4 дан 7 сахифа
Қилма бегона сўзин ёрга топингучи менга. Йўқ ишим ўзга билан — менга пиёла май сун! Ранжима, наргис агар кулса кўзинг шевасидан, Юрмагай кўр изидан кимки, кўзи бўлса бутун. Жуда ёқмиш бу сўзим — тонг чоғида бир тарсо Майкада олдида най, даф ила куйларди бугун: Гар мусулмонлик эса Ҳофиз тутиб турган иши, Оҳ агар бўлса бу кун орқасидан тонгласи кун!
* * *
Эй подшоҳи хўбон, ёлғизлик ғамидан дод! Қийналди ғариб кўнглим, кел, айла ғарибинг ёд. Дардинг менга дармондир навмидлик ётоғида, Ёдинг менга ҳамдамдир ҳажр айлар эса бедод. Муштоқлигу айрилиқ бир ҳолга келтирмишким, Сабрим этаги қўлдан кетди-ю, кўнгил барбод. Бўстон гули ҳар доим яшнаб, очилиб турмас, Мунглуғлар дилин овла, давринг экан эт имдод. Юз боди сабо бунда зулфинг тараб ўйнайдур Будир ҳариф, эй кўнгул, мағрурлиганг эт барбод. Доираи тақдирда биз нуқтаи паргормиз, Лутф улки — сен ўйлайсан, ҳукм ул — қиласан ижод. Бебошлигу ўжарлик ринд оламида йўқдир, Ринд мазҳабида бунлар бир куфр деб ўлмиш ёд. Кўнгил сирини, гўстлар, кимга ечай оламда: Ҳар ёнда юрар ёрим — кўрмас юзин одамзод. Мен тонг елига оқшом қилдим гила зулфидан, Айдики: ғалатдир бу савдойи каби фарёд. Соқий, чаман-у гулда сенсиз сира равнақ йўқ, Шамшодни хиромон қил, боғни безаб, эт обод! Бу гардиши зумраддан қондир жигарим — май бер, Зумрад косадан мушкил ҳал бўлғуси, кўнгул шод. Ҳижрон тугади, Ҳофиз, васл ислари келмоқда, Эй ошиқи шайдойи, бу айш муборакбод!
- Чустий таржималари –
* * *
Сабо, дегил, у кийик кўзли шўх раънога: Равона қилдинг ўзинг бизни тоғу саҳрога. Шакарфурушки, омон бўлсин, ул нега боқмас Мудом шакар егувчи тўғин шакархога? Ичишда ёр ила май эсла майпарастларни. Шу хилда ўтди улар ҳам келиб бу дунёга. Чирой ғурури магар рухсат этмади, э гул, Табассум айламадинг булбулингга — шайдога. Тузоғу донга илинмайди асли зийрак қуш. Асиру банд бўлур хулқи яхши зебога. Дилида меҳри нега йўқ — қараб тополмасман — Ки, қанча сарвқад, ой юзли кўзи шаҳлога. Жамолинг айбли эмас, бемисол эрур-ку, фақат Вафою меҳр узоқ эрмиш чиройли барнога. Бу бахту суҳбату дўстларни шукрин эт, эсла Ғарибларингники, овора дашту саҳрога. Тараннум айласа Ҳофиз сўзини Зуҳра агар, Ажаб эмаски, келур завқи рақс Исога.
* * *
Бахт тонгидир — қани ул жоми мисли офтоб? Қайда бундан яхши фурсат; менга сун бир жом шароб. Соқий ёру холи уй, машшоқ хазилкаш хўб ширин, Бу йигитлик даври — майнинг навбати ишратга боп. Машқ этар созанда, ёр қарсакда, мастлар рақсда, Қувди мастлар уйқусин ноз бирла соқий бениқоб. Хос хилват тинчу инсонга томошо жойидур. Буки, мен кўрмоқдаман: ўнгимми, ё Раб, ёки хоб? Покиза майнинг хасли бирла шўх эсган сабо, Ёширур хўб яхши гул баргига гулшанда гулоб. Кўнгил очмоқлик, гўзаллик, шоду хурсандлик учун Яхши бўлғай қўлда олтин жом-у лиммо-лим шароб. Тингла Ҳофиз сўзларин — бўлди харидор тўлган ой, Янграгай ҳар бир нафас Зуҳро қулоғида рубоб.
* * *
Марҳамат қил, дўст саломин келтур, э боди сабо, Айлайин завқим билан дўст номига жоним фидо. Худди булбулдек қафас ичра бу кўнглим тўтиси, Дўстни шаккар лаълу бодомига бўлмиш мубтало. Холи — дона, жингалак сочи — тузоқ, мен — қуш каби, Донадан айлаб умид, тушдим — илиндим дом аро. Кимки дўст жомидан ичса мен каби бир журъа-май, То жаҳон борича бошини кўтармас мутлақо! Севгига бир нома ёздим ушбу ҳолимдан — етар, Бўлғуси бош оғриғи ортиқча сўздан дилрабо. Мен висолин изласам, у айрилиқнинг қасдида, Хоҳишим тарк айладим — мақсадга етсин маҳлиқо. Гар муяссар бўлса ёр юрган йўлин тупроғидан, Минг шараф менга — қилай икки кўзимга тўтиё. Ҳофизо, дарду ғамида куй — давосин излама, Ёр васлидан бўлак бу дардингга йўқдир даво.
* * *
Ёру дўстлар суҳбати-ю, завқли бўстон яхшидур! Яхши гул фасли, май ичмоқ вақти обдон яхшидур! Тонг насимидан кўнгиллар очилур ҳар лаҳзада, Тоза дил, тоза нафаслар, чунки ҳар он яхшидур! Гул очилмасдан туриб кетмоққа қасд этди яна, Йиғла, булбул, кўнгли мажруҳларга афғон яхшидур! Мужда бўлсин тунда какку қушга ишқинг йўлида, Ёр учун ҳар кимки бўлса тунда нолон яхшидур! Гарчи шодликнинг жаҳонда исми бор-у, жисми йўқ, Хуш табиат шўхлик расми-ла жонон яхшидур! Боғда савсаннинг тилидан бу садони тингладим, Дер эди: дунёдан ўтмоқ тезу чаққон яхшидур! Ҳофизо, тарки жаҳондан сўзламоқ кўнгил очар, Ўйламайсан: шоҳларга давру даврон яхшидур!
* * *
Қайси уйнинг шамъидир у, қайси жойда хонаси? Ўртади жонни сўранг, кимнинг эрур жононаси? Бу замон дину дилимни хонавайрон айлади, Билмадим кимнинг эрур у мунису ҳамхонаси? Лабларининг бодаси ҳаргиз лабимдан кетмасун, Кимга сўз бермиш вафодан — май тўла паймонаси? Ул саодат шамъининг базми эрур кимга насиб, Сиз, Худо ҳаққи, сўранг, кимдур унинг парвонаси? Ҳар киши афсун билан тортмоқчи, аммо билмадик, Тортадур нозик дилин кимнинг ширин афсонаси? Ё Раб, ул ой юзли, юлдуз чеҳрали олий нишон, Қайси коннинг гавҳари, кимнинг эрур дурдонаси? Қилди ичмасдан лабининг бодаси дилни хароб, Кимга улфат, ким эрур ҳамкоса, ҳампаймонаси? «Оҳким, Ҳофиз дили девонадур сансиз», — дедим. Шўх табассум бирла: «Бу кимнинг, — деди, - девонаси?»
* * *
Шаҳраро ой юзлигим йўқ — ҳафта бўлди менга йил. Билмагайсан айрилиқ мушкилдир-у, ўртанди дил. Севги лутфи-ла юзига тушди кўзим нуктаси, Кўрди ёр ҳуснида аксин — хол, деди, мушкин асил. Марҳамат бармоғини чўздинг шаҳарларга қараб, Балки парвонг йўқ ғариблар ҳолига сенда, дегил. У шакардек лабларидан сут ҳиди келгай ҳануз, Ғамза бирлан гарчи киприклар олур жонни дадил. Битта гавҳар икки тақсим бўлмоғи мумкин экан, Чунки лаълинг, э гўзал, бу сўз учун яққол далил! Биз томон бир келмоғингдан хуш хабарлар бердилар, Ниятингдан қайтма, қутлуғ фол эрур бу — яхши бил! Қай йўсин ҳажринг ғамин тоғин кўтаргай нотавон. Ноладан-ку бўлди Ҳофизнннг тани бир тола қил.
* * *
Мастман ёдинг билан — менга писанд эрмас шароб, Хумга айт, кетсин олиб бош, бўлди хумхона хароб. Гар биҳиштнинг бодаси ҳам бўлса, сиз ерга тўкинг, Ҳар ширин шарбатки эрса, ёрсиз бергай азоб. Минг таассуф, дилбарим келди-ю, кўзим ёшланиб, Ёр хату холин кўришга томчилар бўлди ҳижоб. Уйғон, эй кўз, чунки бепарво ётиш мумкин эмас, Уйқу жойидан келур бу сел — дамодам беҳисоб. Ёр ўтар сенга жамолин ошкоро кўрсатиб, Ўзгалар ҳам кўрмасин, деб ҳуснига тутгай ниқоб. Гул сенинг алвон юзингда кўрди тернинг жилвасин, Рашк ўтида қолди, шул дам гулни ғарқ этди гулоб. Ёнди юз-юз шам ҳуснингдан кўнгил базмиаро, Бу таажжубким, юзингда бор эди қат-қат ҳижоб. Дашту саҳро яшнади, қўлдан бу фурсат кетмасин, Май билан сероб бўлгил, бу жаҳон буткул сароб. Энди завқим хонасида йўқ насиҳатга ўрин, Нағмага тўлдирди бу уйни наю чангу рубоб. Севги йўли қанчалар кенгдирки, таъзими учун Осмон бўлмшп бу денгиз ичра гўё бир ҳубоб. Эй кўнгилнинг нури, дилоро юзингни кўрмагач, Рақс этар гўёки ўт устидан дил жизғин кабоб. Тонг эмасдир бўлса Ҳофиз ошиқ шайдою ринд, Негаким, бу вазъият ёшлик чоғида созу боп.
* * *
Юзинг ҳуснинг-ла тузди иттифоқ-у, олди дунёни, Жаҳонни олса бўлган иттифоқлик бирда ҳар они. Муҳаббат аҳлининг сиррини очмоқ бўлган эрди шамъ, Худога шукрким, куйди тили-ю, кетди дармони. Сенинг рангу ҳидингдан сўзламоқни хоҳлаб эрди гул, Сабо қизғанди ю, дам тортди гулнинг битди имкони. Ғурур айлаб, бошига эгри қўйди дўпписин лола. Қизил май кўксини доғ этди — равшандир юрак қони. У кун бир коса май ишқи бутун куйдирди боримни, Гўзал соқий юзининг аксидан ўт тушди пинҳони. Замона ишлари бир нуқтадек жисмим ўраб олди. Юрардим айланиб паргор каби — солди бу ғавғони. Ёзибдурлар буни гул япроғига лола қонидан, Кимики пухтадур, олғай қизил май қўлга ҳар они. Қўлимга жоми Жамшидийда май бер тонгда, майнўшлар Қуёшдек нур сочар тиғи билан фатҳ этди дунёни! Кўз оч, фурсатга боқ — оламаро кўп фитна қўзғалгач, Май ичди ғам билан, соз олди қўлга юртнинг эшони. Менинг қалбимаро ҳар дамда ёнган ёширин ўтдан Қуёш бир шуъладурким, кўкка чиқди — бўлди нуроний. Латофат сувлари, Ҳофизки, назмингдан томиб тургай, Бўлаклар қай йўсин фаҳми олур бу хилда маънони.
* * *
Қўрқаман — ғам пардасин йиртар оқиб ёшим қатор, Дилдаги пинҳон сирим оламга бўлгай ошкор. Бир мақомда сабр этиб, тош лаъл бўлгай дейдилар, Бўлга-ю, аммо жигар қони-ла бўлгай эътибор. Арзу дод этмоқни хоҳларман бу кун майхонада, Шояд унда дил бўлур ғамдан йироғ-у беғубор. Кеккайиш бордур гўзал ул сарви қаддинг бошида, Қисқа бу қўллар қачон у белга етгай, э нигор? Тўлган ойсан бу кўринган бахту давлат қасрида, Бошлар остонасин тупроғи бўлгайлар қатор. Ҳар тарафдан йўлладим сенга дуолар ўқларин, Лоақал ундан бири албатта қилгай сенга кор. Сап-сариқ зардек юзим, меҳрингни кимёси билан — Ҳимматинг тупроқни олтин айлагай, э бахтиёр. Ёрима оҳиста-оҳиста сўзимни арз қил, Эҳтиёт бўл, бехабар қолсин сабо, э жони зор. Ногаҳон ғам келса сенга, ўзни тут — бўлма тажанг, Шукр қилғил, токи баттарроғига бўлма дучор. Сен ишонгил, ғам ема, сабр айла, эй дил, оқибат Шомдан тонг, кечадан кундуз келур, қишдан баҳор. Мен ажаб ҳайратдадурман ул рақибнинг кибридан, Топмасин, ё Раб, бу хил номард ҳаргиз эътибор. Ҳурмати албатта кун-кундан ошар халқ олдида, Ҳуснидан бошқа фазилат ҳам агар инсонда бор. Дилда меҳринг, бошда ишқинг сут билан кирган эрур, Танда жоним борича қолгай танимда барқарор. Бош чиқаргай қабридан Ҳофиз оёқ ўпмоқ учун, Қабрин устига қадам қўйсангиз — унга ифтихор.
* * *
Ширин ҳосил берур — дўстлик дарахтин ўтқаз, эй инсон, У душманлик ниҳолин юлки, бергай ғам, алам, армон. Бўлиб майхона меҳмони, май ич мастоналар бирлан, Хумори бўлма ҳаргизким, бошинг оғрийди, эй жонон! Бу суҳбат тунларин билгил ғанимат, шоду хандон бўл, Қоронғулик, ёруғликлар келур, кўр ўзгарур даврон. Йўлин Мажнунга бурсин — Лайлининг сорбонини йўлла, Унинг ҳукмидадир, с Раб, қуёш бирлан маҳи тобон. Ҳаётингни баҳорин топки, йўқса бу чаман ҳар йил Очар юз ғунча наериндек, кўрар булбулча минг хушхон. Менинг мажруҳ дилим зулфингга боғланмиш, Худо ҳаққи, Буюр, жонимга ором берсин ул лаъли лабинг шул он. Мадоринг кетмиш, эй дил, ғам юки остида қолмишсан, Бориб бир коса май ич, балки бўлгай дардингга дармон. Қарилик чоғида Ҳофиз тилар бу боғда Тангридан: Ариқ бўйида топса сарвқоматлик гўзал жонон!
* * *
Гул жамоли дилга ёқмас бенигор, Завқи йўқдир бодасиз бўлса баҳор. Баҳраси йўқ боғу бўстон сайрини, Бўлмаса бир лола юзли гулъузор. Қилмаса булбул тараннум боғаро, Сарву гул рақсида бўлмас эътибор. Нозу неъмат, боғу гул яхши вале Лаззати йўқ бўлмаса суҳбатда ёр. Ёр юзидан ўзгаси манзур эмас, Ҳушни банд этгучи ҳар суратки бор. Гулбадан, лаъли шакар дилдор билан Бўсасиз бўлса висол — не завқи бор? Қадри йўқ Ҳофиздаги жон нақдини, Арзимас қилмоқ учун ёрга нисор.
* * *
Бахтим недурки, ёр лабидан бермагай нишон? Сирри надур, хабар демагай толеим ҳамон? Жоним нисор этай лабининг бўсаси учун, Ё бўса бермади-ю ва ё олмади у жон. Ё парда ичра йўл йўқ-у, мен интизорман, Ё бор-у, парда тутгучи қилмас сирин аён. Сабр айлаган киши етар охир муродига, Аммо замона фитнаси бермас менга омон. Зулфин сабо учирди — у нокас фалакка боқ: Бермас мажол кокилидан узсам ушлабон. Паргор сингари юраман четда айланиб, Бир нуқтадек бу ўртага йўл бермади замон. Дерманки, ухласам кўраман ёр жамолини, Ухлатмагай мени сира Ҳофиздаги фиғон.
* * *
Булбул ўйларким, ҳамиша унга гул гўёки ёр, Гул хаёли: нози булбулнинг дилига қилса кор. Дилраболик биргина ишқ аҳлин ўлдирмоқ эмас, Гар еса қуллар ғамин — шулдир улуғлик, э нигор! Лаълнинг қалбида қон мавж урмоғи қимматлидир, Бода нархин пастлатур, афсус, сафолда бодахор. Булбул ўрганди ширин сўзлашни гулнинг файзидан, Йўқ эди унда бу хил назму тараннум, ёр-ёр. Кетди дилдор — қанча диллар бирга йўлдоши эрур, Қайда бўлса сақлағил доим саломат, Бирубор! Сен агар нафсинг тийиб, бехуда йўлга юрмасанг, Шубҳасиз васлига етгайсан, лурсан бахтиёр. Эй йўловчи, дилбаримнинг кўчасидандур йўлинг, Бош ёрар девори, хушёр бос қадам, оқиста бор. Гарчи сухбат, ишратинг хўб яхшидур, аммо, кўнгул, Бермагил ишқни қўлингдан — у азизу эътибор. Сўфий ичган бўлмаса, нега кулоҳи қийшаюр? Икки жом ичса яна, салла чувалгай, э нигор. Ўрганиб қолмиш жамолишта бу Ҳофизнинг дили, Парвариш қилмиш висолинг, бермагил озор, ёр!
* * *
Бўлдим ишқингда куйиб, машҳури жаҳон шамъдек, Тунда ошиқлар йўлида мен нигаҳбон шамъдек. Юмшади мумдек ғаминг илгида сабрим тоғлари, Ўту сув ичра эрур, чунки тану жон шамъдек. Эй қуёш юзли, бўлибдур кеча сенсиз кундузим, Менда ишқинг зўрлигидан тўлди нуқсон шамъдек. Қирқилур сабрим пилик янглиғ ғаминг қайчисидан, Ўртанур ҳажринг-ла тан ҳар вақт сўзон шамъдек. Кўзларимдан балки тез-тез оқмаганда қонли ёш, Фош бўлмас лрди сиррим бунча ҳар ён шамъдек. Ғамга ўрганган кўзимга уйқу келмас туну кун, Чунки ҳижрон дардидан кўз бўлди гирён шамъдек. Ўту сув ичра сенинг ишқингда ўртанди кўнгул, Ёши ёмғирдек оқар ҳар лаҳза, ҳар он шамъдек. Менга ҳижрон кечаси йўлла висол парвонасин, Йўқса, оҳим айлагай оламни вайрон шамъдек. Кўкка еткизгил бошимни бир кеча васлинг билан, Кел, ёрит қалбимни ҳуснинг бирла, жонон, шамъдек. Қолди умрим бир нафас сенсиз, нигорим, тонг каби — Шул замон кўрсат юзингни — топширай жон шамъдек! Қандай ўчгай дил ўти — кўз ёш билан меҳринг ўтин Бошига Ҳофиз кўгарди, бўлди сўзон шамъдек.
* * *
Дилимга ғамзадан ўқ урма, жонон, Сузук кўзингга боқиб, чиқмасин жон. Чиройинг давлати етди нисобга, Закотин менга бер — мен ҳақли инсон! Қадаҳ тўлдирки, ишқинг давлатидан Агар чолман, бўлибмаи бахтли ўғлон! Кўнгул ёрим хаёли бирла тўлди, Бўлак ҳеч нарса сиғмас дилга шул он. Маю машшоқдан ўзга айтса бир сўз, Қалам синсин, танимда қолмасин жон! У ғавғо ичра ким бир-бирга боқмас, Келур пири муғондан менга эҳсон. Сенинг, зоҳид, менга токай фирибинг, Асал, сут, олма деб, ҳам боғу бўстон! Мен ул қушманки, хар шому са.ҳарда Юракдан сайрашим-ла тўлгай осмон. Ичарман ғамли кунларда фақат май, Қилибман майфуруш-ла аҳду паймон. Бу қандай яхши фурсат — бода ичгач, Вазир, шоҳ вахми йўқ — роҳатдадир жон! Мени кўрганда даъвогар гадо дер Вале ғам бойлиги дилда фаровон! Кўнгилни ул замон Ҳофиздан уздим, Қачонким, бўлди соқий муписи жон.
* * *
Эй сабо, сенда у мушкин кокилин хуш бўйи бор, Сен шу хғгд бирлан қолурсан олам ичра ёдгор. Тоза сақласанг, ишонч-ла топшириш мумкин сенга Ҳусну ишқнинг сирри-ю дурдонасинким, беғубор. Бемисол хуснинг ёқимли — айби йўқ ҳаргиз, фақат — Бордир атрофингда юрган шум рақиблар, э нигор! Сенга, эй гул, булбул овози қачон бўлгай писанд, Қарғалар сўзи қулоғингда топибдур эътибор. Мен сен ичган бодадан хушкайфман — бўлсин ҳалол! Қайси хумдан бу пиёланг тўлди, айт, мастона ёр? Ҳусн нархини оширмоқлик ишидир сенга хос, Чунки гулдек рангу хуш бўй сенда доим барқарор. Мушку анбарни замона елга совурса бутун, Садқа бўлсин сенга — мушкин холу хатлар сенда бор! Сенга арзийди чиройдан лоф уриш мисли қусш, Чунки ой юзли ғуломлар сенда бор саф-саф, қатор. Кеккайиб, ноз айлама, эй сарв, бу гулшанаро Хам бўлур хижлатда бошинг, келса сарви гулъузор. Қилсам оҳиста дуо, шўх-шўх табассумлар билан: Сен ўзинг ким, мен билан қандай сўзинг бор? — дейди ёр. Мадраса бурчидан ишқ дуррини, Ҳофиз, излама, Хоҳласанг топмоқни — чиққил ташқари мардонавор!
|