Сайланма. Ҳалима Худойбердиева - 4 |
![]() |
![]() |
![]() |
5 дан 16 сахифа
- «ЧАМАН» ТЎПЛАМИДАН - (1974) Сизни мен ўзимга хам лойиқ кўрмам, рости гап, Ўзгага бермоқ эса тушимга кирмас ухлаб. Ўзга билан кетсангиз, равон йўллар қолмасин, Бегим, иккиланмасдан ер юзин ташланг михлаб. НАВРЎЗ Мен бу кун таъзимдадурман еру осмон олдида, Ҳам унда ҳокими мутлақ — Ҳазрат инсон олдида, Ҳар гиёҳким кўз очувчи титраган жон олдида, Тириклик шавқини берган борки имкон олдида, Юзларим олмоқда ол ранг тонгги нурафшон олдида. Дур либослар ичра бўздан тўн бичмаганлар ҳақи, Ҳавзи кавсар ўртасинда сув ичмаганлар ҳақи, Минг бор ўлиб, сўнгги дам бир бахт қучмаганлар ҳақи, Фасли баҳор васли ёра ёлчимаганлар ҳақи, Мен бу кун созимни созлай бор орзу армон олдида. Шодумон боққа югургум, тонгни муштоқ оттириб, Қирқта қилган сочларимни тилла сувда қотириб, Наврўзона шавқ-ла куйлай ғунчани уйғоттириб, Ва сўзлайким: «Қуёш келди, ғам ойини боттириб», — Ғам на қилсун ул мунаввар шамъи шабистон олдида. Оппоқ олча гулларига кўз тушган он яйрадим, Сархуш бир ўт туташгандай қизиди қон, яйрадим, Ҳаёт менга яна кўклам қилмиш эҳсон, яйрадим, Оҳ, яшамоқ! Нақ танамдан чиққудек жон яйрадим, Бу дунё қадрини сўрманг яйраган жон олдида. Унга интиқ, аммо боғин кезмаганлар бўлди-ку, Ялпиз ҳиди анқиган дам сезмаганлар бўлди-ку, Қишда торайган юракни ёзмаганлар бўлди-ку, Улар кетгач, интиқ-интиқ ёдлаганлар бўлди-ку, Гарчанд улар қатрадурлар дарёи уммон олдида. Улар ҳақда тўлиб-тўлиб хотиротлар бошласам, Соғинтарган дийдорларин қўмсаб кўзим ёшласам, Маъюс тортиб қолар ахир, у кулгувчи ғунча ҳам, Дейман: «Ғунча кулгусига ғамгин оҳанг қўшмасам», Шул сабаб, шод чарх урарман бу чархи даврон олдида. Тингланг, кезар боғлар аро куртакларнинг кулгуси, Авжланмоқда бора-бора гўдакларнинг кулгуси, Бу туйғулар балки бир кун мени шоир қилгуси, Унда созроқ куйлаб бергум ҳаёт гулин хуш исин, Ва тириклик қўшиғини жумлаи жаҳон олдида. 1973 йил 10 апрель СИЗ ДОНО ЙИГИТСИЗ Сиз доно йигитсиз, оқилсиз жуда, Менинг шўхликларим, аммо, авжида. Ғурур, шодонлигим ортиқдур баъзан, Ғўрлик, нодонлигим ортикдур баъзан. Сархушлик жомингиз мен тўкар бўлиб, Туйғуларингизга кўру кар бўлиб, Кетгум дилингизда ўчириб чироқ, Сиз-чи, сезмаганга оласиз, бироқ. Бесабаб қаҳқаҳам чақса ҳам чақин — Беозор жилмайиб қўясиз боқиб. Эркалигим ортиқ этганда ҳам лол, Илк кўклам тошқинин кечирган мисол, Кечириб кетасиз жимгина суйиб, Бу илтифотлардан юрагим куйиб, Хижолатдан аччиқ ёшим қуюлар, Бу ҳол кеч кузакдай совуқ туюлар. Тантиқ қизалоғин севган отадай, Сиз кечиримлисиз, аммо хатодай, Менга булар хато, қизиқ тасодиф, Ё уқувсиз аёл йигирган бир ип Мисол узилар-у тугайди тушдай Ва мен нафас олгум бир эркин қушдай. Олтин қафас ичра ортиқ йўқ чидам, Сиз доно йигитсиз, оқилсиз жуда... 1972 йил 17 июль * * * Хоҳ арзи, хоҳ арзимагил, кўтараман юксакка, Кўтараман тубанлигинг билан ҳам гоҳ қасдлашиб, Сени шундай юксаликда жойлагандим юракка, Юракдаги юксакликнинг бўйин бўлмас пастлатиб. Шу юксаклик умри учун тикадурман йўқ-борим, Аммо биласанки, мен ҳам ўчли, кучли бир найман. Уринаман, ўшанда ҳам нурар бўлсанг, шунқорим, Унда янги юксакликни кўкрагимда тиклайман. Тақдиримдан бир ой янглиғ тамом кетарсан ботиб, Яшолмайман мен кўксимдан юксакликни йўқотиб. 1973 йил 31 октябрь МЕН СЕН БИЛАН ХАЙРЛАШГАН ТУН Мен сен билан хайрлашган тун қаро эди, қаро эди, Тун бағри бут, менинг бағрим яро эди, яро эди. Тун бағрида қолсин дердим, кўрмасинлар, кўрмасинлар, Кўриб биров росту биров рўё томон бурмасинлар. Тилимга-ку ишончим бор, итоатсиз сўлса рангим, Мен тингларман юлдузларнинг сукутинмас, шўх жарангин, Ярқироқ ой шуъласида тол-тол бўлиб эшиларман, Хушбахт дўстлар даврасига ўзим уриб, қўшиларман Ва аччиқма-аччиқ туриб, бахтга қарши, бахтки барбод, Бахтлилардан шиддатлироқ куйларман шод, куйларман шод. Аминманки, авжим билан шу биринчи даврадаёқ Ўзимга тонг яратарман, тонгим менинг отар оппоқ, Тунда қолар дардим менинг, нурлар чаяр юзларимни, Унутишнинг сели ювар, дилнинг армон, изларини. Аччиқ ўйлар тўзонидан ўзни олиб чиқиб кетиб, Бир гул янглиғ очиларман нур қўйнида жавлон этиб. Ким ҳам билсин, сўкилган дил чокларининг битмоғини, Баъзида гул ҳасратлардан ортиқ яшнаб кетмоғини. Мен сен билан хайрлашган тун қаро эди, қаро эди. 1973 йил 17 февраль БЕГИМ, СИЗНИ ХУДОЙИМ... Бегим, Сизни худойим расо қилиб яратган, Кимларнидир ўйчану сизни кулиб яратган. Ногаҳон бериб қўйиб бу ақлни, камолни, Ўзи ҳам рашк, ҳасадда тўлиб-тўлиб яратган. Қия тушган нигоҳни армонга йўймагайсиз, Қиз қалбига севмоқни осонга йўймагайсиз, Қийнамангиз, у ўзи ўртангувчи бир бағир, Бу бағирни кенгликда осмонга йўймагайсиз, Сиз худдики Фарҳодсиз, Ширин қайдадир, бегим, Орзуларим дилда-ю нолам найдадир, бегим. Сиз десам бар тутқазмай сочилган ўйларимдай, Бу тонг қаро сочларим майда-майдадир, бегим, Сизни мен ўзимга ҳам лойиқ кўрмам, рости гап, Ўзгага бермоқ эса тушимга кирмас ухлаб. Ўзга билан кетсангиз, равон йўллар қолмасин, Бегим, иккиланмасдан ер юзин ташланг михлаб. Михнинг, тиғнинг заҳрини сезмай ёниб бораман. Ишқ зардобли шаробдир, қониб-қониб бораман. Ҳеч ким билан сирлашмай, ҳеч кимсага тутмай май, Ўз қоним билан ўзим алвонланиб бораман. Ҳайратларда қотгайсиз мени кўрганда ул дам, Ёнингиздаги совуқ сулувдан совурсиз ҳам, Сизни обдон музлатгач, ўзим қайтарман, чунки Бунгача йўқ садоқат, бундан сўнг ҳам бўлур кам. Ўзга тортмам, чексам ҳам шунча жабру жафони, Ўзгага ҳам бермасман, сиздек бир бевафони! Бегим, Сизни худойим расо қилиб яратган... 1973 йил 17 февраль БАҒИШЛОВ Онажон! Тезроқ бўл, тилларанг либосингни кий, Оппоқ рўмолингни ўрагил бошга. Қулоқ сол, чалинар мастона бир куй, Нигоҳ сол, уфқда қизғиш қуёшга. Уфқ ёнаяпти, куй бетиним инграр, Борган сари қизир томиримда қон. Кўзимда акс этар шўх оловли ранглар, Ранглар тинчим олди бу кун, онажон! Она! Шу тонгда ҳам сен ташвиш билан банд, Ун элаяпсанми, сен турақол, кийин. Бу галча хамирни мен ўзим қораман, Қуёш тандирида пишираман кейин. Баҳорни қаршилаб куртаклар очар лаб, Куртаклар яп-янги! Оламни тутмоқда уйғонишнинг Кулгусин жимгина жаранги. Шу жаранг остида бўлақол, тортинмай, Тилларанг либосинг ташла энгингга. Ҳузурбахш, бу ҳаёт уззукун чалиб най, Бор бисот, қувончин бахш этсин сенга. Дўстларинг давраси чорлаётир сени — Менинг оппоқ сочли Момо Ҳавволарим. Уларга тақдим этмоқ керак Тирик табиатнинг энг хушбўй исини, Олча гулларию булбул наволарин. Ҳамиша ҳам шундай: Вақти йўқ уларнинг бирпас боққа кириб, Гул ҳидлаб, булбулдан қўшиқ тинглашга. Гарчанд шеъримизда қўйсак ҳам тиндириб, Табаррук қилсак ҳам кўтариб бошга... Дарвоқе, ўкинчнинг фурсати эмас, Шу қуёш нурлари шўнғиган оқ сочлар, Шу бизни деб ёна-ёна хира тортган кўзлар, Шу қуёш сари авайлаб босилган Кичик-кичик қадам-излари — Сенинг изларингни — Нондай кўзга суриб ўпаман! Байрам билан қутлайман! Мвнинг оппоқ сочли мунис фариштам, Онам! 1973 йил 2 март * * * Сен менинг қалбимни этмадинг фаҳм, Буни яшириб ҳам нима қиламан, У ёлворар, мен ҳам қилмайман раҳм, Мен унинг ишқидан куламан. Рад этиб, қозониб муваффақият, Менда қасд олмоққа туғдирдинг ният. Мен-ку ногоҳ сени атадим тангрим, Ногоҳ ҳузурингда қилдим-ку сажда. Ўзим сезмай, дилда бир қўшиқ янграб, Унда сенинг номинг куйланди авж-ла. Шунда сен отдинг-у лоқайдлиқдан тош, Ғавғоларда қолди севилмаган бош. Энди мен эътиқод қилай нимага, Кимнинг сири босиб, шошиб, қолай лол? Эшкакчи бўлмаса агар кемага — Денгиз, сайр орзуси — шунчаки хаёл. Хаёлим сарсари, кўзларимда нам, Ҳувиллаб турипти кимсасиз кемам. У менга гиргиттон, эй ҳаёт — она, Унинг илинж қалбин мендан совутгил, Менинг севмаслигим қилмагил таъна, У қушдай бегуноҳ, уни овутгил. Яна тушунтирки, уринмасин ул, Ҳеч туташмас йўлдир бизлар тушган йўл. 1972 йил 25 март ИЛДАМ БОЛА Илдам бола, тиши кемшик, Катталардай ақлли. Тагидаги қари эшак Қистатади жаҳлини. Ўзи-ку хўп илдам, дайди, Чопса ўзар шамолдан. Аммо эшаги юрмайди, Боши қотган бу ҳолдан. Куйинмагил, ҳой болакай, Ўзни уриб, шошқиниб, Сен чалганда сайроқи най — Тошар кўклам тошқини. Бош устингда тандир мисол — Қизимайди чўл кўки. Шаҳарларни қиларсан лол, Одам бўлиб, сен ўқиб. Ҳорган чоғи, қўй, олсин дам, Шунда қолсин эшагинг. Мен йўлингга лолалардан Қизғиш гилам тўшадим. Ҳув, қирда ҳам чайқалгувчи Қизғиш дарё сеники. Уни яланг оёқ кечиб, Олдга талпин энтикиб. Ортда қолар чўл бағри кенг, Ўту эшагинг бари. Дунё кезар ҳали сенинг Темир оёқчаларинг... Илдам бола, илдам бола... 1973 йил 24 апрель МЕН ОРТИНГДАН ИЗ БОСАМАН Мен ортингдан из босаман, қор кўмади, қорда гуноҳ, Сен ҳақингда куйлай десам, узилар тор, торда гуноҳ. Мактуб битай десам ногоҳ, синар қалам, синар қалам, Кўрай десам булут тўсар ва зим-зиё бўлар олам. Доим шундай — Сен ҳақингда ўйлаганда, нимадир йўқ, нимадир кам, Иккиланиб босилган йўл унмас экан, унмас экан! Иккиланиб из босаман... 1972 йил 16 апрель * * * Биринчи гал у тошқинди «келгин, кела қол», Мен «йўқ»,— дедим, «йўқ-йўқ»,— дедим қилиб унга ноз. Иккинчи гал, у хўрсиниб «кел», — деди беҳол, Мен «йўқ!»,— дедим, мен яна «йўк>,— деб бердим овоз. Учинчи гал, кутаяпман, чорламас, не ҳол — Бутунмикин ишқилиб ул, ё синдими соз?! 1973 йил 16 июль |
Адабиётшунослик
![]() Адабиёт нима учун керак?1. Тарбиявий аҳамияти: Адабиёт инсон қалбини бойитади, унга эзг... |
![]() Ўзбек адабиётига бағишланган сайтнинг аҳамиятиЎзбек адабиётига бағишланган сайтнинг аҳамияти қуйидаги жиҳатла... |
![]() Адабиётда композицияАдабиётда композиция — бу бадиий асарнинг тузилиши, яъни асар қ... |
![]() Фильмни таҳлил қила билишФильм таҳлили сценарист таьлимида муҳим аҳамиятга эга. Бу ерда ... |
![]() Бадий матн ва таҳлил муаммолариШоирлик аслида шеърни шеъриятга алоқаси йўқ нарсалардан тозалай... |
Навоийхонлик
- 0
- 1
![]() Ким, васила бўлди маҳзун жон била жонон ароЖонда қўйдум чирмаған мактубини ҳижрон аро,Билман ул мактубдур ёх... |
![]() Дуди оҳимким қора айлабтурур олам юзинСоқиё, очтинг чу май тутмаққа жоми Жам юзин,Юз ғамим дафъ айлад... |
![]() Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
![]() Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
![]() Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
![]() Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
![]() Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
![]() Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
![]() Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
![]() Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
![]() Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
![]() Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
![]() Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
![]() БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
![]() Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
![]() Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
![]() Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
![]() ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
![]() Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
![]() Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |