Кўк турклар асири. Ноуман Смайлз - 5 |
5 дан 8 сахифа
80Қоронғи ертўлада ўтирарканман, ҳаётимнинг қайси қисмида турганимдан хабарим йўқ эди. Бу ҳозир содир бўляптими ё келажакдами? Бу гўёки турмушнинг вақтинчалик ҳолати эди. Мен унга одатий ҳол сифатида қарашга кўникиб қолгандайман. Бу ердан қутулиб кетиш учун нима қилиш кералигини ўйламаяпман ҳам. Ўзини ботқоқликдан сочидан тортиб чиқарган Барон Мюнхаузен эмасман, вақтимни тартибга солаётганим ҳам йўқ. Шунчаки зим-зиё ертўлада ўтирибман холос. Ҳеч нарса рўй бермади, бермаяпти, бермайди ҳам. Мана шу менинг ҳаётим. Ҳеч ким менга ўзимчалик яқин эмас. Ўзимга бек, ўзимга хонман. Кучли, давомий, мангу, ҳар нарса бўлиб бораётирман. 81 Кундалик турмушда инсон ниманидир ўзгартиришга интилади: кичик ҳаёт кичик ўзгаришларни талаб этади, магар қарама-қарши нарса ростга айланса, бугун қотил ё ўлик бўлсангиз, ҳаётингизнинг қандай кечиши бутунлай олдиндан айтиб бўлмаганда, Худодан ўзингизни олисда қолган зерикарли кунларга қайтаришини ўтиниб сўрай бошлайсиз. Сизга кулфат эмас, тинчлик керак. Ўтган кунларингизни соғиниб-соғиниб кетасиз. Ҳозир мен ҳаттоки Фонтенблода яшаганимда қатнашишга кўникканим давраларни нақадар азиз бўлганини ҳис қилмоқдаман. Уч католик, бир жуфт мусулмон, бир яҳудий хоним, атеист негр қиз, буддист роҳиб, менга ўхшаган бир неча нотаниш кишилар - барчамиз яҳудий қизнинг ҳинд йигитига муҳаббати каби динлараро масалаларни муҳокама қилишга одатлангандик. Ромео ва Жулеттадан асло кам бўлмаган. Ота-оналар ўз болаларига қарши, ошиқлар эса ўз ота-оналарига, биз бўлсак - ўртада чой билан бисквит еб, ўз фикрини билдирувчи қози. Мен узр сўраганим ҳолда узумни турли миллат вакиллари: араб, турк, грек ва форсларнинг турлича номлагани хусусидаги Румий ҳикоятини айтиб бераман. Улар ҳикоятнинг мағзини чаққунларича, айтаманки, ҳар бир боғ турфа гулларга эга бўлсагина чиройлидир ва ундаги ҳар ким ўзини турфа гулларнинг бири деб ўйлагани ҳолда бахтиёрлик туяди. Ҳозир мен бор ҳақиқатни очяпман. Бир кун Россия Президентлигига сайловдан қайтдим. У ерда ўзим каби /арбий турмушдан зериккан халқаро кузатувчиларга тилмочлик қилгандим. /алати аломат. Ўзингизни Россиядаги миллиардер ёки кўчадаги гадо сифатида тасаввур қилиб кўринг. Хонананинг бир бурчида «алкоголик»ка ўхшаб ётган Президентлар, пайғамбарликка даъвогар ёзувчилар, масхарабозлик кўрсатаётган пайғамбарлар, Облонский уйининг аралаш-қуралашлари, ароқ, икра... Ва бирдан ўлчаб қўйилган /арб ҳаётининг томчиси. Есимда, русча турмуш чизиғида бўлганлар, аввало, ғарбликлар эди. Меҳмонхонадаги исталган фоҳиша уларни ёввойига айлантира оларди. Улар таксиларга ўтириб, Москва ташқарисидаги дала ҳовлиларга йўл олишганда, турмушнинг янги бир мазасини туйишди. Мен уларнинг кутилмаган учрашувларида таржимонлик қилиш учун бордим. Бир рус таржимони менга ёрдам берди, у ярим татар бўлиб, кузатувчилар хонимлари билан саунага кириб кетишганда, у билан дала ҳовлининг айвонида жуда мазза қилдик. Ирма исмли бу ҳамкасб қиз ишқий саргузаштларда устаси фаранг бўлиб, ҳар бир қовушишдан кейин ювиниш хонасига борар, унда қўшиқ куйлар ва сув сачратиб яна бир бор ҳузурингизга келарди. Биринчи бор чўмилиш хонасида унга яқинлашганимда, «Суякларим остигача яйраб кетди» - деди у. Сув менга мусобақадош бўлди. Москвадан қайтар эканман, ўша ғарбликларни кўриб, нега яна ғазаб отига миндим. Нечун йўқотилган қадр-қиммат ва /арбни бўралаб сўкдим? Бу балки улар фоҳишалар учун пул тўлашгани ва мен Ирма билан бепул мазза қилганим учундир? 82 Тонгюқуқ бир нарсани аниқ биларди: душман устидан ғалаба қилишнинг ягона йўли ёв йўлидан, у ишлатаётган қуролдан биринчи бўлиб фойдаланиш эди. Душмандан олдинроққа ўтиб кетиш керак. Бу аввал ҳам синалган, нега энди ҳозир ишончни оқламасин? «Тонг текканлар» ёки «Тулки овчилари» ҳозир айни ҳаракат пайти эканини тушуниш мақсадида Билга-Ҳоқон тузган тафаккур комедиясини етарлича кўришганди. У ҳалақит беришга қарор қилганди, бироқ жуда кечикди. Югураётган одам тезроқ югуришга интилиб, юзтубан йиқилади, қаттиқроқ бақиришга кучанган киши томоғини йиртади. Тафаккур ҳам шунга ўхшайди, - ўйлади Тонгюқуқ. Агар улар энг яқинлрига муҳаббатдан дарс беришса, севишга изн бер, лекин тез орада улар ўзини кўрарга кўзлари қолмаслигини англайсан. Улар қонга қон сўрашса, марҳаматингни дариғ тутма ва яна ва яна талаб қилишларини кўр: нафақат кўз, балки қулоқ ва бурунни ҳам. Агар улар мангу бепарволикни тарғиб қилишса, яланғоч ва бепарво аёл билан қолдир, вассалом... Шу тариқа уларнинг қуролларини ўзларига қарши ишлат. Енг аввал миясига Побека - қизи ва Билга-Ҳоқоннинг хотини келди. Қатъиятли ва интилувчан Побека нимани тўғри деб билса, шуни қила оларди. Бошқа оналар каби у ҳам ўғли ЙЎллуғни ўзидан ҳам ортиқ кўрар, Тонгюқуқнинг ўзи ҳам уни севарди. Побека занжирдаги чиқариб ташланиши керак бўлган биринчи ҳалқа эди... Ён атрофдаги дашт - шу қип-қизил ва куйиб ётган замин сезилтирмасдан қуриган майсани кўтарди, гўё у бунга розидай. Кўринмас тулки шундоққина ёнидан югуриб ўтди, қари Тонгюқуқ унинг ҳидини сезди ва сийрак мўйловини силаб кулимсиради... 83 Ҳаётга қизиқишим қолмади. Агар эртага умринг тугайди, дейишса, иккиланиб ўтирмасдим. Ҳа, олам аро айланиб юришимни тугатдим. Менга нима бўлган бўлса ҳам, ҳеч нарсам ўзгармади; қалбим, кайфим, туйғум қандай бўлса, ҳозир ҳам шундай. Бу кунба-кун сақланиш, юриш ва тирмашишдан, узрхоҳ бўлишдан осонроқ. Шундай бўлақолсин! Ҳа, агар барча буюк туйғуларимизни бир қўшиқнинг сатрларига жо қилиш имкони бор экан, нафсимиз билан ишқий муносабатларга киришишдан на фойда? Тўхтанг! Эй, кимда-ким мени ўлдирмоқчи бўлса, қани, келсин! Мен тайёрман! Жимлик Менга исм беринг! Шу ҳайқириқ деб Деразалар чил-чил, синди эшиклар... Очиқ осмон остида битта Жанозадан қолган оина. Бу оина фақат бир лаҳза /амни ўз аксига яширди ёки Кимнингдир саволин садоси: Эй, исмсиз, ким бақирди менга? 84 85 Айни пайтдаги кайфиятим сабабли бир муддат ёзганим йўқ. Яна бир бор, ҳа яна бир қайта буни нега ёзяпганимни ўйлаётгандим. Одатдагидай мияга ҳар хил нарсалар келади, лекин тузукроқ нарсага учрамайсан. Шу тариқа ҳозирнинг ўзида тугатиб қўяқоласан. Айниқса, менинг ҳолатим каби гўёки жисмонан ҳеч қаерда бўлмаган онларда шундай бўлади. Давом эттиришим кераклиги ва охирига етказишим лозимлигини ҳисобга олмаганда, ҳозир ҳеч қандай бошқа сабаб кўрмаяпман. Баъзан бунинг нечоғли қийин иш эканини ҳис қиламан: «А» дедингми, «Б» ҳам дейишинг керак, лекин сўнгги «Ҳ» га етгунга қадар тўхтатиб қўёлмайсан. Бир гап тугамасидан бурун бошқаси эргашиб туради ва гапни охирига етказишга мажбур бўласан, шу тариқа ҳикоянинг асирига айланаман. Қолаверса, ҳар томонга отиб юборганим тошларни тўплайдиган ҳам ўзимман-ку. 86 Сиз балки ишонмассиз, лекин Ли, менинг иккинчи қисмим бўлган Ли ҳам уларнинг бири бўлиб чиқди! Шунча пайтдан бери мен жосусманми-йўқми, шуни билиш учун ўзини асир қилиб кўрсатган ва мендай яшаган экан. Нақадар жиннилик ва сотқинлик! Қандай телбавор сотқинлик ва сотқинона телбалик! Ё нотўғри тушунганим бирор нарса борми? Чунки кеча тунда қўмондон уни уйғотиб, бошқа хонага олиб чиққани ва мени нимадир қилиш ҳақида муҳокама қилишганини сезиб қолдим. Ўрнимдан секин туриб, бир неча бор ўз исмимни ва Лининг инглизча бир нималар деганини эшитдим. Кейин Ли ёнимга қайтиб келди, бироқ сира ухлагим келмади. Тонгга қадар шеригимнинг шунчалик айёрлик қилиб юрганини ўйладим ва эрталаб турибоқ унинг юзига тупураман, дея режа туздим. Афсуски, эрталаб қотиб ухлаб қолибман, улар мени уйғотишганда, Ли ғойиб бўлганди... 87 Ҳозир унинг менга айтган ҳар бир сўзи, талаффузи, овозидаги ўзгаришни, нигоҳи ва кайфиятини эслашга ҳаракат қиляпман. Охиргиси биринчи келади, дейдилар. Мана унинг исёнкор бадахшонликларнинг ертўласида асир бўлиб ўтирганимизда франтсузчада айтиб берган сўнгги ҳикояси ёдимга келди: «Еслайсанми, бир гал сенга Лукнинг асир тушишига сабаб бўлган қўлёзма ҳақида айтиб берувдим? Бу сенинг Зевинг Шиа Чангнинг акасидан излаётган қўлёзманинг ўзгинасидир. Ундаги ғайритабиий ҳикояни билишни истайсанми? Ё кўпроқ бу ҳикоя атрофидаги ҳолатга қизиқасанми?» Гарчи Лига «ҳар иккиси ҳам мен учун қизиқ» деган бўлсам ҳам, у қуйидагини айтиб берган эди: «Сен Ичи Лянг деб айтадиган киши аслида битта одам эмас, қўлёзмага кўра, бу исмнинг ортида икки киши яширинган: Чян Куй ва Лю Сян. Улар эгизак эдилар, бироқ Ичи Лянг Билга-Ҳоқоннинг ўғли ЙЎллуғга яқин бўлгунига қадар ҳеч ким буни билмаган эди. Чян Куй унга ҳарб санъатини ўргатган ва кунларнинг бирида Турк Шаҳзодасини ўтовига таклиф қилган. У ерда ҳеч бир шубҳа туғдирмаган ҳолда унинг эгизаги пайдо бўлади. Гарчи Шаҳзода ЙЎллуғ сирни очмасликка қасам ичган бўлса ҳам, тез орада унинг онаси Побека бундан воқиф бўлиб қолади. Ўша пайт унинг отаси Доно Тонгюқуқ барча асирларга, энг аввало, абадий душмани вакили, келажакда Дашт Ҳукмдори бўлмиш набирасини ҳарб санъатига ўқитаётган Ичи Лянгга қарши яширин кураш бошлаганди. Бир гал Тонгюқуқ тафаккурга чўмиб ўтирган маҳал унинг олдига онаси билан бирга набираси келади. «Афсонавий ўтмишдан сўзлаб беринг», - дея сўрайди Шаҳзода ЙЎллуғ. Кекса Тонгюқуқ унга туркларнинг келиб чиқиши, Шаҳзоданинг тўнғич ўғли урғочи бўридан туғилишидан бошлаб то ЙЎллукнинг тоғаси Кул-Тегин вафотигача бўлган даврдаги барча билганини сўзлаб беради. Дашт руҳлари уйғонган ва уларнинг ҳаракати увлаётган шоқоллар ва пишқираётган отларда акс этган гўё. «Биз Она Бўрининг авлодларимиз» - деди Тонгюқуқ. Биз ҳеч қачон ўзимизни йўлбарс ролини ўйнаётган муғомбир ва айёр тулкидай тутмаслигимиз керак. Эртагимни эшит: бўрилар галасида бошқаларидан кучлироқ бўлган бир бўри бор экан, у ҳатто гала бошлиғи - қари ота-онасидан ҳам кучли экан. Шу яқин атрофда унга душман бўлган бир тулки бор экан ва бир кунмас бир кун бояги ёш бўри якка ов қилаётганда учратаман-ку, гарчи йўлбарс тўқайнинг хўжайини бўлса ҳам, бунда даштдагидан қуйруқ кўп ахир, деб юраркан. Бироқ, - дебди тулки, - у менинг дўстим, яхшиси уни йўлбарс билан таништириб қўяй ва у ҳам хотиржам ов қилаверади у ерда. Кейинги сафар айёр тулки бўрини дашт чеккасида қолдириб, ўзи тўқайга кириб кетибди ва бошқа бир тулкини учратибди. Лекин у ердаги тулкиларнинг бари йўлбарсга ўхшаркан. Шундай қилиб, тулки қайтиб чиқиб, ҳамма нарса ҳал қилингани ва бўрининг ов қилиши мумкинлигини айтади. Содда бўри тўқайга ов қилгани киради, лекин тез орада йўлбарслар оиласининг ўлжасига айланади. Гарчи бўри кучли ва жасур бўлса-да, кучлар нисбати тенг эмасди ва йўлбарслар уни нимта-нимта қилиб ташлайди. Гўштини эса тулкилар еб кетади. Қани айт-чи, бўрининг асосий хатоси нимада эди? - сўради Тонгюқуқ набирасидан ва боланинг тараддудланиб қолганини кўриб, ўзи жавоб берди. - Гарчи кечириб бўлмайдиган бўлса ҳам, тулкининг сўзига лаққа тушгани ҳам, галасини ташлаб келгани ҳам асосий хато эмас. Асосий хатоси уни бўри қилиб турган Даштни ташлаб кетгани эди, шундай қилмаганда, йўлбарсларнинг чангалига тушмаган бўларди... 88 Ли нега қўлёзманинг бу қисмини айнан ўша маҳал айтиб берганикин? Бу қандайдир мақсадга қаратилганмиди ё у шунчаки узундан-узоқ асирликдаги соатларни қисқартириш учун шундай қилганми? Бу унинг охирги ишига қанчалик мос тушади? У бўриларнинг менга ўхшаб соддалигидан кулаётган тулкиларнинг бирига ўхшамаяптими? Ё у ҳикояни бошқа бир сабаб билан айтдимикин? Агар шундай бўлса, қанақа сабаб эди у? Биз ҳамиша мана шунақа саволлар билан ўзимизни қийнашимизни сезяпсизми? Нечун дунёда содир бўлган ёки содир бўлаётган нарсаларга мурожаат қиламиз? Қайси нафс буни мумкин ёки маъқул қилиб қўяди? Ўша қўлёзмадан Ли бошқа ҳикоя ҳам сўйлаб берганди: Билга-Ҳоқон ғалати бир кайфиятда эди. Аввал ҳеч бундай шубҳали кўринмаганди. У шу қадар хаёлга берилгандики: дунёнинг бутун ақлу заковатини аниқлаш учун жамики Муқаддас Китоблар таржима қилиниб, юзлаб буғу терисидан тайёрланган саҳифалар унинг ҳузурига келтирилганди. Баъзан тилмочлар тилмочи, дунёдаги барча тилларни яхши биладиган оқ бошли Ярил улардан парчалар ўқиб берар, Билга-Ҳоқон буни аранг тушунар, лекин улардаги ноаниқлик ақлу заковатнинг исботи каби эди. Билга ҳеч қачон Ярилдан уларнинг барчасини ўқиб беришни сўрамасди, чунки у бошқа юмуш - парчаларнинг барини энг катта тошга ўйиб ёзишни амалга ошириш учун сақлаб турилганди. Бундай тошнинг абадул абад Билга-Ҳоқон номи билан ўрнатилиши ҳақидаги ғоя унинг юрагини қизитарди. Иккинчи томондан эса, ақлу заковатни таржима қилган кишиларни кузатаркан, Билга улардаги номукаммалликка эътибор қаратарди. Биргина Қитан ва Татабудан келган Удар Сенгунни олайлик. Бу несториалик генерал армани роҳибни марҳумнинг хотини Кўрк хотин кўмагида келтириб катта муваффақият қозонганди. Кул-Тегин аввал ундан Муқаддас Китобни таржима қилишда фойдаланган, кейин эса бегуноҳ бева хотинни зўрлашда айблаган. Шундай қилиб Билга арманини қатл этиши керак эди. Армани қачонлардир қутқариб қолган Кўрк хотин ўша қўрқинчли воқеани лаънатлаб юрди. Удар, Билга-Ҳоқон ва генерал бундан унинг ҳақлиги ва беванинг жиноятини исботлаш учун фойдаланишга уринишди. Қолаверса, уларнинг Муқаддас Китобида шундай дейилган: «Ёнингиздаги кишиларни севинг... » Ё Парсдан келган зардушт руҳоний Фармуздни олинг. Унинг черков қўшиқларига бир қулоқ тутинг-а: «Қуёш осмонга кўтарилган замон Ерга раҳмат ёғилади ва ундаги оқаётган, бир жойда муқим турган ва денгиз сувларига раҳмат ёғилгай. Муқаддас Руҳнинг барча яратилганлари ёрлақаланмиш. Магар Қуёш кўкка кўтарилмаса, шайтонлар Ерда бузғунчилик қила бошлайди ва самовий ҳеч нарса тирик қолмас. Мен баланд овозда дуо қилиб Қуёшга ибодат қиламан, ҳа, ўлмас ва абадий Қуёшга сажда қиламан, фикру хаёлим, ишу аъмолим ва тўғри сўзим билан илтижо қиламан. Мен Қуёшга ибодат қиламан!» Билга-Ҳоқон юрагининг туб-тубигача ҳис этадиган бундай сўзларни айтар экан, қуёшга ибодат қилишга рухсат берилган тонгларнинг бирида у тилмочни чалғитиб, унинг отини ўғирлаган ва қочишга уринган, лекин Билганинг абжир йигитларидан бири уни тутиб, ортига қайтарганди. Билга-Ҳоқон бу иши учун уни жазоламаган, бироқ Қуёшга ибодат қилишига чек қўйганди. Хўш, ҳозир у қоронғи бошпанада Ахура-Мазданинг қизи илоҳий Ашига ибодат қилаётиб, қандай пинҳоний нарса тайёрлаётган экан? Ашининг мана бундай сўзлари бор: «Учқур отли турклар мени таъқиб қилганда, ўзимни кучли ҳўкиз туёқлари остига яширдим; лекин у ердан ёш йигитлар ва эр кўрмаган қизлар мени топиб олишди. Яна бир бор учқур отли турклар таъқибига учрадим ва ўзимни қўйнинг бўйни остига яширдим. Бу сафар ҳам ёш йигитлар ва эр кўрмаган қизлар мени топиб олишди. Яна мени учқур отли турклар таъқиб этишди. Аввал бошда Аши дув-дув ёш тўкиб, бир боласиз урғочига зорланди: «Унга яқинлашма, у билан бирга ётма; лекин мен улар билан нима қилишим керак? Осмонга учмоғим даркорми ва ё ерга қайтмоғим?» Кейин Аши дув-дув ёш тўкиб ўз боласини эрига келтириб берган бошқа биридан ҳомиладор урғочига шикоят қилди: «Улар билан нима қилмоғим керак: осмонга учайми ва ё ерга қайтайми?» Сўнгида илоҳий Аши ёшини оқизиб зорланди: «Бокира қизларни олиб кетиб, уларни боласиз аёлдай қайтариб келадиганлар мудҳиш жиноятга қўл урадилар. Улар билан нима ҳам қилардим? Осмонгами учай ё ерга тушайми?» 89 Ҳа, эронликларнинг ҳибсидан дарҳол қутулиб чиқдим. Гарчи мендаги қўрқув ҳақиқатдагидан кўра кучлироқ бўлса ҳам, воқеанинг нима билан тугашини ҳеч қачон билиб бўлмас экан. Инсон ҳаёти шу қадар ўзгарувчан, шу қадар кимнингдир кайфияти, маълумоти ва ё бошқа нарсаларга боғлиқ эканки, лекин фақатгина таназзул онларида кайфият ё ғафлатдан кучлироқ бўлган ҳақиқат мавжудлигини англай бошлайсиз. Шундан кейин имконият деб аталувчи нарсаларнинг бари саробга айланади. Айни пайтда мен ўтган кунларимни сарҳисоб қиларканман, қанчалик ҳақ эканимни ўрганяпман. Ҳаётим ва йўлим қанчалик тўғри кечди? Эрон Инқилобининг мени ўлдириб юборишга қодир ёки чиркин зиндонга ташлаши мумкин қуюқ соқолли қўриқчиси борлигидан хабарим бормиди? Ўйлаганим шу эди: «Ҳаммаси тугади, у ҳар нарсани билади! Аслида у (балки У) мени қотиллик билан қўрқитган ва ҳозир Исроилга сафаримдан сўнг бундан ҳам ёмони бошланади». Лекин биринчисидан каттароқ бошқа бир қўриқчи борлигини ўйламаган эканман. Вазифам унга ундан ҳам йирикроғи борлигини унутишига йўл қўймасликдан иборат. Аслида мен буни бехосдан билиб қолдим. Чунки кичик ва ҳал қилувчи қўриқчи мени нима қилиш ҳақида бир қарорга келмасдан бурун ҳужжатларимни титкилаётганда, Оятуллоҳ Ҳомайнийнинг сурати паспортим ичидан тушиб кетди. Шу кичик сурат сўроқчимнинг қиёфасини бутунлай ўзгартириб юборганини сездим. Бу ўринда менинг ушлаб турилишим кейинги кунни - Президент учун эмас, унинг келгуси ҳукмронлиги учун - барбод қилиши мумкинлигини айтиб ўтиш етарли бўлди. Бир мақол бор: Отдан тушса ҳам эгардан тушмайди, деган. Шунга ўхшаб, кичик қўриқчи ўқрайиб туриб менга бақирди, бироқ у телефон орқали қўмондонини топишга тушди. Шундан кейингина Катта Тренерим ишга аралашди... 90 Нега буни худди муҳим нарсадай сизга айтяпман? Нега тартибсиз тилмочлик ҳаётимнинг аҳамиятини аниқлашга уринмоқдаман? Ўша маънисиз кунлардан қанчалик уялганимни билсангиз эди. Бир кун бу ёқда, бир кун у ёқда, фақат берилган вақтни замонавий ҳаёт деб аталувчи юзакиликка сарфлаш. Ботаётган қуёш ортидаги сояни таъқиб қилиш. Буларнинг бари нима ҳақида? Воситачи сифатида хизмат қилганим ҳамма тадқиқотчи, продюсер, руҳоний, қўшиқчи, футболчи, ҳарбий политсиячи, топ-модел, барча юлдузлару замонавий жамият қаймоғи бошқа дунё билан кўприк ўрнатиш мақсадида эдими? Ёки бу каби ўйлашим билан уларнинг эмас, менинг ҳаётим ғайритабиий тус олди, дея кибрга берилдимми? Яъни бу бошқаларникига ўхшамайдиган, ўша бошқалар бўлишадиган айқаш-уйқашликми? Бир нарса аниқ: рўй берган барча нарса ҳақиқат, ягона, ёлғиз, якка ҳақиқат. Балки мен ақллироқ бўлишим, юлдузлар ҳамда ишқибозларнинг эмас, ўтмиш ва келажакнинг икки тегирмон тоши орасида янчилаётган шу ғаройиб саробдан воз кечмоғим керакдир? 91 Яна гап зардуштийларнинг қўшиқлари ҳақида. Москвадаги саргузаштимга сабаб бўлган Ирма эри тўғрисида бир ҳикоя айтиб берди. (Бошида уни Фионага ўхшатдим, кўпгина хонимларга ўхшаб, яқинликдан кейин у ҳам эри ҳақида гапирди). Улар Москвадан анча узоқда жойлашган қишлоқда яшашга одатланишган экан, лекин икковлари ҳам Шўролар пойтахтида ишлашган. Одатда ярим соат автобусда, сўнгра Қозон стантсиясига қадар поездда ва охири метрога тушишаркан. Бир гал Ирманинг қандайдир иши чиқиб қолиб, шаҳарда қолишига тўғри келади ва қишлоқда ширакайф бўлиб ўтирган эрига сим қоқади. «Ешит, - дейди у эрига, - Эртага Болшойга кундузги томошага тушмоқчимиз, соат ўнда у ерда бўлишинг керак, отлар турган устун тагида. Қаерлигини уқдингми?» «Албатта! Болшойни ким билмайди? Қизил Майдон яқинида-ку!» «Бўпти, ухлаб қолма!» Унинг эри ўша заҳоти ухлашга ётади ва радиони ўчирмай қолдиради. Шўролар гимни янги кунни эълон қилган пайтда ирғиб ўрнидан туради, чиройли кийиниб, автобус бекатига чопади. Кўча негадир қоронғи эди. «Кеча жуда кўп ичворибман», - тушунтиради у ўзига ўзи ва қишлоқ четидаги бекат томон тез-тез қадам ташлаб кетади. У ерга етиб келса, автобус йўқ эмиш. Бир соат кутса ҳамки ҳеч нарсанинг дараги бўлмабди. «Бугун байрамми?» - ўйлайди у, - лекин нимага қўнғироқлар чалинмаяпти? Яна ярим соат кутгач, бир маст ўткинчига кўзи тушади. «Оғайни, нега автобус йўқ?» -сўрайди у. «Жинни-пиннимасмисан, ярим тунда қанақа автобус сенга?» У қайтиб соатига қарайди. Соат тунги икки. Бувисини уйғотади: «Қаранг, нимага гимн айтишди?» «Тентак бола-я, - дейди у, - соат тунги ўн иккида фақат сўзсиз чолғу чалинади, эрталабки олтида эса гимнни қўшиқ қилиб айтишади. Буларнинг фарқи бор!» Шундай қилиб, соат олтида Шўролар гимни айтилгач, эр яна автобус бекатига боради. Соат ўнда у каттакон устун тагида турар, лекин Ирмадан дарак йўқмиш. У бирдан атрофга қараб томошага келмаётган фақат Ирма эканлигини ўйлабди ва текшириб кўриш учун устуннинг юқорисига қарабди. Не кўз билан кўрсинки, мармар отлардан нишон йўқ эмиш. У чиндан ҳам қўрқиб кетибди: жин урсин қаердайди ахир улар? У бошқа бир маст йўловчидан отлар қаерда деб сўрабди. «Жинни-пиннимасмисан, Манежнинг устида отлар нима қилсин? Улар Қизил Майдоннинг худди шунақа нариги томонидаги Болшойнинг устида!» 92 Еронда эканман, гуруҳимиз охирги ўйинга тайёргарлик кўргунича ҳамма нарсани унутишга ва диққатга сазовор жойларни томоша қилишга қарор қилдим. Шероз автобус бекатида келиб-кетиш вақти кўрсатилган жадвалдан узоқлашаётганимда, бир такси ҳайдовчи олдимга келиб, истаган еримга олиб бориб қўйишини таклиф қилди. У деди, бу деди, қисқаси, мен уни эмас, у мени ёллади. Шу аснода унга 100 минг риёл, яъни тахминан 30 доллар пулга келишдик ва у мени шаҳар бўйлаб олиб юрадиган бўлди. Чиндан ҳам такси ҳайдовчи ҳамма ёқни кўрсатди. Биз кунни биргаликда ўтказдик, ҳатто саёҳатимиз сўнггида у мени уйига таклиф қилди. Унда аёли билан қизлари исломий қонун-қоидаларга мутлақо қарши бўлган саволларни устимга ёғдиришди. Бу футболчилар, менинг сайру саёҳатим ва шахсий ҳаётимга оид саволлар эди асосан. Бир сўз билан айтганда, биз ака-укадай бўлиб қолдик гўё. Ахири ҳайдовчи қайтиб ўша Шероз бекатига мени элтиб қўяркан, келишганимиз 100 минг риёлни чиқариб унга узатдим. Лекин у пулни олмади, бундан буён унга қариндош эканим ва бирор кун азиз меҳмоним бўлишдан боши осмонга етишини айтди. Мен ҳам худди унга ўхшаб қуюқ меҳмондорчилик қилишга сўз бериб, пулни олишини ўтиндим. Бироқ у яна рад этди. Мен қайта қистагандим, у бирдан «Яхши, - деди, - модомики мажбурлаётган экансиз, у ҳолда менга 110 минг риёл беришингиз керак, чунки ташриф буюрганингиз ҳамма музейларга ҳам билетни ўзим сотиб олиб бердим... » 93 Бир сафар Фионанинг Тоғли олтойлик жияни замонавий саккиз яшар турк ўғли билан уни кўргани Индианага келишди. Болакай кеча-ю кундуз телевизор кўришдан чарчамасди. Онаси унга рухсат бермайдиган биргина нарса - ишқий саҳналарни кўрмаслиги керак эди. Бир гал онаси қараса, қўли билан бир кўзини беркитган ҳолда у ҳалиям телевизор кўриб ўтирган экан. «Нимага ҳалиям бу ердасан?», - тутоқибди она. Бола эса шундай жавоб қилибди: «Мен фақат эркакка қараяпман.» 94 Кибру ҳаводан йироқ бўлган ҳолда, бу кулгили ҳикояларни кўплаб янги ҳислар топиш учун эсладим. Бу қандай туйғулар эканини кейинроқ айтиб бераман. Лекин ҳозир Лининг менга бўлган муносабатини ва ўзимнинг унга муносабатим замирида қандай маъно ётганини чақишга ҳаракат қилмоқдаман. Бир куни метеорологик бошпанамизда у асирдошларининг биридан эшитган ҳикояни сўзлаб берганди. Ўша маҳал бу ҳикояга у қадар эътибор бермаган эканман, бироқ энди ундаги ҳар бир тафсилотни икир-чикиригача эслашга уриняпман, чунки бу кўп нарсани тушунишга ёрдам беради. Ҳикоя жангариларимиздан бир нечаси жалб қилинган портлаш хусусида эди. Ҳозир англадимки, бу мен Урумчи ва Лукни ташлаб қочганимда содир бўлган портлаш экан. «Портлашлар маҳаллий террорчи кучларга тўнкалган ва ҳукумат улардан исталган норозиликни барбод қилишда фойдаланган. Жангарилар устидан катта суд бўлиб, уларнинг бари жиноятни бўйинга олишганди, шунга қарамай, кўплари ўлимга маҳкум этилган. Қизиғи шундаки, бир кишидан ташқари, маҳкумларнинг бирортаси портлаш жойида бўлмаган. Ҳақиқий жиноятчилар эса қочиб кетишга улгурган. Ундан-да қизиғи: ўша ҳаракатнинг етакчиларидан бири портлашдан уч ой аввал қўлга олинган. У хавфсизлик хизматига иккига ажралган экстремист гуруҳ борлиги, улар ташвиш туғдириш мумкинлиги ҳақида гапириб, у гуруҳнинг бошлиғи исмини айтиб берган. Алалхусус, портлашларга унинг ўзини айбдор деб топишган. Ўша йигит турмада ўзини ўзи ўлдиради. Шундан сўнг Ли бу етакчи жуда илмли экани ва ундан кўплаб янги нарсаларни ўрганганини айтади. Охир оқибат улар ҳарбий асирлар лагерида маълум бир қўлёзмани бирга ўқишади. Ли яна қўшимча қилдики, бирор кимнинг яхши нияти уларни тўғридан-тўғри дўзахга элтиши мумкин эди. Унутилган ўлим даҳшати дарҳол бошимда қанот қоқа бошлади, лекин айни пайтда кўпроқ Ли ҳақида ўйлаяпман. Агар ўша портлашларни ҳукумат ташвиқ қилган ёки режалаштирган бўлса, Ли бу хусусда қаердан билиши мумкин? Ва агар у буни ва менинг ҳаётимни яхши билса, у давлатга ишлаётган бўлиб чиқадими? Лекин бир сония тўхтанг - йигирма дақиқа бурун уни жангари дея мени кузатиб юрганидан шубҳаландим. Ким ўзи у? Ҳозир қаерда юрибди? 95 Салтанат хавф остида қолганди. Тонгюқуқ буни даштдаги ноякдиллик исидан сезди, шунга қарамай Билга-Ҳоқон умумжаҳон ақлу заковат дафтари устида ғурурланиб ўтирарди. Бошинг ақлсиз бўлгани ҳолда дунё заковатининг маъниси не бўлди? Бу заковатни келтирган кишилар асал берувчи найзали асаларига ўхшашади. Иккиюзламачи хитойлик жосус ва шу томонда даштнинг келгуси ҳукмдори. Тибетлик Булен расмий дини Ламаизмни унутиб юборди ва норасмий Бон динини ўқитиб юрди. Удар-Сенгун Кул-Тегин бевасининг севгилисига айланди; тамғачи Макрач ва Ўн-ўқ қабиласидан келган Ўғуз-билга янги шарҳларини шаҳвониятнинг объекти сифатида ишлатади... Ва бу бузуқлик чўзилгандан чўзилаверади. Жанубда, Хитой ҳукмдори уйғур қабиласи бошлиғи Шансуни қувғин қилади. Уйғурлар ҳозир хитойликлар ва Кўк Турклари зулмидан безор. Шансунинг ўғли Ҳошу ғалаён кўтариб, Хитой-Отукен карвон йўлини тўсиб қўяди. Шарқда Қитан Катуган бошлиғи Хитой элчисини ўлдириб, унинг бошқа генералларини туркларга юборади. Лекин турклар ўралашиб ўтирмайди ва хитойлик юборган жосус Катуган ва унинг оиласини калласидан жудо этади. Қитанлар гарчи сотқинни чопиб ташлаган ва яна бир бор кўк туркларига мурожаат қилган бўлса-да, Билга-Ҳоқон айни пайтда Салтанатдан айрилиб қолишга алоқадор ўзининг мангу ишлари билан банд эди... Тонгюқуқ аллақачон Ҳукмдорга таъсир қилишга уринган, хавфни кенгайтиришга кўмаклашган ва буни Ҳукмдорга кўрсатгани ҳолда Билга-Ҳоқонни ўғлидан айирган, шунга қарамай, Тонгюқуқнинг қизи ҳануз ишнинг боришига таъсир кўрсатиб турарди. Ҳоқон бекордан-бекорга Макон устидан ғалаба қилгани каби Вақтни ҳам енгаман деб уриниб юрибди. Доно тулки овчиси келажакка бориши керакми ва яна ўзи келажак ҳақида қайғурсинми? Наҳот Тангри самовий жавобгарликни унинг чўкиб бораётган серсуяк елкасига юклаётган бўлса? 96 Баъзи ўринларда Кўк Турклари тарихи хусусида жуда кўп кишилар тадқиқот олиб борганини англайман: Радлов ва Малов, Клаусон ва Чаваннес, Банг ва Ота Малик Жувоний, Бичурин ва Гумилев, Гроусет ва Пелиот, Лиу Мау-тасаи ва Жулен. Фақат номлар, номлар, номлар. Баъзи нуқталарда мен уларнинг ҳаёти билан қизиқдим ва аввал Лук ва Зев, Валаамов ва Тензиг, Ат-Тоҳарий ва исмсиз дарвиш каби уларнинг ҳаётига шўнғиб кетишим мумкинлигини англадим. Иккинчи томондан ўзим ҳам уларнинг бирига айландим ва ҳаётим ўрганишга арзигулик мисол бўлиб қолди. Иш шуни тақозо этди. Бу қачон содир бўлганини сезмаган эсам-да, лекин ҳозир уни аниқ биламан. Шунинг учун юқорида келтирганим тасодифий ажнабийлар (ишончим комилки, уларни эслай олмайсиз) орасидан ўзим томонга янги йўл қуриб олдим. Кимман ўзи? Ўша йўловчилар, ажнабийлар ва қаҳрамонларнинг шунчаки соясими, ёки сифатли бир нарсами ва ё озод устихонлик аллакимми? Ёхуд ҳақиқат замонавийлик томонда турган мана шу кўпчилик ўртасидами? Ёхуд ҳатто ҳеч бир ерда: мен у ҳақиқатни уларнинг орасидан топишга уринарканман, шу ишни қилаётганимни унутаман, бироқ буни билсам, улар орасидан ахтараётганимга эътибор бермайман... 97 Албатта, Тулки Овчиси тулкилар ўзини алдашда деярли муваффақиятга эришганини яхши биларди. Салтанат қулаб борар, лекин буни ҳали ҳеч ким билмасди. Қанақа давлат бу? Бу -ирода, узундан-узоқ ирода. Бутун дашт каби чўзилган ирода. Заковат ва куч-қудратни келтирган ирода. Кекса Тонгюқуқ доно эди, бироқ кучли эмасди у қадар. Кул-Тегин ўлганди. Бўрилар кучсиз бўлса, тулкилар, шоқоллар ва қарғалар ҳукмронликка ўтади. Сариқ тулкилар ҳам уларни чув туширди. Лекин даштда ов қилишнинг жуда қадимги йўли бор: чавандозлар тулкиларни уфқ чегарасигача тўхтамай қувиб боришади ва бирдан улар ўнг тарафдан келиб, яна уларни уфқнинг бошқа чегарасигача қувишади. Сўнгра чавандозлар яна бошдан ўнг тарафдан келишади ва тулкиларни қайта-қайта уфқнинг учинчи чегарасига қадар қувишади. Бу бир фитнадир. Лекин охири чавандозлар катта эгри чизиқ тортиб тулки билан юзма-юз келишади. Тулки эса чап бериш ўрнига, ерга қулаб ўлади. Улар дашт ғоясига тоқат қилолмайди. Бу Буюк Қайтарув деб аталади. Доно ва Кекса Тонгюқуқ ана шу Буюк Қайтарувга тайёр турарди. 98 Бу йилги қиш менинг узун ўйларимдан ҳам чўзилиб кетди. Бу тоғли ўлкага баҳор келишига ҳам шубҳаланиб қолдим. Ҳозир ўша кар-соқов аёл билан яшаяпман. Баъзан уни бўм-бўш пулемётим билан қўрқитиб қўяман. Мен билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Тавба, дунёнинг ярмини кезиб чиққан, ер юзидаги энг гўзал жойларни кўрган мендай бир киши кимсасиз ва лаънати қишлоғидан нари чиқмаган қари жодугар ёхуд бокира аёл олдида ўлаётган бўлсам, шу тобда ўлим олдида қай биримиз бойроқ ва бечора ҳол эканмиз? Бир сўфий шоир ёзганидек: Руҳоний илми-ла фахр этар, камбағаллар кўтарар исён, Жазо куни кимнинг тоши оғир келар, ким ҳам биларди? Қишлоққа жангарилар ҳужум қилганда, бу аёлнинг уйи вайронага айланганди. Ҳар куни у тош териб келиб, битта-битталаб деворини тиклайди. Узун ҳаётнинг икир-чикирлари... Балки мен учун ҳам дунёнинг ярмига сочиб юборилган тошларимни териш фурсати етгандир? 99 Билга-Ҳоқон ғазаб отига минганди. Лаънати ақлдан озган қари чол нима қилиб ўтирибди? Тўғри, у Салтанатни оёққа турғизишда катта фойда берган, бироқ энди унинг ақли бошидан учиб, мамлакатни хароб қилмоқда. У ҳокимиятга қизи Малика Побекани жалб қилди, худди Ҳукмдорга ўғли Шаҳзода ЙЎллукдан маҳрум бўлгани етмагандай. Улар барча муқаддас китобларнинг нусхасини олиб, нафақат уларни ўқишга, балки турфа китобларни уларни таржима қилган кишилар билан бирга турли туркий қабилаларга юборишга қарор қилишди. Агар бу иш бошида тилмочлар тилмочи турмаганда, Ҳукмдор ҳеч нарсани билмаган бўларди. Билга-Ҳоқон биродари Кул-Тегиндан айрилди, ўғли Шаҳзода ЙЎллукни йўқотди, ўз хотини Побека сотқинлик қилди, фолбини Удегени қатл этди, лекин бу унинг сўнгги забт этган нарсаси - Дунё Ақлу заковатини бир четга йиғиштириб қўйди дегани эмасди. Бу ақлдан озган, тиши тушган чол уни бутун даштга ёйишни истади. Худди шамол учираётган тупроқ каби... Уни ўлдиринг! |
Адабиётшунослик
Бадий матн ва таҳлил муаммолариШоирлик аслида шеърни шеъриятга алоқаси йўқ нарсалардан тозалай... |
Улуғбек Ҳамдам. Қодирийнинг хизмати нимада?Қодирий ўзбек халқининг энг севимли адибларидан бири. Ёзувчи ва... |
Абдурауф Фитрат. Аҳмад Яссавий (1927)Аҳмад Яссавий тўғрисида матбуотимизда бир-икки йўла гаплар бўлу... |
СюжетСюжет (фр. sujet — предмет) — адабиёт, драматургия, театр, кино... |
Она фидоийлиги ҳақида бир асарXIX аср охири ўзбек маърифатпарварлик адабиётининг бир қисмини... |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Элга гар бу иш ҳунар бўлса, бўлуптур фан мангаУл малоҳат ганжи ҳажрида бузуғ маскан манга,Уйладурким, жондин ... |
Эй Навоий, бу фано дайрида не бор манга?Гарчи ҳажрингдин эрур юз ғаму озор манга, Ғам эмас васлинга умм... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |