Бўри одам йили. Стивен Кинг - Май |
5 дан 12 сахифа
МайЯкшанбага ўтар кечаси руҳоний Лестер Лоу даҳшатли тушдан терга ботган ва қалтироқ босган ҳолда уйғониб кетди. У катта очилган кўзларини черков ҳовлисига қараган деразага қадади. Деразадан кўриниб турган тўлин ойнинг кумушранг нурлари полни ёритарди ва руҳоний ҳатто бўри-одамни кўришга ҳам тайёр эди. У кўзларини чирт юмди ва ёвуз кучни эслагани учун Худодан кечиришини сўраб илтижо қилди. Яратганга илтижосини у ҳар доимгидек «… Исо Масиҳ номи билан. Омин» деб тугатди. Агар бу лаънати туш бўлмаганида эди… У тушида черковда адашганларнинг қайтиши ҳақида маъруза ўқиётган эмиш. Черков одатдагидан фарқли равишда ибодатга келганлар билан тўла экан. Тушида у шунчалик эҳтирос билан маъруза ўқирдики, ўнгида ҳеч қачон бундай қилмасди. У «Йиртқич бизнинг орамизда юрибди» деган мавзуда маъруза қилаётганди. - Йиртқич, - деди у, - ҳар доим бизнинг орамизда яшириниб юради. Шайтон учун чегара йўқ. У мактабда битирув кечасида рақс тушиши мумкин. У сиздан бир қути сигарет ва гугурт сотиб олиши мумкин. У сосиска чайнаганича Бангордан келадиган автобусни кутиб Брайтоннинг дорихонаси рўпарасидаги бекатда сиз билан бирга ўтириши мумкин. Йиртқич контсерт залида сизнинг ёнингизда ўтириши ёки Мейн Стритдаги Чет ва Чоу барида олмали пирог ейиши мумкин. - Йиртқич, - давом этди у, овозини пасайтириб. – Йиртқичдан кўзингизни узманг. Чунки у сизга жилмайиб, қўшнингиз эканлигини айтиши мумкин, лекин унга ишонманг, иниларим ва сингилларим, зеро унинг тишлари ўткир ва агар унга диққат билан қарасангиз, унинг кўзлари ўйнаётганлигини кўрасиз. У Йиртқичдир, у ҳозир шу ерда, Такер Миллзда. У… Шу пайт у жим бўлиб қолди, унинг нотиқлик санъати ниҳоясига етди, чунки бу ерда, черковда, унинг кўз ўнгида даҳшатли воқеа юз бераётганди. Черковга ташриф буюрганларнинг юзлари ва баданлари ўзгара бошлади ва у бу ерга йиғилган уч юз нафар кишининг бўри-одамларга айланишаётганини кўрди. Шаҳар бошқаруви раиси, оппоқ ва семиз Виктор Боулнинг ранги қорая бошлади, сўнг юзларини қалин тук қоплади. Мусиқа ўқитувчиси Ваёлет Маккензи… унинг озғин танаси кутилмаганда семирди, бурни эса узун ва текис кўринишга келди. Табиатшунослик ўқитувчиси Элберт Фриманнинг танаси семириб, костюми йиртилиб кетди ва кийимлари орасидан қоп-қора қалин жунлар ўсиб чиқди. Унинг қалин лаблари очилиб, курак тишлари кўринди. - Йиртқич… - қичқиришга уринди руҳоний Лоу, аммо тили унга бўйсунмасди ва у даҳшат ичра ортига тисарилди. Черков ходими Кел Бладвин тишларини иржайтирганича олдинга отилиб чиқди. Унинг ортидан Ваёлет Маккензи ташланди ва улар бир-бирларини тишлаб-тирнай кетишди. Уларга бошқалар ҳам қўшилишди. Черков худди ҳайвонот боғида овқат берилаётган пайтни эслатарди. Бу сафар умумий шовқинга руҳоний Лоунинг «Йиртқичлар! Йиртқичлар биз билан! Улар ҳамма жойда бор! Йиртқичлар!!!» деган чийилдоқ овози ҳам қўшилди. Бирдан у овози бошқача чиқаётганини, гапириш ўрнига ириллаётганини сезиб қолди. Қора ридосининг енгларидан ҳам қўл эмас, узун тирноқли панжалар чиқиб турарди… Шу пайт у уйғониб кетди. - Бу бор-йўғи туш, - ўйлади у ўзини-ўзи тинчлантиришга уринаркан. – Худога шукр, бу бор-йўғи туш. Лекин эрталаб черков эшигини очаркан, унинг кўзи биринчи бўлиб тушган нарса черков қоровули Клайд Корлисснинг бошсиз танаси бўлди. Руҳоний Лоу шунча дуо-илтижо қилса-да, бу туш эмасди ва у даҳшатга тушганича дод солди. Ҳа, Такер Миллзга яна баҳор келди – у ўзи билан бирга даҳшат олиб келганди. |
Адабиётшунослик
Адабиёт нима учун керак?1. Тарбиявий аҳамияти: Адабиёт инсон қалбини бойитади, унга эзг... |
Ўзбек адабиётига бағишланган сайтнинг аҳамиятиЎзбек адабиётига бағишланган сайтнинг аҳамияти қуйидаги жиҳатла... |
Адабиётда композицияАдабиётда композиция — бу бадиий асарнинг тузилиши, яъни асар қ... |
Фильмни таҳлил қила билишФильм таҳлили сценарист таьлимида муҳим аҳамиятга эга. Бу ерда ... |
Бадий матн ва таҳлил муаммолариШоирлик аслида шеърни шеъриятга алоқаси йўқ нарсалардан тозалай... |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Ким, васила бўлди маҳзун жон била жонон ароЖонда қўйдум чирмаған мактубини ҳижрон аро,Билман ул мактубдур ёх... |
Дуди оҳимким қора айлабтурур олам юзинСоқиё, очтинг чу май тутмаққа жоми Жам юзин,Юз ғамим дафъ айлад... |
Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |