Нишотий (XVIII аср) |
Муҳаммадниёз Нишотий (18-аср, Хоразм) — шоир. Хива мадрасаларида ўқиган. Хоразм хонлигида сиёсий аҳвол оғирлиги туфайли Нишотий Бухорога келган, ғариблик ва муҳтожликда яшаган. Адабий мероси «Ҳусну Дил» достони, «Қушлар мунозараси» манзумаси ҳамда 1500 мисра шеър — 38 ғазал, 14 мухаммас, 1 қасида ва мусаддасдан иборат. Лирикаси дунёвий муҳаббат мавзуида. Унда шоир ўз кечинмалари, замона хақидаги фикр-мулоҳазаларини ифодалаган, вафо, садоқат, гўзаллик ва нафосатни куйлаган. «Қушлар мунозараси»да 14 хил қушнинг ўзаро баҳсу мунозаралари орқали ўша даврдаги ижтимоий тузумга хос иллатлар, жаҳолат, мансабпарастлик ва бошқа мажозий шаклда танқид қилинган, меҳнат аҳлининг камтарлиги улуғланган. «Ҳусну Дил» достони (1779) — шоир ижодининг чўққиси. У Шарқ халқлари орасида машҳур сюжет асосида назмда яратилган. Достон 15584 мисра, 62 бобдан иборат. Анъанавий кириш (1—5-боблар)дан сўнг шоир ўзи ҳақида, достоннинг ёзилиш сабаблари, сўз ва унинг қудрати, хамсанавислар (Низомий, Хусрав Деҳлавий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий ва б.) ҳақида фикр юритган. Асосий қисм 11-бобдан бошланади ва асар хотима билан якунланади. Етакчи мавзуи — севги. У Ҳусн ва Дилнинг мураккаб саргузаштларида ўз аксини топган. Ақл, Ишқ, Вафо, Меҳр, Номус, Ҳиммат, Сабр, Рақиб каби образларда кишилардаги муайян хусусиятлар ифодаланган. Достон Ҳусн ва Дилнинг тўй тантанаси, яъни эзгуликнинг ёмонлик устидан ғалабаси билан тугайди. Асарда Ватанни севиш, халқпарварлик, маърифат ва адолат, мардлик, севги-садоқат, яхши хулқ-одоб каби ғоялар илгари сурилган. |
Адабиётшунослик
Адабиётда композицияАдабиётда композиция — бу бадиий асарнинг тузилиши, яъни асар қ... |
Фильмни таҳлил қила билишФильм таҳлили сценарист таьлимида муҳим аҳамиятга эга. Бу ерда ... |
Бадий матн ва таҳлил муаммолариШоирлик аслида шеърни шеъриятга алоқаси йўқ нарсалардан тозалай... |
Улуғбек Ҳамдам. Қодирийнинг хизмати нимада?Қодирий ўзбек халқининг энг севимли адибларидан бири. Ёзувчи ва... |
Абдурауф Фитрат. Аҳмад Яссавий (1927)Аҳмад Яссавий тўғрисида матбуотимизда бир-икки йўла гаплар бўлу... |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Элга гар бу иш ҳунар бўлса, бўлуптур фан мангаУл малоҳат ганжи ҳажрида бузуғ маскан манга,Уйладурким, жондин ... |
Эй Навоий, бу фано дайрида не бор манга?Гарчи ҳажрингдин эрур юз ғаму озор манга, Ғам эмас васлинга умм... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |