4 дан 7 сахифа
Дўстлар мусибатда ёнингга келмас, Ёринг азобларинг дилдан хис қилмас, Олами боқийда ҳеч тенги бўлмас. Дуо олганлардан дуо ол, болам.
Дунёнинг ташвиши адо бўлмайди, Ҳеч кимса сен учун фидо бўлмайди, Дуо олган шоҳ-ки, гадо бўлмайди, Дуо олганлардан дуо ол, болам.
Фано ҳаммамизга азалий қисмат, Кимга мансаб керак,кимгадир ҳурмат, Қонимиз жон эмас, жондир охират, Дуо олганлардан дуо ол, болам.
Яқинлар омонат, ошно омонат, Омонатга асло этма хиёнат. Зиёни улашиб яшаш матонат, Дуо олганлардан дуо ол, болам.
Яхшилик бошингда ярқираган тож, Ёмондан сақлангин, ёмонликдан қоч, Оллоҳдан эзгулик сўраб қўлни оч, Дуо олганлардан дуо ол, болам!
***
Дунё юзин кўрсa чaқaлоқ, Оқ йўргaккa уни ўрaймиз. Қулоғигa чaқириб aзон, Худойимдaн умр сўрaймиз.
Кўз олдидa ўсaди рaвон, Онa сутин эмaди тўйиб. Сут-лa ривож топaди иймон, Ҳaқ мeҳр-лa боқaди суйиб.
Тeтaпоя қилaди aстa, Тилaр чиқaр; сўзлaр поймa-пой. Мaктaб ёшгa eтгaндa эсa, Оқ кўйлaги бeрaркaн чирой.
Оқ истaклaр дилигa туйиб, Дилдaн билим олaр ёш юрaк. Кeлaжaккa қaдaмин қўйиб, Ўсиб борaр қaлблaр жонсaрaк.
Етукликнинг ҳужжaтин олиб, Дорилфунун чорлaгaн онлaр. Сувдeк тиниқ ўйлaргa тўлиб, Оқ йўл тилaр мeҳри жaҳонлaр.
Ҳaрир либос кийиб, қилиб ноз, Куёв билaн кeлсa кeлинчaк. Пойгa ёзиб оппоқ пояндоз, Оқ фотиҳa ҳaмроз этлaжaк…
…Ҳaёт дaвом этaр. Ўтaр кун, Оқ орзулaр поклик дунёдa. Боқийликкa сaфaр этгaндa, Оққa ўрaб кузaтaрлaркaн.
***
Дўстларимга...
Букун бaхтиёрмaн, қувончдaн шу дaм, Қaлaмим қўлимгa тутқaзди ҳислaр. Қaлблaрни ҳaмишa этгувчи хуррaм, Дўстлaрим, доимо бор бўлингизлaр. Сизгaдир зaвқ-шaвқим, сизгa бaётим, Топгaним, умидим сизники бaри. Кeрaк бўлсa тaқдим этгум ҳaётим, Сиз - тотли умримнинг дуру гaвҳaру. Ёлғиз эмaслигим бaхтимдир бутун, Сиз-лa бўлсaм фориғ бўлгум гуноҳдaн. Тонг сaҳaр дуогa қўлим очгaн он, Дилдaн тинчлигингиз сўргум Оллоҳдaн...
***
Куз... Хазон япроқлар... Булутли осмон... Шамол хазонларни юзга уради. Ўзини-ўзи ҳам тушунмай хайрон Қайдадир бир инсон Жим ўй суради. Хаёли паришон Кайфият тароқ, Гўё хотираси ўчиб кетмоқда... Ширин умидлари бўлишиб йироқ, Бир-бир қушлар каби учиб кетмоқда... Хазонрезги фасл баргларни тўкар, Тўка олмайди у аммо дардларин... Чангини енг билан артиб сўнг очар Қайғудан сарғайиб кетган дафтарин... Варақлаб кўради... Ёзувлар ўша, Аммо қалби унинг ўша-ўшамас, Қачонлар ишқидан тўлиб-тоша Ўзи ёзганига сира ўхшамас... Ҳа, Эслади Унда навбаҳор эди... Ундан сўнг хаттоки ёз бўлди меҳмон. Энди-чи, мавҳумликка қалин дўст бўлиб... Жим хаёл сурмоқда ўйчан бир инсон
Куз... Хазон япроқлар... Булутли осмон...
***
Соғинч...(туркум шеърлар)
Сени ўйлаяпман... Қайдадир сен ҳам, Олис юлдузларга Термуласан жим... Кимнидир кутасан Интиқиб шу дам. Мен ҳали билмаган, Дилгир малагим.
Кичик бир нуқтада, Жамулжам хаёл... Йўл қараб чарчаган Нигоҳинг ғамгин. Толиққан қарашда Сон мингта савол, Ораста қалбингга. Бермаяпти тин.
Ичинг анор каби. Қизилликка ғарқ, Ҳар битта донаси – Азобинг, дардинг. Айт нега жим тилинг, Сарвинози Шарқ, Бунчалик сабрни Қаердан олдинг?
Битмас матонат-у Туганмас тоқат, Ва жиндек табассум, Кўзларингда жо. Юрагинг ақлингдан Истайди шафқат, Ҳар битта зарбаси – Юзта илтижо.
Бас, етар! Қийноқли дамларинг Ортда, Унутиб ғамларни, Шодон куламиз. Эзгуликка тўла Кўркам ҳаётда, Албатта иккимиз Бахтли бўламиз...
Соғиниб, ўртаниб, Энтикиб ёниб, Сени ўйлаяпман...
*** Ёлғиз тунларимда ухламай чиқсам, Тонгда қуёш кутиб босса ҳаяжон. Меҳримни кўз ёшдан битталаб йиқсам, Юборгим келади Сизга онажон!
Дилимда гапларим тўпланиб қолган, Ҳеч кимга айтмаган сирларим бисёр. Ҳаттоки юрагим уришдан толган, У Сизга талпинар, мушфиқ онажон.
Бошимга кечалар ёстиқар ботса, Ишонган дўстларим сотсалар мени. Саратонда ёшим киприкда қотса, Дардлашгим келади Сиз-ла , онажон.
Дунё ташвишидан тўлди бардошим, Қўл силтаб барига, кетайми, дейман. Тиззангизга қўйиб сўнг дардли бошим, Ухлагим келади, мунис, онажон
Меҳрибон табассум кўзим ўнгида, Ухласам қулоқда аллаларингиз. Ҳар қачон дуоим бош-у сўнгида, Албатта, Сиз борсиз, азиз онажон.
Қалбингиз мисоли бир оҳанрабо, Ўзингиз кўкдаги порлаган қуёш. Овозингиз майин, саҳарги сабо, Жудаям соғиндим, Сизни онажон.
***
Аввал тонг ўз кўркини пайсалга солиб, Симириб олди-ку, томчи шабнамни. Сўнгра қуёш кўкдан буткул йўқолиб, Мавҳумликка ботиб, тирнар ярамни...
Кўзларим сўнётган юлдуз мисоли, Қовжираб бормоқда юрак томирим Саробга айланди кўклам висоли, Саратон бир жойда қотиб қолди жим...
Сочилган хаёлим тўпламай туриб, Ҳушимга келишлик вақтин кутмасдан. Ҳаётимга келдинг чақмоқдек уриб, Ва... кетдинг бирорта сўзинг айтмасдан...
Охирги қарашинг эслаганда зум, Умрнинг тақвими тинмайин ёнди... Тоғлардек сервиқор юксалган қалбим, Мунғайиб... муштумдек тош бўлиб қолди
***
Букун кўнгил хижил, дардларим дунё, Бошқа севмасликка қилгандайман аҳд. Кунлар ҳам зулматга қул бўлган гўё – Ўзгага ёр бўлиб, кутаяпсан бахт.
Ҳаққим йўқ бўлса-да тинч қўймайди рашк, Дилимдан тилимга кўчади оҳим. Етим бола мисол қолиб кетди ишқ, Айт менга, не эди менинг гуноҳим.
Кечалар уйқусиз, кундузлар нурсиз, Бир сўзсиз, изҳорсиз севганлигим рост. Юрагимдан чуқур қолдирб бир из, Фақат ёнгинамда бўлмайсан холос.
Ўйинг билан яшаб, кун кўраяпман: эрталаб ишга бор... кечқурун уйга. Шу куйи бегона бўлиб боряпман, Муҳаббат аталган махзун туйғуга...
Ёлғиз одимлайман ҳаёт сўқмоғин. Ўтгану кетганлар қарамайди бир. Кетказа олмайди юракнинг доғин. Шундай экан тақдир, шу экан тақдир...
***
Дард - кўнглим тарк этмас хазин тарона, У менга тутқазди қоғозу қалам. Дардсизлик бўлмаган менга ҳамхона, Дардим кўплигидан қилмайман алам.
Алам - бедор тунлар битилган ашъор, Алам - ишқ куйида чекилган азоб. У - наво битмасдан синиб қолган тор, У - махзун кунлардан аччиқ изтироб.
Изтироб - туйғулар нурсиз хонаси, У сабаб яшаймиз, тирикдир шу жон. У севгим биринчи очган шонаси, Ҳам билак томирда уриб турган қон.
Муҳаббат - юракка яширилган сир, Ҳаётга гинам у, кўкларга додим. Муҳаббат - илинжим умрим бўйи бир, Ҳам дардим, ҳам алам, ҳам изтиробим!
***
Ардоқлаш қалбларга берар ҳарорат, Илиқ кўнгилларда ғубор бўлмайди. Беғубор юраклар ишқни этса жо, Мангулик ғунчаси абад сўлмайди.
***
Сени ўйинг билан Ўтибди бир йил, Тўрт фасл юмшатиб Қўйибди дийдам. Кунларим кетма-кет Тугар бир зайл, Жуда соғиняпман Сени, азизам!
Ҳаққим йўқ, биламан, Бундай дейишга, Сенга ҳам керакдир Ҳузур ҳаловат. Не қилай, қўлларим Бормаса ишга? Тинчим эгаллаган Афсус-надомат.
Сендайин тушунмас Мени ҳеч инсон, Иккинчи ўзимни Топиб йўқотдим. Бир жаҳон азобни Ўзга олди жон, Сўнг…жуфт йўл бошида Тош каби қотдим.
Бири эсдаликка Кўмилган олам, Унинг охирида Ғам-ғусор қасри. Иккинчиси эса Янги умидлар, Ва янги ишқимнинг Келажак асри.
Киши хотирадан Кечолмас экан, Чунки у дардларингни Eтар ифода. Лекин хатоларим билиб, Олиб тан, Шу дамдан ўзимда Топдим ирода.
Ҳаёт фалсафаси Жуда мураккаб, Мен мудом на гуллаб, Ва на сўламан... Бефафо дунёда Қидириб вафо, Кўрасан, Сенсиз ҳам бахтли бўламан!
***
Яшашга умидим бормоқда ошиб, Туғёнлар қалбимдан чиқишар тошиб. Кимга талпинади бу юрак шошиб? Нима у? Наҳотки, кечиккан севги?
У ёқиб куйдирмас қалб ила жонни, Бийрон ҳам қилмайди ожиз забонни. Ларзага солмайди жумла жаҳонни, Лек руҳим банд этди кечиккан севги.
У тотли қўшиқ ҳам хазин куй-наво Гулдурос бўрон-у, ёқимли сабо. Боғи Эрамданми келган бир садо? Ҳаёт дарсига сал кечиккан севги...
У ҳоли оламнинг ғавғоларидан, Сув ичар истиқбол дарёларидан. Дилдаги умидлар рўёларидан, Яралган эканми кечиккан севги?
Йўқ, севги кечиккан эмас аслида, Эртароқ дунёга келган мен ўзим...
***
Сенсизликка, мана ўрганиб қолдим, Сатрларим гувоҳ, айтади, сўра. Қоғозу қаламдан аламим олдим, Тушкунлик бағрида ётгандан кўра.
Қадрдон кўчани ёлғиз кезаман, Қара, ўзгармабди мағрур чинорлар. Таниш шабаданинг сасин сезаман Сен ҳақда сўрайди сўнгсиз саволлар…
Кунлар ўтиб кетди биринма- кетин, Ҳар куннинг ташвиши яккама дукка. Энди висолингни ҳавас қилмайман, Кўникиб ҳам қолдим эсламасликка.
Ҳафталар, ой, фасл, ўтсалар йиллар, Битиб кетар экан ишқнинг яраси. Енгиллик тортгандай бўлади диллар, Вужудни забт этар ёшлик нафаси…
Умидларим тилаклардан зиёда, Бу кун омад кулиб боқар йўлимдан. Бахтлиман сен каби мен ҳам дунёда, Сенсиз яшаш келар экан қўлимдан!!!
***
Сени эслайман-у, хўрсинаман жим, Қалбимда куз фасли ҳукм суради. Ҳаётдан зериккан хассос юрагим, Билмайман қайдан куч олиб уради.
Умид юлдузларим милтирар элас, Юзим-чи, хазон барг каби заъфарон. Сен билган мен энди асло мен эмас, Сен билган кошона кўнгил ҳам вайрон.
Ўзимни бахтиёр кўрсатиб, кулиб, Тушкунлик хиссидан қочсам-да йироқ. Дил аёзда қолган гул каби сўлиб, Қиш томон тобора бўлар яқинроқ...
Кўнглим жуда совиб кетади баъзан, Шунда мен аламим майдан оламан... Гар шароб тугаса, билмайман ҳолим, Менимча, совуқдан музлаб қоламан...
Кетаман мангуга... исинмоқ учун
***
Биламан, дардларга тўлган гул қалбинг, Кимгадир ёрилмоқ истайди мудом. Биламан, кимлардир билмади қадринг, Ҳалиям азобинг этмоқда давом...
Биламан... ҳаётга қарайсан бефарқ, Ёлғиз фарзандинг чун яшаб юрибсан. Кўзларинг қайғуга бўлишибди ғарқ, Гарчи мардонавор кулиб турибсан.
Биламан, бу дунё сенга зимистон - Шам ёқиб, ёритиб бўлмайди ичинг. Зиё авваллари этганди макон Энди йўқолибди юздан кулгичинг.
Биламан, ҳаммасин... мен нима деяй, Бу - тақдир, бу – қисмат ва бу пешона. Жажжи қизалоғинг шўх табассуми, Келажак бахтингдан эрур нишона.
Биламан... бир четда ўй сураман жим, Кўзимда аралаш бўлар кун ва тун Умримни беришга ҳам тайёр эдим - Битта хўрсинишинг билмаслик учун
Қанийди билмасам...
Мени “бевафо”, деб Айблама, гулим, “Меҳрингиз қаттиқ”,-деб Солма юзимга. Тошга қиёслама тирик вужудим, Тўр солма ҳар куни босган изимга.
Ширин ўйларингни Қилма дастурҳон, Бу таом туюлар Мисоли заққум. Кўзларингга қараб Eзилади жон, Сен-ла қололмайман. Йўқ бунга ҳаққим!
Виждоним йўл қўймас, Қалбим қийналар. Дардим қанчалигин Билмайсан, гулим. Пичоқсиз сўйилар, Тиғсиз тирналар, Ипсиз осилади Нотавон дилим.
Бўлди. Кетаяпман. Умидингни уз! Бир нарса тўсиқдир Пок ниятингга: Кўксимда илк севгим Яшайди ҳануз. Мен лойиқ эмасман Муҳаббатингга.
***
|