Home icon Бош саҳифа»Кутубхона»Назм»Девон. Ҳофиз Шерозий - 2
Facebook
Девон. Ҳофиз Шерозий - 2 PDF Босма E-mail
Материал индекси
Девон. Ҳофиз Шерозий
2
3
4
5
6
7
Ҳамма саҳифа

Дилбар кетиб, асирларига қилмади хабар,
Йўлдошу тенгларин унутиб, айламиш сафар.
Бахтим унутди ёки муҳаббат йўсинлари,
Ё ташламас нигор хақиқат сори назар.
Мен шамъдек туриб тиладим: жон фидо қилай,
Мен сори тонг шамоли каби эсмас у магар.
Қилсам фиғон — бўлурми дили меҳрибон? - дедим,
Ёмғир у тош юракка қилурми экан асар?
Ҳар ким юзингни кўрса, уни бўса этди кўз,
Ушбу баҳона бирла кўзим бўлди баҳравар.
Ҳайронман — улфат ўлди нечун у рақиб билан,
Бир жойда сақламас-ку киши мунчоғу гавхар.
Ҳофиз, тили кесик қаламинг анжуман аро
Айтмас сирингни кимсага, бош кетса ҳам агар.

* * *

Ҳар нафас хажр аламидан чекаман юз фарёд,
Сенга ел нолами еткурмаса, ғам менга зиёд
Не қилай айламайин нолаю фарёду фиғон,
Бўлмасин ҳеч кишининг ваъзи менингдек барбод.
Туну кун қон ютаман — бошқа иложим йўқдир,
Ой жамолингдан узоқ мумкин эмас бўлмоқ шод.
Сен қачон бўлдинг узоқ мен каби дилсўхтадан,
Қон булоғини кўзим қилди кўзимда бунёд.
Кипригим решасидан қон томадур юз қатра,
Айрилиқиинг ғамидан чекса дил оҳу фарёд.
Кечди Ҳофизга сени ёд этиш ила тун-кун,
Сен-чи, бу қул ғамидан бўйла тамоман озод.

* * *

Дедим: Ғаминг чекарман. Деди: Ўтар бу ғам ҳам
Дедимки: Менга бўл ой. Деди: Чиқар бирор дам.
Дедим: Вафолилардан ўрган вафо йўлини.
Деди: Гўзал санамда меҳру вафо бўлур кам.
Дедим: Сочинг иси-ла йўлдан бутун адашдим.
Дедики: Бандалик эт — бўлгай нигор ҳотам.
Дедимки: Тоза кўнглинг бўлгай қачон мулойим?
Деди: Жафога сабр эт, шояд етар ўшал дам.
Дедим: Хаёлинг ила термулди кўз йўлингга.
Дедики: Тун юрарнинг сўқмоғи бошқа олам.
Дедим: Ажаб ҳаво бу — жаинатдан эсди гўё.
Деди: Бу ёр саридан эсган шабада — кўклам.
Дедим: Лабинг майининг орзуси бирла ўлдим.
Дедики: Сабр қилсанг, бўлғуси дардга марҳам.
Дедимки: Айшу суҳбат, кўрдингки, қандай ўтди?
Деди: Жим ўлки, Ҳофиз, кечгай бу қайғу — мотам.

* * *

Ҳар нечаким юзларинг ой, кунга нисбат қилдилар,
Суратинг кўрмай туриб, тахмин-ла туҳмат қилдилар.
Ишқимизнинг шўришидан зарра миқдориндадир
Ҳар наким Фарҳоду Шириндан ҳикоят қилдилар.
Жон бағишлар юзи гулларнинг оёқ гарди иси,
Онглилар ундан димоғин чоғу роҳат қилдилар.
Қарға, қузғун ов учун боғлаб боқишга арзимас,
Лочину қирғийни аммо шундай иззат қилдилар.
Боқмангиз риндларни таҳқирлаб, сафол деб косаси,
Бу ҳарифлар жоми Жам базмида хизмат қилдилар.
Қилмади мужгон ўқи ҳам жодутар афсунлари,
Жаврларким, зулфу мушкин холинг одат қилдилар.
Бизга бир бўса етарди — қилмади рухсат лабинг:
Бу ширин лаблар мудом шундай ишорат қилдилар.
Соқиё, май бер — азал тақдирининг тадбири йўқ,
Ҳеч бир ўзгармаслигин таъкиду ҳужжат қилдилар.
Ўтли, пардозли юзи бирла гўзаллар дам-бадам
Сўфийларнинг дил билан диниии ғорат қилдилар.
Мақтади эҳсонларинг шеърида Ҳофиз ҳар қачон,
Тинглаганлар шеърини таҳсин-у раҳмат қилдилар.

* * *

Офтоб каби ҳар кўзга юзинг жилвагар ўлсин!
Хўблиқда юзинг хўблиғи ҳар он дигар ўлсин!
Давлат қуши — лочин пари янглиғ қаро зулфинг
Дунёдаги шоҳлар бошида тожи сар ўлсин!
Ҳар дилки, сенинг зулфинга банд ўлмас экан, у
Бўлсин жигари қон, ўзи ундан батар ўлсин!
Ғамзанг ўқи ёғса, санамо, бошима ҳар дам,
Ул ўқ қошида ғамзада кўнглим сипар ўлсин!
Бир бўса менга ушбу шакар лабдан эт эҳсон,
Жон коми унинг лаззати бирла шакар ўлсин!
Ҳар лаҳза менга янгиланур шавқ ила ишқинг,
Ҳар дамда сенинг равнақи ҳуснинг дигар ўлсин!
Ҳофиз дилу жони ила дийдорингга муштоқ,
Бир боқ унга — эҳсонинг ила баҳравар ўлсин!

* * *

Юзингдек ёрқин ой осмонда ҳам йўқ,
Қадингдек сарв ҳеч бўстонда ҳам йўқ.
Лабингдек лаъл йўқ — дил этгучи шод,
Тишингдек тоза бир дур конда ҳам йўқ.
Лабинг жонбахш райҳон орасида —
Бу хислат чашмаи ҳайвонда ҳам йўқ.
Сенга бир тан тенг ўлмас бу жаҳонда:
Тан эрмас, ушбу тенглик жонда ҳам йўқ.
Эрур Ҳофизни шеъри ширин, аммо,
Ширинлик ёр лабидек онда ҳам йўқ.
Кўнгилда лабингни шавқи, жоно,
Лаълингдан унга недир таманно.
Шавқинг майи, севгининг итроби
Дил шишасида бори ҳувайдо.
Зулфингни асирларига доим
Дард ила балони доми маъво.
Дилдорим оти недир, сўрардим,
Менга сира учрамас у барно.
Андиша қилувчи юрту элдан
Ёри ила ўлтиролмас асло.
Шод ул кишининг дили ҳамиша,
Дилдор ила айши бўлса барпо.
Бир ноз ила ов қилишга дилни,
Гул узра бинафша бўлди оро.
Ҳофиз, шу кўнгилли дам ғанимат
Асбоби тараб бори муҳайё.

* * *

Саҳарда булбул арз этди сабога,
Гул ишқи нетди, деб биз бенавога.
Эрурман нозанин эҳсонига қул,
Қилур у яхши иш кетмай риёга.
Хайрли бўлсин унга тонг шамоли,
Даво қилди тун уйғоқ бедавога.
Сира бегоналардан нолимасман,
На бўлса — етди дўстдан ошнога.
У сунбул зулфи гулдан парда очди,
Тугундан ғунча чиқди соф ҳавога.
Юзу рангин кўриб, қон бўлди кўнглим,
Дучор ўлдим тикан отлиғ балога.
Қилур ҳар жойда булбул оҳу афғон,
Маза бу ўртада боди сабога.
Кутиб султондан эҳсон янглишибмаи,
Жафо кўрдим ялингач бевафога.
Бориб май сотқучига хуш хабар бер Ки,
Ҳофиз юрмагай энди риёга.

* * *

Билсангки, чангу уд неларни қилур баён,
Таъзир этилмайин десанг, ич бодани ниҳон.
Элтарлар ишқ номусин, ошиқнинг равнақин:
Ёшларни айбу чолни қилиб таънага нишон.
Дерлар: бу севги сирин эшитманг-у, сўзламанг,
Мушкул ҳикоядурки, қилурлар уни баён.
Биз ташқарида алданамиз макру ҳийлага,
Парда аро улар нима тадбирда бу замон.
Пири муғонни вақтин олиб, ташвиш орттирар,
Кўргил, мурид пирга на қилмоқчидир бу он.
Юз дилни бир боқиш ила мумкин сотиб олиш,
Хўблар тағофул айлади бу ҳақда ҳар қачон.
Бир қанчалар уринса тилаб ёр васлини,
Тақдир иши, дегай, уни бир қанчалар ҳамон.
Бўл эҳтист, инонма, бу оламда йўқ сабот,
Ҳар дамда ўзгарувчи бир ишхона бу жаҳон.
Май ички, шайху Ҳофизу муфтию мухтаеиб
Алдарлар, англасанг, кўринур макрлари аён.

* * *

Дилим олғач, юзини қилди пинҳон,
Ўйин қилмас бу хил дўстга қадрдон.
Мени ёлғиз топиб, қасд зтди жонга,
Хасли қилди менга катта эҳсон.
Бошим бўлди оғир наргисларидан,
Нега дил бўлмасин лола каби қон?
Сабо, гар чора бўлса, вақти — кўрсат,
Бу муштоқликни тортиб, битди дармон.
Мени бир шамъдек куйдирди, менга
Суроҳий йиғлаб, этди чолғу афғон.
Демак мумкин эмас ҳеч меҳрибонга
Бу хил сўзлар, бу хил иш қилди жонон.
Қилолмас бундай иш Ҳофизга душман:
Қачон ё(й) қошлар отса тири мужгон.

* * *

Ул кимки, эҳсон йўлидан менга вафодорлик қилур,
Мендек ёмонлик ўрнига, бир лаҳза ғамхорлик қилур.
Соз айлаб аввал нағмани, дилбар сўзин менга дегай,
Ул дам суниб бир коса май, менга харидорлик қилур.
Дилбарки, жоним ёқди у, куттглимга тўлган орзу,
Будир умид — ул жавржў, шоядки, дилдорлик қилур.
Дедим: Юракда ғам тугун, зулфинг яна айлар забун.
Деди: Мен айтдим, шул учун ул сенга таррорлик қилур.
Ул малла тўн кийган дағал, севги ишидан бехабар:
Бер унга мастликдан хабар, то тарки ҳушёрлик қилур.
Мушкул топишлик ошно, мендек нишонсиз бир гадо,
Султон қачон кўриб раво, риндлар-ла майхорлик қилур.
Майли, неча кўрсам ситам, ул жингалак сочдан бу дам,
Занжир зулфидан, не ғам, ҳар қанча айёрлик қилур.
Ул кўзда кўп найранг бор, Ҳофиз, ҳеч этма ихтиёр,
Тундек қаро сочли нигор ҳар турли маккорлик қилур.

* * *

Сарви равоним не учун қилмайди ҳеч майли чаман?
Бўлмайди ҳамдам ул билан, ёдига келмайдур суман?
Кўп вақт эрур дайди дилим боғланди-кетди зулфига,
Ушбу узоқ сайридан у қилмайди ҳеч азми ватан.
Ё қошларин қаршисида қанча хушомадлар қилай?
Бермайди ҳеч сўзга қулоқ, доим тағофул қилди фан.
Гарчи бинафша зулфлар тўзди шамол ила бу чоқ,
Кўнглим унинг ёди билан қайтмайди ҳеч ўз аҳдидан.
Ёғди этаклардан гулоб, ҳайрон эрурманким, сабо
Ўтган йўлин туфроқларин қилмас нега мушки Хўтан?
Лойиқ кўриб соқий агар сунса тўла коса заҳар,
Ким май каби ичмас уни, бўлмай оғиз жону бадан?
Рухсори орзусида дил жон бирла ҳамдам бўлмади —
Тан хизматин қилмайди ҳеч, жондир унинг шавқи билан.
Мен зулфидан қилдим гила, ҳийла йўли-ла у менга
Дедики: Бу эгри қора олмас сўзимни ҳеч қачон.
Тортғил қўлинг, қилма жафо, оқмиш кўзимнинг ёмғири —
Кўз ёшларим қилмай мадад, бўлмайди ҳеч дурри Адан.
Ғамзангга бўлмишдир фидо, Ҳофиз ўгитни тингламай,
Тиғ ила ўлмакка сазо ҳар кимки сўз уқмас экан.

* * *

Домлалар минбар уза сўз қилса такрор ўзгача,
Айлагай хилватда турли фитна бедор ўзгача.
Ушбу мажлиснинг билимдонига бор мушкул савол:
Тавба бергучига тавба не учун ор, ўзгача?
Милдир ўз эшшакларига янги бойларни бу чоқ,
Қул хачирга фахр этиб, ноз айлар изҳор ўзгача.
Хонақоҳнинг соили, кел, ўтпарастлар дайрида
Бир қадаҳ-ла дилни айла бою дедор ўзгача.
Ҳусни бепоёни қанча ошиқин қилса ҳалок,
Янги ошиқлар келиб, бўлгай гирифтор ўзгача.
Дод шу гавҳар билмаган саррофларнинг дастидан —
Ким, эшакмунчоқни дур дсб, қилди бозор ўзгача.
Аршдан тонг чоғида келди товуш, ақл унга дер:
Ёд олур кўкда малак Ҳофиздан ашьор ўзгача!

* * *

Гўзал гул чоғи яшнар тоғу чўллар,
Керак бу чоғда бўлсин қўлда соғар.
Кўнгилни айлагил бир лаҳза хурсанд,
Садафда доимо бўлмайди гавҳар.
Ғанимат бил — гулистон ичра май ич,
Иккинчи ҳафта гулнинг ҳоли дигар.
Қизиқ севги йўликим, ушбу йўлга
Бош урганларда бош қолмае муқаррар.
Менга ҳамдарс эсанг — йиққил варақни,
Бу ишқ илмини билдирмас у дафтар.
Ушандай ёрга дил боғлагилким,
Жамоли бўлмасин муҳтожи зевар.
Кел, эй шайх, бода ич ғамхонамизда,
Уялсин ушбу майдан ҳавзи Кавсар.
Қизил май бирла олтин жомни тўлдир,
Бағишла кимки эҳсонингни истар.
Худо ҳаққи, кумуш танли бутим бор,
Бу хил бут кўрмагандир балки Озар.
Деса Ҳофизни шеърин кимки янглиш,
Етишмас ақли: недир тоза гавҳар?

* * *

Бу кеча майкадада базму айш фаровон эди:
Хурушда соқию кундуз каби чароғон эди.
Эмасдур ишқ сўзи овозу ҳарфга ҳеч муҳтож,
Хурўшга солғучи най, дафлар этган афғон эди.
Бу телбалар йиғинида на ўтса баҳсу жавоб,
У мадраса ҳақида қилу қолу достон эди.
Кўнгил қувончда эди соқийнипг карашмасидан,
Бу бахт қайтмоғи бир оз кўнгилга армон эди.
Аниқладим: у икки маст жоду кўзларни
Сеҳрчи сомирийнинг минги банда фармон эди.
Дедимки: Менга лабингдан ҳавола қил бўса,
Кулиб дедики: Қачон бизда бунча бўлғон эди?
Аниқки, бахту саодат менга юз очди кеча –
Ой ила ер юзи бир-бир билан гилахон эди.
Ул ой лаби эди Ҳофизни дардига дармон,
Карам чоғида бироқ дўстига камэҳсон эди.

* * *

Мен номоз ичра шу қайрилма қошинг этдим ёд,
Бўлди бир ҳолате — мехроб ҳам этди фарёд.
Энди, дил, шодлигу сабрни мендан кутма,
Сабру оромки, кўрган эдинг — ўлди барбод.
Бода — хўб, тоза чаман, қушлари бўлмишлар маст,
Ишқ эли даври келиб, бўлди ҳама иш бунёд.
Яхшилик ислари келмоқда жаҳонда менга ҳам:
Гул қувонтирди мени, боди сабо айлади шод.
Эй севинчлар келини, қилма замондан ҳасрат,
Пардалар тут, безат уйники, келибдур домод.
Дилни банд этган ўсимлик бори зийнатланмиш,
Ёримиз ҳусни эрур аслида ҳам шунча зиёд.
Узининг юклари остида қолиб барча дарахт,
Хайрият, ғам юкидан сарв бўлибдир озод.
Уқи, эй чолғучи, Ҳофиз ғазалин яхшисини,
Токи аввалги қувончли чоғими айлай ёд.

* * *

Қўл тортмагум тилакдан лутф зтмагунча дилбар,
Ё жон кетар танимдан, ё васл бўлур муяссар!
Улгач, очиб мазорим, боққил ўлик танимга,
Бағрим ёниб, кафандан кўкка чиқар тутунлар.
Кўрсат юзингни, жонон, танг қолсин аҳли олам,
Оч лабни — эр-асллар қилсин фиғон баробар.
Жон лабга келди, кўнгул ҳасратдадир лабингдан,
Мақсадга восил ўлмай жон чиқмоғи муқаррар.
Оғзиигни шавқи бирла қийналди хаста жоним,
Йўқсиллар ул оғизда ҳеч ёд этилмагайлар.
Ед айласа ошиқлар яхнш сифатларини,
Ҳар ерда, ҳар йиғинда Ҳофизни номи янграр!

* * *

Умрим юзингни нури билан доимо баҳор,
Кел, кел, юзингсиз ўлди хазон ушбу лолазор.
Бир зарра ташвиш этмас ўлимда у кимсаким,
Топган эса лабинг майидан умрига мадор.
Лойиқ агар кўзимдан оқар сел бўлиб ёшим,
Жоним яшин каби ғаму дардингда беқарор.
Беумр мен тирикман — ажабланма бунга ҳеч,
Ким айрилиқни умр дебон берди эътибор?
Пойлайди ҳар тарафда фалокат қўшинлари,
Ўтмакда умр, қолмади илгингда ихтиёр.
Дийдор агар бир-икки нафас бўлса муддати,
Бир йўлни топки, умри азиз ўтмагай бекор.
Майхўрлик ила тонг чоғи уйқу қачонгача?
Уйғонки, умр ўтиб борадир олмайин қарор.
Суръат билан ўтар эди, боқмасди қайрилиб,
Умр ўтди-ю, дил ўлмади бир зарра бахрадор.
Ҳофиз, гапир, бу оламаро сўз дурини соч —
Дунёда қолғуси қаламингдан шу ёдгор.

* * *

Эй сабо, ёр ҳидидан руҳи равонимни кетур,
Хастаман қайғу билан — роҳати жонимни кетур.
Тилак олтинларига тўлдир бу йўқеил дилни,
Яъни дўст даргоҳидан яхши нишонимни кетур.
Мунтазир кўз уига, кўнглимда уруш этди давом,
Қош ила ғамзасидан ўқу камонимни кетур.
Кимсасизлик ғами ҳам ҳажр билан кексайдим,
Тез менга бода тўла жоми жавонимни кетур.
Инкор этгучига сун бир-икки жом бу майдан,
Истамас бўлса, менга руҳи равонимни кетур,
Соқиё, эртага қўйма бу кун айшин зинҳор,
Ёки тақдир қўлидан хатти амонимни кетур.
Қолмади дилда қарор илгаридан. Ҳофиз дер:
Эй сабо, ёр ҳидидан руҳи равонимни кетур!

* * *

Тургил, олтин косани май қуйиб, обод айла,
Тўлажак бош косаси тупроқ ила — ёд айла.
Охири манзил экан бизга шу жимлик водий,
Еру осмонга солиб ғулғула — фарёд айла!
Шу бошинг ҳурмати, эй сарв, гар ўлсам тупроқ,
Нозни қўй, соя солиб, тупроғими шод айла!
Дилга етган сенинг ул зулфинг илонидан алам,
Қил лабинг унга шифо, дардидан озод айла!
Кўз ёшим бирла ювиндим, бунга дер дарвешлар:
Тозалан аввал ўзинг, покни кейин ёд айла!
Ё Раб, ул зоҳиди инжиқки, кўрур айбни фақат,
Фаҳму идрок йўлига уни иршод айла.
Фикри ифлоснинг кўзи тушмас ул жонон юзига,
У гўзал юзни дилинг нок тутиб ёд айла.
Гулдек ул гул исидан тунни қабо қил, Ҳофиз,
Тунни пояндози ул қомати шамшод айла.
Бу жаҳон гулшанидан ул юзи гул раъно бас,
Бу чаманда у қади сарви равон танҳо бас.
Тилагим аҳли риё еуҳбатидан бўлмоқ узоқ
Ҳам ёқимсиз кишидан менга қадаҳ саҳбо бас.
Қилмишингга яраша бергусидир жаннатни,
Биз гадо — риндга муғ дайридаги маъво бас.
Бир ариғнинг лабида ўлтир-у, кўр умр ўтишин,
Дунё қандай ўтишига шу қадар имо бас.
Боқ жаҳон ҳолига ҳам кўргил унинг озорин,
Сенга кам бўлса, менга фойда-зиён савдо бас.
Ёр мен бирла эрур — бошқа на бўлсин тилагим,
Давлати базми агар бўлса кўнгулоро бас.
Қувма, Тангри ҳақи, жаннат сари даргоҳингдан,
Остонанг менга борлиқдан эрур аъло бас.
Менга ёлғиз сени васлинг-у, йўқ ўзга ҳавасим,
Айладим икки жаҳон моли билан савдо бас.
Ҳофиз, ўз тақдиридан ранжимак инсофсизлик,
Мен учун табъи равон-у, ғазали зебо бас!

* * *

Тол ости, сув лабида шеър ила олдингда ёр ўлсин!
Ҳам улфат дилбари ширин-у, ёри гулъузор ўлсин!
Аё, эй бахт ила давлат, шу давлат қадрига етгил,
Муборак бўлсин айшинг, ҳам бу дамлар пойдор ўлсин!
Келин табъимга нозик фикр дурру гавҳарин тақдим,
Замона боқса — бўйнимда илондек зулфи ёр ўлсин!
Ғанимат англа суҳбат тунларин, бўл доимо дилхуш,
Очилмиш лола, ойдин тунда ишрат барқарор ўлсин!
Нечук майдур у соқий кўзларининг косаси ичра —
Ки, оқилларча маст этсин, ширин унда хумор ўлсин!
У одамларки, бир дилбарнинг ишқин дилда сақлабдир,
Дегил: исриқ тутатсин, кўзлагучи шармсор ўлсин!
Ўтибдир умр, эй Ҳофиз, кел, этгил, азми майхона,
Иш ўргат мастларга — яхши ишларда барор ўлсин!

* * *

Ўз бахтимизни биз синадик бу шаҳар аро,
Тортиб олиш керак — у ётар хавфли жар аро.
Бармоқни тишлаб оҳ чекарман, шунинг учун
Ўтлар ёқилди гул каби жону жигар аро.
Хуш келди менга тундаги булбулнинг хониши,
Ўз шохларини чирмади гул барглар аро.
Шод ўлгил, э кўнгилки, у нозу итобли ёр
Ўз бахтидан итобда қолур бу шаҳар аро.
Дунёда ҳеч машаққат, азоб тортмайин десанг,
Аҳдингда тур, сўзингни ботирма заҳар аро.
Бетинч қилувчи ҳодиса чекса фалакка бош,
Тақдирин онгли кимсалар отмас зарар аро.
Ҳофиз, агарда васл абадий бўлса барқарор,
Қолмасди Жамшид тахтидаи ажраб, хатар аро.

* * *

Ажаб Шерозким, йўқдир мисоли.
Худоё, бўлмасин ҳаргиз заволи!
Бу Рукнобод еуви таҳсинга лойиқ,
Берур Хизр умрини салқин зулоли.
Мусалло, Жаъфаробод орасида
Эсар мушк ила анбардек шамоли.
Келиб Шерозга, ол файзу шарафлар,
Жуда кўпдир азиз соҳибкамоли.
Кигаида Миср қандин ёд этарга
Ширинлар олдида қолмас мажоли.
Сабо, ул шўх гўзал, мастлар ҳақида
Не билгайсан, нечук онларни ҳоли?
Мени бу уйқудан уйғотмангиз ҳеч,
Дилимни шод этар ширин хаёли.

* * *

Мисоли тонгсан-у, мен шамъдек бўлибман адо,
Кулиб қарар, нечук этгум бу жонни сенга фидо.
Шу зулфинг ўлди сабаб — тушди дилга ҳар неки доғ,
Гўримдан унгуси ўлсам бинафша бирла ҳино.
Умид остонида кўз эшигин очган эдим,
Бир айладинг назар — олдинг кўзим қаросида жо.
Нечук шукр қилай, эй ғам сели, кечирсин
Ҳақ Ки, мендан лмас эдинг кимсасиз чоғимда жудо.
Кўзим қарочиғига қулман — унга дил дардин
Дегач ҳамиша у минг томчисини қилди даво.
Нигорим айлади жилва ҳама назарга вале
Карашмасини кўролмайди кимса менча расо.
Шамолдек ўтса ёрим қабрим устидан Ҳофиз,
Кафанни шавқ ила албатта йиртаман гўраро.

* * *

Кел, энди гул сочиб ҳар ён, қадаҳ қўлда ўтургаймиз,
Бузиб чарх эски томин, янги бир тарҳ ила қургаймиз!
Агарда тортса ғам лашкар тўкишга ишқ эли қонин,
Мен-у соқий бўлиб бирга, бу ташвишни битиргаймиз.
Эрур қўлда гўзал чолғу — ёқимли куйла, созанда,
Ўқуб шеър-у, оёқ рақсини авжига кетургаймиз.
Сабо, элт жисмимиз гардин у юксак остон сори
Ки, шояд хўблар шоҳи юзин бир бора кўргаймиз.
Бири ақлидан ургай лоф, бири доим тўқир ёлғон,
Кел, арзу додимизни энди ҳокимга гапургаймиз.
Агар жаннат тиларсан, биз билан майхонага юргил,
Сени хумнинг тагидан ҳавзи Кавсарга етургаймиз!
Қадаҳни тўлдириб лим-лим қизид гул сингари майдан,
Сочиб атр, уд тутатгаймиз, улуғ бир базм қургаймиз.
Ксл, эй жонон, юзинг нури билан мажлисни порлатгил,
Қошингда шеьр ўқуб бу дам, оёғингга бош ургаймиз!
Билимдонлик ва хугихонлик эмас Шерозда ҳеч манзур,
Кел, эй Ҳофизки, биз юзни бўлак юртга ўгургаймиз.

* * *

Ғариблик тунида ҳамдам оҳу фарёдим,
Ғариблик ғаму ҳасратларидир ижодим.
Диёру ёр хаёлида зор йиғларман,
Сафар отин йўқотиш бўлди фикр ила ёдим.
Рақиб юртидан эрмас, у ёр элидан мен,
Рафиқаларимга етур — меҳрибон қил имдодим.
Худо учун менга, йўлбошчим, айла энди кўмак
Ки, майкада аро шуҳрат-ла айласин ёдим.
Агарчи кексаман, аммо ҳавас бунга боқмас,
Яна у ёш пари ишқига бўлди иршодим.
Мени сабо шамолидан бўлак киши танимас —
Ҳаводан ўзга на улфат, на дўсту ҳамрозим.
Ҳаёт суви кабидур ёр манзилин шавқи,
Сабо, кетур менга Шероз исин — қил имдодим.
Кўзим ёши тўкилиб юзга, сиррим айлади фош,
Ҳамиша мен ила ғаммоз хонабарбодим.
Дср эрди чанг чолиб Зуҳра юлдузи тонгда:
Гўзал товушли, ширин сўзли Ҳофиз устодим.

* * *

Менга еткурди қисқақўллик озор,
Баланд остоналиклар тутдилар хор.
Магар тутгай қўлим бир зулфи занжир,
Бош ургум йўқса шайдоликка ночор.
Фалакнинг ҳолини сўр кўзларимдан,
Кечар юлдуз санаб тунларда бедор.
Ўпарман жом лабини шу учунким,
Тириклик сирридан қилди хабардор.
Қўлим кучсизлигидан шод эрурман:
Етишмас бир кишига мендан озор.
Дуо қилсам агар май сотқучини,
Не бўлғай, марҳаматга шукр даркор.
Мени ердан кўтармайсан, агарчи –
Ёш ўрнида қилурсам гавҳар исор.
Бу даштда қўйма йиртқич деб менга айб,
Олур таълимларим оҳуйи тотор.
Бошим Ҳофиз каби мастдир ва лекин
У бошлиқ лутфидандирман умидвор.

* * *

Мен эмасдурман у ринд — тарки маю дилдор этай,
Мухтасиб билгай, бу ишдан мумкин эрмас ор этай.
Лола жом ушлаб, бўтакўз маст, биза фосиқ — от,
Дардларим кўн — қайси ҳокимга уни изхор этай?
Майкада — дарё-ю, севги — гавхар-у, изловчи — мен,
Бунда бош эгдим, шу ҳолда қайгача исрор этай?
Гарчи тупроққа қорилдим, ҳимматим қўймас мени:
Кўз булоғидан тўкиб сув, қанча оху зор этай?
Ҳайъатим мисли гадо — у қўлда султон хазнаси,
Чарх эҳсонидан ўзни қандай уммидвор этай?
Бу фалакнинг ахд ила паймонида йўқ эътибор,
Аҳдни жом ила тузиб, май шартини такрор этай.
Торт жиловни, тур бир оз, қўзғатма, жоно, жилвалар,
То йўлингга кўзни дурру гавҳарин исор этай.
Мен учун ҳеч лойиқ эрмас эрди риндлик шеваси,
Тушгач ушбу ҳолга, нечун, ўзгалардан ор этай?
Тавба қилғонларни доим айблаб юрган эсам,
Гул чоғи, девонаманми, бодадан инкор этай?!
Кўз ёши ёқуту- лаълидан хазинамдир тўла,
Бас, қуёш файзу зарини не учун даркор этай?
Қошларинг меҳробиии бахтимдан айларман татаб,
Унда Мажнун янглиғ ишқинг дарсини такрор этай.
Ушбу лаблар ишва айлар эрди Ҳофизга мудом,
Не учун афсонага бовар қилар, иқрор этай?

* * *

Тонг отди, соқий, жомни лиқ-лиқ шароб қил.
Чарх айланишнга ҳеч бир ишонч нўқ — шитоб қил.
Фоний жаҳон хароб ўладур, ундан илгари
Гулранг бодалар била бизни хароб қил!
Хуршиди май чиқарди бошни шиша шарқидан,
Қувноқ бўлишни истар эсанг, тарки хоб қил.
Ул кунки, лойимизни фалак кўза айлагай,
Албатта бошимиз косасин лиқ шароб қил.
Биз лофу тавба парҳез этувчи киши эмас,
Тоза шаробу жом ила бизга хитоб қил.
Оч кўзни, яхши боқ: кўпирибдир қадаҳ юзи.
Дунё асосини шу кўпикдек ҳисоб қил.
Гул мавсуми-ю, умр ўтишга шошилдилар,
Гулранг майингни сунгали соқий, шитоб қил!
Ҳофиз, эшитки, майга топинмоқ эрур савоб,
Тур, вақтни қочирма-ю, тезда савоб қил.