Бўри одам йили. Стивен Кинг - Март |
3 дан 12 сахифа
МартБу йил охирги ёққан оғир ҳўл қор Такер Миллздаги барча йўлларни дарахтларнинг синган шохларига тўлдириб ташлади. - Она табиат ўз мулкини тартибга соляпти, - деди шаҳар кутубхоначиси Милт Штурмфюллер ўзига-ўзи. У хотини билан стол ёнида ўтирганича қаҳва ҳўпларди. Ориқ, кўзлари кўк ўрта бўйли бу киши ўн икки йилдирки, хотинини хўрлаб келарди. Лекин буни ҳеч ким билмасди. Милтга ўзи топган ибора шунчалик ёқиб тушдики, у сўзларини яна такрорлади: «Ҳа, она табиат ўз мулкини тартибга соляпти…» Шу пайт чироқ бир липиллади-ю, ўчди. Бундай бўлишини кутмаган Донна Ли Штурмфюллер қичқириб юбораркан, қаҳвасини тўкиб юборди. - Тезда латтани ол-да артиб ташла,- деди совуқ оҳангда Милт. – Ҳозироқ. - Ҳа, жоним, албатта. Қоронғиликда сочиқни излаётган аёл оёғини стул қиррасига уриб олиб яна қичқирди. Эри кўзидан ёш чиққунча кулди. Унинг энг севимли машғулоти хотинига озор етказиш ва «Ридерз Дайжест» журналида чиқадиган латифаларни ўқиш эди. Ўз мулкини тартибга солаётган она табиат қуриган шохлар билан бирга адашиб электр узатиш симларини ҳам узиб юборганди. Оғир ҳўл қор симлар устига ёғаверди, ёғаверди, натижада симлар узилиб кетди. Бутун шаҳарча зулмат ичида қолди. Ўз ишидан қаноатланган қор аста-секин тинди. Ҳарорат ўн олти даража совуқ эди. ЙЎллар қаҳратон совуқдан хоккей майдони сингари яхмалакка айланганди. Уйлар ҳали ҳам зулмат ичида эди. Яхмалак йўлдан юриб симларни улашга ҳозирча маҳаллий монтёр ўзида журъат тополмаётганди. Булутлар сезиларли даражада сийраклашди ва улар орасидан тўлин ой мўралади. Тунги жимжитликни бўрининг увиллаши бузди. Қотиб ухлаётган эрининг ёнида ётган Донна Ли бу увиллашни жимгина тингларди. Констебл ҳам Лаурел Стритдаги уйи деразаси олдида турганича бу овозга қулоқ солди. Увиллашни бошқалар ҳам эшитишди. Лекин овоз эгаси кимлигини ҳеч ким билмасди. Шунингдек, эрталаб симларни улаш учун Таркер Брукка борган маҳаллий монтёр кўриб қолган кўчада ётган саёқ кишининг исмини ҳам ҳеч ким билмади. Музлаб қолган жасад чалқанчасига ётар, эски палто ва кўйлаги бурда-бурда қилиб ташланганди. Унинг даҳшатдан қотиб қолган кўзлари осмонга тикилганди. Жасад атрофи изларга тўлиб кетганди. Бўри панжасининг изларига. |
Адабиётшунослик
Бадий матн ва таҳлил муаммолариШоирлик аслида шеърни шеъриятга алоқаси йўқ нарсалардан тозалай... |
Улуғбек Ҳамдам. Қодирийнинг хизмати нимада?Қодирий ўзбек халқининг энг севимли адибларидан бири. Ёзувчи ва... |
Абдурауф Фитрат. Аҳмад Яссавий (1927)Аҳмад Яссавий тўғрисида матбуотимизда бир-икки йўла гаплар бўлу... |
СюжетСюжет (фр. sujet — предмет) — адабиёт, драматургия, театр, кино... |
Она фидоийлиги ҳақида бир асарXIX аср охири ўзбек маърифатпарварлик адабиётининг бир қисмини... |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Элга гар бу иш ҳунар бўлса, бўлуптур фан мангаУл малоҳат ганжи ҳажрида бузуғ маскан манга,Уйладурким, жондин ... |
Эй Навоий, бу фано дайрида не бор манга?Гарчи ҳажрингдин эрур юз ғаму озор манга, Ғам эмас васлинга умм... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |