Бўри одам йили. Стивен Кинг - Апрел |
4 дан 12 сахифа
АпрелОй ўрталарига келиб, қор ўрнини сурункали ёмғирлар эгаллаган паллада Такер Миллз яшилликка буркана бошлайди. Матти Теллингемнинг ҳовузидаги муз ва одамлар «катта ўрмон» деб атайдиган ўрмондаги қорлар эриб, йўқола боради. Баҳор келаётганини ҳис қилади киши. Шаҳарча узра ваҳима кўланкаси пайдо бўлганига қарамасдан бу байрамни ҳар бир шаҳарлик ўзича нишонлайди. Хейг буви пироглар пиширади ва совутиш учун дераза токчасига териб қўяди. Якшанба кунлари руҳоний Лестер Лоу «Сулаймон подшо қўшиқлари»дан парчалар ўқийди ва «Тангри муҳаббатининг тирик булоғи» мавзусида чиқишлар қилади. Дунёвий мактаб тарафдори, атеист ва пиёниста Крис Райтсон бўкиб ароқ ичади. Такер Миллздаги ягона қовоқхона эгаси Билли Робертсон Крис Райтсонни кузатиб қўяркан, ошпаз аёлга агар бугун тунда бўри-одам бирортасини ўлдирадиган бўлса, бу қурбон албатта Крис бўлишини айтиб минғирлайди. - Худо ҳаққи, менга уни эслатма, - деб унинг гапини бўлади ошпаз аёл. Унинг исми Элайза Фурне бўлиб, йигирма тўрт яшар бу аёл черковга ҳар ҳафта борар ва руҳоний Лестер Лоуга бўлган яширин муҳаббати туфайли черков хорида берилиб куйларди. Аммо бу муҳаббатига қарамасдан у Такер Миллзни тарк этиб бошқа хотиржамроқ жойга кетмоқчи эди, чунки бўри-одам билан боғлиқ даҳшатли воқеалар уни хавотирга солаётганди. У Портсмутда ҳам яхшигина пул топиш мумкинлигини ва у ерда бўрилар бўлса ҳам, улар ҳарбий флот денгизчилари бўлишини ўйларди. Ҳақиқатан ҳам, ой тўлишган пайтда Такер Миллзда тунлар даҳшатли тус оларди. Кундузи эса ҳар ҳолда яхши эди. Кутилмаганда шаҳарча осмонида варраклар пайдо бўлар, улар кундан-кунга кўпайиб борарди. Кеча ўзининг ўн биринчи баҳорини қаршилаган Бреди Кинкейдга варрак совға қилишганди. У бугун оламдаги ҳамма нарсани унутганича куни билан варрак учирди. У кечки овқатгача уйга қайтиши ҳақида берган ваъдасини ҳам унутиб қўйганди. У ҳатто болаларнинг аллақачон уй-уйларига тарқалиб кетишганини, боғда ёлғиз ўзи қолганлигини ҳам сезмаганди. Фақатгина ғира-шира қоронғулик атрофни қоплай бошлагани унинг боғда ортиқча узоқ вақт қолиб кетганлигини англашга мажбур қилди. Ўрмон ортидан тўлин ой кўтарилиб борарди. Бреди кечки овқатга кеч қолганидан, отаси энди уни жазолашидан ёки қоронғиликдан қўрқмаётганди. Мактабда у бўри-одам ҳақида шивирлаб гаплашадиган ўртоқларини масхара қиларди. Аммо энди у қўрқувдан қалтирай бошлади. Болаларнинг қўрқинчли ҳикоялари энди унга ҳақиқатдек туюлаётганди. У шошиб-пишиб ғалтагини ўрай бошлади. Варрак ҳавода чирпирак бўлиб айланди ва боладан ўнлаб қадам нарига тушди. Бреди варраги тушган томонга қадам ташларкан, йўл-йўлакай ғалтагини ўраб борарди… бир пайт унинг қўлидаги ғалтак худди балиқ илинган қармоқ ипидек қаттиқ тортилди. Тунги сукунатни момақалдироқдек ўкирик бузди ва Бреди Кинкейд қичқириб юборди. У ишонади, энди у болаларнинг чўпчаклари рост эканлигига ишонади, лекин энди кеч. Унинг қичқириғини бўрининг этни сескантирадиган увиллашга айланаётган ириллаши босиб кетди. Бўри бола томон қадам ташларди. У худди одамлардек икки оёқлаб югурар, қалин жуни ой нурида ялтирар, кўзлари эса чироқ сингари ёниб турарди. Унинг одамларникидек узун тирноқли қўлида варрак ҳилпирарди. Бреди бурилиб қочишга шайланди, лекин кучли қўллар унинг елкасидан тутди. У қон исини туйди. Бредини эрталаб боғ ичидан топишди. Боланинг бошсиз танаси уруш қаҳрамонларига атаб тикланган ҳайкалга суяб қўйилган, бармоқлари орасига қистирилган варрак эса шамолда ўйнарди. |
Адабиётшунослик
Адабиёт нима учун керак?1. Тарбиявий аҳамияти: Адабиёт инсон қалбини бойитади, унга эзг... |
Ўзбек адабиётига бағишланган сайтнинг аҳамиятиЎзбек адабиётига бағишланган сайтнинг аҳамияти қуйидаги жиҳатла... |
Адабиётда композицияАдабиётда композиция — бу бадиий асарнинг тузилиши, яъни асар қ... |
Фильмни таҳлил қила билишФильм таҳлили сценарист таьлимида муҳим аҳамиятга эга. Бу ерда ... |
Бадий матн ва таҳлил муаммолариШоирлик аслида шеърни шеъриятга алоқаси йўқ нарсалардан тозалай... |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Ким, васила бўлди маҳзун жон била жонон ароЖонда қўйдум чирмаған мактубини ҳижрон аро,Билман ул мактубдур ёх... |
Дуди оҳимким қора айлабтурур олам юзинСоқиё, очтинг чу май тутмаққа жоми Жам юзин,Юз ғамим дафъ айлад... |
Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |