Қиёлаб ўтди. Чархий - МУСАДДАСЛАР |
5 дан 6 сахифа
МУСАДДАСЛАР ҚУТЛАЙМАН (Ҳамшаҳаримиз ҳалқ артисти Наби Рахимовнинг 60 йиллик тўйига бағишланади!) Наби Раҳим Қўқон шаҳрин фарзанди, Киндик қони тўкилган бу Қўқанди, Сенсан ширин ҳаётимиз пайванди, Чин юракдан шудир сўзим писанди, Олтмиш баҳор умр ёзинг қутлайман! Йиллар оша ҳалқ эъзозинг қутлайман! Гар кўринсанг ойинаи жаҳонда, Дил орзиқиб кутар сени ҳар онда, Ошар завқу ҳавас ўти ҳар жонда, Мезбон бўлсин, хоҳи бўлсин меҳмонда, Ширин нутқу чапандозинг қутлайман! Олтмиш баҳор умр ёзинг қутлайман! Босиб ўтган йўлда кеча-кундузлар, Мадад берди устоз йўлчи юлдуузлар, Катта достурхонда тотиб кўп тузлар. Туз ҳақини оқлаб ёруғдур юзлар, Дилбар сўзлар, дилновозинг қутлайман! Олтмиш баҳор умр ёзинг қутлайман! Ниҳолингга қўнолмади ҳеч бир зоғ, Санъатингга туширмадинг ҳеч бир доғ, Элинг хурсанд, дилинг хурсанд, вақтинг чоғ, Сен ҳалқ десанг ҳалқим сенга ҳам муштоқ, Юксак унвон-имтиёзинг қутлайман! Олтмиш баҳор умр ёзинг қутлайман! Нух умридан ҳеч бўлмасин умринг кам Ёшлар билан бир қаторда бўл бардам Ҳаёт завқин доим кўрайлик баҳам Қадрлади хизматингни шу юртим Жаранглаган мангу созинг қутлайман Олтмиш баҳор умр ёзинг қутлайман! ПАХТАНИ ЧАҚҚОН ТЕРИНГ! Пахта очилди чаман, Ғунча кулиб завқ билан, Туҳфасидир жону-тан, Шавкати шону-Ватан, Пахтани чаққон теринг, Дўсту-қадрдон теринг! Ҳамдаму, ҳамхоналар, Тўлди садаф шоналар. Хирмони дурдоналар, Эй, оталар-оналар, Ҳиммати чаққон теринг, Ғайратингиз кон теринг! Чарчамас ишчан билак, Биздаги содиқ юрак, Ҳаммада олий тилак, Берди зафардан дарак, Ўлка фаровон теринг! Қалби гулистон теринг! Дангасага кўндаланг, Қулқули, кўкнору, банг, Ишга қуёндир қаранг, Ош деса, гўё наҳанг, Бермай унга ён теринг, Катта кичик жон теринг! Ким эса хуш интизом, Ишда олур яхши ном. Кимнинг иши бўлса хом, Хайф калому-салом, Мард шу майдон теринг! Хилвату, базму, кабоб, Бемаза мажлис, шароб, Сал камисин хурду-хоб, Куздами фурсат шитоб, Соҳиби виждон теринг, Сиз дили шодон теринг! САЛОМ, АНДИЖОН! Таъзим ила сенга салом, Андижон, Ҳурмат ила дўсти киром, Андижон, Дўстлигимиз аҳди мудом, Андижон, Ёд этамиз субҳ ила шом, Андижон, Дилдаги пайваста калом Андижон, Сенга садоқатли паём, Андижон. Бизга нахушдирки бу дорул омон, Бўлди яқин яъни йироқ осмон, Покиза юрт дўстлар учун ошён, Шавқ ила, табрик ила аҳли Қўқон Сенга салом йўллади, жон, Андижон, Қадри баланд, пахтага кон, Андижон. Давр кулоли пишириб хомини, Битди қадаҳ, тутди зафар жомини, Кўрса ҳама бу улуғ айёмини, Субҳи ёруғ, нурга тўла шомини, Дилга сурурбахш мудом Андижон, Аҳдига вобаста калом Андижон. Шоиру санъат эли зулэҳтиром, Аҳли ҳунар, хушсухану хушмаром, Фазл элин олдида демак миму лом, Саҳнада раққосаси товус хиром, Рутбада сен олиймаком, Андижон, Эт яна шуҳратда давом, Андижон. Янги замон қалбига берди сурур, Топди ҳаёт қўйнида онгу шуур, Кимки халол меҳнату, унда-ҳузур, Йилда ютук кучди, нур устига нур, Ҳақли бугун этса ғурур Андижон, Топгани-дур, қалбида-нур Андижон. Бобир ўтиб бу ватанин доғида, Кетди ўзи, қолди кўнгил боғида, Ғурбат ила Ҳинд эли тупроғида, Доғи Ватан бирла юрар чоғида: “Оҳ,-деди,-сен, қайда чароғ-Андижон!”, Энди кетиб доғи, булоғ- Андижон. Нодира бу юртда тотиб ошини, Қисмати-Ҳўжандда тўкиб ёшини, Золим амир Наср кесиб бошини, Отган эди элга жафо тошини, Тарихинг ибратли чунон, Андижон, Тиклади қаддингни замон, Андижон, Мунтазир эрди нафаси оташин, Рамзда устод Ҳабибий яқин, Раҳмати Маҳжур эди сўзи ширин, Ҳамзанинг меърожида Комил Яшин, Деса нахуш шаҳд забон Андижон, Фикри баланд, таъби равон Андижон, Марҳум Анисий эди бир Улфати, Сайфий-чапандоз, қалам сархати, Маҳжур ўтиб, қолди унинг санъати, Хуррам этар умр ширин соати, Бўлди бу дийдор насиб, Андижон. Дилга қарийб, ёру хабиб Андижон. Кўп яна кўксингда ижодкорлар, Бу адабий анъанага ёрлар, Наср ила, гоҳ пайрави ашорлар, Яхши шифокору бинокорлар, Файзи фарахбахш диёр Андижон, Бағри бутун, қалби баҳор Андижон. Бўлди бино илму адаб маскани, Маърифати комил этар барчани, Яъни навоий музейи гулшани, Бўлгусидур дорилфунун махзани, Сидк ила тўёнанг эрур, Андижон, Қутлуғ бу кошонанг эрур, Андижон. Дил тилаги меҳр иладир то абад, Завқ ила қалбингда сурур то абад, Боғи баҳоринг яшарур то абад, Чархий, бу шукрона, шукур то абад, Бўлгин омон лафзи ҳалол, Андижон, Топ яна ғайрат-ла камол, Андижон, |
Адабиётшунослик
Адабиёт нима учун керак?1. Тарбиявий аҳамияти: Адабиёт инсон қалбини бойитади, унга эзг... |
Ўзбек адабиётига бағишланган сайтнинг аҳамиятиЎзбек адабиётига бағишланган сайтнинг аҳамияти қуйидаги жиҳатла... |
Адабиётда композицияАдабиётда композиция — бу бадиий асарнинг тузилиши, яъни асар қ... |
Фильмни таҳлил қила билишФильм таҳлили сценарист таьлимида муҳим аҳамиятга эга. Бу ерда ... |
Бадий матн ва таҳлил муаммолариШоирлик аслида шеърни шеъриятга алоқаси йўқ нарсалардан тозалай... |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Ким, васила бўлди маҳзун жон била жонон ароЖонда қўйдум чирмаған мактубини ҳижрон аро,Билман ул мактубдур ёх... |
Дуди оҳимким қора айлабтурур олам юзинСоқиё, очтинг чу май тутмаққа жоми Жам юзин,Юз ғамим дафъ айлад... |
Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |