Хоразмий. "Муҳаббатнома" PDF Босма E-mail
Материал индекси
Хоразмий. "Муҳаббатнома"
ВАСФУЛ ҲОЛ АЙТУР
MACНАВИЙ
Ҳамма саҳифа

ХОРАЗМИЙНИНГ «МУҲАББАТНОМА» АСАРИ ҲАҚИДА

Хоразмий XIV аср ўзбек адабиётида дунёвий лириканинг ривожланишига муносиб ҳисса қўшган шоир. Хоразмий — унинг адабий тахаллуси бўлиб, аниқ номи бизга маълум эмас.
Ўзбек адабиётида биринчи марта нома жанрини бошлаб берган шоир Хоразмийдир. Унинг «Муҳаббатнома» асари Олтин Ўрда территориясида ҳукмронлик қилган Муҳаммад Хўжабекнинг илтимосига кўра ёзилган. Шоир ўз асарини Сирдарё ёқаларида ёзганлигини таъкидлайди.
Ҳозиргача «Муҳаббатнома»нинг фақат икки нусхаси фан оламида маълумдир. Улардан бири араб ёзувида бўлиб, XVI асрда кўчирилган, иккинчи нусхаси эса ундан анча олдинроқ, уйғур ёзувида кўчирилган, унда анча камчиликлар мавжуд. Ҳар иккала нусха Лондондаги Шарқ қўлёзмалари музейида сақланади.
«Муҳаббатнома»нинг XVI асрда кўчирилган ва Британия музейида сақланаётган нусхасининг фотокопиям асосида совет турколог олимлари илмий ишлар яратишган.
«Муҳаббатнома» асари ошиқнинг ўз маъшуқасига ёзган шеърий мактублари формасида тузилган. Асар 11 номадан иборат бўлиб, унинг 8 номаси ўзбек тилида ва учтаси (4, 8, 11) форс-тожик тилида ёзилган.
Маълумки, форс-тожик тилида яратилган номаларда маълум анъанага қатъий амал қилинади. Хоразмий ҳам шу традицияни сақлаган. Нома жанридаги асарлар худога ҳамд, пайғамбарларга наът билан бошланиб, сўнгра асарнинг кимга бағишланганлиги ва унинг мадҳи, лирик чекиниш — ғазал келтирилади. Шундан кейин эса асарнинг ёзилиш сабаби айтилиб, номалар келтирилади. Ҳар қайси номадан кейин маснавий ёки ғазал берилади. Натижада асар яхлит бир композицион қурилишга эга бўлади. Хоразмийнинг «Муҳаббатнома» асари ҳам шу тарзда тузилган.
Асарнинг ёзилиш йилини шоирнинг ўзи ҳижрий 754 йил (мелодий 1353 йил) деб айтади.
Ушбу тўпламга киритилган «Муҳаббатнома» асари биринчи дафъа ҳозирги ўзбек ёзувида тўла ҳолда нашрга тайёрланди. Бу эса ҳозирги замон ўқувчиларини XIV аср ўзбек дунёвий адабиётининг энг нодир ва гўзал бадиий намунаси билан яқиндан танишишларига имкон яратади.

АВВАЛ КЎРУШГОНИН АЙТУР

Тун оқшам ким кўрунди байрам ойи,
Муҳаммад Хўжабек давлат ҳумойи.

Буюрди урга шодирвон урулди,
Қадаҳ келтурдилар мажлис қурулди.

Ҳусайннй пардаси узра тузуб соз,
Муғанний бу ғазални қилди оғоз.

ҒАЗАЛ

Чи маҳрўе ту, эй сарви сарафроз,
Ки мемонад ба рўят гулдаҳан боз.

Ба ёди қоматат мебўсамаш пой,
Ниҳолероки мебинам сарафроз.

Бадон монад туро дур дар баногўш,
Ки гардад Зуҳра бо хуршид ҳамроз.

Хати сабзат бирезад жаъди мушкин,
Чу тўтибаччаи дар чангали боз.

Чи монанд бо лабат ҳар лаълу ёқут,
На дар ҳар хотаме мебошад эжоз.

Ту бо мо то тавони ноз мекун,
Ки хуш бошад зи ёри нозанин ноз.

Каманд афкан чу зулфат ҳиндуе нест.
Чу чашмат тез турки новак андоз.

Ту султони сарири мулки ҳусни,
Ба мо бечорагон гаҳ гоҳ пардоз.

Гулистон кай бувад холи зи булбул,
Жамоли рўйи хубон бе назар боз.

Хушо рўзеки Хоразмий бимолад,
Қадамҳои туро бар дийдаҳо боз.

БАЁНИ ВОҚИИН АЙТУР

Табассум қилди айди, «Эй фалони,
Кетургил бизга лойиқ армуғони.

Кўнгул баҳринда кўп гавҳарларинг бор,
Очунда порси дафтарларинг бор.

Муҳаббат нардини кўплардин ўттунг,
Шакартек тил била оламни туттунг.

Тилармен ким бизинг тил бирла пайдо,
Китоби айласанг бу қиш қотимда.

Ким уш елтек кечар айёми фоний,
Жаҳонда қолса биздин армуғони.

Қабул қилдим ер ўптум айдим, эй шоҳ!
Эшикинг тупроғи давлатли даргоҳ.

Кучум етмишча кўп хизмат қилойин,
Жаҳонга неку отингни ёяйин.

Бу кун тонгқа текин май нўш қилғин.
Бадиҳа бу ғазални гўш қилғин.

ҒАЗАЛ

Юзунгда кўрдум, эй жон байрам ойин,
Мунунг шукронаси қурбон бўлойин.

Агар кун туғмаса ҳам ёқту қилғай,
Юзунг нури бу дунйининг саройин.

Гар Афлотун сенинг ишқингда тушса,
Берур елга қамуқ тадбиру ройин.

Шакартек тил била тўти тилингиз,
Неча кўп сайд этар жонлар ҳумойин.

Саодат бирла бахт икиси бичти,
Бўйингизға латофатнинг буқойин.

Ижозат берсангиз тонг ёқтуситек,
Жаҳонға ҳуснунгиз жовин ёяйин.

Сиза теб келди, Хоразмийни асранғ,
Ким асрарлар қамуқ шаҳлар гадойин.

MACНАВИЙ

Дависқинча ғазал шаҳ гўш қилди,
Манго хилъат киюруб қўш тутти.

Бир оз кечти доғи мажлис исинди,
Қадаҳ жаврулди-ю, май бошқа минди.

Яна фурсат била бўлдум маҳални,
Ўқудум хизматинда бу ғазални.

ҒАЗАЛ

Яротқон ким тан ичра жон яротти,
Сени кўрклуклар узра хон яротти.

Қуёш янглиғ юзунгизни ёрутги,
Фалакгек бизни саргардон яротти.

Халойиқ қибласи бўлди жамолинг,
Ушал кунким сени яздон яротти.

Тулун ой таъбия сарв узра қилди,
Ой ичра ғунчаи хандон яротти.

Жамолингни жаҳонга жилва қилди,
Мени ул сурата ҳайрон яротти.

Эшиттинг эрса Юсуфнинг жамолин,
Сени ҳусн ичра сад чандон яротти.

Карим тангри камолин қилса изҳор
Сен ойни бўйла бенуқсон яротти.

Зиҳи қодир ким ул бир қатра суни,
Муҳаббат гавҳаринга кон яротти.

Азалда қилди Хоразмийни муҳтож,
Тоғи манзурини султон яротти.

Китобат бошладим анжома етгай,
Муҳаббатнома Мисру Шома етгай.

Бу хон узра салои ома қилдим,
Муҳаббатномани ўн нома қилдим.

Қилойин икки бобин порсий ҳам,
Ким атлас тўн ярошур бўлса муъла

Бурун алқисса бек мадҳин аёйин,
Ўш андин сўнгра нома бошлағойин.

* * *

Зиҳи арслонюрак Қўнғирот уруғи,
Кичик ёшдин улуғларнинг улуғи.

Саодат маъдани иқбол ганжи,
Муҳаммад Хўжабек олам кунжи.

Уза жонсиз тан эрди мулк сенсиз,
Шаҳаншоҳ Жонибекхонға етансиз.

Сипоҳинг тақвиятлар динга берур,
Фаридун ганжини мискинга берур.

Сулаймон салтанатлиқ подшо сен,
Масиҳ анфослик Юсуф лиқо сен.

Ошар йелдин сенинг йилганда отинг,
Қуёш янглиқ жаҳонни тутти отинг.

Агар минг йил тирилса Ҳотами тай,
Сенинг отинг эшитгач ерлар ўпгай.

Эрур давлатқа дийдоринг тафовул,
Бўлубтур талъатингғо муштарий қул.

Улус туттунг қамуқ ақлинг кучиндин,
Черикта қон томар қамчинг учиндин.

Санго жуду шижоат бўлди пеша,
Шижоат бирла жудунгдин ҳамиша.

Гаҳе Ҳотам уёлур базм ичинда,
Гаҳе Рустам юпонур разм ичинда.

Қачонким икки саф бўлса муқобил,
Сенинг чокарларинг ўқ кўкраюр бил.

Кирар разм ичра тўйға киру янглиқ,
Ачиқмиш бўри қўйға киру янглиқ.

Агар десам сени Рустам ярарсен,
Қиличинг бирла сафларни ёрарсен.

Агар мадҳинг битиса кўк дабири,
Туганмас минг йил ичра мингда бири.

Неча ким бўлсалар кўк ичра жовид,
Аторид битгачи барбатчи Ноҳид.

Қуёштек давлатинг тобанда бўлсун,
Эшикингда ети кўк банда бўлсун.

Айитсун банда Хоразмий дуолар,
Карамдин ҳар замон қилғин атолар.

Санодин ўзга навъ атлас тўқуйин,
Қиш ўртада баҳориёт ўқуйин.

Ким учмоқтур сенинг базминг биноси,
Ҳамиша ёз эрур жаннат ҳавоси.

ҒA3АЛ

Қадаҳ чаврулди уш бўстон ичинда,
Хуш ичгил роҳни райҳон ичинда.

Чаман фарроши яъне тонг насими,
Гул афшонлиқ қилур бўстон ичинда.

Очилди ёз кечти ул ким эрди,
Чаман Юсуфлари зиндон ичинда.

Чечак япроқлари ерга тушубтур,
Анингтек ким ақиқлар кон ичинда,

Кел, эй, учмоқ гули чимгонга чиққил.
Бу кун ўлтурмоғил айвон ичинда.

Бизинг бек ёдиға ишрат қилоли,
Нечаким йўқтурур биз сон ичинда.

Муҳаммад Хўжабек улким Алитек,
Ўкуш жавлон қилур майдон ичинда.

Ўқи ногаҳ агар сандонға текса,
Башоғи итланур сандон ичинда.

Аё соҳибқирони ким узарлар,
Қиличингдан адулар қон ичинда.

Ўкуш йиллар яротқон боқий тутсун,
Ҳаётингни бегим даврон ичинда.

Нишон бермас ким эрса мислингизни,
Ироқу Руму ҳам Каньон ичинда.

Хоразмийнинг кетиб ақли бошиндин,
Турур тек сурати йўқ жон ичинда.