Бўри одам йили. Стивен Кинг - Июн |
6 дан 12 сахифа
ИюнЙилнинг энг қисқа бу тунида Такер Миллздаги бар хўжайини Алфи Нопфлер барнинг пластик қоплама қопланган устунини ярақлатиб артаётганди. Қаҳвахона бўм-бўш бўлиб, Алфи қоронғи кўчага тикилганича мана шундай ёз тунида ўтказган илк ишқий учрашувини хотирларди. Қизнинг исми Арлена Мак Кюн эди. Ҳозир у Бангордаги адвокатга турмушга чиққан. Қандай ажойиб тун бўлганди! Кутилмаганда эшик очилиб, ичкарига ой нури тушди. Ҳозир тўлин ой бўлгани учун Алфи қаҳвахонага ҳеч ким келмаслигига ишонарди. Одамларнинг айтишларича, ой тўлган тунда Такер Миллз кўчаларида Йиртқич пайдо бўларди. Аммо Алфи бундай эртакнамо миш-мишлардан чўчимасди, унинг оғирлиги юз килога яқин бўлиб, флотда хизмат қилган чоғида чиниққан мускуллари ҳозир ҳам анча-мунча одамни чўчитарди. - Эҳтимол, - ўйлади у, - барни эртароқ ёпиш керакдир. Қаҳва қайнатгични ўчириб, музлатгичдан пиво оламан-да, кинога бораман. Бундай тунда пиво ичиб филм томоша қилганга нима етсин. Айни шу лаҳзада эшик очилди ва у ичкарига кириб келган мижозга ўгирилди. - Салом, ишлар қалай? – деди у ўзининг доимий мижозларидан бирига… унинг бундай тунда кириб келиши ажабланарли эди. Одатда, у барга эрталаб соат ўнда келарди. Мижоз у билан сўрашди. - Қаҳва қуяйми? – сўради Алфи. - Агар мумкин бўлса. «Кўринишидан, у бу ерда узоқ ўтирмаса керак. Касал бўлиб қолдимикин?» ўйлади Алфи. Кутилмаган манзарадан унинг фикри бўлинди. Ялтироқ қаҳва қайнатгичга тикилиб тураркан, у даҳшатли ва ғайритабиий манзаранинг гувоҳи бўлди. Такер Миллздаги ҳар бир киши яхши танийдиган бу мижознинг ташқи кўриниши аста-секин ўзгара бошлади. Унинг юзи худди резина ниқобдек чўзила бошлади. Кўйлаги чок-чокидан сўкилди ва Алфининг ёдига жияни севиб томоша қиладиган фантастик филм тушди. Бир неча сония ичида мижознинг юзи ваҳший ҳайвоннинг тумшуғига айланди, унинг жигарранг кўзларида эса сариқ-яшил учқун чақнади. Кутилмаганда эшитилган ёввойи ўкириш қаҳрли ириллашга айланди. У – махлуқ, йиртқич ёки бўри-одам, кимлигининг аҳамияти йўқ, панжаларини пештахта устидаги қанддонга узатди ва уни деворга қаратиб отди. Алфи қочаман деб қаҳва қайнатгични ағдариб юборди, қайноқ ичимлик унинг оёғини куйдирди. Даҳшат ва оғриқдан ўзини йўқотиб қўйган Алфи овозининг борича қичқирди. Йиртқич ҳайвонларга хос эпчиллик билан пештахта устига сакраб чиқди. Унинг устида ҳали ҳам сўкилиб кетган кўйлак ва шимининг парчалари осилиб турарди. Йиртқич ириллаганича Алфига ташланди. Йиртқичнинг узун курак тишлари унинг елкасига ботди. Фаввора бўлиб отилган қон ҳаммаёқни қип-қизил қилиб ташлади. Алфи эмаклаганича қочишга уринди, қичқирмоқчи ҳам бўлди, лекин унинг кўзлари тўлин ой нуридан қамашиб кетди. Йиртқич яна унга ташланди ва Алфининг кўзларидаги ой шуъласи бутунлай сўнди. |
Адабиётшунослик
Адабиёт нима учун керак?1. Тарбиявий аҳамияти: Адабиёт инсон қалбини бойитади, унга эзг... |
Ўзбек адабиётига бағишланган сайтнинг аҳамиятиЎзбек адабиётига бағишланган сайтнинг аҳамияти қуйидаги жиҳатла... |
Адабиётда композицияАдабиётда композиция — бу бадиий асарнинг тузилиши, яъни асар қ... |
Фильмни таҳлил қила билишФильм таҳлили сценарист таьлимида муҳим аҳамиятга эга. Бу ерда ... |
Бадий матн ва таҳлил муаммолариШоирлик аслида шеърни шеъриятга алоқаси йўқ нарсалардан тозалай... |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Ким, васила бўлди маҳзун жон била жонон ароЖонда қўйдум чирмаған мактубини ҳижрон аро,Билман ул мактубдур ёх... |
Дуди оҳимким қора айлабтурур олам юзинСоқиё, очтинг чу май тутмаққа жоми Жам юзин,Юз ғамим дафъ айлад... |
Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |