Мирҳасан Садоий (18-а. 2-ярми — Фарғона — 1820) — шоир. Ҳаёти ва ижодига оид айрим маълумотлар Дилшод Отиннинг «Тарихи муҳожирон» асарида учрайди. Ҳувайдонинг шогирди, кўпчилик шеърлари унинг ғазалларига ҳамоҳанг. Ҳофиз, Навоий, Машраб адабий анъаналарини давом эттирган, ғазалларига назиралар битган. Шеърларида дунёвий севги, дўстлик, ахлоқий фазилатлар, илм-маърифат куйланган, ижтимоий ноҳақликлардан шикоят қилган. Лирикаси ҳам ижтимоий мавзуда («Салом», «Бўлмади» ва б.). Бизгача 168 ғазал, 1 мухаммас, 1 мусаддас, 1 мувашшаҳ, 2 чистон — 1800 мисрадан иборат девони (Тошкент, 1916) етиб келган, қўлёзмаси топилмаган.
ҒАЗАЛЛАР
* * *
Латофат бўстонида санидек ёр келгайму? Жаҳон ғамхонаси ичра манидек зор келгайму?
Юзингни ишқида ман бенаводек, эй шаҳи хубон, Аламдин сийнаси мажруҳ, юрак афгор келгайму?
Қуруб мажлис тутуб соғар тамом элини куйдургон, Ичиб майдин бўлуб маст, кўзи хуммор келгайму?
Тамоми аввалу охир сани ҳозиқ табиб дерлар, Юруб дармон тополмай, ман каби бемор келгайму?
Жамолинг кўрмайин, жоно, қолиб ҳасрат била ғамда Азиз жондин жаҳонда ман каби безор келгайму?
Санингдек нозанин шояд мани ҳажримда ўлган деб, Баланд бўлған мозорим қилғали ҳамвор келгайму?
Мунодийлар қилиб доим жаҳонни изласам тинмай, Садойидек ғарибу хаста беғамхор келгайму?
* * *
Бўлуб масти жунун ошиқ агар майхонаға кирса, Бўлур албатта ул обод агар вайронаға кирса.
Ки ошиқ ишқидин қилса агар ҳар қайсиға ношир, Ўзин тутмай урар ўтға агар парвонаға кирса.
Қадамни қўйса ошиқлар агар бутхона сориға, Ҳама бутлар қилур сажда агар гирёнаға кирса.
Жунун аҳлини айб этманг, ки бу девоналиғ бирла, Чиқиб Эрону Тўрондин агар Фарғонаға кирса.
Ҳама ушшоқ эли бирдан такаллум айласа ногоҳ, Қолур зоҳид эли ҳайрон агар афсонаға кирса.
Садойи бу жунун бирла бўлуб гирёну ҳам нолон, Чиқорур ўтларин ҳар масжиду майхонаға кирса.
* * *
Ёрни кўрдум ажаб гуллар очилмиш бошида, Бу сабабдин булбули шўрида бўлдим қошида.
Ё муаззин ҳар замонким айласа бонги намоз, Саждагоҳим нақши меҳробимни кўрдум қошида.
Доғ этиб бир кун мани қадримни ҳаргиз билмади, Ошно бўлдум на учун дилбаримни қошида.
Мунча кўп айлаб рақиблар бирла доим маслаҳат, Ўлтурур охир мани ул бўлмади кенгошида.
Бир умед айлаб эдим бориб кўрай деб ёрни, Боқмайин кетти, қараб қолдим уйини тошида.
Манга мундоғ насиба кунда минг оби азоб, Ғарқ бўлмас на сабабдин бу кўзумни ёшида.
Дам уролмас бу Садойи ёрдин айлаб ибо, Шарҳ этолмас ҳасби ҳолин ҳар кишини қошида.
* * *
Барқ уруб ул дилрабо бошида қолфоқ ўзгача, Белида заррин камар, эгнида мурсоқ ўзгача.
Гоҳ кийиб кимхобу атлас, гоҳ кийиб гулгун қабо, Ушбу ҳолат бирла бўлди манга ўртоқ ўзгача.
Неча кунлар бўлди ҳаргиз билмадим жононани, Бир манингдек бўлмағай оламда муштоқ ўзгача.
Сўрмагондин бул мани ул меҳрибон ёр қайдадур, Бул азиз жисмим куюб бўлдики носоқ ўзгача.
Билмадим ҳаргиз ани ман дўст ё душманлиғин, Айлади бир сўз бирла бизга шилтоқ ўзгача.
Бир сабаблар бирла келғон олдиға меҳмон эдим, Ман кетарман, ул бўлур бул ерда қолмоқ ўзгача.
Жон фидо айлар агарчи ҳар ким ул жононаға, Ву Садойи кунда минг бўлдики муштоқ ўзгача.
* * *
Ногаҳон кўрдум ажаб бир ёри хубон ўзгача, Боғ ичида бир гули сарви хиромон ўзгача.
Дам-бадам васфин ўқуб ул дилбари жононани, Ман бўлурман булбули мурғи хуш илҳон ўзгача.
Бир нигоҳи бирла оламни барин қатл айламиш, Хоҳласа бергай мани бечораға жон ўзгача,
Кулбаи байтул ҳазан ичра дили вайронаман, Кошки бир йўл келиб ул бўлса меҳмон ўзгача.
Манки бир Яъқуб йиғларман чу абри навбаҳор, Кўзларимни ёшидур мисли қизил қон ўзгача.
То бу ғам зиндонида бўлдум гирифтори бало, Ким қилур андин бўлак мушкулни осон ўзгача.
Ҳаддин ошти ёрни жаври, ҳеч вафосин кўрмадим* Ман қилурман ғамларин бағримда пинҳон ўзгача.
Бир савол этсанг берур албатта ул юз минг жавоб, Бир анингдек кўрмадим оламда пурдон ўзгача.
Бу Садойиға маҳол эмди қаноат қилмоғи, Қасд этар жонимға ул ҳар кун хиромон ўзгача.
* * *
Неча кундур интизор бўлдум санам дидориға, Сабр қилсам тоқатим йўқдур ани хуммориға.
То қиёматғача эмди ман қачон бўлғум халос, Банда бўлғон хаста кўнглум зулфини ҳар ториға.
Ул йироқдин бу ҳалокатлар била қилмоғлиғим, Жон берай дерман ҳавас бирла кўруб дийдориға.
Ўлтуруб қилса такаллум лаъли дурарборидин, Бир даме сомеъ бўлай дерман ани гуфториға.
Қушлари келса ҳаволаб бул мани жоним учун, Кўкрогимни ман очарман заҳрлик минқориға.
Ёр айтур бўлсалар, қилсам тавофи Каъбани, Бир назар солсун Садойидек дили афгориға.
* * *
Сани деб нозанин ҳар кун бу жоним минг фидо бўлди,. Тажалли кўрсатур деб кўзларим кўрмай адо бўлди.
Билурман халқи олам — барчаси айшу тараб бирла, Манингдек ким бу оламда гирифтори бало бўлди?
Оёғим борича юрдум пару болим била учтум, Етолмай оқибат санга, алсаб, бахти қаро бўлдум.
Ҳамиша куйдуруб, жоно, иложим қилмадинг ҳаргиз, Садойи хастадил бечора бу ғам бирла адо бўлди.
* * *
Неча ишдин ақлу ҳушинг кам бўлур, Оқибат афтодаликдин хам бўлур.
Тутма улфат бу авом аҳлиға кўп, Кам бўлур ақлинг сани ҳар қанча кўп
Улфати хотуну гўдак бирладур, Ақли зоил ҳам дили ғам бирладур.
Кўп сухан қилса киши, эй ақли дур, Гарчи ҳақ сўздур, бўлур ақли қусур...
Иштиҳодин кўп емак, бевақт хоб, Ақл уйин қилғай бу ишлар кўп хароб.
Орзуйи хом учун ким еса ғам, Сабрсиз бўлса агар етса алам,
Ул кўнгулда ақл турмас, эй фалон, Ақлсиз элга ғизо зардобу қон.
* * *
Сани ёдингда ман йиғлаб, аё эй дилбари жоним, Агар айтсам адо бўлмас, ки бу дарди фаровоним.
Жудоликда бўлиб Яъқуб, бу меҳнат бобида Айюб,, Давосини тиларман, айлагил дардимға дармоним.
Топилмас хоки пойинг кўзларимға тўтиё қилсам, Эрам боғида битган бул ажаб сарви хиромоним.
Яқин бўлдум куюб ўлмоқға, жоно, билмадинг ҳаргиэ„ Нечук шарҳ айламай етсун санга бу рози пинҳоним.
Эшикингга бўлуб соил санга кўп илтижо айлаб, Улуғ дарё бўлуб оқғон мани бу чашми гирёним.
Ризодурман қариғонда шаҳид этсанг Садойини, Ярашур оқ соқолимдан агар оқса қизил қоним..
* * *
Фиғону оҳу вовайло, ман ул ёримдин айрилдим, Ҳавас бирла хумориман, кўзи хуммордин айрилдим.
Ҳаётим борича йиғлай бўлуб монанди ул Яҳъё, Тараҳҳум қилғучи ҳолима ул ғамхоримдин айрилдим.
Насими субҳидин қилғон муаттар бу димоғимни, Хўтан саҳросида бир мушки тоторимдин айрилдим.
Бўлуб ҳамчун фироқида таним туфроқға ўргулди, Анингдек меҳрибон ул яхши гуфторимдин айрилдим.
Ҳамиша яхшилик айлаб тамоми элдин ўксурман, Кўнгулни хушлиғи ул кулли ғамхоримдин айрилдим,
Ажаб шабнам тушуб доим очилғон бир қизил гулдек, Бўлубман булбули шўрида гулзоримдин айрилдим.
Етиб бу илтифоти гоҳлар хобу хаёлимда, Димоғимни муаттар қилған ул атторимдин айрилдим.
Садойи жон бериб, жон элур вақтига етгонда, Талаб бозорида шундоғ харидоримдин айрилдим.
* * *
Сени деб ман адо бўлдим, аё эй ёри жононим, На юрмакка мажолим бор, на ўлтурмакка дармоним.
Бу кўнглумни хуши эрдинг, кўзимни равшани эрдинг, Эгилди қоматим ёдек, аё сар т хиромоним.
Ажаб ҳикмат эрур эмди чаманни гуллари хандон, Очилмас биргина сандин мани табъи паришоним.
Такаллум айласанг дурлар сочиб лаъли лисонингдин, Ки Азроил эмас ҳожат, чиқар албатта бу жоним.
Санингдек нозанин шояд бу жон чиқмасдин илгори, На ҳуб бўлғай эди қилсанг келиб дардимға дармоним.
Садойи қичқириб айтур унини борича доим, На деб етмаз санга ҳаргиз мани бу оҳу афғоним?!
* * *
Йироқ туштум жамолингдин сани, эй ёр, соғиндим, Йўлингга термулуб, эй нозанин, бисёр соғиндим.
На деб азми сафар қилдим, бу ишлардин пушаймонман Паришон хотирим доим, юрак афгор соғиндим.
Мани сандин йироқ этган фалакни гардиши эрди, Надур чора бу ғамлардин ётиб бемор, соғиндим.
Эрурман кеча-кундуз тўтийи бехонумон янглиғ, Бўлубман булбули шўрида, эй гулзор, соғиндим.
Висолингдин жудо бўлдум, таним туфроққа ўгрулди, Лаби майгун, қади ар-ар, кўзи хуммор, соғиндим.
Ғарибликда мани ҳолимни ҳеч кимса билмайдур, Кўзимни равшани, кўнглум хуши дилдор, соғиндим.
Кўрай деб орзу айлаб жамолинг, эй пари чеҳра, Келиб ҳолимни сўрғил, эй пари рухсор, соғиндим.
Садойи, сан каби йўқдур гирифтори бало бўлғон, Сани излаб юруб ҳар кўчау бозор, соғиндим.
* * *
Сани ҳажрингда, эй жонон, адо бўлгон Садойиман, Куюб кулдек бу оламдин фано бўлгон, Садойиман.
Юруб олам аро тинмай, бориб бир жойида қўнмай, Қийиб жанда, олиб асо, гадо бўлгон Садойиман.
Гараҳҳум қилғудек ҳолимға сандин ўзга ҳеч ким йўқ, Юруб йиғлаб саҳарларда наво бўлгон, Садойиман.
Санингдек ёру жонимни кўрай деб орзу айлаб, Пу ғам бирла гирифтори бало бўлгон, Садойиман.
Ҳамиша жустужў айлаб, ки тарки хонумон айлаб,. Бу олам меҳридин кам-кам сиво бўлгон, Садойиман.
Пари сан, ё малак, ё ҳурсан, зотинг эмас маълум, Бериб динимни билмай мубтало бўлгои, Садойиман.
Ўқуб байту ғазалларни ҳамиша зору хун йиғлаб, Тамоми халқ ичида беҳаё бўлгон, Садойиман.,
Сани бирла мани қасдимда душманлар фаровондур, Борурда даргаҳингда бохабар бўлгон, Садойиман.
* * *
Аё, эй дилбари жоним, жамолингни кўрай дерман, Сифотинг қилғучи ҳар ерда маддоҳинг бўлай дерман.
Қоронғу кечаларда жамолинг шамдек ёнса, Қилиб жоним фидо парвона янглиғ, ўргулай дерман.
Аё, эй дилбари жоним, сани ман жустужў айлаб, Кириб майхона, масжидга сўроғингни қилай дерман.
Ажойиб бандаи бечораман, ақлим эрур қосир, Мақому манзилингни, эй пари, қайдин билай дерман.
Жамолингни кўруб жон бергали орзу айлаб, Қиёмат бўлғунча бул аҳдни бузмай турай дерман.
Ўтуб умри Садойини қуриб бўлди, қараб бўлмас, Агар кўрсатмасанг ҳуснунг, ўзумни ман урай дерман.
* * *
Жустужў айлаб париваш маҳвашим кўрдум букун, Дам-бадам жон куйдурурға оташим кўрдум, букун.
Бир анингдек нозанинни орзу айлаб мудом, Айлаб ул юз минг таманно келмишин кўрдум, букун.
Булбули гўё эди ё тўтийи шаккар лисон, Бир келиб гул остида ўлтурмишин кўрдум, букун.
Ман хаёл эттим, тирикдурман анга хизмат қилай, Бир даме турмай қошимдин кетмишин кўрдум, букун.
Қасд этар доим рақиблар қилғали ёрдин жудо, Бу фалак юзи қарони гардишин кўрдум, букун...
Кўзлари жаллод доим расмидур жавру жафо, Неча мандек ошиқин ўлдурмишин кўрдум, букун
Сан қулоқ сол, эй нигоро, ҳар куни овозиға, Айтадур доим Садойи, нолишин кўрдум, букун.
* * *
Хаёли хом этиб ул ёрни меҳмон қилай дерман, Бу жисми нотавоним дардиға дармон қилай дсрман.
Бориб ёримни ман айлай дилу жоним била таклиф, Агар ул бўлмаса бул манзилим вайрон қилай дерман.
Анинг хоки қудуми кулбаи вайронама етса, Ки бу жонимни ман анга яна қурбон қилай дерман.
Тамоми шаъну шавкат, тахту бахтимни бериб барҳам„ Бароҳи ҳақ бериб, аммо ўзим урён бўлай дерман.
Садойи бу тирикликдин фано кечгони хуш эрди, Ўзимни ўлдириб олдида, қатли жон қилай дерман.
* * *
Аё, эй дилбари жоним, келиб ҳолимни сўрмассан, Шитоби беадад айлаб қошимда лаҳза турмассан.
Қилиб жаҳду жадал доим сани кўнглинг олай дерман, Нечук зеҳнинг парешондур табассум бирла кулмассан?
Сани бирла мани, жоно, бор эрди аҳду паймоним, Ғараз бир неча одамдек на деб аҳдингда турмассан?
Агар маҳшар куни бўлса санга ваҳми қиёмат йўқ, Ажаб умринг узун эрмиш, билурман, ҳаргиз ўлмассан.
Тушуб ишқим санга ногаҳ, тириклик лаззати кетти, Гувоҳим зағфарондур, рўйи бу зардимни кўрмассан.
Манинг бир мақсудим шулдур, аёғинг остида ўлсам, Ниҳоятсиз улуғдурсан, нетойин, кўзга илмассан.
Куюб ҳажринг била эмди Садойи кул бўлуб кетса, Нечук сан айрилурсан, деб қиё кўзингни солмассан.
* * *
Неча кундур ул санам ошиқлиғим билганмукин, Бул сабабдин ё магарким кўргани келганмукин?
Ёр бу ошиқларини ҳолини сўрғон била, Поралар бўлғон юракда ёралар битганмукин?
Гарчи ул Фарҳоду Ширпн зор йиғлаб ўттилар, Жондин кечган манингдек одаме бўлганмукин?
Бир кўрай деб орзу айлаб санам дийдорини, Остонинг туфроғина ёстониб ётганмукин?
Шарҳ қилди гарчи ҳар ким ҳасбу ҳолим номасин, Дафтари иншони мандек муншилар битганмукин?
Эй халойиқлар, сўзингиз қолмасун болоу паст, Мандин ўзга бу жудолиқ шарбатин тотганмукин?
Халқи оламни бари айлар саропо орзу, Жону дил бирла манингдек ҳеч кпм кўрганмукин?
Май ичиб гаҳ маст ўлуб шамшириднн қилмас ҳазар Бу Садойини қазоси ё яқин етганмукин?
* * *
Бир манингдек ёр деб девона бўлған бормукин? Шамъ янглиғ ҳусниға парвона бўлған бормукин?
Оҳ уруб ҳардам фиғон айлаб жунун саҳросида, Молу мулкидин кечиб девона бўлған бормукин?
Тўтийи гўё бўлуб, ё боғ аро булбулларин Чуғз янглиғ манзили вайрона бўлған бормукин?
Ман юруб ёлғуз биёбонларда саргардон бўлуб, Ёр бирла ҳамдаму ҳамхона бўлған бормукин?
Куфр элини хуш кўруб, зунор боғлаб доимо, Эмди мандек соқии майхона бўлған бормукин?
Эй Садойи, аввалу охир замона ҳақ учун, Бир санингдек дунёда афсона бўлған бормукин?
* * *
Оҳ, найлай, куйди жоним ёрни парвосидин, Қолған умрум кетса охир термулуб арқосидин,
Гизлотур ул моҳпайкар кипригини ман сари, Дийдам узра сончилур ҳар лаҳза қоши ёсидин.
Минг жароҳат бирла борсам ман ани даргоҳиға, Улмагай эрдим магар май берса дасти тосидин.
Ҳар нафасда дилбарим юз минг ўлукни тиргузур Дардима топсам даво дерман Масиҳ анфосидин.
Эй Садойи, сан бу ёрингни мажозидек кўруб, Айланиб токай турорсан уйини тегросидин.
* * *
Ёр ишқидин, дўстларим, гумон қилманг, ўларман, Тегди мундоғ ғам манга, эмди қачон куларман? "
Тошлаб кетти нигорим, ул ёри меҳрибоним, Келиб ҳолимни сўрмас, нечук илож қиларман?
Олиб қўлға назирим даргоҳиға ул эрни, Шояд назар қилғай деб ҳар кун бориб келарман.
Элдин ҳазар этмаса, манга назар қилмаса, Югуруб-елиб йўлида оёғимдин қоларман.
Олам бари билибдур, ўтдек ёниб турубдур, Борсам куяр оёғим, йироқ ердин қарарман.
Бўлсун саломат ёрим, ул ёри меҳрибоним, Ошиқлиқни даврини эмди яхши сурарман.
Ҳижрон чўлида ташна беобу нон, гушна, Минг йилғача аҳдимни эмди бузмай турарман.
Эй ёрижони маҳваш, чандон ҳароси дилкаш, Бўлғил мани гувоҳим, ёлғуз сани суярман.
Келди Садойи буткул айлаб санга таваккул, Иброҳими Адҳамдек ўзим ўтқа урарман.
* * *
Шамъ янглиғ ёрга парвонау ахгардиман, Оташи ишқи муҳаббатни горак табгардиман.
Билмайин суду зиён овораи ҳар ён бўлуб, Бул ғариб жонимга доим дарди саргардондиман
Кўп умед айлаб ҳамеша илтифоти ёрдин, Эшигида термулуб, ҳар лаҳза рўйи зардиман.
Ёр деб ҳар субҳу шом ўлмакға айлаб изтироб, Демагил номард ҳаргиз, мардларни мардиман.
Сан киму, эй зоҳидо, манга насиҳат айдамак?! Ишқ устодини тайлим айлаган шогирдиман.
Кам баҳо қилма Садойини харидорим манинг, Дурри дарёйи жавоҳирларни резахўрдим.ан.
* * *
Ҳар дам йиғласам санга, ёр, вафо қилурмусан? Лутфу карамки сандадур, ҳеч бир ато қилурмусан?
Ҳожату мақсадим тилаб, мисли ғариби бенаво, Тилга олиб отинг десам, ҳеч бир садо қилурмусан?
Мустаҳиқинг агар бўсам, борсам даргоҳингга ман, Ҳақни йўлида биргина, харидори қилурмусан?
Эмдики манга мунча кўп қасд араз қилиб мудом, Жоним олурға, эй пари, мунча жафо қилурмусан?
Яхши бир учрадинг манга, эмдики айлайин савол, Сайқали ғам била магар дилни сафо қилурмусан?
Салтанати ҳаво била, ҳай-ҳай улуғлиғинг сани, Гарчи санга ярошадур, мунча ҳаво қулурмусан?
Гоҳ кўнгул қилиб кашол, сан сариға боқиб мудом^ Дабдабаи араз ила доим низо қилурмусан?
Баҳру бару баланду паст, барча вужуҳ шоҳидинг, Бўлса ёмон-яхшини мунча бажо қилурмусан?
Ҳайф сани бу ишларинг, мандин ўзингни беркитиб, Ҳаста Садойи бандага, боз жафо қилурмусан?
* * *
Ул ёри азизим деб, ман эмди самандарман, Куйди бу дилу жоним, монандаи ахгарман.
Бу дашту биёбонда, монанди бўлуб Мажнун, Бир ерда қарорим йўқ, юрганки қаландарман.
Ёшим етиб элликка, сақолим оқарганда, Хизматга буюргай деб, ёр олдида навкарман.
Давоту қалам бирла, илгимға олиб қоғаз, Кўргин яна номамни, ҳам соҳиби дафтарман.
Ҳарчанд рақиб айтур, бу талх ёмон аччиғ, Билгил, ки эй азизим, ман шаҳд ила шаккарман.
Ер ила бўлуб ҳамдам хизматни бажо қилса, Айб этма Садойини ҳар маънида чоқарман.
* * *
Тун оқшом келди кулбамға мани ул дилрабо ёлғуз. Кируб оҳиста-оҳиста, анингдек пур сафо ёлғуз.
Туруб бехост ўрнумдин қўлумни лом алиф айлаб, Ман айдим, сан нечук келдинг бу ерра, марҳабо, ёлғуз.
Магар келдингму,»эй дилбар, дедим жонимни олғони, Солиб зулфи паришонинг кийиб гулгун ҳабо ёлғуз.
Ҳавас бирла санидек ёр манга орзу эрди, Қилай деб хоки пойингни кўзумға тўтиё ёлғуз.
Топилмас икки оламда санидек нозанин дилбар, Қи тушган банди фироқингға мандек мубтало ёлғуз.
Билурман олами кавнайнда сандек подшоҳ йўқдур, Бошингға соя қилған ғайбдин боли ҳумо ёлғуз.
Садойи айтадур эмди кечиб бу молу мулкидин, Санга ҳеч бормукин мандек ки бўлғон мосиво ёлғуз.
* * *
Нигорим ишқидин куйдим, давосн бормукин ҳаргиз, Тушуб зулмат аро қолдим, зиёси бормукин ҳаргиз?
Келиб кетти мани ёрим, нечук билмай қолибдурман, Яна минг йил қараб ётсам, қазоси"бормукин ҳаргиз?
Қилич қошин ҳавола айлар ул жаллодлар янглиғ, Магар жоним олурға ё ризоси бормукин ҳаргиз?
Саропо халқи оламдин бари сандин умед айлаб, Манидек икки оламда гадоси бормукин ҳаргиз?
Садойи айтодур йиғлаб, сўранг зинҳор ёримдин, Манга ул қилмағон боз ҳам жафоси бормукин ҳаргиз?
* * *
Хайр қилмоқ хотирингға келса, эй марди қуёш, Ҳар кишига бермагил албатта чарлаб нону ош.
Демағил, бу яхшилиқ қилсам қилур деб яхшилиқ, Бўлмағай осон тутуб ҳар ваҳшини қилмоқ ювош.
Эй буродар, бўлса ақлинг яхшилар даргоҳиға — Молингу жонингни бер, остонасидин олма бош.
То тириксан қилмагил ҳар ким била жангу жадал, Кўп савоб эрмиш уруш орқасидин қилмоқ ярош.
Кимни кўнглунг суйса хидмат айла жону дил била, То юракдин оқса қону кўзларингдин оқса ёш.
Эй Садойи, бу ғаниматни дилу жонингда кўр, Неча тиклаб боқса ёрингга қачон ўхшор қуёш.
* * *
Вужудум мулкиға, жоно, ки ул моҳи жаҳон эрмиш, Баробар даргоҳингда бўлса хоҳ яхши, ёмон эрмиш.
Юборсанг ҳар кишини бир тараф хидмат учун ногаҳ, Олиб келган ҳамону олдуруб келган ҳамон эрмиш.
Қўлумға пой олуб, кўксум нишон этмак маҳал бўлса, Нишон ургон ҳамон, ёйини синдурғон ҳамон эрмиш.
Келиб бу аввалу охир қўлини лом алиф айлаб, Ки тик турған- ҳамону хоҳи ўлтурғон ҳамон эрмиш.
Қолур кўргач киши ҳайрон, дегай бу ишларинг таҳсин, Ки йиғлатган ҳамону хоҳи кулдурган ҳамон эрмиш.
Ҳамиша терм.улуб ётиб сани йўлингда, эй жоно, Қизил, оқу, қарою хоҳи бўлса заъфарон эрмиш.
Елиб-югриб эшигингда сани деб баъзи одамлар, Қилурлар нафъ деб ҳар иш вале сандин ризо эрмиш.
Санга хидмат учун доим бериб жон нақдини ҳар кун, Ўтун олғон ҳамону ўтга куйдурғон ҳамон эрмиш.
Ўзингни тут, дема ҳаргиз фалон ибни фалонман деб, Ўзини махтаган одам ёмонлардин ёмон эрмиш.
Билурмусан, Садойи, бу Навоийдин масал қолган, Сув кетурғон ҳамону кўза синдурғон ҳамон эрмиш,
* * *
Келмади бир кун сўраб ул ёри жононим ғараз, Ҳар нафасда қилғучи дардимға дармоним ғараз.
Ёр бизлардин йироқ, ман бўлуб ёрдин йироқ, Кошки бориб кўрорға етса дармоним ғараз.
Қўймагай эрди мани мундоғ паришонҳол ила, Бир такаллум айлаб ул юз марта хандоним ғараз.
Ҳасратида орзу айлаб анга бўлдум адо, Тушмади ҳаргиз қўлумга дурри ғалтоним ғараз.
Мақсадим, улдур мани, қўшса шаҳодат аҳлиға, Доманиға тегмасун дерман, қизил қоним ғараз.
Ман кечибман кўз тутуб кўрмай тириклик лаззатин, Келсину олсун мани бўлса керак жоним ғараз.
Кечалар бўлса чиқар доим Садойидин садо, Ой юзингни кўрмасам ман кўпдур армоним ғараз.
* * *
На деб, эй дилбари жонон, сиримни элга фош этдинг, Юракни куйдуруб, жонимни ўртаб, кўзни ёш этдинг.
Қилиб сабру таҳаммул ҳам қаноат айлагай эрдинг, Юзингни зебу зийнатлар бериб мисли қуёш этдинг.
Ажаб сандин бузуб андозаи бу ошноликни, Ки Азроил била ҳамдам бўлуб жоним талош эттинг.
Дилим бормас, десам мўъмин, десам бу ишларинг таҳсин, Бу аждодинг ила эмди мани таҳсинпош этдинг.
Сони ишқинг била доим кезарман дашту саҳролар, На ёздим ман, эгилдим ман, мани туъмамни тош эттинг.
Ки мандин беадаблик ўтти, арога низоъ тушти, Улуғлиқ айладинг, охир келиб яхши ярош эттинг.
Садойидек такаббур тўдаи ужбу риё қулни, Илоҳи раҳм қил ҳолимға ким лутфунгни фош эттинг.
* * *
Алифдек қоматимни, эй пари, монанди нун қилдинг, Эсиз гўё забоним сўзлашур вақтида гунг қилдинг...
Ки сандин ўзгага бориб, ки ман дод айласам бир-бир, Қилич қошинг била олам барини қатли хун қилдинг.
Мани бошимга сан солдинг ҳазорон шўришу ғавғо, Жаҳонда кўзларимға рўзи равшанларни тун қилдинг.
Умид айлаб, аё дилбар, сани қошингға келгоним, Муҳиблик кишидек қўл кўторуб ончи қин қилдинг.
Сани қилмишларинг кўп деб, гуноҳим айламай изҳор, Садойи, хастадил бечорани доим забун қилдинг.
* * *
Айюҳалаҳбоб, айлай эмди ман девоналик, Ошно тутганларимиз қилдилар бегоналик.
Оҳ, кетти бизни тошлаб, вой, ул султони ҳусн, Бул бузуқ кўнглумға солди фитнадин вайроналик.
Неча кунлар билмадук ул ёри жони қадрини, Касбу корим эмди бўлди ўлгуча гирёналик.
Қон ютуб ман лола янглиғ, доғи танҳолик била, Ўтти умрум, ёр бирла қилмадим ҳамхоналик.
Орзу айлаб кўрой деб доимо ул ёрдин, Шамъ янглиғ ҳусниғаким бўлди иш парвоналик.
Эй Садойи, бошладинг қайдин туганмас достон, Элға қилғон ҳасби ҳолингдин букун афсоналик.
* * *
Эй табиби ҳар касал, дардимға дармон қилмадинг, Йиғлатиб доим мани бир лаҳза хандон қилмадинг.
Ман кетарман зор йиғлаб ҳасрату армон била, Манзилингға, эй пари, бир лаҳза меҳмон қилмадинг.
Эй нигоро, ман на ёздиму на қилдим санга, Интиқоли вақт бўлди, таскини жон қилмадинг.
Бир келиб, эй шаҳсуворо, давлати олинг била Ғамларимни манзилин торожу толон қилмадинг.
Доимо айлаб мани табъи дилимни бедимоғ, Душманингни кўнглини бир лаҳза хуфтон қилмадинг.
Ман билурман, сан эрурсан асл соҳиб ихтиёр, Қайси бир мушкилларимни ҳайф осон қилмадинг.
Айтадур йиғлаб Садойи мисли булбул зор-зор, Кўрсотиб гулдек юзинг, ақлини ҳайрон қилмадинг.
* * *
Ёр пинҳон кўзларимдин, шарҳу имлосин кўрунг, Ман сариға тортулуб бу қошу ҳам ёсин кўрунг.
Куйдуруб олам барини соғари мажлис тузоб, Сунмагон бизларға ҳаргиз май била тосин кўрунг.
Айламас манзур ҳаргиз ул Сулаймон тахтини, Мисли Исо маскану жойи Масиҳосин кўрунг.
Нрни топмоқ учун ман айладим азми сафар, Бизни ғарқоб этгали ғам бирла дарёсин кўрунг.
Ҳар кишига етгусидур кечалар шамъи сафо, Офтоби ваззуҳодин ҳусн заҳросин кўринг.
Бир анингдек нозанинга олами офоқ ҳама, Жон берурлар ғоибона халқ ихлосин кўринг.
Орзу айлаб Садойи кўрса ногаҳ ёрни, Қўлга тушган бандидек эмди таваллосин кўринг.
* * *
Кўрмайин кетсам юзингни, эй нигорим, яхши қол, Сарв қад, симин бадан, эй гулузорим, яхши қол.
Ошно тутдим сани наҳну қасамнодин бери, Кўз очиб бир кўрмадинг, кўзи хуморим, яхши қол.
Боғ ичида бу димоғимни муаттар айладинг, Беҳтарини уду анбар, мушкборим, яхши қол.
Эшигингда бул мани оворау сарсон қилиб, Салтанат тахтида доим тождорим, яхши қол!
Раҳм қилмай ҳар замон айлаб юракни поралар, Қилғучи жон қатлини, эй зулфиқорим, яхши қол!
Бир азиз бошимни ҳар кун зери по айлаб мани, Уйнотиб отингни ҳар кун, шаҳсуворим, яхши қол...
Раҳми келса гоҳлар айлар кишиға илтифот, Эл аро машҳур соҳиб ихтиёрим, яхши қол.
Айтодур доим Садойи ҳар замон айлаб умид, Ою кунни кўрмаган кўзи хуморим, яхши қол.
* * *
Ажаб фосид хаёл эрди, париға ошно бўлдум, Нечук қаттиғ кун эрди, эй пари, сандин жудо бўлдум.
Улар ҳолатға еттим, бир келиб ҳолимни сўрмайдур, На армондур, на ҳасратдур, ғами бирла адо бўлдум.
Сани бу оташи ҳажринг вужудим айлади ахгар, Жудолукда куюб бир ўчгон ўтдек безиё бўлдум.
Мани соҳиб сухан қилди сани бу боиси назминг, Биҳамдилло дейин бу ваъдасида бериё бўлдум.
Тегиб ишқи, жунун элдин кетибдур қисматин қадрим, Аёғ остида қолғон бир ёмон хоки сиёҳ бўлдум.
Тилимға ҳарна келса айтулур бу телбалар янглиғ, Насиҳат олмағон оламда бешарму ҳаё бўлдум.
Ушотти зарби ишқинг бу қамишдек жисму жонимни, Аёғ остида янчилғон бамисли бўрё бўлдум.
Сани деб айлади барҳам Садойи шаъну шавкатни, Кечиб бу тахту бахтимдин эшикларда гадо бўлдум.
* * *
Буродарлар, адо бўлмас агар айтсам мани дардим, Оқарди сочу сақолим, қани ёр_олдида қадрим?
Мани дардимни билмас ёру дўстум, аҳлу фарзандим, Бошим олиб кетойин, тобмасунлар пои бу гардим.
Дилай десам юруб сайру тамошо олами офоқ, Жаҳонда ҳар куни ашкол тамомиси мани пандим.
Сўроғингни қилиб истаб, аё эй нозанин дилбар, Бўлуб масту жунун ҳар масжиду майхонаға кирдим.
Тегиб бу тиғи ҳижронинг дилу жонимни ўткорди, Чидаёлмай бу дардимга ўзим туфроқ ўла қолдим.
Садойи айтодур эмди бошим элиға етганда, Сани излаб тополмай, ҳар жафоу жаврлар кўрдим.
* * *
Нигоро, санга жон берсам, бўлурму манга жон пайдо, Магар бўлғаймукин шоядки умри жовидон пайдо?
Агарчандики олам ичра неъматлар фаровондур, Ҳунар касб этмагунча бўлмағай бир фарча нон пайдо.
Тиконсиз гул қачон бўлғай, машаққатсиз иш оламда? Бўлур ҳар ганжида албат аждаҳоу йилон пайдо.
Ададдин ошти жабри ёрни, айтсам адо бўлмас, Гувоҳим чеҳраи зардимда бўлди зағфарон пайдо.
Йиғиб оламни бошимға букун ғавғойи ом айлаб, Тўкуб қонимни дерман, ман ки қилсам ончи қон пайда.
Садойи, йиғламоқлиқ ёрни олдида айб эрмас, Қизил гулға бўлубдур булбули бехонумон пайдо.
|