб.
Эй мени, маҳзундин айтинг, ул парига шаҳри роз„ Дўстлар, ёдида куйди устихоним соғиниб.
Лаҳза-лаҳза ёдида беҳушликлар рў берур, Йўқлиғидин ақлу идроку баёним соғиниб.
Дам-бадам сориғ юз ила йўлларида кўз тутиб, Интизорида ётурман келмагоним соғиниб.
Йўлида гарчанд кўпдур мен каби афтодалар, Жумласиға муқтадоман қадрдоним соғиниб.
Номалар ёздим неча сўзи дилимни шарҳ этиб, Ҳайрати девона ўлдим, дебки хоним соғиниб.
* * *
Неши ғам етди жигарга устихонимдин ўтиб, Дарбадар қилди, нигоро, балки жонимдин ўтиб.
Отдилар ҳар чанд ағёр аҳли тийри таъналар, Тегмади, алҳамдулилло, кетди ёнимдин ўтиб.
Хуни ашкимдур шаробу бағри бирёним кабоб, Улфатимдур доғи ҳасрат ину онимдин ўтиб.
Рахти иқболим касод ўлмиш фано бозорида, Хор ўлибдур ул мато бу остонимдин ўтиб.
Войким, дарду алам кўпдур дилимда доғ-доғ, Нола булбул касб этар оҳу фиғонимдин ўтиб.
Сабру орому таҳаммул жумла барбод ўлдилар, Сарсари фурқат қазоро гулситонимдин ўтиб.
Нуктаперойлар сухан бобида ҳамрозим эрур, Мен нечук сабқат қилурман ҳам инонимдин ўтиб.
Мазҳари фазлу фасоҳат бўлса ҳарким, Ҳайрато, Сўзласун ул ёр васфида нишонимдин ўтиб.
* * *
Эй ҳабиби меҳрибоним, мунча ноз этмай келинг, Хўб билурсиз ҳоли зорим, имтиёз этмай келинг.
Гарчи биздин беадаблик содир ўлди ҳар неча, Шафқат ила афв этиб журмим, ароз этмай келинг,
Рашк ўтида ўртаниб ёнсин менингдек ғайр ҳа,м, Сарнигун айлаб ғами-ла сарфароз этмай келйнг.
Оташи фурқатда сийнам куйдириб ҳамчун сипанд, Ҳам тағофил ўтида бағрим гудоз этмай келинг.
Мумкин эрмас бўлмаса ағёрларнинг таънаси, Билмасин аҳли ғараз, ифшои роз этмай келинг.
Айб эмасдур ҳусн шоҳидин гадога марҳамат, Жабрингизни кўпу лутфингизни оз этмай келинг.
Йўқ менга сиздин бўлак бир роздони дилнишин, Ҳасратимга ўзгаларни аҳли роз этмай келинг.
Хор этиб суйган гирифторингиза айлаб назар, Ижтиноб ила жафо боз узра боз этмай келинг.
Айтаберсам то қиёмат ҳасратим бўлмас адо, Қисса кўтаҳ бўлса яхшидур, дароз этмай келинг.
Номингизга бир мувашшаҳ қилди иншо Ҳайратий, Кулбаи вайронасига эҳтироз этмай келинг.
* * *
Кеча охтардим, ўшал сарви равон учрамади. Ошкоро демайин, балки ниҳон учрамади.
Кўчаларга сув уруб қонли ёшим бирла, дариғ,. Бир қадам қўймайин ул сарви равон учрамади.
Телбалардек юрубон ҳар сори кўб тентирадим, Келди чиқмоққа яқин оғзима жон учрамади.
Қолмади сабру қарорим они ҳижронида оҳ, Мани саргаштаға ул сарви равон учрамади.
Дашти фурқатда адам бўлди вужудим гўё, Бошима соя солиб, роҳати жон учрамади.
Бир кўрарға мани зор айлади, жонон на қилай, Қасди ўлдурмак экан, бермай амон учрамади.
Қомати тубийи жаннат, лаби чун лаъли Яман, Орази шамъи шабистони жаҳон учрамади.
Наргиси мастидин оҳуйи Хўтан хижлат аро, Қоши ё киприги чун тийру синон учрамади.
Ҳайратим ошдию ҳар ён югуриб қолмади тоб, Яна маъюс бўлиб ёндиму жон учрамади.
* * *
Эй пари, бас қилғил истиғнони, жоним қолмади, Сенга узр айтурга нутқ ила забоним қолмади.
Сабр қилдим ончунон, бир йўл тараҳҳум этмадинг, Чоҳи ҳижрсгада қолиб, чиқмоқ гумоним қолмади.
Ғайриларнинг суҳбатида булбулигўё бўлиб, Манга қолганда дединг:— Эмди забоним қолмади.
Раҳм қил минбаъд, нечун бағрим эзди фурқатинг, Зоҳир этдим сенга, бир сирри ниҳоним қолмади.
Хор тутма гарчи бўлсам ҳам фақиру нотавон, Ҳасратингда ушбу жони нотавоним қолмади.
Айладинг беҳад мани ошуфтаҳол, эй дилрабо! Куймаган ҳажр ўтида бир устихоним қолмади.
Назм аро зийнат учун номи ҳуруфингни олиб, Йиғламай бу хомаи мискин фишоним қолмади.
Илтифот эт, қолмайин то водии Ҳайрат аро, Мухтасар қилдим сухан, алқисса жоним қолмади.
* * *
Бир-бирин деган киши пайванди жон бўлмоқ керак, Талх сўзини қўйиб ширин забон бўлмоқ керак.
Дўсту душман ўртасида фарқи шулдур, эй кўнгул, Лутфу шафқат бирла доим меҳрибон бўлмоқ керак.
Доимо истаб ризосик хотирини овлабон, Айланиб аҳволига ҳам роздон бўлмоқ керак...
Ҳозиру ғойибда айлаб ёд яхши васф ила, Зоҳиру ботинга бир жисм ичра жон бўлмоқ керак.
Беғараз улфатчилик айлаб ҳамиша рўзу шаб, Бу эмиш шарти муваддат як забон бўлмоқ керак.
Ҳар неча муфсид эли қилса арода васваса, Бовар этмай дафъатан бо имтиҳон бўлмоқ керак.
Бу замона ошноси бул ажаб ҳар ранг эрур, Яхшига яхши, ёмонларга ёмон бўлмоқ керак.
Тил била сидқу муҳаббат, дилда юз кибру нифоқ, Бу тариқа ошнодин бадгумон бўлмоқ керак.
Ҳайрато, даҳр аҳлидин меҳру вафо тутма умид, Бўлди лозим бу ародин бенишон бўлмоқ керак.
* * *
Қилай ҳар дам дуойи давлатинг, дилбар саломат бўл, Бўлубман мубталойи суратинг, дилбар саломат бўл.
Омон бўлсун ҳамиша сен била ҳар кимки ҳамдамдур, Муносиб ҳам келишган улфатинг, дилбар саломат бўл
Русуми дилраболиғ, эй пари, саНга мусалламдур, Хусусан ўлтуришда суҳбатинг, дилбар саломат бўл.
Юзинг гул ёсамин, лаъли лабинг чун ғунчаи гулдур, Мисоли навдаи гул қоматинг, дилбар саломат бўл.
Хабардор ўлғил, эй маҳваш гаҳи афтода ҳолимга, Бўлибдурман асири фурқатинг, дилбар саломат бўл.
На қилсун қолмади сабри кўриб ҳусни жамолингни, Қилур доим дуолар, Ҳайратинг, дилбар саломат бўл.
* * *
Ё илоҳо, мен каби ҳеч кимса ҳайрон ўлмасун, Ғурбат ичра кулфат ила банди зиндон ўлмасун.
Йўқ кишиким хаста ҳолимни сўраб шод эткудек, Бешууру, беқарору, бенигаҳбон ўлмасун.
Айрилиб ёру диёридин алам ёбонида, Зору дур афтодалик бирла жигар қон ўлмасун.
Қадрдонлардин жудою, ношунос аҳлига хор, Ибтилолиқда менингдек доғи ҳижрон ўлмасун.
Ҳар замон ножинсу номавзун ила ҳамроз ўлуб, Хотири гул баргидек ҳар ён паришон ўлмасун.
Не бир аҳбоби самимий аҳли дарди беғараз, Ҳамдами хайли тахаллуфпеша нодон ўлмасун.
Ноз этиб, нозик адои нозанинлар нозики, Оқибат ҳажрида онларни пушаймон ўлмасун.
Ҳар ким ёраб, бу фони даҳр аро аҳбобидин, Айрилиб девона Ҳайратдек ғазалхон ўлмасун.
* * *
Очма рухсоринг чамандин рангу бў қўзғалмасун, Аксидин ойиналар монанди сув қўзғалмасун.
Гулшан ичра кулма токим, ғунча бағри чок ўлиб, Лаълингга айлаб ўзини рўбарў қўзғалмасун.
Раҳм этиб муштоқлар сориға гоҳо қўй қадам, Васлинг истаб мисли Мажнун кўбакў қўзғалмасун.
Муддатедур дарди ҳижронингга бўлдим мубтало, Тандин айлаб кетгали жон жустужў қўзғалмасун,
Ишқ беморига, эй нодон, табиб этма илож, Бевафо деб ҳикмат аҳлидин ғулу қўзғалмасун,
Лоладек қат-қат кўнгуллар ҳасратидин доғдур, Қўрқарам изҳорига деб гуфтугў қўзғалмасун.
Нқа бирла жайбу домоним ғамингнинг панжаси — Чок-чок этди, ўзингдин феъли хў қўзғалмасун.
Жону дил муштоқдур, жоно, висолинг жомига Ўзгалар саҳбоя пур айлаб, сабу қўзғалмасун.
Айлама ҳар булҳавасни суҳбатингдин баҳравор, Токи бу нуқсонига афсонагў қўзғалмасун.
Нозанино, бу жаҳон ичра кўнгулда муддао Васлинг уммидидин ўзга орзу қўзғалмасун.
Ҳайрати девона, бирни деб бўлакка боқмаким, Чарх давронида ногоҳ саҳв дув қўзғалмасун.
* * *
Бўлмасун, ёраб, киши мендек диёридин жудо, Айшу ишрат нўши жоми рўзғоридин жудо.
Тортибон тори насиба ҳар тараф занжир ила, Ғурбат ичра зор ўлиб аҳли қаторидин жудо.
Интизори аҳли авлод ўлмасун фурқат аро, Ёри мушфиқ зумраи хешу таборидин жудо.
Маскани маълуфу маъво манзили жойи аро, Гарчи бўлсун анкабут ул тори коридин жудо.
Булбул ўлмас хуш наво айрилса гулшандан агар, Ноласи жонсўз ул фасли баҳоридин жудо.
Тоқат этмаз ҳеч вақти ҳажр аро маҳзун кўнгул, Ёраб, асло бўлмасун ошиқ нигоридин жудо.
Интизорин ваъдаи дийдор дилдор этгуси, Халқ аро афсонаи ҳам ақлу оридин жудо.
Ҳайратий девонага ҳуббул ватан манзурдур, Бўлмасун ул нури чашми рўзғоридин жудо.
* * *
Кўнглумда ғаминг наштаридин доғи алам бор, Ким санга асир ўлди анга ушбу надам бор.
Эй шўхи пари чеҳра, сени деб бу жаҳонда, На майли чаман, на ҳаваси боғи Эрам бор.
То жоним эрур тан қафаси ичра муқаррар, Ишқингда қаландарман, анга шоҳид эгам бор.
Бу телбалиғим боисидур ишқ жунуни, Қисматда менга ёзган они лавҳу қалам бор.
Хуноба тўкай тобакай, эй ёр кўзимдин, Ҳажрингда агар етса ажал менга на ғам бор.
Ўлдим дедиму, айламадинг лутф ила парво, Ҳаргиз демадинг, ишқим аро санда алам бор.
Номингни дурри ҳарфини бу назм узра ёздим, Девонаи Ҳайрат дилида ушбу рақам бор.
* * *
Неча кундурким менга ул шўх жонон иидамас, Ҳар неча қилсам ғами ҳажрида афғон, индамас.
Ул париваш ёр ҳажрида давомат кўзларим, Дард бирла ҳар нечаким йиғласун қон, индамас.
Жону дил бирла муҳаббат айладим аммо на суд, Билса ҳам ишқида аҳволимни чандон, индамас.
Йўқламас гарчанд беморини дарди ҳажридин, Қолди на жонимда роҳат, танда дармон, индамас.
Ул париваш ишқида ўлмакдин ўзга чора йўқ, Эндиликда ҳар куни берсамки юз жон, индамас.
Бўлди Фарҳод ила Мажнун қиссаси афсонадек, Чунки ёр олдимда, аммо дил паришон, индамас.
Найлайинким ғайрилар бирла менинг рағмим учун Рўбарўда ўлтуриб, ул ёри нодон, индамас.
Ваъдаи васлига мен нодон инониб шод эдим, Қайда қолди ул вафойи аҳду паймон, индамас.
Ғунчаи табъим насими муждадин очилмагай, То кетиб кулбамга ул шўхи сухандон, индамас.
Рост деб бўлмас ишониб бевафолар аҳдига, Бўлса ҳамким ваъдаси кўрганда ёлғон индамас.
Тут умид илки била домони матлаб охири, Ҳайратий девона сенга, йўқтур- имкон индамас.
МУХАММАСЛАР
НОДИМ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС
Келгил, эй маҳваш, кўзим муштоқи дийдоринг сенинг, Ишқ бозорида жон жазми харидоринг сенинг, Ушбу савдога сабаб, бу ҳусну рухсоринг сенинг, Умрлардурким кўнгул, жоно, гирифторинг сенинг, Орзуманди лаби лаъли шакарборинг сенинг.
Қоматингдан сарв ҳам гул новдаси бебокдур, Лабларинг лаълу, тишинг дурдонаи ноёбдур, Маҳрами ҳусн ичра ул ким шўълаи маҳтобдур, Базм аро шамъи нишот афрўз, оламтобдур, Эй парилар сарвари, ул икки рухсоринг сенинг.
Бир йўл, эй бераҳм, дил васлинг-ла хурсанд ўлмади, Базмларда илтифотинг-ла фараҳманд ўлмади, Мен каби ҳеч кимса доми ҳажрингга банд ўлмади, Оҳким, ҳаргиз висолингдин баруманд ўлмади, Жон бериб юз минг менингдек ошиқи зоринг сенинг.
Мардуми чашминг солиб кўнгулга юз минг шўру шар, Холи ҳиндуким занахдонингда кўрдим мустақар, Ҳасратида нола қилмоқдур фаним шому саҳар, Лаъли нобинг иштиёқидин бўлиб хуни жигар, Ғунча янглиғ таҳ-батаҳ қондур дилафгоринг сенинг.
Эй малоҳат тахтида сенсан амири сарфароз, Хўбларнинг сарварисан, дилбари ошиқ навоз, Ишқ элининг кори-боридур ҳама ажзу ниёз, Ҳар жафою жабр қилсанг инжимам, эй сарви ноз, Ўзгалар лутфидин ортиқ жонга озоринг сенинг.
Чашми хунрезинг ҳамиша қасди жон этмоқ тилар, Орзуйи лабларинг бағримни қон этмоқ тилар, Шавқи дийдоринг кўзим ёшин равон этмоқ тилар, Хоки пойингни нисори нақди жон этмоқ тилар, Кеча-кундуз йиғлабон ҳар ерда хушторинг сенинг.
Эй пари, сенсан ҳама маҳваш эли ичра синад, Олам ичра ошиқи дийдоринг эрмиш беадад, Ҳайратий девонага исминг аён этмоқ на ҳад, Нодим ашъорига музмар ҳарфу ишқинг то абад, Ҳирзи жони аҳли ушшоқ ўлди тумморинг сенинг.
НИСБАТ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС
Оҳким, бир бўлмадик асло қадрдон иккимиз, Этмадук қўл ушлашиб сайри гулистон иккимиз, Не бўлур, эй юзлари хуршиди тобон иккимиз, Ошнолик бирла бўлсак шоду хандон иккимиз, Ўртамизга тушмаса бегона бир он иккимиз.
Доимо кезгум чу булбул гулюзим ёдин қилиб, Нанг ила номус, ақлу ҳуш барбодин қилиб, Иттифоқо ёрими кўрганда дил шодин қилиб, Ҳайфким, ҳар дам фалак кажравлик ижодин қилиб, Гар топишсак қўймагай суҳбатга чандон иккимиз.
Иштиёқидин бўлиб жон ила диллар беҳузур, Етмадим васлига ҳаргиз, кўрмадим айшу сурур, Бор эканму билмадим оё бу пешонамда шўр, Муддао нақши муҳаббат кўнглимиз лавҳидадур, Рамз ила имо этишмоқ эрди, эй жон, иккимиз.
Муддаойи хотирим бўлгаймукин, ёраб, ҳусул, Тиғи ҳижрон ила захмин кўнглум ўлди пур малул, Бўлса хоҳи ошно ёким рақиби булфузул, Дахли йўқ ғайри дигар гар топса ўртамизга йўл, Маҳзи ҳасратлар била қилгаймиз армон иккимиз.
Ишқ жомин маст ҳар ким нўш этар ҳушёр эмас, Кимдур ул бўлсун фаришта ҳамнафас ағёр эмас, Волаи мафтун кўнгул деб орзуға ор эмас, Хоҳи дўсту хоҳи душман бизга ҳеч даркор эмас, Жони дилдек бўлсак ар тан ичра пинҳон иккимиз.
Сайр этиб юрсак иков боғлар аро дилхушлашиб, Учраса ҳажр ила фурқат жон борича мушлашиб, Бодаи гулрангдин нўш айлабон майхушлашиб, Орзум шулдур ҳамиша сиз билан қўл ушлашиб, Айласак ҳар ён хиромон ила жавлон иккимиз.
Қаҳр этиб гоҳи ситам тиғида сийнам тилдириб, Ним нигоҳи хандаомиз ила гоҳи кулдириб, Ҳайратий девонага маҳбуб эконин билдириб, Нисбатийга амр этиб, гоҳи мувашшаҳ қилдириб, Номингиз ашъорига бўлсак ғазалхон иккимиз.
МУҚИМИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС
Ишқ аро ошиқ элин афгор қилмоқ шунчалар, Йиғлатиб кўз ёшини хунбор қилмоқ шунчалар, Арзи ҳол этса агар инкор қилмоқ шунчалар, Зулм ила қаҳру ғазаб изҳор қилмоқ шунчалар, Ошиқи бечорага озор қилмоқ шунчалар.
Лутф этиб ағёрига рашк ўти бирла куйдуриб, Тиғи ноз ила неча муштоқларни ўлдуриб, Васлидин маҳрум этиб, ҳар ён рақиб ила юриб, Гул дебон севган кишининг кўкрагига ниш уриб, Хастаю маъюс этиб, афгор қилмоқ шунчалар.
Бир такаллум айламай хушторларнинг базмида, Комёб гулдек чу ман беморларнинг базмида, Ошиқи содиқ дили афгорларнинг базмида, Тўтии ширинсухан ағёрларнинг базмида, Бизга келганда гапурмай, зор қилмоқ шунчалар.
Нозу истиғнолар ила олмайин юздин ниқоб, Бир қиё боқмай, яна айлаб неча қаҳру ғазоб, Эй шаҳи тахти малоҳат, дилбари олий жаноб, Сизга ким айди, муҳаббат аҳлини қил эҳтисоб, Қўрқутиб ўз айбига иқрор қилмоқ шунчалар.
Бўлса ҳар қандоғ киши улфат яқоси тугмалик, Ҳар касу нокаски, бадтийнат, яқоси тугмалик, Хуш тавозе бўлса, серсавлат, яқоси тугмалик, Келса олдингизга бой сурат, яқоси тугмалик, Иззат ила шоду миннатдор қилмоқ шунчалар.
Ким кезиб дашти муҳаббат ичрадур зору асир, Тут фақирлар илкини бўлса агар равшан замир, Кўзга илмай, эҳтироз ила ани айлаб чақир, Гарчи келса эски тўн, биздек дуогўйи ҳақир, Камбағалнинг хирқасидин ор қилмоқ шунчалар.
Ёр агар зулм этса, Ҳайрат, тонмагай ҳаргиз Муқим, Ҳажр жомин нўш этарда қонмагай, ҳаргиз Муқим, Ҳар бир ишким етса, меҳнат сонмагай ҳаргиз Муқим, Ҳар балою жабр келса ёнмагай ҳаргиз Муқим, Ошиқ аҳлини урубон хор қилмоқ шунчалар.
РУБОИЙЛАР
* * *
Ёраб, аҳли дард ила ҳамроз қил, Мунису ҳамсуҳбату дамсоз қил. Қилма ҳар ножинс ила ҳамдам мани, Улфати аҳли салоҳи соз қил.
* * *
Соқиё, навбат ила жом кетур, Нўш этай дам тутиб тамом, кетур. Ғам била хотирим мушаввашдур, Тарк қилмай ани давом кетур.
* * *
Агарчи Ҳайратий девонадурман, Биҳамдиллоҳким, фарзонадурман. Кўзи кўр аҳлига гўё сомоне, Кўзи бийнога чун дурдонадурман.
* * *
Соқиё, лолагун шароб кетур, Жисми жонимга печу тоб кетур, Доми ғамдин даме халос бўлиб, Ёзайин ҳасратим, китоб кетур!
* * *
Эшитган, ўқуғонга Ҳайратийдин арғумондур бу, Дилидин, рози ифшодин баён ҳам таржимондур бу. Ёзилган сафҳаи кўнглумга илҳоми илоҳийдин Ки бир нозик адо дилдор васфидин нишондур бу.
|