Home icon Бош саҳифа»Жаҳон адабиёти»Ўгай она. Аҳмад Лутфий Қозончи - 6
Facebook
Ўгай она. Аҳмад Лутфий Қозончи - 6 PDF Босма E-mail
Материал индекси
Ўгай она. Аҳмад Лутфий Қозончи
2
3
4
5
6
Ҳамма саҳифа
* * *

Олий Ислом Маъҳадига имтиҳонларни муваффақиятли топширган Ҳусайин кетиши билан уйда икки қизидан бошқа ҳеч кими қолмаган Фотимахоним бир тарафдан ўғлини соғинса, иккинчи тарафдан унинг ўзи истаган ўқишга кирганини ўйлаб овунарди. Ўғли ёнида бўлиб, таҳснл чала-ярим қолса, бу ҳам яхши эмас. Фақат чидаш қийин бўлган айрилиқ. Аммо бу ҳам муаммо эмас. У бундай қийинчиликларнинг озмунчасига бардош этмаганми-ди?! Ора-сира мактублари келиб турарди. Отасига ёзган хатларидан ташқари онасига ҳам алоҳида мактуб ёзиб аҳволини ва дуо қилишини сўрарди. Мана бу мактуб кетганидан икки ой ўтгандан сўнг келганди: Севимли онажоним!
Кеча асрдан сўнг чойхонадачой ичай дедим. Чойхоначининг ёрдамчиси чой келтирди ва чўнтагидан бир хат чиқариб, «шуни ўқиб берсангиз, эшитсам»,—деди. Ўқидим. Тугагач, мактабга нега бормаганини сўрадим. У оҳ тортди:
—    Улар юбордилару, мен қочдимми, биродар, — деди. Сўнгра тушунтира бошлади. Ўгай она қўлида ўсибди. Ундан она сифатида уч нарса кўрдим дейди: тундлиқ ёмон сўз, таёқ...
—    Бу учаласидан ортиқ бирон нараа кўрдим десам, ёлғон бўлади. У кўзлари ёшланганини яшириш учун деразадан ташқарига қаради. Мен девордагя расмларга қараган бўлдим.
Айтишича, отаси асабий одаммиш. «Ҳар оқшом дастурхон атрофига йиғилганимизда ўгай онам:
Бугун бадбахт ўғил у ишни қилди, бу ишни қилмади, — деб тўкиб соларди. Отам:
Хоним, беш дақиқа сабр эт, бола овқат-повқатини еб олсин, сўнг хоҳлаганингдай ураман, —деса:
Мен уринг демаяпман, фақат қилганини айтаяпман, ҳолос. Қанча мажбурласам ҳам тўхтатолмадим, мана ўзининг юзи, — деб мени кўрсатди. Мен энди икки баробар таёқ ейишимни исмимни билгандай аниқ билиб, индамадим. Отам:
Хоним, асабимга теғма, жаҳлимни қўзғама! Қонимни қайнатсанг, сенинг боланг ҳам хаққини олади. Бу айб қнлади-ю, сеники тинч турадими? Сенинг боланг осмондан тушганми? Қайси кун ўғлингнинг хатосини айтдинг? Ҳудодан қўрқмайсанми?
—    Менинг фаришта ўғлим нима қилди? Яшириладиган айби борми унинг? Ё тухмат қилайинми боламга?
Хўп, меники ҳар кун айб қиладими? Ҳеч тўғри иши йўқми бечоранинг? Бир кун бўлса ҳам қўнглим учун яхши бир иш қилди десанг, нима қилади? — дея ёлворса ҳам ўгай онамнинг мен ҳақнмдаги яхши гапни отам ҳеч эшитмади.
Ҳар қун шу! Ёлғон гапирайми? Қилганини қилмади дейми? Отам дастурхондан кўл тортиб туради:
Ҳар кун таёқ еб тўймадингми, ақлинг кирмадими! Етар энди! — деб роса уради. Сўнг онамга ташланади,
Бу етим бола сен туфайли шунча таёқ еди. Мен бунинг жавобини қандай бераман,
деб мендан икки баробар кўпроқ уни ҳам уради. Кейин:
Енди юмшадингиз. Ўтиринглар, — деб бизни дастурхон атрофига ўтқизади. Кўзёшлари билан емаган овқатимизни еднради. Ўгай онамнинг юзлари гезариб кетган. Ора-сира менга қараб Қўяди. Бу эртага сенга кўрсатиб кўяман дегани. Ҳақиқатан кўрсатади. Отам бўлмаганида:
Разил бола, сен туфайли калтак едим, — деб устимга бостириб келади. Ушлаб олса, тўйгунча уради.
Мана, ука, сенга бир оқшом воқеасини айтдим. Бу ҳар оқшом давом этишини айтсам сенга ғалати туюлиши мумкин, балки ишонмассан, Аммо буларнинг ҳаммаси менинг бошимдан ўтган... Отам йўқ пайтларда овқатланишга ўтирамиз. Ўгай онам, ўгай укам ва мен. Агар овқатда менинг оддимдан гўшт бўлаги чиқиб қолса, у зудлик билан укамнинг олдига суриб қўйилади. Уйда бирон тансиқроқ таом тайёрланса, овқат пишар маҳали мени уни келтир, буни келтир деб югуртирарди. Ишлар битгач, дастурхон бошига келиб укамдан қолган овқатнигина кўрардим. Баъзан укам га хитобан:
—    Ол кўзичоғим, сен ҳам ҳамма қатори еявер, қорнинг очқаб кетганини кўриб турибман,—дереди. «Ҳамма» мен эканлигимни билиб турардим.
Бир куни отамнингу билан гаплашаётганини эшитиб қолдим. Гап менинг ўқишим хусусида эди, Ўган онам минг бир баҳона келтириб отамни бундан қайтаришга уринарди. Оқбатда мени мактабга бермадилар.
Бир куни ҳолам менга бир-икки нарсаларни ўргатди. «Буларни ҳеч ким йўқ пайти отангга айт, менинг айтганлигимни унга билдирма», — деди. Рози бўлдим. Бир кун отам билан боққа кетаётгандик. Отам гаплашмасди, бошини ерга осилтирганча вазмин юриб борарди. «Айни вақти», — деб ўйладим:
—    Ота.
У менга ўгирилди:
Нима дейсан, ўғлим.
Жахлингиз чиқмаса, сизга бир гап айтардим.
Айт, жаҳлим чиқмайди.
—    Онам бўлсайди, мен сен учун бир гул мисоли хушбўй таратардим. Ҳозир эса тиканман, сенга ботиб тураман, тўғрими?
Отамнинг кўзларини ёш қоплади. Мени қучоқлади, бағрига босди, ҳидлади ва ҳиқиллаб йиғлай бошлади. Бир муддат шундай турганидан сунг:
—    Тойчоғим, куриб турибсан-ку, сендан кўпроқ уни дўппослайман. Тўғри айтдинг, аммо не қилай, кучим етмаяпти,—деди.
Мен яна ҳолам ўргатганидек:
—    Менга кучингиз етади-ку, ота, — дедим.
Бу сўзлар отамга қаттиқ таъсир қилди, Бу гапларни ким ўргатганини сўради, айтмадим. Ўша кундан кейин отамнинг менга нисбатан муомаласи ўзгарди. Онам чақса, аввалгидек   сапчиб   туриб   урмайдиган,   фақат   дўқ-пўписа   билан,   насиҳат   билан кифояланадиган бўлди:
—    Бошқа бундай қила кўрма, абжағингни чиқараман, бола...
Ўгай онам отамдаги бу ўзгаришни кўрарди, фақат сабабини билмасди. Менга баъзан «ўғлим, болам» деб, баъзан егуликлар бериб авраса ҳам бунга муваффақ бўлолмади. Саодатли ҳаётим икки йилча давом этди. Саодатли кунлар деганим, ота-онаси бор бола учун тиканлар устида ётиш билан тенг. Икки йилдан сўнг — отам вафот этгач, аҳвол ўзгарди. Бошимда қора булутлар айлана бошлагач, қочдим. Мана шу ерда хизмат қиляпман...»
Менинг бир дона онам, буларни тинглагач, қадрингизга кўпроқ етадиган бўлаяпман, сизни янада кўпроқ яхши кўриб қоляпман. Қайси боланинг ўз онаси сизнинг менга кўрсатган яхшилигингизни кўрсата олади?! Бу ерда талабалар ўз ота-оналаридан ойда-йилда битта мактуб олишади. Ҳолбуки менинг онажоним ўз қўллари билан битилган мактубни ҳар ҳафта жўнатадилар. Мактубни олиб юз-кўзларимга сураман, «фариштасифат онамнинг қўллари теккан, буёзувни нурли бармоқлари ёзган»,—деб тўйиб-тўйиб ҳидлайман. Бошингизни оғритмадимми? Камчилигимга эътибор берманг. Сизга узун хат ёзмасам, кўнглим тинчланмайди. Ёзарканман, ёнингизда ўтиргандай, юзларингизга тўйиб қараётгандай туюламан. Беш дақиқа бўлсин сизни ёнимда ҳис этмоқ учун, мактубни чўзиб юборганим учун мени авф этинг. Тўйиб-тўйиб қўлларингизни ўпиш умиди билан, сизга соғинчли саломлар йўллайман. Ўглингиз Ҳусайин.
Ҳусайиннинг мактубига Фотимахонимнинг шахсан ўзи жавоблар битарди. Жавобларида Туркияда биронта мусулмон одам қолмаганда ҳам ёлғиз ўзи бу эҳтиёжни қаршилай оладиган даражада билимли, янги мусулмон бўлган бир одамга «мана сен ўрнак оладиган мусулмон», дея кўрсатадиган даражада ахлоқли, илмига амал қилган-қилмагани сўралганда уялмайдиган даражада ибодатга боғлиқ бўлишга ундарди. Ёшлигини қандай кечиргани тўғрисида Аллоҳга ҳисоб беришини унутмаслигини, агар ёшлик ғайри шаръий йўлларга ундаса, у тарафга бир қадам қўя кўрмаслигини айтиб, огоҳлантиришни ҳам унутмаоди.
Ҳусайиннинг ҳаёти Чўрумда — ота-онаси ҳузурида қандай кечган бўлса, уларнинг назоратидан узоқ Истамбулда ҳам шундай давом этарди. У ерда ҳам одоб-ахлоқини муҳофаза этар, дарсдан бошқа нарсаларга чалғимасди. Чунки у ўз маслагидан келиб чиқиб биринчи навбатда Аллоҳ ризоси учун, Аллоҳнинг динига ёрдам бермоқ учун ҳаракат қиларди. Ибодатини ўзгалар кўрсин деб эмас, Унинг ризосини қозонмоқ учун, тарк этган ёмонлигини одамлар ёмонлашидан чекиниш учун эмас, Кун келиб Аллоҳ ҳузурида жавоб бериш учун, ҳар нени кўргувчи, эшитгувчи, билгувчи Аллоҳдан қўрққани учун ёмонликларни тарк этди. Аллоҳ қилма деган ишни қилмаслигига сабаб одамларга яхши кўриниш эмас, Унинг амрини адо этиш шартлигини, фарзлигини билгани учундир. Бундай фикр ва ишончдаги инсонга назорат шарт эмас.
Иккинчи курсга ўтганида келган бир мактубда Однланинг Исмоил исмли бир йигит тарафидан сўралгани, бола етим ўсгани, косиблик қилаётгани эслатилиб, ахлоқи ҳақида «ёмон эмас» дейилганди. Ҳусайин бу иш кўпроқ ота-онаси ва Одила орасида ҳал этилиши, агар ахлоқи яхши бўлса, берилиши учун жиддий тўсиқ йўқлигини билдирди.

* * *

Фотимахоним Исмоилни унутган эдими? Бир сўз билан айтсак, йўқ. Унутган эмас. Ора-сира онасиникига борган-да, неиш билан машғуллигини суриштирар ва уни дуолар қиларди. Бугун ўз фарзандидай етиштирган икки етимига қандайдир хизмат қилолган бўлса, агар Аллоҳ ризоси йўлида бир-икки одим отган бўлса, бунда Исмоилга ачиниш туйғусининг, ёшлигини унинг кўзёшларини кўриб кечирганининг буюк ҳиссаси бор. Таъбир жоиз бўлса, Исмоил дард чекди, бу дарддан олинган ибратлар, ҳамдардлик туйғуси Фотимани яхши йўл тутишга йўллади. Исмоилни шунингучун дуо қилади, ёмонлиқдан сақлаши учун Тангрига ёлворади.
Тан олиш лозимки, Фотимахоним икки етим билан овора бўлиб, Исмоил ўзини излаб, ўйлаганидек Исмоил ҳақида ўйлаёлмади. Бу оқибатсизликдан эмас, икки етим олдидаги бурчини яхшироқ ўташ туйғусидандир, Шу сабабдан эшиги олдидан кўп бор ўтган юз-қўли   кир   тешиккулча   сотувчи   болани   балки   Исмоилдир   деб   диққат   билан кузатолмагандир. Унинг Исмоил эканини хаёлига келтира олмасди. Қолаверса, ўйлаганида нима ҳам қила оларди? Уни ўз уйига, ўз тасарруфига олиши мумкин эмасди-ку?! Кунларнинг  бирида  Одилани  сўраб  Исмоил  томондан  совчилар  келди.  /алати  бўлди. Келганларнинг кўпини биларди. Ўз маҳалласининг аёллари. «Исмоилни ўзинг яхши биласан»,
дейишди. Билади, албатта, улардан зиёдроқ билади. Шу билан бирга отаси билан Одиланинг фикрини сўрамасдан бирор нарса деёлмасди. Шуни айтди. «Исмоил уйланса алоҳида яшайдими ё яна ўша онаси(!) билан бирга туришадими?» — деб сўради. Табиийки, Одилани Саниҳахонимнинг қўлига топшириб кўёлмасди. Исмоил алоҳида турмоқчи экан. Бундан ажабланмаса ҳам бўлади. Демак, йиллар давомида чеккан азобини қайта тортмоқчи эмас... Уларга отаси билан бир бор учрашишлари кераклигини билдирди. Меҳмонлар кетгач, Одила билан суҳбатлашди. Одилага Исмоилнинг етим эканлиги хуш келмаётганди.
Мени етимга бермоқчимисиз?! — деди. Бундай демаслиги керак эди. Балки ўзи етимлигини билмаган, етимлик ҳаётини яшамаган, она меҳрига йўғрилган Одила адашганди: етим ҳам ўзи каби инсон эканлигини, балки етим бўлмаганларга қараганда инсонни кўпроқ қадрлашини билмасди... Ваяна билмасдики, Исмоил Одилага Фотимахонимнинг қизи бўлгани учун уйланмоқчи эди, Унинг тарбиясида ахлоқли қиз бўлиб етишганини тахмин этган Исмоил умр бўйи Фотимахонимнинг ҳурмати учун Одилани ҳурмат қилишини қайдан билсин?! Бу азамат йигит бир кун кўчада ўзига тешиккулча узатган кичкина сотувчи эканини қаёқдан тахмин этолсин?!
Одила кибрли бир қиз эмас. Аслида бу уйда олинган тарбия тартиб-интизомни севишга, покликка аҳамият беришга қаратилган. Етимни ёқирмаслик одат эмас. Аммо қарангки, турмуш қуришни таклиф этаётгани ногоҳ етим чиқиб қолгани ғалати таъсир қилди ва эшитиши билан «мени етимга бермоқчисиз?» деб юборди. Фотнмахоним етимнинг ҳам инсон экани, х;атто бошқалардан ҳам қимматли бўлиши мумкинлигини тушунтирди. Агар бу таклифни қабул этишни истамаса, буни етнмни хушламаслик каби бир сабабга боғламаслигини айтди.
Одилбек ҳам Одилани Исмоилга берилишга рози эдн. Унинг фикрича, ахлоқи дурусг, иши-кучи жойида йигитнинг хушланмайдиган тарафи бироз фақирлигию, етимлиги, ҳолос. Аммо бу ўйлайдиган иш эмас. Фақирлик келиб-кетадиган ҳол. Етимлик одамнинг ихтиёрида эмас. Ихтиёрига зид тарзда ўз қизи ҳам етим эмасми?! Гап фақат фақирлиқда бўлса, Худо хоҳласа бу тўғрилаш мумкин бўлган муаммо. Исмоилни ёнига олиб, унга қўмаклашса, ҳаммаси кўнгилдагидек бўлиб кетади.
Хуллас, Одилани Исмоилга берадиган бўлишди. Исмоилнинг севинчини тасвирлаш учун сўз ҳам, таъриф ҳам йўқ. Буни унинг ўрнида бўлиб кўрганлар яхши билишади. Асал емаганга асал лаззатини англатиш мушкуллигини тан олганлар, уни бу ҳусусда маъзур қўрурлар.
Хусайин катта таътилга чиқиб,учинчи синфга ўтгани ҳақидаги хушхабарни олиб келди. Тўйнинг шу таътилда ўтиши белгиланди. Куёвнинг дўконини таърифлашди, тушунтиришди. Борди. Қаршисида ўзи аввалдан таниган чеҳрани кўриб, бироз шошгандай бўлди. Суҳбатлашдилар.Суҳбатлашгандаги тортинчоқлиқ овозидаги ғариб оҳанг ва шикасталик ҳануз Исмоилнинг етимлигини билдириб турарди. Ғаройиб воқеа деб ўйлади: етимлик машаққати овозидан билиниб турган бир эркак билан, етимлик нелигини билмаган бир аёлнинг куражак турмуши... Бу оилага ичида чин кўнгилдан яхшиликлар тилади. Саодат фақат Ўзидан қутиладиган Парвардигорига кўнгилдан дуолар, ниёзлар этди ва кетди. Тўй мусулмонга ярашадиган дилхушликлар, тартиб билан ўтказиладиган бўлди. Тўйда Одилбек ва Фотимахоним Исмоилга оғир келадиган шартлар қўймаганлиги нур устига аъло нур эди. Ҳатто Одилбек ва Фотимахоним Исмоилга пулдан ёрдам ҳам қилишди, хижолат бўлмаслигини, буни ўзидан бошқа ҳеч ким билмаслигани тушунтир-ди. Исмоилнинг кўзлари ёшланмай қолмади. Дунёда Фотима оналар бўлганидек, Одилбекларнинг ҳам топилишидан қаноат ҳосил қилди. Эридаги бу фазилат Фотимахонимнинг йиллар ошақилган мехнати самарасидир, балки Мажидўзу саёҳатида бир танимаган аёлга йўл ҳақини тўлаган домланинг таъсиридир. Балки бу фазилатлар унда аввалдан бўлгандиру, шулар таъсирида ниш отгандир.
Етимини етимга берган Фотимахоним бир кун Одилбекка илтимос қилди: «Ҳеч кимга билдирмасдан Исмоилга бироз ёрдам берсак». Одилбек маъқул топди. Шундай яхшиликни ташвиқ қилгани учун хонимига ташаккур изҳор этди. Аммо ўзи буни бир неча кун аввал амалга ошириб бўлганини айтишни эп кўрмади. Чунки бу ишни Фотимахоним билсин деб эмас, ажрини Аллоҳдан кутиб, адо этганди.

* * *

Одила бир кун Исмоилнинг кийимларини тозаларкан ич чўнтагидан, бир пайтлар ранги қирмизи бўлгани билиниб турган бўз парчасини топиб олиб, ҳайрон бўлди. Куёвлик либоси чўнтагига солинган бу бўз парчаси нима эди? Билолмади. Поябзал тозалагич бўлса, ич киссага солинмасди. Севимли эри буни чўнтагида олиб юришидан бир мақсади бўлса керак, дея тағин жойига қайтариб солиб кўйди. Оқшом сўраганда Исмоил берган жавоб уни ўлгудай хижолат қнлди: «раҳматли онамнинг либостсдан олинган бир парча...» Одила буниа йтган Исмоилнинг кўзларига қарамасликни афзал билиб, бошини эгди. Одилбек аввал ўйлаб кўйганидек Исмоилни ўз ёнига олди. Дўкондаги иш кундан-кун яхшиланиб, қизиб борар, ёнида бир ёрдамчи бўлишини тақозо этарди. Бунга куёвидан бошқани лойиқ кўрмади. Ҳар йил мунтазам закотини ҳисоблаб берар, балки янглиш ҳисоб бўлгандир, виждоним, кўнглим тинч бўлсин, деб устига бир микдор қўшарди ҳам. Сандиқни келтирган ҳаммол албатта хизмат ҳаққига қўшимча чой пули олар ва хурсанд бўлиб, дуолар қилиб кетарди. Одилбек дўкондан кўраётган баракасини мана шу яхшиликлар ҳисобига деб биларди. «Аллоҳ учун берганга Аллоҳ берар», деган лавҳани дўконига остириб қўйганди. Бу дўконнинг моддий бўлмаса ҳам, маънавий безаги эди, ундаги маъно Одилбек тижорат ишларида қатъий амал қиладиган ақидалардан биридир. Тўғрилик айтишга осон, тўғриликка амал қилиш, уни асос қилган тарзда иш юритиш эса жуда мушкулдир. Дўконида ҳийладан бошқа иш қилмайдиган кимсалар юзи қизармасдан ҳақиқатдан сўз очиб, тўғрилиқдан лоф уришади. «Сендан бошқасига бу нархда бермайман»,— деганлар, айни молларини шу баҳода, ҳатто арзонроққа ҳам ўзгаларга бериб юришади ва виждонлари ҳам қийналмайди. Шундай бнр даврда Одилбекнинг ахлоқига ишониб, алданмасликларини билиб, унинг дўконига бахузур келадилар. Уни билмаганлар ҳам бу дўкондан чиқарканлар алданмаганларига амин бўладилар.
Унинг дўконида ҳар нарсанинг ўз нархи, ўз баҳоси бор. Бу баҳо виждон ва қаноат каби икки ҳакам қарори билан тасдиқланган. Таниган ҳам танимаган ҳам бир нарсани бир нархда олади. Баъзи мол баҳоси паст қўйилиши харидорнинг ғалати-ғалати қараб кўйишига сабаб бўлади. Сўрайди ва камчилиги борлигини билади. Камчилик бир қарашда сезилмас даражада. Натижада харидор у молни олади. Кетаётиб бу қусур айтилмаганда билмаслигини, дунёда яхши одамлар борлигини ва яна дўконга келишини ўйлаб, хурсанд бўлиб кетади. Дўконда эса, молининг кусурини айтиб сотадиган, Аллоҳга ва инсонларга нисбатан ахлоқий вазифани яхши ўтайдиган, ўзини тўғриликка йўллайдиган, Аллоҳга шукр этмоқ билан машғул бўлган бир Одилбек қолганди.
Бошқаларда топилмайдиган молларнинг баҳоси ҳам унинг дўконида зиёда кўрсатилмайди. Ёки камёб мол баҳосини ошириш учун сақлаб қўймайди. Чет эл маҳсулотига алоҳида жой қилиб қўйган. Харидорга агар хоҳласа, Туркияда ишланган, пули
Туркияда қоладиган мол беришини айтади. Харидор ишлатиб кўрмаган молни олишни истамайди. Одилбек сўрайди:
Пулинг четга — ажнабийга кетишига, миллатнинг қашшоқлашишига розимисан?
Жоним, сенга нима?! Сен хоҳлаганимни бер.
Бераман. Лекин бу сотилмайди. Харидор ҳайрон. «Сотилмаса нега дўконда турибди? Бу қандай гап? Бориб турган муомаласизлик», — деб ўйлайди.
Яхши, лекин намойишга қўйганмисан буни?
—    Ҳа, намойиш учун сақлаяпман. Нима олмоқчилигини, пули қаёққа, кимларга кетишини билармикин деб сақлаяпман. Қаёкдан биласан бу моллар ичига бизни биз бўлишдан чиқарадиган моддалар аралаштирилмаганини?! Зарарсиз бўлганда ҳам, пул миллат киссасидан чиқиб, ўзга миллатнинг, масалан, яҳудийнинг киссасига тушади. Ҳолбуки, турк молини олсанг, пули Туркияда қолади...
Харидор бу суҳбатдан сўнг тавсия этилган молни олади ёки олмасдан чиқиб кетади. У бундан сўнг эски одатида қоладими? Ёки тушуниб, миллий сармоя муҳофазаси йўлида бир қадам ташлайдими? Бу унинг виждонига боғлиқ. Не бўлганда ҳам Одилбекнинг иши роҳат. «Икки чақа деб миллий сармояга хиёнат қилайми?!»—деб вазифасини ўтайди ҳамда харидорга ажойиб бир ўй, тушунча бериб қўяди. Харидорнинг ҳеч нарса олмасдан чиқиб кетиши муаммо эмас. Кун келиб, бу миллат ўз маҳсулотидан бошқасини муносиб кўрмасликни англаб етади.

* * *

Бу тушунча Одилбекка қайдан келди?
Еътироф этмоқ керакки, илгари бундай фикрламасди. Туғри, тузук, ҳаракатчан эди. Шунинг билан бирга олган газлама ёки уй ашёси ўзимизникими, йўқми деб қизиқмас, шунчаки ёқтирганини оларди, ҳолос. Бу ҳол Ҳусайин Имом Хатиб мактабининг бешинчи синфига боришига қадар давом этди.
Ҳусайин дарсдан ташқари ўқиган бир тафсир китобидан Қуръон оятларининг кўпи нозил бўлишига яхудийларнинг тарбиясизлиги сабаб бўлганини билиб одди. Ўша жойдан савдодаги қаллобликларнинг аксарияти ана шу миллатга хос эканлигини, улар ўзга миллатларни талаш, абгор этиш мақсадида турли ҳийлалар ишлатишини билиб олди. Бу билимлардан Одилбекни ҳам хабардор этди.
Кун келиб, Одилбек ишини улгуржи, кўтара савдога ўтказди. Ҳаром йўл билан бойиганларга ҳалол ва шаръий йўл билан ҳам бойиш мумкинлигини исботлади. Ҳийлакор ва ҳаромхўр у дунёдагина эмас, бу дунёда ҳам топганини бахузур, бемалол еёлмаслиги қилмишига жазо эмасми?
Одилбекка баъзан яқин туманлардан зарур моллар сўралган талаб мактублари келарди. Бу талабларнинг бир қисмини қондирарди, қондирилмаган қисми учун талабгорларга мактубляр йўллаб «топилмаган чет эл маҳсулотлари ўрнига хоҳласангиз, ўзимизникидан юбораман!, деб таклиф билдирарди. Бу мактублар кўпинча яхши натижалар берарди. Мамлакатдан ташқарига оқиб кетаётган пул масаланинг бир томони, масаланинг бошқа томони — у ёқдан келадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати қанақалиги. Кутсдан-қун ортиб бораётган турли хасталикларнинг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқмикан?! Унда олдин кўз кўриб, кулоқ эшитмаган томир қотишига ўхшаш касалликлар осмондан тушяптими?
Табиий, ўзинг мутахассис бўлмаган соҳаларда қатъий сўз айтиш яхши эмас. Аммо, ота-боболаримиз бежизга «Говурдан дўст бўлмас» дейишмаган.
Одилбек ўғлини Имом Хатиб мактабига бериш олдидан иккиланганини эслади. Ўғлини бу ўқишга берганидан пушаймон эмас. У билан қилган самимий суҳбатлари натижасида тижоратида, фикр ва ахлоқида катта ўзгаришлар бўлганидан Однлбек жуда ҳам мамнун. Ҳусайин Имом Хатиб мактабига қайд этилгач, Одилбек гоҳо Эрдолбекка рўбару келиб қолганида пичинг ва миннатларига аҳамият бермасди. Эрдолбек:
Ким не деса-десин, Одилбек, сиз янглишдингиз.
Ердолбек, янглишган бўлсам ҳам мамнунман. Фақат янглишганимни исбот этиш қолди, бундай одамнинг топилишига ишонмайман. Сизга тижорий ҳаётдан мисол келтирай: тасаввур этингки, бир мол фақат менинг қўлимда бор. Миллатнинг бу молга эҳтиёжи катта, баланд нарх қўйишимни ким маън эта олади?
Масалан, автобус бекатида йигирма беш қурушлик газли сув эллик, ҳатто етмиш беш қурушга сотилади. Газеталар кўпинча катта шаҳарларда кимларнингдир касал от ва эшак сўйиб сотилаётганда ушланганини ёзишади. Булар ёлғон бўлса, бу ёмонларнинг олдини олмоқ, ёлғон бўлмаса, буларни ҳақиқат сифатида қабул қилмоқ мажбуриятидамиз. Виждонни ислоҳ қилишга ҳукумат ҳам ожиз. Ҳар инсоннинг бошига биттадан назоратчи кўёлмайди. Ҳар дўконни ва дўкончини ҳар кун, ҳар соат назорат қилолмайди. Харидорга молнинг камчилигини айтмасам, айтишга мени ким мажбур қилади? Қайтариб олиб келганга, буни ўзинг қилиб келтирдинг деб тухмат қилсамчи? Ким мени қайтаради? Эртага баҳоси ошадиган бир молни уйимда еки бошқа жойда сақлаб, вақги келганда чиқарсам, ким аралашади бунга? Ҳукумат буларнинг қанчасидан хабар топади? Нечасини уддалайди, нечасига улгуриб, қанчасига улгурмайди? Бунақа воқеалар тижоратда қанчадан-қанча?! Қўлимдаги мол тугагунча эски баҳода сотсам, бунга камроқ фойда кўришни ёқтирганим сабаб эмас. Бу Аллоҳдан кўрқишимдан, виждон туйғусидан.
Стадионнинг илк очилган кун чўкишига нима дейсиз? Стадион қурилишида илм етарли бўлмаганми? Ёки халқ илк очилган қун ёқтирмасдан кетмон, бел, чўкич билан қулатдиларми? Балки қурилиивдаги нуқсон виждон ҳокимиятининг Аллоҳ буйруғи билан назорат қилинмай қолиши натижасидир?
Одилбек Эрдолбекнинг юзига жавоб кутгандай бирпас қараб тургач, давом этди:
—    Ердолбек, хаётимда, тижоратимда кечага нисбатан бугун яхши томонга ўзгариш бўлган бўлса, бунинг биринчи сабаби ўғлим ўқиган китоблардан фойдаланганим, у билан дин, маънавият борасида музокара қилганим, ахлоқ тўғрисида суҳбатлашганимдир. Одилбек бундан сўнг Эрдолбек билан бирор марта баҳслашмади. Баҳслашса-да, натижа ўзгаради деб бЎлмасди. Одилбек тўғри гапирарди, Одилбек ўғли туфайли билмаган соҳаларидан хабардор бўлди, анчагина маълумот олди. Бунгача фақат намозхон бир мусулмон эди, ҳолос. Фотимахонимга уйланиб, Қуръони Карим ўқишни ўрганди, натижада бир қадар феъли ҳам яхшиланди, масалан, марҳума хотини ҳақига ҳар кун тиловат қилмоқни, унинг руҳига бағишлаб садақалар бермоқни одат қилди, Шу сабабдан хонимига бўлган хурмати сўнгсиз. Унда бир аёлда бўлиши керак бўлган бир талай хусусиятлар бор эди. Қаршисидагн эри бўлса ҳам тўрри, самимий сўзлар, яхши ният билан йўл кўрсатади. Ўзини катта тутиш, тавсия этган нарсаси тўғри чиқса, юзга солишдай тарбиясизликни унда кўрмади. Ўғлининг ўқишидан фақат фойдалар кўрганини инкор этолмайди. Одилбекнинг дўкондаги ақидаларидан бири тўғрилик бўлса, иккинчиси қаноат эди. Ҳа, унда қаноат мавжуд эди. Фақат унинг бомдоддан сўнг то хуфтонгача намоз вақтларидан ташқари доим дўконда бўлишини кўрганлар бу қаноатни англашлари мушкул. Ҳам қаноат соҳибн бўлмоқ ҳам оқшомгача ишламоқ... Агар бу даъво тўғри бўлса, қаноатнинг бошқа бир маъноси бордир?!
Ҳа, қаноат бир луқма, бир хирқа», деб ётиб, бугун егулик топиб, эртани ўйламаслик эмас. Ҳисобсиз бой бўлишнинг ҳам қаноатга зарари йўқ. Фақат инсон бу молга эмас, бу молни берган ва хохлаганида олиб қўя оладиган қудратга эга Аллоҳга кул эканини англаса, бас. Пулга кул бўлмаса, уйида пулдан бошқасига ўрин қолдирмайдиганлардан бўлмаса, пул учун Аллоҳ ризоснни тарк этиш ўрнига Аллоҳ ризоси учун пулидан кеча оладиган, пул ва мулк ортиши очкўзликни эмас, шукрини орттириши лозим. Аллоҳ йўлида бир поғона юксалмоқ учун пулни бир нарвон деб билади ва фойдаланади. Оқшом уйга келганда «қан-ча топдим», деб эмас, «қандай топдим, ҳаром аралашиб кетмадими?» деб ўйлайди. Одилбекнинг қаноати шундай бир қаноатдир.
Ҳа, тўплаган бойлиги ҳисобини Роббига қандай беражагини, яхши, ҳалол ишлаш ҳам ибодат эканини ўйлаган инсонни қаноатсиз деб бўлмайди.

* * *

«Дунё ва охиратнинг энг шарафли ахлоқини сенга ўргатайинми? Сени тарк этганнинг ҳолига риоят, сени маҳрум этганга яхшилик ва икром, сенга зулм этганга кечиримли муожала.» Расулуллоҳ С.АВ.
Тагидан ёзма хатлар билан Ҳусайиннинг байрам билан табриклари, сиҳат ва саломатлик тилаб қилган ниятлари жой олганди.
Бу табрик хати Исмоилнинг кўнглини титратиб юборди. Бу табрикни олиб, ўн дақиқа ўтар-ўтмас Одила билан бирга Санихахоним кўлини ўпмоқ учун йўлга отланди. Шу онда эшик очилиб байрам табригига келган Саннҳахоним кириб келди. Саниҳахоним хасталиги пайтида Исмоилдан кўрган яхшилик таъсирида тавба сувида ювиниб, покланиб, Исмоил ҳам Фотимахонимнинг ташвиқи, Ҳусайиннинг табриги таъсирида мурувватдан йироқ туйғуларни қувиб, бир-бирини ҳайит билан табриклаш ҳузурига ва лаззатига эришдилар. Бу уларнинг ҳаёти давомида дилдан келган бир истак билан «онам», «болам» дея қучоқлашиб кўришган илк байрамлари эди.
Бир соатлар ўтиргач, кетаётиб ойна қаршисида рўмолини тузатаётган Санихахонимнинг кўзлари ойнага пардага ўхшатиб илиб қўйилган эски бўз парчасига тушди. Йиллар қаъридан кўнгилсиз бир хотира жонланди. Бўз кўрпачасига ғарибларча кўл узатган жажжи етим Исмоил кўз олдига келди. Рўмолини тузатган бўлиб бўзни олди, кўзёшларини унга артди ва жойига қўйди. Уйдан чиқаркан лаблари пичирлаб, шу бўздан бўлган либос эгасига «Фотиҳа» ўқирди.

* * *

Ҳусайнн Истамбулдан таҳсилни тамомлаб келгач, бирдан ишга жойлашмасдан аввал аскарлик бурчини ўтаб келишни ўйлаб юрарди. Лекин онасининг бир йил бўлса ҳам ўқитувчилик қилиб исмингни, касбингни мустаҳкамла деган таклифини қабул қилиб фойда кўрди. Ҳақиқатан бу ўзи учун яхши бўлди.
Бир йилдан сўнг аскарликка жўнайдиган Ҳусайинни кузатмоқ учун келганлар уйни тўлдирди. Одила билан Самиҳа оғаларининг сафар халтасини ҳозирлар, ўғилларини аскарликка юборганлар хотираларини сўзлардилар. Вақт яқинлашган сайин ҳаяжон ҳам ортиб борарди. Ниҳоят айрилиқ дақиқалари келганда эркаклар тарафида ўтирган Ҳусайин онасининг қўлини ўпмоқ, қариндошлари билан хайрлашмоқ учун ичкари кирганида ҳаяжон сўнгги нуқтага етди. Ҳусайин:
Она, дуо қилинг, — деб қўлини ўпиб қучганда кўзлар ёшга тўлди, орқасига ўгирилиб рўмолчаси билан кўзларини артганлар бўлди. Фотимахоним ўғлини қучгандан сўнг, маъюс, лекин самимий овоз билан шундай деди:
Қара ўғлим, бугунгача сенга қарамоқ бизнинг вазифамиз эди. Бугундан сўнг бизга қарамоқ сенинг вазифанг бўлур. Ҳаётингда ўташинг керак бўлган вазифаларнинг энг улуғларидан бирини адо этмоққа кетяпсан. Истардимки, тўғрилиқдан, самимиятдан айрилмагайсан. Агар бир бор ножиддий ҳаракат қилиб, ватан хизматига ҳийла аралаштирсанг, сендан рози эмасман. Навбатчиликда ҳар он менга, қариндошларингга ҳужум қилмоқчи бўлган душман қаршисига чиққандай сергак, бедор ва хушёр бўл! Юрганда қадамингни душманни эзаётгандай бос. Мени Аллоҳ ҳузурида уялтириб қўйма! Ватан мудофаасида хиёнат қилган ўшанинг онаси аҳволини бошимга солма. Мени бутсдай шармандаликка туширма! Агар сўзларимга амал қилсанг орқангда сени кеча-кундуз дуо қилган бир онанг бор. Сен уни топасан. Агар сўзларимга амал қилмасанг, ёнимга қайтма ва мени она демагайсан ўғлим! Майли, Аллоҳ саломат сақласин ва сени икки дунёда азизу мукаррам этсин!..
Фотимахонимнинг сўзлари атрофдан эшитилган ҳиқиллаб йиғлашларга қоришиб кетди. Лекин у матонатни қўлдан қўймади.
Ҳусайин бошқалар билан ҳам хайрлашгач, айрилди. У эшикдан чиқишн билан дарҳол жойнамоз узра қўл боғлаб турган, Парвардигоридан намоз билан мадад тилаган Фотимахонимда ҳар онада кўрилмаган бир ҳайбат мужассам эди. Салом бергач, самога қалққан кўллар ва Роббига боғланган кўнгил, кўзлардан сассиз энган ёшлар ва қимирлаган лаблар пичирлаб, Олий Парвардигордан неларнидир сўраб, унсиз илтижолар ва дуолар қиларди.
Ой бориб, омон келсин!.. — деб дуо қилиб ажрашганлардан иккитасининг орасидаги бу суҳбатни кўринг.
Фотимахонимни айтинг, болага кетар чоғида оғир гаплар қилмадими? Минг қилса ҳам ўгай бор уйда маза қолмайди-да.
Менимча, ундай эмас, эгачим. Тўғрисини айтсам, сиз янглишяпсиз. Сўзлар сизга аччиқ туюлса-да, яхшилик учун айтилди. Менимча, ҳар она шундай сўзлаши керак. Аллоҳ учун гўзал, яхши сўзлар айтди.
Ҳусайиннинг йўл халтасини бекатгача Исмоил элтди. Бекатда йўловчилар минадиган автобус багажини ёш йигит очиб, унинг халтасини олди. Ҳусайин бу йигитни кўзларидан танигандай бўлди.
Бир муддат эслади. Бу орада шофёрнинг:
—    Йилмаз, тезроқ қнмирла! —деб бақириши унга бошланғич мактабдаги етим синфдоши Йилмазни эслатди. Танимайдиган ҳолга келибди. Болаликдан қолгани — фақат қўзларининг ранги. У билан бир-икки оғиз гаплашмоқни қанчалар истарди. Аммо у иш билан банд, ўзи ҳам қузатиб келганлар билан хайрлашиши керак. Исмоил билан қучоқлашаркан, бу йигитга эътибор беришни, иложини топса бир ишга жойлашни илтимос қилди. Автобусга минди. Ўзига қўл силтаётганлар билан хайрлашиб, Истанбул сари йўл олди. Тузла пиёда мактабида таълим олиб, бир ярим йиллик хизматини бошламоқчи.
Исмоил ва Йилмаз иккаласи ҳам етимлик ҳаётини қўрган, унинг машаққатлари билан курашган дарддош, тақдирдош эдилар. Саломлашишдан бошланган танишиш бир-икки ойда қалин дўстликк аайланди. Исмоил синфдоши Ҳусайиннинг поччаси эканини эшитган Йилмаз унга янада яқин муомалада бўлди. У ҳам Исмоилни «почча», дея бошлади. Жамоат билан олди-бердида ҳийла ишлатмаган Одилбекнинг иши кундан-кун илгарила борарди ва бир ўзи улгуролмас, яна бир кишининг ёрдамига эхтиёж сезарди. Ҳусайин аскарликка кетганига беш ой бўлди. Одилбек дўкон ишларига энди яна бир одам аралашишини истарди. Икки киши бўлиб ҳаракат қилсалар ҳам ибодат, ҳам иш оқсамайди. Одилбекнинг ҳаётий ақидаси диний ва дунёвий иш бир-бирига халал беришига йўл қўймаслик, аксинча, бир-бирини тўлдириб, гўзаллаштириб, бнр-бирига ёрдамчи бўлишига эришиш. Пайғамбарнинг «Дунёнинг ишларини ҳеч қачон ўлмайдигандек, охират ишларини эртага ўладигандек адо эт!» —деган амрини ҳарф-ҳарфигача татбиқ этиш азмидан ҳеч бир  манфаат  қайтаролмасди.   Ҳаётда  энг  яхши  муваффақият  қозонишнинг  сири шундадир. Бу борада суҳбатлашарканлар Исмоил ўзининг ва Ҳусайиннинг дўсти Йилмаздан сўз очди.
Йилмаз эртасигаёқ ишни бошлаб юборди. Бир ҳафта ўтиб келган Ҳусайин дўсти дўконда ишлаётганини кўриб хурсанд бўлди. Бошланғич макгабдаги жажжи жафокаш Йилмаз улғайиб, бир азаматга айланганди. Малакасизлиги бир қарашда билинарди. Шунинг билан бирга қандайдир ишлар қилишга тиришар, шу ишда қолишга хавасманд экани кўриниб турарди. Аввалги касбидан кўра тузук, тоза ва кулай ишга йўлиқиш мамнуниятини юзидан уқиш мумкин эди.
Бошланғич мактабни тугатгач, ўгай онаси кўп яшамади. Йилмаз эркин нафас олди, Отаси Маҳмудбек учинчи бор уйланишни хоҳламади. Чунки иккинчи бор уйланганига ҳам пушаймон эди.
Ота-ўғил гулдай яшаб, ишлаб юраркан бир кун дўконга кириб юки енгил, лекин қимматбаҳо буюмларни ўмарган ўғрининг касофати билан шикоятсиз яшаётган кунларига сўнг нуқта қўйди. Энди бу ишдан бир натижа чиқмасди. Маҳмудбек дўконда қолган бор-йўқ молни чиқариб сотди. Сотдию шу ҳафта ўзи ҳам дунёга қўл тортди, этак силтади. Ҳаётининг ҳисобини бермоқ учун ўзига ҳаёт ато этганнинг ҳузурига кетди. Жаноза ҳаражатларидан ортиб қолган бир неча қуруш кўнгли ярим Йилмазга қанчагача етарди?! Бошланғич мактабдан сўнг ўқишга Имкони бўлмаган, ҳунарсиз болага ҳаммоллик ва шофёр ёрдамчилигидан бошқа иш топилармиди? Йилмаз ҳам абтобус бекатларида бир муддат йўналишларни эълон қилувчи — жарчи бўлиб ишлади. Бу орада ҳайдовчига ёрдамчи зарур эди, дарров ишни бошлаб юборди. Фақат ишидан кўнгли тўлмас, хузурланмасди. Оқшом тушиб уйга келгач, ҳорғинликдан бутун вужуди, руҳи, кўнгли роҳатсизланарди. Покизарок, бир ишга жойлашишни шунчалар истардики... Ҳусайин аскарликка жўнаётган кунда Исмоилнинг кўлидан жомадонни оларкан, Ҳусайинни бир қарашда таниганини, лекин бу ёрдамчи, жомакорда кўриниш унга озор бериши мумкинлигини ўйлаб ўзини танимаганга солишни афзал кўрди. Ҳусайинни бир жиҳатдан қариндош ҳисобларди. Чунки, зулм остида қолган ўша оғир кунларида кўнгил ярасига унинг онаси малҳам кўйди, бағрига босди, меҳр-шафқат тўла боқишларини сезди, Она демоқнинғ таърифсиз ҳаяжонини туйди ва овунди.
Ўша кундан кейин Ҳусайинни гаражгача олиб келган Исмоилни тез-тез кўрарди. Аввал саломлашиб ўтишарди, кейин-кейин бир-икки дақиқа суҳбатлашадиган бўлишди. Ҳамдардлик уларни дарров дўстлаштирди. Масаланинг яна бир томони Йилмаз гўдаклигида бирга ўйнаган Одилага Исмоил уйланганди. Бир қун Исмоил дўконларига ишга таклиф этганида Йилмаз бу таклифни мамнуният билан қабул этди.
Орадан бир неча ой ўтди. Ишини ёкдирар, чарчаганини билмас, берилиб ҳаракат қиларди. Одилбек ҳам хурсанд эди. Йилмаздаги ғариблик ҳисси йўқолиб, одамларга, ҳавтга аралашиб, кўтаринки, димоғи чоғ бўлиб қолишига, некбин ҳаракатлар қилишига сабабчи бўларди.
Исмоил бир кун Йилмаз билан ёлғиз қолганда доим айтмоқчи бўлган, лекин айтолмай юрган бир дарди борлигини, буни кўпдан пайқаб юрганини айтди. Йилмаз тортинчоқлик билан уйланиш вақти келганини, лекин қўлида ҳеч вақоси йўқлигнни, ўзига ёрдам кераклигини сўзлади. Кимга уйланмоқчи эканини сўраганда, Йилмаз уялиб жимиб қолди ва бошини эгиб олди. Юзи уятдан қизариб кетди. Исмоил осмондан тушгани йўқ. Кўнгли нималарнидир сезади. Вазият аввало Фотима онаси билан маслаҳатлашишни тақозо этади. Кунглида шунга қарор қилди ва унга айтди, Фотимахоним мамнун бўлди. «Демак, Аллоҳ менга икки эмас, тўрт етимга она бўлишни насиб этган экан, ўғлим. Нима дейман, Аллоҳнинг бу лутфу карамини қандай қаршилайман, билмайман» деди, сўнгра кўзларидан тўкилган икки томчи ёшни етимларнинг ярасига малҳам бўлган, малҳам сурган бармоқлари билан сидирди. Одилани бир етимга узатгандан бери ҳар намоздан сўнг ҳар ишга қодир
Аллоҳнинг лутфу карамидан умидвор бўлиб, «Ё Роббий, Самиҳамни ҳам бир покиза етимга насиб айла, бугунгача адолат билан дуоларимни ижобат этганингдек, қизимга ҳам бахту саодатли турмуш насиб айлаб, мени бу турмушни кўриб, ҳаловат топишимга муваффақ айла, ўксикларнинг, ғарибларнинг, етимларнинг Султони Ҳабиби Акрамнинг ҳурматларига....» деб дуо қилишни унутмасди. Мана, дуоси қабул бўлганининг илк муждаси. Эндиги тилаги Одилбекнинг бу ишни маъқул топиши эди.
Уйда тўйга ҳозирликлар кўриляпти. Одиланинг эмаклаб қолган ўғлини бағрида ухлатаётган БУЮК ОНА қўлида гоҳо оғир-вазмин ўгирилаётган тасбеҳ доналари. Гоҳо дераза олдида кўзларидан бири билан ўтириб, ора-сира кўринган куёш зиёсида боққанида юз-қўзларини нурлантиргувчи Қуръонини қизи ҳам эшитадиган даражада сокин ва майин овозда ўқирди. Унинг кунлари шу тахлит кечарди...

Таржимон: Йўлдош Эшбек