Home icon Бош саҳифа»Кутубхона»Назм»Девон. Ҳофиз Шерозий - 6
Facebook
Девон. Ҳофиз Шерозий - 6 PDF Босма E-mail
Материал индекси
Девон. Ҳофиз Шерозий
2
3
4
5
6
7
Ҳамма саҳифа
* * *

Дардим мени дилдордан-у, дармон ҳам,
Дил бўлди ўшал ёрга фидо-ю, жон ҳам.
Ҳусн ичра топилмас тенги ёрни, аммо,
Ул ишқу муҳаббатда шаҳи даврон ҳам.
Қонимга эмиш ташна у — тутсин ёдда:
Синдирди-ю аҳдини, унут паймон ҳам.
Мен-ку яширур эрдим азал ишқимни,
Афсона эмиш эл ичида, достон ҳам.
Бас, давлати васли-ку муяссар бўлди,
Албатта ўтар айрилиғу ҳижрон ҳам.
Ёр ҳуснининг бир жилваси икки олам,
Ундан яна не пайдо бўлар, пинҳон ҳам.
Дунё ишига йўқдир ишончим асло,
Юрмайди раъйингга чархи гардон ҳам.
Ошиқ чўчимас ҳеч кишидан — май келтир,
Ҳеч қозини қаҳри-ю, ҳукми султон ҳам!
Ул муҳтасиб яхши билар: Ҳофиз — ошиқ,
Шу мулки Осаф, давлати Сулаймон ҳам!

* * *

Эйки, доим ўзингга мағрурсан,
Бўлмаса ақлинг сени, маьзурсан.
Сенки ишқ аҳ.лига теккизма тилинг,
Ақлу оқиллик ила машҳурсан.
Ишқ майининг мастлиги йўқ бошингда,
Чунки узум суви-ла маъмурсан.
Ранги сомон, оҳи мисоли оташ,
Ошиқ элининг нишонин сўрсанг.
Бахридан ўт номусу орнинг, Ҳофиз,
Иста май жоминиким, махмурсан.

* * *

Мусулмонлар, менга вақти дил эрди,
Дедим ёримга ҳар не мушкил эрди.
Бироқ ҳамдарду сри маслаҳатгўй
Азал суянчи ҳар аҳли дил эрди.
Ғамидан май каби гирдобга тушдим,
Илож ёлғиз умиди соҳил эрди.
Менингдек ёр кўйида йитди кўплар,
Этакдан тутгучи не манзил эрди?
Бу телба бандага раҳматлар айтинг,
У бир вақт корвони комил эрди.
Менга сўз дарсини ўргатди то ишқ,
Сўзим катта-кичикка маъқул эрди.
Талаб йўлида дурлар тўкди кўзим,
Бироқ ёр васлидан беҳосил эрди.
Етар, айтмаки, Ҳофиз нуктадондир,
Ахир, кўрдик-ку биз: кўп ғофил эрди.

* * *

Зоҳиди зоҳирпараст ишқ аҳлидан огоҳ эмас,
Бас, маломат қилса-қилсин — сўзлари дилхоҳ эмас.
Ҳар не юзланса сулукда лутф эрур солик учун,



Ул сироти мустақимда ҳеч киши гумроҳ эмас.
Уйнар-у рух минг мақомда, биз пиёда сургамиз,
Дона сурса тахтада риндлар мажоли шоҳ эмас.
Бу мунаққаш, сержило, олиймақом айвон недур?
Бу муаммодан жаҳонда ҳеч киши огоҳ эмас.
Демагил билмас ҳисобни соҳиби девонимиз,
Баски, иқроринг нишони ҳасбатанлиллоҳ эмас.
Хоҳлаганлар келсин-у, хоҳлаганини сўзласин,
Ушбу кибр этгучи, ҳожиб тутгучи даргоҳ эмас.
Бош уриш майхонага ошиқи содиқлар иши,
Худфурушлар майфурушларга сира ҳамроҳ эмас!
Келса ҳар не кўргулик — боиси бизнинг қилғилик,
Бўлмаса, лутфу караминг кимсага кўтоҳ эмас.
Мен харобот пирига қулмаи — мудом лутф кўргузар,
Чунки лутфи шайху зоҳид қавмининг ҳар гоҳ эмас.
Ҳиммати Ҳофизни юксак: истамас мавқе-мақом,
Кўҳна май ошиғи орзуманди молу жоҳ эмас.

* * *

Зоҳиди хилватнишин келди кеча майхонага,
Тавбасин синдирди-ю, чўзди қўлин паймонага.
Давра сўфийси кеча жомларни синдирган эди,
Қатра май ичди-ю, айланди яна фарзонага.
Ёши ўтган борки, ғафлат баҳрига чўмган эди,
Кексаликда дўнди қайта ошиқи девонага.
Дину дил овлаб юрар эрди туну кун муғбача,
Ёр йўлида айланибди ҳаммадан бегонага.
Гул юзининг оташи куйдирди булбул хирманин,
Шамъни кулган чеҳраси офат эрур парвонага.
Кеча-кундуз йиғлагандик, шукр, зоеъ кетмади:
Қилди тенг кўз ёшимиз ҳар қатрасин дурдонага.
Сеҳру жоду оятин ўқийди соқий кўзлари,
Ҳалқаи аврод берар жой мажлиси афсонага.
Энди Ҳофиз манзили подшоҳлар даргоҳидир,
Кетди дил дилдор билан, боғланди жон жононага.


СОҚИЙНОМА

Фитнасин бошлагай бу кун рўзгор,
Мену майхўрлигу ёр — кўзи айёр.
Кел, соқий, май келтир, тузалсин аҳвол,
Етишсин фароғат, етишсин камол.
Бода тут — йиқилдим вайрон ўлиб дил,
Бу ҳар иккисидан олмадим ҳосил.
Кел, соқий, келтиргил шароб тўла жом,
Кайхусрав, Жамшидга юборай пайғом.
Най ила айтайин, эшитсин улус
Қай бири Жамшиду қай бири Ковус.
Фотиҳлик кимёсин келтир, эй соқий,
Қорун ганжи Нуҳдек топсин умр боқий.
Қадаҳ тут — умрингга умр қўшилсин!
Орзуйинг эшиги шунда очилсин!
Соқий, Жам жомидан тутгил шундай май,
Йўқликда ободлик лофини ургай.
Менга берки, агар ёрлиқ қилса жом,
Жамдек билай олам сиррин батамом!
Бу кўҳна оламнинг сайридан гапир,
Ўтмишдаги шоҳлар умрида не сир?
Бизга ҳамон манзил бу хароб жаҳон,
Афросиёб тахти кетмишдир қаён?
Лашкарбоши Пирон турмас оёқда,
Турон қиличбози Шеда қаёқда?
Пирон қайга кетди, лашкари қани?
Туронли Шеда-чи, ханжари қани?
Фақат тахту қасри бўлмади барбод,
Мозорин ҳам ҳеч ким айламайди ёд.
Ҳали ҳам бизларга бекат биёбон,
Тур лашкари унда гум бўлган осон.
Не хуш сўз демишди Жамшиди доно:
Арпа донча турмас беш кунлик дунё!
Соқий, ўшал тобнок оташни келтир,
Зардуштни чиқорсин тупроқдан ахир!
Менга бер-чи, ичиб бўлай ринду маст,
Наздида бир оташ ё дунёпараст.
Кел, соқий, ҳар кимда ниҳоний иффат,
Харобот ичинда ўлтирар фақат.
Май бергилки, бадном бўлмоқ истайман,
Хароби маю жом бўлмоқ истайман.
Андишага олов солгувчи май бер,
Ўрмонга ўт қўйсин уни ичса шер.
Ичиб, шергир фалак бошига борай,
Бу кекса бўрига тузоқ ҳам солай.
Шундай май бер, соқий, жаннатий оташ
Ила ҳур атрини қилиб аралаш.
Бу хушбўйликни ҳам урай оташга,
Бир хушлуқ келтирай ақлу дил ғашга.
Май бергил, эй соқий, келтирсин шоҳлик
Поклигидан кўнгил берсин гувоҳлик.
Май бергил гуноҳдан пок айлаган чоқ,
Гўрдан бош кўтарай, ишратда қувноқ.
Руҳонийлар боғи бўлмиш масканим,
Нечун тахта узра банддадир таним?
Менга шароб бер-у, давлатим кўргил!
Хароб айлаб, ганжи ҳикматим кўргил!
Мен шундай қўлимга қадаҳ олган он
Бўладир кўзгуда ҳар сир намоён.
Мастликда подшолик дамин ургайман!
Шоҳликда гадолик дамин ургайман!
Мастликда сир дуррин терайин чандон,
Беҳудликда сирни ким тутар пинҳон?
Агар Ҳофиз қўшиқ айтса мастона,
Зуҳра рубоб куйи тўлар осмона.
Муғанний, қайдасан, янгратиб рубоб,
Шоҳона қўшиқни эсга ол шу тоб.
Бехудлик йўлини танлабон биз ҳам,
Зикр шўх рақсига тушайлик бул дам.
Тахту тож иқболи фаровон бу кун,
Дарахтида шоҳлик меваси тўкин.
Замон подшоҳи, замин сардори,
Давлат осмонининг ойи, тождори.
Ул шоҳлик тахтининг устуворлиги,
Балиқдан қушгача тинчлик ёрлиги.
Иқбол эгаларин кўз нур ҳикмати,
Соҳибдил кишилар валинеъмати.
Ало, эй ҳумою ҳумоюнназар,
Фариштатабиат, муборакхабар,
Фалак садафида сендек гавҳар йўқ,
Фаридун, Жамшидда сендек жавҳар йўқ.
Искандар тахтида даврон сур кўп йил,
Донишмандлик ила кашф этиб кўнгил.
Бировнинг дилига тиғ урса рўзгор,
Бошқа биттасини қилур мансабдор.
Муғанний, чалиб бер янги бир наво,
Рубоб чалиб, айла рақибга нидо:
Бу кун ёв устидан топурмиз зафар,
Осмондан келмоқда яхшилик хабар.
Муғанний, хурсандлик куй-ла қўш ҳисса,
Ғазал қавли бирла бошлагил қисса.
Ғам юкидан ерга ботмишдир оёқ,
Усулинг зарби-ла қўзғатгил бу чоқ.
Улуғлар кўнглини куй ила шод эт,
Парвизу Борбаднинг номини ёд эт!
Муғанний, пардадан шундай нақш ол,
Парда тагидаги гапни эсга сол.
Мусиқа садосин янграт шу зайл,
Ноҳид ҳам рақсга тушсин муттасил.
Шундай чалки, сўфий ҳушидан кетсин!
Маст бўлиб, хаёлан висолга етсин!
Муғанний, чилдирма, созингни соз эт,
Яхшилик одати бирла овоз эт!
Фирибгар жаҳоннинг қиссаси равшан,
Ҳомиладор бу тун не туғар экан?
Муғанний, озурда хотирим куйла,
Ягона бўлса ҳам бу сирим куйла.
Даврондан ғам-алам кўради дилим,
Билиб бўлмас кимга интизор ўлим.
Муғ ринди ёқмоқда яна оловин,
Кимнинг ўчоғини бузар қалови?
Қон тўкувчи бундай қиёмат куни,
Косаю кўзаси синсайди уни.
Мастларга ашула пайғом юбормиш,
Кетган дўстларга ҳам салом юбормиш.
Кел, соқий, ўшал май оташга ошно,
Юбор, ғамдан халос бўлай мутлақо!
Менга май бер — кўнгил султони эдим,
Бу кун олис кетдим, дил жони эдим.
Кел, соқий, келақол, умр — бевафо,
Май — восита, унга гадо бўл, гадо!
Фақат май умрга қўшадир умр,
Ғойибнинг эшигин ҳар дам очадир.
Кел, соқий, шароб суз, мажлис эт барпо,
Дунё бевафодир, дунё бевафо!
Унинг қилмишидан шуни олдим ёд,
Кайқубод тожини ул этди барбод.
Кел, соқий, дил комин майдан эт талаб,
Дил оромин истаб, ич кеч, эрталаб.
Агар дарду ғамга сабр этса дил,
Дилдан қутқармоқни майдан талаб қил.
Кел, соқий, косани қил лиммо-лим май,
Сўзлаб берай нечук ўтди Кисро, Кай.
Кел, соқий, дунёдан ғафлатда қолма,
Охир қонинг тўкар — ичишдан толма!
Кел, соқий, келақол, саркашлик қилма,
Сен ҳам тупроқдансан, ўтдан деб билма!
Қадахга майни қуй, ёқимли оташ,
Айниқса, соф бўлса ва эрса беғаш.
Кел, соқий, эсганда хуш бўйли насим,
Дунёда қолмагай на олтин, на сим.
Келтир, соқий, бода бўлсин лаълин, соф,
Қўлга тут, тугасин бу ёлғону лоф.
Тасбеҳу хирқадан безорман мудом,
Май-ла икковидан бўшат, вассалом!
Майхона кунжидан келақол, соқий,
Ундан узоқлашма, унда умр боқий.
Деса ким: майхона юрурсан нечун?
Не жавоб берурсан? Де: Хайрли тун!
Келтир, соқий, менга арғувон қадаҳ,
Ундан дилга шодлик ва жонга фараҳ.
Менга тутгил, ғамдан халослик берар,
Базмга кўрсатиб йўл, хослик берар.
Кел, соқий, май тутки, бўлсин жонпарвар,
Хаста дилга жондек ғамхўр диловар.
Май бергил, жаҳонга қурай бир чодир,
Сарпардам осмондан баланд бўладир!
Кел, соқий, қуёшдек, ойдек, тутгил жом,
Тахтим оёғида фалак, вассалом!
Кел, соқий, кўҳна ул майхўрлик бўлсин!
Маст бўлай, қадаҳинг пайдарпай тўлсин!
Беғаш қадаҳингдан агар бўлсам маст,
Хуш куйларни куйлай мен — ишратпараст.
Кел, соқий, жаннатдек бўлди анжуман,
Юзингдан яшнади мисоли гулшан.
Майдан четга, соқий, тушмайдир йўлим,
Бир қадаҳ боқий май ила тут қўлим.
Жонимни ҳалқумга келтирди даврон,
Муғлар дайри томон йўл олдим равон.
Бу жаҳон ғамидан наф йўқдир, ҳеч наф,
Уни қилмоқ мумкин бода ила даф.
Кел, соқий, завқбахш майдан суз бул кун,
Ул майдан Рахшга минмоқлик мумкин.
Таҳамтан мисоли олайлик майдон,
Дилимиз коми-ла қилайлик жавлон.
Кел, соқий, узатгил ёқутдек ичку,
Шодлик эшигини дилга очар у.
Кел, соқий, май тутгил мисли Салсабил,
Жаннат борлигидан дилга у далил.
Май бер, шўх куйласин чилдирмаю най,
Кай тожидан авло менга ундай май!
Кел, соқий, подшоҳ хузурига бор,
Жамшид тожли шохга сўзим эт ошкор:
Бенаво мискинлар дилини овла,
Сўнгра жаҳоннамо жомингни ковла...
Муғанний, чалгил чанг ила арғанун,
Кўнгилдан қув нокас бу дунё фикрин.
Агарда бир замон бўлсам хотиржам,
Кўнгилда қолмагай на дарду на ғам.
Мастларга ашула ва жом юборгил,
Кетган сронларга салом юборгил.
Муғанний, бери кел, мен-ла этма жанг,
Чилдирмага қўл ур гар бўлмаса чанг.
Эшитдимки, бошга тушса ғам, бало,
Чилдирма овози кўнгилга даво.
Муғанний, қайдасан, гул вақтидир, гул,
Чаманни чаҳ-чахга тўлдирди булбул.
Қоним қайнат, дилни урушга келтир,
Бир нафас чангингни хурушга келтир!
Муғанний, бери кел, удинг бўлсин соз,
Янги-янги наво айласин овоз!
Бир нағма ила қил дардимга чора,
Дилим мисли хирқа айла садпора.
Муғанний, не бўлур қилсанг лутфу қут,
Найинг бирла дилга солсанг оташ, ўт.
Мени фикру ўйдан халос эт бир дам,
Дардим куйиб кетсин, барбод ўлсин ғам!
Муғанний, қайдасан, наво эт ният,
Биздек бенавога бер имконият.
Охир бўшар экан биздан бу дунё,
Билиб қўй, шохликдан гадолик аъло!
Муғанний, тинчима, куйла чалиб соз,
Биз бечораларга ўзинг чорасоз.
Ироқ йўлин кўрсат ўзинг чалиб рудҳ
Кўзларим сувини айла Зиндаруд.
Муғанний, кел, эшит мендан ушбу панд,
Менинг тилим билан сўзлар донишманд.
Агар ғам бошласа ҳужум — туз лашкар:
Чилдирма, рубоб, най, чанг бўлсин аскар.
Муғанний, сиримга сен ёлғиз маҳрам,
Бир муддат най чалиб, ҳамдам бўл бир дам.
Май бирла улоқтир дилда бўлса ғам,
Бир дам найинг чалки, бир дамлик олам.
Муғанний, қайдасан, чалсанг-чи, рубоб,
Кел, соқий, косага солсанг-чи шароб!
Кел, ишрат қилайлик ўлтириб боҳам,
Енгилтаклик қилиб, кулайлик бир дам.
Муғанний, шеъримдан ўқиб бир ғазал,
Барбат куйи ила дардга топ амал.
Келақол, дунёга ҳирс қўйма зинҳор,
Киши мол-дунё-ла топмагай қарор.

Шоислом Шомуҳамедов таржимаси


ТАРЖЕЪБАНД

Дўстликни нега совурдинг, эй ёр?
Шул бўлдиму ваъда, а вафодор?
Мажруҳу заиф дилимга токай
Ғам илгида бергузарсан озор?
Зулфингга асиру беқарорман,
Айтгинки, бўлак не хислатинг бор?
Токай бу ғарибларингни жонин
Қийнаб этасан жафо билан хор?
Ҳар қанчаки дилни куйдирурсан,
Мен тоқат этарман, э ситамкор!
Раҳм ила, дедим, ситам қилишдан
Қўл тортасан энди балки, дилдор?
Йўқ зарра умидки, сан бирор кун
Ошиққа бўлурмидинг вафодор?
Энг яхшиси шулки, сабр этарман,
Мақсадга шу йўл билан етарман.
Соқий, ичай энди қона-қона,
Тун бодасидан сун ошиқона.
Бошимда агар ҳушим бўларкан,
Тўхтатма қадаҳни — қил равона!
Ошёнасидан чаманда қушлар
Бошлабди ёқимли шўх тарона.
Созанда қўлингга созинг олгил
Сен ҳам шу нафасда бебаҳона.
Ёр васлидин айлагил тараннум,
Дилдан чиқар уд каби тарона.
Токай бу замон ғамин егайсан,
Ҳофиз, май ич, айла шодиёна!
Кўксимда аланга олди кўп вақт,
Кўнглим ғамин ўти ғолибона.
Гар бўлмаса ҳажр денгизининг
Қирғоқларидан бирор нишона.
Энг яхшиси шулки, сабр этарман,
Мақсадга шу йўл билан етарман.
Ўлсам агар ишқ азобидан ман,
Дилни уза олмагум ғамингдан.
Ой бирла қуёш дилини эзгай,
Нолам мени кўк сари етаркан.
Ҳар лаҳзада қошларин камони
Ўқлар отади карашмасидан
Завқин тугатолмагай Аторуд
Ўткир қаламини шарҳи бирлан.
Гўдакман-у, ишқ ғамида кекса,
Кексаман-у, ишқ ғамида ёшман.
Бошимни тутиб мисоли Саъдий,
Сабр айлайин, ўлтирай бериб тан.
Ғам бандига солди бу замона,
Ташлаб меии кўп узоққа сендан.
Энг яхшиси шулки, сабр этарман,
Мақсадга шу йўл билан етарман.
Эй нозли нигору шўх дилдор,
Ойдек юзинг оч — боқар кўзим зор.
Бошлаб яна умр аввалидан,
Тавбам ушатай тамоман, э ёр!
Кўзим йўлагидан элга, эй дўст,
Сиррим эл ичида бўлди ошкор.
Ишқ ичраки, ҳажр бошланибдир,
Қай хилда бу жонга тинчимоқ бор?
Умрини бутун совурди елга,
Ҳар кимки, ғаминггадур гирифтор.
Ғам кўраси ичра ишқ ўтида,
Эй дил, куй-у, уд каби дегил: ёр!
Босган изидан ўпишга ёрни
Қўймайди замона бирла ағёр.
Энг яхшиси шулки, сабр этарман,
Мақсадга шу йўл билаи етарман.
Эй қомати сарву, э гуландом,
Хижлатда юзингдан ой ҳар оқшом.
Келгил яна, ўт ёқувчи ҳажринг
Кўнглимдан олибди сабру ором.
Дил қушдек илинди у тузоққа,
Хол — донаю кокилинг бўлиб дом.
Кўп кездим-у, етмадим муродга,
Ҳажринг била ҳам олурман ором.
Ғам бирла фироқу мен, бу аҳвол
Қайга етадур топиб саранжом?
Ҳажринг ғамидир мудом насибам,
Ё йўқми аламдан ўзга айём?
Ҳофиз, шу эрур жаҳ,онда мақсуд:
Ёр суҳбати бўлса-ю, маю жом!
Ҳозирдаки блмагай муяссар
Дил мақсади сендан, эй дилором!
Энг яхшиси шулки, сабр этарман,
Мақсадга шу йўл билан етарман.
Жон роҳати — севгили нигорим,
Орзули дилим умиди — ёрим.
Шодман ғаминг ила, чунки ҳар вақт
Утлуғ аламинг менинг мадорим.
Кетдинг-у, унутдим ўзни, эй дўст,
Маълум эмас йўқ ила борим.
Жонимда висолинг орзуси,
Ҳажрингда ўтар бу умри зорим.
Утди бу кеча, нигор, сенсиз,
Кўз сшим оқиб, тугаб мадорим.
То тутмагунча ажал ёқамдан
Илгим этагингда — шул қарорим!
Саъйим била хаста дил муроди
Ҳеч бўлмади ҳосил, эй нигорим!
Энг яхшиси шулки, сабр этарман,
Мақсадга шу йўл билан етарман.
Эй, дилга ғамингни захми марҳам,
Ишқинг юрагимга ёру ҳамдам.
Жон бўйнида кокилинг таноби,
Кўнглим узуги лабингни билсам.
Қошинг тиғидир жонимга жаллод,
Дил ҳокими бўлди кўзларинг ҳам.
Кўнгилда нигор-у, мен ўт ичра,
Ёр ишқи кўнгилда — бошқа не ғам!
Мақсадга етолмай, энди дерман:
Бошимни олай узоққа шул дам.
Ҳофиз, на бўларди баҳра олсанг
Дил оламиданки — файзли олам!
Дилбарни висоли мулки дилга
Осонгина бўлмагач мусаллам.
Энг яхшиси шулки, сабр этарман,
Мақсадга шу йўл билан етарман.
Чустий таржимаси



ҚИТЪАЛАР

Шоҳ, вазирлар ваъдасига берма кўнгил, эй жигар,
Ким билур — қай йўл билан бўлгай кушод иш охири ?
Бор — таваккал қил: қаламдан тўкилур ҳар бир замон
Янги нақшу янги ранг, аммо қаён онинг сири?!

* * *

Менинг шеърим гулқанд эрур, Новвот эмас, шаҳду асал.
Кимнинг оғзи новвотдан шўр, Айб этма, ким қанддан ўсал.
Ғавғо тушар бошига, ким Зулол сувдан бўлса касал.
Ким онадан туғмиш басир, Кўнглин ололгай қай гўзал?

* * *

Булбул айлар нола-ю, гул ханда қилгай ҳар замон,
Не учун дил куймасин дилдори оташ ташлагач?
Чакмани жун зоҳиду шайхдан етар нохушлик,
Мен ғуломи мутриб ўлдим савти беғаш ташлагач.
Зоҳидо, қилма ҳазар мужгони тийридан ҳечам,
Захми пинҳондир они қоши камонкаш ташлагач.

* * *

Яхши-ёмонни сен ўзингдан сўра,
Муҳтасиб, бошқадан сўрамак нечун?
Ёмондан узоқлаш, яхшига ёндаш,
Беҳуда ўтмасин умринг туну кун.
Биласан, ризқимиз берувчи — Худо,
Сен тамаъ кетидан бўлма кўп дилхун.

* * *

Мардумозордан ит ҳам этар ор,
Итдан пастроқда — ким мардумозор!
Ҳақиқат бу сўз ичра муҳайё,
Дилга жо бўлсин ундаги маъно.
Одам-ку сен билан бир дастурхонда,
Ит эса кўчада — совуқ, бўронда.
Минг хайф, шул одамдан чиқади душман,
Аммо доим вафо кўрасан итдан!

* * *

Тўрт хил жойда — тўрт гавҳарман, —
Деди жомга лаълин шароб. —
Зумуррадман ток ичинда,
Шиша ичра ақиқ, ноёб.
Хум ичинда Зуҳро эрсам,
Жом ичинда — ёрқин офтоб...

Эй покиза, олий зотинг бўлса ҳирсу адоватдан,
Эй тоза дил, бахт асосинг бўлса ёлғону фириб,
Улуғ насаб сенга қандай раво бўлсин, бу табъни
Девга тортиқ этган бўлса, ҳатто паридан олиб.

* * *

Мадрасалар саройи, тоқу равоқ, илму баҳс,
Дили доно бўлмаса, фойда келтира олмас.
Фазилатнинг манбаи бўлса ҳам қозихона,
Кўзи бино бўлмаса, фойда келтира олмас.

Эй одам, фалакдан эркинлик, шодлик,
Хуррамлик, айш-ишрат истасанг агар,
Молу ҳашамату мансаб фикрин қўй,
Боридан кеч — фақат талаб эт соғар!

* * *

Жаҳон моли кетидан югургандим бир замон
Охири тушундимки, фойдасидан кўп зарар.
Фалак менга не берса, ўлпонини ундирди,
Фарёд қилганим билан ёшлик ўтди саросар.
Умр ўтиб кетмоқда — молу мулк тўхтатолмас,
Умр андуҳи бул кун барча аламдан баттар.

* * *

Энди бир нафас умрим икки жаҳон молига —
Алишмайман, қўш жаҳон назаримда мухтасар.
Вайрона дилим ичра ҳунаримдир хазинам,
Дилим дарё бўлса гар — осту уст тўлиқ гавҳар.
Бундан кейин бошингга не иш тутса ҳам, Ҳофиз,
Ғам емайин шод яша — жаҳон ўткинчи, ўтар!
Шоислом Шомуҳамедов таржималари




РУБОИЙЛАР
1
Жонон бу кечани мен билан ўтказди,
Бу бахтни менга Худо ўзи етказди.
Ўлим ғами йўқ энди менга, чунки санам
Жонбахш лабидан оби ҳаёт тутқазди.
2
Ул шамъи Чигил дардини айтиб бўлмас,
Куйган бу кўнгил дардини айтиб бўлмас.
Андин юрагимда ғамки, йўқ маҳрами роз,
Ҳар кимсага дил дардини айтиб бўлмас!
3
Бир лаҳза лабингни олмагил жом лабидан,
То топса жаҳон комини дил жом лабидан.
Омухта жаҳон жомида аччиғу ширин,
Бул ёр лабидан етга-ю, ул жом лабидан.
4
Душманнинг жафосидан мудом қоч, эй дўст!
Яхши кишиларга қучоғинг оч, эй дўст!
Одам санама, қўлингни юв нокасдан,
Меҳринг хунар аҳли бошидан соч, эй дўст!
5
Бир моҳки, қади сарвга менгзар, оё,
Кўзгу қўлида — ўзига бергай оро.
Дер менга кулиб рўмолча пешкаш этсам:
«Васлим тиладингми? Хом хаёлинг, аммо!»
6
Мен бандаси ул кимсаниким, шавқи баланд!
Гар бўйнида тавқи ишқ, абас, мавқе баланд!
Ошиқ шу ишқ кайфини сен не биласан,
Бул бодани ул кимса ичар — завқи баланд!
7
Турк чеҳрали ул фаришта жон қасди эди,
Кўздан яширин ҳур каби бўй-басти эди,
Тор бўлмаса мунча оғзинг — йўқдек-ку, десам,
Куйманг-да қилиб тамаъи хом асти, деди.
8
Эй бахт, фақирга қани бир ёр бўлсанг,
Мажруҳи замон — дилга мададкор бўлсанг.
Ёшлик-ку чиқиб кетди жиловдек қўлдан,
Кексалик узанги каби пойдор бўлсанг...
9
Дам урди вафодан ким — у дупгман бўлди,
Пок кимса учун фосиқлик фан бўлди.
Тунни дедилар ҳомиладор, ҳайронман:
Эр кўрмай у иккиқат кимдан бўлди?!
10
Ёр зулфи паноҳида суман топди ривож,
Ёқут лабидан дурри Адан топди ривож.
Дилларга ривож берса лабидек кошки,
Дунё-да унинг ишқи билан топди ривож!
11
Шўхликдами, бизнинг ўша дилбар тоқдир,
Бечора дилим висолига муштоқдир.
Ўймоқ каби — оғзи, юзи — лола, тани — сийм,
Ширинсўзу боз латифу сийминсоқдир.
12
Дўст бирла ўтир ҳамда маю жом иста,
Шод этсин ўпич бериб гуландом, иста.
Хоҳлайди жароҳатин ботишин мажруҳ.
Жарроҳга келиб, дардинг учун ком иста.
13
Бўлса эди бир шўх санаму барбату най,
Хилват ва фароғат, яна бир шишада май,
Майдан қизибон тандаги бор томиру пай,
Бир арпа умид қилмас эдик, Ҳотами Тай!