Home icon Бош саҳифа»Ўзбек адабиёти»Мумтоз адабиёт»Навоийхонлик»Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнг
Facebook
Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнг PDF Босма E-mail

Зиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб,
Муҳаббатидин отингни ҳабиб атаб маҳбуб.

Уружунг оқшоми бўлмай тўқуз сипеҳр ҳижоб,
Юзунг хижолатидин меҳр ўлуб вале маҳжуб.

Ўт ичра тушса бўлур нисбати самандардек
Кишики, ишқинг ўтиға ўзин қилиб мансуб.

Итинг ҳисобиға кирган ҳисоб вақтида,
Агарчи журми эрур беҳисоб, эмас маҳсуб.

Китобат этмаганингдин қаламда нол эрмас
Ки, тушти кўнгли аро тоб уйлаким мактуб.

Либоси мотам аро қилди то абад соя
Ки, меҳридин нега ёнингда бўлмади масҳуб.

Мутеъи амринг агар подшоҳ, агар сойил,
Гадойи хонинг агар ҳушманд, агар мажзуб.

Ажаб йўқ олса кўнгул ҳушин ул ики гесу,  
Бу бўлса силсила, кўп телбани қилур мағлуб.

Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнг
Ки, ҳар киши ани истарки, бор анга марғуб.


Толиб висолингга интилиб ўзини матлуб деб билди. Ҳабиб сени севганидан отингни маҳбуб қўйди.
Мерож кечаси сенга тўққиз осмон ҳам тўсиқ бўлолма-ди, лекин юзингдан хижолат чекканидан қуёш парда орқасига яширинди.
Итинг ҳисобига кирган одам ҳам ҳисоб вақтида гуноҳи беҳисоб бўлса ҳам, гуноҳкор бўлмайди.
Қалам ичидаги ингичка тола эмас, балки сен ёзмаганинг учун мактубдек кўнгли сиқилган.
Меҳрингдан ҳамиша ёнингда ҳамсуҳбат бўла олмагани учун соя либоси тоабад мотам ичида қолди.
Подшоҳ ҳам, гадо ҳам амрингга бўйсунади, ҳушли одам ҳам, девона ҳам дастурхонинг гадосидир.
У икки кокил кўнгил ҳушини олса ажабланурли жойи йўқ, улар қимирласа кўп девонани мағлуб қилади.
Зоҳид жаннатни, Навоий эса сенинг кўчангни истаса ажабланарли эмас, чунки ҳар ким ўзига ёққан нарсани истайди-да!

Алишер Навоийнинг
"Ғазал гулзоридан 100 оташин гул" китобидан