Home icon Бош саҳифа»Жаҳон адабиёти»Маъсума. Фёдор Достоевский
Facebook
Маъсума. Фёдор Достоевский PDF Босма E-mail
Материал индекси
Маъсума. Фёдор Достоевский
МЕН КИМУ У КИМ ЭДИ
СОВЧИЛИК
ОДАМЛАР ОРАСИДАГИ ỸЗИМ ҲАМ ИШОНМАЙДИГАН ОЛИЖАНОБ
НУҚУЛ РЕЖАЛАР, РЕЖАЛАР
МАЪСУМАНИНГ ҒАЛАЁНИ
МУДҲИШ ХОТИРА
МАҒРУРЛИК УЙҚУСИ
ҚОРА ҚАТЛАМ ТỸСАТДАН ЙỸҚОЛДИ
ҲАДДАН ЗИЁД ТУШУНАМАН
АТИГИ БЕШ ДАҚИҚАГИНА КЕЧИКДИМ
Ҳамма саҳифа

хаёлий ҳикоя

О, бу ёруғ оламдаги ҳақиқат нақадар даҳшатли! Бу малак, бу маъсума, бу осмон – мустабид эди, қалбимнинг чидаб  бỹлмас даражадаги шафқатсиз мустабиди, ситамгири эди! Агар  буларни айтмасам, ỹзимга-ỹзим туҳмат қилган бỹламан! Сиз менинг севгимга ишонмаяпсизми? Шундай деб ким айта олади? О, бу шỹри-ғавғо, тақдир ва табиатнинг истеҳзога тỹла шỹри-ғавғоси эди! Бизга қарғиш теккан, одамзотнинг ҳаёти (жумладан меники ҳам) қарғиш остида қолган.

Ёзувчидан:

Одатдаги «Кундалик»* ỹрнига бу сафар қисса ҳавола этаётганим учун ỹқувчилардан узр сỹрайман. Ўтган ой чиндан ҳам асосан шу қисса билан банд бỹлганим сабабли ỹқувчилар айбситмай илтифот қиларлар деган умиддаман.

Энди ҳикоя ҳақида. Хаёлий деб атаганим билан ỹзим уни олий даражадаги ҳаётий ҳикоя деб ҳисобламайман. Аммо шу ỹринда, айниқса, ҳикоя шаклида мавҳумлик борки, буни аввалдан изоҳлашни лозим деб топдим.

Гап шундаки, бу ҳикоя ҳам, кундалик ҳам эмас. Бундан бир неча соат илгари ỹзини деразадан ташлаб, жонига қасд қилган жувоннинг эри қандай холатдалигини тасаввур қилиб кỹринг: стол устида хотинининг жасади. Эсанкираган эр ҳали хаёлини йиғиб ололмаган. У «хаёлини бир нуқтага жамлаш», содир бỹлган воқеанинг маъносига етиш учун у хонадан бу хонага сарсари юради. Қолаверса, ваҳима касали, ỹзи билан ỹзи гаплашиш хасталиги ҳукм ỹтказа бошлаган. Ỹзи билан ỹзи гаплашиб, гỹё содир бỹлган ҳодисани баён қиляпти, аслида эса воқеани ỹзи учун ойдинлаштиряпти. Гаплари, дастлаб изчилдай туюлса-да, бир неча ерда ҳам мантиқ, ҳам туйғу жиҳатдан қарама-қарши фикрларни айтади. Ỹзини оқлаб, уни айблайди, алоқасиз баҳоналарни рỹкач қилиб, тушунтиришга киришиб кетганда юрак ва фикр тỹмтоқлиги, айни чоқда, бунга зид ỹлароқ туйғу чуқурлиги аён бỹлади. Аста-секин воқеани ỹзи учун «ойдинлаштиради» ва «хаёлини бир нуқтага тỹплайди. Уйғонган бир қатор хотиралари уни охир-оқибатда ҳақиқатга олиб келади: бу ҳақиқат унинг онги ва қалбини шубҳасиз юксакликка кỹтаради. Ҳатто охирига бориб ҳикоя оҳанги бошланишидаги бетартибликка нисбатан анча ỹзгаради. Ҳақиқат, ҳеч бỹлмаганда шу безорининг ỹзи учун етарли даражада равшан ва аниқ юз очади.

Мавзу мана шу. Албатта, бир неча соат давом этадиган ҳикоя жараёнида узуқ-юлуқлик ҳам, оралатиш ҳам, пойма-пойлик ҳам учрайди: дам у ỹзига-ỹзи гапиради, дам гỹё кỹринмас тингловчига, қандайдир ҳакамга мурожаат қилади. Умуман ҳаётда ҳамиша шундай бỹлади. Агар унинг гапларини стенограф яширинча эшитиб, ёзиб олганда эди, мен тавсия этаётган ҳикояга нисбатан тỹмтоқроқ, ғадир-будурроқ баён юзага келиб, руҳий тартиб эса ỹша-ỹша қолиши мумкин эди. Стенограф ёзиб олган (мен эсам қайта сайқал берган) деган фаразим ҳикоянинг мавҳумлигини, ҳаётийлигини ташкил этади. Зеро, бу ҳол санъатда илгари ҳам учраган: масалан Виктор Гюго «Ỹлимга маҳкум этилганнинг сỹнгги куни» деган дурдонасида қарийб шу усулни қỹллаган, гарчи стенографни назарда тутмаган бỹлса-да, ундан ҳам баттарроқ тахминга - ỹлимга маҳкум этилган одам фақат сỹнгги кунида эмас, ҳатто сỹнгги соати, дақиқасида ҳам кундалик ёза олади (ва бунга вақти етарли) деган ақл бовар қилмас фаразга асосланган. Агар бу мавҳумликка йỹл бермаганда эди, бу асар ҳам, у ёзиб қолдирган асарлар ичидаги энг ҳаётий, энг ҳақгỹй асарнинг ỹзи ҳам дунёга келмаган бỹларди.