Home icon Бош саҳифа»Жаҳон адабиёти»Маъсума. Фёдор Достоевский - СОВЧИЛИК
Facebook
Маъсума. Фёдор Достоевский - СОВЧИЛИК PDF Босма E-mail
Материал индекси
Маъсума. Фёдор Достоевский
МЕН КИМУ У КИМ ЭДИ
СОВЧИЛИК
ОДАМЛАР ОРАСИДАГИ ỸЗИМ ҲАМ ИШОНМАЙДИГАН ОЛИЖАНОБ
НУҚУЛ РЕЖАЛАР, РЕЖАЛАР
МАЪСУМАНИНГ ҒАЛАЁНИ
МУДҲИШ ХОТИРА
МАҒРУРЛИК УЙҚУСИ
ҚОРА ҚАТЛАМ ТỸСАТДАН ЙỸҚОЛДИ
ҲАДДАН ЗИЁД ТУШУНАМАН
АТИГИ БЕШ ДАҚИҚАГИНА КЕЧИКДИМ
Ҳамма саҳифа


СОВЧИЛИК

Унинг сир-асрорини бир сỹз билан айтадиган бỹлсам: ота-онаси уч йил аввал ỹлиб кетиб, бетайин холалари қỹлида қолган экан. Тỹғрироғи, уларни бетайин дейиш озлик қилади. Бир холаси бева, бири-биридан кичик олти боласи билан қолган, яна бир холаси - қариқиз, қурумсоқ, расво хотин. Иккала холаси ҳам расво. Қизнинг отаси чиновник ỹтган, мирзалардан бỹлган, дворянликка ỹзи эришган одам экан. Хуллас, ҳаммаси менинг фойдамга. Ҳар ҳолда мен - юқори табақа вакилиман, ажойиб полкнинг истеъфодаги штабс-капитаниман. Насл-насабим тоза дворянлардан, бировга муҳтожлик ерим йỹқ, ҳоказо, ҳоказо... қилаётган  ишимга холалари фақат эътибор билан қарашлари турган гап. Холаларига уч йил чỹрилик қилган. Шунда ҳам имтиҳондан ỹта олган, кундалик меҳнат азобидан юлқиниб чиқиб, имтиҳондан ỹта олиш - унинг олижанобликка, юксакликка интилишидан далолат эди. Ахир мен нима учун уйланмоқчи эдим? Э, ỹзим ҳақимдаги гапларга тупураман, бу ҳақда кейин.. гап бу ерда эмас! Холаларининг болаларини ỹқитган, тикадиганларини тиккан, охир-оқибатда киргина эмас, шу нимжонгина гавдаси билан эгилиб, пол ҳам ювган. Шу азоби эвазига... холаларининг калтагидан боши чиқмаган. Калтак билан қаноатланмаган маразлар уни сотишгача бориб етишган. Тфу! Ифлос тафсилотларни тушириб қолдираман. Буларнинг ҳаммасини кейинроқ ỹзи менга айтиб берган. Унинг аҳволини йил давомида қỹшни семиз баққол, оддий эмас, икки дỹкони бор баққол обдан кузатган. У аввалги икки хотинини ура-ура ỹлдириб, энди учинчисининг илинжида эди. Ифлос кỹнгли шу қизни тусабди: “мỹмингина, камбағалликда ỹсди, етимларимнинг ғамини еб уйланаман”... Чиндан ҳам етимчалари бор эди. Элликни уриб қỹйган бу баққол қизга совчи қỹйиб, холалари билан тил бириктира бошлаган. Қиз - даҳшатда! Худди шу вақтда “Голос”га эълон бериш мақсадида менга йỹлиққан. Холаларига ялиниб-ёлвориб, ỹйлаб кỹриш учун жичча вақт беришни сỹради. Жичча вақт беришди, бошқа бир дақиқа ҳам қỹшишмади. Қулоқ-миясини еб юборишди: “Ỹзимизга егулик нарса йỹқ, текинтамоқлардан безормиз...” Мен буларни билардим. Ỹша куни эрталаб қиз келиб-кетгандан кейин бир қарорда тўхтадим. Кечқурун баққол ярим сỹмлик ширинлик олиб уларникига кирди: қиз у билан бирга ỹтирарди. Ошхонадан Лукерьяни чақиртириб, қизнинг қулоғига шипшит, зарур гапим бор, дарвоза олдида кутаман, дедим. Қилган ишимдан кỹнглим тỹлди. Умуман ỹша куни ỹзимдан -ỹзим беҳад мамнун эдим.

Дарвоза ёнидаёқ унга, Лукерья орқали чақиртирганимдан ҳайратга тушган қизга мақсадимни тушунтирдим: унинг ризолиги мен учун бахт эканини айтдим. Иккинчидан: бу ҳаракатимдан, дарвоза ёнида турган “ҳамма гапдан бохабар” одамнинг дангал таклиф қилишидан ҳайрон бỹлмаслигини сỹрадим. Алдамаётган эдим чиндан ҳам дангалчи эдим. Ҳе, тупурдим! Мен фақат тарбия кỹрган одамнинг сиполиги билан эмас, энг муҳими - янгича оҳангда гапирдим. Нима, буни тан олиш гуноҳми? Мен ỹзимни-ỹзим айбламоқчиман, айблаяпман ҳам. Мен барчасига  pro ва contra* айтишим керак, айтаман ҳам. Мен бу дамни, кейинчалик ҳам роҳат билан эслар эдим, гарчи тентаклик бỹлса ҳам, биринчидан, айтарли иқтидорга эга эмаслигимни, ҳатто, хушфеълликдан узоқлигимни, бир чақага қиммат худбин (Бу ибора аниқ эсимда: кела-келгунча ỹйлаб топиб, кỹнглим хотиржам бỹлган эди), эканимни ва бошқа масалаларда анчагина кỹнгилсизликларга сабаб бỹлишим мумкинлигини ҳеч қандай ҳижолатсиз, тараддудсиз, дангалига айтдим. Буларнинг бари ỹзингизга маълум алфозда – алоҳида бир мағрурлик билан айтилди. Албатта, камчиликларимни олижаноблик ила маълум қилгач, «буларнинг ỹрнига мана бу, мана бу яхшиликлар ҳам бор», деб фазилатларимни баён қилишга тушмадим – бунга фаросатим етарди. У дамда мен унинг ниҳоятда қỹрқаётганини кỹриб турардим. Кỹриб-билиб туриб, ҳеч нимани  юмшатмадим, аксинча, баттар кучайтирдим: қорни тỹқ бỹлишини, хилма-хил либослар, театр зиёфатларга эса йỹл йỹқлиги, орадан вақт ỹтиб мақсадимга эришгач, балки булар ҳам амалга ошиши мумкинлигини очиқ айтдим. Гапларимдаги қатъий оҳанг мени ỹзига мафтун этарди. Шу ишга қỹл урган эканман, яъни гаровчиликни бỹйнимга олган эканман, бир мақсадим борлигини, бир шароит мажбур қилаётганини сỹз орасида қистириб ỹтдим. Шундай дейишга ҳаққим бор эди: чинданам бир мақсад, маълум бир шароит туфайли эди бу юмушим. Тỹхтанг, жаноблар, мен умрим бỹйи бу юмушдан нафратланганман, нафсиламрини айтганда, ỹз-ỹзига сирли иборалар билан баён қилиш кулгили туюлса-да, «жамиятдан ỹч олишим» чин эди, чин эди, чин эди! Шу боис унинг эрталабки «ỹч олиш»им ҳақидаги қочирими ỹринсиз эди. Яъни, биласизми, агар мен унга тỹғридан-тỹғри «Ҳа, жамиятдан ỹч оляпман» десам, хахолаб юборарди, умуман бу жавобим кулгили чиқарди. Бошқа ёққа ишора қилиб, сирли ибора билан тасаввурни ỹғирлаш мумкин экан. Ундан ташқари, бу пайтда мен ҳеч нимадан қỹрқмас эдим: семиз баққолга нисбатан ỹлсам ỹлигим ортиқлигини, дарвоза олдига халоскор сифатида келганимни яхши билардим. Буни тушунардим. О, қабиҳликни одам аъло даражада тушунади! Бу қабиҳлик эдими? Қандай ҳукм чиқариш керак? Ахир ỹша пайтдаёқ уни севмас эдимми?

Тỹхтанг: ҳиммат ҳақида шубҳасиз  ярим оғиз ҳам гап айтмовдим: аксинча, о, аксинча: «Марҳамат нурига сиз эмас, мен йỹғриламан» - ỹзимни тутолмай, буларни сỹз билан ифодалаган эдим, юзининг бир учиб тушганига қараганда, гапим телбанамо чиққан эди. Хуллас калом, узил-кесил ғалаба қозондим. Тỹхтанг, бу ифлосликларни эслаётган эканман, сỹнгги тỹнғизлигимни ҳам ёдга олай: мен унинг рỹпарасида турардим, бошимда эса хаёллар ғувиллайди: бỹйинг баланд, келишган эркаксан, одоблисан ва ниҳоят, мақтанишдан ташқари, биб-бинойисан. Каллам шу гаплар билан банд эди. Лекин… лекин хỹп дейишдан олдин, шу ерда, дарвоза ёнида узоқ ỹйга толганини унутмаслигим керак. Шу қадар кỹп, шу қадар кỹп ỹйладики, тоқатим тоқ бỹлиб «Хỹш?» деб юборишдан ỹзимни тутолмадим. Шунчаки, «хỹш!» эмас, киборларча «Хо-ош, нима дейсиз?» деб сỹрадим.

- Шоширманг, ỹйлаб олай...

Чеҳраси шу қадар жиддий эди-ки, ỹйларини ỹқиб олишим ҳеч гап эмасди! Аммо мен ундай қилмадим – кỹнглим ранжиди: «Наҳотки мен билан баққолни солиштириб, танласа», деб ỹйладим. О, мен унда тушунмас эдим! Ҳеч нарсани, ҳеч нарсани тушунмасдим! Ёдимда,  кетаётганимда Лукерья мени йỹлда тỹхтатди.  «Ойимтиллага уйланаётганингиз учун худо сиздан марҳаматини аямайди, жаноб, фақат унга ҳиммат қилаётганингизни айта кỹрманг, у жудаям мағрур қиз» деди шоша-пиша.

Мағрур эмиш! Ỹзим ҳам мағрурларни ёқтираман. Мағрурлик қачон ярашади?.. бошқаларга нисбатан қудратлироқ эканингни билиб турганинг-да тỹғрими? О, пасткаш, бесỹнақай одам! О, мен қандай мамнун эдим. Ỹша дарвоза ёнида мени ҳайрон қолдириб, узоқ ỹйга ботиб турганда, хаёлига мана бу фикр келиши мумкинмиди: «Ҳамонки бахтсизлик у ерда ҳам, бу ерда ҳам бор экан, энг ёмонини танлаганим маъқул эмасми? Семиз баққолни танласам, маст ҳолда тезроқ уриб ỹлдириб, мени бу азоблардан биратỹла қутқаргани дуруст эмасми!» Хỹш? Нима деб ỹйлайсиз, шу фикр хаёлига келиши мумкинмиди?

Ҳа, ҳозир ҳам тушунмайман, ҳеч нимани тушунмайман. Ҳозиргина икки бахтсизликдан энг ёмонини, яъни баққолни танлаши ҳақидаги хаёлга бориши мумкинлигини айтдим. Ỹша пайтда у учун ёмонроғи ким эди – менми ё баққол? Савдогарларми ё Гётедан мисол келтириб гапирадиган гаровчими? Шу ҳам саволмиш! Саволга бало борми? Нимага тушунмайсан: жавоб стол устида ётибди-ку! Саволинг нимаси? Тупуриш керак менга! Ҳозирги гап мутлақо менда эмас. Дарвоқе, гап мендами, мендамасми, нима аҳамияти бор энди. Мана шуни фаҳмлаб ололмаяпман. Ундан кỹра ухлаганим маъқул. Бошим оғрияпти.