Қиёлаб ўтди. Чархий - РУБОИЙЛАР |
6 дан 6 сахифа
РУБОИЙЛАР * * * Шакардан шахд тузмак истасанг лафзи шакардан бўл, Иши шойиста, доим ваъдаси чин мухтасардан бўл, Ҳаёдан хилъати зебо кийиб хулқингга оро бер, Либоси зарварақ бу ҳусн эмас, мис бўлма зардан бўл. * * * Яхши сўзни эшит, амал айла, Абадий ҳурматинг нишонаси шу. Гар ушоқ нонни ҳам азиз тутсанг- Шукри неъмат баланд поғонаси шу. * * * Ким чучук тил ширин муомала у, Халқ таҳсинига сазовордир, Сифати соз мато қаерда эса, Жону дилдан ҳамма харидордир. * * * Яхши инсон сафида бўлмоқ учун, Яхши бўл, яхшироқ, баҳони қидир, Иллатинг бўлса гар фасод йиғилиб, Дард кучаймай туриб давони қидир. * * * Катталик шул эрурки, дард қолган Кишиларга мадад қўлин чўзса, Айб эрур баъзи бебисотлар, Хуш бисоатга ҳам пулни чўзса. * * * Чин сўздан ўжар ҳамон тонармиш, Ёлғонни ажабки, чин санармиш. Юз минг қалов остидан қўйингким, Тентак ўти тепадан ёнармиш. * * * Ҳосид ҳасади-ла бахт тузалмас, Минг макри-ла бахт уйин бузалмас. Тиғ заҳмини тортса, тан тазалгай, Тилдан яраланса дил тузалмас. * * * Дўст бўлса киши, дардингга малҳам бўлса, Хоҳ шолик алам чоғида ҳамдам бўлса. Бебода эмас суҳбати аҳбоб аммо Юз-юзга тушар бўлса-ю, кам-кам бўлса, * * * Қиз бўлса, ўғил бўлса, чин инсон бўлса, Инсон сифати унда намоён бўлса, Ноқобил ўғил-қиз аламин тортгунча, майли Кўнгилда юз армон-пушаймон бўлса. * * * Юз шукр улуғ даврада шодон бизлар, Ҳамхона аҳил барча қадрдон бизлар, Тинч умр, ширин ўйю кўнгиллар хушнуд. Оина кўнгил қалби гулистон бизлар. * * * Бир турда эдинг кўзимга бултур, Бу йил қарасам баҳона юз тур, Не ваъдаки айладинг вафодан, Лутфу карамингни кўрсатиб тур. * * * Боғбон савати узумда кетди, Йўқ-йўқ бу узум ўзимда кетди, Гавҳарга алишма ушбу дамни, Дам ўтса агар у зумда кетди. * * * Фарзанд эсангиз, пандима иқрор айланг, Ёшликда билим маърифатин ёр айланг. Илму адабу шарм бу инсон ҳусни, Бу ҳусн ила сиз ўзни намудор айланг. * * * Бир чўп ўтини йўқ билади хас қадрин, Нодон негаким дўстини билмас қадрин. Сиз бўзчи дебон таъна ўқин ҳеч отманг, Бўз бўлмаса ким билгуси атлас қадрин. * * * Илинма, нафс жиловин бурма ҳар кўзу қошга, Кўнгилнинг ойнасин токи урмагин тошга. Тилингни тебрата бер яхшилик сари, лекин Ёмонга тил югуртириб бир куни етар бошга. * * * Ким ўзин билса, бировларга дум бўлай демагай, Балойи нафс кучайиб тезда гум бўлай демагай, Ток экса ерига деҳқон умид билан, токи Узум бўлай дегай, аммо ўзим бўлай демагай. * * * Хуб бахтли замон, Давр ила даврон бўлди, Мамнун хамма эл, ризк фаровон бўлди. Исрофга ким урса қўлин шукр этмай, У кайси сифат щаън ила инсоф бўлди. * * * Ҳар нарсани ҳам ҳадди бўлур, созиши бўлгай, Ишқалмайин иш қолса на ёзу қиши бўлғай. Ишқаладиму иш қолди дебон ўйланаверсанг, Жой ортида сен, тўрида шилқим-киши бўлғай. * * * Дўст доим пўрсиши аҳвол этар, Яхшилик дамларни сенга дол этар. Ҳурматингни хор этиб, афсуским, Баъзи дўстлар суистеъмол этар. * * * Дўстлар бирла чароғон уйларим, Дўст базмида жаранглар куйларим. Гоҳи бадкирдорлардан ранжисам, Дўст ёдила мусаффо ўйларим. * * * Дўстлик меҳрин қуёшга тенг, дедим, Тенг сочар нурин, қучоғи кенг, дедим, Дўст аҳдин шишасин синдирмаса, Синдириб нон ярмини тенг, дедим. * * * Ғамга чулғанганда дунё:”Дўст”, дер, Чашмадан то мавжли дарё:”Дўст!”-дер Учса дўст ёди билан озод қуш, Тор қафасда қумри ҳам “Ё дўст!”-дер. * * * Нодонга сўз уқтирма пушаймон бўлгай, Яхши сўз ила ким деди-инсон бўлгай, Сўз гавҳарин жойида сарф эт, чунки Тўти шакарин зоғ еса армон бўлгай. * * * Еб ичса, фақат ётса-у ҳайвон бўлди, Виждону ақл, фикр ила инсон бўлди. Бир дўст учун дўсти ҳақиқий шулким, Дард қолса, унинг дардига дармон бўлди. * * * Дўст меҳри ўлик танга тирик қон бўлгай, Ҳар танда тирик қон эса дармон бўлгай. Меҳнатга муҳаббат кетурур меҳр ила ихлос, Меҳринг била чўл бағри гулистон бўлгай. * * * Дўстлар қалбин чирғи ёнадур, Жон қуши доим унга парвонадир. Яхшилик йиллар, замонлар кўрса ҳам, Оҳким нодон у дўстдан тонадур. * * * Дўстликнинг чин муҳаббат шоҳиди, Имтиёзи бирла хурмат шоҳиди. Лутфи жонбахшу нигоҳи беғараз, Дўст деб чеккан машаққат шоҳиди. Она ҳақида Она азизу мукаррам, она табаррук зот, Ҳаёти неъмату боқий, каломи қанту-новвот. Начора солса жудоликни бу ўлим, дўстлар, Сабрдан ўзга даво йўқ, будур ҳаёту-нажот. * * * Ҳасадчига Эй хосиди бадкина, бадахлоқ сенсан, На элга яроғ сен жуда ботқоқ сенсан. Эл баҳра олур эрди магар тош бўлсанг, На сувсену, на бод, на тупроқ сенсан. ТЎРТЛИКЛАР Яхши хислат билан умр узаюр, Умр эмас, умр ўтса бехислат, Десин эл яхши одатингни кўриб: “сени туққан онангга минг раҳмат!” * * * Ким – чучук тил, ширин муомала, у- Халқ таҳсинига сазовордир. Сифати соз мато қаерда эса, Жону дилдан ҳамма харидордир. МУСАММАН ДЕМАСИН (мусамман) Жон ўғил, қизлариму, шоввозим, Қадамингизга гул поёндозим, Сиз биландир фалакда парвозим, Сиз менинг шеърларимда пардозим, Сиз учун ёзилур кўпу, озим, Фурсатида шуни демак лозим: «Кимнинг ўғли? Эсиз-эсиз!...» демасин. Гарчи ёшлик, оловга бўлмас мисол, Яхши сўзлаш кишига бахт-иқбол, Шу керакдир, топишда қадру камол, Жон болам, келмасин сўзларим малол, Беамал бўлса олими сўзамол, Шаънига кўп киши тўқийди мақол: «Эскирган, айниган қимиз!» демасин. Кўрса Ким, сўз қотиб, тажанг бўлманг, Қичқириб, гап сотиб, даканг бўлманг, Узилиб кетгудек таранг бўлманг, Қадду қоматфуруш, сатанг бўлманг, Тингламай пандни, кар, гаранг бўлманг, Ўжару, қайсару, саранг бўлманг, Келса дуч, Кимса «бетамиз!» демасин. Қадри бўлмас ҳамма мато «брак»ни, Хулқу одоб – асл ҳусн безаги, Яхши киймоқ ҳаётимиз кераги, Бўлса сочнинг табиий жингалаги, Чаккада гажжакнинг надир тилаги, Ким йигит дер, буралса оқ билаги, Туппа тузик йигитни «қиз!» демасин. Бемаҳал кўчада тўзиб юради, Бошқалар тинчлигини бузиб юради, Жанжалу хархаша қўзиб юради, Баъзида лой кечиб, сузиб юради, Қақшатишга «план тузиб» юради, Шоҳи йўғу, ипни узиб юради, «Гўшт эмас, ёғ эмас, бу без!» демасин. Яхши пардоз аёл учун зийнат, Энг чиройли ҳаё билан иффат, Ажабо, баъзи бир йигитга уят, Тақмагани исирға қопти фақат, Сочи Мажмуннамо, кири қат-қат, Учраганлар бўлиб тажанг, диққат, «Намда қолган бу ҳўл кигиз!» демасин. Яхши фарзанд онани доғ қўймас, Назаридан ўзин фироғ қўймас, Бир қадам ҳам эса, чатоқ қўймас, Бошқанинг бахтига тузоқ қўймас, Бахтга ноз айламас, думоғ қўймас, Қўйса доғ, барча унда соғ қўймас, «тентагу, оқпадар, ғализ!» демасин. Сени олтин қилур элинг назари, Ким назардан қолипти: йўл хатари, Баъзилар бор, ажабки, кекса-қари, Деса мумкин, отасининг падари, Яхшиликнинг йўқ унда ҳеч асари, Тил учида сочиш заҳари, «Ким учун бу бола азиз?» демасин, Ота соз: ўқитар у ўғлини соз, Ўқимас бўлса , ким қилур эъзоз, Ҳайф унга қалам билан қоғоз, Ақли қисқа ва лек қадди дароз, Гап сотар кўчада, ичиб оз-моз, Ерни бир-бир босиб ажаб танноз, Кўкрагига уриб у «биз!» демасин. Энди Чархий сўзингни бас қилгил, Яхшиларни мудом ҳавас қилгил, Яхши деб, яхшироқ нафас қилгил, Таърифу тавсифинг «запас» қилгил, Бошқалар ҳам ёмон демас қилгил, Сўзлашиб халқ «пуч мағиз!» демасин. |
Адабиётшунослик
Бадий матн ва таҳлил муаммолариШоирлик аслида шеърни шеъриятга алоқаси йўқ нарсалардан тозалай... |
Улуғбек Ҳамдам. Қодирийнинг хизмати нимада?Қодирий ўзбек халқининг энг севимли адибларидан бири. Ёзувчи ва... |
Абдурауф Фитрат. Аҳмад Яссавий (1927)Аҳмад Яссавий тўғрисида матбуотимизда бир-икки йўла гаплар бўлу... |
СюжетСюжет (фр. sujet — предмет) — адабиёт, драматургия, театр, кино... |
Она фидоийлиги ҳақида бир асарXIX аср охири ўзбек маърифатпарварлик адабиётининг бир қисмини... |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Элга гар бу иш ҳунар бўлса, бўлуптур фан мангаУл малоҳат ганжи ҳажрида бузуғ маскан манга,Уйладурким, жондин ... |
Эй Навоий, бу фано дайрида не бор манга?Гарчи ҳажрингдин эрур юз ғаму озор манга, Ғам эмас васлинга умм... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |