Кўк турклар асири. Ноуман Смайлз - 8 |
8 дан 8 сахифа
140Тушимга бир уй кирибди, бу уй Эмма Бовари ёки Анна Каренина каби машҳур адабий қаҳрамонга қарашли эмиш. Одамлар менинг у билан муносабатимдан даҳшатга тушишяпти. Ичкарига кириб, қулоқ тутаман. Залда диний қўшиқ айтаётган болалар хори. Уларга ҳалақит бермаслик учун юқорига чиқишим керак, лекин зинага кўтарилмоқчи эдим, унинг ўрнида нур таратиб турган йирик айиқполвон турганини сезаман. Тахтадан фойдаланиб, юқорига тирмашаман, лекин у шунчалик силлиқки, орқага сирпаниб тушавераман. Қаҳрамоннинг ўзи олдимга келиб, мен билан жиддий бир нарса хусусида суҳбатлашади, лекин фикру хаёлим бошқа нарсада. Қасрнинг юқорисига қараб югураман ва бирдан довул бошланади. Қора, қўрғошин булутлар компютердагидай сузади, шамол унинг занжирларини бузиб юборади. Лекин мен аллақачон қасрнинг юқорисидаман. Ундан пастга қарайман, тошқин ҳамма нарсани бузиб юбормоқда. Энг сўнгги ҳаракат - қаршидаги эшикни очишим ва хона ичкарисига киришим керак, лекин довул бундай қилишга йўл бермайди... Бирдан шундай туйғу билан уйғониб кетдимки, энди нима қилишни аниқ билардим. Қоронғиликдаги Лининг ўриндиғига қарадим. У йўқ эди, сўнг яна ухлаб қолдим ва бояги тушнинг давомини кўрдим (қизиқ!). Биринчи эпизодда юқоридаги кутубхонага чиқаман, унинг эшиги ўрнида бир тешик бор, пластик рамкага тегишим ҳамони у сурила бошлайди. Уни суриб, биринчи қаватдаги пластик томда кўрганимга ўхшаш кутубхонага кираман. Унда на девор, на шифт бор, фақат эгилувчан том мавжуд. Аввал чой тўла пиёламни тушириб юбораман, сўнг пастга сакрайман ва гарчи «тап» этиб томга тушмасам ҳам, у билан баб-баравар туравераман, худди учаётгандай... Иккинчи эпизод иссиқ ёмғир ҳақида эди. Ёмғир остида яланғоч турардим, осмондан қуйилаётган кучли оқим бутун баданимни ювиб тушарди. Мен уйга томон юрар, ювиниб олишни ўйлардим, ким билсин, қанақа ёмғир ёғяпти экан ҳозир... Гарчи кейинги икки эпизод ҳам анча ёқимли бўлса-да, уларнинг нима билан тугаганини билолмай уйғониб кетдим. Ниҳояси қандай бўлди экан? 141 Ҳаётда баъзан биз ўйлаган нарсаларнинг акси содир бўлади. Шиа Чангнинг укаси Зевни ўлдирмаганди. Унинг исми Камол бўлиб, Зевнинг қотили сифатида ўн икки йил қамоқда ўтириб чиққан, лекин аслида ҳаммаси бошқача рўй берганди. Ҳа, Зев уларникига келгани рост. «Қора Тулки ҳақидаги қадимги эртакни эслайсизми?» -сўради мендан Камол. Бошимни қимирлатган эдим, у «Шундай қилиб Шиа Чанг уни бу ерга олиб келди» - деди. Лекин Зев унинг отаси билан танишгач, қизни унутди. Улар тули хил тарихий масалалар хусусида суҳбат бошлашган, эртасига Шиа Чанг Урумчидаги ишига кетганида ҳам, Зев у ерда қолиб, ҳикоя кетидан ҳикоя ёзиб ўтирарди. (Шу пайт у менга Зевнинг ўша ҳикоялар ёзилган кундалик дафтарини узатди, уларнинг кўпини аввал келтириб ўтганман... ) «Отам: «Ҳамма шохлар бир танадан ўсиб чиқади» дея кўп такрорларди, шу боис у хитой миллатига мансуб бўлган онамизга уйланган, шунинг учун Зев ундан суфизм билан шуғулланишни сўраганида, у қаршилик қилмаганди. Кейинчалик, отам мендан Зевни ёлғизликдаги қирқ кун - чилла пайтида Гансудаги машҳур буддистлар ғорига олиб боришимни илтимос қилган. Улар муқаддас ёзувларга тўла экани ва мен уларни Зевга ўқиб беришим керак эди. У менга ҳатто уларни қаерда, қанақа тошнинг ортида топишимиз мумкинлигини айтганди. Эртасига Зев билан Сучжуга йўл олдик. Автобусда деярли икки кун юрдик ва ахири манзилга етиб келдик ва биринчи ғорга киришимиз билан, у ерда ўқ товуши эшитилди ва мени ҳибсга олишди. Зевга нима бўлганидан хабарим йўқ, лекин мени қамоққа тиқиб, унинг қотили сифатида жазога тортишди... Айтганча, ҳозир отам Шиа Чанг билан ўша ерда... » 142 Орқага чекинишга йўл йўқ эди. Мен ундан ўша ёққа олиб боришини сўрагандим, Камол қатъиян рад этди. Доимий назорат остида юрган айни ҳолатида у фақат Гансудаги ғорларга бориш йўлини тушунтириб бера олишини айтди. Унинг қўлбола картаси ва схемасини олиб, ярим тунда орқа томондаги кичик эшикдан чиқиб кетдим. Лекин жосусона туйғулар ўрнига бирдан шўролар гуруҳи билан биринчи марта Хитойга қилган сафарим эсимга тушиб кетди. Ана шуни ҳикоя деса бўлади! ... Мен Юрмаладаги курортда Ирмани кутиб олиш учун етиб келдим ва биз унда арчазорлар, қайноқ, совуқ ва романтик денгиз қирғоғида мазза қилиб икки кун қолиб кетдик. Унга шунчалик ўрганиб қолгандимки, у Узоқ Шарққа кетиши лозимлигини айтганда, у билан боришга қарор қилдим. Тасаввур қилинг - энг йирик қитъани у бетидан бу бетига кесиб ўтиш... Аввал Москвага учдик, кейин поездга ўтириб, Новосибирскка, сўнг яна учоқда Владивостокка учдик. Бу порт делегатсия аъзолари йиғиладиган ва сўнг биргаликда Хитойнинг Сан-Фан-Ҳи шаҳрига жўнайдиган марказ экан. Ирманинг тушунтиришича, Сан-Фан-Ҳи русчада хитойчадагидай эмас экан, энди билишимча, у инглизчада ҳам ундай эмаскан. Маъноси - мириқаётган аъзо... Ирма буни айтишга уялган, ундан ҳам, мени делегатсия билан бирга олиб кетишга ийманган эди, гарчи Сан-Фан-Ҳи Ирмани нега ташлаб кетмаганимнинг асосий мазмунини ташкил қиларди. Мен уни ўзи билан олиб кетишга кўндирдим. У виза масалаларини ҳал қилди ва эртасига Владивостокдаги меҳмонхонадан номаълум Сан-Фан-Ҳига томон қараб кетдик. Поездда мен «сан-фан-ҳийимиз» учун аранг вақт ажратишимиз мумкинлигини тушундим, шунингдек, Ирма нега мени ўзи билан бирга олиб кетишдан уялганини ҳам англадим. Туристик гуруҳимиз «мешочники» деб аталган савдо-сотиқ учун чиққан гуруҳ экан. Ҳар беш минутда улар эшигимизни қоқишар ва хитойлар билан суҳбатлашиш учун ёрдам беришимизни сўрашарди. Ҳар беш минутда Ирма иккимиз таржима қилишга чиқар, аллақандай шинелнинг қанча туриши ёки сассиқ бир этикнинг нархини сўраб берардик. Ҳарбий кийим-кечакдан ташқари советлар икки хил бошқа нарсани - эркак металл ханжарларни, аёл эса эркак аъзоси ичида қуритилган айиқнинг сафросини Хитойга олиб кетишаётганди. Бу икки товар ҳам ноқонуний эди, шунинг учун вагонимиздаги икки ажойиб хитойлик нима қилиш кераклигини айтди. Аёл эгилган ханжарларни сонига боғлаб олиши, эркак эса қуритилган айиқ сафросини эркаклик матоҳининг ёнига осиб олиши лозим эди. Ҳа, худди шундай, бу ҳазил гап эмасди. Бундай саёҳатларда нудистларнинг пляжидаги каби шарму ҳаёни йиғиштириб қўйишга тўғри келаркан. Эсимда, купейимиздаги қўшнилар менга айиқнинг ҳалигинақа нарсасини беришган ва сонларига ханжарларни яшираётган Ирманинг қаршисида туриб, уни шимимнинг ичига киргизгандим. Аёлларга қийин бўлганди ўшанда, чунки улар ё туриб кетиши, ё фақат ётиб кетиши лозим эди, ҳар қалай икки ё уч ханжарни сонга осволиб кетишнинг ўзи бўлмайди-ку! Сан-Фан-Ҳига жинсиларимиз ва ханжар ҳамда қиличларимиз билан ҳарбий шинелларимизни кийиб етиб келганимизда, хитой мулозимлари бизни шахтёрлар меҳмонхонасига жойлаштиришганди. Ҳар куни эрталаб бутун шаҳар барабан овозидан уйғониб кетар, қовоғи уйилган шахтёрлар «Таи-чи»ларини машқ қилиш учун меҳмонхонамиз олдидаги марказий хиёбонга келишарди. Кунлар сал ёришиб қолган, бизни бир сафга тизиб, бита-битталаб бозорга кирита бошлашганди. Ҳамма ўзи олиб келган нарсани чиқариб қўйган. Семиз бир совет хотин футболка ва ички кийимлар сотиб, ориқ ва ўта жиддий хитой эркакларини аврай бошларди. Аёл уларнинг олдида кийимларини ечар, хитойлик эркакларнинг катта очилган кўзлари учун марварид талаб қиларди. Гуруҳимиздаги бошқа бир эркак эса худди шу хотинни меҳмонхонага қайтишда аврашга тушган: улар шахтёрларга ҳам ўз товарларини сотишни исташганди. Икки коммунист салтанатнинг бозор иқтисодига ўтиш шароитидаги мангу дўстлиги... Бирдан ўша саёҳат эсимга тушиб кетиб, Хитойнинг ичкарироғига кириш иштиёғим ортди. 143 Балки нега бунақа нарсаларни вайсаб ўтирибди деб ўйлаётгандирсиз? Лекин менинг ўрнимга ўзингизни бир қўйиб кўринг, телбага айланишингизни бир кўриб қўяй... Ёмон, жуда ёмон нарсларни олдиндан сезяпгандайман. Уч кундан бери Лининг қораси кўринмайди. Одамдан кўра унинг шарпасига ўхшаб қолган қария у ёқдан бу ёққа тентираб юрган бу тош ғордан чиқишга икки ҳафтаки менга рухсат беришмади. Қўрқяпман, энг ёмонидан қўрқяпман, Ли учун... Чунки унда менинг ҳаётимга кириладиган калит бор... 144 Унинг сўнгги жавоби аввалги жойга қўйилмганди, лекин кампир уни чопонининг ичидан чиқариб берди. Бу шошилиб ёзилган узун мактуб бўлиб, уни икки марта ўқиб чиқдим. Унда сўзбоши йўқ, тўғридан-тўғри матн бошланганди: «Тонгюқуқнинг ўлими тарихини биласанми? У ҳамма нарсани ўз режасига кўра амалга ошириб бўлгач ёки ўзинг айтганингдек, Буюк Қайтишни бажариб бўлгач, Шаҳзода Кул-Тегиннинг жанозасига келган барча асир элчилар ўзларининг эътиқодини ўзгартирган туркларнинг катта гуруҳи билан ўз мамлакатларига қайтгач, қизи Побека қолган-қутган турклар билан Гертсогиня унвони ва йилига 200 000 гран оқ қўрғошин ваъда қилган Хитой саройига кўчиб ўтишга тайёр турганда, Тонгюқуқ кўк туркларнинг барча қолган жангчиларини тўплаб, Ҳукмдорнинг саройини ёқиб юборади. У шунингдек бошларга ўрнашиб олган универсал ақлу заковатнинг ҳам кулини кўкка совурди ва шундан сўнг хитой генерали Ван-Чжун-Си қўшинларига қарши охирги урушга кирди. Кулранг тулпори устида у кўп бор жангга кирган, баҳодирлиги ва ақллилиги учун шуҳрат топган баҳайбат бургутга ўхшарди. Шу ҳолда душманга ҳамла қилиб, бир нечасини ер тишлатди. Дуч келганини яксон айлади, қолган Кўк Турклари билан душман қўшинининг ичига ёриб кириб, жон жаҳди билан олишди. Бир маҳал душманлардан бири унинг тулпорини уриб йиқитди, лекин эски жангчи дарҳол ўзини ўнглаб, яна душман устига ёпирилди. У хитой генерали Ван-Чжун-Сини ўлдирди, лекин ўзининг ҳам ўлими ана шу жангда қарор топиши аниқ бўлиб қолди, чунки душман унга заҳарли ўқ отган эди, ўқ орқасини тешиб ўтди ва оппоқ тулпордан ерга гурсиллаб қулади. Танаси парча-парча бўлиб кетди ва душман отининг туёқлари уни саҳро бўйлаб судраб кетди. Суяклари эса тупроқ билан бир бўлди... Қуёш осмонда қора тортди, саҳро тупроғи кучли шамолдан юқорига кўтарилди, она дарё Энасойдан сув ўрнига қон оқди. Кучлар тенг бўлмаган ўша урушда кўк турк жангчилари битта қолдирмай қирилди. Ҳар йили баҳорда ана шу саҳрода қип-қизил гиёҳлар бўй чўзади... » 145 «Турклар учун жангда ҳалок бўлишдан шарафлироқ жасорат йўқ эди, - давом этди Ли. -Касаллик ё қариликдан ўлиш улар учун ор бўлди. Қандай қаҳрамонлик замони! Айниқса, миллионлаб одам ё очликдан ва ё тўқликдан ўлиб кетаётган бизнинг замонамиз билан солиштирганда... Бироқ сену мен бутунлай бошқача ҳолатдамиз, шундай эмасми? Хўш, нега сен Гансуга боришга қарор қилдинг? Кўп бор муни аниқлаб олишга уриндим: нега ўша буддистларнинг ғорига бордим? Биринчи галда, нима учун ўзимга ўлим жазоси тайинланган Шинжонга яна қайтиб келдим? Нечун бу йўлга туриб олдим? Ё аслида йўлнинг табиати шунақами, яъни танлаш имкони йўқ, тушдингми, бас, йўл сени истаган томонга олиб кетаверадими? Бошқа бир нарса: икки йилллик ҳаётимда жуда кўп уйғунлик, бир хиллик, мувофиқлик аломатлари кўринмаяптими? Уларни эслашга нима мажбур этди? Бу балки ўтган икки йилнинг шунчаки қарама-қаршиликлари ва ё фавқулодда ҳолатларимикин? Ё бу қандайдир бир бутун боғлиқликми? Турфонда ёллаганим сариқ япон автомобилида Сучжоу томонга қараб кетарканман, худди шундай хаёллар менга ҳамроҳ эди. Шу хаёллар билан бўлиб, ўзимдаги қўрқув ва огоҳлик ҳиссини йўқотиб қўйдим ва бу менга анча ёрдам берди. Масалан, ҳайдовчи мени тўппа-тўғри милитсия пунктига олиб кетаётганига ҳам эътибор бермабман, чунки бундай узоқ сафар учун у махсус рухсатнома олиши керак экан. Бироқ ўзимни БМТнинг маданият ишлари билан шуғулланадиган ходимиман, Сучжоу политсиясининг бошлиғи мени кутиб турибди (балки ростдир!), дея у ердан осонлик билан қутулиб олдим. Лекин қўлёзмаларни деб ғорга кетаётганимни яшириб ўтирмадим. Маҳаллий политсиячи рухсат қоғозимизга қизил муҳр босиб берди ва биз Хитойнинг бошқа вилоятига қараб кетдик. Ўз ишимнинг қаҳрамонлик эканига ишончим комил эмасди. Бу бутунлай шахсий масала эди. Агар мувофиқлик ҳақида сўрасангиз, бу Хитойда 200 000 гран оқ қўрғошинга бурканган Побека кабидир. Мен доим йирик жамоат сиқувидан қўрқар, газета ўқисам бошим оғрир, ўзимни эркин тутишга ўрганган эдимки, кутилмаганда бирор киши жамоат ишлари хусусидаги фикримни сўраб қолиши мумкин. Лекин Ли баъзан ҳақ бўлиб чиқарди. Ҳатто шу ерда ҳам бир неча марта Билга-Ҳоқон тутиб турган ўша элчиларнинг ҳолати билан ўзимнинг ҳолатим орасида мувофиқлик сезардим. Ўтган икки йилдаги воқеалар ва мен номини келтирган ва келтирмаган тадқиқотчилар орасидаги ўхшашликни ҳисобга олмаганда, бир неча бор ҳолатимнинг Ҳоқонникига ўхшаб кетишини ҳис қилдим. Икковимиз ҳам, масалан, турли усул билан маконни забт этдик. У ҳам, мен ҳам дунёдаги барча мавжуд ақлни бир жойга йиғишга интилдик, лекин вақт иккимизнинг ҳам попугимизни пасайтириб қўйди. У-ку Билга-Ҳоқон. Энди Ли Тонгюқуқни эслатяпти. Хўш, навбатдагиси ҳалқанинг боши саналмиш марҳум шаҳзода Кул-Тегинми? Ва бу Лининг ўзи ҳақида эмасмикин? «Жангда ҳалок бўлишдан шарафлироқ иш йўқ...» 146 «Бухоролик шаҳзода Ниҳон-Санг Доно Тонгюқуқнинг энг охирги суҳбатдоши эди. Бир гал у пайғамбарлари бўлмиш Мусо алайҳиссаломнинг Ҳизр алайҳиссалом билан учрашгани тўғрисидаги ҳикояни айтиб берганди. Ниҳон-Санг ушбу ҳикояни гўёки махфий бир манбадан айтиб бераётганга ўхшарди: «Мусо унга деди: Ўзингизга маълум бўлган тўғри йўлни ўргатишингиз учун сизга эргашсам майлими? У айтди: ЙЎқ, сиз мендай бўломайсиз. Нега менга берилган илм сизга берилмаганини тушунишни истамайсиз? У деди: Худо шоҳид, сиз менга сабр қилишни кўрсатгайсиз ва мен ҳеч бир нарсада сизга қаршилик қилмасман. У деди: Яхши, агар менга эргашмоқчи бўлсангиз, ўзим сизга сабабини айтмагунча, ҳеч нарса сўраманг. Хуллас икковлари дарё ёқасидаги бир кемани кўришди ва Ҳизр алайҳиссалом кеманинг бир жойини тешиб қўйди. Мусо деди: «Бу тешикни кемадаги одамлар чўкиб кетсин деб қилдингизми? Сиз чиндан ҳам ёмон ишга қўл урдингиз.» У деди: Сизга мен биладиган нарсани билмайсиз деб айтмаганмидим? Мусо деди: «Мендан ғазабланманг, айтган сўзингизни унутибман, хатоимни кечиргайсиз.» Шундай қилиб улар сафарни давом эттиришди ва йўлда бир болани учратишди. Ҳизр алайҳиссалом уни ўлдирди. Шунда Мусо сўради: «Бу бегуноҳ болани нега ўлдирдингиз? Сиз чиндан ҳам жуда ёмон иш қилдингиз.» У деди: «Сизга мен билган нарсани билмайсиз деб айтмаганмидим?» Мусо деди: «Кечиринг, тағин унутибман, бу сафар сиздан бирон нима сўрасам, мени тарк этасиз.» Улар йўлда давом этишди ва бир шаҳарчага келишди. У ердаги одамлардан овқат сўрашганди, улар меҳмон қилишни исташмади. Ҳизр ерда йиқилай-йиқилай деб турган деворни бир зумда тузатиб қўйди. Мусо деди: «Агар истасангиз, бу ишингиз учун ҳақ олишингиз мумкин.» У деди: «Мана шу сиз билан менинг ажралишимизга сабаб! Мана энди сабр қилолмай сўраган нарсангизни шарҳлаб берсам бўлади. Ҳалиги кема дарёда ишлайдиган камбағал кишиники бўлиб, мен уни чўктириб, шу атрофда дарёдаги барча кемаларни зўрлик билан олиб қўяётган подшоҳдан асраб қўйдим. Болага келсак, унинг ота-онаси имонли кишилар эди, биз бу фарзанднинг эътиқодсизлигидан, ғалаён кўтаришидан қўрқардик. Биз Аллоҳ уларга ўша боладан яхшироқ бир меҳрибон ва имонли фарзанд беришини истадик. Енди девор хусусида; у шаҳардаги икки етим болага қарашли бўлиб, тагида хазина бор эди. Уларнинг оталари ҳақгўй инсон эди, Аллоҳ улар имонга келишлари ва хазинани Аллоҳнинг раҳмати сифатида олишларини истади. Бу ишларни ўз хоҳишим билан қилганим йўқ. Мана сиз тоқат қилолмаган ишларнинг шарҳи». 147 Кекса Тонгюқуқ буни китобдан ўқиб ўрганган эмас, балки ўз бошидан кечирган. Аввал қўрқинчли туюлган ҳаракатлар, кейинча унинг мутлақо аксига айланса, яхши иш деб аталган нарсалар ҳам ана шундай акс ўзгаришга юз тутиши мумкин эмасми? Яхши ният йўлни дўзахгача олиб келди, дейилади китобларда. Ўз фаолиятини бирорта Худога ҳам ишонмайдиган хитой фалсафасидан бошлаган Ниҳон-Сангнинг ўзи ҳам қарама-қарши томонга келиб қолмадими? Барча элчилар шу даражада вафодорлик қилишдики, аслида бу бутунлай тескари натижаларга олиб келмадимикин? Машҳур «буддист азоби» тушунчаси бошқаларга нисбатан қўрқоқлик ва эътиборсизлик каби ниҳон топди, универсал насронийликка эътиқод қилиш ғамгин ҳимоясизлик бўлиб қолди. Манихеан надомат ҳамма нарсага рухсат беришга айланиб қолди... Элчилар ҳаёти буни исботлаб турибди... Лекин Тонгюқуқ Ниҳон-Санг ҳикоясини берилиб эшитди, чунки у тулки овловчиларнинг сўнгги мақсад-ғояларини тасдиқларди. Куннинг сўнггида унинг Катта Қайтиши ўша ҳақида эди... Лекин ўзимиз-чи?.. Шу ерда Ли ўз хатига якун ясаган ва мен нега Тонгюқуқ ўлими билан бошланган ҳикоя унинг Катта Қайтиши билан ниҳояланишини тушунишга ҳаракат қилдим. Худди Қайтиш унинг ўлимидан ташқари юз беради, деб ўйланган каби... 148 Тавба, нега энди Тонгюқуқ ҳаётини тушуниш ўз ҳаётимда ёрдм беради, деб ўйлаяпман? Нега Турфон-Сучжоу йўлида тоғлар бағридаги дарё ёқасида жойлашган Кумуш қишлоғида тўхтаганимизда ҳам ана шу хаёлга бордим? Энди, Лининг хатини ўқиб бўлгач, нега у ҳақида ўйлаяпман ва бундан аввалги фикрни Тонгюқуқнинг сўнгги зиёратига мослаштиряпман? Ё охирги жанг тўғрисида ўйлаяпманми? Ким ҳақида? Тонгюқуқми? Балки ўзим ва Ли хусусидадир? Кумулда кўп қимиз ичволиб, кўзим илинган экан, ғалати туш кўрдим: чўмилиш ҳавзаси олдида ўтирган эмишмиз ва пластик ё қоғоз оққуш сув юзасида бизни хушнуд қилиш учун сузиб келмоқда экан. Бирдан у тупура бошлади ва мен унинг сўлаги заҳарланганини сездим. Агар қимирласам, у буни сезади, - ўйладим мен - лекин бу очиқ жойда ҳам ўтира олмайман. Шу боис секингина қўзғалган эдим, оққуш ортимдан эргашди ва қочишдан ўзга чорам қолмади. Қочар эканман, ортимдан жодугар таъқиб этиб келарди. Нарироғдаги деворда чиқиш эшиги бор эди, уни итараркан, нақадар оғирлигини ҳис этдим. Лекин ундан-да оғири эшик ортида ҳам девор борлиги ҳақида ўйлаш эди. Шу тариқа эшик орқасига яшириндим - энди у заҳар тупуролмади. Лекин алвастини ғишт девор ортидан келади, деб кутаётганимда, бирданига пол шишиб, металл панжа ўт очаётганини кўрдим. Шунда металл устунлар пастга қулаб туша бошлади, мен уларнинг устимга тушиб кетишидан қўрқиб, тумтарақай қочардим. Ҳолливуд филмидаги каби даҳшат! Қиёмат қўпган мисол. Ҳамма қутқарув учоғи томон югурган. Кимдир билет сотяпти. Барибир, ичкарига кириб олдим. Учоқ қўзғалади, уни ташқаридан нимадир тебратиб юборади. Қўмондон филмлардаги сингари эълон қилганда, кинога тушаётгандай сезасан ўзингни: «Биз иккита бошқа самолёт номаълум кучлар томонидан гаровга олинган платформага қараб учамиз». Шунга қарамай, қанотларимиз остидаги шаҳар ҳануз биз билан эди, балки у тоғ томондалиги учун шундай кўрингандир ё бу шунчаки декоратсиядир, ҳарқалай, фарқига боролмадим. Барибир ўша айтилган платформага қўндик ва ҳамма учоқдан туша бошлади. Мен тушолмай четроқда турибман, чунки бейсбол шапкам платформадаги шўх болалар қўлида эди ва улар «ким шапкасини унутди» дея мени ташқаридан туриб жаҳлимга тегишяпти. Ниҳоят нураган, вайрон бўлган чексиз-чегарасиз бир йўлакка тушиб олдим. Унда қўрқинчли лабиринтлар мавжуд, ёруғликда ғалати маҳлуқлар кўринади, номаълум кучнинг шарпаси ё қўрқув юракни чертади. Одамлар қайга йўқолди? Бирдан қўрқув ичра бақирганча икки ўсмир қиз мен тарафга югуриб келади, уларни лабиринтнинг ёритилган томонидан келганини сезаман. Ён томондаги хонага кирамиз ва қизлар бақира кетади: «У бизни зўрламоқчи. У момиққина қизларни коллектсия қиламан, деб айтяпти!» Даҳшат, мен уларнинг кетларидан қон оқаётганини кўраман. Шу маҳал бармоқларидан қон томаётган одам ичкарига киради. Мен унинг икки оёқлари орасига тепаман, лекин у ҳеч қандай оғриқ сезмайди ва устимга ёпирилади... 149 Ярим тунда тоғ қишлоғимиздаги патрулдан бўлак ҳамма уйқудалигида, яшириниб ташқирига чиқдим. Агар патрул сезиб қолса, ҳаётимнинг тугаши аниқлигини билардим. Лекин жуда эҳтиёткорлик билан, билдирмай ҳаракат қилдим. Сучжоу яқинидаги хитойларнинг Вунфигу деган қишлоғида ҳам шундай бўлди. Ярим кечада буддистларнинг ғорига ўтиш учун ташқарига отландим. Ўтган ҳафта бу ерга уйғурлар зиёратга келганини билардим, балки уларнинг баъзилари ҳали ҳам шу ердадир, худди кекса дарвиш сингари. Лекин у буддист эмасди. Менда Камол берган схема-режа бор эди. Унга кўра, иккинчи тепаликка тирмашиб чиқишим ва олти бўш ғорндан ўтиб, еттинчисига киришим лозим эди. Ой ёритиб турарди. Қишлоқнинг нариги томонида итлар ҳурар, оёқларим остидаги чирилдоқлар ўтлар ичига яширинар, мен эса тез-тез юриб биринчи тепаликка чиқардим. Лекин иккинчи тепалик тик қояга ўхшарди. Ой унинг орқасида кўринмай қолган, биринчи тепаликда ҳаёт саси ўчган ва мен ҳансираган нафасим билан бирга қолгандим. Бир дақиқадан кейин ўзимни ўнглаб олдим-да, ярим метрча кенгликдаги сўқмоқ йўлни топиб, олдинга қараб кетдим. Бу сўқмоқдан фойда йўққа ўхшар, энг ёмони, миямда «Бу ерларда нима қилиб юрибман?» деган савол айланарди. Лекин бахтимга олдимда бир ғорнинг оғзи кўринди. Бу биринчи ғорми-йўқми, билмасдим, ҳарқалай тахминимга суянавердим. Ҳаёт ғалати-я. Нафақат: «Бу ерда нега тентираб юрибман?» балки «Мунча телба бўлмасам, тоғдаги ғор шунчаги гап эмаслигини тушунмадимми?» деган савол ҳам қийнарди. Бу тамоман қоронғилик, мутлақо ёлғизлик ва даҳшатли қўрқинч эди. Мен унинг қирғоғига ўтириб, биринчи тепалик ортидаги милтиллаётган уфққа қарарканман, худди орқамдан қандайдир маҳлуқ таъқиб қилиб келаётганга ўхшарди. Орқага қайтишим керакми? Лекин қаерга? Шу ерда тонггача қолиб, сўнгра яна қидирувни давом эттирганим маъқулми эди? Бувим «Бекор ўтиргандан кўра бекор ишлаган яхши» деб тез-тез такрорлардилар. Хуллас, қўрқувни қувиш учун йўлимда давом этдим. Учинчи ғорга етганда, шуни аниқ тушундимки, гарчи истасам ҳам, ортга йўл йўқ эди энди. Бу ерга чиқиш учун роса тер тўккандим. Яна бир бор уфқдаги саробга қараб турдим-да, йўлда давом этдим. Бирор нарса тўғрисида ўйлаётганмидим? Айтиш қийин. Балки шунчаки хаёл учқунидир, яъни бу эртакдаги сўқмоқларга ўхшаркан, деганга ўхшаш. Тўртинчи ё бешинчи ғор олдида ёнаётган арча ва қоғоз тутуни димоғимга урилди ва унинг қаердан келаётганини билишга интилиб, кетавердим, кетавердим... Тун ва кун ўз маъносини йўқотган, дунёдаги бошқа барча нарсалар ҳам маънисиз кўринган маҳал еттинчи ғорга етиб келдим... 150 Қишлоқнинг нариги томонида итнинг ҳуриши эшитилди. Қоровулимиз қишлоқдаги энг охирги итни ўзи билан олиб юришга одатланганди. Кампирнинг тош қафасидан тўппа-тўғри штаб томонга қараб юрдим. Бу ўша қачонлардир ўзимиз панжара ортида ўтирган бино. Ичкарида чироқ ёниқ турарди. Бинога яқинлашиб, қулоқ тутдим: ит ҳуриши узоқлашиб борар, деразадан сариқ шуъла тараларди. Эҳтиёткорлик билан орқа тарафдаги деразадан ичкарига назар ташладим. Ҳеч ким йўққа ўхшарди. Яна қулоқ тутдим. Юрагимнинг уришидан бўлак товуш эшитилмасди. Кейинги дераза томонга сурилаётиб, оёғимнинг тагидаги бўш пақирга қоқилиб кетдим ва у қоронғи бўшлиқда овоз чиқариб қулдираб кетди. Ўзимни йўқотиб қўяёздим. Ҳозироқ эшик очилиб, улар сокин тунни, унда менинг ўзимни чилпарчин қилиб юборишади, деб ўйладим. Бахтимга қишлоқнинг нариги томонида ит ҳурди ва унинг садоси қояларга урилиб жимиб қолди. Нафасимни ичимга ютиб, деразадан қарадим ва хона ўртасида кимдир полда ётганини кўрдим. Шу заҳоти тана қанор қопга ўралгани ва тананинг юз қисми қонга беланганига кўзим тушди. Ит ҳуриб, мен томонга яқинлашаётган замон, ерда узала тушган тананинг оёқ тарафида икки таниш тренер ҳам борлигини сезиб қолди нигоҳим... 151 Ли ўлган эдими? Ё қанор тагида қотиб қолган эски қон билан ухлаб ётибдимикин? Лекин қонли қопга ким уни ўраб қўйиши мумкин? Чироқ нега ёниқ турибди? Қолганлар қаёққа кетди? Менга энди нима бўлади? Ана шу саволлар қуршовида кампирнинг тош қафаси ортида қалтираб турардим. Қўриқчи яқин атрофда тентираб юрар, қаттиқ ҳуриш уй ёнида эшитила бошлаганди. Улар мени таъқиб этишармикин? Атрофимда нима бўлаётганини билмай қолдим. Бу қачонлардир еттинчи ғорда асир бўлганим туйғуга жуда ўхшаб кетарди. У ерда, ўн беш-йигирма дақиқадан сўнг, осмон сарғая бошлагач, зим-зимистон ғор ичига кириб овоз бердим. Лекин ўз овозимнинг акс-садосидан бўлак товуш йўқ эди унда. Аста чуқурроқ киравердим. Балки кекса дарвиш тонгги ибодат билан машғулдир, деган хаёл ўтди миямдан. Бир оз кутиб туриб, яна қоронғиликка қараб салом бердим. Ҳеч кимдан садо чиқмади. Янада ичкари кириб, гугурт чақдим. /ира-шираликда тафаккурга чўмган ҳолда қимир этмай ўтирган ғалати шаклдаги одамларга кўзим тушди. Қўрқув ва қизиқиш ичра улардан бирига яқинлашиб, қўлимни теккизиб кўрдим. У Будданинг тош ҳайкали эди. /орнинг чуқурроғида жилдираб оқаётган сувнинг товуши эшитилди ва ўша томонга қараб юрдим. Мана энди аввал ёдлаб олганим ғорда аниқ-тиниқ мўлжал ола билардим. Биринчи залнинг юқорисида ўтирган еттинчи Будданинг орқасидаги махсус жойда қадимги уйғур қўлёзмалари бўлиши керак. Уларнинг орасидан Кекса Дарвиш ёлғиз ўтириб, тафаккурга чўмадиган, ғорнинг энг муқаддас жойини кўрсатиб берадиган иккинчи схема-режани топа олардим. Шундай қилиб, қўлимни тешикка тиқиб, қоғозларни пайпаслаб топгач, энди ташқарига тортиб чиқармоқчи бўлиб турганимда... бирданига қўлларимни орқага қайириб, бошимга дағал бир қоп кийгизишга улгуришди. Каттакон қўл чанг латта остидан оғзимни ёпиб турарди... Кейин юзим Будданинг тош ҳайкалига урилиб, кўзларимда олов чақнаб кетди ва шу заҳоти ҳушимни йўқотдим. Шу тариқа ана шу жойда асирга тушдим. 152 Замон ва макон туйғусидан айрилдим. Беркитилган юзимнинг оғриғи шивалаб ёғаётган ёмғир остида тўхтаб-тўхтаб бораётган юк машинасининг ҳаракати билан қўшилиб кетганди... Ҳеч бир нарсани ўйлолмас, бунга мадорим ҳам йўқ эди. Нимага келгандиму, нима билан қайтяпман? Ҳозир ҳам худди шундай туйғу юрагимни ўртарди. Барча режаларим нотўғри бўлиб чиқди, бари барбоб бўлди. Тартиб билан яратилган коинот тартибсиз бир нарсага айланди. Салтанатлар остин-устун, одамлар ҳалок бўлди. Ё бу шунчаки менинг бошимда қанот қоқаётган ўлим нафасимикин? Ит ҳуриши милтиқ товуши билан қўшилиб кетди. Ўзимни иккинчисини йўқотиб қўйган эгизакдай ҳис қилдим. Ногирон кишининг ёлғиз оёғи каби. Лекин менинг иккинчим ким эди? Ли-ми? Лук? Зев? Роҳиб Валаамов? Ат-Тоҳарий? Билга-Ҳоқон? Тонгюқуқ-ми? Ва ё ўлимидан олдин ўлган Кул-Тегинми? Балки уларнинг ҳаммасидир? Балки ўзим ўзимга эгизакдирман? Худди «гросбух»да мижозлари бўлмаганда, ўзига-ўзи тилмочлик қиладиган таржимон сингариманми? Балки бутун дунё ўзига ўзиг эгиздир ва шу боис маънисиз, ҳиссиз ҳаётнинг юзада давом этишига тўсқинлик қилмас, бу юза сувнинг юзасига ўхшаб нурли, оппоқ, учиб юрган булутларни ўзида акс эттиради, лекин кимда-ким бу саробга ишонса, уни ўз қаърига чўктириб, бир зумда асир олади. Мен доно тулки овловчи жангда ҳалок бўлиш учун кетмасидан бурун, Тонгюқуқнинг бухоролик шаҳзода Ниҳон-Сангга айтган сўнгги сўзларини ҳеч кимга айтмагандим. Бу сўзларни тақинчоқ каби бўйнимга осиб юрибман, уни ўз муҳаббатининг нишонаси сифатида ҳаётимнинг энг яхши ва энг ёмон лаҳзалари учун Фиона (о, менинг кулгили, ноқонуний, имконсиз ва ягона севгим!) берган эди менга. Бу унинг ота-боболари - Кўк Туркларидан ёдгор эди. Тангри бизни курашиш ва ғалаба қозонишимиз учун куч-қудрат билан сийлади. Ҳатто душман кўпчиликни ва биз озчиликни ташкил этишимизга қарамай, ғалаба биз томонда бўлди. Биз ундан-да улуғроқ марҳамат истадик. Узун истакларимизнинг асирига айландик. Бироқ ҳалокат остида яна бир янги ғалаба бор. Менким, Тангри ёрлақаган Доно Тонгюқуқ, унутилган одамларимни кўк туркларнинг ғолибона шон-шуҳратини ёйиш ва абадийлаштириш учун дунёнинг тўрт бурчига юбордим. Сўнгсўз Шу жойда қўлёзма ўз ниҳоясига етади. Бироқ икки бетли бошқа бир илова ҳам олгандик. Гарчи бу галгиси аввалгиси каби ҳуснихатда ёзилмаган эса-да, лекин бузуқ инглизчада худди ўша мавзуда битилганди, шу боис уни ҳам Гроссбух матнига илова сифатида тақдим этиш фойдадан холи бўлмаса керак, деб ўйладик. Алалхусус, мана ўша матн. Инглиз тилидан Аъзам Обидов таржимаси |
Адабиётшунослик
Адабиёт нима учун керак?1. Тарбиявий аҳамияти: Адабиёт инсон қалбини бойитади, унга эзг... |
Ўзбек адабиётига бағишланган сайтнинг аҳамиятиЎзбек адабиётига бағишланган сайтнинг аҳамияти қуйидаги жиҳатла... |
Адабиётда композицияАдабиётда композиция — бу бадиий асарнинг тузилиши, яъни асар қ... |
Фильмни таҳлил қила билишФильм таҳлили сценарист таьлимида муҳим аҳамиятга эга. Бу ерда ... |
Бадий матн ва таҳлил муаммолариШоирлик аслида шеърни шеъриятга алоқаси йўқ нарсалардан тозалай... |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Ким, васила бўлди маҳзун жон била жонон ароЖонда қўйдум чирмаған мактубини ҳижрон аро,Билман ул мактубдур ёх... |
Дуди оҳимким қора айлабтурур олам юзинСоқиё, очтинг чу май тутмаққа жоми Жам юзин,Юз ғамим дафъ айлад... |
Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |