Кўк турклар асири. Ноуман Смайлз - 7 |
7 дан 8 сахифа
120Тугалланмаганлик белгиси ҳар қаерда бўлади: ҳаёт рамкага солинган расмга мос келадиган адабиёт эмас. Ҳақиқий ҳаётни гапириб берсанг, у мойбўёқ билан ишланган суратдаги ҳайкал бўлагига ўхшаб қолади: ё оёқ юзадан суғуриб олинади, ё мармар бўлаги рамкага келиб урилади. Лекин аслида ҳаёт бундан ҳам баттар: у қаҳрамонлар сонини ҳисоблаб ўтирмайди, ёхуд уйғун ҳолатларни пойлаб юрмайди, ҳеч нарсага эътибор қилмай давом этаверади: Лук қамоқхона осудалигида ғойиб бўлади, Фиона ишқий ҳикоямнинг қоқ ўртасида йўқолиб қолади, Зев ўзининг Шиа Чангига етишолмай ҳалак, сиз билан менинг атрофимдаги яна қанчадан-қанча исмли ва исмсиз одамларни ҳисобга олсакми... Ҳатто Ли сўнгги бир неча кун ичида мени ташлаб кетди ва фақат ёғ босган қария яқинлашиб келаётган ўлим қиёфасида кибру ҳаво билан кезинаркан, ўз деворини тиклай боради: тош устига тош... Ески ҳаётимга қайтармиканман ва ё бу кампир билан қоронғиликка қамалиб қолиб кетаманми? Ҳаётим ҳамма нарса ва ҳар кимники каби дунёдаги энг бўлмагур жойда якун топадими? 121 Ҳаётнинг ўзи учун бўлса, ҳеч қачон яшолмаган бўлардим. Ҳатто Венетсиядан кейин, Марселла она юрти Лидо ди Жессолога таклиф қилганда ва вақтимизни Адриатика денгизининг қирғоқларида хуш ўткизган онларимизда ҳам ҳаётимда нимадир етишмаётгандай туюлаверди. Аввалига буни қўлимнинг калталигига йўйдим, лекин баъзан чўнтакда пулнинг йўқлигига умуман эътибор бермай қўяркансан киши ва Ремарк айтганидай, қарзга яшайверасан. Бу турмуш тарзингга айланади. Бу ҳали пулнинг йўқлиги ҳақида эмас. Ундан-да чуқурроқ. Тасаввур қилинг, қирғоқда денгиз тўлқинлари қуршовида аста юриб кетяпсиз, лекин негадир ўзингизни шу учун бахтиёр сезмайсиз. Ҳеч нарса учун бахт бўларми? Ахир сиз бахт нимадир учун бўлишига ўрганиб қолгансиз: кўпроқ пул, яхши иш, яхши бошқариладиган юмуш ва бу боғлиқлик иккинчи ўзингизга айланади, ўзингиздан ҳам кучлироғига. Шунга ўхшаб мен ҳам ўзимдаги ҳокимлардан қутула олмадим. Ҳа айтганча, айни ўша кунларда Венетсияда ўтадиган «Қай бир инсониятга қайси Худо?» дея номаланувчи яна бир йирик анжумандан қолдим. Унга асосий таржимонлардан бири сифатида таклиф қилингандим. Ўзим кўздан кечириб чиқишим лозим бўлган мавзулар ҳануз эсимда: «Динлар ва диндорлик», «Дин ва инсоният», «Дин ва бошқа эътиқодлар». Яна бир бор мабодо мавзулар икки ярим йил ичида назарий йўлдан-да ортиқроқ бир йўсинда ортимдан эргашиб юришини билганимда, Жессолодаги уруш-жанжални минг карра афзал билган бўлардим. Лекин бу сафар ҳам ноҳақ чиқдим. Ҳозир буни эслар эканман, ўзимни бахтиёр ҳис этяпман. Худди ҳаётингиз сизга берухсат ёки ўзингизнинг бехабарлигингиз сабаб берилгани каби, бахтсизлик ҳам шундай, ҳеч кутилмаганда қаршингиздан чиқиб туради. Шунда ўсиб кетган соқолингиз жангарилар ҳарбий форма ўрнига берган ўқув кийимига ишқаланишига, исланиб кетган тўзғин сочларингизга, умуман, ҳеч нарсага эътибор бермай давом этаётган ҳаётдан миннатдор бўлиб кетасиз... Нега ўтмиш хотирада бу қадар илиқ ва ширин ҳолда сақланиб қоларкин? Сиз уни яшаб ўтгансиз, лекин ўша маҳал унинг ширинлигини мутлақо сезган эмассиз, тўғрими? Ҳатто ҳозир яшаётган ҳаётингизнинг нечоғли ширин эканини-да сезмаяпсиз. Балки қоронғида ёлғиз ўтирганингиз, қари ўргимчак тошдан тўр тўқиётган, ҳаётингиз ва ўзингиз ўртасида ҳеч нарса мавжуд бўлмаган ушбу дақиқалар ўтмиш-бугун¬ертангиздаги энг яхши кечган фурсатдир ва сиз уни ҳозирнинг ўзида қадрига етмаётгандирсиз балки? Бу фақат тўрнинг навбатдаги уяси каби кейинги тошдир ва ё аввалгисининг ҳақиқий қимматини кўрсатиб берадиган қайдларнинг навбатдаги боби бўлса не ажаб? Лекин келаётган кунда яна қандай кўргуликлар бизни кутиб турибди экан? 122 Бугун мажбурий байрам ибодатидан кейин хонамга қайтиб келсам, қайдлар дафтаримнинг охирги саҳифасига Ли инглиз тилида бир парча ёпиштириб кетибди: «Қирғиз оқини Тардуш Инончи Чор тулки овловчилар тегмаган ягона хабарчи эди. Уни телбага чиқариб қўйишган, сабаби у ўз сўзларини тошга ўйиб ёзишларига тоқат қилолмаган ва шундан буён қайтиб бирорта сўз ёзмаган эди. Доно Тонгюқуқ ўзининг Катта Қайтишини бажарар экан, яхшироқ жосуслик қилиш учун ўзини телбаликка солиб юрибдими-йўқми, шуни аниқлаш учун Тардушни ҳузурига чақиради. Инончи Чўр ҳар галгидай жим ва ғамгин эди. У ўз аксини қария орқасида кўрганча Тонгюқуқнинг қаршисида турарди. «Мунча катта ойна» дея ўйлади у, тушимми-ўнгим? Лекин бирдан унинг акси Бахши дуосини куйлашга тушди: «Бизнинг Хонимиз Қизил Тоғнинг устида! Муқаддас Биби Марям Ҳўкиз Тоғнинг устида! Муқаддас Ҳўкиз Қўчқор Тоғнинг устида! Муқаддас Инсон, кел, Катта Буғудан чиқиб кел, Ердан чиққан Аждаҳодан чиқиб кел! Агар «Ўлик!» десам, «Ўлик!» де! Агар «Тирик!» десам, «Тирик»! де... Бечора Тардуш Инончи Чор аждаҳо қаршисидаги қўзичоқдай қалтиради ва акси куйлашни тўхтатган заҳоти қўрқувини ичига ютиб, бўғиқ овозда қичқира бошлади, чунки узоқ муддат овозини чиқармай юрганди. «Осмон Шоҳининг ўғли бир куни Ерга тушди. У дунёнинг икки қисмида ҳам назорат ўрнатишни истаганди. У ер остидаги етти қатлам орқали ўтиб, уларни ва уларнинг қўриқчиларини истило қилди. Лекин Ер ости Шоҳининг Қизи Қора Тулкига айланиб, ёш йигитларни Ер остига олиб тушди ва отасининг жамғармасини кўпайтириб, уларни ўлдирди. У Осмон Шоҳининг Ўғлини товланувчи рангин терисига ошуфта айлаб, ўзига оғдириб олди. Ўғил ҳам унга ошиқу беқарор бўлди. Лекин қиз севгиси учун унинг жонини сўраган эди, ўғилнинг оти пишқириб, сакраб юборди. Шунда қиз жонининг ўрнига унинг отини сўраганда, Осмон Шоҳининг ўғли шундай деди: «Бир йигитда бир жон, бир севги ва бир от бўлади, агар у бир учун иккини берса, ўзида бор ҳамма нарсадан айрилади!» Шу сўзлар билан ўз севгисига якун ясади ва отини бўш қўйиб, тубсиз жарликка қулади ва унда ўлим топди. Шундан буён Қуёш от чоптириб, Тун эса Қора Тулкидай момиқ юлдузларнинг ранглари билан ўйнашиб юради, бироқ улар ҳеч қачон бир-бири билан кўришмайди... » «Нақадар чиройли, шундай эмасми?» - деб ёзганди Ли сўнггида, лекин мен ҳикоянинг гўзаллиги ҳақида эмас, кўпроқ унинг таг маънолари тўғрисида ўйлаётгандим ва улар сероб эди... 123 Ли қайд дафтаримни қаердан топиб олди? ундаги ҳамма нарсани ўқиб чиқдими? в) агар буни инглизча ёзишнинг уддасидан чиққан экан, хўш, нимани даъво қилади, нега? г) нимага у билан ҳануз сичқон-мушук бўлиб юрибман? Бошқа нима қила оламан? яна бирор нарса ёзишим керакми ва ё шу ерда ҳаммасини тўхтатишим? агар Ли ва кейинроқ уларнинг барчаси ҳаммасини билган бўлса, нега давом эттиришимга изн беряпти, нега эртароқ ўлдириб юборишмади? Уларга нима учун керак бўлиб қолдим? ж) мени ўзларининг йилномачилари сифатида тутиб туришибдими, бошқа қанақа тушуниш мумкин, бир хил овқат еб, бир хил хавф остида туриб, бир хил ҳаёт кечириб, уч ойдан ошиқ вақтни ўтказдим, ҳали уларнинг бири эканимни ҳис қилганимча йўқ, улар ҳам мени ўзларининг бири эканини сезишмайди... Ли мени жосус дейди, шундай экан нега мени ўлдиришмайди? з) Ли менга маълум ҳамма нарсадан хабардорми? У мени кузатган ҳолда мен билан бир хил турмуш кечирди, бирга ухлади, бирга овқатланди, бирга гаплашди, мана энди ҳатто ёзганларимни ҳам ўқиб юргани аён бўлди... и) ... Бас, агар бу Поличино сири бўлса, у ҳолда яшириниб, хитойчани инглизчага аралаштириб, бузуқ инглизчада ёзганларимнинг маъниси қайда қолди? Бу бемаъни нарсани ёзишни тўхтатишим керакми? 124 Мана энди аввал менга маънисиз туюлган нарсани тушунтириш фурсати етди. Ўша маҳал «Нима бало бу!» деб ўйлагандим. Лекин ҳозир бутунлай бошқача фикрдаман. Сиз Ноам Шатский ва унинг марҳум биродари Зевни унутмагандирсиз? Гарчи Ноамнинг биродари ҳаётидаги роли нечоғли аҳамиятга эгалигини билмасам-да, кунларнинг бирида Қуддусда Ноам менга хориждан Зевнинг жасади солинган тобутни олганда, бу унинг биродари жасади бўлмаганини айтганди... «Жасадни олгандан сўнг, уни ювиб, оқ кафанга ўраётганимизда, кўзларини матога ўрашдан аввал бирдан унинг атрофида жуда майда кесиклар борлигини сезиб қолдим, худди кўзлари косметик жарроҳлик қилинганга ўхшарди. Аслида унинг одатга кўра дарҳол кўмилмагани ҳам мени шубҳалантирганди... Ҳақиқий яҳудий ҳеч қачон ўлимидан етти кун кейин кўмилиши керакмас!» Ўша маҳал мен унинг томоғи ва бўйни атрофида ҳам кесиклар бўлиши мумкинлигига қизиқдим, лекин Ноам жавоб бериш ўрнига кўзини олиб қочди. Ўшанда нечоғли тўпори ва содда бўлганимни энди тушундим... 125 Ҳақиқатда мен бу ҳикоядан хабарим бор эди, чунки уни аллақачон учратгандим! Зев ўз кундалигида Роҳиб Валаамовнинг Дандан Уйлиг исмли уйғурнинг номаълум манбасидан келтирган иқтибосини эслатиб ўтади., Тўртбурчак яҳудий ёзувида қандайдир «Аҳбар» томонидан ёзилган ўша манбага кўра, Валаамов ва Зев бир яҳудий руҳоний билан муносабатда бўлган. Яҳудий Ўн-Ўқ қабиласининг Кўк Турклари маҳкамасига юборилган икки элчисидан бири иккинчисининг тобутини кўтариб, ортига қайтиб келган. «Ўғуз-Билга тамғачи Макрач солинган тобутни елкасига олиб, Ўн Хушхабарнинг кўплаб билимдонлари билан ортга қайтиб келди. Ўғуз-Билганинг ўзи жуда азоб чекканди: унинг юзига чуқур чандиқ тушган, тили кесилганди ва динни янги қабул қилганлар даштнинг ўртасидаги зиндондан қандай қилиб қочишгани тўғрисидаги фожеий ҳикояни айтиб беришди. Лекин тамғачи Макрачнинг жасади ювилганда, унинг хотини бу эри эмаслигини билиб, йиғлай бошлади. Катталар жасадни тезроқ кўмишга буюриб, хотиннинг қилиғини ғам ва узоқ жудоликнинг натижасига йўйишди, лекин бу воқеа барибир шубҳа туғдирди. Афсуски тили кесик Билга-Ўғуз ўзича бир нималар деб гапирмоқчи ва тушунтирмоқчи бўлар, лекин уни ҳеч ким тушунмасди. «Елчига ўлим йўқ» - бу ҳатто душманлар ўртасида ҳам мангу қоида эди, бироқ ана шу қоида бузилди, шундай қилиб, Ўн-Ўқ қабиласи Илоҳ номи билан кўк туркларига қарши уруш эълон қилди... Лекин на Зев, на Валаамов ва на номаълум манба дашт ўртасидаги Ўн-Ўқ қабиласига келган динни янги қабул қилганлар тўғрисида ҳеч нима демаган. 126 Афғонистондаги Мозори Шарифга етиб келганимда, бу қўрқинчли туш бошланган жойга борган сари яқинлашиб келаётганимни тасаввур қилолмасдим. Машҳур зиёратгоҳ яқинидаги бозор ёнида БМТ ходими бўлган маҳаллий йигитни учратиб қолдик, у бу ердан Шинжондаги энг машҳур шаҳар - Қошғарга бормоқчи эканликларини айтди. Румийнинг тақдир ҳақидаги ривоятини биласизми? Унинг айтишича, кунларнинг бирида бойнинг хизматкори бозордан ҳафсаласи пир бўлиб қайтиб келади. «Сенга нима бўлди?», - сўрайди ундан хўжайин. «Мен бозорда Ажални кўрдим, у мени қўрқитди. Мен ундан қочиб, тўғри уйга келдим. Шунча йил чин дилдан хизматингизда бўлдим, агар мумкин бўлса, отингизни бериб турсангиз, мен Ҳиндистонга қочиб кетсам.» - «Албатта!», деган жавоб бўлади. Шундан кейин хизматкор отни олиб, у мамлакатдан чиқиб кетади. Кейинроқ, хўжайин бозорга бориб, у ҳам Ажални кўради. «Нега менниг хизматкоримни қўрқитдинг? Сал мулойимроқ бўлсанг бўлмайдими?», - сўрабди Ажалдан. «Биласанми, - дебди Ажал, -бугун кечаси унинг жонини Ҳиндистонда олишим керак эди, у бўлса ҳануз шунда... » Бу ривоятни БМТ ходими бўлган ўша йигит билан учрашувни ўйлаганимда эсга оламан. Буни ҳеч кимга, ҳатто Афғонистонда таржимонликка ёллаган нодавлат ташкилотининг вакилига ҳам айтмадим. Эрта азонда маҳаллий координаторга икки юз доллар тўладим ва у бир фожеий ҳикоя «ўйлаб топди», унга кўра, у Қашғарга бора олмади, лекин ўз ўрнига хўжайинига менинг боришимни таклиф қилди ва у учинчи йўловчи сифатида оқ-кўкиш «Тоёта» жипида мени олиб кетди. 127 Сизга қўрқинчли йўллар ҳақида айтиб ўтирмайман, уларни «ўлим талвасаси»да айтиб ўтганман, лекин чиндан ҳам бутун йўл расво эди. Бунақа йўлларда сиз ўзингизники бўлмай қоласиз, ҳатто яшаётганингизга шубҳаланасиз, чунки истаган киши ҳеч бир сабабсиз сизни тўхтатиши, тинтув ўтказиши, уриши ва ўлдириб юбориши мумкин. Тоғ довонлари ундан ҳам баттар: аранг турган тор йўлаклар, тўсатдан ёғадиган қор ва туманлик, на юқорида ва на жардалигингни билмаслигинг, текис ерга чиқаманми-йўқми дея умидсизликка тушиш... Бунақа йўллар одатда фақат эртакларда акс эттирилади. Лекин бу бўш юпанчдир, чунки ҳақиқатда у якун эмас, балки қўрқинчли тушнинг бошланишидир. Лекин улар йўл тугади дейишса ҳам, саёҳат ҳануз давом этарди. Биз Қошғарда аввал Россия элчихонаси бўлган, бир кечалик тунаш баҳоси 500 долларлик (БМТ нинг чўнтагидан кетади-ку) меҳмонхонада тўхтадик. Бу дабдабали бинода «Йирик Ўлжа», полковник МакКартни, жосуслар ари уяси ва романтизм ҳануз сақланиб қолганди. Ажойиб суратлар, ғаройиб мебел ва ипак деворлар... Менинг бу мамлакатга кириш учун визам йўқ эди, хўжайин буни билар, дам-бадам «Биз БМТ ҳимоясидамиз» деб қўярди. Чиндан ҳам хўжайин меҳмонхонага тўлаган баҳони кўздан кечираркан, ҳеч ким мендан бу ҳақда сўрамасди. Хўжайин эса паспортини умуман кўрсатмас, унинг ўрнига ҳамма жойда БМТ гувоҳномасини кўрсатар, фақат бир гал канадалик қизининг расмини паспортининг ичидан олиб кўрсатганда, унга кўзим тушди. У паспортни бошқа қоғозларининг устига ташлаб, келгуси режаларни муҳокама қилишга тушди. Мен эса режамни аллақачон пишитиб қўйгандим... 128 Жан-Пер Балпенинг сохта паспорти билан Қошғардан Урумчига йўлга чиққан автобусда икки кун вақт ўтказдим. Бу мен чиққан автобуслар ичида энг антиқаси эди. Аввал ҳайдовчи қўзғалиш вақти ўтиб кетса ҳам, одам тўлгунча кутиб ўтирди. Сўнг у автобусни Қошғарнинг нариги бир четидаги гараж томонга ҳайдаб, механик билан нимадир тўғрисида гаплашди, кейин яқинроқдаги қассобхона томонга бурилди, у ерда баланд овозда чақирганди, бир болакай икки килоча гўшт келтириб берди. У гўштни уйига ташлагандан сўнггина Урумчига қараб йўлга тушишимизни эълон қилди. Бу шунчаки гап экан, чунки автобус Қошғардан чиқиши ҳамоно одамлар у ёққа-буёққа олиб бориб қўйинг, дея сўрай бошлашди. Шу тариқа автобус гоҳ ўнгга, гоҳ чапга, ҳатто бир йўловчи ухлаб қолган экан, бекати ўтиб кетгани учун, уни орқага ҳам ташлаб келди. Сиз нечоғли ғазаб ва хавотирга тўлганимни тасаввур қиляпсизми? Чунки биринчи қайрилишдаёқ ҳайдовчи мени политсияга топширади ва унда мени қаттиқ жазолашади деб ўйлагандим. Лекин энг шармандалиси, ҳар тун учун 500 доллар тўлаган Жан-Пер менга худди майда ўғрига тикиладиган кўз билан қараган бўларди!.. Автобуслар орқасидан келаётган ҳаракатдаги куч қайрилиб кетаётганини кўргач, анча хотиржам бўлдим, гарчи БМТ вакили жаноб Балпе барча политсия кучлари ва назорат пунктларини оёққа турғизиши мумкин эди. Лекин агар шундай қилса, визасиз шубҳали бир кишига бошпана бергани унинг баъзи қоидаларни бузганини очиқ-ойдин кўрсатиб қўйган бўларди. Ҳар ҳолда у бундай қилмади, БМТ ҳақида ижобий фикрим яна бир карра оқланди. Лекин саҳронинг ўртасига келганда, ният-мақсадим хотиримдан кўтарилди - қаёққа бунча шошилиб кетаётган эдим? Нега? Қачон? Ниманинг ортидан? Ниҳоят икки (балки уч) кундан кейин Урумчига етиб келдим. 129 Доно Тонгюқуқ ҳалиям чодирда якка ўзи Билга-Ҳоқон тўплаган Универсал Ақлу-заковатни варақлаб ўтирарди. Мана молхонада бир юлдуз остида мўъжиза туфайли отасиз туғилган бола ҳақидаги ҳикоя. Мўъжизани кўришга келишади, лекин подшоҳ она ва болани ўлдиришга буйруқ берди... Ёки Хоннинг дарё ёқасида еттита бола туғиб, ўлим талвасасида ётган урғочи шерни учратган уч ўғли ҳақидаги ҳикоя бор унда. Энг кичик шаҳзода она шерни ҳаётга қайтариш учун озроқ гўшт ва қон керак деб ўйлайди ва шу онда янги туғилган болалар ва она шер учун ўзини қурбон қилишга қарор қилади. Узоқ тафаккурга чўмгач, ўзини она шерга едиради. Ҳикоянинг давоми унинг акалари ва ота-онасининг бу воқеадан ғам-андуҳга ботганлиги тўғрисида... Бундай ҳикоялар одамни кучсиз ва бўш-баёв, таъсирчан ва вайрон қилиб кўрсатади. Тонгюқуқ бир гал Билга-Ҳоқонга шунга ўхшаш гап айтган, лекин у эътиборга олинмаган. Энди нима бўлди? Билга-Ҳоқон охирги васиятини қолдирди: «Эй, турк қўмондонлари ва халқи, қулоқ тутинг! Устингиздаги осмон қулаб тушиб, остингиздаги ер ўпирилиб кетмаса, эй турклар, ким сизнинг Салтанатингизни ва ҳаётингизни барбод қила оларди? Эй турклар, афсус ва надомат чекинг! Қатъиятсизлигингиз учун доимо ошқозонингизни ва миянгизни тўйдириб турган ўз доно Ҳоқонингизни сотиб қўйдингиз, ўзингиз дунёнинг Тўрт Бурчига қадар чўзилган давлатга хоинлик қилдингиз ва ўзингиз ғалаён кўтарилишига сабабчи бўлдингиз. Мана энди қонингиз дарё бўлиб оқади, суякларингиз уюмидан тоғлар барпо этилади ва ўзи қул бўлган хўжайинлар ўғил фарзанд кўрадилар... » Ҳукмдор ўлди, Қаҳрамон энди йўқ, биргина Тонгюқуқ дунё ақлу заковатини англаган, лекин ўз йўлидан адашган халқи ҳақида қайғуриши лозим... Ана шу ўзим қўлда кўчириб ёзган ва кундалигимдан йиртиб олганим парчани атайин ўтирғичим устига Ли кўрсин деб ташлаб кетдим. 130 Урумчи вокзалига етмай туриб, атрофни кузатганим ҳолда, бу вокзалдан олдинги охирги бекатми-йўқми, аниқ билмасдан автобусдан тушиб олдим. Урумчига қилган бу сафарим аввалгисидан катта фарқ қиларди. Таржимоннинг кўчманчи ҳаётини яшаб ўтиб, бир кун жосусликда қўл келадиган ажойиб техникаларни ўрганиб олганман. Масалан, сиз Робия Қодир супермаркети қаерда жойлашганини жуда яхши биласиз, лекин ўша томонга қараб кетаётган йўловчидан «Кечирасиз, Робия Қодир супермаркети қаерда жойлашган?» дея сўрайсиз. У сизга тушунтира бошлайди ва «Мен ҳам ўша ёққа кетяпман, албатта кўрсатиб қўяман», дейди. Шу нуқтадан ўзаро суҳбатингиз бошланади. Агар яхши ният қилсангиз, суҳбатингиз натижасида дўстлашиб қолишингиз мумкин. Аёлнинг исми Марям бўлиб, ёлғиз она эди. Унинг ўғлига супермаркетдан телепузикми ва ё дангасаполвоннингми расми туширилган футболка сотиб олгандим. Аёл мени уйғурча лағмонга таклиф этди. Икки кунни унинг Урумчи атрофидаги лойшувоқ уйида ўтказдим. Марям икки кун «Хангшиан Бингуа» меҳмонхонаси қаршисидаги суратхонадан менинг чиқариб қўйилган расмларимни олиб келиш учун югурди. Ахири уларни келтириб берди - икки ёшли расмлар: саҳро ўртасидаги эшак, машҳур сўфи Офоқ-хўжа зиёратгоҳи, «Икки от бир-бирини тепган маҳал уларнинг ўртасидаги эшак ўлади» деган буюк шоир Юсуф Ҳос Ҳожиб зиёратгоҳи, Урумчи тепалигидаги Хитой ибодатхонаси, бир жуфт Манихеан қўлёзма ва ... ва... юрагим Урумчидан Турфонга қадар қаттиқ уриб турганди... бир, икки, уч, тўрт... бир неча мутлақо оппоқ суратлар. ЙЎқ, улар тамоман оқ эмасди: бир неча овалсимон нур тўрт томондаги чанг бурчакдан таралиб турарди... Ўлик Шаҳардаги тош... 131 Ли икки ярим йил аввал Турфонда мени кузатиб юрган одамнинг айни ўзи эди. Ли ё Жон деб аталади ё Жонни Ли. Бу тушунча миямни тешиб ўтиб, мени қўрқитиб юборди. Нега олдинроқ буни сезмадим-а? Бу шунчалик аниқ эдики! Майин соқолини қиртишлаб, катта қора кўзойнак тақиб, инглизча гапиртириб қўйсангиз бас, қаршингиздаги ё орқангиздаги Лидан кўра, устингиздаги Жонни ясайсиз-қўясиз. Бу унинг хавфсизлик кучлари ходими эканини билдирадими? Шунга қарамай, у жангарилар орасида уларнинг ишончини қозониб юрибдими? Қандай қилиб? Қачон? Қаерда? Нега? Вой Худо, жинни бўлиб қоляпманми? Катта қора кўзойнак тақиб Турфонга кетаётган автобус орқасидаги ўриндиқда ўтириб кетардим, кўзойнаклар қиёфамни ўзгартириш учун тақилган, қолавреса, бу ўлкаларда кўзга яққол ташланадиган биринчи белги бўлиб, менинг туристлигимга ишора эди. Айниқса, менинг икки йилдан зиёд вақтдан бери қидирувдаги портлатувчи сифатидаги ҳар бир назорат пунктига осиғлиқ турган суратимни хаёлга келтирсам... Ҳарқалай хавфсизлик ходимининг қўлига тушмаслигим керак эди, ҳаётимнинг биргина умиди - Жан-Пернинг паспортини қўрқув ичра олиб юрардим. Шукурки, манзилга етиб келдим. Дунёнинг энг чуқур инқирози. Ҳаммаси тескари тартибда қайтарилаётган эди. Тер босган қўйиндаги қоғоз парчаси, катта қора кўзойнакли Жон-Зиангнинг зуғуми остида махфий агентлар тўғрисидаги хаёллар, Ўлик Шаҳарнинг ўзидан аввал келаётган чанг иси. Жаннат деб ўйлаганим жаҳаннам қуршовига қайтаяпманми? Шундай хаёллар мени янада эҳтиёткор қилиб қўйди, биринчи дуч келган уйғур дорихонасидан кўзойнаклар сотиб олдим ва уни таққандан кейингина ўзимни бир оз хавфсизроқ сездим, лекин кўзойнакда атрофни аранг кўриб турардим. Шу ерликларнинг айтиши бўйича: қассобдан сотиб олиб, баққолга пулини тўлайди. Бу иккинчи ҳалқа бўлиб, мен замонавий тсивилизатсиянинг марказида эмас, балки учинчи дунё мамлакатларида умргузаронлик қилардим. Дунёнинг ҳануз одам кун кечираётган нокерак ўлкаси. Шундай қилиб, қовушмаган кўзойнакларим туфайли юзага келган бош оғриғини босган кўк чойдан ичиб, токзордаги узумлар остида куним ўтди. Кечга яқин айланма йўл орқали Ўлик Шаҳарга томон йўлга тушдим. Аввалдан ҳисобга олмаган бўлсам-да, ўша тун ой тўлиб турган эди. Бирдан, Хитой манбаларида ёзилишича, кўк туркларнинг ойдин кечада ҳужумга ўтишлари эсимга тушиб кетди. 132 Бугун эрталаб, яна бир бор, яшаб яшагим келмай қолди. Кеча ярим тунда қўмондон телба биродаримизни ўз қўли билан отиб ўлдирди. У бу сафар ҳам қочиб кетмоқчи эди, лекин қўриқчи уни топиб олди. Улар: «Беркинган жойингдан чиқ, сенга тегмаймиз, пулемётимиз ҳам ўқланмаган!» дея бақиришди. Телба йигит оёғини қайириб олган чамаси қимирлай олмасди, лекин аввал патрул, кейин қўмондон унга яқинлашиб келди ва телбани оёққа турғизмоқчи бўлди. У эса икки қадам юрибоқ, юмалаб тушди. Қўмондон уни яна турғазиб қўйди, лекин телба ожиз мушукчадай зўрға судралди ва қорга йиқилди. Қўмондон уни яна бир бор ўрнидан кўтарди ва олдинга томон итарди. Йигит бир қадам қўйди-ю, чалқанчасига қулади... Қўмондон нарироққа бориб, унга қарата ўт очди. Тана бир неча бор тўлғониб, ер тишлади қолди. Бу мудҳиш воқеа ойдин кечада рўй берди... 133 Мен Антрактиканинг қоқ ўртасида ўлмоқ истайман. У ерда ҳеч ким мени тополмайди ва ўлик танамни кўриб ғамга ҳам ботмайди. Нима деб валдираётганимни биламан. Мен унда бир марта бўлганман. Бу ҳам халқаро анжуманлардан бири эди, ҳомийлар чегарани бузиб, Антарктикада йиғилиш ўтказишга келишишганди. Мен доимо бу минтақага боришни орзу қилардим. Шунинг учун бу Атланта афсонасига ўхшаган бир нарса бўлдики, қорли тоғлардаги ишониш қийин бўлган ғаройиботлар ичида ўз йўқотган жаннатингни топиб олгандай бўласан киши: узун папоротниклар, динозаврлар ва болаликдаги рангли, тасаввурларга бой хаёлий ҳаётдаги яна минглаб бошқа нарсалар... Афсуски, бунинг ўрнига хунукдан-хунук бир қаватли металл уйларни кўрдимки, уларнинг бирида халқаро анжуман ҳомийлари «разминка» қилишни бошлашди. Биринчи кун ичкилик билан ўтди-кетди, лекин Қозоғистон чўлларидан келган Донобек деган бир ёш совет йигити билан танишдим. У ён атрофни айлантиришга ваъда берди ва мижозларимиз жўрликда хуррак отишни бошлаб юборишганда, ҳужжатларимизни стол устига қўйиб, бошпанамиздан чиқиб кетдик. Барча йўл сигнал байроқлари ўрнатилган симлар билан белгилаб қўйилган, Донобекнинг тушунтиришча, энг хавфли нарса қор остидаги муз ёриқлари экан. Шамол қайсидир томондан яна бир қайсидир ёққа эсар, тиканли қор учқунлари чироғимизнинг ёруғида нурланиб, нақ кўзимизни мўлжалга оларди. Донобек қор устида юрадиган чана олишни таклиф қилганди, мен осудаликни бузишни ёқтирмаслигимни айтиб рози бўлмагандим. Биз икки жуфт чанғи олдик. Донобек олдинда, мен орқада бордик. Биз оппоқ қоронғиликда етим учоқ шумшайиб турган учиш майдони томонга қараб кетдик. Унинг охирида кичик тепалик бор эди. Мен чанғи учиш учун у ерга боришни таклиф қилдим. Донобек хоҳламайгина таклифимга кўнди ва биринчи бўлиб тепаликнинг устига чиқиб, учиш майдонига томон елиб кетди. Унинг қизил қор костюми қоронғиликда кўздан ғойиб бўлди. Мен ҳам ўша тепаликка чиқиб, бир зум атрофга боқдим ва ажойиб манзарани кўрдим - шамол булутларни қор учқунларидан ҳам тезроқ олдинга сурар ва баъзан қоронғи осмонда ойнинг қораси кўриниб қоларди. Бу лаҳзаларда бутун водий сеҳрли нурга чўмилган, менинг завқим ошиб-тошиб кетиб, бирдан тепаликнинг нариги тарафига сирпаниб кетдим. Бу шунчалик кутилмаганда рўй бердики, мен асло тўхтай олмас ва бунинг нақадар хавфли эканини тушуна бошлагандим, чунки у томонда тутиш учун арқонлар йўқ эди. Худо билади олдинда нима кутиб турганини, қайси лаънати ёриқ ҳаётимга якун ясайди ва ё тезлашиб бораётган ҳаракатимга қайси қоя чек қўяди... Ҳатто ҳозир ҳам ўша танамни музлатиб юборадиган пойгани яхши эслайман. Лекин ўлганим йўқ. Бир соатча ўтиб, Донобек икки қутқарувчи билан қор устида юрадиган чанада келиб, мени тутиб қолишди. Лекин умрим бино бўлиб Ернинг устида-ю осмон остида унчалик қўрқувга, шунинг билан бирга, у қадар завқу шавққа тўлган эмасман.. 134 Бу воқеани ярим тунда Ўлик Шаҳарнинг бошқа ери ва бошқа осмони остида эсга олдим. Буни ўзимга далда бериш учун эсладим, чунки ҳатто энг йирик минтақанинг ўртасида (Ернинг қоқ киндигида) ҳам ёлғизлигимдан даҳшатга тушаётгандим. Шеригим - тўлин ой қоп-қора осмонга безбетларча кириб кета бошлаган, унинг қарашидан юлдузлар ҳам эриб кетаётганга ўхшарди. Томирларимда қон ўрнига қўрқув оқаётган эди гўё. Мен сирли ёзувлар ўйиб ёзилган тошни кўрсатган ўша қарияни кўрмоқни истардим. Ундан Зевнинг тақдири тўғрисида сўрамоқчийдим. Агар шу ишни қилсам, ўтган икки йил ичидаги воқеаларнинг тагига ета оламан деб ўйлардим. Аслида бу бемаъни бир фикр эди. Лекин у Билга-Ҳоқоннинг фикричалик маънисиз эмасди. Ҳақиқатда эса, ҳамма телбалик ўзимда эди, чунки ўша қария тунда мени кутиб ўтирган дея ишонардим. Бироқ, кўпинча аниқ нарсалар ноаниқ нарсаларни келтириб чиқаради. Барибир! Мен Ўлик Шаҳарнинг бўм-бўш лой шакллари, ҳатто вайрон қилинган ярим шакллари орасидан олдинга юриб борардим. Ер остидаги ҳар бир илоннинг вишиллашию, қуриган ўт орасидаги ҳар битта чигиртканинг овозига диққат билан қулоқ тутардим. Ахири мудҳиш тунда Ўлик Шаҳарни кесиб ўтдим, лекин шуни сездимки, тўхтаган заҳотинг, атрофингга боқиб, туннинг қатнашчиларидан бирига айланар экансан, масалан, қабрга ўхшаган бир нарсанинг устига кичик ёзилиш қилишга тўхтайсан ва шу онда қўрқинчдан асар ҳам қолмайди. Ҳаракат қилишинг билан ҳаммаси яна бошланади. Ҳатто тунда ҳам асирга олишлари, зуғум ўтказишлари ёки ҳужум қилишларидан қўрқиб турасан. Шу хаёллар билан ўтган сафар сирли дарвиш билан учрашган жойимга келдим. У ерда ерга қоқилган бир таёқ ва унинг учида бир неча муқаддас латталар билан отнинг ёллари ҳилпираб турарди. Лекин ҳеч ким йўқ эди. Атрофга қараб, ҳаёт асарини кўрмадим, лекин яқинроқда силлиқ бир нимадир турганига кўзим тушди. Юрак ютиб унга яқинлашдим: бу дарвиш менга кўрсатган тошнинг ўзи эди. Ўша пайт не аҳволга тушганимни тасаввур қилиб кўринг: истаган еримни топгандим! Тош тупроққа кўмилиб кетган, шу боис унинг атрофини тозалашга тушдим, бироқ унинг юзаси теп-текис эди. Шунда тошни ағдариш учун ерни кавлай бошладим. Қизишганимдан бирор асбобим йўқлигини ҳам унутиб, ерни эртаклардаги жодугарлар сингари қўлимда кавлай кетибман. Юзу баданим қора терга ботиб кетди. Бир соатдан ошиқ вақт қаттиқ ишлаб, тошни ўгирдим, лекин не кўз билан кўрайки, унинг бошқа томони ғадир-будир ва тишли бўлиб, унда ҳеч қандай ёзув кўринмасди... 135 Ендиликда вақтини асосан жангарилар штабида ўтказаётган Ли стол устидаги ёзувни ўқиганди. У буни мен ухлаб ётганимда ўқиган ва жавобини ёзиб, яна ўша стол устида қолдирганди: «Бухоролик шаҳзода Нян Сянг (Ат-Тоҳарийнинг ёзишича, ҳақиқий исми Ниҳон Санг -Яширин Тош) ахири ноаниқликка барҳам бериб, Ислом динида эканини тан олди. Аслида, ҳар бир эътиқодли инсон мусулмондир, деди у, чунки бу фақат Аллоҳга бўйсунмоқ дегани. «Нега сен эътиқодингни бизнинг тилимизга ўгирмадинг? Нечун Хитойча эътиқоддаман деб даъво қилиб юрдинг?», дея сўради ундан Тонгюқуқ. - «Қоронғи хонада қора мушукни топиш жуда мушкул иш, айниқса, мушук у хонада бўлмаса...» - жавоб берди шаҳзода. «Кейин унга нима бўлганини биласанми? - деб сўраганди Ли жавобида. Бирдан унинг хушхабарлари ҳар томонга тарқаб кетди. - Лекин мен мушуклар ҳақидаги бошқа бир ривоятни биламан - давом эттирганди Ли. - Кунларнинг бирида эр уйига бир кило гўшт сотиб олиб келибди. Кечроқ уйга меҳмон келади, буни пишириб берасан, - дебди у хотинига. Хотини гўштни яхшилаб қовурибди, лекин у пишгунича битта-битта олиб, еб қўйибди. Эри уйга келгач, унга «қовурилган гўштни мушук еб қўйди», деб шикоят қилибди. Жаҳли чиққан эри дарҳол мушукни олиб тарозига солиб тортибди ва мушук роппа-роса бир кило чиқибди. Агар гўштни еган мушук бўлса, гўшт қани ва агар гўшт унинг ичида бўлса, мушук қани? - деган экан қизиққон эр... » 136 Ушбу жавоб мазмунининг икки маънолилиги ўз йўлига, лекин ундаги мантиқ юрагимда турли хил туйғуларни уйғотиб юборди. Ўқувчилик йилларимда бир куни сиёҳдон тагидаги чуқурчада бир ёзув борлигини сезиб қолдим. Буни қиз бола ёзгани билиниб турарди: «Мен сени севаман ва жавобингни интизорлик билан кутаман». Қанақа аҳволга тушганимни бир тасаввур қилинг. Ўшанда жавоб ёзиб, бу гапни ким ёзганини сўрагандим. Лекин гапни ёзган қиз ўзини кўрсатмади, шунга қарамай, ҳаётим мактублардаги сирли муҳаббат ҳаяжонларига тўлиқ кечди. Ҳозир Лининг қисқача хатини ўқиб, негадир ўша туйғуни бошимдан кечирдим, гарчи у севги ҳақида эмас, балки менинг ҳаётим ва ўлимим хусусида эди. Мен шарқ шеъриятидан таржима қилиб турардим. Бир гал қайсидир китобга ёзилган сўзбошида шоирнинг бир сатрини шарҳлаш анъанаси мавжуд эканини ўқиганман. Сўзбоши муаллифи гапида давом этар экан, агар бирор киши шу шоирнинг бир сатрини 39 йўлда шарҳлаган ва бу сатр ортида бошқа нарса йўқлигига ишонч ҳосил қилган бўлса, бошқа бир мутахассис бу шарҳга яна 47 та қўшимча шарҳ ёзганини айтганди. Шуни назарда тутган ҳолда, Лининг мушук ва гўшт тўғрисидаги сўзларини биргина туйғу билан шарҳлашга юрагим бетламаган бўларди: «Ли жосусми ё жангари?» ёки: «У Жон эмасми, агар шундай бўлса, бу ерда нима қилиб юрибди?» Ҳатто: «Ли менинг қиёфадошимми ёхуд ўзим Ли эмасманми?» деб ҳам сўрай олмасдим. Ҳозир ўша 47 та қўшимча шарҳ ёзган иккинчи билимдонга ўхшаб, ёзишмада батамом бошқа қатлам ҳам мавжудлигини кўра олдимки, уни сизларга тушунтиришга ҳаракат қиламан. 137 Ҳафсалам пир бўлганди. Хонавайрон бўлгандим ҳатто. На расм ва на қари дарвиш бор, бунинг устига Шинжонда ҳар хил бош оғриқларга йўлиқардим. Эртасига куннинг қоқ ярмида, бирор жонзот инидан чиқмай яширинб ётадиган маҳал яна ўша жойга бордим. Яхшики, ўйинқароқ болаларни учратиб қолдим ва улар дарвишнинг икки-уч йил олдин кетиб қолганини айтишди. Мени Турфонга боғлаб турган биргина ришта - бу Зевнинг кундалиги эди. Болалар ҳамма нарсадан хабардор бўлиб, уларнинг бири Урумчида яшайдиган Шиа Чанг холанинг исмини билар, унинг бу ерда укаси ҳам борлигини айтиб берди. Холанинг укаси яқинда қамоқдан қайтди, деди болакай ва ҳатто менга унинг қаерда яшашини кўрсатиб қўйишгача рози бўлди. Гарчи у Кариз деган жой ёки ер ости ўралари яқинида бир манзилни кўрсатиб қўйган эса-да, лекин ҳали Шиа Чангнинг укаси билан учрашишга тайёр эмасдим. Ахир унга нима ҳам дердим: «Салом, Мен Зевнинг кундалигини ўқиб чиқдим...?» дейманми? Хўш, нима бўпти? Мен нима қилишни ўйлаб, ўша ўраларни кўришга бордим. Аслида Зевнинг қотили билан кўришиш учун йўлга чиққандимки, албатта, у мени кўришдан хурсанд бўлади, деб ўйлаш телбалик бўлур эди. Ундан нима олишим мумкин? Умуман, нега бу ерга келдим? Яхшиси, ортимга қайтиб, жаноб Жан-Пер Балпега ўзимни топширганим маъқулмасми? Шу хаёллар билан бир соатча тентираб юрдим ва бирор яхшироқ қарорга келолмай, ахири ер ости каналида тинмай оқиб турадиган сувга ўхшаб, таваккалига у билан кўришиш учун кетдим. 138 Ҳаддан ташқари кўркам юзли, ўрта ёшлардаги мулойим бир киши эшикни очди ва ўзимни таништирмасимдан бурун ичкарига таклиф қилди. Очиғи, узун ҳовлида унинг ортидан эргашиб боришдан қўрқаётгандим, худди у қочоқ эчки-ю мен қурбонликка сўйиладиган қўй кабиман. Бунинг устига, у уйда ёлғиз яшайдигандай туюларди. Мени атиргул соя солиб турган тахта супага ўтиришга таклиф қилди. Ўн ёшлар чамаси қизалоқ дарҳол дастурхон келтириб ёзди ва нон-чой келтирди. Тўғриси, уни кўргач, сал ўзимга келдим. «Биз сизни кутаётган эдик» - деди у. Мен қўрқиб кетдим, келишимни қаёқдан билдийкин? «Замин тўла ғийбат» - деди у ва жилмайди. Билишимча, Шиа Чанг ярим хитой, ярим уйғур эди, унинг укасини эса кўпроқ хитойга тортган бўлса керак, деб ўйлардим, лекин қаршимда турган кишида хитойларга хос ҳеч бир аломат сезилмасди. Қаерга келиб қолдим, дея иккиланишга тушдим. «Сиз Шиа Чангни қоралаб келгансиз, мана мен унинг укасиман» - деди у киши худди фикримни ўқиётгандай. Лолу ҳайрон бўлиб, ўзим, кейинги икки йилда кечган ҳаётим, Лук, кекса дарвиш, Зевнинг кундалиги, бу ерга қайтишим ҳақида деярли ҳамма нарсани гапириб бердим... У диққат билан қулоқ солди ва биргина гап айтди, лекин ўша гап мени эсанкиратиб қўйди. У: «Ўша қария менинг отам бўлади» деганди. 139 Хитой Ҳукмдори қон ҳидини сезди. Биринчи майса ерни ёриб чиққан ва Билга-Ҳоқоннинг кулини ерга топшириш фурсати етганда, у элчиси княз Тсуанни ҳамдардлик билдириш ва қурбонлик қилиш учун юборди. Тонгюқуқ унинг ташрифидан кўзланган асосий мақсадни яхши биларди, лекин Ичи Лянгни Ўрта Қиролликка қайтишга қарор қилмасдан бурун княз делегатсиясига қўшиб юбориш лозим эди. Тонгюқуқ ҳисобидаги вақт камайгандан камайиб борарди. Ўзининг йирик юришида ҳатто кўтарилиб-тушиб турган сарой аҳлини-да унутиб қўйганди: Побека ўғли ЙЎллукни ўзига оғдириб олган, лекин унинг икки амакиси - Салтанатнинг ўнг ва чап қанот шаҳзодалари ҳукуматни бошқаришда тўсқинлик қилар, шу боис Побека ўз ўғлини ғарбий шаҳзодани қатл этиб, унинг армиясига эга бўлишга кўндирди. Лекин айтмишларки, қўрқоқ олдин мушт кўтарар. /арб шаҳзодаси Ҳоқон саройига ҳужум қилиб, ЙЎллукни ўлдирди. Лекин кўп ўтмай, унинг ўзи ҳам Муқаддас Дуғин тоғига қилган сўнгги зиёратидан қайтаётганида, Тонгюқуқ одамлари томонидан ўлдирилди. Унда Ҳалҳа деган жойда Аллоҳнинг инояти билан шаҳзода Ашина ва Она Бўридан Кўк Турклари дунёга келди. Бешинчи ойнинг ўртасида Тонгюқуқ дарахт, ўсимлик ва ўт-ўлан ўсмайдиган дарё ёқсидаги муқаддас Бодун-инли тепалигига келиб, Тангри номи билан бир оқ қўйни қурбонлик қилди. У ерда, тепаликнинг устидан туриб кўрдики, турли қабилаларнинг турфа вакиллари ҳар хил йўлдан кетиб боришар, лекин сўнгги борар манзиллари бир экан. Гарчи у буни бутун ҳаёти давомида кўрган бўлса ҳам, биринчи марта унинг яширин маъносини тушуниб етди. Одамлар Тангридан худди шу ерда Тонгюқуққа хабар келган дейишади, улар муқаддас тоғнинг тепасидан дарё қирғоғига тушиб турган бир нурни кўришган, лекин тулки овловчилар ҳеч кимга бирор нарсани очиқ айтишмаган... |
Адабиётшунослик
Бадий матн ва таҳлил муаммолариШоирлик аслида шеърни шеъриятга алоқаси йўқ нарсалардан тозалай... |
Улуғбек Ҳамдам. Қодирийнинг хизмати нимада?Қодирий ўзбек халқининг энг севимли адибларидан бири. Ёзувчи ва... |
Абдурауф Фитрат. Аҳмад Яссавий (1927)Аҳмад Яссавий тўғрисида матбуотимизда бир-икки йўла гаплар бўлу... |
СюжетСюжет (фр. sujet — предмет) — адабиёт, драматургия, театр, кино... |
Она фидоийлиги ҳақида бир асарXIX аср охири ўзбек маърифатпарварлик адабиётининг бир қисмини... |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Элга гар бу иш ҳунар бўлса, бўлуптур фан мангаУл малоҳат ганжи ҳажрида бузуғ маскан манга,Уйладурким, жондин ... |
Эй Навоий, бу фано дайрида не бор манга?Гарчи ҳажрингдин эрур юз ғаму озор манга, Ғам эмас васлинга умм... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |